1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.08.00.00 Божхона расмийлаштируви;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.10.00.00 Божхона назорати. Божхона тартибини бузганлик учун жавобгарлик / 10.10.01.00 Божхона назорати]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Божхонага оид қонун ҳужжатлари]
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан магистрал газ ўтказиш қувурлари орқали олиб ўтилаётган табиий газни божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 10 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3295]
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Энергетика вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан магистрал газ ўтказиш қувурлари орқали олиб ўтилаётган табиий газни божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 6 март,
01-02/12-01-сон
Энергетика вазири А.С. СУЛТАНОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 26 февраль,
IHL-841/20-сон
Келишилди:
Раис А.И. ИКРАМОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 1 март
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2021 йил 6 мартдаги 01-02/12-01-сон ва Энергетика вазирлигининг 2021 йил 26 февралдаги IНL-841/20-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан магистрал газ ўтказиш қувурлари орқали олиб ўтилаётган табиий газни божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан магистрал газ ўтказиш қувурлари орқали олиб ўтилаётган табиий газни божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар фойдаланилади:
магистрал газ ўтказиш қувури — Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали табиий газ олиб ўтиладиган қувур;
табиий газнинг ҳисобини юритувчи асбоблар — магистрал газ ўтказиш қувурларининг ўлчов тармоқларида табиий газ ҳажмларини аниқлаш учун ўрнатилган табиий газ ҳисоблагичлари;
ҳисоб-китоб даври — магистрал газ ўтказиш қувурлари орқали табиий газ етказиб бериш амалга ошириладиган ой;
шартнома соати — табиий газ етказиб бериш бўйича тузилган шартнома шартларига асосан ҳисоб-китоб даврини ёпиш вақти ва санаси;
назорат божхона пости — Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан магистрал газ ўтказиш қувурлари орқали олиб ўтиладиган табиий газ устидан божхона назоратини амалга оширадиган божхона пости;
расмийлаштирув божхона пости — Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан магистрал газ қувурлари орқали олиб ўтиладиган табиий газнинг божхона расмийлаштирувини амалга оширадиган божхона пости;
божхона идентификацияси — божхона органи томонидан пломбалар, муҳрлар қўйиш, штамплар босиш, рақамли, ҳарфли тамғалар ёзиш, шунингдек бошқа божхона идентификациялаш воситаларини қўллаш орқали амалга ошириладиган божхона назорати шакли.
2. Расмийлаштирилган божхона юк декларацияси (бундан буён матнда БЮД деб юритилади) ёки муваққат божхона юк декларацияси (бундан буён матнда МБЮД деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан табиий газни олиб ўтиш учун асос бўлади.
2-боб. Божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган табиий газнинг божхона назорати
3. Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан магистрал газ ўтказиш қувурлари орқали табиий газ олиб ўтилиши устидан божхона назорати назорат божхона пости ходимлари томонидан амалга оширилади.
Божхона назорати жойлари Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (бундан буён матда Қўмита деб юритилади) билан келишилган ҳолда мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ белгиланади.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
4. Божхона чегарасидан магистрал газ ўтказиш қувурлари орқали олиб ўтиладиган табиий газнинг божхона назорати назорат божхона пости ходимлари ва ўлчов тармоғи масъул ходимлари томонидан табиий газнинг ҳисобини юритувчи асбоблардаги кўрсатгичларни олиш, ҳисоб тизимини, қиёслаш воситалари мавжудлиги ва бут сақланганлигини, ҳисоблагичларни давлат стандартларига мувофиқлигини, божхона мақсадлари учун зарур бўлган ҳисобот ва маълумотларни текшириш йўли билан амалга оширилади.
5. Табиий газнинг ҳисобини юритувчи асбоблардаги кўрсатгичларни олиш ўлчов тармоғи масъул ходими томонидан ҳисоб-китоб даврининг охирги кунида шартнома соатига мувофиқ назорат божхона пости ходими иштирокида амалга оширилади.
Бунда мазкур Низомнинг 2-иловасида кўрсатилган шаклда уч нусхада далолатнома расмийлаштирилади.
Назорат божхона пости ходими далолатнома тузилгач ундаги маълумотларни Қўмита Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига киритади.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Далолатноманинг бир нусхаси ўлчов тармоғида ёки мазкур ўлчов тармоғи жойлашган жойдаги «Ўзтрансгаз» АЖнинг ҳудудий таркибий тузилмасида сақланади ва қолган икки нусхаси ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5 санасига қадар:
божхона назорати учун расмийлаштирув божхона постига;
«Ўзтрансгаз» АЖга юборилади.
6. Ўлчов тармоғи ва табиий газнинг ҳисобини юритувчи асбоблар устидан божхона назорати бир ойда камида икки марта назорат божхона пости томонидан амалга оширилади.
7. Ўлчов тармоғида божхона қонунчилиги бузилиши ҳолати аниқланганда, назорат божхона пости ходими Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ чоралар кўради.
Ҳудудий божхона органи божхона қонунчилиги бузилиши ҳолати аниқланган пайтдан эътиборан уч кундан кечиктирмасдан божхона қонунчилиги бузилиши ҳолати ҳақида расмийлаштирув божхона постини хабардор қилади.
3-боб. Божхона идентификацияси воситаларини қўйиш ва олиш тартиби
8. Божхона идентификацияси воситаларини қўйиш ва олиш божхона назорати жойларида назорат божхона пости ходими томонидан ўлчов тармоғи масъул ходимлари иштирокида амалга оширилади, бундан табиий газни ҳисобга олиш тизимининг ишдан чиқиши учун хавф мавжуд бўлган ҳолатлар мустасно.
9. Табиий газнинг ҳисобини юритувчи асбобларга божхона пломбаларини қўйиш ёки уларни ечиш ва ўзгартирилишида ўлчов тармоғи ходими томонидан пломбалаш жойлари тайёрланади.
10. Назорат божхона пости ходими ушбу Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги далолатномани 3 нусхада расмийлаштирган ҳолда пломбаларни қўяди ёки олиб ташлайди.
Далолатноманинг бир нусхаси назорат божхона постида, иккинчи нусхаси ўлчов тармоғида, учинчи нусхаси эса 5 кун ичида расмийлаштирув божхона постига юборилади.
11. Божхона идентификацияси фақатгина Ўзбекистон Республикаси божхона органлари томонидан ўзгартирилиши, олиб ташланиши ёки йўқ қилиниши мумкин, бундан табиий газни ҳисобга олиш тизимининг ишдан чиқиши учун хавф мавжуд бўлган ҳолатлар мустасно. Божхона пломбасининг бутлиги бузилиши ҳақида ўлчов тармоғи ходими томонидан бузилишлар аниқланган вақтдан бошлаб бир сутка мобайнида божхона органига хабар берилади ва бундай бузилиш сабаблари тўғрисида ёзма тушунтириш тақдим этади.
12. Табиий газнинг ҳисобини юритувчи асбобларни текшириш ёки алмаштириш ёхуд божхона пломбалари бутлигининг бузилишлари талаб этадиган бошқа ишларни амалга ошириш зарурияти туғилганда, божхона пломбаларининг сақланиши учун масъул шахслар назорат божхона постини ишларининг бошланиши ва якунланиши саналарини кўрсатган ҳолда ушбу ишлар олиб борилиши ҳақида олдиндан хабардор қиладилар.
Табиий газнинг божхона расмийлаштируви Қўмита томонидан белгиланадиган расмийлаштирув божхона постларида амалга оширилади.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Табиий газни декларациялаш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирув божхона постига қоғозли ёки электрон шаклда БЮДни топшириш йўли билан амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг VI бўлими.
16. МБЮД божхона постига расмийлаштириш учун табиий газ етказиб беришдан олдин, ҳисоб-китоб давридан олдинги ойнинг 20 санасидан кечиктирмай тақдим этилади.
МБЮД билан бир вақтда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
табиий газ етказиб бериш учун шартнома;
Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали табиий газни магистрал газ ўтказиш қувурларида олиб ўтиш бўйича мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ йиғма далолатнома.
17. МБЮДда қайд этилиши лозим бўлган маълумотлар табиий газнинг мўлжалланаётган ҳажмини ҳисобга олган ҳолда тахминий равишда кўрсатилади.
Тўлиқ БЮДни расмийлаштиришда тақдим этиладиган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни МБЮДда кўрсатилиши талаб этилмайди.
18. МБЮД Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) (бундан буён матнда Йўриқнома деб юритилади) мувофиқ тўлдирилади.
19. МБЮДнинг 1, 31 ва 45-графаларининг тўлдирилиши қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга:
а) 1-графа «Декларация тури».
Графанинг биринчи бўлмасида товарларни олиб ўтиш йўналиши кўрсатилади «ВД» — «вақтинчалик декларация».
Графанинг иккинчи бўлмасида Йўриқноманинг 3-иловасида келтирилган «Божхона режимлари таснифлагичи»га мувофиқ божхона режимининг икки рақамли коди кўрсатилади;
б) 31-графа «Юк жойлари ва товар тавсифи». «Маркировка ва миқдор — контейнерлар рақами — товар тавсифи».
Графада қўшимча равишда табиий газнинг ҳисобот даври муддатида олиб чиқилиши ёки олиб кирилиши мўлжалланаётганлигидан келиб чиқиб, унинг тахминий ҳажмлари кўрсатилади;
в) 45-графа «Божхона қиймати».
Графада табиий газ экспорти шартномасининг шартлари асосида божхона чегараси орқали ўтказилиши мўлжалланаётган табиий газ ҳажмига мувофиқ аниқланадиган шартли божхона қиймати қайд қилинади.
Агарда, бундай нарх МБЮД топширилгандан кейинги қайд этилган санадаги биржа баҳосига боғлиқ бўлса, тахминий нархни аниқлаш учун МБЮД қабул қилинган кундаги биржа баҳоси олинади.
20. МБЮД ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва божхона расмийлаштируви тўлиқ БЮДни тақдим этиш орқали декларацияланадиган товарларга нисбатан қўлланиладиган тартибга мувофиқ божхона органи томонидан амалга оширилади.
МБЮДга тўлиқ БЮД расмийлаштирилгандан сўнг, унинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади.
21. МБЮДни тақдим этишда тўлиқ БЮДнинг тақдим этиш муддати МБЮДда кўрсатилган ҳисоб-китоб даври тугашидан тўқсон календарь кунидан ошиб кетмаслиги лозим.
22. Тўлиқ БЮДнинг божхона расмийлаштируви муддати товар етказиб бериш ойининг охирги куни амалда бўлган қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
БЮД билан бир вақтда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали табиий газни магистрал газ ўтказиш қувурларида олиб ўтиш бўйича мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ йиғма далолатнома;
ҳисоб-китоб даврида табиий газни етказиб бериш тўғрисидаги шартнома тузувчининг қабул қилиш-топшириш далолатномаси.
23. Тўлиқ БЮД маълум қилинган божхона режимига мувофиқ Йўриқнома талаблари асосида қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда тўлдирилади:
а) 1-графа. «Декларация тури».
Графанинг биринчи бўлмасида товарларни олиб ўтиш йўналиши кўрсатилади.
Графанинг иккинчи бўлмасида Божхона режимлари таснифлагичига мувофиқ божхона режимининг икки рақамли коди кўрсатилади.
Графанинг учинчи бўлмасида «ПВД» — «вақтинчалик декларациядан сўнг» ҳарфли белгиси кўрсатилади;
Электрон БЮДда мазкур графада табиий газ етказиб берилган ойнинг охирги санаси кўрсатилади.
Қоғоз шаклдаги БЮДда мазкур графада божхона назорати натижалари ҳақида гувоҳлик берувчи божхона органининг тўртбурчак штампи, табиий газ етказиб берилган ойнинг охирги санаси ва шахсий муҳри ҳамда зарур ҳолларда бошқа белгилар қўйилади. Божхона назорати натижалари ҳақидаги тўртбурчак штамп товарни ўтказиш юзасидан қарор қабул қилган божхона органи мансабдор шахсининг шахсий муҳри билан тасдиқланади.
24. БЮД ва МБЮД кўрсатилган табиий газнинг амалдаги ҳажмларида фарқ бўлганда, табиий газнинг амалда ўтказилганлиги тўғрисида декларант томонидан ҳужжатлар тақдим қилишда МБЮДни қайта расмийлаштириш амалга оширилмайди.
25. Ташқи савдо божхона статистикаси ҳамда ташқи савдо операциялари мониторингини ва валюта назоратини амалга ошириш учун фақатгина тўлиқ БЮДлар ҳисобга олинади. Ташқи савдо бўйича маълумотларни тезкор равишда ҳисобга олиш мақсадлари учун МБЮДда мавжуд бўлган маълумотлардан фойдаланиш мумкин.
5-боб. Божхона тўловларини тўлаш
26. Бир календарь ой мобайнида қувур транспорти орқали божхона чегарасидан олиб ўтилган товарлар божхона тўловлари БЮД тақдим этилган кундан кечиктирмаган ҳолда товарларни етказиб бериш ойининг охирги кунида амалда бўлган божхона тўловлари ставкаларига кўра Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида тўланади.
Бунда, бир календарь ой мобайнида қувур транспорти орқали божхона чегарасидан олиб ўтиладиган товарларнинг қиймати божхона тўловларини ҳисоблаб чиқариш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан товарларни етказиб бериш ойининг охирги кунида белгиланган валюталарни расмий айирбошлаш курси бўйича аниқланади.
Қувур транспортида олиб ўтиладиган товарлар учун МБЮД тақдим этилганда, божхона тўловлари МБЮД тақдим этилган кунида амалда бўлган божхона тўловлари ставкалари бўйича МБЮД қабул қилингунига қадар ёки уни қабул қилиш билан бир вақтда тўланади.
27. Маълумотларга аниқлик киритиш натижасида тўланиши лозим бўлган божхона тўловларининг миқдори ошадиган бўлса, уларнинг қўшимча тўлови БЮДни тақдим этиш билан бир вақтда амалга оширилиши лозим. Бу ҳолда пеня ҳисобланмайди.
6-боб. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудуди орқали транзит тарзда олиб ўтиладиган табиий газнинг божхона расмийлаштируви
28. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудуди орқали транзит олиб ўтиладиган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида жойлашган бошқа пунктлар ўртасида бошқа давлатлар ҳудуди орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг VI бўлими.
29. Божхона транзити божхона режимида расмийлаштирилган табиий газ ҳажмлари учун БЮД ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай божхона органига юборилади.
БЮД билан бирга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
газ транспортировкаси бўйича хизматлар кўрсатиш шартномаси;
божхона чегараси орқали табиий газни олиб ўтиш тўғрисидаги йиғма ҳужжатлар;
ташқи савдо битимлари иштирокчилари имзолари ва муҳрлари билан тасдиқланган, табиий газни қабул қилиш-топшириш тижорат далолатномаси;
табиий газни ўлчаш жойларидан олинган, олиб кирилганлиги ва чиқилганлигини тасдиқловчи далолатномалар.
30. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 227 –– 22727 -моддалари.
31. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан магистрал газ ўтказиш қувурлари орқали олиб ўтилаётган табиий газни божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
ТАСДИҚЛАЙМАН
Ўзбекистон Республикаси
энергетика вазири биринчи
ўринбосари
Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган табиий газнинг божхона назорати жойи
Т/р
Божхона назорати жойи номи(тўлиқ манзили)
Ўлчов тармоғи номи
Табиий газ йўналиши
Назорат божхона пости номи
1
2
3
4
5
«КЕЛИШИЛГАН»
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси(ўринбосари)
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 13 августдаги 18-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3552, 15.08.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)
Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан магистрал газ ўтказиш қувурлари орқали олиб ўтилаётган табиий газни божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
«___» __________ 20___ йил (ой) учун
Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан магистрал газ ўтказиш қувурлари орқали олиб ўтилаётган табиий газни ҳисобга олиш асбоблари кўрсатгичларини олиш тўғрисидаги
Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан магистрал газ ўтказиш қувурлари орқали олиб ўтилаётган табиий газни божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан магистрал газ ўтказиш қувурлари орқали олиб ўтилаётган табиий газни божхона назорати ва божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга 4-ИЛОВА
_______________________________________да
(давлат номи)
20__ йил ____ _____________ учун
(кун)
(ой)
«Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан магистрал газ ўтказиш қувурлари орқали табиий газни олиб ўтилиши тўғрисидаги йиғма ҳужжатлар» (тезкор / амалдаги маълумотлар бўйича) ___-сон ДАЛОЛАТНОМА
Т/р
Шартнома рақами ва санаси
Ўлчов бирлиги,минг. куб. м
Бир йилга тузилган шартномалар ҳажми
Амалда _________ойи 20__ йилда етказиб берилган
Ўлчов тармоғи номи
Миқдори
сумма,АҚШ долл.
Миқдори
сумма, АҚШ долл.
Минг куб. м
кг
1
2
3
4
5
6
7
8
9
«Ўзтрансгаз» АЖ директори ўринбосари
________________________
Ф.И.О, имзо
«Ўзтрансгаз» АЖ бош бухгалтери
________________________
Ф.И.О, имзо
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.04.2021 й., 10/21/3295/0313-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон)