|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 26.02.1994
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОРХОНАЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРАДИГАН ШАРҚ НАМУНАСИДАГИ КАЛИШЛАРГА ЭРКИН ШАРТНОМАВИЙ НАРХЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Савдони эркинлаштириш ва истеъмол бозорини товарлар билан тўлдиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги 1994 йил 26 февралдаги 98-сон қарори билан ўз кучини йўқотган.
Энергия манбалари нархлари кескин ошиб кетганлиги ва республикада ишлаб чиқарилаётган шарқ намунасидаги калишлар таннархининг кўтарилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Нархларни либераллаштириш чоралари тўғрисида» 1992 йил 9 январдаги 4-сон ва «Республика аҳолисига болаларга аталган буюмлар ва бошқа товарларни сотишни барқарорлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида» 1992 йил 19 январдаги 18-сон қарорларини қисман ўзгартирган ҳолда:
мазкур қарор қабул қилинган кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси корхоналарида ишлаб чиқарилаётган шарқ намунасидаги калишларга эркин шартномавий нархлар жорий этилсин;
шарқ намунасидаги калишлар давлат савдоси ва матлубот кооперацияси тармоқларида аҳолига белгиланган миқдорда сотиладиган товарлар рўйхатидан чиқарилсин.
2. Шарқ намунасидаги калишлар чакана нархларининг асоссиз равишда ошишига йўл қўймаслик мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, «Ўзбекрезинатехника» ишлаб чиқариш бирлашмаси ва республиканинг бошқа хўжалик ташкилотлари калиш ишлаб чиқараётганда уларни чиқаришнинг 10 фоизидан ошмаган чекланган рентабелликни назарда тутсинлар;
«Ўзбексавдо» давлат уюшмаси ва Ўзбекбирлашув чакана савдо тармоқлари орқали аҳолига калиш сотишда 10 фоизга қадар савдо устамаси белгиласинлар.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (ўртоқ Боқибоев) шарқ намунасидаги калишларнинг жорий йилнинг январь—сентябрь ойларида аҳолига Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 январдаги 4-сон қарорида кўрсатилган чекланган белгилаб қўйилган нархлар бўйича сотилиши муносабати билан Ички ишлар вазирлигига ва «Ўзбекрезинатехника» ишлаб чиқариш бирлашмасига уларнинг шарқ намунасидаги калишларни ишлаб чиқаришдаги харажатларини қоплаш учун республика бюджетидан маблағ ажратсин.
Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари И. ЖЎРАБЕКОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 30 октябрь,
501-сон