Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Бухоро вилоятида қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Бухоро вилоятида қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда суғориладиган ерлардаги 22,1 минг гектар ва чўл ҳудудлардаги 55,7 минг гектар (жами 77,8 минг гектар) ерларни қайта фойдаланишга киритиш, мавжуд ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2021 йилда Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизимига кирувчи ташкилотларга ажратилган бюджет маблағларидан 1-иловага мувофиқ 300,0 млрд сўм маблағни мақбуллаштириш орқали Бухоро вилоятида қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган майдонлар ва чўл ҳудудлардаги ерларни қайта фойдаланишга киритиш мақсадида амалга ошириладиган ишларга йўналтириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида капитал қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш агентлигининг «Бухоросувқурилишинвест» давлат муассасасига (кейинги ўринларда — «Бухоросувқурилишинвест» давлат муассасаси) Бухоро вилоятида қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган майдонлар ва чўл ҳудудлардаги ерларни қайта фойдаланишга киритиш тадбирларини амалга ошириш вазифаси юклансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 573-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/573/0880-сон)
3. 2021-2022 йилларда Бухоро вилоятида қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган майдонлар ва чўл ҳудудлардаги ерларни қайта фойдаланишга киритиш учун амалга ошириладиган чора-тадбирлар прогноз кўрсаткичлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган майдонлар ва чўл ҳудудлардаги ерларни қайта фойдаланишга киритиш учун белгиланган чора-тадбирлар прогноз кўрсаткичларини ўз вақтида амалга ошириш мақсадида 1-иловага мувофиқ мақбуллаштирилаётган 300,0 млрд сўм маблағни «Бухоросувқурилишинвест» давлат муассасасига белгиланган тартибда ажратиш учун Бухоро вилояти маҳаллий бюджетига ўтказилишини таъминласин.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 573-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/573/0880-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгилансинки, мазкур маблағлар ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида «Бухоросувқурилишинвест» давлат муассасаси учун алоҳида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларида юритилади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 573-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/573/0880-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Энергетика вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ва Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ерларни қайта фойдаланишга киритиш мақсадида қуриладиган суғориш қудуқлари ҳамда насос агрегатларидан мавжуд сув манбаларидан ва электр энергияси таъминотидан келиб чиқиб, фойдаланиш бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштирсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ерларни қайта фойдаланишга киритишда юзага келадиган муаммоларнинг ечимини топишга илмий ёндашув асосида тажрибали олим, мутахассис ва экспертларни жалб қилиш вазифаси юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Бухоро вилояти ҳокимлиги ва «Бухоросувқурилишинвест» давлат муассасаси:
(7-банднинг биринчи хатобошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 573-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/573/0880-сон)
тасдиқланган манзилли рўйхатлар, шунингдек, мазкур қарорга 2-иловага мувофиқ тасдиқланган чора-тадбирлар прогноз кўрсаткичларини бажариш мақсадида лойиҳалаштириш ва пудрат ташкилотларини қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ белгилаш ишларини ҳамда объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқиш ишлари амалга оширилишини ташкил қилсин ва назоратга олсин;
лойиҳаларни амалга ошириш доирасида зарур асбоб-ускуна, хомашё, бутловчи буюмлар ҳамда сифатли қурилиш материалларининг устувор равишда маҳаллий ишлаб чиқарувчилардан харид қилинишини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги манзилли рўйхатларда белгиланган объектларда бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари шаҳарсозлик норма ва қоидаларига риоя этилган ҳолда амалга оширилиши юзасидан давлат қурилиши назоратини ўрнатсин.
9. Бухоро вилояти ҳокимлиги:
туманлар ҳокимликларининг қарорлари асосида қайта фойдаланишга киритиладиган ер майдонларини ажратиш бўйича ташаббускор ва тегишли туман ҳокимлиги ўртасида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ижара шартномалар тузилишини;
қурилиши якунланган ирригация-мелиорация объектларини тегишлилиги бўйича улардан фойдаланувчиларга белгиланган тартибда далолатнома асосида топширилишини таъминласин.
10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда «2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига юқоридаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар киритсин.
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ушбу қарордан келиб чиқиб, маҳаллий бюджетлар параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.
12. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев:
манфаатдор вазирликлар ва идоралар ҳамда Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Бухоро вилоятида қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган майдонлар ва чўл ҳудудлардаги ерларни қайта фойдаланишга киритиш ишларини мувофиқлаштириб борсин;
ҳар чорак якуни бўйича мазкур қарорнинг ижросини жойига чиққан ҳолда танқидий ўрганиб, мавжуд муаммоларнинг ечими юзасидан тезкор чораларни кўрсин.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев, қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев ва Бухоро вилояти ҳокими Б.К. Зарипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 23 февраль,
92-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 92-сон қарорига
1-ИЛОВА
2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда унинг тизимига кирувчи ташкилотларга ажратилган бюджет маблағларидан мақбуллаштирилаётган
МАБЛАҒЛАР МИҚДОРИ

Т/р

Ташкилотлар номи

Миқдори,

млн сўм

1.

Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси

2 070

2.

Беруний насос станциялари ва энергетика бошқармаси

855

3.

Андижон насос станциялари ва энергетика бошқармаси

25 200

4.

Бухоро насос станциялари ва энергетика бошқармаси

6 750

5.

Жиззах насос станциялари ва энергетика бошқармаси

2 250

6.

Қашқадарё насос станциялари ва энергетика бошқармаси

6 570

7.

Навоий насос станциялари ва энергетика бошқармаси

6 075

8.

Наманган насос станциялари ва энергетика бошқармаси

37 800

9.

Самарқанд насос станциялари ва энергетика бошқармаси

6 570

10.

Сирдарё насос станциялари ва энергетика бошқармаси

2 115

11.

Сурхондарё насос станциялари ва энергетика бошқармаси

39 240

12.

Тошкент насос станциялари ва энергетика бошқармаси

2 610

13.

Фарғона насос станциялари ва энергетика бошқармаси

13 275

14.

Хоразм насос станциялари ва энергетика бошқармаси

3 915

15.

Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармаси бўйича

66 330

ш.ж. Бухоро ҳудуди

49 185

Навоий ҳудуди

17 145

16.

Қарши магистрал каналидан фойдаланиш бошқармаси

66 000

17.

Жиззах Бош насос станцияси

12 375

ш.ж. Жиззах ҳудуди

7 875

Сирдарё ҳудуди

4 050

Жами:

300 000

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 февралдаги 92-сон қарорига
2-ИЛОВА
2021-2022 йилларда Бухоро вилоятида қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган суғориладиган майдонлар ва чўл ҳудудлардаги ерларни қайта фойдаланишга киритиш учун амалга ошириладиган чора-тадбирлар
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ

гектар

Т/р

Туманлар номи

Жами

шу жумладан:

қайта фойдаланишга киритиладиган суғориладиган майдонлар ҳисобидан

чўл ҳудудлардаги ерларни қайта фойдаланишга киритиш ҳисобидан

1.

Бухоро

7 480

905

6 575

2.

Вобкент

1 300

825

475

3.

Жондор

11 200

1 710

9 490

4.

Когон

6 000

1 010

4 990

5.

Қоракўл

9 000

3 061

5 939

6.

Қоровулбозор

4 800

250

4 550

7.

Олот

7 500

2 500

5 000

8.

Пешку

8 520

3 000

5 520

9.

Ромитан

7 500

2 300

5 200

10.

Шофиркон

10 500

3 500

7 000

11.

Ғиждувон

4 000

3 000

1 000

Жами:

77 800

22 061

55 739

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2021 й., 09/21/92/0140-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/573/0880-сон)