1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Фан ва илмий фаолият]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Илм-фан соҳасидаги давлат сиёсати ва инновацион ривожлантиришдаги давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги «Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш бўйича давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-6198-сон Фармонига мувофиқ:
1. Қуйидагилар:
Илм-фан соҳасидаги давлат сиёсати ва инновацион ривожлантиришдаги давлат бошқарувини янада такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — Чора-тадбирлар дастури) 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси кузатув кенгашининг таркиби 6-иловага мувофиқ;
Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Инновацион ривожланиш агентлигини (кейинги ўринларда — Агентлик) сақлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар инновацион ривожланиш бошқармаларини сақлаш харажатлари Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Агентлик ва унинг тизимидаги Илмий-техника ахборот маркази, шунингдек, Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси ходимларини рағбатлантириш харажатлари Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.00 Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.02 Оператив бошқариш ҳуқуқи]
5. Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Университет кўчаси, 7-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлар тегишли ҳудуди билан бирга Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига (кейинги ўринларда — Вазирлик) оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилсин.
Вазирлик, Агентлик, Жамғарма, Илмий-техник ахборот маркази — ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган манзилдаги бинога;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.08.00 Бепул фойдаланиш]
илмий ишланмаларни тижоратлаштириш учун ташкил этиладиган ташкилотлар ҳамда акселерация натижасига кўра Жамғарма томонидан молиялаштирилган стартап ташкилотларнинг маъмурий бошқаруви органлари кўпи билан бир йил муддатга — Вазирлик биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 июлдаги ПФ-114-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2025 й., 06/25/114/0633-сон)
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар инновацион ривожланиш бошқармалари барча шарт-шароитларга эга бинога жойлаштирилишини таъминласин.
7. Инновацион ривожланиш вазирлиги икки ой муддатда:
а) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қуйидагиларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Инновацион ривожланиш вазирлиги тўғрисидаги низомни;
қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни;
б) қуйидагиларни:
белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг марказий аппарати ходимлари ва хизмат кўрсатувчи ходимларининг штат жадвалини;
Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансферининг миллий офиси уставини тасдиқласин;
в) Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар инновацион ривожланиш бошқармаларини зарур назарий билимлар ва амалий кўникмаларга, Инновацион ривожланиш вазирлигига юклатилган вазифаларни профессионал даражада амалга ошириш қобилиятига эга бўлган юқори малакали кадрлар билан тўлдириш чораларини кўрсин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 1 апрель,
ПҚ-5047-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПҚ-5047-сон қарорига 1-ИЛОВА
Илм-фан соҳасидаги давлат сиёсати ва инновацион ривожлантиришдагидавлат бошқарувини янада такомиллаштиришга қаратилган
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Т/р
Тадбирлар номи
Амалга ошириш механизми
Бажариш муддатлари
Масъул ижрочилар
I. Илм-фан ютуқлари ва инновациялар асосида мамлакатни ривожлантиришнинг стратегик йўналишлариниишлаб чиқиш ва глобал рейтинглардаги позицияларини яхшилаш
1.
Жаҳон банкининг «Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш лойиҳаси» доирасида лойиҳаларни амалга ошириш.
1. Жаҳон банки вакиллари билан лойиҳада назарда тутилган маблағларни ўзлаштириш бўйича 2021 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
3. Лойиҳаларни амалга ошириш бўйича Жаҳон банки маблағларини ўзлаштириш.
2021 — 2024 йиллар
2.
Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг раҳбар ўринбосарига инновацияларни жорий қилиш масалаларини мувофиқлаштириш вазифасини юклаш ва инновацион фаолият бўйича тузилмаларини ташкил этиш.
1. Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг амалдаги раҳбар ўринбосарларидан бирига инновацияларни жорий этиш (Chief Innovation Officer) вазифасини юклаш бўйича тегишли Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.
2021 йилмай
Вазирлар Маҳкамаси (О. Умаров),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдураҳмонов)
Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари
Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари
2. Давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларида инновацион фаолият билан шуғулланишга масъул бўлинмаларни белгилаш.
2021 йилиюнь
3. Инновацион фаолият билан шуғулланишга масъул бўлинмаларнинг мақсад ва вазифаларини назарда тутувчи низомларни тасдиқлаш ҳамда штат бирлиги доирасида мутахассислар билан тўлдириш.
2021 йилсентябрь
4. Инновацион фаолият билан шуғуланишга масъул бўлинмаларнинг йил якунлари бўйича амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботини Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этиш.
ҳар йили ҳисобот йили якунидан сўнг
3.
Ўзбекистон Республикасини 2022 — 2030 йилларда инновацион ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш.
1. Ўзбекистон Республикасини 2022 — 2030 йилларда инновацион ривожлантириш стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжати лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
2. Ўрганиш натижалари асосида мавжуд муаммоларнинг илмий ечимига қаратилган илмий-техник мавзуларни шакллантириш ва ҳудудий илмий ва мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш.
Доимий
3. Дастурлар доирасида илмий-техник лойиҳалар танловларини эълон қилиш ва танлов ғолибларини молиялаштириш.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев)
2. Технологиялар трансфери офисларида илмий ишланмалар ва технологиялар трансфери лойиҳаларини баҳолаш ва уларнинг самрадорлигини ошириш.
2021 йилдекабрь
III. Илм-фан ва инновациялар соҳасида халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш
9.
Хорижий давлатларнинг нуфузли илмий марказлари ва университетларида фаолият кўрсатаётган юқори салоҳиятли ватандош олимлар ҳамда иқтидорли маҳаллий ёш олимларни илм-фан соҳасига жалб этиш мақсадида Миллий лабораторияни ташкил этиш.
1. Миллий лабораторияни ташкил этиш бўйича таклифларни қабул қилиш, танлов асосида саралаб олиш тартибини ишлаб чиқиш.
тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар
2. Халқаро тадқиқот лабораторияларини ташкил қилишда иштирок этишга аризалар танловини эълон қилиш.
2021 йилсентябрь
3. Танлов ва саралаш натижаларига асосан Миллий лабораторияни ташкил этиш бўйича ғолиб лойиҳаларни бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан молиялаштириш.
2021 йилдекабрь
10.
Россия Федерацияси Инновацияларни рағбатлантириш жамғармаси билан ҳамкорлик доирасида «стартап» лойиҳалар танловини амалга ошириш.
IV. Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган илмий лойиҳаларнатижадорлигини ошириш, илмий ташкилотларнинг лаборатория базасини янгилаш
11.
Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги илмий-техник кенгашлар фаолияти шаффофлигини ошириш.
1. Илмий-тадқиқот лойиҳаларини саралаш жараёнига IT-технологиялар ва рақамлаштиришни жорий этиш.
2. Илмий-техник кенгашлар аъзолигига «Хирш» индексида (h-index) оптимал кўрсаткичларга эга бўлган олимларни жалб қилиш.
2021 йилмай
Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдураҳмонов)
12.
Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида халқаро ҳамкорликдаги қўшма илмий лойиҳалар сонини ошириш.
1. Халқаро илмий ва инновация соҳасида ҳамкор давлатлар билан қўшма илмий лойиҳалар танловларини ўтказиш бўйича келишувга эришиш.
2021 йилсентябрь
Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдураҳмонов)
2. Қўшма илмий лойиҳалар танловлари механизмларини ишлаб чиқиш.
2021 йилоктябрь
3. Халқаро ҳамкорликдаги қўшма илмий лойиҳалар танловларини эълон қилиш.
2021 йилноябрь
4. Танлов натижаларига кўра қўшма илмий лойиҳаларни молиялаштириш.
танлов натижаларига кўра
13.
Илмий фаолиятнинг нуфузини оширишга оид тарғибот ишларини ташкил этиш.
1. Оммавий ахборот воситаларида тарғибот қилишга оид дастур ва режа-жадвал ишлаб чиқиш.
2. Ишлаб чиқилган дастур ва режа-жадвални телевидение, радио, газета ва Интернет тармоғидаги сайтлар билан ишлаб келишиш.
2021 йилмай
3. Оммавий ахборот воситаларида мавзуга доир кўрсатув, эшиттириш ва мақолалар эълон қилинишини таъминлаш.
2021 йилиюнданбошлаб
14.
Ишлаб чиқариш тармоқларида илмий-инновацион тадқиқотлар сифати ва натижадорлигини ошириш мақсадида қўшимча лаборатория, шу жумладан ноёб ускуна ва жиҳозлар харид қилиш.
1. Эҳтиёжга кўра замонавий илмий лаборатория асбоб-ускуналари рўйхатини шакллантириш ҳамда лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш.
«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров), манфаатдор вазирлик ва идоралар
2. Белгиланган тартибда замонавий илмий лаборатория асбоб-ускуналари харид қилишда амалий ёрдам кўрсатиш.
Доимий
3. Лаборатория жиҳозларидан фойдаланиш фаолиятига халқаро аккредитация олиш.
2021 йилапрель
15.
Ноёб қўлёзма, тошбосма китоблар ва тарихий ҳужжатларни ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда натижаларидан тегишли соҳаларда кенг фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.
Чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш. Дастурда қуйидагилар назарда тутилади:
мамлакатимиздаги турли илмий ва таълим муассасаларида, музей ҳамда фондларда сақланаётган ноёб қўлёзма ва тошбосма асарларни тизимли ўқиб-ўрганиш, уларни таҳлил қилиш ва илмий муомалага киритиш;
ёш тадқиқотчиларни жалб этиш, уларнинг касбий малакасини ошириш, манбашунос ва матншунос кадрлар тайёрлаш;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов),
Маданият вазирлиги (О. Назарбеков),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов), вазирлик ва идоралар
V. Илмий кадрларни тайёрлаш тизимининг самарадорлигини ошириш ва бошқарув тизимининг шаффофлигини таъминлаш
16.
Мамлакатдаги ёшларни аниқ фанлар, рақамли технологиялар ҳамда робототехника соҳасидаги интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга йўналтирилган тадбирлар ташкил этиш.
1. Манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда аниқ фанлар, рақамли технологиялар ҳамда робототехника соҳасини ривожлантириш бўйича танлов шартлари ва низомини ишлаб чиқиш ҳамда ўтказиш.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков),
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (А. Жумабоев)
2. Манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда аниқ фанлар, рақамли технологиялар ҳамда робототехника соҳасини ривожлантириш бўйича маҳорат дарслари, семинарлар ташкил этиш.
2021-2022 йиллар
17.
Олимларнинг нашр этиш фаоллиги якунлари бўйича ҳар йилги «Илм-фан етакчиси» республика танловини ўтказиш.
тизимида олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар бўлган вазирлик ва идоралар
2. Ғолибларни Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг фахрий ёрлиқлари, тегишли вазирлик ва идораларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирлаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш.
2021 йилсентябрь
3. «Илм-фан етакчиси» танлови ғолибларини тегишли соҳалардаги вазифаларни ҳал этишга жалб қилиш бўйича тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.
2021 йилдекабрь
VI. Ёшларни илмий фаолиятга жалб этишнинг самарали механизмларини жорий қилиш
18.
Мактабларда ва олий таълим муассасаларида, инновация ва «стартап» маданиятини амалий семинарлар орқали ёшлар онгида шакллантириш ва кенг тарғиб этиш.
1. «Стартап» маданияти тизими, тадбиркорлик кўникмаларини ва инновацияларни ривожлантириш ҳамда уни ёшлар орасида тарғиб қилиш мақсадида мактабларда ва олий таълим муассасаларида мастер-класс тренинглар ўтказиш.
2. Тренингларда ўқувчилар, бакалавр ва магистратура босқичи талабалари ҳамда профессор-педагогларнинг фаол иштирокини таъминлаш.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов),
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов)
19.
Ёшлар академияси аъзолари фаолият юритиши учун қулай шароитлар яратиш ва уларнинг илмий фаолиятини қўллаб-қувватлаш.
1. Ёшлар академияси аъзолари учун ҳар йили «стартап» ва ташаббускор лойиҳалар танловини ташкил қилиш.
2. Ёшлар академияси аъзоларини нуфузли хорижий илмий марказ ва ташкилотларга мақсадли ҳамда тизимли равишда илмий стажировкаларга юборишни ташкил этиш.
тизимида олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар бўлган вазирлик ва идоралар
20.
Хорижий етакчи компанияларнинг малакали мутахассислари ёрдамида олимлар ва мустақил изланувчиларга янги қурилиш материалларини яратиш, лойиҳалаш ва қурилиш соҳасидаги кўникмаларини шакллантириш ва оширишга қаратилган илғор технологияларни қўллаш бўйича Миллий онлайн-танлов ташкил этиш.
1. Манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда янги қурилиш материалларини яратиш, лойиҳалаш ва қурилиш соҳасидаги кўникмаларини шакллантириш ва оширишга қаратилган танлов ташкил этиш бўйича низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
«Ўзса?оатқурилиш-материаллари» уюшмаси (А. Баходиров),
Олий ва ўрта махсус вазирлиги (А. Тошқулов),
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (А. Жумабоев),
тизимида олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар
2. Танлов шартларини ишлаб чиқиш ва манфаатдор вазирлик ва идоралар мутахассисларидан иборат ҳайъат таркибини шакллантириш.
2021 йилиюнь
3. Миллий онлайн-танловни эълон қилиш.
2021 йилавгуст
4. Иштирокчилардан аризаларини электрон тарзда қабул қилиш ва танловни ўтказиш.
2021 йилноябрь
VII. Тармоқ илмий-тадқиқотларини ривожлантириш, илм-фанни ишлаб чиқариш билан интеграциясини мустаҳкамлаш
21.
Республикада R&D (тадқиқот ва ривожланиш) дастурлари асосида тадқиқотларни ривожлантириш стратегиясини ҳамда тармоқларда тадқиқот ва ривожлантириш фаолиятини ташкил этишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.
1. Тегишли вазирлик ва идоралар мутахассисларини кенг жалб этган ҳолда ишчи гуруҳ ташкил этиш.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов),
Фанлар академияси (Б. Юлдашев)
2. Тармоқларда R&D тадқиқотларини ташкил этиш ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмлари бўйича хорижий тажрибани таҳлил қилиш.
2021 йилоктябрь
3. Республикада R&D (тадқиқот ва ривожланиш) дастурлари асосида тадқиқотларни ривожлантириш стратегиясини ҳамда тармоқларда тадқиқот ва ривожлантириш фаолиятини ташкил этишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.
2021 йилдекабрь
4. Чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
2022 йилапрель
22.
Замонавий ва юқори технологияларга асосланган, импорт ўрнини босувчи янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ва хизматлар кўрсатишга йўналтирилган технологиялар трансферини амалга ошириш
1. Замонавий ва юқори технологияларга асосланган, импорт ўрнини босувчи янги маҳсулотлар эҳтиёжни ўрганиш.
2. Технол?гиялар трансфери фаолиятини ташкил этиш.
3. Сунъий интеллектни ривожлантиришга қаратилган асосий йўналишларни белгилашда тегишли иқтисодий ва ижтимоий соҳалар тармоқлари мутахассислари иштирокида «Форсайт» тадбирларини ўтказиш.
2021 йилдекабрь
4. 2021-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида сунъий интеллектни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш.
2022 йилфевраль
5. Стратегияни тасдиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжат лойиҳасини вазирлик ва идоралар билан келишиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
2022 йилдекабрь
24.
Иқтисодиёт тармоқларида мавжуд муаммоларнинг илмий-техник ва инновацион ечимларига қаратилган лойиҳа мавзуларини шакллантириш ва илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида эълон қилиш учун киритиш.
1. Иқтисодиёт тармоқларидаги муаммоларни ўрганиш.
2. Илмий ечимга эга муаммолардан илмий-техник лойиҳалар мавзуларини шакллантириш.
3. Шакллантирилган лойиҳалар мавзуларини илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида эълон қилинадиган танловларга киритиш.
Доимий
Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдураҳмонов)
VIII. Янги ишланмаларни тижоратлаштириш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш
25.
Жаҳон банки билан ҳамкорликдаги «Илм-фанни тижоратлаштириш» лойиҳасини амалга ошириш.
1. Жаҳон банкининг 50 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағларини ўзлаштириш мақсадида ташкил этилган лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳини юқори малакали кадрлар билан бутлаш.
2021 йилапрель
Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдураҳмонов)
2. Лойиҳаларни бошқариш гуруҳи фаолиятини йўлга қўйиш ва лойиҳалар танлови бўйича халқаро экспертлар кенгаши ва технологиялар трансфер офисини ташкил этиш.
2021 йилапрель — июнь
3. Жаҳон банки томонидан белгиланган имтиёзли кредит маблағларини жалб қилиш.
2021 — 2025 йиллар
26.
Болаларда илм-фан соҳасига бўлган қизиқишни уйғотиш мақсадида «Science for kids» платформасини кенг миқёсда жорий этиш.
1. Болалар учун илм-фан соҳасига қизиқиш ўйғотиш ва аниқ фанларнинг амалий аҳамияти тарғиботини интерактив машғулотлар орқали амалга ошириш.
2. Мактаб ўқувчиларини платформа доирасида ўтказиладиган тадбирларга кенг жалб қилиш.
3. Таълим муассасаларида онлайн ва сайёр машғулотларни ташкил этиш.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
27.
Миллий Wi-Fi тармоқларни бошқариш тизими Hotspot дастури доирасида Навоий шахрининг марказий кўчаларида, жамоат ва кўнгилочар масканларида Wi-Fi тармоғини жорий этиш.
1. Дастур яратиш ва бепул интернетни хавфсиз тарқатиш модулини ишга тушириш.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Содиқов)
2. Android ва iOS дастурий таъминотлари учун иловалар ишлаб чиқиш.
2021 йилноябрь
3. Дастурнинг hotspot.uz расмий веб-сайтини ишга тушириш.
4. Лойиҳа доирасида Wi-Fi қурилмаларини ўрнатиш.
2021 йилдекабрь
28.
Илмий ишланмалар ва технологияларни тижоратлаштириш ишларини амалга ошириш.
Тижоратлаштирилаётган инновацион ишланмаларни 150 тага етказиш, олиб борилган ишлар натижасида ишлаб чиқарилган маҳсулот умумий қийматини 40 млрд сўмга етказиш
Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат таъминоти соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги,
Андижон вилояти ҳокимлиги (Ш. Абдураҳмонов)
2. Инновацион полигон учун зарур замонавий асбоб-ускуналарни сотиб олиш ва ишга тушириш.
2021 йилавгуст
3. Илмий-техник ва қишлоқ хўжалиги бўйича етарли билим ва кўникмаларга эга бўлган кадрлар билан полигон штатларини тўлдириш ва кадрларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш.
2021 йилдекабрь
31.
Кимё йўналишида фаолият юритувчи илмий-тадқиқот муассасаларидаги мавжуд лабораторияларни халқаро стандартларга (GLP ва GMP) мос равишда модернизация қилиш ва Ўсимлик моддалари кимёси институти ҳудудида GLP клиниколди тадқиқотлар марказини ташкил этиш.
1. Кимё йўналишида фаолият юритувчи илмий-тадқиқот муассасаларидаги мавжуд лабораторияларни халқаро стандартларга (GLP ва GMP) мос равишда модернизация қилиш учун хорижий грантларни жалб қилиш бўйича ишларни ташкил этиш.
2021 йилапрель
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдураҳмонов)
2. Ўсимлик моддалари кимёси институти ҳудудида GLP клиниколди тадқиқотлар маркази фаолиятини ташкил этиш юзасидан чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
2021 йилмай
32.
Илмий лойиҳаларни молиялаштириш ва ҳисобини юритишнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш.
Қуйидагиларни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бажариладиган давлат илмий-техникавий дастурлари доирасида лойиҳаларни амалга оширишни режалаштириш, молиялаштириш ва харажатларни ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан давлат илмий ташкилотларини базавий молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом.
2021 йилмай
Инновацион ривожланиш вазирлиги (Абдураҳмонов),
Фанлар академияси (Юлдашев),
Молия вазирлиги (Ишметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар
33.
Миллий ғўза генофонди коллекцияси маркази, Микроорганизмларнинг миллий коллекцияси маркази ва Миллий биологик фаол моддалар банкини ташкил этиш.
1. Миллий ғўза генофонди коллекцияси маркази, Микроорганизмларнинг миллий коллекцияси марказининг ва Миллий биологик фаол моддалар банки ташкил этиладиган Фанлар академияси тизимидаги илмий ташкилотларни аниқлаш.
2021 йилапрель
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдураҳмонов)
2. Чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
2021 йилмай
34.
Ўсимлик моддалари кимёси институти ҳудудида замонавий Тиббиёт кимё ва нозик органик синтез лабораториясини ташкил этиш
Ўсимлик моддалари кимёси институти ҳудудида замонавий Тиббиёт кимё ва нозик органик синтез лабораториясини ташкил этиш юзасидан чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
2021 йилмай
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдураҳмонов)
35.
Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институтида «Биоорганик кимё» ва «Органик моддалар физик-кимё анализи» илмий лабораторияларини ташкил этиш ва Жанубий Оролбўйи зоология музейи ва гербарийсини зарур асбоб-ускуналар билан таъминлаш
1. Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институтида «Биоорганик кимё» ва «Органик моддалар физик-кимё анализи» илмий лабораторияларини ташкил этиш юзасидан таклифларни тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
2021 йилапрель
Фанлар академияси (Б. Юлдашев),
Молия вазирлиги (Т. Ишметов),
Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдураҳмонов)
2. Жанубий Оролбўйи зоология музейи ва гербарийсини зарур асбоб-ускуналар билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПҚ-5047-сон қарорига 6-ИЛОВА
Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси кузатув кенгашининг
ТАРКИБИ
1.
И.Ю. Абдураҳмонов
—
олий таълим, фан ва инновациялар вазири, Кузатув кенгаши раиси
2.
Б.С. Юлдашев
—
Фанлар академияси президенти
3.
А.Р. Каримов
—
иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари
4.
О.А. Тўйчиев
—
Инновацион ривожланиш агентлиги директори
5.
С.М. Турабджанов
—
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ректори
6.
К.Н. Ишанходжаев
—
Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси раиси
7.
Ж.Т. Тавакалов
—
Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижро этувчи директори в.б.
Изоҳ: Кузатув кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли вазифаларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
(6-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПҚ-5047-сон қарорига 7-ИЛОВА
Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартибини белгилайди.
2. Жамғарма юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, миллий ва хорижий валютадаги шахсий ғазна ҳисобварақларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
3. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ва уларни сарфлаш йўналишлари
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига патент божлари, йиғимлар ва солиқ тоифасига кирмайдиган бошқа тўловлардан келиб тушган маблағларнинг 78 фоизи;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 апрелдаги ПҚ-221-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2022 й., 07/22/221/0357-сон)
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шу жумладан давлат илмий дастурлари учун ажратилган маблағлар;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
халқаро молия ташкилотлари ва институтларининг грантлари ва кредитлари;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.13.00.00 Ҳомийлик]
юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эллик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа тушумлар.
5. Мазкур Низомнинг 4-бандида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг чет эл валютасидаги маблағлари Вазирлик томонидан Жамғарманинг ҳисобварақларига ҳар ойда валютанинг ҳар бир тури бўйича алоҳида ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача ўтказилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 апрелдаги ПҚ-221-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2022 й., 07/22/221/0357-сон)
6. Жамғармага маблағлар келиб тушишини ва сарфланишини назорат қилиш Жамғарма Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.
инновацион фаолият субъектлари томонидан инновацияларни яратиш ва уларни жорий қилишни танлов асосида молиялаштириш;
илмий-тадқиқот, инновацион, тажриба-конструкторлик ва стартап лойиҳаларини танлов асосида молиялаштириш;
янги ишланмаларни тижоратлаштиришга тайёрлашни ва/ёки тижоратлаштиришни молиялаштириш;
«Энг яхши ихтиро», «Энг яхши фойдали модель», «Энг яхши саноат намунаси», «Энг яхши ЭҲМ учун дастур ва маълумотлар базаси» ҳамда «Энг яхши селекция ютуғи» номинациялари бўйича республика танловларини ўтказиш тадбирларини молиялаштириш;
«Интеллектуал мулк миллий биржаси» электрон платформасини яратиш ва сақлаб туриш харажатларини молиялаштириш;
илмий лабораторияларни замонавий юқори технологияга асосланган асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш), шунингдек, зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш бўйича тадбирларни молиялаштириш;
давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларни (патентларни) хорижда рўйхатдан ўтказиш ва патентни сақлаб туриш харажатларини қоплаш;
илмий ташкилот ва олий таълим муассасаларининг етакчи электрон илмий маълумотлар базаларидан эркин фойдаланишни таъминлаш, шунингдек, халқаро нашрларда илмий натижаларни чоп этишга тайёрлаш ҳамда халқаро илмий грантлар бўйича мавжуд маълумотлар базасига обуна бўйича харажатларни тўлаш;
Ёшларнинг инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш офиси (кейинги ўринларда — Офис)нинг асосий вазифаларини рўёбга чиқаришдаги тадбирларни, шу жумладан, илмий-инновацион акселератор ва бизнес-инкубаторларни ташкил этиш, иқтидорли ёшларнинг ривожланган давлатларнинг нуфузли илмий марказлари, университетлари, технопарклари ва ишлаб чиқариш ташкилотларида малакасини ошириш, илмий-амалий тадбирлар (симпозиум, конференция, семинар, тренинг, давра суҳбатлари, мастер-класслар ва бошқалар) ташкил этиш ҳамда уларнинг халқаро илмий-амалий тадбирларда қатнашиш харажатларини молиялаштириш;
ёш олимларнинг етакчи хорижий илмий ташкилотлар (марказлар, университетлар ва бошқалар)даги илмий стажировкаларини молиялаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) ва Инновацион ривожланиш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан жалб қилинаётган юқори малакали хорижий давлатлар мутахассисларининг харажатларини (меҳнатга ҳақ тўлаш, транспорт харажатлари ва бошқалар) молиялаштириш;
Агентликнинг Илмий-техник ахборот марказини, шунингдек, Вазирлик қарорига биноан ташкил этиладиган илмий кадрлар тайёрлаш ва ходимлар малакасини ошириш бўйича идоравий илмий ҳамда ўқув марказларини, маслаҳат ва ахборот марказларини, илмий лабораторияларни уларнинг хўжалик фаолиятидан тушадиган даромадларини ҳисобга олган ҳолда молиялаштириш ҳамда моддий-техник жиҳатдан таъминлаш;
Агентлик ва Жамғарма Ижро этувчи дирекциясини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш, шу жумладан, уларнинг ходимлари малакасини ошириш ва хорижий мамлакатларга хизмат сафарлари харажатларини молиялаштириш;
Агентлик, Илмий-техника ахборот маркази, Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси ходимларини моддий рағбатлантириш;
олий таълим муассасалари талабаларининг иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида ҳақ тўланадиган қисқа муддатли мақсадли ишлаб чиқариш амалиётларини молиялаштириш;
Вазирлик балансидаги Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Университет кўчаси, 7-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларни ташқи фасад қисмини тозалаш, иситиш-совутиш тизими ва лифтларга хизмат кўрсатиш харажатларини молиялаштириш;
бошқа тадбирларни, шу жумладан, Агентликка юклатилган вазифалар ва функцияларга мувофиқ амалга ошириладиган тадбирларни молиялаштириш.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
8. Жамғарма томонидан мазкур Низомнинг 7-бандида кўрсатилмаган тадбирларни молиялаштириш Жамғарма Кузатув кенгашининг қарорига асосан амалга оширилади.
3-боб. Жамғарма маблағларини сарфлаш
9. Жамғармадан пул маблағларини ажратиш Жамғарманинг тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.
инновацион фаолият субъектлари томонидан инновацияларни яратиш ва уларни жорий қилиш тадбирлари Вазирликнинг Илм-фан ва инновациялар кенгашининг қарорлари ва тегишли буйруқлари билан тасдиқланадиган харажатлар сметасига мувофиқ молиялаштирилади;
илмий-тадқиқот, инновацион, тажриба-конструкторлик, стартап ҳамда янги ишланмаларни тижоратлаштиришга тайёрлаш ва/ёки тижоратлаштириш лойиҳалари белгиланган тартибда ўтказилган танловлар натижаларига кўра Агентлик, Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси ва лойиҳа ташаббускори ўртасида тузиладиган шартномалар асосида молиялаштирилади.
Бунда илмий-тадқиқот, инновацион ва тажриба-конструкторлик ҳамда янги ишланмаларни тижоратлаштиришга тайёрлаш ва/ёки тижоратлаштириш лойиҳаларига ажратиладиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида ижрочи ташкилотларнинг ҳар бир лойиҳалари учун очиладиган алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақлари орқали бюджет тизими бюджетлари харажатлари иқтисодий таснифининг тегишли моддаларида, йилнинг чораклари ва ойлари кесимида режалаштирилади. Стартап лойиҳалар ва ёпиқ мавзудаги илмий-тадқиқот лойиҳаларига ажратиладиган маблағлар ижрочи ташкилотнинг бюджетдан ташқари шахсий ғазна ҳисобварақлари ёки банк ҳисобрақамларига тузилган шартнома шартларига асосан молиялаштирилади;
давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш харажатларини тўлаш — Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси, тегишли буюртманома берган илмий ташкилот ёки олий таълим муассасаси ва хорижий патент идораси (патент идораси агенти) ўртасидаги уч томонлама шартнома асосида амалга оширилади;
илмий ташкилот ва олий таълим муассасаларининг етакчи электрон илмий маълумотлар базаларидан эркин фойдаланишини таъминлаш (шу жумладан, халқаро илмий грантлар бўйича мавжуд маълумотлар базасига миллий обуна) бўйича харажатларни тўлаш — Агентлик, Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси ва маълумотлар базасининг эгаси бўлган муассаса ўртасида тегишли маълумотлар базасига обуна бўлиш ҳақида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади;
халқаро нашрларда илмий натижаларни чоп этишга тайёрлаш (Proofreading service) харажатлари Агентлик, Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси ва халқаро нашрларда мақолаларни чоп этишга тайёрлаш хизмати ўртасида тузиладиган шартномага асосан қопланади;
Офиснинг асосий вазифаларини рўёбга чиқаришдаги тадбирларни, шу жумладан, илмий-инновацион акселератор ва бизнес-инкубаторларни ташкил этиш, иқтидорли ёшларнинг ривожланган давлатларнинг нуфузли илмий марказлари, университетлари, технопарклари ва ишлаб чиқариш ташкилотларида малакасини ошириш, илмий-амалий тадбирлар (симпозиум, конференция, семинар, тренинг, давра суҳбатлари, мастер-класслар ва бошқалар) ташкил этиш ҳамда уларнинг халқаро илмий-амалий тадбирларда қатнашиш харажатларини молиялаштириш Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ҳисоб-китобларга асосан амалга оширилади;
ёш олимларнинг етакчи хорижий илмий ташкилотларда (марказлар, университетлар ва бошқалар) илмий стажировкалари бўйича харажатларни тўлаш — белгиланган тартибда тарафлар ўртасида тузилган шартнома билан тартибга солинадиган илмий стажировка шартлари, талаблари ва муддатларига мувофиқ амалга оширилади;
Вазирлик ва Агентлик томонидан жалб қилинаётган юқори малакали хорижлик олимлар ва мутахассисларнинг харажатлари (меҳнатга ҳақ тўлаш, транспорт харажатлари ва бошқалар) хорижий давлат мутахассиси ўртасида тузиладиган шартномалар (контрактлар) асосида молиялаштирилади;
Агентликнинг Илмий-техника ахборот маркази хўжалик фаолиятидан тушадиган даромадларини ҳисобга олган ҳолда Агентлик томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметасига асосан молиялаштирилади;
олий таълим муассасалари талабаларининг иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида ҳақ тўланадиган қисқа муддатли мақсадли ишлаб чиқариш амалиётлари олий таълим ташкилоти, тармоқ корхонаси, Жамғарма ва амалиёт ўтайдиган талаба ўртасида амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тузилган шартнома асосида молиялаштирилади;
Вазирлик балансидаги Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Университет кўчаси, 7-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларни ташқи фасад қисмини тозалаш, иситиш-совутиш тизими ва лифтларга хизмат кўрсатиш харажатлари ушбу харажатларни назарда тутувчи олий таълим, фан ва инновациялар вазири томонидан тасдиқланган смета ва Вазирликнинг талабномасига асосан унинг ҳисоб рақамига молиялаштирилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
11. Илмий лабораторияларни асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш), шунингдек, зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш бўйича:
Агентлик хорижий (шу жумладан, маҳаллий) етказиб берувчилар ва ишлаб чиқарувчиларни белгиланган тартибда танлаш асосида улар билан товар етказиб беришга (шу жумладан зарурат бўлганда, товарни илмий-тадқиқот ёки олий таълим муассасасига етказиб бериш, ишга тушириш-созлаш ва бошқа ўзига хос ишларни амалга оширишга) тегишли контрактларни тузади;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
тузиладиган контрактларда Агентлик «Буюртмачи», Жамғарма ижро этувчи дирекцияси «Молиялаштирувчи», ишлаб чиқарувчи ёки етказиб берувчи «Етказиб берувчи» ва тегишли илмий ташкилот ёки олий таълим муассасаси «Қабул қилувчи» (фойда кўрувчи) томонлар сифатида қатнашади. Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси тўловларни тузилган контрактларда белгиланган валюта бирлигида молиялаштиради;
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Агентлик ва Жамғарма томонидан буюртманомани берган тегишли илмий ташкилот ёки олий таълим муассасасига товарни топшириш бепул амалга оширилади.
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Бунда Етказиб берувчи электрон ҳисобварақ-фактурани Молиялаштирувчига юборгандан сўнг, Буюртмачи, Молиялаштирувчи ва Қабул қилувчи (фойда олувчи) ўртасида тузилган топшириш-қабул қилиш далолатномасига асосан етказиб берилган асбоб-ускуналар Қабул қилувчи (фойда кўрувчи) балансига ўтказиб берилади.
(11-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
12. Бепул асосда олинган илмий асбоб-ускуна, сарфлаш материаллари ва бутловчи буюмлардан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун масъулият тегишли илмий ташкилот ва олий таълим муассасалари раҳбарлари зиммасига юкланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ, илмий лаборатория асбоб-ускуналари, шунингдек, зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар илмий ташкилот ва олий таълим муассасалари томонидан мустақил равишда ҳам харид қилиниши мумкин.
Бундай ҳолатларда, илмий ташкилот ва олий таълим муассасалари учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида тегишли шахсий ғазна ҳисобварағи очиш орқали маблағлар режалаштирилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
14. Жамғарма маблағларини сарфлаш Жамғарма даромадлари ва харажатларининг тасдиқланган сметасига мувофиқ унинг ҳисобварақларидан амалга оширилади.
15. Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси Жамғармага ажратилган маблағлардан фойдаланилиши ва кейинги ҳисобот даврида кутилаётган харажатлар тўғрисидаги маълумотларни Кузатув кенгашининг навбатдаги йиғилишига кўриб чиқиш учун киритади.
16. Жамғарманинг ўтган йилда ишлатилмаган маблағлари олиб қўйилмайди ва жорий йилда ушбу Низомда кўрсатилган мақсадлар учун сарфланади.
161. Жамғарма маблағлари ушбу Низомда назарда тутилмаган мақсадлар учун сарфланиши тақиқланади, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
(161-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
4-боб. Жамғарма фаолиятини ташкил этиш
17. Жамғармани бошқариш Жамғарма Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.
18. Жамғарма Кузатув кенгаши таркиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари билан тасдиқланади.
Жамғарма Кузатув кенгашининг аъзолари ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
Жамғарма Кузатув кенгаши раиси зарур ҳолларда, бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган умумий сони доирасида Жамғарма Ижро этувчи дирекциясининг тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.
19. Жамғарма Кузатув кенгаши бир йилда камида бир марта мажлис ўтказади. Зарур ҳолларда, Жамғарма Кузатув кенгашининг навбатдан ташқари мажлислари чақирилиши мумкин.
20. Жамғарма Кузатув кенгаши мажлиси унда Кузатув кенгаши аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
Жамғарма Кузатув кенгашининг қарори иштирок этувчи аъзоларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади ва Кузатув кенгаши раиси томонидан имзоланади.
Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, Жамғарма Кузатув кенгаши раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Жамғарма Кузатув кенгаши раиси бўлмаган вақтларда унинг ваколатлари Кузатув кенгаши раиси ўринбосари томонидан амалга оширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармонига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
21. Жамғарма Кузатув кенгаши:
ҳар йили Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметасини, шунингдек, Жамғармага тушган ва сарфланган маблағлар бўйича ҳисоботни тасдиқлайди;
илмий лабораторияларни замонавий юқори технологияга асосланган асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш (қўшимча жиҳозлаш), шунингдек, зарур сарфлаш материаллари ва бутловчи қисмлар билан таъминлаш рўйхатини тасдиқлайди;
ўтказилган танлов натижаларига кўра, етакчи хорижий илмий ташкилотлар (марказлар, университетлар ва бошқалар)га илмий стажировкаларга юбориладиган ёш олимларнинг рўйхатини ҳамда стажировка харажатлари меъёрларини тасдиқлайди;
(21-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Агентликнинг таклифлари асосида илмий фаолият бўйича давлат дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк объектларига (патентларга) бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш учун уларнинг рўйхатини тасдиқлайди;
(21-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
етакчи хорижий электрон илмий маълумотлар базаларидан эркин фойдаланиш учун талаб этиладиган харажатларни Жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплашни назарда тутган ҳолда Агентлик таклифлари асосида маълумотлар базаси рўйхатини тасдиқлайди;
(21-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Жамғарма Ижро этувчи дирекциясининг штат жадвалини ва харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Жамғармага хорижий инвестициялар, грантлар ҳамда ҳомийлик хайрияларини жалб қилишда кўмаклашади;
Жамғарма олдига қўйилган вазифаларни ҳал этишга манфаатдор давлат органлари ва ташкилотларини жалб қилади;
Жамғарма даромадларини тўлиқ шакллантириш ҳамда маблағларидан мақсадли фойдаланиш юзасидан Жамғарма фаолияти устидан назоратни амалга оширади;
Жамғарма маблағларини шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
22. Жамғарманинг жорий фаолиятига, шу жумладан маблағларнинг тўпланиши ва сарфланишига раҳбарлик Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси томонидан амалга оширилади.
23. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекциясига Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган ижро этувчи директор раҳбарлик қилади.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Ижро этувчи директор мақоми ва тиббий хизмат кўрсатиш шартлари бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
24. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
маблағлар ажратишга келиб тушган буюртмалар бўйича маълумотлар олиш;
маблағлардан мақсадсиз фойдаланилган ҳолларда молиялаштиришни тўхтатиб туриш, кейинчалик ушбу масалани Жамғарма Кузатув кенгашига кўриб чиқиш учун киритиш;
миллий ва хорижий валютада ҳисобварақлар очиш ва юритиш, белгиланган тартибда улар бўйича тегишли операцияларни амалга ошириш;
Жамғарма Кузатув кенгаши раисининг розилиги билан бўш маблағларни Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларида депозитларга жойлаштириш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва Жамғарма Кузатув кенгашининг қарорларига мувофиқ, давлат ва жамият бошқаруви, иқтисодиёт, қишлоқ ва сув хўжалиги, таълим, илм-фан, соғлиқни сақлашни ривожлантириш соҳаларидаги инвестиция лойиҳаларида бўйича молиялаштирувчи тараф, шунингдек, грантлар ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турдаги тушумлар юзасидан ижро этувчи орган сифатида иштирок этиш;
Жамғарма Кузатув кенгашининг қарорларига асосан илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштиришда шерик сифатида қатнашиш. Бундай ҳолларда шериклик шартлари шартномада белгиланади.
25. Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси ўз зиммасига қуйидаги мажбуриятларни олади:
Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаси ҳисобини юритиш, шунингдек, улар бўйича чораклик ва йиллик ҳисоботларни шакллантириш;
даромадлар ва харажатлар сметасида назарда тутилмаган қўшимча маблағларни ажратиш бўйича келиб тушган буюртмаларни тўплаш, уларни умумлаштириш ва Жамғарма Кузатув кенгаши кўриб чиқиши учун тайёрлаш;
Жамғарма Кузатув кенгаши қарорларини ўз вақтида ижро этиш;
Жамғарма маблағларининг келиб тушиши ва ундан фойдаланилиши бўйича ҳисоботларни Кузатув кенгашига тақдим этиш.
26. Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши, шунингдек, унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
27. Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси ҳар йили Жамғарма Кузатув кенгашига ҳисобот тақдим этади.
28. Жамғарма Ижро этувчи дирекциясининг таъминоти Жамғарманинг Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган харажатлар сметаси асосида Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси ходимларига давлат бошқаруви органлари ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси ходимларини моддий рағбатлантириш (устама, қўшимча ҳақ, ойлик мукофотлар ва бошқалар) Жамғарма Кузатув кенгаши томонидан белгиланади.
Жамғарма ижро этувчи дирекциясининг бошқарув ходимларига ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тариф коэффициентларига 1,7 миқдорида оширувчи коэффициентлар қўлланилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармонига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
281. Жамғарма ижро этувчи дирекциясининг ходимларига кўп йил ишлаганлик учун ҳар ойлик устама тўланади (рағбатлантириш коэффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коэффициентларда):
1 йилдан 3 йилгача — 0,2;
3 йилдан 5 йилгача — 0,4;
5 йилдан 10 йилгача — 0,6;
10 йилдан 15 йилгача — 0,8;
15 йилдан 20 йилгача — 0,9;
20 йилдан юқори — 1,0.
(281-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Жамғарманинг жорий фаолиятини ташкил этади ва Жамғармага юклатилган вазифалар бажарилишини таъминлайди;
Жамғарма ходимларини ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;
давлат органлари ва ташкилотлари, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий давлатларнинг давлат органлари ва ташкилотлари, юридик ва жисмоний шахслари, шунингдек, халқаро ташкилотлар олдида Жамғарма манфаатларини ифодалайди;
юридик ва жисмоний шахслар билан Жамғарма фаолиятига тегишли шартномаларни тузади, Жамғарма номидан ишончномасиз иш кўради;
Жамғарма Ижро этувчи дирекциясининг штатлар жадвалини ва харажатлар сметасини тузади ҳамда тасдиқлаш учун Жамғарма Кузатув кенгашига тақдим этади;
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармонига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
Жамғарманинг лавозим йўриқномалари ва бошқа ички ҳужжатларини тасдиқлайди;
30. Жамғарма ижро этувчи директори қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши, шунингдек, унинг зиммасида бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
5-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланилишини ҳисобга олиш ва назорат қилиш
31. Жамғарма маблағларининг келиб тушиши ва ундан фойдаланилишининг бухгалтерия ҳисобини юритиш, шунингдек, ҳисоботларни тузиш Жамғарманинг Ижро этувчи дирекцияси томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
32. Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, ҳар йили Жамғарма фаолиятининг аудиторлик текширувини ўтказади ва унинг хулосасини Жамғарма Кузатув кенгашига киритади ҳамда оммавий ахборот воситаларида ҳисобот эълон қилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонуни.
33. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилиши юзасидан давлат молиявий назорати Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
34. Жамғарма маблағларидан Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган харажатлар сметасига мувофиқ мақсадли фойдаланилиши учун масъулият Жамғарма ижро этувчи директори зиммасига юкланади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
6-боб. Якунловчи қоидалар
35. Жамғармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
36. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2021 й., 07/21/5047/0270-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.04.2022 й., 07/22/221/0357-сон; 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон; 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон; 21.07.2025 й., 06/25/114/0633-сон; 28.11.2025 й., 07/25/358/1105-сон; 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)