Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.04.2026
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 27 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3114-2]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 9 февралдаги 5-мҳ-сонли «Нотариусликка талабгорлар учун ягона танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3773, 11.02.2026 й.) асосан 2026 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Нотариат тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 22 сентябрдаги ПФ-6065-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 4 январдаги 3-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3114, 2019 йил 4 январь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2019 й., 10/18/3114/2423-сон) билан тасдиқланган Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 27 февраль,
3-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 27 февралдаги 3-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Давлат нотариал идораси нотариусини лавозимига тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар ва ўзгартириш
1. 7-банднинг учинчи хатбошиси «паспорти» деган сўздан кейин «(идентификация ID-картаси)» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 24-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Суҳбат саволлари қуйидаги соҳалар бўйича тузилади:
давлат ва жамият қурилиши ҳамда коррупцияга қарши курашиш;
фуқаролик ҳуқуқи;
нотариат.
Саволлар комиссия раиси томонидан тасдиқланади ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ҳамда қонун ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда даврий равишда қайта кўриб чиқилади.».
3. Қуйидаги мазмундаги 261-банд билан тўлдирилсин:
«261. Саволлар талабгор томонидан ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда махсус электрон дастур орқали тасодифий равишда танланади.
Талабгор томонидан тасодифий равишда танланган саволлар комиссия масъул котиби томонидан принтерда чоп этилади ва талабгорга тақдим қилинади.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.02.2021 й., 10/21/3114-2/0168-сон)