1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.02 Қурилиш пудрати]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Мажбурият ҳуқуқи. Мажбуриятларнинг алоҳида турлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ҳамда натижадорлигини ошириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, қурилиш-монтаж ишлари сифатини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтинги (кейинги ўринларда — рейтинглар) ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланадиган методикалар асосида юритилиши белгилаб қўйилсин.
Рейтингнинг асосий йўналишлари, мезонлари ва ҳар бир мезон бўйича белгиланадиган баллар ҳамда баҳолаш методикалари ва рейтингни шакллантиришнинг ойлик муддатига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-43-сон қарори билан тасдиқланган Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби билан келишган ҳолда киритилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
3. Рейтингларни ҳисоблаш учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси, Миллий статистика қўмитаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан иш тажрибаси, ходимлар, шу жумладан, малакали мутахассислар сони, асосий воситалар ҳажми, олинган даромадлар, тўланган солиқлар ва иш ҳақи фонди тўғрисидаги маълумотлар;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан қурилиши тугалланган объектлар ҳажми, шаҳарсозлик қонунчилигини бузиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисидаги бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларнинг мавжудлиги ва уларнинг ижроси тўғрисидаги маълумотлар;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
бошқа мутасадди вазирликлар ва идоралар томонидан зарур идоравий маълумотлар ўрнатилган тартибда тақдим этилиши белгилаб қўйилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, мутасадди вазирликлар ва идоралар:
рейтингларни жорий этиш учун «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими билан интеграциялаштирилган дастурий таъминотлар бир ой муддатда ишлаб чиқилиши ва ишга туширилишини;
рейтинглар ҳисобини юритиш учун зарур бўлган статистик ва идоравий маълумотлар реестрларини ўзида акс эттирган идоралараро ҳужжатлар икки ҳафта муддатда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ҳамда ижро этилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги рейтинглар ҳисобини юритиш учун зарур бўлган дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш ҳамда «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими билан интеграциялаштириш ишларида Қурилиш вазирлигига, мутасадди вазирликлар ва идораларга амалий ёрдам кўрсатсин.
6. Қуйидагилар рейтингларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари тўғрисидаги ягона электрон маълумотлар базасини шакллантирган ҳолда улар рейтингини юритиш;
лойиҳа ва қурилиш ишларида марказлаштирилган маблағлардан самарали фойдаланиш бўйича такомиллашган тизимни жорий этиш;
лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига тўлиқ риоя этилишига эришиш;
лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари ўртасида ҳалол рақобат муҳитини шакллантириш орқали пудрат ҳамда лойиҳа ишлари бозорини ривожлантириш;
лойиҳа ва қурилиш соҳасида маҳоратли ишчи ва хизматчиларни (кадрларни) тайёрлаш, улар малакасини мунтазам равишда ошириб бориш орқали лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари салоҳияти оширилишига эришиш;
лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари соҳа бўйича дунёдаги нуфузли ташкилотлар рейтингида юқори поғоналардан жой олишини таъминлаш.
7. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига рейтинглар ҳисобини юритиш учун тақдим этиладиган тегишли статистика ва идоравий маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси, Миллий статистика қўмитаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси, мутасадди вазирликлар ва идораларнинг биринчи раҳбарлари масъул этиб белгилансин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
8. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
рейтинг юритиш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида Қурилиш вазирлиги марказий аппаратида бошқарув ходимлари сони 4 та штат бирлигидан иборат бўлим ва ушбу бўлимга бириктириладиган 1 та хизмат автотранспорт воситаси ажратиш;
бўлимни сақлаш ва 1 та хизмат автотранспорт воситасини ажратиш билан боғлиқ харажатлар Қурилиш вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш.
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказлаштирилган манбалар ҳисобига молиялаштириладиган объектларда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширувчи қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан алоҳида шахсий ғазна ҳисобварағи очилиши бўйича асосланган таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 9 ноябрь,
699-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 ноябрдаги 699-сон қарорига ИЛОВА
Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган ва асосий фаолият тури қурилиш-монтаж ишлари ва хизматларни амалга оширишдан иборат бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикасида шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахсларнинг рейтинг маълумотларини шакллантириш ва юритиш тартибини белгилайди.
2. Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтинги (кейинги ўринларда — рейтинглар) ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан холислик, ошкоралик ва адолат тамойилларига амал қилган ҳолда юритилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
3. Рейтинглар лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, уларнинг инновацион фаолияти даражаси ва сифатини оширишни рағбатлантириш, ходимларнинг салоҳиятидан самарали фойдаланиш, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқлари учун қурилиш-монтаж ва лойиҳа ишлари сифатини соҳалар бўйича дунёдаги етакчи мамлакатлардаги даражага олиб чиқишга замин яратади.
4. Қуйидагилар рейтингларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари тўғрисидаги ягона электрон маълумотлар базасини шакллантирган ҳолда улар рейтингини юритиш;
лойиҳа ва қурилиш ишларида марказлаштирилган маблағлардан самарали фойдаланиш бўйича такомиллашган тизимни жорий этиш;
лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига тўлиқ риоя этилишига эришиш;
лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари ўртасида ҳалол рақобат муҳитини шакллантириш орқали пудрат ҳамда лойиҳа ишлари бозорини ривожлантириш;
лойиҳа ва қурилиш соҳасида маҳоратли ишчи ва хизматчиларни (кадрларни) тайёрлаш, улар малакасини мунтазам равишда ошириб бориш орқали лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари салоҳияти оширилишига эришиш;
лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари соҳа бўйича дунёдаги нуфузли ташкилотлар рейтингида юқори поғоналардан жой олишини таъминлаш.
5. Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтинглари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Молиявий мезонлар, юридик шахснинг рўйхатдан ўтган манзили ҳақидаги маълумотлар ҳамда иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи (ИФУТ) йиллик, қолган мезонлар эса ойлик маълумотлар асосида шакллантирилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган)
6. Ушбу Низом талаблари Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.
2-боб. Рейтингларни ҳисоблашга оид маълумотлар базаларини шакллантириш ва юритиш тартиби
7. Лойиҳа-қидирув ва қурилиши-пудрат ташкилотлари рейтингларини шакллантириш схемалари ушбу Низомга 1 ва 2-иловаларга мувофиқ шакллантирилади.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси, Миллий статистика қўмитаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан иш тажрибаси, ходимлар, шу жумладан, малакали мутахассислар сони, асосий воситалар ҳажми, олинган даромадлар, тўланган солиқлар ва иш ҳақи фонди тўғрисидаги маълумотлар;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси томонидан қурилиши тугалланган объектлар ҳажми, шаҳарсозлик қонунчилигини бузиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларнинг мавжудлиги ва ижроси тўғрисидаги маълумотлар;
бошқа мутасадди вазирликлар ва идоралар томонидан зарур идоравий маълумотлар белгиланган тартибда идоравий электрон маълумотлар базаларини интеграция қилиш орқали тақдим этиб борилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
9. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланган тартибда тақдим этилган лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари тўғрисидаги маълумотлар махфийлигини таъминлайди.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган қурилиш-пудрат ташкилотларининг электрон рўйхати уларнинг идентификация хос рақамлари (СТИР, КТУТ, ИФУТ, ХХТУТ, МХОБТ ва бошқа зарур хос рақамлар) билан биргаликда ҳар чорак якунидан сўнг кейинги ойнинг ўнинчи кунига қадар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига юборилади;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси томонидан юборилган қурилиш-пудрат ташкилотларининг электрон рўйхатини бир кун муддатда «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида ташкил этилган рейтинг дастурига жойлаштиради;
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси, Миллий статистика қўмитаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси, мутасадди вазирликлар ва идоралар статистика ва идоравий маълумотлар базалари негизида «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими билан интеграция қилинган дастурий таъминот воситасида рейтингни ҳисоблаш учун талаб этиладиган тегишли статистика ва идоравий маълумотлар беш кун муддатда белгиланган тартибда интеграция қилинишини таъминлайди;
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими билан интеграция қилинган дастурий таъминот воситасида рейтингнинг автоматик ҳисобланиши таъминланади;
қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтинги тўғрисидаги маълумотлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
11. Лойиҳа-қидирув ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш тартиби қуйидаги босқичларда амалга оширилади:
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикасида шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахсларнинг электрон рўйхатини «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимида ташкил этилган рейтинг дастурига жойлаштиради;
Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси, Миллий статистика қўмитаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси, мутасадди вазирликлар ва идоралар статистик ва идоравий маълумотлар базалари негизида «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими билан интеграциялаштирилган дастурий таъминот воситасида рейтингни ҳисоблаш учун талаб этиладиган тегишли статистика ва идоравий маълумотлар беш кун муддатда белгиланган тартибда интеграция қилинишини таъминлайди;
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими билан интеграция қилинган дастурий таъминот воситасида рейтингнинг автоматик ҳисобланиши таъминланади;
лойиҳа-қидирув ташкилотлари рейтинги тўғрисидаги маълумотлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
12. Мазкур Низомнинг 10ва 11-бандларидабелгиланган барча жараёнлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан мувофиқлаштириб борилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
3-боб. Рейтинглар натижаларини ҳисоблаш ва эълон қилиш тартиби
13. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ва бошқа мутасадди вазирликлар ва идоралар томонидан тақдим этилган статистика ва идоравий маълумотлар асосида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган методикаларга мувофиқ белгиланган тартибда рейтинглар ҳисоблари юритилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
14. Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингларини аниқлаш мезонлари ушбу Низомга 3 ва 4-иловаларга мувофиқ амалга оширилади.
17. Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтинги натижаларига кўра қурилиш-пудрат ташкилотининг рейтинг баҳоси «А» ва «В» даражасидаги ишончлилик тоифасига мансуб бўлган тақдирда, объект фойдаланишга топширилгандан сўнг буюртмачи томонидан кафолат муддати инобатга олинмасдан объект қийматининг 5 фоизи миқдоридаги маблағ қурилиш-пудрат ташкилотига тўлиқ тўлаб берилади.
4-боб. Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотларини рейтингларга киритиш ва ундан чиқаришнинг асослари
18. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтганлиги, асосий фаолият тури қурилиш-монтаж ишларидан (хизматлар) иборатлиги юридик шахсларни қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингига киритиш учун асосий мезон ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасида шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун тегишли лицензияга эга эканлиги юридик шахсларни лойиҳа-қидирув ташкилотлари рейтингига киритиш учун асосий мезон ҳисобланади.
қурилиш-пудрат ташкилотлари томонидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига рейтингдан ихтиёрий чиқиш тўғрисида ариза берилганда;
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
қурилиш-пудрат ташкилотининг асосий фаолият тури бошқа фаолият турига ўзгарганда;
лойиҳа-қидирув ташкилотлари томонидан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига рейтингдан ихтиёрий чиқиш тўғрисида ариза берилганда;
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ваколатли орган томонидан лойиҳа-қидирув ташкилоти лицензияси бекор қилинганда.
(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
21. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Лойиҳа-қидирув ташкилотлари рейтингини шакллантириш
СХЕМАСИ
Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини шакллантириш
СХЕМАСИ
Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Бошқа турдаги техникалар, асбоб-ускуналар, лаборатория жиҳозлари
8.
Бажарилган иш ҳажмининг ҳар бир ходимга тўғри келадиган миқдори
Изоҳ. Рейтингнинг асосий йўналишлари, мезонлари ва ҳар бир мезон бўйича белгиланадиган баллар ҳамда баҳолаш методикалари ва рейтингни шакллантиришнинг ойлик муддатига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар Қурилиш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-43-сон қарори билан тасдиқланган Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш.бўйича республика штаби билан келишган ҳолда киритилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Охирги 3 йилда рентабеллик даражаси (сўров юборилгандан кейин охирги 3 йиллик)
16.
Рақобатбардошлиги
Мустақил назорат
Халқаро ISO 9001 сертификатига эгалиги (certificate_ISO_9001)
17.
Халқаро ISO 45001 сертификатига эгалиги (certificate_ISO_45001)
18.
Халқаро ISO 14001 сертификатига эгалиги (certificate_ISO_14001)
19.
Миллий ISO 9001 ISO 45001 ISO 14001 сертификатига эгалиги
20.
Иш тажрибаси
Қурилиш соҳасидаги тажрибаси
Пудрат шартномасига мувофиқ ўз вақтида топширилган объектлар сони (ўз вақтида топширилмаган ҳар бир объект учун минус 1 жарима балл)
21.
Қонунийлик
Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан берилган ва бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар ижросини таъминламаслик ҳолатлари (ҳар бир ҳолат учун минус 1 жарима балл)
22.
Маъмурий жавобгарлик кодексининг 99-моддаси бўйича жаримага тортилганлик ҳолати (ҳар бир ҳолат учун минус 1 жарима балл)
23.
Мувофиқлик сертификатига эга бўлган металл прокати харид қилганлиги (ҳар бир объект учун)
24.
Қурилиш-монтаж ишлари юзасидан жиноий жавобгарликка тортилганлик ҳолати (ҳар бир ҳолат учун минус 5 жарима балл)
25.
Моддий-техник база
Ўзига тегишли машина ва механизмлар
Юк автомашинаси
26.
Автокран (балонда юрадиган)
27.
Автокран (темир занжирда юрадиган)
28.
Минорали кран
29.
Юк кўтарадиган машина
30.
Бир ковушли экскаватор
31.
Гусеницали кран, экскаватор-кран
32.
Трактордаги бульдозер
33.
Оғир юк ташийдиган прицеп (трейлер)
34.
Автомобилда юрадиган кран
35.
Юк ва юкпассажирли кўтаргич
36.
Автогидрокўтаргич
37.
Инвентарь ва кўчма бетон қоришмасини аралаштирадиган қурилма
38.
Бир ковушли юк ортгич
39.
Кичик қурилиш механизмлари (перфоратор, дрель, электр болға, торкрет пушка, циркуляр арра, трамбовка ва шу каби бошқа қурилиш-сайқаллаш машиналари), асбоб-қуролларни тақсимлаш кўчма пункти, гидротўқмоқ
Изоҳ. Рейтингнинг асосий йўналишлари, мезонлари ва ҳар бир мезон бўйича белгиланадиган баллар ҳамда баҳолаш методикалари ва рейтингни шакллантиришнинг ойлик муддатига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар Қурилиш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 декабрдаги ПҚ-43-сон қарори билан тасдиқланган Давлат дастурлари ижро этилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича республика штаби билан келишган ҳолда киритилади.
(4-илованинг изоҳи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 665-сонли қарори таҳририда)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2020 й., 09/20/699/1486-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/64/0107-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон; 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)