Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.07.2022
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шахсий ёрдамчи ва деҳқон хўжаликларини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш ҳамда мамлакатни озиқ-овқат билан таъминлашда уларнинг ролини кучайтириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 18 мартдаги ПФ-1737-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 апрелдаги 168-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 369-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 8-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 апрелдаги 168-сонли қарори таҳририда)
1997 йилда 1-иловага мувофиқ дон маҳсулотлари комбинатларини омихта ем ишлаб чиқаришга ихтисослаштирсин;
омихта ем саноатининг ихтисослаштирилган корхоналари учун зарур хом ашё, шунингдек, 3 минг тонна дурагай маккажўхори уруғи келтирилишини 2-иловага мувофиқ таъминласин.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасдиқланган лимитлардан деҳқон хўжаликлари эҳтиёжлари учун 1997 йилда 3-иловага мувофиқ миқдорда пахта шроти ажратсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 апрелдаги 168-сонли қарори таҳририда)
5. 1997 йилги республика бюджетида қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига республика ташқарисидан 4-иловага мувофиқ ветеринария препаратлари сотиб олиш учун 365 млн. сўм маблағ назарда тутилганлиги, уларнинг асосий қисми аҳолига қарашли бўлган чорва молларини эмлаш учун фойдаланилиши маълумот учун қабул қилинсин. Белгилаб қўйилсинки, республикага келтирилаётган кўрсатиб ўтилган ветеринария препаратлари бож пошлиналаридан озод қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 апрелдаги 168-сонли қарори таҳририда)
8. «Ўздавнефтмаҳсулот» бирлашмаси фермер хўжаликлари эҳтиёжлари учун 1997 йилда 5-иловага мувофиқ ёнилғи-мойлаш материаллари ажратсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 22 апрелдаги 168-сонли қарори таҳририда)
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 октябрдаги 874-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2019 й., 09/19/874/3919-сон)
Хом ашёнинг номи | 1997 йилда 1,2млн тонна омихта ем ишлаб чиқариш учун талаб этиладиган эҳтиёж, минг тонна |
Балиқ уни | 18,7 |
Фосфат | 18,3 |
Премикслар тайёрлаш учун витаминлар, микроэлементлар ва бошқалар | 12,5 |
Бундан ташқари, маккажўхорининг дурагай уруғлари | 3,0 |
Молларнинг шартли бош сони, минг бош | Шрот, тонна | |
Қорақалпоғистон Республикаси | 9,4 | 1412 |
Вилоятлар: | ||
Андижон | 6,2 | 924 |
Бухоро | 4,6 | 685 |
Жиззах | 5,5 | 819 |
Қашқадарё | 7,9 | 1177 |
Навоий | 4,5 | 670 |
Наманган | 7,0 | 1043 |
Самарқанд | 12,6 | 1817 |
Сурхондарё | 11,3 | 1684 |
Сирдарё | 5,9 | 879 |
Тошкент | 9,3 | 1385 |
Фарғона | 4,0 | 596 |
Хоразм | 6,7 | 998 |
ЖАМИ: | 94,9 | 14149 |
Преператлар номи | Ўлчов бирлиги | Миқдори |
Қуйидагиларга қарши вакциналар ва диагностикумлар | ||
Оқсим | минг доза | 20000 |
Лептоспироз | литр | 20000 |
Куйдирги | минг доза | 15000 |
Қутуриш | — » — | 2000 |
Бруцеллёз | — » — | 4500 |
Отлар грипи | литр | 24 |
Қорамол ўлати | минг доза | 90 |
Эмкар | литр | 10000 |
Қўй-эчки чечаги | — » — | 28600 |
Бробзот ва энтеротоксимия | — » — | 28600 |
Бузоқ ва қўзичоқлар колибактериози | минг доза | 1500 |
Пастереллёз | — » — | 400 |
Парагрипп | — » — | 100 |
Салмонеллёз | — » — | 250 |
Мойхўрак | — » — | 100 |
Қуйидагиларга қарши вакциналар | ||
Паррандалар ўлати | — » — | 66000 |
Паррандалар чечаги | — » — | 5000 |
Ляринготрахеид инфекцияси | — » — | 5000 |
Паррандаларнинг гамбро касаллиги | — » — | 30000 |
Паррандаларнинг мерак касали | — » — | 15000 |
Қуйидагиларга қарши диагностикумлар | ||
Сил | — » — | 5800 |
Отлар манқаси | литр | 20 |
Дезинфекцияловчи ва зарарли ҳашаротларга қарши воситалар | тонна | 1880 |
Гельминтикларга қарши | — » — | 14 |
Ҳаммаси: | X | X |
Дизель ёнилғиси | Автомобиль бензини | Дизель мойи | |
Қорақалпоғистон Республикаси | 4226 | 300 | 177 |
Вилоятлар: | |||
Андижон | 3207 | 800 | 128 |
Бухоро | 1890 | 235 | 76 |
Жиззах | 16046 | 715 | 642 |
Қашқадарё | 7174 | 300 | 287 |
Навоий | 2624 | 450 | 105 |
Наманган | 3441 | 1900 | 138 |
Самарқанд | 2767 | 9100 | 111 |
Сурхондарё | 21269 | 1365 | 851 |
Сирдарё | 7710 | 190 | 308 |
Тошкент | 5830 | 3900 | 233 |
Фарғона | 777 | 2550 | 31 |
Хоразм | 2193 | 120 | 88 |
ЖАМИ: | 79155 | 21925 | 3175 |