1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар;
Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида
Мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган вақт ичида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, шижоатли ёшларни тарбиялаш борасида алоҳида тизим яратилди.
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги, Олий Мажлис палаталари ҳузурида Ёшлар парламентлари, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги қошида Ёшлар академияси ташкил қилинди. Ҳудудларда «Лойиҳалар фабрикаси» иш бошлади.
Ёш авлоднинг соғлом ўсиши, сифатли таълим олиши ва баркамол шахс бўлиб вояга етишини таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва китоб ўқишга бўлган қизиқишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган «беш муҳим ташаббус»ни жорий этиш бўйича самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Юртимизда ташкил этилаётган янги давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактаблари, олий ўқув юртлари, нуфузли хорижий университетларнинг филиаллари, замонавий IT-парклар, маданият муассасалари ва спорт иншоотлари, мутлақо янги намунадаги таълим масканлари — «Президент мактаблари», «Темурбеклар мактаби», «Ижод мактаблари» бугунги глобаллашув шароитида рақобатга қодир бўлган етук кадрларнинг янги авлодини тарбиялашга хизмат қилмоқда.
Ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш мақсадида 2021 йил мамлакатимизда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб эълон қилинди.
Ёшлар соҳасидаги муаммоларга самарали ечимлар ишлаб чиқиш, шунингдек, мамлакатимизда 2020 йил декабрь ойида ташкил этилган Ўзбекистон ёшлари форумида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга ва халқимизга Мурожаатномасида қайд этилган ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш билан боғлиқ вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
а) қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) 1-иловага мувофиқ:
ёшларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
ёшлар учун малакали тиббий хизматдан фойдаланиш шарт-шароитларини яхшилаш, улар ўртасида тиббий саводхонликни ошириш ва соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш;
таълимнинг барча босқичларида ёшларнинг сифатли таълим олишини таъминлаш, ҳудудларда инклюзив таълим ривожланиши учун шарт-шароит яратиш;
ёшларни она Ватанга, оилага, мустақиллик ғояларига муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш;
ёшларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш ва уларнинг меҳнатга оид қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш орқали уларнинг иқтисодий ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш;
ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган «беш муҳим ташаббус»ни амалга ошириш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор ёшлар, меҳрибонлик уйларида тарбияланган, етим болалар, боқувчини йўқотган ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш;
салоҳиятли ёш кадрларни қўллаб-қувватлаш ва давлат фуқаролик хизматига тайёрлаш, уларнинг меҳнат бозорида рақобатбардошлигини таъминлаш;
ёш хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада оширишга қаратилган тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
ёшларнинг ғоя, таклиф ва ташаббусларини рўёбга чиқариш мақсадида ёшлар жамоат ташкилотлари ҳамда волонтёрлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш;
хориждаги ватандошлар билан ишлаш, халқаро ёшлар ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш ва халқаро доирада тажриба алмашиш тизимини янада такомиллаштириш;
б) Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «Йўл харитаси») 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилансинки, Концепция эришилган натижалардан келиб чиққан ҳолда, 2023 йилдан бошлаб ҳар йили тасдиқланадиган тегишли «йўл хариталари» асосида босқичма-босқич амалга оширилади.
2. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
2022 йилдан бошлаб ҳар йили 1 декабрга қадар тегишли «Йўл харитаси» бажарилиши якунларини батафсил ўрганиш асосида кейинги йил учун «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
тегишли «йўл хариталари»нинг бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб борсин.
3. Ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия ташкилотлари, хорижий давлатлар ва бошқа донорлар кредитлари (қарзлар), грантлари ва техник кўмаклашиш маблағлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига — Концепция ва «Йўл харитаси»да назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажариш юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилсин.
5. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига оммавий ахборот воситаларида ушбу қарорнинг мақсад ва вазифаларини кенг ёритиш бўйича чиқишлар ҳамда мавзуга оид кўрсатувлар ташкил этиш тавсия этилсин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 18 январь,
23-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 январдаги 23-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш
КОНЦЕПЦИЯСИ
1-боб. Умумий қоидалар
Ўзбекистон Республикасининг ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилга ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва қарорлари, Ҳукумат қарорлари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 2030 йилгача Барқарор ривожланиш мақсадлари, 2030 йилгача мўлжалланган «Ёшлар стратегияси», Ёшлар манфаатлари бўйича бутунжаҳон ҳаракатлар дастури, 2020 йил декабрь ойида ташкил этилган «Ўзбекистон ёшлари» форумида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш бўйича белгиланган вазифалар асосида ишлаб чиқилган.
Жаҳондаги глобаллашув жараёнлари, инновацион жамиятга бўлган эҳтиёж, фан-техника тараққиёти ёшлар учун кўплаб имкониятлар яратиши билан бир қаторда, уларнинг олдига тезкор қарорлар қабул қилиш, инновацион тафаккурни шакллантириш, интеллектуал салоҳиятни ошириш каби кўплаб талабларни қўймоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2017 йилдаги 72-сессиясида БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенциясини қабул қилиш ташаббуси илгари сурилди.
Конвенция лойиҳаси ёшлар сиёсати бўйича миллий ва хорижий экспертлар, соҳа мутахассислари, халқаро ташкилотлар вакиллари, кенг жамоатчилик ҳамда ёшлар ҳамкорлигида пухта ишлаб чиқилиб, 2017 — 2020 йилларда ўтказилган турли халқаро форум ва конференцияларда кенг муҳокама қилинди.
Марказий Осиё дунёдаги энг ёш минтақа бўлиб, аҳолисининг ўртача ёши 27,6 ёшни ташкил этади. Минтақа аҳолисининг 50 фоизга яқини Ўзбекистон Республикасига тўғри келади.
Келгуси беш йилликда ёшларнинг илмий, касбий ривожланиши, саломатлиги, иқтисодий имкониятларининг кенгайтирилиши, технология ва инновацияларни ривожлантиришга ажратиладиган сармоялар «демографик дивиденд»га эга бўлишга, яъни мамлакатнинг қисқа муддатда юқори иқтисодий тараққиётга эришишига замин яратади.
Мамлакатда яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган ёшлар сиёсати самарадорлигини оширишга қаратилган стратегик вазифаларнинг амалга оширилиши Ўзбекистонда барқарорлик, тинчлик ва фаровонликни таъминлашга сезиларли даражада таъсир қилади.
Мамлакатимиз тарихида илк маротаба Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирокида 2020 йил 25 декабрь куни Ўзбекистон ёшлари форуми ўтказилди. Ўттиз мингдан ортиқ ёшлар иштирок этган форумда Давлат раҳбари томонидан ёшлар билан мулоқот қилиниб, уларнинг ғоялари, таклиф ва ташаббуслари қўллаб-қувватланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқиш бўйича устувор вазифалар белгиланди.
Ушбу вазифалардан келиб чиқиб, Концепция ёшларга оид давлат сиёсатини ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари, устувор йўналишлари, беш йилга мўлжалланган вазифалар ҳамда ёшлар сиёсатини амалга оширишнинг миллий моделини белгилайди, соҳага оид дастурлар ва комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун дастуруламал бўлади.
Концепция Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Ёшлар — 2030» стратегиясида белгиланган «Ёшлар манфаатларини кўзлаб, улар билан ишлаш» бош тамойилига асосланади.
Концепция Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ёшлар парламентлари, Ёшлар комиссияси, ёшлар ташкилотлари, ёшлар сиёсати бўйича миллий ва хорижий экспертлар, халқаро ташкилотлар, давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари, фаол ёшлар ва бошқа кенг илмий доиралар ва жамоатчилик вакилларининг муҳокамалари, таклиф ва тавсиялари асосида ишлаб чиқилди.
Концепцияни ишлаб чиқишда 50 дан ортиқ мамлакатларнинг ёшлар сиёсатига оид қонун ҳужжатлари, 20 дан ортиқ ёшлар минтақавий бирлашмаларининг битим ва ҳужжатлари (Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Европа Иттифоқи, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ва бошқалар), 30 дан ортиқ халқаро ташкилотларнинг умумий норматив-ҳужжатлари (Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Халқаро Меҳнат Ташкилоти, Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти, Парламентлараро кенгаш ва бошқалар) ўрганилиб, таҳлил қилинди.
Концепция барча вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимлик органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ёшларнинг яқин ҳамкорлигида амалга оширилади.
2-боб. Концепциянинг мақсад ва вазифалари
Концепциянинг мақсади — ёшларни жисмонан соғлом, маънавий етук инсонлар этиб тарбиялаш, илмий ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган демократик, ижтимоий ва иқтисодий ислоҳотларга фаол жалб қилишдан иборат.
Концепцияда 2021 — 2025 йилларда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти бўйича прогнозларни инобатга олган ҳолда, қуйидаги вазифаларни амалга ошириш кўзда тутилган:
а) ёшларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
в) ёшлар учун малакали тиббий хизматдан фойдаланиш шарт-шароитларини яхшилаш, улар ўртасида тиббий саводхонликни ошириш ва соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш;
г) таълимнинг барча босқичларида ёшларнинг сифатли таълим олишини таъминлаш, ҳудудларда инклюзив таълим ривожланиши учун шарт-шароит яратиш;
д) ёшларни она Ватанга, оилага, мустақиллик ғояларига муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш;
е) ёшларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш, уларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш;
ж) ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган «Беш муҳим ташаббус»ни амалга ошириш;
з) ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор ёшлар, меҳрибонлик уйларида тарбияланган, етим болалар, боқувчисини йўқотган ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш;
и) ёш салоҳиятли кадрларни қўллаб-қувватлаш ва уларни давлат фуқаролик хизматига тайёрлаш, меҳнат бозорида рақобатбардошлигини таъминлаш;
к) ёш хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада ошириш;
л) ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар жамоат ташкилотлари ва волонтёрлик ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш;
м) ёшлар сиёсати соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
Юқорида қайд этилган мақсад ва вазифалар 4 босқичда амалга оширилади:
ёшларнинг фикрини ўрганиш орқали ёшлар соҳасида мавжуд муаммоларни аниқлаш;
илғор хорижий тажрибаларни инобатга олган ҳолда муаммоларни ҳал этишга қаратилган аниқ ечимларни ишлаб чиқиш;
аниқланган муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш ва ишлаб чиқилган таклифларни амалга ошириш;
муаммоларнинг ҳал этилиши ва таклифларнинг амалга оширилиши самарадорлигини мониторинг қилиш.
3-боб. Ёшлар сиёсатининг жорий ҳолати ва мавжуд муаммолар
Мамлакат аҳолисининг 18,9 млн. нафари ёки 54 фоизини 30 ёшгача бўлган ёшлар ва болалар ташкил этади. Ёшларнинг 9,5 миллиони эркак, 9,4 миллиони эса аёл жинсига мансуб.
Республикада ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида 2017 — 2020 йилларда 50 дан ортиқ қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилинди, 30 июнь — «Ёшлар куни» деб эълон қилинди.
Мамлакатимизда кейинги йилларда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар натижасида тараққиётнинг мутлақо янги босқичига қадам қўйилди.
Ёшларга оид давлат сиёсати доирасида ижтимоий-иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий чора-тадбирларни тизимли равишда амалга оширувчи давлат бошқарув органи сифатида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатида Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси, Олий Мажлис Сенати қошида 100 нафар ва Қонунчилик палатаси қошида 250 нафар фаол ва ташаббускор ёшлардан иборат «Ёшлар парламент»лари, Қонунчилик палатасида Ёшлар масалалари бўйича комиссия ташкил қилинди.
«Маҳаллабай» ўрганишлар орқали ёшларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка жалб этиш, шунингдек, улар ўртасида маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва китобхонликни ривожлантириш мақсадида янгича тизим асосида барча туман (шаҳар)ларда «Ёшлар дастурлари»ни амалга ошириш йўлга қўйилди.
Ҳар бир маҳалла, туман, шаҳар ва вилоят кесимида ижтимоий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бор бўлган ишсиз ёшлар киритиладиган «Ёшлар дафтари» тизими жорий этилди.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги қошида Ёшлар академияси тузилди. Ҳудудларда «Лойиҳалар фабрикаси» иш бошлади.
Шунингдек, ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш мақсадида 2021 йилга мамлакатимизда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили», деб ном берилди.
Республикада ёшлар манфаатларини ҳимоя қиладиган 830 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари ва жамоат бирлашмалари фаолият олиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган «Бешта муҳим ташаббус» илгари сурилди.
Ўтган йиллар давомида 42 та туман (шаҳар)ларнинг 168 та олис ва оғир аҳволдаги маҳаллаларида бу тажриба муваффақиятли амалга оширилди.
Ҳудудларда 72 та Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилиб, «Маърифат карвони» тадбирлари доирасида 3 миллиондан ортиқ китоблар ёшларга етказиб берилди ҳамда «Ёш китобхон» танлови, «Бир миллион дастурчи» каби ўнлаб йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Ёш авлод тарбиясида ҳал қилувчи ўрин тутадиган таълим тизимида улкан ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Сўнгги тўрт йилда мамлакатда олий таълим муассасалари сони 50 фоизга (43 та янги) оширилиб, уларнинг сони 121 тага, ёшларни олий таълим муассасаларига қамров 9 фоиздан 25 фоизга етказилди. 4 та Президент мактаблари, 5 та «Темурбеклар мактаби» ва 9 та ижод мактаблари барпо этилиб, «Замонавий мактаб» дастури жорий этилмоқда.
Республикада фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларининг 22,9 фоизи (106 минг 574 таси) 30 ёшгача бўлган ёшлар ҳиссасига тўғри келади. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг 21,5 фоизини (71 минг 467 тани) 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади. Шунингдек, мамлакатда 3,4 мингга яқин ёш фермерлар, 7,8 мингга яқин ёш ҳунармандлар фаолият юритади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасига 2019 йилда ўтказилган сайловларда 9 нафар (6 фоиз) ёшлар депутат этиб сайланган бўлса, маҳаллий кенгашлар депутатларининг 10 фоизини ёшлар ташкил этади.
«Мард ўғлон» давлат мукофоти ва «Келажак бунёдкори» медали таъсис этилиб, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаоллиги ва ташаббускорлиги билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган, шунингдек, ўқишда ва меҳнат фаолиятида катта ютуқларга эришган 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган ёшлар мукофотланмоқда.
Сўнгги уч йилда нуфузли халқаро танлов ва мусобақаларда мамлакат ёшлари томонидан 5 299 маротаба совринли ўринлар қўлга киритилган, хусусан, маданият ва санъат соҳасида 446 та, спорт соҳасида 4 838 та, фан-таълим соҳасида 15 та.
Республикада ёшлар ва уларнинг оилалари учун давлат томонидан турли шаклдаги моддий ёрдам ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, ўтган уч йилда республикамизда 5 122 та ёш оилалар уй-жой билан таъминланди.
Ёшлар сиёсати бўйича хориж тажрибасидан самарали фойдаланиш, ўзаро тизимли ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида 13 та хорижий ёшлар ташкилотлари билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди. Ўзбекистон 2018 йилда Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Ёшлар кенгашига, 2020 йилда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ёшлар масалалари бўйича кенгашига тенг ҳуқуқли аъзо сифатида қабул қилинди.
Шунингдек, юқорида келтирилган ёшларга оид давлат сиёсатида эришилган ютуқлар ва ижобий натижалар билан бир қаторда қуйидаги муаммолар мавжуд:
1. Таълимнинг барча босқичларида таълим сифати талаб даражасида эмас.
Ўзбекистоннинг амалдаги таълим тизими маълумотларни ёд олишга қаратилган бўлиб, ёшларнинг ижодий ва мантиқий фикрлаши, танқидий таҳлил қилиши, мустақил фикр юритиши ва янгиликлар яратишини ривожлантиришга йўналтирилмаган. Натижада ёшлар ҳаётда ўзи мустақил қарор чиқариши, жамиятдаги тезкор ўзгаришларга мослашиши, ўз ўрнини топиши жараёнлари мураккаб кечиши ҳолатлари кузатилмоқда.
2. Мактабгача таълим ва олий таълим босқичларида ёшларнинг таълим билан қамрови реал эҳтиёжни қондирмаяпти.
Хусусан, 3 — 6 ёшдаги болаларнинг мактабгача таълим муассасаларидаги қамрови 60 фоизни (2021 йил 1 январь ҳолатига), ёшларнинг олий таълим тизимидаги қамрови 25 фоизни ташкил қилмоқда.
3. Ёшларни касбга йўналтириш ишлари тизимли ташкил этилмаган, олий ва ўрта махсус таълим тизимида мутахассисларни тайёрлаш меҳнат бозори талаблари асосида амалга оширилмаяпти, яъни профессионал таълим ишлаб чиқариш амалиётидан узилиб қолмоқда.
Натижада олий таълимни тамомлаган ёшларнинг кўпчилик қисми мутахассислиги бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланмайди, хусусан, Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти таҳлилларига кўра, битирувчиларнинг фақатгина 26,2 фоизи ўз мутахассислиги бўйича ишлаб кетишига тўлиқ ишонишини билдирган.
4. Ёшларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, бандлигини таъминлаш, улар учун муносиб меҳнат шароитларини яратишда муаммолар сақланиб қолмоқда.
Хусусан, ёшлар ўртасидаги ишсизлик даражаси 2020 йилнинг сўнгги чорагида 6,6 фоизни (480 минг 261 нафар) ташкил этган. Шу билан бирга, таълим муассасасини тамомлаб, биринчи бор иш излаётган, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёшлар, хотин-қизлар, айниқса бола парвариши бўйича таътилдан қайтган аёлларнинг ишга жойлашишида сунъий тўсиқларга учраш ҳолатлари мавжуд.
5. Ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат, она Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга қаратилган чора-тадбирлар самарадорлиги пастлиги сабабли уларнинг турли ёт ғояларга эргашиши, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, эрта туғруқ ҳамда тўй-ҳашамларнинг ортиқча сарф-харажатлар билан ўтказилиши каби салбий ҳолатлар кузатилмоқда.
39 088 нафар ёшлар нотинч оилаларда истиқомат қилмоқда, 368 нафар ёшлар турли зарарли ноформал гуруҳлар, оқимлар таъсирига тушиб қолган. Хусусан, 2020 йилнинг январь-ноябрь ойларида қайд этилган 39 244 та жиноятларнинг 11 469 таси ёки 34,8 фоизи ёшлар томонидан содир этилган.
Хусусан, ёшлар ўртасида эрта никоҳ ҳолатлари, қонуний расмийлаштирилмаган никоҳ ва ажрим ҳолатлари кузатилмоқда, жумладан 2020 йилнинг 11 ойида қайд этилган 25 мингта оилалар ажримларининг аксарияти ёшлар ҳиссасига тўғри келади.
Ёшларда репродуктив саломатлик, тўғри овқатланиш ва гигиена қоидалари, соғлом турмуш тарзи ҳақида тушунчалар тўлиқ шаклланмаганлиги оқибатида турли юқумли ва сурункали касалликлар, бевақт ўлим ҳолатлари, гиёҳванд моддалар, алкоголь ва тамаки маҳсулотларига ружу қўйиш, психотроп моддалар истеъмол қилиш каби салбий ҳолатлар (2020 йил сентябрь ҳолатига гиёҳванд моддаларни истеъмол қилувчи 5 889 нафар ёшлар рўйхатда туради), яқин қариндошлар ўртасида никоҳ тузилиши натижасида эса миллат генофонди бузилиши, туғма нуқсонли болалар дунёга келиши ҳолатлари сақланиб қолмоқда.
7. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар ва болаларнинг (етимлар, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, ногиронлиги бор ҳамда даволанишга муҳтож) жамиятга ижтимоий мослашувини таъминлашда айрим муаммолар сақланиб қолмоқда.
Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчиларини иш ва уй-жой билан таъминлаш, жамиятга ижтимоий мослашувини амалга ошириш бўйича белгиланган механизмлар амалда ўз натижасини бермаяпти.
Бугунги кунда республикамизда алоҳида эътиборга муҳтож 18 ёшгача бўлган 150 минг нафар болалар мавжуд.
Олий таълим муассасаларида махсус квота асосида ўқитилган ногиронлиги бор ёшларнинг давлат ташкилотларида иш билан таъминланиши механизми амалда қўлланилмаяпти.
Ногиронлиги бор ёшларнинг ҳудудлардаги инфратузилма, таълим, ижтимоий хизмат кўрсатиш, маданий мерос объектлари, кўнгилочар жамоат масканларидан фойдаланиши учун қулай шарт-шароитлар тўлиқ яратилмаган.
8. Ёшларнинг жамоат ташкилотлари ва сиёсий партиялардаги фаоллиги ва иштироки суст даражада қолмоқда.
Ёшларнинг сайлов жараёнлари, сиёсий партияларнинг ёшлар қанотлари фаолиятидаги иштироки ҳолати бу борадаги ишларни янада кучайтиришни тақозо этмоқда.
9. Ҳудудларда ёшларга оид инфратузилма қониқарли даражада эмас.
Жумладан, ёшларнинг маданий савиясини ошириш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун театрлар, кинотеатрлар, музейлар, кутубхоналар, истироҳат боғлари ва бошқа маданият муассасалари сони етарли эмас.
Аксарият маҳаллалар ва мактабларда ёшларнинг оммавий спорт турлари билан шуғулланишлари учун шарт-шароитлар мавжуд эмас. Хусусан, мавжуд спорт иншоотлари 1,3 млн ўринга эга бўлиб, мамлакат аҳолисининг фақатгина 4 фоизини қамраб олади, мактабларининг 24 фоизида спорт заллари мавжуд эмаслиги сабабли, ўқувчиларнинг бор-йўғи 25 фоизи жисмоний тарбия ва спортга жалб этилган.
Айрим ҳудудларда ёшларнинг сифатли, тезкор ва арзон интернет хизматларидан фойдаланиши учун шароитлар етарли эмаслиги уларнинг замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишига тўсиқ бўлмоқда.
Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш, янги асарларни яратиш, таржима қилиш ва муаллифларни рағбатлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари амалга оширилмаяпти, ижтимоий аҳамиятга эга бўлган китобларни, айниқса, болаларга мўлжалланган адабиётлар, кўзи ожизлар учун брайл алифбосига асосланган адабиётлар чоп этилиши механизми йўлга қўйилмаган.
4-боб. Ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишлари
Ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат:
1. Ёшларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳуқуқий базани такомиллаштириш йўналишида:
ёшларга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ягона электрон базасини шакллантириш ва янгиланиб боришини таъминлаш;
давлат идораларида тизимли равишда ёшлар сиёсатига оид статистик маълумотлар юритилишини таъминлаш;
қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси тўлақонли амалга оширилиши мониторингини юритиш;
жойларда ёшларга оид норматив ҳужжатлар бажарилиши устидан таъсирчан жамоатчилик назорати амалга оширилишини ташкил этиш;
ёшларга оид қонун ва қонуности ҳужжатларни қабул қилиш бўйича хорижий мамлакатлар тажрибасини кузатиб бориш, самарали тажрибани миллий амалиётда қўллаш чораларини кўриш;
ёшлар, айниқса, уларнинг уюшмаган қатлами билан масъуллар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқот ўрнатишга хизмат қилувчи «Ёшлар мурожаати» электрон платформасини яратиш;
ёшларнинг долзарб муаммоларидан келиб чиққан ҳолда экспертлар гуруҳларини шакллантириш, улар ёрдамида мавжуд нормаларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда янги ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
давлат ва нодавлат ташкилотлари томонидан ёшларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини кафолатлаш, мустаҳкамлаш ва уларни ҳимоя қилишга қаратилган фаолиятни кучайтириш;
ёшларни жинси, ирқи, миллати, тили, диний эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъий назар қўллаб-қувватлаш ҳамда тенг ҳуқуқ ва имкониятларини таъминлаш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 октябрдаги 524-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.10.2023 й., 09/23/524/0750-сон)
ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ривожлантириш;
ёшлар, жумладан вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга ошириш бўйича таъсирчан механизмларни ишлаб чиқиш;
жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилган ёки ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган вояга етмаганларнинг жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашиш;
ёшларни одам савдоси, коррупция, турли зарарли ёт ғоялар ва оқимлар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш бўйича аниқ чораларни ишлаб чиқиш;
ёшларда экологик маданият даражасини юксалтириш, уларни табиат ва унинг ресурсларига эҳтиёткорона муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш;
мамлакат экологик барқарорлигини таъминлашда ёшлар иштирокини кучайтириш.
3. Ёшлар учун малакали тиббий хизматдан фойдаланиш шарт-шароитларини яхшилаш, улар ўртасида тиббий саводхонликни ошириш ва соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш йўналишида:
ёшлар ўртасида тиббий маданият, хусусан шахсий гигиена, тўғри ва рационал овқатланишга риоя этиш бўйича тарғибот тадбирларини кучайтириш;
ёшлар саломатлиги ва фаровонлигини белгилайдиган омилларни ҳисобга олган ҳолда, уларни соғлиқни сақлаш тизими томонидан қамровини кенгайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
ёшлар орасида турли юқумли ва сурункали касалликлар, бевақт ўлим ҳолатлари, гиёҳванд моддалар, алкоголь ва тамаки маҳсулотларига ружу қўйиш, психотроп моддалар истеъмол қилиш ҳолатларини олдини олиш;
миллат генофондини яхшилаш, оилада тиббий маданиятни юксалтириш, соғлом авлод туғилиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, яқин қариндошлар ўртасида никоҳ тузилиши ҳолатларини олдини олиш.
4. Таълимнинг барча босқичларида ёшларнинг сифатли таълим олишини таъминлаш, ҳудудларда инклюзив таълим ривожланиши учун шарт-шароит яратиш йўналишида:
мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари ва олий таълим муассасалари сонини нодавлат секторда оширишга қаратилган чора-тадбирларни кучайтириш;
ёшларни касбга йўналтириш ишларини тизимли ташкил этиш, олий ва профессионал таълимни тамомлаган ёшларни ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлашишига кўмаклашиш;
умумтаълим ва олий таълим муассасаларида ўқитиш сифатини ошириш бўйича таъсирчан механизмларни ишлаб чиқиш;
ёшларнинг молиявий саводхонлигини ошириш, бунинг учун зарур бўладиган фундаментал билимларни ўргатишга йўналтирилган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш;
мактаб ўқувчиларини касбга тайёрлаш инфратузилмасини яратиш, 8-9-синф ўқувчиларини истиқболли касблар билан таништириб, бунинг учун зарур бўладиган билим ва кўникмалар шакллантириш чораларини кўриш;
ёшларни олий таълимга ўқишга қабул қилишда абитуриентнинг интеллектуал салоҳияти, шахсий кўникмалари, мантиқий ва ижодий фикрлаш қобилияти ва волонтёрлик фаолиятлари асосида саралаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш;
ривожланган давлатларнинг етакчи таълим муассасаларида ёшларнинг таълим олиши ва малакасини оширишга қаратилган фаолиятни қўллаб-қувватлаш;
таълим жараёнида электрон медиа маҳсулотлар (электрон дарсликлар)дан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш;
педагог ходимларга эҳтиёжи катта бўлган чекка тоғли ва чўл ҳудудларда олий таълим муассасалари битирувчиларининг меҳнат фаолиятини рағбатлантириш тизимини кучайтириш;
олий таълимдан кейинги илмий фаолиятда, айниқса аниқ ва техника фанлари бўйича хотин-қизлар фаоллигини оширишга қаратилган махсус дастурларни амалга ошириш.
5. Ёшларни она Ватанга, оилага, мустақиллик ғояларига муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўналишида:
ёшларни «Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари!» ғояси атрофида бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
ёшларда ватанпарварлик, мардлик, шижоат, миллий ғурур, қатъият, орият, қаноат, меҳнатсеварлик, иродалилик, масъулиятлилик каби маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантириш;
оилага садоқат, кексаларни эъзозлаш, меҳр-оқибатлилик каби қадриятларнинг мавқеини оширишга қаратилган самарали чора-тадбирларни кучайтириш;
ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, улар ўртасидаги низоларнинг олдини олишга қаратилган аниқ ва натижадор механизмларни жорий этиш;
ёшларни тарбиялашда оила, маҳалла ва таълим муассасалари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ва бошқа ижтимоий тузилмалар ўртасида самарали ҳамкорлик механизмини йўлга қўйиш;
жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, фарзанд тарбияси, оилавий қадриятларимизга зид бўлган турли маънавий таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантиришга қаратилган профилактик тадбирларни ташкил этиш;
жамиятимизда бирдамлик, ҳамжиҳатлик, миллатлараро дўстлик ва тотувликни, диний бағрикенгликни мустаҳкамлашда ёшлар иштирокини ошириш;
Ўзбекистоннинг чегара, анклав, эксклав ҳудудларида аҳил қўшничилик, дўстлик, бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.
6. Ёшларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш, уларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йўналишида:
олий ва профессионал таълимга қамраб олинмаган ёшларни иш билан таъминлаш;
ёшлар ўртасида фрилансерлик фаолиятини кенг ривожлантириш;
мактабнинг юқори синфлариданоқ касбга ўргатиш тизимини жорий этиш;
турли соҳалардаги ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ёшлар экспортда», «Ёшлар инвестицияда», «Ёшлар фермерликда», «Ёшлар қурилишда» каби йўналишлар бўйича махсус дастурларни амалга ошириш;
маҳаллаларда ўсмир ёшларни «Устоз — шогирд» анъанаси доирасида ҳунармандчилик ва оилавий тадбиркорликка яқиндан жалб қилиш;
ёшлар туризмини жадал ривожлантириш ҳамда улар орасида туризмга асосланган ишбилармонликни оммалаштириш;
ёш мутахассисларнинг халқаро меҳнат бозорида интеллектуал ишчи кучи сифатида рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида уларга касб кўникмаларини халқаро электрон платформалар орқали намоён қилиш услубларини ўргатиш;
ёшларнинг инновацион ғоялари ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида олий таълим муассасаларида (бизнес-инкубатор, акселератор) дастурлар ва фондларни кўпайтириш;
«Ёшлар кичик саноат зоналари» ташкил этиш, уларда ёшлар лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш учун зарур бўладиган барча инфратузилма объектларини жойлаштириш;
ёшларни тадбиркорлик ва фермерликка жалб қилишга қаратилган ҳудудий ихтисослаштирилган дастурларни ишлаб чиқиш;
жойларда ёшларнинг тадбиркорлик кластерларини ва консалтинг хизматларини ташкил этиш бўйича аниқ дастур ва режалар ишлаб чиқиш;
таълим муассасаларини тамомлаб, биринчи бор иш излаётган, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёшлар, хотин-қизлар, айниқса бола парвариши бўйича таътилдан қайтган аёлларнинг ишга жойлашишида юзага келаётган сунъий тўсиқларни бартараф этиш;
норасмий секторда банд бўлган ёшларнинг фаолиятини легаллаштириш, ёшларнинг хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш, адолатли ва хавфсиз меҳнат шароитларига бўлган ҳуқуқларини рўёбга чиқаришда кўмаклашиш, уларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоясини, шунингдек, ватанга қайтганларидан сўнг жамиятга қўшилишини таъминлаш.
7. Ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган «Беш муҳим ташаббус»ни амалга ошириш йўналишида:
ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқариш бўйича махсус дастурларни амалга ошириш;
мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъат соҳасида иқтидорли ёшларни излаб топиш, уларнинг маълумотлар базасини яратиш;
иқтидорли ёшларнинг маданият ва санъат соҳасида нуфузли халқаро танлов ва мусобақаларга тизимли тайёрлаш ва уларнинг иштирокини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш;
ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитларни яратиш;
жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган ёшларнинг умумий сонини ошириш;
болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари сонини ва спорт таълими муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва молиявий таъминлашнинг самарадорлигини ошириш;
ногиронлиги бор шахслар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга шуғулланишлари учун жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида шароитлар яратиш ҳамда махсус спорт жиҳозлари билан таъминлаш;
ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш;
компьютер дастурлаш асослари, робототехника, ахборот технологиялари ва электрон тижорат соҳасида инновацион тадбиркорлик асосларини ишлаб чиқиш;
китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш, янги асарларни яратиш, таржима қилиш ва муаллифларни рағбатлантиришнинг комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
ижтимоий аҳамиятга эга бўлган китобларни, айниқса, болаларга мўлжалланган адабиётлар, кўзи ожизлар учун брайл алифбосига асосланган адабиётлар чоп этилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
китобхонлик маданиятини ривожлантиришга қаратилган лойиҳа ва танловларнинг тизимли ташкил этилишини таъминлаш;
хотин-қизларни иш билан таъминлашга доир дастурлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
кам таъминланган оилалардаги ва иш билан банд бўлмаган хотин-қизларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
хотин-қизларни замонавий касбларга ўқитиш, улар ўртасида фрилансерлик фаолиятини кенг ривожлантириш.
8. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор ёшлар, меҳрибонлик уйларида тарбияланган, етим болалар, боқувчисини йўқотган ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш йўналишида:
ногиронлиги бор ёшларнинг ҳудудлардаги инфратузилма, таълим муассасалари, ижтимоий хизмат кўрсатиш, маданий мерос объектлари, кўнгилочар жамоат масканларидан фойдаланиши учун қулай шарт-шароит яратиш;
кам таъминланган оилалар фарзандларини ўқитиш, замонавий касбларга тайёрлаш бўйича имкониятларни кенгайтириш чораларини кўриш;
олий таълим муассасаларида махсус квота асосида ўқитилган ногиронлиги бор ёшларнинг давлат ташкилотларида ишга жойлашишининг амалий механизмларини такомиллаштириш;
ёшларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига бепул ихтиёрий юридик ёрдам кўрсатиш тизимини йўлга қўйиш;
меҳрибонлик уйлари ва ихтисослаштирилган таълим муассасалари тарбияланувчиларининг жамиятга ижтимоий мослашувида самарали механизмларни йўлга қўйиш;
хавф гуруҳига кирувчи ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш;
ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор ёшлар, меҳрибонлик уйларида тарбияланган, етим болалар, боқувчисини йўқотган ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш тизимини яратиш;
меҳрибонлик уйларида тарбияланган, етим болалар, боқувчисини йўқотган ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни комплекс ижтимоий ҳимоясини таъминлаш;
ногиронлиги бор ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган халқаро норматив ҳужжатлар имплементациясини амалга ошириш.
9. Ёш салоҳиятли кадрларни қўллаб-қувватлаш ва уларни давлат фуқаролик хизматига тайёрлаш, меҳнат бозорида рақобатбардошлигини таъминлаш йўналишида:
давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларида иқтидорли, ташаббускор, рақобатбардош кадрлар захирасини шакллантириш чораларини кўриш;
ёшларда муаммоларни ҳал этиш, қарор қабул қилиш, танқидий ва ижодий фикрлаш, мулоқот қилиш, мослашувчанлик, стрессни енгиш каби ҳаётий кўникмаларни ривожлантириш бўйича махсус ўқувларни ривожлантириш;
ёшларда корпоратив этика, жамоавий иш, кейс-менежментга доир билимларни шакллантириш орқали иш жараёнига мослашиб кетишига кўмаклашиш тизимини йўлга қўйиш;
ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;
ёшларнинг эркин фикрловчи, ишбилармон, тадбиркор ҳамда интеллектуал салоҳияти юқори бўлган бугунги кун қаҳрамони тимсолини яратиш ва уни ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш;
ёшлар ҳаёти, ўй-кечинмалари, орзу-ниятлари, долзарб муаммоларини интернет, радио, телевидение, газета ва журналларда кенг ёритиш бўйича шарт-шароитларни яратиш.
10. Ёш хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада ошириш йўналишида:
мазкур соҳадаги ёшларга оид давлат дастурларини, миллий ҳаракатлар режалари ва стратегияларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
ёш хотин-қизлар ва эркакларда тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар маданиятини шакллантириш бўйича дастурларни амалга ошириш;
жамият ва давлат ишларини бошқаришда ёш хотин-қизларнинг эркаклар билан тенг иштирок этишини таъминлаш;
таълим, илм-фан, маданият, соғлиқни сақлаш, тадбиркорлик фаолиятида ёш хотин-қизларнинг эркаклар билан тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
меҳнат муносабатлари, жамоа шартномалари ва келишувлари, ижтимоий ҳимоя, уй меҳнатини бажаришда ёш хотин-қизларнинг эркаклар билан тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини таъминлаш;
ёш оилани, болаликни ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш, ёшларда масъулиятли оналик ва оталикни шакллантириш;
жинс бўйича бевосита ва билвосита камситишга қаратилган ахборотдан ёшларни ҳимоя қилиш;
ёш хотин-қизларнинг эркаклар билан тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларга эришиши мақсадида миллий, минтақавий ва халқаро даражаларда ёшлар ташкилотлари билан самарали ҳамкорликни ривожлантириш.
11. Ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар жамоат ташкилотлари ва волонтёрлик ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш йўналишида:
ёшларнинг ижтимоий фаоллигини рағбатлантириш, волонтёрлик гуруҳларини қўллаб-қувватлаш ва мувофиқлаштириб боришнинг ягона тизимини шакллантириш;
ёшлар жамоат ташкилоти, сиёсий партияларининг ёшлар қанотлари фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган мақсадли дастурларни амалга ошириш;
ёшларнинг сиёсий онгини ошириш, уларнинг сиёсий жараёнлардаги фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш;
волонтёрлик фаолияти институционал тузилмаларини яратиш, волонтёрликнинг барча йўналишларини ёшлар ўртасида оммалаштириш ва қўллаб-қувватлаш;
ёшлар жамоат ташкилотлари ва волонтёрлик ҳаракатларини ривожлантиришда илғор хорижий тажрибаларни амалиётга жорий қилиш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш.
12. Ёшлар сиёсати соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш йўналишида:
ёшлар сиёсати соҳасида чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни юритиш бўйича стратегия ҳамда дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган халқаро норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда Ўзбекистон ёшларини кенг жалб этиш;
халқаро ва минтақавий даражадаги давлат ва нодавлат ёшлар ташкилотлари, таълим муассасалари, илмий институтлари билан ёшлар сиёсати соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш;
ёшлар фаолияти билан боғлиқ соҳаларга хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни жалб қилиш бўйича халқаро молия институтлари, донор-мамлакатлар ҳамда хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш;
халқаро ижтимоий-аҳамиятли лойиҳалар ва дастурларни амалга оширишда Ўзбекистон ёшларининг ролини кучайтириш;
хорижда таълим олаётган ва меҳнат қилаётган ёш ватандошларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар билан доимий мулоқот ва ҳамкорлик механизмларини йўлга қўйиш;
ёшлар соҳасидаги халқаро рейтингларда мамлакатимиз мавқеини ошириш бўйича зарур чоралар кўриш;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш, мамлакатда олиб борилаётган ёшлар сиёсати соҳасидаги ислоҳотлар тўғрисида жаҳон ҳамжамиятига холис ахборот етказиш.
5-боб. Ёшлар сиёсатини баҳолаш
Ёшлар сиёсатини баҳолаш Ўзбекистон Республикасида ёшлар билан ишлаш самарадорлигини баҳолаш бўйича ягона кўрсаткичлар тизими ҳисобланиб, мамлакат ёшларининг давлат ва жамият ҳаётидаги ижтимоий-сиёсий мавқеи, фаровонлиги, баркамоллик даражаси ҳамда истиқболдаги ўрнини кўрсатади.
Бунда баҳолаш мамлакатнинг ёшлар сиёсати бўйича сифат кўрсаткичлари соҳадаги халқаро индексларга мос равишда ўсишини таъминлашга йўналтирилади ҳамда соҳада амалга оширилаётган ишлар давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ҳокимият органлари кесимида қуйидаги устувор йўналишлар асосида баҳоланади:
1. Ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати.
2. Ёшларнинг ижтимоий фаоллиги.
3. Ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишларини амалга оширишда иштирок этувчи давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти.
4. Ёшларга оид давлат сиёсати ва унинг инфратузилмаси.
5. Ахборот-коммуникация технологиялари ва ёшлар.
6. Ёшларга оид давлат сиёсатининг молиялаштирилиши.
7. 5 та муҳим ташаббусни амалга оширишда яратилган инфратузилма ва ёшларнинг қамрови.
Баҳолашда мезонларга тааллуқли маълумотларни ўрганиш, таҳлил этиш, шунингдек маълум ёшлар қатламлари ўртасида ижтимоий сўровлар ўтказиш орқали сифат кўрсаткичини аниқлаш ва бошқа усуллардан фойдаланилади.
Йиллик баҳолаш натижалари асосида келгусида соҳани ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олинади.
6-боб. Кутилаётган натижалар
Концепция амалга оширилиши натижасида иқтисодий, ижтимоий, маданий соҳаларда рақобатбардош, замонавий билим ва кўникмаларга эга ёш авлод шакллантирилади.
Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижаларни икки гуруҳга ажратиш мумкин.
Биринчи гуруҳни ёшларнинг шахсий ривожланиши, хусусан, уларнинг саломатлиги, таълим-тарбияси, иқтисодий имкониятлари, кўникмаларидаги натижалар ташкил этади:
ёшларнинг тиббий маданияти оширилади, соғлом турмуш тарзи, шахсий гигиена, тўғри ва рационал овқатланишга риоя этиш кўрсаткичлари ошади;
умумтаълим мактабларида 7-синф ўқувчиларининг касблар кесимида қизиқишини аниқлаш, 8-9-синф ўқувчиларини замонавий ва истиқболли касблар билан таништириб бориш, 10-синфдан ўқувчиларни давлат ва нодавлат ўқув марказлари ёрдамида касбга ўргатиш ва уларнинг харажатларини «ваучер» тизими орқали қоплаб бериш механизми яратилади;
ёшларни олий таълимга ўқишга қабул қилишда абитуриентнинг интеллектуал салоҳияти, шахсий кўникмалари, мантиқий ва ижодий фикрлаш қобилияти ва волонтёрлик фаолиятлари асосида саралаш тизими босқичма-босқич жорий этилади;
оила, хусусан, ёшларда бой миллий тарбиявий меросимиз тўғрисида билимлар оширилиб, уларни ўрганиш, сақлаш, тарғиб қилиш, ўргатиш орқали миллий қадриятларнинг мавқеи мустаҳкамланади;
ёшлар ўртасида эрта туғруқ ҳолатларига барҳам беришнинг самарали чоралари амалга оширилади;
маданият ва санъат билан мунтазам шуғулланадиган ёшлар сони 30 фоизга оширилиб, уларнинг халқаро танлов ва фестиваллардаги иштироки 40 фоизга етказилади;
ёшларнинг 30 фоизи оммавий спорт турлари билан мунтазам шуғулланишига эришилади;
китоб ўқишни кундалик ҳаёт тарзига айлантирган ёшлар сони 70 фоизга оширилади.
Иккинчи гуруҳ натижалари мамлакатнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва маданий ривожланишига ёшларнинг қўшаётган ҳиссаси ва яратилаётган шарт-шароитлар кўлами билан белгиланади:
жойларда ёшларга оид норматив ҳужжатлар бажарилиши устидан таъсирчан жамоатчилик назорати доимий амалга оширилади;
жамиятда ёшлар учун жинси, ирқи, миллати, тили, диний эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъий назар тенг ҳуқуқ ва имкониятлар янада мустаҳкамланади;
(6-бобнинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 октябрдаги 524-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.10.2023 й., 09/23/524/0750-сон)
Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилга келиб PISA (The Programme for International Student Assessment) Халқаро миқёсда ўқувчиларни баҳолаш дастури рейтинги бўйича жаҳоннинг биринчи 30 та илғор мамлакати қаторига киришига эришилади;
таълим муассасаларидаги ўқитиш дастурлари халқаро стандартларга (PISA, STEAM) мослаштирилади;
болаларнинг мактабгача таълим муассасалари, ёшларнинг умумтаълим мактаблари ва олий таълим муассасаларига қамрови нодавлат таълим муассасалари учун имкониятлар кенгайтирилиши ҳисобига босқичма-босқич оширилади, жумладан, Республикада 3 — 7 ёшгача бўлган болаларнинг 80 фоизи мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинади;
ёшларнинг маданий савиясини ошириш учун кутубхоналар, театрлар, кинотеатрлар, музейлар, истироҳат боғлари ва бошқа маданият муассасалари сони босқичма-босқич оширилади;
ёшларнинг оммавий спорт турлари билан шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратилиб, спорт иншоотларининг сиғими 30 фоизга оширилади;
маҳаллаларда ёшларнинг оммавий спорт турлари билан шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратилади;
барча ҳудудларда IT-парклар барпо этилади, туман (шаҳар)ларда Рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилади, «Бир миллион ўзбек дастурчи» лойиҳаси асосида 200 мингга яқин ёшлар ўқитилади;
ёшларнинг сифатли, тезкор ва арзон интернет хизматларидан фойдаланиши учун шароитлар яратилади, алоқа ва ахборотлаштириш хизматларини 2 баравар ўстириш таъминланади;
китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш, янги асарларни яратиш, таржима қилиш ва муаллифларни рағбатлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари амалга оширилади;
ногиронлиги бор ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган халқаро норматив ҳужжатлар имплементация қилинади;
ёшлар ва ҳукумат ўртасидаги тизимли мулоқотни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари ҳузурида иқтидорли, фаол ва ташаббускор ёшларни бирлаштирган соҳалар бўйича «Ёшлар кенгашлари» фаолияти йўлга қўйилади;
ёшлар ҳаёти, ўй-кечинмалари, орзу-ниятлари, долзарб муаммоларини интернет, радио, телевидение, газета ва журналларда кенг ёритиш бўйича «Ёшлар медиа холдинги» ташкил этилади;
хорижий давлатларга ишлаш учун чиқиб кетаётган ҳамда норасмий иш билан банд бўлган ёшларнинг ижтимоий таъминоти ва меҳнат муҳофазаси таъминланади;
меҳрибонлик уйлари битирувчилари бандлиги тўлақонли таъминланади, уларнинг жамиятга ижтимоий мослашувига кўмаклашишда самарали механизмлар жорий этилади;
таълим муассасасини тамомлаб, биринчи бор иш излаётган, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ёшлар, хотин-қизлар, айниқса бола парвариши бўйича таътилдан қайтган аёлларнинг ишга жойлашишда сунъий тўсиқлар бартараф этилади;
халқаро ва минтақавий даражадаги давлат ва нодавлат ёшлар ташкилотлари, халқаро молия институтлари, донор-мамлакатлар ҳамда хорижий ташкилотлар, таълим муассасалари, илмий институтлари билан ёшлар сиёсати соҳасида ҳамкорлик мустаҳкамланади;
хорижда истиқомат қилаётган ёш ватандошлар билан доимий мулоқот ва ҳамкорлик механизмлари йўлга қўйилади, Ўзбекистоннинг чегара, анклав, эксклав ҳудудларида аҳил қўшничилик, дўстлик, бағрикенглик муҳити янада мустаҳкамланади;
мамлакатда олиб борилаётган ёшлар сиёсати соҳасидаги ислоҳотлар тўғрисида жаҳон ҳамжамиятига холис ахборот етказиб берилади ҳамда ёшлар соҳасидаги халқаро рейтингларда мамлакатимиз мавқеи оширилади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
Ўзбекистон Республикасининг ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилга қадар ривожлантириш концепциясида назарда тутилган мақсад ва вазифаларга эришишнинг молиявий харажатлари Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги қонунига биноан, Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети, ҳомийларнинг маблағлари ва бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ривожланишидаги ўзгаришлардан келиб чиқиб, Концепциянинг айрим қоидалари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқлаштирилиши ҳамда тўлдирилиши мумкин.
(7-бобнинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 январдаги 23-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича
I. Ёшларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳуқуқий базани такомиллаштириш йўналиши
1.
Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Болалар Омбудсмани тўғрисида»ги қонунини қабул қилиш.
«Болалар Омбудсмани тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси
2021 йил
-
Олий Мажлис палаталари, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Адлия вазирлиги
2.
Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга доир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни инвентаризациядан ўтказиш ва уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Амалий чора-тадбирлар
2021-2022 йиллар
-
Ёшлар ишлари агентлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар
3.
Ўзбекистон ёшлари порталини ташкил этиш ва унда ёшлар сиёсатини баҳолаш миллий индекслари, ёшларга оид қонун ҳужжатлари базасини ва «Ёшлар мурожаати» электрон платформасини шакллантириш.
Амалий чора-тадбирлар
2021 йил июль
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети
Ёшлар ишлари агентлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар
Доимий равишда
4.
Ёшлар ҳуқуқларига бағишланган Бутунжаҳон ёшлар анжуманини ташкил этиш ва ўтказиш.
1. Ишчи гуруҳини шакллантириш.
2. Анжуман концепцияси ҳамда дастурини ишлаб чиқиш.
3. Концепция ва дастур лойиҳасини тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар билан келишиш.
4. Концепция ва дастур лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
2021 йил сентябрь
-
Ёшлар ишлар агентлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
5.
Давлат идораларида тизимли равишда ёшлар сиёсатига оид статистик маълумотлар юритилишини таъминлаш.
Давлат статистика қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
2. Давлат идоралари, ташкилотлар, банклар ва бошқа хўжалик бошқаруви органларида тизимли равишда ёшлар сиёсатига оид статистик маълумотлар юритилишини таъминлаш.
Доимий равишда
II. Мамлакатда хавфсизлик, адолат ва ?кологик барқарорликни таъминлашда ёшларнинг ролини ошириш йўналиши
6.
БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияси лойиҳаси бўйича ёшлар иштирокида кенг доирада муҳокамаларни ташкил этиш.
Тадбирлар режаси
2021 йил
-
Ёшлар ишлари агентлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳузуридаги Ёшлар парламентлари
7.
2020 йилда ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик кўрсаткичлари ошган ҳудудларда 2021-2022 йилларда жиноятчилик ҳолатларини кескин камайтиришга қаратилган алоҳида дастурларни амалга ошириш.
Ҳудудлар кесимида ҳамкорлар чора-тадбирлари
2021 йил март
-
Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
8.
Ёшлар ўртасида коррупциянинг моҳияти ва оқибатлари бўйича таъсирчан тарғибот ишларини амалга ошириш.
Ҳамкорлар чора-тадбирлари
2021-2022 йиллар
Ташкилотчилар ва ҳомийлик хайриялари ҳисобидан
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги
9.
Ўсиб келаётган ёш авлоднинг экологик саводхонлигини ошириш, экологик онги ва маданиятини ривожлантириш мақсадида экологик оромгоҳ ташкил этиш.
Амалий чора-тадбирлар
2021 йил IV чорак
Ташкилотчилар ва ҳомийлик хайриялари ҳисобидан
Ёшлар ишлари агентлиги, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
III. Ёшлар учун малакали тиббий хизматдан фойдаланиш шарт-шароитларини яхшилаш, улар ўртасида тиббий саводхонликни ошириш ва соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш йўналиши
10.
Миллат генофондини яхшилаш, оилада тиббий маданиятни юксалтириш, соғлом авлод туғилиши, яқин қариндошлар ўртасида никоҳ тузилиш ҳолатларининг аянчли оқибатлари ҳақида таъсирчан мультимедиа маҳсулотларини тайёрлаш ва тарғиб этиш.
Тадбирлар режаси
2021-2022 йиллар
Ташкилотчилар ва ҳомийлик хайриялари ҳисобидан
МТРК, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги
11.
Ёшларнинг турли юқумли, генетик ва сурункали касалликлар, бевақт ўлим ҳолатларини келтириб чиқараётган сабабларни ўрганиб, бартараф этиш юзасидан «Ёшлар саломатлиги — 2021 — 2025» дастурини ишлаб чиқиш.
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси
2021 йил июль
-
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, илмий тадқиқотлар муассасалари
IV. Ёшларни она Ватанга, оилага, мустақиллик ғояларига муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўналиши
12.
Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларда оналик ва оталик масъулиятини ошириш, ёш оилалар ўртасидаги низоларнинг олдини олишга қаратилган аниқ ва натижадор механизмлар жорий этиш.
Амалий чора-тадбирлар дастури
2021 йил март
-
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар
13.
Вояга етмаган ўсмир қизлар ўртасида эрта туғруқ ҳолатларини олдини олиш мақсадида маҳалла тизимида комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва бу борада Тошкент вилояти тажрибасини яратиш.
Комплекс чора-тадбирлар дастури
2021 йил март
-
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, вазирлик, идора ва ташкилотлар, Тошкент вилояти ҳокимлиги
14.
Ёшларда ватанпарварлик, мардлик, шижоат, миллий ғурур, қатъият, орият, қаноат, меҳнатсеварлик, иродалилик, масъулиятлилик каби маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантиришга қаратилган ҳарбий ватанпарварлик тадбирларини тизимли амалга ошириш.
Комплекс чора-тадбирлар дастури
2021 йил март
-
Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
15.
Қаровсиз ва ёлғиз кексаларга ёрдам кўрсатиш, ногирон ва имконияти чекланган фуқароларга кўмаклашишга қаратилган «Ижтимоий волонтёрлик гуруҳ»ларини шакллантириш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини яратиш.
Амалий чора-тадбирлар дастури
2021 йил апрель
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Ёшлар ишлари агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вазирлик ва идоралар
16.
Ёшларни она Ватанга, мустақиллик ғояларига муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида ҳудудлар кесимида ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда алоҳида йиллик дастурлар ишлаб чиқиш.
Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари қарорлари
2021 йил август
-
Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари (келишув асосида), Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
17.
Ёшлар сиёсатини самарали амалга оширишда Андижон вилояти тажрибасини ўрганиш мақсадида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан фаол ёшларни жалб қилган ҳолда «Андижон ёшлари форуми»ни ташкил этиш.
Амалий чора-тадбирлар
2021 йил май
Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан
Андижон вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
18.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан фаол ёшларни жалб қилган ҳолда «Фарғона ёш ҳунармандлар фестивалини»ни ташкил этиш.
Амалий чора-тадбирлар
2021 йил август
Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан
Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
V. Ёшларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш, уларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш йўналиши
19.
Ёшларнинг инновацион, амалий ва истиқболли стартап лойиҳаларига грант маблағлари ажратиш.
1. Ёшларнинг инновацион, амалий ва истиқболли стартап лойиҳалари бўйича республика миқёсида танлов ўтказиш.
2021 йил май
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети
Ёшлар ишлари агентлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси
2. Танлов натижасига кўра:
2021 йилдан бошлаб ҳар йили камида 20 та энг яхши стартап лойиҳаларга 50 млн сўмдан 200 млн сўмгача грант маблағлари ажратиш.
2021 йилдан бошлаб ҳар йили 1 сентябрь
20.
Ҳудудларда ёшлар бандлигига кўмаклашиш мақсадида қудуқлар бурғулаш (қазиш), суғориш воситалари харид қилиш, енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш.
1. Ёшларга қудуқлар бурғулаш (қазиш), суғориш воситалари харид қилиш, енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш, уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун субсидиялар ажратиш тартибини ишлаб чиқиш.
2021 йил март
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
«Ёшлар дафтари» юритилиши тизимини электронлаштиришга қа?атилган чора-тадбирларни амалга ошириш.
Ижрочиларнинг чора-тадбирлар дастури
2021 йил март
-
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат Персоналлаштириш маркази, Ёшлар ишлари агентлиги, вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлари, сектор раҳбарлари
22.
«Ёшлар: 1+1» дастури доирасида уюшмаган ва ишсиз ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш. Шунингдек, «Ҳунарли киши хор бўлмас» ғояси асосида уста ҳунармандлар қўлида ишсиз ёшларга касб-ҳунар ўргатиш мақсадида ҳудудларда «устоз-шогирд» анъанасини янги тизимда жорий этиш.
Ижрочиларнинг чора-тадбирлар дастури
2021 йилдан бошлаб доимий
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари
Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари
23.
«Ҳар бир тадбиркор — ёшларга мададкор» тамойили асосида кўнгилли тадбиркорларни жалб этган ҳолда 1 нафар тадбиркорга 1 нафардан ишсиз ёшларни бириктириш ташаббусини амалга ошириш.
Ижрочиларнинг чора-тадбирлар дастури
2021 йилдан бошлаб доимий
-
Савдо-саноат палатаси, Ёшлар ишлари агентлиги
24.
Ёш тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида кўргазмали савдо ярмаркаларини ташкил этиш.
Ёш тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида камида 20 та кўргазмали савдо ярмаркалари ташкил этиш.
2021-2022 йиллар
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети
Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
25.
Ёш тадбиркорларнинг тадбиркорликка оид халқаро кўргазма ва анжуманларда иштирок этишлари учун зарур шароитлар яратиш.
Ҳамкорлик тадбирлар режаси
2021-2022 йиллар
Ёшлар ишлари агентлиги ва ҳомийлик хайриялари ҳисобидан
Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирлик, идора ва ташкилотлар
26.
Ёшларни касбга ўргатиш билан боғлиқ, шунингдек, ёш тадбиркорларга ҳуқуқий, бухгалтерия, маркетинг, брендинг, банк, суғурта, меҳнат ва бошқа соҳаларда амалий кўмак кўрсатиш учун консалтинг хизматлари харажатларини қоплаш.
Ёшларни касбга ўргатиш билан боғлиқ, шунингдек, ёш тадбиркорларга ҳуқуқий, бухгалтерия, маркетинг, брендинг, банк, суғурта, меҳнат ва бошқа соҳаларда амалий кўмак кўрсатиш учун 500 та консалтинг хизматлари харажатларини қоплаш.
2021-2022 йиллар
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети
Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар
27.
Турли соҳалардаги ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ёшлар экспортда», «Ёшлар инвестицияда», «Ёшлар фермерликда», «Ёшлар қурилишда» каби йўналишлар бўйича махсус дастурларни амалга ошириш.
Ҳамкорлар қўшма чора-тадбирлари
2021 йил март
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети
Ёшлар ишлари агентлиги, Ташқи савдо ва инвестиция вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
28.
Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси фаолиятини меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш ва манфаатларини ҳимоя қилиш нуқтаи-назаридан янада такомиллаштириш чораларини кўриш.
Амалий чора-тадбирлар
2021 йил июль
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети
Ёшлар ишлари агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар
29.
Ёшларни келгусида тегишли соҳада малакали мутахассис бўлиб етишишлари, шу жумладан тадбиркорликка ўқитиш учун мамлакатимизда юқори натижаларга эришган соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда бепул ўқув машғулотлар ўтказиш ва бизнесни йўлга қўйишдан даромад олишгача бўлган масалаларни ўргатишга қаратилган қўлланмалар яратиш.
Ёшларни келгусида тегишли соҳада малакали мутахассис бўлиб етишишлари, шу жумладан тадбиркорликка ўқитиш учун мамлакатимизда юқори натижаларга эришган соҳа мутахассисларини жалб этган ҳолда республиканинг турли ҳудудларида камида 200 та бепул ўқув машғулотлари ўтказиш.
2021 йилдан бошлаб ҳар йили йил давомида
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети
Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар
30.
Халқаро ёш тадбиркорлар бизнес форуми ва стартап тадбирларини ўтказиш.
1. Халқаро ёш тадбиркорлар бизнес форумини ўтказиш.
2021 йил?ан бошлаб ҳар йили йил давомида
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети
Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги
2. «Ёшлар оромгоҳи» базасида халқаро стартап тадбирларини ўтказиш.
2021 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба
31.
Битирувчиларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш мақсадида барча ҳудудлардаги олий таълим муассасаларида бизнес акселераторлар ташкил этиш.
Барча ҳудудлардаги олий таълим муассасалари базасида босқичма-босқич бизнес акселераторлар ташкил этиш.
Режа асосида
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети
Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
32.
Ёшларни тадбиркорлик ва ишбилармонликка қизиқтириш ҳамда уларга бундай фаолиятни йўлга қўйишнинг амалий жиҳатларини ўргатиш мақсадида жойлардаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ташкилотларига бизнес саёҳатлар ташкил этиш.
Ёшларни тадбиркорлик ва ишбилармонликка қизиқтириш ҳамда уларга бундай фаолиятни йўлга қўйишнинг амалий жиҳатларини ўргатиш мақсадида жойлардаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ташкилотларига 200 та бизнес саёҳатлар ташкил этиш.
2021 йилдан бошлаб ҳар йили йил давомида
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети
Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ва ҳокимликлари
VI. Ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган «Беш муҳим ташаббус»ни амалга ошириш йўналиши
33.
2021 йил якунига қадар 102 та туман (шаҳар)да Рақамли технологиялар ўқув марказларини ташкил этиш.
Манзилли чора-тадбирлар режаси
2021 йил июнь
Ахборот технологиялари вазирлиги маблағлари
Ахборот технологиялари вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар
34.
Мусиқа мактаблари, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларини тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш, туман (шаҳар)лар кесимида эҳтиёжни аниқлаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.
Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар
2. Моддий-техника базасини мустаҳкамлашнинг 5 йиллик дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
2021 йил апрелдан дастур асосида
35.
Ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида «Ёш китобхон» республика танловини ўтказиш.
Амалий чора-тадбирлар
2021 йилда ва кейинги йилларда доимий
Ташкилотчилар ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан
Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Халқ таълим вазирлиги, Олий ва ўрта таълим вазирлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, МТРК
36.
Ёш оилалар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида «Ёш китобхон оила» республика танловини ўтказиш.
Амалий чора-тадбирлар
2021 йилда ва кейинги йилларда доимий
Ташкилотчилар ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан
Ёшлар ишлари агентлиги, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Олий ва ўрта таълим вазирлиги, МТРК
37.
Иқтидорли ёш адиблар, рассомлар ва ҳунармандлар ўртасида ижодий кўрик танловлар ташкил этиш, ёш муаллифларнинг ижод намуналари, жумладан, биринчи китобларини нашр этиш, санъат асарларини яратиш учун молиявий ёрдам кўрсатиш.
Амалий чора-тадбирлар
Доимий равишда
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети
Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ёзувчилар уюшмаси
38.
Ёшларнинг халқаро меҳнат бозорларига чиқишига кўмаклашиш.
Ёшларнинг халқаро меҳнат бозорларига чиқишига кўмаклашиш бўйича зарур чораларни кўриш.
Доимий равишда
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети
Ёшлар ишлари агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги
39.
Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида ҳафтанинг ҳар шанба кунида ҳудудларда «Велосипед билан бир кун» ижтимоий ҳаракатини амалга ошириш.
Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини янада ривожлантириш борасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш қарори
2021-2022 йиллар
-
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
40.
«Камалак юлдузлари», «Йилнинг энг фаол ёшлар етакчиси», «Йил сардори», «Талабалар фестивали», «Интеллектуал ўйинлар» ҳафталиги, «Йил талабаси» сингари кўрик-танлов ва мусобақаларни ташкил этиш ва юқори савияда ўтказиш.
Амалий чора-тадбирлар
Доимий
Ижрочиларнинг маблағлари ҳисобидан
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ректорлар Олий Кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Миллий телерадиокомпания
41.
«Абдулла Орипов издошлари», «Ўткир Ҳошимов асарлари билимдони», «Ботир Зокиров санъати давомчилари» кўрик-танловларининг туман, шаҳар, вилоят ва республика босқичлари ташкил этиш.
Амалий чора-тадбирлар
2021 йил
Ижрочиларнинг маблағлари ҳисобидан
Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Бадиий академия, Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
42.
Ёшлар ўртасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва замонавий технологиялар орқали ёшларни ватанга садоқат, она юртга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида «KinoMark» миллий интернет стриминг платформасини ташкил этиш (инвестицион лойиҳа)
Ижрочиларнинг қўшма қарори
2021 йил март
Инвесторларнинг маблағлари
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ёш киноижодкорлар кенгаши
43.
Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар учун «Талабалар баҳори» (StudFest) республика ёшлар фестивалини ўтказишни йўлга қўйиш.
Амалий чора-тадбирлар
2021 йил апрель
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, ҳамкор ташкилотлар ва тегишли ҳокимликлар маблағлари
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги
44.
Ёшларнинг истеъдоди ва ғояларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни муносиб тақдирлаш мақсадида «Ёшлар ҳафталиги»ни ўтказиш.
Амалий чора-тадбирлар
Ҳар йили ноябрь ойида
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, ҳамкор ташкилотлар ва тегишли ҳокимликлар маблағлари
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ёшлар ишлари агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги,
45.
Ёш киноижодкорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида «PROlogue» халқаро кинофестивали ва унинг доирасида «Location EXPOuz» маҳаллий кинолокацияларининг халқаро кўргазмасини ўтказишни йўлга қўйиш
Амалий чора-тадбирлар
2021 йилдан ҳар йили ноябрь ойида
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва ҳамкор ташкилотлар маблағлари
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон миллий кинокомиссияси
46.
Миллий халқ ўйинлари, рақслари ва қадриятларини тарғиб қилишга қаратилган Халқаро «International Drum & Dance» фестивалини ўтказиш
Амалий чора-тадбирлар
2021 йил март
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, ҳамкор ташкилотлар ва тегишли ҳокимликлар маблағлари
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ёшлар ишлари агентлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
VII. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор ёшлар, меҳрибонлик уйларида тарбияланган, етим болалар, боқувчисини йўқотган ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш йўналиши
47.
Ногиронлиги бор ёшларнинг ҳудудлардаги инфратузилма, таълим, ижтимоий хизмат кўрсатиш, маданий мерос объектлари, кўнгилочар жамоат масканларидан фойдаланиши учун босқичма-босқич шарт-шароитлар яратиш чораларини кўриш.
Ҳудудлар кесимида режа-жадвал ишлаб чиқиш ва амалга ошириш
2021 йил август
Ўзбекистон Республикаси маҳаллий бюджети
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
48.
Олий таълим муассасаларида тўлов шартнома асосида таълим олаётган чин етим, ногирон, ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳамда меҳрибонлик уйида тарбияланган, боқувчисини йўқотган талабаларга тўлов шартнома маблағларини 50 фоиз миқдорда тўлаб бериш мақсадида «Ёшлар таълим гранти» лойиҳасини ташкил этиш.
Ижрочиларнинг қўшма қарори
2020-2021 ўқув йил
Ёшлар ишлари агентлиги ва ҳомийлик хайриялари ҳисобидан
Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
49.
Барча меҳрибонлик уйларида тарбияланувчиларнинг инсон омилидан зарар кўриш ҳолатларини олдини олиш мақсадида ҳудудий мониторинг гуруҳлари фаолиятини йўлга қўйиш.
Амалий чора-тадбирлар
2021 йил март
-
Бош прокуратура, Халқ таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
йил давомида
VIII. Ёш салоҳиятли кадрларни қўллаб-қувватлаш ва уларни давлат фуқаролик хизматига тайёрлаш, меҳнат бозорида рақобатбардошлигини таъминлаш йўналиши
50.
Иқтидорли ёш кадрларни раҳбарлик лавозимларига тайёрлашга қаратилган «Ватан ифтихорлари» лойиҳасини амалга ошириш.
Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини янада ривожлантириш борасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш қарори
2021 йил
Ташкилотчилар маблағлари ҳисобидан
Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги
51.
Ҳудудлар кесимида юқори натижага эришаётган ёшлар базасини шакллантириш ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги тавсияси асосида хорижий давлатларга ўз мутахассислиги бўйича қисқа муддатли ўқувларга юбориш.
Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш
2021 йил апрель
«Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари
«Эл-юрт умиди» жамғармаси, Ёшлар ишлари агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар
IX. Ёш хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада ошириш йўналиши
52.
Жинс бўйича билвосита ва бевосита камситилиш ҳолатларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва самарали ечими юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.
Вазирлар Маҳкамасига таҳлилий маълумот ва таклиф
2021 йил апрель
-
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, Ёшлар ишлари агентлиги
53.
Олий таълимдан кейинги илмий фаолиятда, айниқса аниқ ва техника фанлари бўйича хотин-қизлар фаоллигини оширишга қаратилган махсус дастурларни амалга ошириш.
Бунда, хотин-қизларнинг илмий фаолиятига грантлар ажратиш тизимини йўлга қўйиш.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси
2021 йил апрель
Ўзбекистон Республикаси бюджети
Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар
54.
Маиший зўравонликка учраётган ёш хотин-қизларни аниқлаш ва уларни ҳимоя қилишнинг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш.
Таҳлилий маълумот ва таклиф
2021 йил март
-
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги
X. Ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар жамоат ташкилотлари ва волонтёрлик ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш йўналиши
55.
Ҳудудлардаги олий таълим муассасаларида волонтёрлик марказлари фаолиятини йўлга қўйиш
Амалий чора-тадбирлар
2021 йил август
Олий таълим муассасалари маблағлари
Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари
56.
Фаол ва иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларда фаол фуқаролик позициясини шакллантириш мақсадида «Биз биргамиз» шиори остида Ўзбекистонда волонтёрлар форумини ташкил этиш.
Амалий чора-тадбирлар
2021 йил ноябрь-декабрь
Ёшлар ишлари агентлиги ва ҳомийлик хайриялари маблағлари
Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар
57.
Ёшларда ўзини ўзи ривожлантириш бўйича кучли мотивация уйғотиш мақсадида халқаро миқёсда юқори нуфузга эга нотиқларни жалб қилинган ҳолда мотивацион тадбирлар ўтказиш.
Ёшларда ўзини ўзи ривожлантириш бўйича кучли мотивация уйғотиш мақсадида ҳар йили камида бир маротаба ёшлар даврасида ушбу йўналишда халқаро миқёсда юқори нуфузга эга нотиқларни жалб қилган ҳолда тадбирлар ўтказиш.
2021 йилдан бошлаб ҳар йили йил давомида
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети
Ёшлар ишлари агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар
58.
Иқтидорли ва жамоат ишларида фаол бўлган ёшларни (биринчи навбатда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилалар фарзандларини) бепул йўлланмалар асосида оромгоҳларга юбориш.
Фанларни «аъло» ва «яхши» баҳоларга ўзлаштираётган иқтидорли ва жамоат ишларида фаол бўлган 500 нафар ёшлар (биринчи навбатда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилаларнинг фарзандлари)ни бепул йўлланмалар асосида оромгоҳларга юбориш.
2021 йилдан бошлаб ҳар йили режа асосида
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети
Ёшлар ишлари агентлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
XI. Ёшлар сиёсати соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш йўналиши
59.
Хориждаги ёшларимиз билан самарали ишлашни йўлга қўйиш ва улар билан эркин мулоқот майдонини яратиш ва ватандошларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида «Ватандош» мақсадли тизимини яратиш.
Ҳамкорлик тадбирлар режаси
2021 йил май
-
Ёшлар ишлари агентлиги
60.
Ахборот-коммуникациялар ва технологиялари соҳаси бўйича Ўзбекистон-Ҳиндистон ёшлари ва талабалар фестивалини ўтказиш.
Ҳамкорлик тадбирлар режаси
2021 йил II ярим йиллик
Ижрочилар ҳисобидан
Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ёшлар иттифоқи
61.
Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Ёшлар форуми билан ҳамкорлик ўрнатиш.
Ҳамкорлик тадбирлар режаси
2021 йил II ярим йиллик
-
Ташқи ишлар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги,
62.
Туркий Тилли Давлатлар Ҳамкорлик Кенгаши доирасида Ёш тадбиркорлар форумини ташкил этиш ва унинг биринчи йиғилишини 2021 йилда Ўзбекистонда ўтказиш.
Ҳамкорлик тадбирлар режаси
2021 йил II ярим йиллик
Ёшлар ишлар агентлиги ҳамда ҳомийлар ҳисобидан
Ёшлар ишлари агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Ёшлар иттифоқи, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.01.2021 й., 09/21/23/0056-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон; 04.10.2023 й., 09/23/524/0750-сон; 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)