1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.02.00 Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, шунингдек жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро стандартларга мувофиқ комплекс билимларга эга малакали кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилаш, спортда илм-фанни жадал ривожлантириш, юқори малакали рақобатбардош тренер-ўқитувчилар, мутахассислар ҳамда илмий ходимларни тайёрлаш жараёнларини янада такомиллаштириш мақсадида:
1. Спорт вазирлиги, Фанлар академияси ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Фарғона филиалини (кейинги ўринларда — Филиал);
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.03.00 Спорт ташкилотлари. Жисмоний соғломлаштириш ва спорт йўналишидаги жамоат бирлашмалари]
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Спортчиларнинг техник-тактик, психофизиологик ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилиш бўйича махсус илмий лабораторияси негизида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институтини (кейинги ўринларда — Илмий тадқиқотлар институти) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
2. Белгилаб қўйилсинки:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.08.00.00 Ғазначилик]
Филиал Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ҳисобварақларига эга бўлади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.08.00.00 Ғазначилик]
Илмий тадқиқотлар институти давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ҳисобварақларига эга бўлади;
Филиалнинг фаолияти 2021/2022 ўқув йилидан, Илмий тадқиқотлар институтининг фаолияти 2021 йил 1 январдан бошлаб ташкил этилади.
3. Қуйидагилар:
а) Филиалнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
олий таълим сифатига қўйиладиган халқаро талабларга мувофиқ жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш соҳасидаги вазифаларни юқори даражада бажаришга қодир малакали кадрлар тайёрлаш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
хизматлар ва соғломлаштириш тармоқларини ривожлантиришнинг илмий-технологик вазифаларини ҳал этиш, илғор хорижий тажрибадан фойдаланган ҳолда спорт соҳасига йўналтирилган илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш ва илмий ишланмаларни амалиётга татбиқ қилиш;
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.06.00 Фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик]
ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш, таълим ва илмий изланишлар жараёнига мутахассисларни кенг жалб этиш мақсадида ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш соҳаларидаги республика ва хорижий етакчи олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказлар билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;
олий таълим тизимига замонавий таълим технологияларига асосланган ўқув жараёнларини жорий қилиш бўйича илғор хорижий тажрибаларни татбиқ этиш, жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун кадрлар тайёрлаш тизими ҳамда очиқ ахборот-таълим муҳитини ривожлантиришга кўмаклашиш;
юқори малакали спортчиларнинг ўқув машғулот йиғинларини ўтказиш даврида комплекс илмий-тадқиқотларни ташкил этиш ва инновацион технологияларни кенг қўллаш юзасидан зарур тавсиялар ишлаб чиқиш;
спорт турлари бўйича Ўзбекистон терма жамоалари (ёшлар, ўсмирлар ва катталар) аъзоларининг ҳамда спорт-таълим муассасалари спортчи ўқувчи ва талабаларининг жисмоний ривожланиши ва тайёргарлиги, функционал ҳолати, техник-тактик ва психологик тайёргарлигини илмий жиҳатдан ўрганиш, мониторинг қилиш ва истиқболини белгилаш;
селекция ишларини самарали ташкил этиш мақсадида тренер-селекционер ва мутахассисларга методик ёрдам бериш;
олимпия ва паралимпия спорт турларини таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш натижалари асосида спорт турлари бўйича терма жамоаларни халқаро мусобақаларга тайёрлашда илмий-методик жиҳатдан кўмаклашиш;
спортчиларнинг функционал, психодиагностика, биомеханик иш қобилиятини диагностика қилиш ва коррекциялаш ҳамда оммавий спортни тадқиқ этиш тизимини йўлга қўйиш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида, шу жумладан спорт биомеханикаси ва физиологияси бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ўтказиш, уларнинг натижаларини амалиётга жорий этиш;
аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида ёш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда самарали, илмий асосланган воситалар ва услубларни ишлаб чиқиш;
аҳолининг жисмоний тайёргарлиги ҳолати натижаларини мониторинг қилиш ва коррекциялаш бўйича илмий-услубий тавсиялар бериш;
аҳолининг ёш хусусиятидан келиб чиқиб, жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлигини илмий асосда ўрганиш ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
илмий-инновацион фаолият натижаларининг трансфери ва уларни тижоратлаштириш, стартап лойиҳаларни жорий этиш орқали ёшлар, олимлар ва профессор-ўқитувчиларни жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг илмий-техник муаммоларини ҳал этишга жалб қилиш;
илмий-тадқиқот ишларини самарали ташкил этиш мақсадида хориждан юқори малакали мутахассисларни жалб этиш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги халқаро ва маҳаллий ташкилотларнинг олимлари, мутахассислари иштирокида маҳорат дарслари, семинар-тренинглар, давра суҳбатлари, учрашувлар, шунингдек, илмий-амалий конференциялар ва анжуманлар, танловлар ўтказиш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
барча бўғиндаги таълим муассасаларида барча бўғинларида (мактабгача, умумий ўрта, профессионал ва олий таълим, шунингдек мактабдан ташқари спорт таълими) илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш ва ўтказиш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳаси бўйича дарсликлар ва ўқув қўлланмалар, шу жумладан аудио, видeо ва электрон дарсликлар, онлайн дарслар ҳамда бошқа турдаги илмий-методик материалларни тайёрлаш.
(3-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
4. Белгилансинки:
а) Филиал фаолиятини молиялаштириш:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.13.00.00 Ҳомийлик]
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
халқаро молия институтларининг грантлари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари]
фаолиятини сақлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш, шунингдек Институт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
(4-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.03.00 Республика бюджети харажатлари]
давлат илмий дастурларини амалга ошириш учун ажратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;
хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятидан тушадиган маблағлар;
халқаро молия ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотларнинг грантлари, техник кўмак ва бошқа ташқи беғараз кўмак доирасида тушадиган маблағлар;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(4-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
в) Филиалга талабаларни қабул қилиш сони белгиланган тартибда ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари доирасида тасдиқланади;
г) Илмий тадқиқотлар институти директори спорт вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
(4-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
д) Илмий-тадқиқотлар институти ходимларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий муассасаларидаги тегишли лавозимларга белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармонига асосан «д» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2020 йил 1 декабрдан бошлаб Университет республикадаги барча жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат ташкилотлари ҳамда спорт федерациялари (уюшмалари) фаолияти устидан ўқув ва илмий-услубий раҳбарликни амалга оширади.
6. Мазкур қарорнинг 5-бандида кўрсатилган вазифани самарали ташкил қилиш мақсадида Университет ҳузурида жамоатчилик асосида доимий фаолият юритадиган Республика илмий-услубий кенгаши ташкил этилсин.
Қуйидагилар Республика илмий-услубий кенгашининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги давлат ташкилотлари ҳамда спорт федерациялари (уюшмалари) фаолиятининг самарадорлигини ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги спорт-таълим муассасаларида машғулотлар ўтказишнинг услубий асосларини ташкил этиш;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ва илмий жиҳатдан асослаш бўйича хулосалар бериш;
спорт соҳасида фаолият юритаётган етакчи мутахассисларни ва илмий ходимларни жалб этган ҳолда ишчи комиссиялар ва эксперт гуруҳларини ташкил этиш.
Спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Спорт вазирига, зарурат бўлганда, Илмий тадқиқотлар институти тузилмасига ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.00 Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.02 Оператив бошқариш ҳуқуқи]
8. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлигининг Фарғона шаҳри, Марғилон кўчаси, 1-уй манзилида жойлашган Фарғона вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг ҳамда Фарғона шаҳри, Кимёгарлар кўчаси, 9-уй манзилида жойлашган Фарғона политехника институти балансидаги собиқ Фарғона транспорт касб-ҳунар коллежи бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан биргаликда Филиалга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида текин бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Фарғона вилояти ҳокимлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда Филиалга берилаётган бино ўрнига Фарғона политехника институтига тенг қийматли бино ажратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.08.00 Бепул фойдаланиш]
9. Илмий тадқиқотлар институти Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Спортчилар кўчаси, 19-уй манзилига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
10. Инновацион ривожланиш вазирлиги 2021 йилдан бошлаб ҳар йили жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантиришга ва соҳадаги муаммоларнинг илмий ечимини таъминлашга қаратилган лойиҳалар танловларининг мунтазам эълон қилинишини назарда тутсин.
11. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси Спорт вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таклифлари асосида 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент фармацевтика институти ва бошқа олий таълим муассасаларида спорт тиббиёти, фармакологияси, реабилитологияси, психологияси ва диетологияси, Тошкент тиббиёт академияси ҳамда Андижон, Бухоро ва Самарқанд тиббиёт институтлари магистратурасида «Диетология» ва «Нутрициология (овқатланиш илми)» мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш юзасидан ташкилий чораларни амалга оширсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.07.00 Спорт иншоотлари ва жиҳозлари]
12. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини шакллантиришда Спорт вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра Филиал учун ажратиладиган бино ва иншоотларда таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш ҳамда Илмий тадқиқотлар институтида ташкил этиладиган лаборатория хоналарини жиҳозлаш ишларининг белгиланган тартибда киритилишини назарда тутсин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
13. Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги:
бир ой муддатда Филиал ва Илмий тадқиқотлар институтининг тегишлича низом ва уставлари тасдиқланиши ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилишини, уларнинг юқори малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминласин;
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 январга қадар етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг тажрибасини ўрганиб, кадрлар буюртмачиси бўлган ташкилотларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.14.00 Нашриёт ва полиграфия фаолияти]
2020 йилнинг якунига қадар спорт-таълим муассасалари ҳамда спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар) учун босма нашрларни чоп этиш мақсадида Университетда бюджетдан ташқари маблағлар асосида хўжалик ҳисобидаги, юридик шахс мақомига эга бўлмаган «Жисмоний тарбия ва спорт» нашриёти ва босмахона фаолиятини ташкил этиш чораларини кўрсин;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
14. Мазкур қарор ижроси қуйидаги тартибда амалга оширилсин:
Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов:
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
мазкур қарорнинг сифатли, тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилишини таъминласин, белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил қилсин ҳамда мувофиқлаштирсин, ҳар ойда уларнинг раҳбарларидан бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларни қабул қилсин ва аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этсин;
Филиал ҳамда Илмий тадқиқотлар институтининг самарали фаолият юритишини таъминласин, Университетда олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси»да белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишда масъул ташкилотларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатсин.
(14-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
Миллий телерадиокомпания раиси А.Д. Хаджаев, Миллий ахборот агентлиги бош директори А.К. Кучимов — Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда спорт турларини ўргатиш методикаси бўйича телекўрсатувлар ва радиоэшиттиришлар ташкил этсин, шунингдек ёшлар, айниқса уюшмаган ёшлар ўртасида спортни кенг тарғиб қилиш, уларни соғлом турмуш тарзига амал қилишга қаратилган алоҳида кўрсатувлар намойиш этиш орқали оммалаштириш бўйича медиа-режани ишлаб чиқсин.
(14-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси К.К. Куранбаев ва Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти
ТУЗИЛМАСИ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Илмий кенгаш
Директор
Институт кенгаши
Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари
Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари ***
Илмий котиб
1
Олимпия ва паралимпия спорт турларини таҳлил қилиш ва прогнозлаштириш лабораторияси
Спортчиларни функционал ва психодианостика қилиш лабораторияси
3
«Жисмоний тарбия ва спорт» нашриёти ва босмахона**
Бухгалтерия
2
Спортда биомеханик таҳлил қилиш ва ҳаракатларни коррекциялаш лабораторияси
3
Бирлашган таҳририят**
(«Фан спортга», «Спортда илмий тадқиқотлар» ва «Eurasian Journal of Sport Science» журналлари)
Бош юрисконсульт
1
Оммавий спортни тадқиқ қилиш ўқув лабораторияси
3
Девонхона
1
Ёрдамчи ходимлар*
Изоҳ: Институт ходимларининг чекланган умумий сони — 25 нафар, жумладан, илмий ходимлар — 13 нафар.
* Илмий ёрдамчи ва ёрдамчи ходимлар сони қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ нормативлар бўйича белгиланади.
** Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
***Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари ва ўқув-услубий бўлим ходимларига олий таълим муассасасининг ўқув ишлари бўйича проректори (филиал директори ўринбосари) ҳамда олий таълим муассасасининг тегишли лавозимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
Бажариладиган илмий-тадқиқот ишларининг ҳажмидан келиб чиққан ҳолда қўшимча равишда мутахассислар ва илмий ходимлар шартнома асосида илмий-техник лойиҳаларга жалб этилади/
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 ноябрдаги ПҚ-4877-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида олий маълумотли кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича
I. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани ҳамда маъмурий бошқарув тизимини такомиллаштириш
1.
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетидаги таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини такомиллаштириш.
1. Ўқув-меъёрий ҳужжатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш.
2. Ўрганиш ва таҳлил натижалари асосида таълим йўналишлари ва мутахассисликлар бўйича давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини қайта ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
—
2020 йил
декабрь
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (М. Болтабаев)
2.
Ривожланган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаси ва маҳаллий кадрлар истеъмолчиларининг талабларидан келиб чиққан ҳолда малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини қайта ишлаш ҳамда уларда соҳа бўйича замонавий таълим хизматини кўрсатиш жараёнлари, шунингдек, инновацион педагогик технологияларни акс эттириш.
Замонавий меҳнат бозори ва илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари учун такомиллашган малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқиш ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишиш.
—
2020 йил
декабрь
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов), Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (М. Болтабаев)
3.
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент фармацевтика институти ва бошқа олий таълим муассасаларида спорт тиббиёти, фармакологияси, реабилитологияси, психологияси ва диетологияси, Тошкент тиббиёт академияси ҳамда Андижон, Бухоро ва Самарқанд тиббиёт институтлари магистратурасида «Диетология» ва «Нутрициология (овқатланиш илми)» мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш.
1. Давлат таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурлари ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
2. Ушбу фанлар бўйича ўқув адабиётлари билан таъминлаш.
Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар
2021 йил июнь
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев)
II. Илмий тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш, илмий-методик таъминотни такомиллаштириш, спортда инновация ва илм-фанни ривожлантириш
4.
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг илмий ??�алоҳиятини ошириш.
1. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳузурида Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институтини ташкил этиш.
Бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар
2020 йил ноябрь
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (М. Болтабаев)
2. Илмий изланувчиларнинг илмий фаолият олиб боришлари учун қулай шароитлар яратиш ҳамда уларни моддий қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
2020 йил
декабрь
5.
Жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун мақсадли грантлар бериш ҳамда университет учун таянч докторантура ва докторантурага қабул квоталарини ажратиш чораларини кўриш.
1. Ҳар йили эълон қилинадиган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар доирасида Инновацион ривожланиш вазирлигига жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги камида 10 та мақсадли грантлар лойиҳаларини киритиш.
2. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети учун таянч докторантура ва докторантурага ҳар йили камида 10 та қабул квотаси ажратиш бўйича асослантирилган таклифларни Инновацион ривожланиш вазирлигига киритиш.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари
2021 йил январь ва ҳар йили режа асосида
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдурахмонов)
6.
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида «Жисмоний тарбия ва спорт» нашриёти ва босмахона фаолиятини ташкил этиш.
1. Нашриёт ва босмахонани белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш.
Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари
2020 йил декабрь
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (М. Болтабаев)
2. Нашриёт ва босмахонани зарур техник воситалар ва бошқа ускуналар билан жиҳозлаш.
2021 йил
декабрь
7.
Юқори малакали кадрларни тайёрлаш учун замон талабларига жавоб берадиган ўқув адабиётларини босқичма-босқич нашрга тайёрлаш ва чоп этиш.
1. Таълим йўналишлари ва мутахассисликларнинг ўқув режаларида белгиланган фанлар бўйича ўқув адабиётлари билан таъминланганлик ҳолатини мониторинг қилиш.
2. Соҳа бўйича илғор хорижий олий таълим муассасаларининг етук олимлари билан ҳаммуаллифликда ўқув адабиётларини яратиш учун ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш.
3. Дарслик ва ўқув қўлланмалари, илмий, услубий адабиётларни нашр қилиш.
Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари
2020-2021 йиллар давомида
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (М. Болтабаев)
8.
Янги очиладиган таълим йўналишлари ва мутахассисликлар учун дарслик ва ўқув қўлланмаларини яратиш.
Таълим йўналишлари ва мутахассисликлар хусусиятини ҳисобга олган ҳолда хорижий тажрибаларни ўрганиш орқали янги дарслик ва ўқув қўлланмаларини яратиш.
—
2020-2021 йиллар давомида
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (М. Болтабаев)
9.
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларида соҳанинг истиқболли талабларидан келиб чиқиб, инновацион фаолият ва тижоратлаштириш юзасидан талабалар ва профессор-ўқитувчилар билан учрашувлар, семинар-тренинг, мастер-класслар ташкил этиш.
1. Семинар-тренингларда иқтидорли талабалар ва ёш олимларнинг фаол иштирокини таъминлаш.
2. Иқтидорли ёшларнинг инновацион ишланмалари ва фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш.
Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари
2021-2022 йиллар давомида
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (М. Болтабаев)
10.
Фанлар академиясининг илмий тадқиқот институтлари билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш.
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Фанлар академияси Микробиология институти, Геномика ва биоинформатика марказлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш ҳамда уларнинг илмий ходимларини университетнинг истиқболли ёш илмий тадқиқотчиларига илмий раҳбар сифатида жалб қилиш.
—
2021-2022 йиллар давомида
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (М. Болтабаев)
11.
Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда устувор илмий йўналишлар бўйича илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш.
1. Устувор йўналишлар бўйича таклифларни Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этиш.
—
2020 йил декабрь
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (М. Болтабаев)
2. Устувор йўналишлар доирасида юқори натижаларни таъминловчи илмий лойиҳаларни тайёрлаш ва танловларда иштирок этиш.
3. Лойиҳаларнинг бажарилиши устидан мониторинг олиб бориш ва натижаларни таҳлил қилиш.
Танлов эълон қилинган муддатда
III. Кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш ҳамда халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш
12.
Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича янги таълим йўналишларини очиш.
Буюртмачи ташкилотларнинг эҳтиёжларини ўрганган ҳолда таълим йўналишлари ва мутахассисликларни ташкил этиш бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш.
—
2021-2022 йиллар давомида
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (М. Болтабаев)
13.
Хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш ва стажировкалари бўйича алоқаларни йўлга қўйиш.
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг педагогик ва илмий кадрларининг стажировка ўташи ва малака оширишини ташкил этиш ҳамда ўқитувчи ва ёш олимларни докторантура (PhD)да ва магистратурада ўқиш учун етакчи хорижий таълим ва илмий муассасаларига юбориш.
«Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари, халқаро молия ва бошқа институтлар, хорижий ташкилотларнинг грантлари
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),
«Эл-юрт умиди» жамғармаси (А. Бекмурадов), Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов), Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (М. Болтабаев)
Малака ошириш — 30 нафар;
Стажировка — 10 нафар;
Докторантура ва магистратурада ўқиш — 10 нафар.
2021-2022 йиллар давомида
14.
Хорижий мутахассислар, хизмат кўрсатган тренерлар, халқаро тоифадаги ҳакамлар ва ўқитувчиларни ўқув ва илмий жараёнларга жалб қилиш, илмий ва услубий ҳамкорликни ривожлантириш.
Хорижий олий таълим муассасалари ва соҳа мутахассисларини ўқув йили давомида таълим жараёнига жалб қилиш режасини ишлаб чиқиш.
—
2020 йил ноябрь
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (М. Болтабаев)
15.
Университетга чет эл грантларини жалб қилиш.
Жаҳон банки, Ислом тараққиёт банки, Халқаро ривожлантириш жамғармаси (OPEC/OFID) лойиҳалари ва бошқа хорижий таълим грантларида иштирок этиш.
—
2020-2021 йиллар давомида
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (М. Болтабаев)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.11.2020 й., 07/20/4877/1451-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон; 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон; 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)