Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.07.2022
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг «Сиёсий партиялар тўғрисида», «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларини амалга киритиш тартиби ҳақидаги қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларига киритилаётган илова қилинган ўзгартиришлар тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг илова қилинаётган рўйхатга мувофиқ қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини расмийлаштириш тартиби тўғрисида» 1991 йил 16 сентябрдаги 233-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 9-сон 30-модда) қарорининг 1, 3 ва 4-бандларидаги тегишлича «давлат» сўзлари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 11-сон, 126-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 20 сентябрдаги 202-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 37-38-сон, 382-модда)
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари харид қилиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя этиш битимларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги» 1991 йил 16 сентябрдаги 233-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 1994 йил 29 сентябрдаги 491-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 9-сон, 46-модда) қарорининг тўртинчи ва бешинчи хатбошиларидаги тегишлича «давлат» сўзлари чиқариб ташлансин.