1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.21.00.00 Сув хўжалиги]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ўрмонларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган концепциясида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш, шунингдек, асосий мақсадли кўрсаткичларга эришишни таъминлаш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-6024-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган концепциясини унинг устувор йўналишлари ва тегишли даврга мўлжалланган мақсадли параметрлари ва кўрсаткичларидан келиб чиқиб, ҳар уч йилда тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантириш стратегиялари орқали босқичма-босқич амалга оширилиши белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Сув хўжалиги вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда халқаро экспертлар иштирокида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган стратегияси (кейинги ўринларда — Стратегия) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Стратегия мамлакатнинг сув ресурсларини барқарор бошқариш ва ирригация секторини такомиллаштиришни қамраб оладиган бир қатор инфратузилмавий, сиёсий, институционал ва салоҳиятни ривожлантириш чораларини ўз ичига олади, унинг доирасида:
ирригация тизими каналларининг бетон қопламали қисми 35 фоиздан 38 фоизгача ошиши, ирригация тизими ва суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициенти 0,63 дан 0,66 гача ошиши;
сув таъминоти даражаси паст бўлган суғориладиган майдонлар 526 минг гектардан 424 минг гектаргача камайтирилиши;
Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги насос станцияларидаги 518 та насос агрегати ва 807 та электродвигатель замонавий энергия тежамкорларига алмаштирилиши, уларнинг йиллик электр энергияси истеъмоли 7,6 млрд кВт.сдан 7,15 млрд кВт.с гача камайтирилиши;
сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш 308 минг гектардан 1,1 млн гектаргача, шу жумладан томчилатиб суғориш технологияси 121 минг гектардан 822 минг гектаргача етказилиши;
шўрланган майдонлар 1 926 минг гектардан 1 888 минг гектарга, шу жумладан ўртача ва кучли даражада шўрланган ерлар 581 минг гектардан 532 минг гектаргача қисқартирилиши;
ер ости сув сатҳи муаммоли ҳолатда (0 — 2 метр) бўлган суғориладиган ер майдонлари 988 минг гектардан 900 минг гектаргача камайтирилиши;
қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган жами 232 минг гектар суғориладиган ер майдонлари қайта фойдаланишга киритилиши;
дарё ва сойларда 6 та гидрологик пост қурилиши ва қайта тикланиши, 6 та гидрологик пост рақамли технологиялар асосида автоматлаштирилган ускуналар билан жиҳозланиши;
«Smart Water» («Ақлли сув») рақамли технологияси асосида сувнинг ҳисоби юритиладиган сув хўжалиги объектлари сони 18 576 тагача етказилиши;
60 та йирик сув хўжалиги объекти рақамли технологиялар асосида автоматлаштирилган бошқарувга ўтказилиши;
Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги 1 688 та насос станциясидаги 5 231 та насос агрегатининг электр энергияси истеъмоли ва сув сарфи ҳисобининг мониторинги «онлайн» режимда олиб борилиши;
мавжуд мелиоратив кузатув қудуқларининг 2 100 тасида рақамли технологиялар орқали мониторинг олиб борилиши;
сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида жами 124 та лойиҳа амалга оширилиши, суғориш учун сув етказиб бериш харажатларининг 9 фоизи сув истеъмолчилари томонидан қопланиши таъминланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
3. Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда мазкур қарор билан тасдиқланган Стратегия ва унда белгиланган тадбирларнинг прогноз кўрсаткичлари ўз вақтида бажарилишини таъминласин.
Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев икки ҳафта муддатда мазкур қарор доирасида 2021 йил учун назарда тутилган прогноз кўрсаткичларидан келиб чиқиб, амалга оширилиши лозим бўлган аниқ чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин ва ижросини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
4. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А.М. Бобоев), Молия вазирлиги (Қ.Х. Тапаров), Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари:
Стратегияга 2 ва 13-иловаларга кўра амалга ошириладиган тадбирлар келгуси йиллар учун асосий кўрсаткичларни аниқлаштириб ва янгилаб борган ҳолда 2021 — 2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантириш жараёнида инобатга олинишини;
Стратегияга 1-1а, 3 — 6, 8 — 10, 12, 14 ва 17-иловаларга кўра 2021 — 2023 йиллар учун белгиланган тадбирларни амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағлар қўшимча равишда ажратилиши келгуси йиллар Давлат бюджети параметрларида назарда тутилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
5. Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари:
Стратегияга 2, 3, 13 ва 14-иловаларга мувофиқ тасдиқланган прогноз кўрсаткичлари доирасида ирригация-мелиорация тадбирларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда энергия ва ресурсларни тежайдиган технологиялар қўлланилишини назарда тутсин;
ирригация-мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларига маҳаллий пудрат ташкилотларини кенг жалб қилишга алоҳида эътибор қаратсин.
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.04.00 Сув хўжалиги баланслари. Сувдан фойдаланиш учун лимитлар]
6. 2022 йил 1 октябрга қадар этилен полимерлари (ТИФ ТН коди 3901) ва пропилен полимерларини (ТИФ ТН коди 3902) олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси белгилансин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-144-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.03.2022 й., 07/22/144/0176-сон)
7. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л.Ш. Кудратов) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.И. Норқулов) ва Энергетика вазирлиги (Ш.Х. Ходжаев) билан биргаликда республикада ишлаб чиқарилаётган полиэтилен маҳсулотининг экспортини 40 минг тоннага қисқартириш эвазига унинг ички бозорда биржа савдолари орқали сотилаётган қисмини ошириш чораларини кўрсин.
8. «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ (З.Б. Бадриддинов) полиэтилен ва полипропилен маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи хорижий компанияларни биржа савдоларига жалб қилиш чораларини кўрсин.
Бунда, «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖга ушбу бандда назарда тутилган маҳсулотларни биржа орқали сотувчи хорижий компаниялар (норезидент) учун савдоларга қатнашишда закалат суммасини киритиш талабини бекор қилиш ҳамда биржа комиссион йиғимларидан озод қилиш тавсия этилсин.
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.01 Умумий ва махсус, биргаликдаги ва танҳо, бирламчи ва иккиламчи сувдан фойдаланиш]
9. Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Бош прокуратура (Ш.Ж. Рахимов), Ички ишлар вазирлиги (С.А. Нишанбаев) ва Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев) билан биргаликда сув танқислиги шароитида экинларни кўллатиб суғориш ва сувни зовурга ташлаб қўйишнинг ҳар бир ҳолатини фавқулодда ҳолат сифатида баҳолаб, сувдан мақсадли ва тежамли фойдаланиш, сув истеъмоли тартибига қатъий риоя этилиши устидан тизимли назорат ўрнатсин ҳамда сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибини бузганларга нисбатан кескин чоралар кўриб борсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон)
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш]
10. Белгилансинки, 2021 йилдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида ҳар йили суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш тадбирлари доирасида объектларни таъмирлаш-тиклаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан вилоятлар маҳаллий бюджетларига ўтказилади.
2020 йилда ташкил этилган эксперимент ижобий натижа берганлиги сабабли «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 13-моддасига асосан Қорақалпоғистон Республикаси суғориладиган ерларининг мелиоратив ҳолатини яхшилашга оид тадбирлар доирасида объектлардаги таъмирлаш-тиклаш ишларига доир харажатлар Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштирилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот]
11. «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти (У.М. Мустафоев) 2021 йил 1 июлга қадар Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги барча насос станцияларига автоматлаштирилган электр ўлчов асбоблари ўрнатиш ишларини якунласин.
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда сув хўжалиги тизими ташкилотлари ҳисобидаги юқори кучланишли электр подстанциялари ҳамда электр узатиш тармоқлари электр энергияси етказиб берувчи «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти балансига икки ой муддатда штат бирликлари билан бирга тегишлилиги бўйича ўтказилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.05.00 Компаниялар, концернлар, уюшмалар ва бошқалар]
12. Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (М.И. Рўзметов), Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (Ф.К. Умаров), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (К.А. Юлдашев) ва «Ўзбеккосмос» агентлиги (Ш.М. Қодиров) билан биргаликда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини баҳолаш, мониторинг олиб боришда ахборот-коммуникация технологиялари, геоахборот тизимлари, масофадан зондлаш технологияси ва учувчисиз учиш қурилмаларидан кенг фойдаланилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.01.00 Ахборотлаштириш;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
13. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А.К. Кўчимов), Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Д. Хаджаев):
Мактабгача таълим вазирлиги (А.В. Шин), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Х. Шерматов) ва Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев) билан биргаликда аҳолининг сувни муҳофаза қилиш, сув ресурсларидан самарали ва тежамли фойдаланишни ташкил этиш борасидаги ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш мақсадида, оммавий ахборот воситалари орқали мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта таълим мактабларида ҳамда аҳоли ўртасида кенг тарғибот-ташвиқот тадбирлари ташкил қилинишини;
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев) билан биргаликда ушбу қарорда белгиланган тадбирларнинг ижроси натижасида эришиладиган ютуқларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
14. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига:
Стратегиянинг ўз вақтида ва самарали ижро этилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
амалга оширилган ишлар тўғрисида вазирлик ва идоралар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимларининг ахборотларини ҳар чоракда Сенат, Қонунчилик палатаси ва тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашларининг мажлисларида эшитиб борилишини таъминлаш тавсия этилсин.
15. Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев) Молия вазирлиги (А.Я. Хайдаров), «Ўзгидромет» маркази (Ш.Х. Хабибуллаев), Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (Б.Ф. Исламов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2021 йил 1 апрелга қадар кейинги йилларда сув таъминоти ва сувдан фойдаланишни таҳлил қилган ҳолда 2021 йил ёзги суғориш мавсумида кутилаётган сув танқислигининг салбий таъсирини юмшатиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, тегишли қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
16. Бош вазирнинг ўринбосари Ш.М. Ғаниевга тасдиқланган ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларининг манзилли рўйхатларига уларнинг қиймати ва қуввати доирасида, зарур ҳолларда қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
17. Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев), «Ўзгидромет» маркази (Ш.Х. Хабибуллаев), Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (Б.Ф. Исламов):
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (К.А. Юлдашев) билан биргаликда 2021 йил 1 июлга қадар сув ва сувдан фойдаланишга доир маълумотлар базалари ҳамда мониторинг тизимларининг рақамли технологиялар асосида такомиллаштирилишини ҳамда сув ресурсларининг автоматлаштирилган идоралараро ахборот тизимининг босқичма-босқич ишга туширилишини таъминласин;
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (А.И. Максудов) билан биргаликда 2021 йил 1 майга қадар сув ресурсларини интеграциялашган ҳолда бошқариш тамойилларини жорий қилиш бўйича ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 майдаги ПҚ-4709-сон қарори билан тасдиқланган Божхона божларидан озод этилаётган четдан олиб кирилаётган уруғлар, кўчатлар ва пайвандтаглар, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш воситалари, замонавий энергия тежовчи иссиқхоналар ва уларнинг бутловчи қисмлари, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимлари ҳамда уларнинг бутловчи қисмлари рўйхатига2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
19. Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни;
2023 йил 1 сентябрга қадар Стратегия доирасида амалга оширилган ишлар ҳамда эришилган натижалар бўйича батафсил ахборотни, шунингдек, 2021 — 2023 йилларда йўл қўйилган камчиликларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2024 — 2026 йилларга мўлжалланган стратегияси лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
20. Мазкур қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар чорак якуни бўйича ахборот бериб борилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 24 февраль,
ПҚ-5005-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5005-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган
СТРАТЕГИЯСИ
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган стратегияси (кейинги ўринларда — Стратегия) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-6024-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Стратегия сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган концепциясида белгиланган устувор йўналишлар бўйича вазифаларни амалга ошириш ҳамда асосий мақсадли кўрсаткичлар ва индикаторларга эришишга қаратилган.
Стратегия мамлакатнинг сув ресурсларини барқарор бошқариш ва ирригация секторини такомиллаштиришни қамраб оладиган бир қатор инфратузилмавий, сиёсий, институционал ва салоҳиятни ривожлантириш чораларини, шунингдек, 2021 — 2023 йилларда мамлакатда сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришга қаратилган дастурлар ва комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олади.
I. СУВ РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ ВА ИРРИГАЦИЯ СЕКТОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАДБИРЛАРИ
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.04 Сувдан саноат мақсадларида ва энергетика эҳтиёжлари учун фойдаланиш]
Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган концепциясида белгилаб берилган устувор йўналишлар бўйича вазифаларни амалга ошириш учун Стратегия доирасида 2021 — 2023 йиллар даврида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.04.00 Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар / 11.02.04.08 Сув муҳофазаси зонаси. Қирғоқ бўйи минтақаси. Сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари. Ер усти ва ер ости сувларининг ҳосил бўлиш зоналари]
1.1. Сув ресурсларини прогнозлаштириш, уларнинг ҳисобини юритиш ва маълумотлар базасини шакллантириш тизимини такомиллаштириш ҳамда шаффофлигини таъминлаш бўйича:
а) дарё ва сойларда жойлашган жами 6 та, шу жумладан, 2021 йилда 2 та, 2022 йилда 2 та, 2023 йилда 2 та гидрологик пост қурилади ва қайта тикланади (1-илова);
б) дарё ва сойларда жойлашган жами 6 та, шу жумладан, 2021 йилда 2 та, 2022 йилда 2 та, 2023 йилда 2 та гидрологик пост рақамли технологиялар асосида автоматлаштирилган ускуналар билан жиҳозланади (1а-илова);
в) сув ресурслари ҳисобини юритиш такомиллаштирилади ҳамда сув хўжалиги ахборот-бошқарув миллий тизими ва сув ресурслари бўйича шаффоф ахборот тизими, жумладан, сув хўжалиги бўйича барча дастурий таъминотлар интеграция қилинган ҳолда вазиятлар марказининг ахборот тизими яратилади;
г) идоралараро ҳамкорлик ва реал вақт режимида маълумотлар алмашишни қўллаб-қувватлаш ҳамда салоҳиятни ошириш бўйича дастурлар ва йўриқномалар ишлаб чиқилади;
д) Давлат сув кадастри объектлари учун сув ресурсларини таснифлаш ва идентификациялаш бўйича ягона стандарт қайта кўриб чиқилади ва 2021 йил якунигача амалиётга жорий этилади;
е) сув ресурсларини режалаштириш ва бошқаришни, шунингдек, асосий дарёлар сув оқимлари ўзгариши, жумладан, тошқинлар ва қурғоқчилик ҳақида огоҳлантирувчи тизимларни қўллаб-қувватлаш мақсадида:
келгусида иқлим ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда 2021 йилда прогнозлаш салоҳиятини ошириш устида тадқиқот олиб бориш бўйича техник талаблар ишлаб чиқилади, экспертлар жамоаси шакллантирилиб, ҳаракатлар режаси тайёрланади;
2022 йилда янги прогнозлаш тизими йўлга қўйилади, 2023 йилда прогнозлаш ва огоҳлантириш тизимларига янгиликлар жорий этилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.04 Сувдан саноат мақсадларида ва энергетика эҳтиёжлари учун фойдаланиш]
1.2. Сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш, йирик сув хўжалиги объектларининг рақамли технологиялар асосида бошқарилишини ташкил этиш, жумладан, иқлим ўзгарувчанлигига жавоб бериш учун кўпроқ мослашувчанлик, ресурс тежайдиган замонавий технологияларни кенг жорий қилиш, соҳага хорижий инвестицияларни жалб қилишни кенгайтириш ҳамда ажратилаётган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича:
а) сув хўжалиги объектларини реконструкция ва модернизация қилиш, йирик сув хўжалиги объектлари рақамли технологиялар асосида бошқарилишини ташкил этиш, ресурсларни тежайдиган замонавий технологияларни кенг жорий қилиш, соҳага хорижий инвестицияларни жалб қилишни кенгайтириш ҳамда ажратилаётган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш доирасида:
янада самарали, тежамкор ва барқарор инфратузилма лойиҳаларни режалаштириш, шакллантириш ҳамда назорат қилиш юзасидан қуйидаги замонавий ёндашувлар жорий этилади:
2021 йилда янги йўриқномани тайёрлаш бўйича техник талаблар ишлаб чиқилади, лойиҳалаштириш ва назорат бўйича янги стандартлар ишлаб чиқилади, синов текширувлари ўтказилади, суғориш тизимининг барча даражаларида самарадорликни мақбуллаштиришга эътибор қаратилади;
2022 йилда лойиҳалаштириш ва лойиҳа назорати бўйича янги стандартлар қабул қилинади ҳамда назорат қилишнинг янги усуллари амалиётга жорий қилинади;
2023 йилда янги стандартлар ва тизимларни амалда қўллаш бўйича салоҳият шакллантирилади;
инфратузилмани модернизация қилиш ва такомиллаштириш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилади (2-илова):
жами 1 758,1 км узунликда, шу жумладан, 2021 йилда 384,6 км, 2022 йилда 639,4 км, 2023 йилда 734,2 км ирригация тизими каналлари ва суғориш тармоқлари қурилади ва реконструкция қилинади;
жами 143 та, шу жумладан, 2021 йилда 23 та, 2022 йилда 40 та, 2023 йилда 80 та гидроузел ва бошқа йирик гидротехника иншоотлари қурилади ва реконструкция қилинади;
жами узунлиги 443,5 км, шу жумладан, 2021 йилда 125,7 км, 2022 йилда 151 км, 2023 йилда 166,7 км лотокли суғориш тармоқлари қурилади ва реконструкция қилинади;
жами узунлиги 15 636 км ирригация тизими каналлари, 14 627 та гидротехника иншооти ва 14 955 та гидропост таъмирланади ва тикланади (3-илова);
б) Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги насос станцияларнинг энергия самарадорлигини ошириш, углерод чиқиндиларини ва фойдаланиш харажатларини камайтириш, шунингдек, насосларнинг фойдали иш коэффициентини ошириш юзасидан:
жами қуввати 49,5 куб м/с бўлган насос станциялар, шу жумладан, 2021 йилда 17,5 куб м/с, 2022 йилда 10,7 куб м/с, 2023 йилда 21,3 куб м/с бўлган насос станциялар қурилади ва реконструкция қилинади (2-илова);
насос станциялардаги жами 84,6 км, шу жумладан, 2021 йилда 10,0 км, 2022 йилда 32,9 км, 2023 йилда 41,7 км узунликдаги босимли қувурлар қурилади ва реконструкция қилинади (2-илова);
жами 518 та, шу жумладан, 2021 йилда 163 та, 2022 йилда 181 та, 2023 йилда 174 та эскирган насос агрегатлари янгиланади (4-илова);
насос станцияларида жами 807 та, шу жумладан, 2021 йилда 219 та, 2022 йилда 354 та, 2023 йилда 234 та эскирган электродвигателлар янгиланади, шунингдек, трансформаторлар ҳамда уларнинг бошқарув тизими энергияни тежайдиган ускуналарга алмаштирилади ва қуёш батареяларидан фойдаланиш йўлга қўйилади (5-илова);
2021 йилда 1 688 та насос станцияларида рақамли технология асосида сувни «онлайн» режимида мониторингини олиб бориш ускуналари ўрнатилади (6-илова);
сув хўжалиги объектларида хорижий молия институтлари ва халқаро молия ташкилотлари иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида жами 696,7 млн АҚШ доллари, шу жумладан, 2021 йилда 211,2 млн АҚШ доллари 2022 йилда 230,7 млн АҚШ доллари, 2023 йилда 254,8 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредит ўзлаштирилиши таъминланади (7-илова);
насос станцияларида қуёш энергиясидан фойдаланиш имкониятларини ошириш ва баҳолаш учун 2021 йилда тадқиқотлар олиб борилади;
Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги насос станцияларининг йиллик электр энергияси истеъмоли 7,6 млрд кВт.с.дан 2021 йилда 7,3 млрд кВт.с.гача, 2022 йилда 7,25 млрд кВт.с.гача, 2023 йилда 7,15 млрд кВт.с.гача камайтирилади.
1.3. Сув омборлари, сел-сув омборлари ва бошқа сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини ҳамда ишончли ишлашини таъминлаш бўйича:
а) сув омборлари, сел-сув омборлари ва бошқа сув хўжалиги объектларини антропоген, техноген ва табиий омиллар таъсиридан муҳофаза қилиш, уларнинг хавфсизлигини ҳамда ишончли ишлашини таъминлаш бўйича жами 12 та, шу жумладан, 2021 йилда 5 та, 2022 йилда 3 та, 2023 йилда 4 та сув омборлари ва бошқа йирик гидротехник иншоотларда назорат-ўлчаш ускуналари ҳамда хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизимлари модернизация қилинади, тикланади ва янгиланади;
б) 2021 йилда хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш ва сув омборлари, сел-сув омборлари ва бошқа сув хўжалиги объектларининг хавфсизлигини ҳамда ишончли ишлашини таъминлаш учун янгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича йирик тўғонлар бўйича халқаро комиссиянинг техник регламентлари ва тавсияларини Ўзбекистонда қўллаш ва имплементация қилиш юзасидан таклифлар тайёрланади;
в) йирик гидротехника иншоотларида хавфсизлик кўрсаткичларини масофадан туриб мониторинг қилиш бўйича салоҳият оширилади, автоматлаштирилган назорат тизимлари жорий этилади ҳамда интеграциялашган огоҳлантириш тизими йўлга қўйилади;
г) сув омборлари, сел-сув омборлари ва бошқа сув хўжалиги объектларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланишга қабул қилиш, ишлатиш, реконструкция қилиш, таъмирлаш-тиклаш, консервациялаш ва тугатиш бўйича халқаро стандартларни амалиётда қўллаш юзасидан таклифлар тайёрланади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.04 Сувдан саноат мақсадларида ва энергетика эҳтиёжлари учун фойдаланиш]
1.4. Сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли ҳисобини юритишда «Smart Water» («Ақлли сув») ва шу каби рақамли технологияларни жорий қилиш устувор йўналиши бўйича:
а) сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли ҳисобини юритишда «Smart Water» («Ақлли сув») ва шу каби рақамли технологияларни жорий қилиш юзасидан:
барча сув ресурсларини назорат қилиш ва ҳисобини юритишда, сувдан фойдаланишни режалаштириш ва сувнинг тезкор бошқарувини ташкил этишда «Smart Water» («Ақлли сув») технологияси босқичма-босқич жорий этилади. Бунда жами 18 576 та, шу жумладан, 2021 йилда 3 099 та, 2022 йилда 4 540 та, 2023 йилда 10 937 та сув хўжалиги объектида рақамли технология асосида сувнинг ҳисобини юритиш мониторинг тизими йўлга қўйилади (8-илова);
жами 6 172 та, шу жумладан, 2021 йилда 2 022 та, 2022 йилда 2 050 та, 2023 йилда 2 100 та мелиоратив кузатув қудуқлари автоматлаштирилган мониторинг тизимига ўтказилади (9-илова);
жами 60 та, шу жумладан, 2021 йилда 20 та, 2022 йилда 20 та, 2023 йилда 20 та йирик сув хўжалиги объектларида сув хўжалиги объектларини бошқариш рақамли технологиялар асосида автоматлаштирилган бошқарувга ўтказилади (10-илова);
б) тизимнинг турли даражаларида суғориш тизимларини бошқариш салоҳиятини ошириш юзасидан:
2021 йил якунига қадар халқаро тажриба, қишлоқ хўжалиги бўйича илмий-тадқиқот институтлари томонидан тақдим этилган натижалар ҳамда сувни тежайдиган технологияларни босқичма-босқич жорий қилиш ва келгусида иқлим ўзгариши таъсирини эътиборга олиб, турли тупроқ ва иқлим шароитлари учун сувга бўлган талаб, экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинларини танлаш ва уларни етиштириш бўйича фермер хўжаликлари, кластер ташкилотлари, кооперациялар, сув истеъмолчилари уюшмалари ҳамда сув хўжалиги ташкилотларига мўлжалланган йўриқномалар ишлаб чиқилади;
суғориш минтақалари учун янгиланган сув ҳуқуқлари тизими жорий этилади, 2022 йилгача сувни мавсумий тақсимлаш ва режалаштириш тартиби такомиллаштирилади, шу жумладан, сув ресурсининг ўзгарувчанлиги ва қурғоқчилик шароитида сувни самарали бошқариш бўйича чора-тадбирлар, шунингдек, сувни тежайдиган технологияларни жорий қилишни рағбатлантириш учун сув олиш лимитининг юқори чегаралари белгиланади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.03 Сувдан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш]
1.5. Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилишни янада кенгайтиришни рағбатлантириб бориш, ушбу соҳага хорижий инвестициялар ва грантларни жалб қилиш бўйича:
а) 2021 йил якунига қадар сувни тежайдиган технологияларни кенг жорий қилишни турли тупроқ шароити ва экин турлари, агротехник тадбирлар ҳамда молиявий имкониятларни эътиборга олган ҳолда тарғиб қилиш бўйича қўлланмалар тайёрланади ва ўқув семинарлари ўтказилади;
б) қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш 308 минг гектардан 2021 йилда 538 минг гектарга, 2022 йилда 798 минг гектарга, 2023 йилда 1,1 миллион гектаргача, шу жумладан, томчилатиб суғориш технологияси 121 минг гектардан 2021 йилда 332 минг гектаргача, 2022 йилда 562 минг гектаргача ва 2023 йилга келиб 822 минг гектаргача етказилади (11-илова);
в) масофадан туриб зондлаш, геоахборот тизимлари (GIS) ва учувчисиз учиш қурилмалари каби замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда суғориладиган майдонларда сувдан фойдаланиш самарадорлиги бўйича такомиллаштирилган мониторинг ва ҳисобот тизими яратилади.
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.03 Сувдан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш]
1.6. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва барқарорлигини таъминлаш, ерларнинг унумдорлигини оширишга кўмаклашиш, тупроқнинг шўрланиш даражасини пасайтириш ва олдини олиш бўйича самарали технологияларни қўллаш бўйича:
а) қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган жами 232 минг гектар, шу жумладан, 2021 йилда 140 минг гектар, 2022 йилда 50 минг гектар, 2023 йилда 42 минг гектар суғориладиган ер майдонлари қайта фойдаланишга киритилади (12-илова);
б) суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича самарали технологияларни қўллаш билан боғлиқ қуйидаги тадбирлар назарда тутилади:
жами 1 889,2 км, шу жумладан, 2021 йилда 580,4 км, 2022 йилда 658,9 км, 2023 йилда 656,9 км узунликдаги коллектор-дренаж тармоқлари қурилади ва реконструкция қилинади (13-илова);
жами 45 595 км, шу жумладан, 2021 йилда 14 867 км, 2022 йилда 15 133 км, 2023 йилда 15 595 км узунликдаги коллектор-дренаж тармоқлари тизимли таъмирланади ва тикланади (14-илова);
в) 2021 йил якунига қадар шўрланган майдонларни камайтириш ҳамда такомиллаштирилган агротехник тадбирлар, шу жумладан, илғор хорижий тажриба ва замонавий ёндашувлар асосида тузга чидамли экинларни етиштириш орқали шўрланиш оқибатларини юмшатиш, шунингдек, шўр ювиш ишларини такомиллаштиришга қаратилган ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилади. Бунда Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги мелиоратив экспедицияларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларнинг салоҳиятини ошириш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартибини такомиллаштириш бўйича тадбирлар назарда тутилади.
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.03 Сувдан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш]
1.7. Сув хўжалигида бозор иқтисодиёти тамойилларини, жумладан, суғориш сувини етказиш харажатларининг бир қисмини босқичма-босқич сув истеъмолчилари томонидан қоплаш тизимини жорий қилиш, тушган маблағларни сув хўжалиги объектларини ўз вақтида сифатли таъмирлаш-тиклашга, рақамли технологияларни жорий қилиш ҳамда самарали бошқаришга йўналтириш бўйича:
а) Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги «Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва сувни етказиб бериш бўйича харажатларни қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 310-сон қарорига асосан, сув ресурсларини бошқариш соҳасида бозор механизмларини жорий этиш ҳамда сув етказиб бериш харажатларининг бир қисми сув истеъмолчилари томонидан қопланиши орқали сув хўжалигига ажратилаётган бюджет маблағлари улуши 2021 йилда 3 фоизга, 2022 йилда 6 фоизга, 2023 йилда 9 фоизгача камайтирилади;
б) сувни истеъмол қилиш ҳажмига қараб сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкаларини ҳисоблашнинг янги методикасини ишлаб чиқиш, шунингдек, сув етказиб бериш харажатларини ва ҳукуматнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда ставкаларни белгилаш. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари сув етказиб бериш харажати, шунингдек, турли тоифадаги сув истеъмолчиларининг саноат ва технологик хусусиятларини, шу жумладан, қайтариб ташланадиган сувнинг сифатини ҳисобга олган ҳолда белгиланади;
в) 2021 йилда сув хўжалиги ташкилотларининг эксплуатация харажатларини қоплаш бўйича хорижий илғор тажрибани ва Ўзбекистонда мавжуд тизимни комплекс таҳлил қилиб, харажатларнинг бир қисми сув истеъмолчилари томонидан қопланиши бўйича ислоҳотлар ўтказиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади.
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.04.00 Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар / 11.02.04.08 Сув муҳофазаси зонаси. Қирғоқ бўйи минтақаси. Сув объектларининг санитария муҳофазаси зоналари. Ер усти ва ер ости сувларининг ҳосил бўлиш зоналари]
1.8. Сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик ва аутсорсингни жорий этиш, алоҳида сув хўжалиги объектларини фермер хўжаликлари, кластер ва бошқа ташкилотларга фойдаланиш учун бериш ҳамда тежалган маблағларни сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш ва ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантиришга йўналтириш бўйича:
2022 йилгача сув хўжалиги соҳасида давлат-хусусий шериклик (кейинги ўринларда — ДХШ) лойиҳалари билан боғлиқ бўлган қулай муҳит, мезонлар ва шартномавий муносабатлар, шу жумладан, ДХШ хусусий шерикларини танлаш мезонлари ва тегишли текширув тартиблари кўриб чиқилади ва сув хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган ДХШ лойиҳалари учун қўлланма ишлаб чиқилади;
ирригацияни бошқариш соҳасида давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида жами 124 та, шу жумладан, 2021 йилда 30 та, 2022 йилда 42 та ва 2023 йилда 52 та лойиҳа амалга оширилади (15-илова);
сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик механизмлари ҳамда аутсорсинг шартлари асосида лойиҳаларни амалга ошириш натижасида тежалган бюджет маблағлари сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш, сув хўжалиги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантиришга йўналтирилади;
сув ресурсларини бошқариш функцияларининг бир қисмини аниқ мажбуриятлар, иқтисодий самарадорлик, ижтимоий адолат ва атроф муҳитнинг барқарорлигини таъминлашга асосланган аниқ белгиланган мезон ва тамойилларга мувофиқ бошқариш учун сув истеъмолчиларига (фермер ва деҳқон хўжаликлари гуруҳлари, кластерлар ва бошқалар) бериш методологияси 2021 йилнинг биринчи чораги давомида ишлаб чиқилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.02 Аҳолининг истеъмоли, маиший ва бошқа эҳтиёжлари учун сувдан фойдаланиш]
1.9. Сув ресурсларини интеграциялашган бошқариш тамойилларини жорий қилиш, аҳолини ва иқтисодиёт тармоқларини сув билан кафолатли таъминлаш, сувнинг сифатини яхшилаш ва атроф муҳитнинг экологик мувозанатини сақлаш устувор йўналиши бўйича:
а) 2021 йилнинг биринчи чорагида «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилади;
б) сув хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳисобга олган ҳолда сув ресурсларини бошқариш, сувдан самарали фойдаланиш ва сувни истеъмол қилиш бўйича самарали механизмларни, жумладан, сув хўжалигига алоқадор вазирликлар ва идоралар ҳамда сув хўжалиги ташкилотларининг функциялари, роли ва мажбуриятларини, шунингдек, манфаатдор томонларнинг кенг иштироки тўғрисидаги қоидаларни жорий этиш мақсадида 2022 йилнинг якунига қадар Ўзбекистон Республикасининг Сув кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилади;
в) сувга бўлган эҳтиёж келгусидаги ўзгаришларни, шу жумладан, иқлим ва иқтисодий ўсишни келтириб чиқарадиган омилларни ҳисобга олган ҳолда давлат, ҳудуд ва сув ҳавзалари даражасида иқтисодиёт тармоқлари ва атроф муҳит учун сувдан фойдаланишнинг устуворлигидан келиб чиқиб белгиланади;
г) аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари, шу жумладан, коммунал фойдаланиш, саноат, экологик мувозанатни тиклаш ва қишлоқ хўжалиги учун уларнинг устуворлигидан келиб чиқиб сув олиш лимитлари белгиланади;
д) 2022 йилга қадар сув ресурсларидан фойдаланишни режалаштириш ва бошқариш тизими аҳолини сув билан кафолатли таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларининг устуворлиги, сувнинг самарадорлигини ошириш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик мувозанатни таъминлаш, сув танқислиги ва манбалардаги сув сарфининг ўзгарувчанлигини ҳисобга олиб такомиллаштирилади;
е) 2021 йилда сув ресурсларини интеграциялашган ҳолда бошқариш тамойилларини жорий қилиш ҳамда халқаро молиявий институтлар ва хорижий давлатларнинг, шунингдек, бошқа донорларнинг техник ёрдамини рағбатлантириш бўйича ҳаракатлар дастури ишлаб чиқилади ва амалга оширилади;
ж) 2021 йилда Сув хўжалиги вазирлигида барча сув ресурсларини ҳисобга олиш, сувдан фойдаланишни режалаштириш ва интеграллашган ҳолда бошқариш бўйича ягона миллий марказ ташкил этилади.
1.10. Трансчегаравий сув ресурсларидан фойдаланиш масалалари бўйича давлатлараро муносабатларни ривожлантириш, Марказий Осиё мамлакатлари манфаатлари ўртасидаги мувозанатни таъминлайдиган сув ресурсларини биргаликда бошқаришнинг ўзаро мақбул механизмларини ва сувдан самарали фойдаланиш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда илгари суриш устувор йўналиши бўйича:
а) Марказий Осиё мамлакатлари манфаатлари ўртасидаги мувозанатни таъминлайдиган минтақанинг трансчегаравий сув ресурсларини биргаликда бошқаришнинг ўзаро мақбул механизмлари ишлаб чиқилади;
б) Стратегияни амалга ошириш даврида Амударё, Сирдарё ва бошқа трансчегаравий дарёларда мониторинг тизимини такомиллаштириш, ҳамкорликда сувни назорат қилиш ва мониторингини юритиш ҳамда очиқ маълумотлар алмашиш тизимини яратиш ҳамда амалиётга жорий этиш бўйича таклифлар тайёрланади;
в) минтақа давлатлари томонидан йирик гидротехника иншоотларини қуриш бўйича ўзаро мақбул механизмлар ишлаб чиқилади;
г) минтақавий сув ресурсларини бошқариш бўйича қўшма режаларни ишлаб чиқиш ва истиқболдаги вазифаларни белгилаш, шу жумладан, минтақа миқёсида иқлим ўзгаришига мослашиш чораларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш юзасидан таклифлар тайёрланади.
1.11. Сув хўжалиги соҳаси учун малакали кадрларни тайёрлаш, ходимларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш соҳалари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда илм-фан ютуқлари ва ноу-хауларни ишлаб-чиқаришга жорий қилиш устувор йўналиши бўйича:
а) сув ресурсларини бошқаришнинг ҳозирги муаммоларига жавоб берадиган замонавий ўқув тизимлари жорий этилади, олий маълумотли сув хўжалиги ходимлари улуши 42 фоиздан 2021 йилда 47 фоизга, 2022 йилда 47,5 фоизга, 2023 йилда 48 фоизга етказилади (16-илова);
б) сув хўжалиги тизими ташкилотлари ходимларига иш ҳақи тўлашни республикадаги ўртача даражага етказиш орқали соҳада кадрлар қўнимсизлигининг олдини олиш чоралари кўрилади. Бунда сув хўжалиги ходимларининг ойлик иш ҳақи республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан 2021 йилда 85 фоизга, 2022 йилда 90 фоизга, 2023 йилда 95 фоизга етказилади;
в) Стратегияни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш ва сув хўжалиги соҳасидаги муҳим муаммоларни ҳал қилишга йўналтирилган ва амалий илмий-тадқиқот ишлари, жумладан, сув хўжалиги соҳасида жами 87 та илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари ҳамда илмий ютуқлар ва ноу-хаулар амалиётга жорий қилинади (17-илова);
г) таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг салоҳиятини ошириш ҳамда замонавий, самарали, шунингдек, барқарор ёндашувларни сув ресурсларини интеграциялашган бошқаришга жорий этишни ҳамда лойиҳалаштириш ва эксплуатация жараёнларида иқлим ўзгаришларига бардошли чораларни қўллаш салоҳиятини кучайтиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида ўқув ва малака ошириш курслари ташкил этилади. Бунда хотин-қизлар иштирокини рағбатлантиришга ва гендер тенгликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади.
II. СТРАТЕГИЯНИ АМАЛГА ОШИРИШДАН КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР
Стратегияни амалга ошириш натижасида 2023 йилгача қуйидаги мақсадларга эришиш кутилмоқда (18-илова):
а) 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади, бунда:
давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг сувга доир муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари, сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви ва назоратини аниқ белгилаш;
сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларининг сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва сувни тежайдиган суғориш технологияларини, шунингдек, сувни бошқаришда инновацион ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш юзасидан масъулиятини ошириш;
сув истеъмолчилари уюшмаларининг ҳуқуқий мақомини мустаҳкамлаш, фаолиятини тубдан ривожлантириш, сув ресурсларини бошқариш соҳасидаги ролини ошириш ва ваколатларини кенгайтириш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, сув истеъмолчилари билан ўзаро ҳамкорлик қилишининг самарали механизмларини жорий этиш;
юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги сувга доир шартномавий муносабатларни янада такомиллаштириш, сув хўжалиги объектларидан фойдаланишда давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий қилиш;
қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сувдан фойдаланишни ва сув истеъмолини режалаштириш, сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш ҳамда сув олиш лимитларини белгилаш тартибини такомиллаштириш;
сувларни ва сув ҳавзаларини муҳофаза қилиш ишларини кучайтириш;
балиқчилик хўжалиги ва балиқ овлаш хўжалиги сув ҳавзаларидан ёки балиқ овлаш участкаларидан фойдаланувчи корхоналар ва ташкилотларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш назарда тутилади.
б) 2023 йилда сувга доир муносабатларнинг ҳуқуқий асослари илғор халқаро тажрибаларга асосан такомиллаштириладиган, сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш бўйича барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қамраб оладиган Ўзбекистон Республикасининг Сув кодекси қабул қилинади.
2.2. Сув хўжалигини давлат томонидан бошқариш тизимини такомиллаштириш йўналишида:
а) халқаро стандартлар ва амалиётга мувофиқ сув хўжалигини бошқариш тизимининг функционал таҳлили ўтказилади, янги бошқарув тизими ишлаб чиқилади ва жорий этилади;
б) сувни бошқариш ва ундан фойдаланиш соҳасида ҳар бир давлат органининг вазифалари, функциялари ва ваколатлари аниқ белгиланади;
в) сув сиёсатини ишлаб чиқиш, сув секторини тартибга солиш ва сув хўжалиги хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ функциялар аниқ чегараланади;
г) давлат томонидан тартибга солишнинг маъмурий усулларини қўллашдан бозор иқтисодиёти тамойилларига йўналтирилган усул ва механизмларга ўтилади;
д) Ўзбекистон Республикасининг барча сув ресурсларидан фойдаланиш ва истеъмол қилишни тўлиқ қамраган ҳамда уларни аҳолининг сув таъминоти, иқтисодиёт тармоқлари ва атроф муҳит ўртасида тақсимлаган ҳолда сув ресурсларини интеграциялашган ҳолда бошқариш жорий қилинади;
е) Миллий кадастр маълумотлар базаси билан боғланган сув ресурсларини ҳисобга олиш, режалаштириш ва бошқаришнинг комплекс миллий тизими яратилади ҳамда маълумотларнинг очиқлиги ва мавжудлиги таъминланади.
2.3. Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш йўналишида:
а) қишлоқ хўжалиги эҳтиёжларини таъминлайдиган ва суғоришда сувдан самарали ва унумли фойдаланиш тамойилларига жавоб берадиган суғориш учун сув олиш лимитларининг янги тизими жорий этилади;
б) ирригация тизими ва суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициенти 0,63 дан 0,66 гача оширилади;
в) суғориладиган майдонларнинг сув таъминотини яхшилашга қаратилган режаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали сув таъминоти даражаси паст бўлган суғориладиган майдонлар 526 минг гектардан 424 минг гектаргача камайтирилади.
2.4. Сув хўжалиги объектларини модернизация қилиш ва энергия самарадор технологияларни кенг жорий этиш йўналишида:
а) ирригация тизимини модернизация қилиш ва бетон қопламали каналлар улушини 35 фоиздан 38 фоизгача оширилади;
б) насос станцияларидаги 518 та насос агрегатлари ва 807 та электродвигателлар замонавий энергия тежамкорларига алмаштирилади;
в) Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги насос станцияларининг йиллик электр энергияси истеъмоли 7,6 млрд кВт.сдан 7,15 млрд кВт.с гача камайтирилади.
2.5. Сувни тежайдиган замонавий технологиялардан фойдаланиш кўламини кенгайтириш йўналишида суғоришда сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш 308 минг гектардан 1 098 минг гектаргача, шу жумладан, томчилатиб суғориш технологияси 121 минг гектардан 822 минг гектаргача етказилади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.05.00 Сувдан фойдаланиш турлари / 11.05.05.03 Сувдан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш]
а) мелиорация тадбирларини амалга ошириш орқали жами шўрланган майдонлар 1 926 минг гектардан 1 888 минг гектарга, шу жумладан, ўртача ва кучли даражада шўрланган ерлар 581 минг гектардан 532 минг гектаргача қисқартирилади;
б) сизот сувлар сатҳи муаммоли ҳолатда (0 — 2 метр) бўлган суғориладиган ер майдонлари 988 минг гектардан 900 минг гектаргача камайтирилади;
в) қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган жами 232 минг гектар суғориладиган ер майдонлари қайта фойдаланишга киритилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
2.7. Сув хўжалигида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш йўналишида:
а) суғориш сувига талабни аниқлаш, сув тақсимоти ва сувдан фойдаланиш самарадорлиги мониторингини олиб бориш, шунингдек, сувдан фойдаланиш бўйича қарорларни қабул қилишда замонавий усул ва технологиялар, шу жумладан, рақамли технологиялар ҳамда бошқа инновацион технологиялар жорий этилади;
б) дарё ва сойларда 6 та гидрологик пост рақамли технологиялар асосида автоматлаштирилган ускуналар билан жиҳозланади;
в) «Smart Water» («Ақлли сув») ахборот-коммуникация ва рақамли технологиялар асосида сув ўлчаш тизими жорий этилган сув хўжалиги объектлари сони 18 576 тагача етказилади;
г) 60 та йирик сув хўжалиги объектида сувни бошқариш жараёнлари рақамли технологиялар асосида автоматлаштирилган бошқарувга ўтказилади;
д) мавжуд мелиоратив кузатув қудуқларнинг 2 100 тасида рақамли технологиялар орқали мониторинги олиб борилади;
е) Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги 1 688 та насос станциясининг электр энергияси истеъмоли ва сув сарфи ҳисобининг мониторинги «онлайн» режимда олиб борилади.
2.8 Соҳада бозор механизмларини жорий этиш, илмий-тадқиқот фаолиятини такомиллаштириш ва кадрлар салоҳиятини ошириш йўналишида:
а) сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида жами 124 та лойиҳа амалга оширилади;
б) суғориш учун сув етказиб бериш харажатларининг 9 фоизи сув истеъмолчилари томонидан қопланиши таъминланади;
в) Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотлар ходимларининг ойлик иш ҳақлари республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан 95 фоизга етказилади;
г) 2021 — 2023 йилларда сув хўжалиги соҳасида жами 87 та илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишларини амалга оширилиши, илмий ва инновацион потенциални ривожлантирилиши, илмий ютуқлар ва ноу-хаулар жорий қилинади;
д) сув ресурсларини бошқаришнинг ҳозирги муаммоларига жавоб берадиган замонавий ўқув тизимлари жорий этилади;
е) сув хўжалиги соҳасидаги мутахассислар ва бошқарув ходимларининг малакасини оширишнинг барқарор миллий тизими яратилади;
Сув ресурсларини интеграллашган ҳолда бошқариш тамойилларини кенг жорий қилиш йўналишида:
а) сув сифати стандартлари миллий қонунчиликда ва республиканинг экологик барқарорликка эришиш мажбуриятларида белгиланган даражада бўлишига эришилади;
б) табиий сув манбаларини ва сувга боғлиқ бўлган экотизимларни сақлаш, шу жумладан, Оролбўйи ҳудудини сув ресурслари билан барқарор таъминлаш чоралари кўрилади;
в) ер усти, ер ости ва қайтар сувларни интеграллашган ҳолда бошқаришга эришиш орқали энг аввало ичишга яроқли бўлган ер ости сувларининг стратегик захираларини асраш ва улардан барқарор фойдаланишни ташкил этиш тизими яратилади.
III. СТРАТЕГИЯДА УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАР БЎЙИЧА БЕЛГИЛАНГАН ТАДБИРЛАР АМАЛГА ОШИРИЛИШИ МОНИТОРИНГИНИ ОЛИБ БОРИШ
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
Стратегияда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш устидан тизимли мониторинг олиб бориш ва республикада ирригация секторини ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи муаммоларни ҳал қилиш бўйича таклиф тайёрлаш ишлари Сув хўжалиги вазирлигида ташкил этилган Сув хўжалигини ривожлантириш ва стратегик таҳлил бошқармаси ҳамда вазирлик ҳузурида халқаро экспертлар иштирокида ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.
Мониторинг натижалари ҳар ярим йилда Сув хўжалиги вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган мажлисларида танқидий муҳокама қилиб борилади.
Стратегияда белгиланган тадбирларнинг ижроси, эришилган натижалар ҳамда таклифлар юзасидан ҳар йил якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳамда Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумот тақдим қилиб борилади.
Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган стратегиясига 1-ИЛОВА
2021 — 2023 йилларда дарёлар ва сойлардаги гидрологик постларни қуриш ва қайта тиклаш ишларининг
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
Гидрологик постлар номи
Қуриладиган ва қайта тикланадиган жами гидрологик пост сони* (дона)
* ҳар йили тасдиқланадиган Давлат бюджети параметрлари доирасида аниқликлар киритиб борилади.
Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган стратегиясига 15-ИЛОВА
2021 — 2023 йилларда сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида лойиҳаларни амалга ошириш ишларининг
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳудудлар
Амалга ошириладиган жами лойиҳа сони (дона)
Шундан:
2021 йил
2022 йил
2023 йил
Қорақалпоғистон Республикаси
31
5
10
16
Андижон вилояти
9
2
3
4
Бухоро вилояти
8
2
3
3
Жиззах вилояти
4
2
1
1
Қашқадарё вилояти
9
2
3
4
Навоий вилояти
6
2
2
2
Наманган вилояти
8
2
3
3
Самарқанд вилояти
11
3
4
4
Сурхондарё вилояти
9
2
3
4
Сирдарё вилояти
4
2
1
1
Тошкент вилояти
7
2
3
2
Фарғона вилояти
9
2
3
4
Хоразм вилояти
9
2
3
4
ЖАМИ:
124
30
42
52
Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган стратегиясига 16-ИЛОВА
2021 — 2023 йилларда Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотларни олий маълумотли мутахассис кадрлар билан таъминлаш ишларининг
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳудудлар
Олий маълумотли мутахассис кадрлар билан таъминлаш режаси
(нафар)
Шундан:
Олий маълумотли мутахассислар билан таъминланганлик кўрсаткичи (фоиз)
2021 йил
2022 йил
2023 йил
Қорақалпоғистон Республикаси
120
40
40
40
51
Андижон вилояти
90
30
30
30
49
Бухоро вилояти
120
40
40
40
53
Жиззах вилояти
105
35
35
35
45
Қашқадарё вилояти
150
50
50
50
50
Навоий вилояти
75
25
25
25
46
Наманган вилояти
120
40
40
40
42
Самарқанд вилояти
120
40
40
40
45
Сурхондарё вилояти
120
40
40
40
44
Сирдарё вилояти
120
40
40
40
46
Тошкент вилояти
150
50
50
50
55
Фарғона вилояти
120
40
40
40
50
Хоразм вилояти
90
30
30
30
48
ЖАМИ:
1 500
500
500
500
48
Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган стратегиясига 17-ИЛОВА
2021 — 2023 йилларда сув хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишларини амалга ошириш, илмий ва инновацион потенциални ривожлантириш, илмий ютуқлар ва ноу-хауларни жорий қилишнинг
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳудудлар
Жорий қилиш режаси
(дона)
Шундан:
2021 йил
2022 йил
2023 йил
Қорақалпоғистон Республикаси
6
2
2
2
Андижон вилояти
3
1
1
1
Бухоро вилояти
9
1
4
4
Жиззах вилояти
11
5
3
3
Қашқадарё вилояти
12
4
4
4
Навоий вилояти
5
1
2
2
Наманган вилояти
3
1
1
1
Самарқанд вилояти
5
1
2
2
Сурхондарё вилояти
5
1
2
2
Сирдарё вилояти
9
4
2
3
Тошкент вилояти
8
4
2
2
Фарғона вилояти
3
1
1
1
Хоразм вилояти
8
2
3
3
ЖАМИ:
87
28
29
30
Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган стратегиясига 18-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларини бошқариш ва ирригация секторини ривожлантиришнинг 2021 — 2023 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш натижасида эришиладиган
АСОСИЙ МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАР ВА ИНДИКАТОРЛАР
Т/р
Кўрсаткичлар номи
Ўлчов бирлиги
2020 йилда
Келгуси йилларда эришиладиган кўрсаткичлар
2021 йил
2022 йил
2023 йил
I. Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш
1.
Ирригация тизими ва суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициентини ошириш
коэфф.
0,63
0,64
0,65
0,66
2.
Сув таъминоти даражаси паст бўлган суғориладиган ер майдонларини камайтириш
минг га
526
492
458
424
%
12
11
10
9
3.
Ирригация тизимини модернизация қилиш ва бетон қопламали каналлар улушини ошириш
км
9 960
10 529
10 595
10 830
%
35
36
37
38
4.
Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги:
насос станциялари агрегатларини энергия тежамкор насос агрегатларига алмаштириш
дона
895
1 058
1 239
1 413
%
16,9
20
23,4
26,7
насос станцияларининг эскирган электр двигателларини янгисига алмаштириш
та
1 841
2 060
2 414
2 648
%
34,8
38,8
45,5
50
насос станцияларининг электр энергияси истеъмолини камайтириб бориш
млрд кВт.с
7,6
7,3
7,25
7,15
II. Сувни тежайдиган суғориш технологияларни қўллаш кўламини кенгайтириш
5.
Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этишни кенгайтириш, шу жумладан:
Насос станцияларида электр энергияси истеъмоли ва сув миқдорини «онлайн» режимда мониторинг қилиш тизимини жорий этиш
дона
-
1 688
-
-
%
-
100
-
-
VI. Соҳада бозор механизмларини жорий этиш ва илмий-тадқиқот фаолиятини такомиллаштириш
15.
Cув хўжалигида давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида лойиҳаларни амалга ошириш
лойиҳа
5
30
42
52
16.
Сув ресурсларини бошқариш соҳасида бозор механизмларини жорий этиш орқали сув хўжалигига ажратилаётган бюджет маблағлари улушини камайтириш
%
-
3
6
9
17.
Сув хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишлари кўламини кенгайтириш, илмий ва инновацион салоҳиятни ривожлантириш, илмий ютуқлар ва ноу-хауларни жорий қилиш
дона
25
28
29
30
VII. Соҳани олий маълумотли мутахассис кадрлар билан таъминлаш ва ходимларни молиявий қўллаб-қувватлаш
18.
Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотларни олий маълумотли мутахассис кадрлар билан таъминлаш
нафар
500
500
500
500
%
45
47
47,5
48
19.
Сув хўжалиги ходимлари ойлик иш ҳақини республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига етказиш (ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан)
%
75
85
90
95
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5005-сон қарорига 2-ИЛОВА
Божхона божларидан озод этилаётган четдан олиб кирилаётган уруғлар, кўчатлар ва пайвандтаглар, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш воситалари, замонавий энергия тежовчи иссиқхоналар ва уларнинг бутловчи қисмлари, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимлари ҳамда уларнинг бутловчи қисмлари рўйхатига киритилаётган ўзгартиришлар