Олдинги таҳрирга қаранг.
(1 — 4-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2023 й., 06/23/101/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2023 й., 06/23/101/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2023 й., 06/23/101/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги ПФ-101-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2023 й., 06/23/101/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2023 й., 06/23/101/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2023 й., 06/23/101/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2023 й., 06/23/101/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2023 й., 06/23/101/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2023 й., 06/23/101/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2023 й., 06/23/101/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2023 й., 06/23/101/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2023 й., 06/23/101/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2023 й., 06/23/101/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2023 й., 06/23/101/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2023 й., 06/23/101/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2023 й., 06/23/101/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.06.2023 й., 06/23/101/0412-сон)

Директор

Халқаро маслаҳатчи*



Кредит, грант ва техник кўмак маблағларини жалб қилиш масалалари бўйича директор ўринбосари

Кредит, грант ва техник кўмак маблағлари лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича директор ўринбосари

Бош юрисконсульт


Бош бухгалтер


Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари қарз маблағлари, грант ва техник кўмак маблағларини жалб қилиш бошқармаси

4

Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳалар мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш бошқармаси

4


Ходимлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис



Ишлар бошқарувчиси

Лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш бўлими

2

Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари*


PR ва протокол хизмати

1


Халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳудудий гуруҳлар*

АКТ бўйича мутахассис


Девонхона

1

Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Сув хўжалиги соҳасидаги идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, техник регламентлар, стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар, жумладан сувни тежайдиган ва рақамли технологияларни жорий қилиш, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа ҳужжатларни хатловдан ўтказиш ва уларни босқичма-босқич такомиллаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2021-2022 йиллар босқичма-босқич

Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ИСМИТИ*

2.

Сув омборларини сув билан тўлдириш ва сувни чиқариш режими тартибини ишлаб чиқиш.

Сув хўжалиги вазирлигининг буйруғи

2021 йил 1 май

Сув хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ

3.

Сув ресурсларини диспетчерлик хизмати орқали бошқариш тартибини ишлаб чиқиш.

Сув хўжалиги вазирлигининг буйруғи

2021 йил 1 декабрь

Сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзгидромет» маркази, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, «Амударё» ва «Сирдарё» ҳавзалари сув хўжалиги бирлашмалари

4.

Гидропостлар паспортларининг намунавий шаклларини ва уларни аттестациядан ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш.

Сув хўжалиги вазирлигининг буйруғи

2021 йил 1 июнь

Сув хўжалиги вазирлиги, Инспекция, Давлат геология қўмитаси, «Ўзгидромет» маркази

5.

Янгидан қуриладиган ва реконструкция қилинадиган, шунингдек, аввалдан фойдаланиб келинаётган сув хўжалиги объектлари хавфсизлик даражасини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар

2021 йил 1 май

Сув хўжалиги вазирлиги, Инспекция, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ

6.

«Сувқурилишинвест» давлат унитар корхоналарини давлат муассасалари сифатида қайта ташкил этиш ва уларнинг низомларини тасдиқлаш.

Идоравий буйруқ

2021 йил 10 май

Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

II. Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини таъминлаш

7.

Гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш учун авария моддий-техника захираларини яратиш ва улардан фойдаланишнинг янгиланган тартибини, шу жумладан авария моддий-техника воситалари рўйхатини ишлаб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 1 июнь

Сув хўжалиги вазирлиги, Инспекция, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

8.

Йирик сув омборлари ва гидротехника иншоотларида авария ва фавқулодда вазиятлар ҳақида аҳолини огоҳлантиришнинг замонавий тизимини республика бюджети маблағлари ҳисобидан босқичма-босқич яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йилдан бошлаб жадвал бўйича

Сув хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Амударё» ва «Сирдарё» ҳавзалари сув хўжалиги бирлашмалари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Инспекция

9.

Илмий тадқиқотлар натижалари асосида сув омборлари, сел-сув омборлари, бошқа йирик сув хўжалиги объектлари, дарёлар ва гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш, ишончлилигини ошириш ва уларни ишлатиш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқиш.

Йўриқномалар

2021 — 2023 йиллар

Сув хўжалиги вазирлиги, Инспекция, ИСМИТИ*, ТИҚХММИМТУ**

10.

Сув омборларида қўриқлаш ва кузатув тизимини танқидий ўрганиш ва уларни такомиллаштириш тадбирларини ишлаб чиқиш.

Бунда қуйидагилар назарда тутилади:

қўриқлаш хизматининг назорат майдонларининг мавжудлиги;

замонавий видеокузатув ва фавқулодда хабар бериш тизимининг мавжудлиги;

қўриқлашнинг самарадорлиги;

сув омборлари хавфсизлигининг тўлиқ таъминланганлиги;

сув омборлари хавфсизлигига таҳдид солувчи омиллар.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил август

Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Инспекция, Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ

11.

Сув омборлари таъсир ҳудудидаги аҳолини табиий ва техноген фавқулодда вазиятларда эвакуация қилишда идоралараро ҳамкорликни йўлга қўйиш.

Идоралараро чора-тадбирлар

Ҳар йили февраль

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Инспекция, Сув хўжалиги вазирлиги, Энергетика вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ

12.

Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда сув омборлари, гидроузеллар, насос станциялари ва бошқа йирик сув хўжалиги объектларида амалга ошириладиган тадбирлар юзасидан ўқув-тактик машғулотларни ўтказиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Ҳар йили апрель

Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Инспекция, Энергетика вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ

13.

Республикадаги барча сув омборлари ва йирик гидротехник иншоотларни ҳар йили суғориш мавсуми тугаганидан сўнг (сув омборларида сув сатҳи пасайгандан сўнг), шунингдек, ёзги суғориш мавсумида Республика идоралараро ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқиш ва ҳар бир сув омбори ва гидротехника иншоотининг хавфсиз ишлаши юзасидан чора-тадбирларни белгилаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Ҳар йили май-июнь ва октябрь-ноябрь

Инспекция, Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Энергетика вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, лойиҳа ташкилотлари ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари

III. Сув хўжалиги соҳасида сувни ва электр энергиясини тежаш технологияларини кенг жорий қилиш

14.

Турли мелиоратив шароитларда томчилатиб суғориш тизимлари учун суғоришнинг автоматлаштирилган модулини яратиш ва синовдан ўтказиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021-2022 йиллар

ИСМИТИ*, Сув хўжалиги вазирлиги

15.

Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш, Қарши магистрал каналидан фойдаланиш ҳамда Жиззах бош насос станцияси бошқармаларига қарашли ва бошқа йирик 35 ва 110 кВт/соат кучланишли электр узатиш тармоқларига уланган насос станцияларига электр таъминоти бўйича киритиладиган чекловлар ва узилишларнинг олдини олиш юзасидан шартномавий мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Ҳар йили шартномаларни расмийлаштириш жараёнида

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, Сув хўжалиги вазирлиги

16.

Мелиорация соҳасида хорижий мамлакатларнинг, шу жумладан Халқаро ирригация ва дренаж комиссиясининг илғор тажрибаларини ўрганиш ва уларнинг натижаларини амалиётга жорий қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021-2022 йиллар

Сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

IV. Сув хўжалиги соҳасида рақамли технологияларни ривожлантириш

17.

Сув омборлари, ирригация тизими каналлари ва насос станцияларида сув ва электр энергияси сарфини рақамли технологиялар асосида назорат қилиш тизимини жорий қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 — 2023 йиллар

Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси

18.

Суғориладиган ерларда ер ости сув сатҳи мониторингини рақамли технологиялар асосида юритиш ҳамда ерларнинг мелиоратив ҳолатини баҳолаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 — 2024 йиллар

Сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги

19.

Сув хўжалигида қўлланиладиган рақамли технологияларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 1 июнь

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, Савдо-саноат палатаси

20.

Геоахборот ва рақамли технологиялар асосида суғориладиган ерларнинг шўрланишини аниқлаш ҳамда уларнинг самарадорлигини баҳолаш бўйича мониторинг тизимини такомиллаштириш.

Сизот сувлари сатҳи, минераллашуви ва суғориладиган ерларнинг шўрланиш динамикаси устидан реал вақт режимида мониторинг олиб боришни таъминлайдиган автоматлаштирилган тизимлар жорий этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 1 октябрь

Сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, ИСМИТИ*

21.

Қашқадарё вилоятининг Миришкор-Қамаши каналида «Rubicon Water Pty. Ltd» корхонаси томонидан яратилган сув ресурсларидан фойдаланишнинг замонавий автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш.

Объектни ўрганиш; шартномани расмийлаштириш; лойиҳани амалга ошириш; объектни фойдаланишга киритиш

2021 йил апрель

2021 йил май

2021 йил сентябрь — ноябрь

2021 йил декабрь

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, ИСМИТИ

V. Сув хўжалиги соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш

22.

Ислом тараққиёт банки иштирокида «Сурхондарё вилоятида сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш (Хазарбоғ-Оққопчиғай каналлар тизимини қайта тиклаш)», Осиё тараққиёт банки ва Япониянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) агентлиги иштирокидаги «Аму-Бухоро ирригация тизимларини қайта тиклаш», Жаҳон банки иштирокида «Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш» лойиҳалари бўйича қарз ва кредит келишувлари муддатларини узайтириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил май

Молия вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

23.

Марказ томонидан амалга оширилаётган ҳар бир лойиҳа ва сублойиҳалар бўйича тижорат банкларида алоҳида талаб қилиб олгунгача депозит (иккиламчи) ҳисобрақамлари очиш, ушбу ҳисобрақамлар орқали ойлик иш ҳақи, солиқ, корпоратив пластик карталарга маблағ ўтказиш, шунингдек, лойиҳа доирасидаги бошқа харажатларни амалга ошириш ваколатини бериш, ҳисобрақамлардан Марказнинг бошқа лойиҳалардаги қарздорлиги ва мажбуриятларни бажариш учун тўловлар амалга оширилишига йўл қўймаслик мақсадида қонунчилик ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш.

Таклиф тайёрлаш

2021 йил май

Сув хўжалиги вазирлиги, Марказий банк

VI. Сув хўжалиги соҳасида таълим ва илмий-тадқиқот фаолиятини такомиллаштириш

24.

Илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш жараёнлари ҳамда олинган натижаларни амалиётга жорий этиш тизимини такомиллаштириш, соҳага илғор технологияларни трансфер қилиш ҳамда инновацион ишланмаларни амалиётга жорий қилишни жадаллаштириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил июнь

Сув хўжалиги вазирлиги, ИСМИТИ*, ТИҚХММИ**

25.

Ирригация ва мелиорация объектларини лойиҳалаштириш ишларига ёш олим ва тадқиқотчиларни кенг жалб этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Ҳар йили жадвал бўйича

Сув хўжалиги вазирлиги, ИСМИТИ*, ТИҚХММИМТУ**

26.

Сув хўжалиги вазирлиги таркибидаги коллежларда амалий машғулотлар ва тажриба-синов ишларини олиб бориш мақсадида тажриба хўжалиги учун 5 гектардан ер майдонларини ажратиш.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари

2021 йил 10 май

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Сув хўжалиги вазирлиги

27.

Сув хўжалиги соҳасида «Гидротехника ва мелиорация қурилиши», «Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси» ҳамда «Мелиорация ва суғорма деҳқончилик» ихтисосликлари бўйича илмий даражага эга ходимлар тайёрлаш тизимини яратиш.

Олий аттестация комиссияси қарори

2021 йил 20 май

Олий аттестация комиссияси, Сув хўжалиги вазирлиги, ИСМИТИ*, ТИҚХММИ**

28.

Сув хўжалиги вазирлиги таркибидаги коллежларнинг моддий-техник базаси ва ўқув лаборатория хоналарини замон талаблари асосида жиҳозлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 10 июнь

Молия вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

VII. Кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш

29.

Сув хўжалиги вазирлиги таркибидаги коллежлар ҳузурида ташкил этилган минтақавий малака ошириш марказларида сув хўжалиги соҳасидаги ходимларнинг малакасини оширишни тизимли ташкил қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Ҳар йили жадвал бўйича

Сув хўжалиги вазирлиги, ТИҚХММИМТУ**, коллежлар

30.

«Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказида шартнома асосида раҳбар-ходимлар малакасини ошириш ҳамда минтақавий малака ошириш марказлари учун тренерлар тайёрлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Ҳар йили жадвал бўйича

ТИҚХММИМТУ**, Сув хўжалиги вазирлиги

31.

Сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати ходимлари учун 120 квартирали кўп қаватли турар жой мажмуини қуриш мақсадида Тошкент шаҳри ҳудудидан ер майдони ажратиш.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қарори

2021 йил 20 май

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Сув хўжалиги вазирлиги

32.

Сув истеъмолчилари уюшмалари (СИУ) раҳбар-ходимлари учун сув ва сув ресурсларини режалаштириш, тақсимлаш ҳамда улардан фойдаланиш, шунингд?к, СИУни бошқариш ва унинг фаолиятини ташкил этиш (бухгалтерия ҳисобини юритиш, иш юритиш ва бошқалар) бўйича қисқа муддатли сайёр ўқув курсларини ташкил қилиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 1 октябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, Сув хўжалиги вазирлиги

33.

Сувдан самарали фойдаланиш, сув истеъмоли маданиятини шакллантиришга қаратилган конференциялар, давра суҳбатлари ва семинар-тренинглар ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021-2022 йиллар

Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

34.

Сув хўжалиги соҳасида сувдан фойдаланувчиларнинг билим ва кўникмаларини ошириш, сувдан оқилона фойдаланиш, сув истеъмоли маданиятини шакллантириш ва соҳада инновацион технологияларни қўллашга қаратилган материаллар ва роликларни Интернет тармоғида кенг ёритиш ҳамда «Tomchi» мобил иловасига тизимли жойлаштириб боришни ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021-2022 йиллар

Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари

(13-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 августдаги ПФ-214-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.08.2022 й., 06/22/214/0791-сон)
1. 1 ва 4-бандлар, 5-банднинг «а» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
иккинчи-учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
тўртинчи — ўнинчи хатбошилар тегишинча иккинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
3. 7-илованинг 3 — 10-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.