1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.09.00.00 Имтиёзлар / 06.09.03.00 Авариялар ва табиий офатлар вақтида зарарланган шахсларга имтиёзлар ва компенсациялар]
[ТСЗ:
1.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Табиий офатлар оқибатида аҳолига етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳолига табиий офатлар оқибатида етказилган зарарни қоплаш тартибини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
табиий офат оқибатида ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига ҳамда тан жароҳати олган фуқароларга бир марталик моддий ёрдам бериш.
2. Белгилансинки:
юзага келган табиий офатларнинг кўламига қараб (локал, маҳаллий, республика ва трансчегаравий) аҳолига етказилган зарар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 июндаги ПФ-5066-сон Фармони билан ташкил этилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда шаҳар ва туманлар фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий комиссияларининг тақдимномаларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар (туманлар ва шаҳарлар) ҳокимларининг қарорлари ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши асосида қопланади;
Ўзбекистон Республикасининг бюджет қонунчилигига мувофиқ табиий офатлар оқибатида жабрланган аҳолига етказилган зарарни қоплаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ёки Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари суғурталовчи ташкилотлар билан биргаликда аҳолининг мол-мулк ва яшаш жойларини табиий офатлардан суғурта қилиш бўйича тарғибот ишларини амалга оширсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари табиий офатлар содир бўлиш хавфи юқори бўлган, шунингдек, техноген хавфли ҳудудларда бино ва иншоотлар қурилишининг олдини олиш бўйича тегишли мансабдор шахсларнинг масъулиятини кучайтирсин ҳамда зарур профилактика чораларини кўрсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда жойларда табиий офатлар юзага келиши мумкин бўлган ҳудудларда яшовчи аҳоли билан профилактика тадбирларини мунтазам ўтказиб борсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири вазифасини бажарувчи Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 25 ноябрь,
747-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 ноябрдаги 747-сон қарорига 1-ИЛОВА
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
бирламчи зарурий воситалар — ижтимоий яшаш меъёри доирасида ҳаёт фаолияти учун зарур миқдорда умумий майдонга эга бўлган, санитария талабларига жавоб берадиган турар жойлар ва оилада ишлатиладиган ноозиқ-овқат маҳсулотлари тўплами;
жабрланган шахс — табиий хусусиятли фавқулодда вазият манбаи натижасида жароҳат олган ёки моддий зарар кўрган шахс;
ноозиқ-овқат маҳсулотлари тўплами — кундалик турмушда фойдаланиладиган озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ва тайёрлаш ҳамда аҳолини хабардор қилиш воситалари;
табиий офат — маълум бир ҳудуддаги ёки сув зонасидаги табиий фавқулодда вазият манбаи пайдо бўлиши натижасида юзага келадиган, одамларнинг қурбон бўлишига, соғлиғи ва атроф-муҳитга зарар етишига, жиддий моддий йўқотишларга ва одамлар яшаш шароитларининг бузилишига олиб келган табиий хусусиятли фавқулодда вазият;
фавқулодда вазият — одамлар қурбон бўлишига, уларнинг соғлиғи ёки атроф табиий муҳитга зарар етишига, жиддий моддий талафотлар келтириб чиқаришга ҳамда одамларнинг ҳаёт фаолияти шароитининг издан чиқишига олиб келиши мумкин бўлган ёки олиб келган авария, ҳалокат, хавфли табиий ҳодиса, табиий ёки бошқа офат натижасида муайян ҳудудда юзага келган ҳолат.
3. Мазкур Низом табиий офат юзага келган ҳудудда ўзбошимчалик билан қурилган ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилмаган уй-жой, бошқа бино, иншоот ёки ўзга кўчмас мулклар, шунингдек, қимматбаҳо металларга татбиқ этилмайди.
Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилмаган, аммо эгалик қилиш ҳуқуқини юзага келтирувчи муддат туфайли мулк ҳуқуқини олиш ҳуқуқига эга бўлган, шунингдек, иморат қурилган ер участкасининг мулкдори бўлган, унга умрбод мерос сифатида эгалик қилаётган, доимий эгалик қилаётган ва фойдаланаётган шахсларга ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқи суд томонидан эътироф этилиши мумкин.
4. Суғурта объекти ҳисобланган бадиий қийматга эга буюмлар ҳамда мол-мулкка табиий офат натижасида етказилган зарар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик қонунчилигига мувофиқ суғурталовчи ташкилот ҳисобидан қопланади.
2-боб. Табиий офатлар оқибатида eтказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш ишларини ташкил этиш
6. Табиий офатнинг кўламига кўра (локал, маҳаллий, республика ва трансчегаравий) фавқулодда вазият юзага келган кунда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри (шаҳарлар ва туманлар) фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий комиссиялари (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссиялар) ёки Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда — Ҳукумат комиссияси) томонидан фавқулодда вазиятни эътироф этиш ва бартараф этиш тўғрисида тегишли қарорлар қабул қилинади ҳамда Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими куч ва воситаларини жалб қилган ҳолда унинг ижросини таъминлаш юзасидан белгиланган тадбирлар бажарилиши ташкил этилади.
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси ва ҳудудий комиссиялар Вазирлар Маҳкамасининг «Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича Ҳукумат комиссияси ва ҳудудий комиссиялар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 19 июлдаги 525-сон қарорига мувофиқ фаолият юритади.
7. Табиий офатлар оқибатида жабрланган шахсларга eтказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш ишларини ташкил қилиш фавқулодда вазият юзага келган кундан бошлаб икки кун муддатда унинг кўламига қараб (локал, маҳаллий, республика ва трансчегаравий) тегишли ҳудудий комиссия ёки Ҳукумат комиссиясининг қарорига асосан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги ҳамда Бош прокуратура ёхуд уларнинг ҳудудий тузилмалари вакилларидан иборат Табиий офатлар оқибатида жабрланган шахсларга eтказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) тузилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
8. Қуйидагилар Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
жабрланган шахсларнинг ариза ва ҳужжатларини қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва белгиланган тартибда кўриб чиқиш;
табиий офат ҳудудида зарар кўрган уй-жойлар, бинолар, иншоотлар ва бошқа мол-мулкларни хатловдан ўтказиш ҳамда далолатнома расмийлаштириш;
етказилган зарарни баҳолашни ташкил этиш ва назорат қилиш.
3-боб. Етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш
9. Жабрланган шахслар табиий офат юзага келган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги аризани тўлдирган ҳолда тегишли Ишчи гуруҳга тақдим этадилар.
Жабрланган шахснинг шахсан мурожаат қилиши имкони бўлмаганда, унинг яқин қариндошлари ёки қонуний вакиллари (агар жабрланган шахс вояга етмаган бўлса) етказилган зарар миқдорини қоплаш бўйича ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.
10. Етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилинади:
жабрланган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (фавқулодда вазият оқибатида ушбу ҳужжат йўқотилганда ёхуд яроқсиз ҳолатга келганда — Ички ишлар вазирлиги ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги органлари томонидан бериладиган вақтинчалик шахсни тасдиқловчи ҳужжат ёки маълумотнома);
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги ҳужжат (фавқулодда вазият оқибатида ушбу ҳужжат йўқотилганда ёхуд яроқсиз ҳолатга келганда — Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тегишли тузилмалари томонидан электрон шаклда тақдим этилади);
табиий офат оқибатида жабрланган шахснинг яроқсиз ҳолатга келган ва йўқотилган мол-мулкининг рўйхати;
аризани имзолаш ваколатини тасдиқловчи ҳужжат, агар ариза қонуний вакил томонидан имзоланган бўлса.
11. Ишчи гуруҳ ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги «Табиий офатлар оқибатида жабрланган шахсларга етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги аризаларни қайд этиш журнали»га киритган ҳолда ариза қабул қилинган кун давомида жабрланган шахсга ҳужжатлар қабул қилинганлигини тасдиқловчи тилхат беради.
Жабрланган шахс томонидан тақдим этилган аризага илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган тақдирда, Ишчи гуруҳ ушбу ҳужжатларни ариза қабул қилинган кундан бошлаб беш кун муддатда тегишли органлардан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали сўраб олади.
4-боб. Етказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш
12. Ишчи гуруҳ жабрланган шахс томонидан тақдим этилган аризани қабул қилган кундан бошлаб ўн кун муддатда кўриб чиқади ҳамда бир вақтнинг ўзида ушбу жабрланган шахсга тегишли бўлган, табиий офат ҳудудида зарар кўрган уй-жойлар, бинолар, иншоотлар ва бошқа мол-мулкларни хатловдан ўтказиб, далолатнома расмийлаштиради.
Далолатнома расмийлаштирилган кундан бошлаб ўн кун муддатда Ишчи гуруҳ жабрланган шахс (унинг яқин қариндоши ёки қонуний вакили) ва баҳоловчи ташкилот (кейинги ўринларда — баҳоловчи) иштирокида етказилган зарарни баҳолашни ташкил этади.
13. Етказилган зарар миқдорини баҳолаш қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
жабрланган шахс (унинг яқин қариндоши ёки қонуний вакили) томонидан баҳоловчини танлаш, икки томонлама шартнома имзолаш ҳамда бу ҳақида Ишчи гуруҳни хабардор этиш;
баҳолаш якунлари бўйича уч нусхада умумий ҳисобот тайёрлаш (умумий ҳисоботнинг бир нусхаси жабрланган шахс, бир нусхаси Ишчи гуруҳ, бир нусхаси баҳоловчи учун).
14. Баҳолаш ишлари билан боғлиқ харажатлар давлат томонидан маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қопланади.
15. Баҳолашни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнида шаффофлик ҳамда қонунийлик тўлиқ таъминланиши лозим.
16. Баҳоловчи томонидан жабрланган шахсга етказилган зарар миқдори аниқланиб, хулоса чиқарилгандан сўнг Ишчи гуруҳ томонидан уч кун муддатда тўлиқ ҳужжатлар тегишли ҳудудий комиссияга тақдим қилинади.
17. Жабрланган шахслар Ишчи гуруҳ томонидан уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш натижаларидан норози бўлган тақдирда, тегишли ҳудудий комиссия ёки Ҳукумат комиссиясига, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилишлари мумкин.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Жабрланган шахсларнинг шикоятлари тегишли ҳудудий комиссия ёки Ҳукумат комиссияси томонидан «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқилади, шикоятни кўриб чиқиш натижалари ҳақида жабрланган шахс белгиланган тартибда хабардор қилинади.
18. Табиий офат натижасида бирламчи зарурий воситалар, ноозиқ-овқат маҳсулотлари тўпламининг қисман ёки тўлиқ йўқотилиши билан боғлиқ зарарни қоплаш мақсадида туманлар ва шаҳарлар ҳудудий комиссиялари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, шунингдек, моддий ва молиявий ресурслари етарли бўлмаган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудий комиссиялари Вазирлар Маҳкамасига қуйидагилар юзасидан тақдимномалар киритади:
зарар кўрган, бузилган бино ёки иншоотни таъмирлаш ёхуд қуриш учун зарур миқдорда пул маблағларини ажратиш;
турар жойнинг ижтимоий нормасига асосан бошқа турар жой ажратиш;
янги турар жой қуриш;
зарар кўрган турар жойни таъмирлаш учун қурилиш материаллари ажратиш ва хизматларни амалга ошириш;
якка тартибда уй-жой қуриш учун 0,04 гектаргача ва ушбу ҳажм доирасидаги ер участкаларини электрон-онлайн аукцион орқали сотиб олиш харажатларини қоплаб бериш;
(18-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
19. Жабрланган шахсларга етказилган зарар билан боғлиқ тўловлар ўттиз кун муддатда тегишли ҳудудий комиссияларнинг тақдимномаларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари асосида тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг захира жамғармалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари ёки Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Етказилган зарар билан боғлиқ тўловларни амалга ошириш учун молиявий ресурлар етарли бўлмаган тақдирда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан ёки Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан маблағ ажратилиши юзасидан асосланган буюртма билан Вазирлар Маҳкамасига мурожаат қилишлари мумкин.
20. Жабрланган шахслар янги турар жой қурилиши даврида вақтинчалик уй-жой билан таъминланиш ёки турар жой ижараси учун товон пули олиш ҳуқуқига эга.
ҳудуднинг хусусиятларига кўра санитария талабларига жавоб берадиган, зарур яшаш шароитлари билан таъминлаган ҳолда турар жойни табиий офат юз бергунга қадар бўлган ҳолатига келтириш билан боғлиқ харажатлар учун уй-жойнинг эгаси томонидан таъмирлаш ишларини амалга ошириш мақсадида ўтказиб берилади;
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июлдаги 375-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон)
мол-мулк билан бирга янги яшаш жойига кўчиб ўтиш харажатлари қоплаб берилади.
22. Жабрланган шахсга қурилиш материаллари ва хизматлари тақдим этилганда, уларнинг қиймати етказилган зарарни қоплаш миқдоридан ушлаб қолинади.
24. Тўланган товон пулининг ҳисобини юритиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари томонидан амалга оширилади.
25. Янги турар жой қурилиши жараёнида ёки компенсация тўловлари амалга оширилишига қадар жабрланган шахс вафот этса, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари меросхўрларига тенг улушда ўтказилади.
Меросхўрларнинг доираси ва уларнинг мерос улушлари мерос ҳуқуқини тасдиқлаш асосида, келишмовчилик юзага келганда эса — суд тартибида белгиланади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
30. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Табиий офатлар оқибатида eтказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш ишларини ташкил этиш
Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий комиссия ёки Ҳукумат комиссияси
1. Фавқулодда вазиятни эътироф этиш ва бартараф этиш тўғрисида тегишли қарорлар қабул қилади ҳамда Фавқулодда вазиятларнинг олдини олишва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизими куч ва воситаларини жалб қилган ҳолда унинг ижросини таъминлаш юзасидан белгиланган тадбирлар бажарилишини ташкил этади.
Фавқулодда вазият юзага келган
кун давомида
2. Табиий офатлар оқибатида жабрланган шахсларга (кейинги ўринларда — жабрланган шахслар) eтказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) тузади ҳамда унинг вазифаларини тақсимлайди.
Фавқулодда вазият юзага келган кундан бошлаб икки кун муддатда
Етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш
Жабрланган шахс (унинг яқин қариндошлари ёки қонуний вакили)
Табиий офат оқибатида жабрланган шахсларга eтказилган зарарни қоплаш тўғрисида тасдиқланган шаклдаги аризани, белгиланган ҳужжатларни илова қилган ҳолда тегишли Ишчи гуруҳга тақдим этади.
Табиий офат юзага келган кундан бошлаб ўттиз кун мобайнида
Ишчи гуруҳ
1. Жабрланган шахсларнинг ариза ва ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиб, жабрланган шахсларга ҳужжатлар қабул қилинганлигини тасдиқловчи тилхатлар беради.
Ариза қабул қилинган кунда
2. Жабрланган шахслар томонидан тақдим этилган аризага илова қилинган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаган тақдирда, ушбу ҳужжатларни тегишли органлардан идоралараро электрон ҳамкорлик орқали сўраб олади.
Ариза қабул қилинган кундан бошлаб беш кун муддатда
Eтказилган зарарни аниқлаш ва баҳолаш
Ишчи гуруҳ
1. Жабрланган шахс томонидан тақдим этилган аризани кўриб чиқади ҳамда бир вақтнинг ўзида ушбу жабрланган шахсга тегишли бўлган, табиий офат ҳудудида зарар кўрган уй-жойлар, бинолар, иншоотлар ва бошқа мол-мулкларни хатловдан ўтказиб, далолатнома расмийлаштиради.
Ариза қабул қилинган кундан бошлаб ўн кун муддатда
2. Жабрланган шахс (унинг яқин қариндошлари ёки қонуний вакили) ва баҳоловчи ташкилот (кейинги ўринларда — баҳоловчи) иштирокида етказилган зарарни баҳолашни ташкил этади.
Далолатнома расмийлаштирилган кундан бошлаб ўн кун муддатда
3. Баҳоловчи томонидан тақдим этилган жабрланган шахсларга етказилган зарар миқдорлари тўғрисидаги тўлиқ ҳужжатларни тегишли ҳудудий комиссияга тақдим қилади.
Баҳолаш якунлангандан сўнг уч кун муддатда
Жабрланган шахсларга етказилган зарарни қоплаш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Жабрланган шахсларга етказилган зарар билан боғлиқ тўловлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари асосида амалга оширилади.
Тегишли ҳудудий комиссия томонидан тақдимнома киритилгандан сўнг ўттиз кун муддатда
Зарарни қоплаш учун сабаб (табиий офат вақти, жойи ва турининг қисқача тавсифи)
Моддий зарар миқдори
Берилган моддий ёрдам учун тўлов топшириқномаси рақами ва санаси (рўйхатдан ўтказувчининг имзоси)
1.
2.
3.
...
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 ноябрдаги 747-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 525-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 7-сон, 151-модда) билан тасдиқланган Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича ҳудудий комиссиялар тўғрисидаги низомда:
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 августдаги 543-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/543/0830-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.11.2020 й., 09/20/747/1561-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/543/0830-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон; 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)