1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Вазирлар Маҳкамасининг «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, Ҳукуматнинг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Рақамли Ўзбекистон — 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармонига мувофиқ ҳамда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини янада такомиллаштириш, ахборот технологиялари соҳасида рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ҳамда уларни ривожлантириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 7-сон, 163-модда) 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим ҳужжатлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.М. Садиков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 30 октябрь,
672-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 672-сон қарорига
1-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 15 июлдаги 589-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
«2. Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекциясига (кейинги ўринларда — Дирекция):
юкланган вазифаларни амалга ошириш доирасида малакали мутахассисларни, шу жумладан, чет эллик мутахассисларни маслаҳатчи сифатида шартнома асосида тендер (танлов) савдолари ўтказмасдан жалб қилишга, истисно тариқасида, рухсат берилсин;
штатлар жадвалини мустақил равишда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, Дирекция ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш шартларини бажариладиган ишларнинг мураккаблик даражаси, сифати ва ҳажмига нисбатан табақалаштирилган тарзда белгилаш ҳуқуқи берилсин».
2. Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом (илова)да:
«1. Ушбу Низом Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини ташкил этиш, юридик шахсларни резидент сифатида рўйхатдан ўтказиш ва мақомдан маҳрум этиш, резидентлар учун солиқ ва божхона имтиёзларини, улар билан тузилган меҳнат шартномалари бўйича ходимлар томонидан солиқ имтиёзларининг қўлланилишини, шунингдек, истиқболли стартап-лойиҳаларни танлаб олиш ва молиялаштириш тартибини белгилайди»;
«Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (кейинги ўринларда — Технопарк) — Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида экстерриториаллик принципи асосида ахборот технологиялари маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг максимал даражада қулай шароитларини яратиш учун республиканинг бутун ҳудудида Технопарк резидентларини жойлаштирган ҳолда ишлайдиган ташкилот»;
қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилар қўшилсин:
«веб-портал — Технопарк резиденти мақомини олиш учун юридик шахслардан ҳужжатлар қабул қилиш, Дирекция ва унинг резидентлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш, шу жумладан, улардан ҳисоботлар, хулосалар, бизнес-режалар ва бошқаларни қабул қилиш учун мўлжалланган Дирекциянинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайтидаги бўлими. Веб-порталнинг ишлаш тартиби Дирекция томонидан белгиланади;
Эксперт кенгаши — Дирекция ҳузурида резидент мақомини олиш учун ариза берган юридик шахслар ва резидентларнинг бизнес-режаларини таҳлил қилиш мақсадида вазирликлар ва идоралар, илмий муассасалар, олий таълим муассасалари малакали мутахассислари ва бошқа мутахассислардан ташкил этиладиган орган. Эксперт кенгашининг иш тартиби Дирекция томонидан белгиланади»;
Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг (кейинги ўринларда — Жамғарма) ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг таркибий бўлинмалари маблағлари;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар»;
«9. Юридик шахслар Технопарк резиденти мақомини олиш учун қуйидаги мезонларга мувофиқ бўлишлари керак:
а) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган бўлиши керак;
б) ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ фаолият турини (турларини) (кейинги ўринларда — рўйхат) амалга ошириш;
в) рўйхатда белгиланган фаолият турлари бўйича иқтисодий асосланган бизнес-режаларга эга бўлиш. Бизнес-режада рўйхатда кўрсатиб ўтилган бир ёки бир нечта фаолият турларини амалга ошириш бўйича аниқ тадбирлар, хизматларни сотиш учун мўлжалланган хизмат турлари ва уларнинг ҳажми, уларни амалга ошириш зарурлиги асосланиши, таклиф этилаётган лойиҳанинг монетизация модели, режалаштирилаётган молиявий-иқтисодий фаолият натижалари кўрсатилади. Бизнес-режанинг шакли ва унга бўлган талаблар Дирекция томонидан тасдиқланади»;
«10. Технопарк резиденти сифатида рўйхатдан ўтиш учун ариза берувчи веб-портал орқали Технопаркнинг резиденти сифатида амалга ошириш таклиф этилаётган бизнес-режани илова қилган ҳолда ариза беради»;
қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
«Тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги учун жавобгарлик ариза берувчига юклатилади. Ариза берувчининг тақдим этган ҳужжатларида ушбу Низом ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларининг талабларига номувофиқликлар аниқланган ҳолатларда ариза берувчи беш иш кунида ундаги камчиликларни бартараф этиб, қайта тақдим қилиши мумкин. Мазкур муддатда ариза берувчи томонидан номувофиқликлар бартараф этилмаса, Дирекция аризани қабул қилишни рад этишга ҳақли.
Юридик шахснинг барча зарур шаклларни веб-порталда тўлдирганидан сўнг ариза бериши, Технопарк резиденти сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Технопарк резидентининг фаолияти шартлари тўғрисидаги шартнома (кейинги ўринларда — шартнома) тузилишига розилик бериши ҳисобланади»;
ж) 11-банддаги «5» рақами «3» рақами билан алмаштирилсин;
«12. Бизнес-режаларнинг рўйхатда белгиланган фаолият турларига мувофиқлиги, лойиҳани амалга ошириш имкониятлари, ахборот технологиялари соҳасини ривожлантиришда Технопарк резиденти сифатида юридик шахс томонидан жорий қилиниши таклиф этилаётган лойиҳанинг инновацион ва оммабоплиги бўйича экспертизадан ўтказиш мақсадида топширилган ариза ва ҳужжатлар 3 иш куни мобайнида Дирекция томонидан Эксперт кенгашига юборилади.
Эксперт кенгаши бизнес-режа тақдимотини ўтказиш учун ариза берувчини таклиф қилиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳуқуқига эга.
Эксперт кенгаши хулосасига кўра ариза берувчи фаолияти маънавий эскирган, истиқболи йўқ ёки аҳамияти катта бўлмаган деб топилиши»;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар қўшилсин:
«амалга оширилиши таклиф этилган бизнес-режанинг рўйхатда кўрсатилган фаолият йўналишларига мос келмаслиги ёки уни жорий қилиш белгиланган фаолият йўналишлари ташқарисига чиқиб кетиши;
юридик шахс ёки у билан боғлиқ шахсларнинг Технопарк олдида Технопарк резидентининг фаолияти шартлари тўғрисидаги олдинги шартномалар бўйича бажарилмаган мажбуриятларининг мавжудлиги»;
«16. Юридик шахсни Технопарк резиденти сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиниши юридик шахснинг Технопарк резидентининг фаолияти шартлари тўғрисидаги шартномага розилигини англатади.
Шартноманинг шакли Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан тасдиқланади, Дирекциянинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади ҳамда оммавий оферта шаклига мувофиқ бўлади»;
фақат рўйхатдаги фаолият турларига асосланган бизнес-режада кўрсатиб ўтилган фаолият турларини амалга ошириши;
Дирекция билан тузилган Технопарк резидентининг фаолияти шартлари тўғрисидаги шартномага амал қилиши;
ўз фаолияти тўғрисида Дирекция томонидан тасдиқланадиган муддатларда ва шаклга кўра ахборот, жумладан, статистик ва солиқ ҳисоботи нусхаларини веб-портал орқали тақдим этиши;
ҳар ойда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 20-кунидан кечикмай Дирекциянинг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварағига жами даромаднинг бир фоизи миқдорида ажратма ўтказиши;
ҳар йили ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 июлигача молия-хўжалик фаолияти мажбурий аудитини ўтказиши ва махсус саволни текшириш натижалари бўйича аудитор ҳисоботининг ҳамда аудиторлик хулосасининг нусхасини веб-портал орқали Дирекцияга юбориши, бунда махсус саволни текшириш натижалари бўйича аудитор ҳисоботида юридик шахснинг ҳақиқатда амалга оширган фаолияти, рўйхатда белгиланган фаолият турларига мувофиқлиги масалалари ҳамда молиявий йил давомида амалга оширилган фаолият турлари ва уларни амалга ошириш натижасида олинган умумий тушумдаги улуш ҳисобга олиниши, аудиторлик хулосасида эса, олинган тушум ва юридик шахснинг ҳақиқатда амалга оширган фаолияти рўйхатда белгиланган фаолият турларига мувофиқлиги кўрсатилиши;
Технопарк резиденти тақдим этилган бизнес-режада кўрсатиб ўтилмаган янги фаолият турларини Дирекция томонидан янги (қўшимча) бизнес-режа тасдиқлангандан кейин амалга ошириши;
ўқув курслари ташкил этилган тақдирда ҳар йили Дирекцияга ахборот технологиялари бўйича ўтказилган ўқув курслари ҳақида маълумот бериши ҳамда ушбу курслар доирасида ўқув дастурини келишиши шарт.
Технопарк резиденти Дирекция билан тузилган Технопарк резидентининг фаолияти шартлари тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин»;
«20. Юридик шахс ўзгартириш шаклида қайта ташкил этилганда Технопарк резиденти мақоми давлат рўйхатига олинган санадан бошлаб барча ҳуқуқлар ва олдин қабул қилинган мажбуриятлар сақланган ҳолда ўзгартирилган юридик шахсга ўтади. Бунда давлат рўйхатига олингандан сўнг ўн кун муддатда юридик шахс резидентларнинг ягона реестрига ва бошқа ҳужжатларга ўзгартириш киритиш учун ёзма равишда Дирекцияга мурожаат қилади. Бундай тартиб юридик шахснинг номи ўзгарганда ҳам қўлланилади»;
«ўз фаолияти, солиқ ва статистика ҳисоботлари, бизнес-режа, шунингдек, аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосаси тўғрисидаги маълумотлар белгиланган муддатларда тақдим этилмаганлиги ёки уларда ишончсиз маълумотлар тақдим этилганлиги;
ушбу Низомнинг 18-банди бешинчи хатбошисида белгиланган ажратмаларнинг тўланмаганлиги;
«27. Технопарк резиденти Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 297-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган фаолиятлардан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни умумий тартибда тўлаш шарти билан даромад олиш ҳуқуқига эга, шу билан бирга рўйхатга мувофиқ фаолият турини амалга оширганда, ушбу модданинг учинчи қисмидаги 1, 9, 16 ва 18-бандлари бўйича барча солиқларни тўлашдан озод қилинади»;
«28. Технопарк резидентлари ушбу Низомнинг 18-бандида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганда Технопарк резиденти мақомидан маҳрум этилади ва Дирекциянинг хабарномасига биноан давлат солиқ хизмати органлари ушбу Низомнинг 25-бандида кўрсатилган имтиёзларнинг уларга қўлланилишини бекор қилиш ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тўлаш бўйича мажбуриятларни тиклаш чораларини кўради»;
«51. Стартап-лойиҳаларни молиялаштириш Жамғарма томонидан пул маблағларини беғараз ажратиш йўли билан, шунингдек, ушбу Низомнинг 53-бандига мувофиқ Дирекция томонидан ҳамда қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбаларни жалб қилган ҳолда амалга оширилади»;
э) 53-банднинг биринчи хатбошисидаги «Жамғарма» сўзи «Жамғарма (Жамғарма томонидан молиялаштириш амалга оширилган ҳолларда)» сўзлари билан алмаштирилсин;
Технопарк резиденти сифатида рўйхатга олиш учун тасдиқланган шакл бўйича зарур бўлган барча ҳужжатларни илова қилган ҳолда (бизнес-режа ва б.) Дирекцияга ариза беради.
Заруратга кўра
2-босқич
Дирекция
Ариза ва ҳужжатларни қабул қилади ҳамда Эксперт кенгашига тақдим этади.
3 иш куни мобайнида
3-босқич
Эксперт кенгаши
1. Бизнес-режани экспертизадан ўтказади, экспертиза натижаларига кўра Дирекцияга тегишли хулоса беради.
2. Зарур бўлганда якуний қарорга келиш мақсадида ариза берувчини бизнес-лойиҳа тақдимотини ўтказиш учун таклиф қилади.
10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда
4-босқич
Дирекция
1. Ҳужжатларни кўриб чиқади ва резидент сифатида рўйхатга олиш (ёки рўйхатга олишни рад этиш) тўғрисида қарор қабул қилади.
2. Рўйхатга олиш рад этилганда Дирекциянинг қарорида рад этишнинг асосини кўрсатади ва ариза берувчига ушбу қарордан кўчирма тақдим этади.
Ариза тушган кундан кейин 15 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда
5-босқич
Ариза берувчи
Рўйхатга олиш рад этилган тақдирда, Технопарк резиденти сифатида рўйхатга олишни рад этиш учун асос бўлиб хизмат қилган сабабларни бартараф этади ҳамда аризага бошқа ҳужжатларни илова қилган ҳолда кўриб чиқиш учун ҳужжатларни қайтадан киритади.
Заруратга кўра
6-босқич
Дирекция
1. Рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Резидентларнинг ягона реестрига тегишли ёзувларни киритади ва юридик шахснинг рўйхатга олинганлиги тўғрисида гувоҳнома беради.
2. Давлат солиқ қўмитасига, Давлат божхона қўмитасига ва юридик шахсга хизмат кўрсатадиган тижорат банкига расмий билдиришнома юборади.
Қарор қабул қилинган кундан кейин 3 иш куни мобайнида
«Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентлари томонидан амалга оширишга рухсат этилган фаолият турлари
РЎЙХАТИ
1. Ҳар қандай платформалар учун дастурий таъминотни, шу жумладан компьютер ўйинларини ишлаб чиқиш, лойиҳалаш ҳамда уларни сотиш (шу жумладан, дастурий таъминотдан фойдаланишга рухсат бериш, дастурий таъминотнинг мутлақ ҳуқуқини бериш (тақдим этиш).
2. Дастурий таъминотни жорий этиш ёки жорий этишда алоҳида босқичларни амалга ошириш, қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатиш, шу жумладан, ушбу дастурий таъминот билан ишлаш (малака ошириш)ни ўргатиш хизматлари.
3. Дастурий маҳсулотни такомиллаштириш ҳамда модификация қилиш.
4. Ахборот тизимлари ва дастурий таъминотни ишлаб чиқиш жараёнида маълумотлар базаларини яратиш, ушбу маълумотлар базалари учун ёзувларни белгиланган форматда тайёрлаш ҳамда уларга киришни таъминлаш, қўллаб-қувватлаш ва хизмат кўрсатиш.
5. Дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда маълумотларни қайта ишлаш фаолияти.
6. Ўз дастурий таъминотида реклама учун жой тақдим этиш ёки дастурий таъминотнинг хусусиятларидан фойдаланган ҳолда бошқа қўшимча даромад олиш.
7. Автоматлаштирилган бошқарув тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
8. Юридик шахсларнинг ахборот эҳтиёжларини таҳлил қилиш (тизимли таҳлил, бизнес-таҳлил) ҳамда бизнес-жараёнларни инновация (реинжиниринг) қилиш мақсадида ахборот тизимлари ва дастурий таъминотни жорий қилиш учун техник талабларни ишлаб чиқиш ҳамда ахборот технологияларидан фойдаланиш бўйича маслаҳат бериш.
9. Ахборот тизимлари ва дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, жорий қилиш ва уларни фойдаланишга топшириш жараёнида фойдаланувчиларнинг ахборот эҳтиёжлари ва техник талабларига мувофиқлигини аудит қилиш.
10. Технопарк резиденти томонидан ишлаб чиқилган дастурий таъминотда учинчи шахс сўровига биноан маълумотларни қидириш, танлаш, қайта ишлаш ва саралаш ҳамда уларга ахборот тақдим этиш бўйича автоматлаштирилган хизмат кўрсатиш.
11. Дастурий таъминотдан (дастурий-аппарат воситаларидан) фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикаси норезидентларига ёрдамчи ишлаб чиқариш, маъмурий ва бизнес жараёнларни бошқариш (амалга ошириш) бўйича хизмат кўрсатиш (бизнес-жараёнларни аутсорсинг қилиш).
12. Технопарк резиденти томонидан ишлаб чиқилган материаллар, технологиялар, микро-, опто- ва наноэлектроника, микроэлектротехника тизимлари ҳамда улар билан мос келувчи дастурий таъминотни сотиш.
13. Маълумотларни узатиш тизимлари, технологиялар, қурилмалар ва радиолокация тизимлари, радионавигация, радиоалоқа, радиобошқарув, радиочастота идентификация ускуналарини ишлаб чиқиш (тадқиқот ўтказиш, лойиҳалаш (қуриш), тест қилиш ҳамда техник синовдан ўтказиш) ва бундай ишланмалар натижаларини ишлаб чиқариш ёки ушбу хизматларни кўрсатмасдан туриб ўзлаштирилган ҳолда сотиш хизматлари.
14. Юқори технологияли қурилмалар ва тизимлар, дастурий-аппарат воситалари ва улар билан мос келувчи дастурий таъминотни (саноат характерига боғлиқ бўлмаган ҳолда) ишлаб чиқиш ёки ишлаб чиқаришнинг алоҳида босқичлари (тадқиқот ўтказиш, лойиҳалаш, прототиплаш, синовдан ўтказиш) ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш ва (ёки) ишлаб чиқариш натижаларини ўзлаштириш бўйича хизмат кўрсатиш ёки хизмат кўрсатмасдан сотиш.
15. Ахборотни техник ва (ёки) криптографик, шу жумладан, электрон рақамли имзодан фойдаланиш орқали ҳимоя қилиш фаолияти.
16. Бир-бири ва ташқи муҳит билан ўзаро мулоқот қилиш учун ўрнатилган технологиялар билан жиҳозланган жисмоний объектларнинг ҳисоблаш-коммуникация тармоғи концепциясини ишлаб чиқиш, жорий қилиш ва сотиш билан боғлиқ бўлган тадбирлар.
17. Технопарк дирекцияси томонидан тасдиқланган дастурга мувофиқ, ахборот технологиялари соҳасида, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали таълим бериш фаолияти.
18. Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ахборот хизматларини экспорт қилиш.
Изоҳ. Фаолият турлари бўйича таснифлаш ҳамда уларга тушунтиришлар бериш Дирекциянинг эксперт кенгаши томонидан амалга оширилади».
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 672-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим ҳужжатлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 15 августдаги 631-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 860-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармони)» 2019 йил 30 мартдаги 269-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 3-сон, 53-модда) илованинг 6-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон банки ва халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон қарори)» 2019 йил 10 августдаги 661-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2019 й., 8-сон, 179-модда) илованинг 49-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 204-ф-сон фармойиши.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/672/1437-сон)