1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.16.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 02.05.00.00га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларни рағбатлантириш тартибини жорий этиш тўғрисида
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларни рағбатлантириш ҳамда уларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича имтиёз бериш тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг қуйидагилар тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
а) 2021 йил 1 мартдан бошлаб фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларни рағбатлантириш тариқасида уларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойда компенсация пул тўловларини тўлаб бериш;
б) фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқаролар фаолиятининг самарадорлигини баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари сифатида қуйидагиларни белгилаш:
тегишли ҳудудда кўча ва кўп квартирали уйлардаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ташкил этиш;
ўзи яшаётган кўча ва кўп квартирали уйлардаги «темир дафтар», «аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари»га киритилган фуқаролар билан ишлаш;
ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронларга, боқувчисини йўқотган оилаларга, нотинч ва муаммоли оилаларга ёрдам кўрсатиш;
аҳолининг иссиқлик ва электр энергиясидан, табиий газдан, иссиқ ва совуқ сувдан тежамли фойдаланишларини тарғиб қилиш;
тегишли ҳудудда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масалаларида фуқаролар йиғини кенгашига берган таклифлари билан ўзига бириктирилган ҳудуд осойишталиги ва ободлиги учун кўмаклашиш;
аҳоли тинчлиги учун хавф туғдирувчи ҳолатларни бартараф этиш мақсадида фуқаролар йиғинига ёки мутасадди органларга хабар берганлиги натижасида тегишли ҳудудда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш;
фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарорлари бўйича амалга оширилган тарғибот ишлари.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларни рағбатлантириш тариқасида уларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича ҳар ойда компенсация пул тўловларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқаролар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқаролар фаолиятини фуқаролар йиғинининг кенгашида муҳокама қилиш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича ҳар ойда компенсация пул тўловларини тўлаш.
3. Белгилаб қўйилсинки, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларни рағбатлантириш тариқасида уларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича ҳар ойлик компенсация пул тўловлари маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари орқали тўланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
жамоатчилик орасида мазкур қарорнинг мазмуни ва моҳияти тўғрисида тушунтириш ишларини амалга оширсин;
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари ҳамда Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари А. Турсунов зиммасига юклансин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 23 февраль,
99-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 99-сон қарорига
ИЛОВА
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича компенсация пул тўловларини тўлаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларни рағбатлантириш тариқасида уларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича ҳар ойда компенсация пул тўловларини тўлаш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўп квартирали уй — кўп квартирали уйга туташ ер участкасига ёхуд бундай уйдаги умумий фойдаланиладиган жойларга мустақил чиқиш йўлакларига эга бўлган икки ва ундан ортиқ квартиралар мажмуи;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқаролар — фуқаролар йиғини ҳудудидаги кўчалар ва кўп квартирали уйларнинг географик жойлашувига қараб, шу ҳудудда яшовчи аҳоли номидан фуқаролар йиғинида фаол иштирок этувчи жисмоний шахслар (кейинги ўринларда — кўчабоши ва уйбошилар).
3. Кўчабоши ва уйбошиларни рағбатлантириш тариқасида уларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича ҳар ойда компенсация пул тўловларини тўлаш қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш масалаларида кенг жамоатчиликнинг фаол иштирокини ташкил этиш;
аҳоли ўртасида мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислохотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонунчилик ҳужжатлари ва давлат дастурлари аҳамиятининг тарғибот ва ташвиқотини ташкил қилиш;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
кўчабоши ва уйбошиларнинг оилалар ва маҳаллалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаоллигини янада ошириш.
4. Кўчабоши ва уйбошилар мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида рағбатлантирилади.
2-боб. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган кўчабоши ва уйбошиларни рағбатлантириш тартиби
5. Кўчабоши ва уйбошиларни рағбатлантириш тариқасида уларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик компенсация пул тўловлари маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари орқали амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
6. Кўчабоши ва уйбошилар фаолиятининг самарадорлиги қуйидаги асосий кўрсаткичлар орқали баҳоланади:
аҳолининг талабидан келиб чиқиб, ўзларига бириктирилган кўчалар ва кўп квартирали уйлар атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жорий ва тўлиқ таъмирлаш ҳамда болалар майдончаларини ташкил этиш ва жиҳозлашга доир чора-тадбирлар режалари лойиҳаларига киритган таклифлари сони;
аҳолининг ижтимоий-иқтисодий кўмакка муҳтож қатламларини ўз вақтида аниқлаб, уларнинг яшаш турмуш тарзини яхшилаш мақсадида «темир дафтар», «аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари»га киритилиши, уларга моддий ёрдам кўрсатилиши ва келгусида мазкур дафтарлардан чиқарилиши бўйича фуқаролар йиғини кенгашига киритилган аниқ таклифлар сони;
ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексаларни, боқувчисини йўқотган оилаларни, нотинч ва муаммоли оилаларни, қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган камбағал оилаларни, пенсионерларни ва ногиронларни ўрганиш ва моддий қўллаб-қувватлаш, уларга ҳомийлик ёрдамларини кўрсатиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига киритилган таклифлар сони;
аҳолининг иссиқлик ва электр энергиясидан, табиий газдан, иссиқ ва совуқ сувдан тежамли фойдаланишларини тарғиб қилишда, шунингдек, тегишли ҳудудни намунали сақлашда шахсий ташаббус кўрсатганлиги;
ўзига бириктирилган ҳудудда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишида намуна кўрсатганлиги ва уларни тартибга солиш масалалари бўйича фуқаролар йиғини кенгашига киритган таклифлари сони;
аҳоли тинчлиги ва хотиржамлигига хавф туғдирувчи ҳолатларни бартараф этиш мақсадида фуқаролар йиғинига ёки мутасадди органларга хабар бериши натижасида олди олинган ҳуқуқбузарликлар сони;
ўзига бириктирилган ҳудудда фуқаролар йиғини мажлиси (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарорлари бўйича амалга оширилган тарғибот ишлари сони.
7. Кўчабоши ва уйбошилар фаолиятининг самарадорлиги ҳар чоракда фуқаролар йиғинининг кенгаши томонидан ушбу Низомга 2-иловада белгиланган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича компенсация пул тўловларини тўлаш баҳолаш мезонлари асосида баҳолаб борилади.
Кўчабоши ва уйбошилар фаолиятини баҳолашда уларнинг бириктирилган кўча ёки уйда камида уч ой давомида фаолият кўрсатганлиги инобатга олинади.
8. Ҳар ойлик компенсация пул тўловлари ушбу Низомга иловада назарда тутилган мезонлардан келиб чиққан ҳолда 70 баллдан юқори балл тўплаган кўчабоши ва уйбошиларга тўланади.
9. Кўчабоши ва уйбошилар фаолиятини баҳолаш натижалари ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг иккинчи санасига қадар фуқаролар йиғинининг кенгашида муҳокама қилинади ва коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича ҳар ойда компенсация пул тўловларини тўлашга тавсия этиладиган кўчабоши ва уйбошилар рўйхати йиғилиш баённомаси билан тасдиқланади.
10. Фуқаролар йиғини раиси ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг бешинчи санасига қадар рағбатлантириш тариқасида фаол кўчабоши ва уйбошиларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик компенсация пул тўловларини тўлиб бериш юзасидан Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимига таклиф киритади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
11. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлими ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг еттинчи санасига қадар коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича ҳар ойда компенсация пул тўловларини тўлашга тавсия этилган кўчабоши ва уйбошилар рўйхатини уларга чорак давомида коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик компенсация пул тўловларини тўлаб бериш учун зарур маблағни ажратиш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимликларига юборади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
12. Туман (шаҳар) ҳокимликлари кўчабоши ва уйбошиларни рағбатлантириш мақсадида маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг ўн бешинчи санасига қадар Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимларининг махсус ҳисобварақаларига зарур маблағни ўтказиб беради.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
13. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари кўчабоши ва уйбошиларига кейинги чорак давомида ҳар ойнинг йигирманчи санасига қадар коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида компенсация пул тўловларини тўлаб беради.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
14. Компенсация пул тўловлари тўлашга тавсия этилган кўчабоши ва уйбоши ушбу маҳалла ҳудудидан бошқа ҳудудга кўчиб ўтадиган бўлса, компенсация пул тўловлари учун ажратилган маблағ беш кун ичида кўчабоши ва уйбоши кўчиб ўтган тегишли туман (шаҳар)даги Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги бўлимининг махсус ҳисобварағига ўтказиб берилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
15. Компенсация пул тўловлари тўланаётган кўчабоши ва уйбоши фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этмаса, компенсация пул тўловларини тўлаш муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этмаётган кўчабоши ва уйбошиларга компенсация пул тўловларини тўлашни муддатидан олдин тўхтатиш фуқаролар йиғинининг кенгаши йиғилишида муҳокама қилинади ҳамда фуқаролар йиғининг бу ҳақдаги таклифи Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг тегишли туман (шаҳар) бўлимига тақдим этилади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
16. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлими фуқаролар йиғинининг кўчабоши ва уйбошиларга компенсация пул тўловларини тўлашни муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисидаги таклифи келиб тушгандан сўнг уч кун ичида компенсация пул тўловларини тўлашни муддатидан олдин тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
17. Компенсация пул тўловлари тўлашга тавсия этилган кўчабоши ва уйбоши вафот этган тақдирда унга компенсация пул тўловларини тўлаш тўхтатилади.
18. Кўчабоши ва уйбошиларни рағбатлантириш учун Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари масъул ҳисобланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
19. Кўчабоши ва уйбошиларни рағбатлантириш билан боғлиқ низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
20. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича компенсация пул тўловларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларни рағбатлантириш
1. Кўчабоши ва уйбошилар фаолиятининг самарадорлиги «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларни рағбатлантириш тариқасида уларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича ҳар ойда компенсация пул тўловларини тўлаш тартиби тўғрисида низом»нинг 6-бандида кўрсатилган асосий кўрсаткичлар орқали баҳоланади;
2. Кўчабоши ва уйбошилар фаолиятини баҳолашда уларнинг бириктирилган кўча ёки уйда камида бир чорак давомида фаолият кўрсатганлиги инобатга олинади;
3. Кўчабоши ва уйбошилар фаолиятини баҳолаш натижаларини муҳокама қилади;
4. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган кўчабоши
ва уйбошилар рўйхатини мажлис баёни билан тасдиқлайди.
Фуқаролар йиғини кенгаши
Бир чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 2 санасига қадар
1-босқич
Рағбатлантириш тариқасида фаол кўчабоши ва уйбошиларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик компенсация пул тўловларини тўлаб бериш юзасидан туман (шаҳар) Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимига таклиф киритади.
Фуқаролар йиғини раиси
Бир чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5 санасига қадар
2-босқич
Фаол кўчабоши ва уйбошилар рўйхатини уларга чорак давомида коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик компенсация пул тўловларини тўлаб бериш учун туман (шаҳар) ҳокимликларга юборади.
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими
Бир чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 7 санасига қадар
3-босқич
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган кўчабоши ва уйбошиларни рағбатлантириш маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимларининг махсус ҳисобварағи орқали амалга оширилади.
Туман (шаҳар) ҳокимликлари
Бир чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15 санасига қадар
4-босқич
Кўчабоши ва уйбошиларга рағбатлантириш маблағларини тўлаш Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан банк карталари орқали тўлаб берилади.
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими
Бир чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 20 санасига қадар
5-босқич
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича компенсация пул тўловларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича компенсация пул тўловлари тўланишини баҳолаш
МЕЗОНЛАРИ
Т/р
Фаолиятни баҳолаш мезонлари
Баҳолаш баллари
1.
Кўчалар ва кўп квартирали уйлар атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жорий ва тўлиқ таъмирлаш ҳамда болалар майдончаларини ташкил этиш ва жиҳозлашга доир чора-тадбирлар режалари лойиҳаларига киритилган таклифлар
20
1.1.
кўчалар ва кўп квартирали уйларнинг ободонлаштирилганлиги ҳамда кўкаламзорлаштирилганлиги
7
1.2.
кўчалар ва кўп квартирали уйларнинг таъмирланганлиги
7
1.3.
болалар майдончалари ташкил этилганлиги ва жиҳозланганлиги
6
2.
Аҳолининг «темир дафтар», «аёллар дафтари» ва «ёшлар дафтари»га киритилиши, уларга моддий ёрдам кўрсатилиши ва келгусида мазкур дафтарлардан чиқарилиши тўғрисида фуқаролар йиғини кенгашига киритилган таклифлар
20
2.1.
«темир дафтар»да қайд қилиш орқали моддий ёрдам кўрсатилган фуқаролар
7
2.2.
«аёллар дафтари»да қайд қилиш орқали моддий ёрдам кўрсатилган хотин-қизлар
7
2.3.
«ёшлар дафтари»да қайд қилиш орқали моддий ёрдам кўрсатилган ёшлар
6
3.
Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексаларни, боқувчисини йўқотган оилаларни, нотинч ва муаммоли оилаларни, қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган камбағал оилаларни, пенсионерларни ва ногиронларни ўрганиш ва моддий қўллаб-қувватлаш, уларга ҳомийлик ёрдамларини кўрсатиш бўйича фуқаролар йиғини кенгашига киритилган таклифлар
моддий томондан қўллаб-қувватланган пенсионерлар ва ногиронлар
4
4.
Аҳолининг иссиқлик ва электр энергиясидан, табиий газдан, иссиқ ва совуқ сувдан тежамли фойдаланишларини тарғиб қилишда, шунингдек, тегишли ҳудудни намунали сақлашда шахсий ташаббус кўрсатганлиги
10
4.1.
аҳоли томонидан иссиқлик ва электр энергияси, табиий газ, иссиқ ва совуқ сувдан фойдаланиш тартибларининг бузилишига йўл қўйилмаганлиги
6
4.2.
бириктирилган ҳудуднинг намунали сақланганлиги
4
5.
Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари бўйича фуқаролар йиғини кенгашига киритилган таклифлар
10
5.1.
ўрнатилган тартиблар асосида ўтказилган тўй-ҳашамлар
6
5.2.
ўрнатилган тартиблар асосида ўтказилган оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар
4
6.
Фуқаролар йиғинига ёки мутасадди органларга хабар бериш натижасида олди олинган ҳуқуқбузарликлар
10
6.1.
маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг аниқланиши ва жиноятларнинг фош этилиши ҳамда нотинч оилаларда келиб чиққан низоларни бартараф этиш
4
6.2.
суд қарорига кўра вояга етмаган фарзанди учун алимент пулларининг ўз вақтида тўланиши