Ҳужжат кучини йўқотган " " 16.12.2025
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Йўл ҳаракати жараёнида транспорт воситасининг ҳайдовчилари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, шунингдек, жамоатчиликнинг фикрини ва хоҳиш-истагини инобатга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2022 й., 09/22/172/0298-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 17 декабрь,
796-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 декабрдаги 796-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 майдаги 377-сон қарори)» 2019 йил 9 апрелдаги 292-сон қарорига илованинг 6-банди.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 4 июндаги 460-сон қарорининг 1, 2 ва 5-бандлари.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.12.2020 й., 09/20/796/1639-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2022 й., 09/22/172/0298-сон)