|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 03.01.2008
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ФАХРИЙ УНВОНЛАР УЧУН ГОНОРАРЛАР ВА ҚЎШИМЧА ҲАҚ МИҚДОРЛАРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 3 январдаги 2-сонли «Фахрий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Мазкур қарорнинг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ва тармоқ академияларининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзолари унвонлари учун гонорарлар миқдорига оид қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 1994 йил 1 декабрдаги 578-сон «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиялари аъзоларининг гонорарлари, докторантлар ва аспирантларнинг стипендиялари миқдорини ошириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг илмий ва ижодий салоҳиятини сақлаш ва мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикасида таъсис этилган фахрий унвонлар нуфузини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Фахрий унвонларга эга бўлган кишиларнинг иш ҳақи ва пенсияларига ҳар ойда бериладиган гонорарлар ҳамда қўшимча ҳақ миқдорлари шу йил 1 июлдан бошлаб иловага мувофиқ белгилансин.
Белгилаб қўйилсинки, гонорарлар ва қўшимча ҳақни тўлаш билан боғлиқ харажатлар бюджет, Пенсия жамғармаси, шунингдек хўжалик ҳисобидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Меҳнат вазирлиги, Пенсия жамғармаси, Ижтимоий таъминот вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда юқорида айтиб ўтилган гонорарлар ва қўшимча ҳақларни тўлаш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Илгари тугатилган фахрий унвонларга ҳақ тўлаш бекор қилинсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 16 ноябрдаги 536-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 31 декабрдаги 600-сон қарорининг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 7 июнь,
274-сон
Фахрий унвонлар учун гонорарлар ва қўшимча ҳақ миқдорлари
|
Фахрий унвонларнинг номи |
Ойлик гонорар ва қўшимча ҳақ миқдорлари | |
| 1 |
2 | |
| 1. | Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси | республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 2 баравари миқдорида |
| 2. | Фанлар академиясининг мухбир аъзоси | Фанлар академияси академиги гонорари миқдорининг 70 фоизи |
| 3. | Тармоқ академиясининг ҳақиқий аъзоси | Фанлар академияси академиги гонорари миқдорининг 60 фоизи |
| 4. | Тармоқ академиясининг мухбир аъзоси | Фанлар академияси академиги гонорари миқдорининг 50 фоизи |
| 5. | Ўзбекистон халқ ёзувчиси | республикада белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорида |
| 6. | Ўзбекистон халқ шоири | республикада белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорида |
| 7. | Ўзбекистон халқ ўқитувчиси | республикада белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорида |
| 8. | Ўзбекистон халқ рассоми | республикада белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорида |
| 9. | Ўзбекистон халқ артисти | республикада белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорида |
| 10. | Ўзбекистон халқ ҳофизи | республикада белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорида |
| 11. | Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби | республикада белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорида |
| 12. | Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби | республикада белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорида |
| 13. | Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист | республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 80 фоизи |
| | Бошқа тармоқларнинг хизмат кўрсатган ходимлари | республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 60 фоизи |
| 14. | Хизмат кўрсатган архитектор |
—»— |
|
15. |
Хизмат кўрсатган журналист |
—»— |
| 16. | Хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими | республикада белгиланган энг кам иш ҳақининг 60 фоизи |
| 17. | Хизмат кўрсатган ихтирочи ва рационализаторчи |
—»— |
| 18. | Хизмат кўрсатган ирригатор |
—»— |
| 19. | Хизмат кўрсатган қоракўлчи |
—»— |
| 20. | Хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси |
—»— |
| 21. | Хизмат кўрсатган саноат ходими |
—»— |
| 22. | Хизмат кўрсатган алоқачи |
—»— |
| 23. | Хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими |
—»— |
| 24. | Хизмат кўрсатган бинокор |
—»— |
| 25. | Хизмат кўрсатган спортчи |
—»— |
| 26. | Хизмат кўрсатган маданият ходими |
—»— |
| 27. | Хизмат кўрсатган маиший хизмат соҳаси ходими |
—»— |
| 28. | Хизмат кўрсатган транспорт ходими |
—»— |
| 29. | Хизмат кўрсатган спорт устози |
—»— |
| 30. | Хизмат кўрсатган пахтакор |
—»— |
| 31. | Хизмат кўрсатган пиллачи |
—»— |
| 32. | Хизмат кўрсатган иқтисодчи |
—»— |
| 33. | Хизмат кўрсатган юрист |
—»— |
| 34. | Хизмат кўрсатган чорвадор |
—»— |
| 35. | Хизмат кўрсатган халқ таълими ходими |
—»— |