|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 13.03.2000
|
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ОРГАНЛАРИНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 13 мартдаги 87-сонли «Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Солиқ идораларини ташкилий жиҳатдан ва кадрлар билан мустаҳкамлаш, давлат солиқ сиёсатини ҳаётга татбиқ этишда улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш, бозор муносабатлари шаклланиши шароитида давлат бюджетига тушумларнинг барқарор ва тўлиқ тушишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Республика давлат солиқ органлари тизимида ишлайдиган ходимларнинг чекланган сони 8000 мутахассис, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси аппарати ходимларининг сони 200 киши этиб белгилансин (хизмат кўрсатувчи ва ёрдамчи ходимлардан ташқари).
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси марказий аппарати таркибида Махсус назорат бошқармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бош бошқармаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари таркибида тегишли бошқармалар тузилсин.
Ўзбекистон Республикасининг солиққа оид қонунчилиги бузилишининг олдини олиш, уларни аниқлаш ва йўлини тўсиш, шунингдек, солиқ хизматлари фаолиятининг хавфсизлигини таъминлаш ушбу бўлинмаларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин.
Давлат солиқ бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда 10 кун муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига Махсус назорат бошқармаси тўғрисидаги низомни тақдим этсин.
3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси солиқ органларида:
кўп йиллик хизмати учун ходимларнинг маошига ойлик қўшимча пул 2-иловага мувофиқ тўланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда солиқ органлари учун ўқув жараёнини солиқ органларида тажриба ўташ билан бирга қўшиб олиб борган ҳолда ходимларни мақсадли тайёрлашнинг тизимини ва шартларини ишлаб чиқсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Алоқа вазирлиги Махсус назорат бошқармасининг бўлинмаларини техник жиҳатдан жиҳозлашга ёрдам берсинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат қурилиш ишлари қўмитаси қайта ташкил этилаётган Давлат солиқ бош бошқармасининг Махсус назорат бошқармаси учун Ўзбекистон Республикаси Бинокорлик материаллари саноати вазирлиги «Аленит» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасининг бўшаб қолган бинолари ҳисобидан хизмат хоналари ажратсин.
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари жорий меъёрлардан келиб чиққан ҳолда 1992 йил 1 ноябргача давлат солиқ бошқармаларига ва инспекцияларига қўшимча хизмат жойлари ажратсинлар, уларга хизмат телефонлари ўрнатишда, транспорт, мебель, жиҳозлар ва ускуналар олишда ёрдам берсинлар.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 12 августдаги 217-сон қарорининг 3-банди учинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари ўртоқ Б.С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 20 октябрь,
483-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 20 октябрдаги 483-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органлари ходимларининг махсус шахсий унвонлари тўғрисида
НИЗОМ
1. Мазкур Низом давлат солиқ органлари ходимларига махсус шахсий унвонлар бериш тартибини белгилайди.
2. Давлат солиқ бош бошқармаси ходимлари учун қуйидаги махсус унвонлар жорий этилади:
Солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси
Солиқ хизматининг I даражали давлат маслаҳатчиси
Солиқ хизматининг II даражали давлат маслаҳатчиси
Солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси
Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси
Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси
Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси
Солиқ хизматининг I даражали инспектори
Солиқ хизматининг II даражали инспектори
Солиқ хизматининг III даражали инспектори.
3. Солиққа оид қонунчиликка риоя қилинишини, ҳисобга тўлов ўтказишларнинг тўғри амалга оширилишини, бюджетга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўз вақтида тўланиши ва уларнинг тўлиқ бўлишини, солиқ тўловчиларни рўйхатга олишни ва солиқларнинг бухгалтерияда тезкорлик билан қайд этиб борилишини, солиқ идоралари фаолиятининг ҳуқуқий жиҳатдан таъминланишини назорат қилишни амалга оширувчи ҳамда ўзлари эгаллаб турган лавозимларга малака жиҳатдан жавоб бера оладиган солиқ идоралари ходимларига қуйидаги тегишли махсус шахсий унвонлар берилади:
|
Махсус шахсий унвонлар |
Лавозими |
|
| |
| Солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси | Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ бош бошқармасининг бошлиғи |
| Солиқ хизматининг I даражали давлат маслаҳатчиси | Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, ўринбосарлари |
| Солиқ хизматининг II даражали давлат маслаҳатчиси | Давлат солиқ бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари, Бош бошқарма етакчи бошқармаларининг бошлиқлари |
| Солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси | Бошқарма бошлиқлари, етакчи бошқармалар бошлиқларининг ўринбосарлари, мустақил бўлимларнинг бошлиқлари |
| Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси | Бошқармалардаги бўлимларнинг бошлиқлари, мустақил бўлимлар бошлиқларининг ўринбосарлари |
| Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси | Бўлим бошлиқларининг ўринбосарлари, давлат солиқ бош инспекторлари, бош суриштирувчи ҳуқуқшунослар, бош юрисконсультлар |
| Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси | Бош мутахассислар, етакчи ва катта давлат солиқ инспекторлари, катта суриштирувчи ҳуқуқшунослар, катта юрисконсультлар |
| Солиқ хизматининг I даражали инспектори | Давлат солиқ инспекторлари, мутахассислар, суриштирувчи ҳуқуқшунослар, 2 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган юрисконсультлар |
| Солиқ хизматининг II даражали инспектори | II тоифали мутахассислар, 2 йилгача иш стажига эга бўлган давлат солиқ инспекторлари |
|
| |
| Солиқ хизматининг II даражали давлат маслаҳатчиси | Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бош бошқармаси бошлиғи, меҳнатга ҳақ тўлаш гуруҳидан ташқари ва унинг I гуруҳига кирадиган вилоятлар давлат солиқ бошқармаларининг бошлиқлари |
| Солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси | II ва III гуруҳга кирувчи вилоятлар давлат солиқ бошқармаларининг бошлиқлари, гуруҳдан ташқари ва I гуруҳга кирувчи вилоят бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари |
| Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси | Шаҳарлар, вилоятлар марказлари, 200 минг кишидан зиёд аҳолиси бўлган шаҳарлар давлат солиқ инспекциялари бошлиқларининг ўринбосарлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бўлим бошлиқларининг ўринбосарлари, Тошкент шаҳридаги туманлар инспекциялари бошлиқларининг ўринбосарлари, туманлар, шаҳарлар ва шаҳар туманларидаги давлат солиқ инспекцияларининг бошлиқлари |
| Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси | Туманлар, шаҳарлар ва шаҳар туманларидаги давлат солиқ инспекциялари бошлиқларининг ўринбосарлари, туманлар, шаҳарлардаги давлат солиқ инспекциялари бўлимларининг бошлиқлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаларининг катта солиқ инспекторлари, катта-суриштирувчи ҳуқуқшунослари |
| Солиқ хизматининг I даражали инспектори | Вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари давлат солиқ инспекторлари, суриштирувчи ҳуқуқшунослари, етакчи мутахассислари, туманлар, шаҳарлар ва шаҳарлардаги туманлар давлат солиқ инспекцияларининг давлат катта солиқ инспекторлари, катта суриштирувчи ҳуқуқшунослари |
| Солиқ хизматининг II даражали инспектори | Туманлар, шаҳарлар ва шаҳарлардаги туманлар давлат солиқ инспекциялари давлат солиқ инспекторлари, суриштирувчи ҳуқуқшунослари, етакчи мутахассислари |
| Солиқ хизматининг III даражали инспектори | Вилоятлар, Тошкент шаҳар барча давлат солиқ бошқармаларининг, давлат солиқ инспекцияларининг 2 йилгача иш стажига эга бўлган давлат солиқ инспекторлари, II тоифали мутахассислари |
4. Солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси унвони Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан, солиқ хизматининг I даражали давлат маслаҳатчиси унвони Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан, солиқ хизматининг II ва III даражали давлат маслаҳатчиси, солиқ хизматининг I, II ва III даражали маслаҳатчиси, солиқ хизматининг I даражали инспекторлари унвонлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси бошлиғи томонидан, солиқ хизматининг II ва III даражали инспекторлари унвонлари Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бош бошқармаси бошлиғи, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармалари бошлиқлари томонидан берилади.
Махсус шахсий унвонлар давлат солиқ бошқармалари ва инспекцияларининг бўйсунишига қараб қилган тавсияларига асосан берилади. Бунда ходимнинг маълум лавозимга тайинланиши тегишли шахсий унвоннинг ўз-ўзидан берилишини тақозо этмайди.
5. Солиқ органлари ходимларига шахсий унвонлар берилиши мезонлари (Президентнинг ёки Ҳукуматнинг қарорига кўра тайинланадиганлардан ташқари) тегишли малака (иш стажига эга бўлиш) билан бир қаторда солиқ сиёсати масалаларида билимдонлик, солиқни ҳисоблаш ва тўлаш ҳамда солиқ ходимлари ҳуқуқ ва бурчлари моҳиятини билиш, солиқ органлари фаолиятини тарғиб қилишдаги фаоллик ҳисобланади.
6. Шахсий унвонларни эгаллаб туришнинг қуйидаги муддатлари белгиланади:
солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси — 4 йил
солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси — 4 йил
солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси — 3 йил
солиқ хизматининг I даражали инспектори — 3 йил
солиқ хизматининг II даражали инспектори — 2 йил
солиқ хизматининг III даражали инспектори — 2 йил
Солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси, солиқ хизматининг I, II ва III даражали давлат маслаҳатчиларининг махсус шахсий унвонни эгаллаб туриш муддатлари белгилаб қўйилмайди.
7. Навбатдаги шахсий унвонни бериш, одатда, ходим янги лавозимга кўтарилганда ёки унинг унвонни эгаллаб туриш муддати тугаганда аттестация комиссиясининг қарорига биноан берилади.
Ишга янги қабул қилинган ходимларнинг номзоди зарур маълумоти бўлган ва солиқ муассасаларида камина бир йиллик иш стажига эга бўлган тақдирда солиқ хизматининг III даражали инспектори шахсий унвонига тавсия этилади, Мазкур талабларга жавоб бермаган ҳолда хизматчилар штатлар жадвалига мувофиқ унвон берилмасдан лавозимга тайинланади.
Катта меҳнат стажи ва зарур маълумотга эга бўлган мутахассисларга, бошқа органлардан солиқ органларига ишга қабул қилинган тақдирда, эгаллаб турган лавозимларга мос унвон ўша ерда камида бир йил хизмат қилганларидан сўнг берилиши мумкин. Улар штатлар жадвалига мувофиқ маоши сақлаб қолинган ҳолда бир йилгача вазифани бажарувчи этиб тайинланади.
8. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат солиқ бош бошқармаси бошлиғига айрим ҳолларда қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
хизмат вазифаларини намунали бажаргани учун муддатидан олдин навбатдаги махсус шахсий унвонларни бериш;
юқори лавозимларга кўтарилганда навбатга риоя қилмай туриб ҳам махсус шахсий унвон бериш, бу унвон ходим олдин эгаллаб турган унвондан фақат икки даражагача юқори бўлиши мумкин.
9. Давлат солиқ органларининг хизматчиларига махсус шахсий унвон умрбод берилади. Ходимлар давлат солиқ органларидан номуносиб ишлари туфайли бўшатилган тақдирдагина махсус шахсий унвондан маҳрум этилишлари мумкин.
Хизмат вазифаларини қўпол равишда бузган ходимнинг махсус унвони пасайтирилиши мумкин, лекин бир поғонадан паст пасайтирилмайди.
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 20 октябрдаги 483-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органлари ходимларининг лавозим маошларига шахсий унвонлар учун бериладиган қўшимча тўлов
МИҚДОРЛАРИ
МИҚДОРЛАРИ
|
Шахсий унвоннинг номи |
Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам ойлик маошга нисбатан қўшимча тўлов миқдори (коэффициент) |
| Солиқ хизматининг бош давлат маслаҳатчиси | 0,65 |
| Солиқ хизматининг I даражали давлат маслаҳатчиси | 0,6 |
| Солиқ хизматининг II даражали давлат маслаҳатчиси | 0,55 |
| Солиқ хизматининг III даражали давлат маслаҳатчиси | 0,5 |
| Солиқ хизматининг I даражали маслаҳатчиси | 0,45 |
| Солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси | 0,4 |
| Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси | 0,35 |
| Солиқ хизматининг I даражали инспектори | 0,3 |
| Солиқ хизматининг II даражали инспектори | 0,25 |
| Солиқ хизматининг III даражали инспектори |
0,2 |
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 20 октябрдаги 483-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ органлари ходимларининг лавозим ойлик маошига кўп йил ишлаганлик учун қўшимча пул тўлаш
МИҚДОРЛАРИ
МИҚДОРЛАРИ
|
Давлат солиқ органларидаги иш стажи |
Қўшимча пул миқдори (ойлик маошга нисбатан фоиз ҳисобида) |
| 5 йилдан 7 йилгача | 15 |
| 7 йилдан 10 йилгача | 20 |
| 10 йилдан 12 йилгача | 25 |
| 12 йилдан 15 йилгача | 30 |
| 15 йилдан 20 йилгача | 35 |
| 20 йилдан ортиқ | 40 |
Ушбу жадвалга биноан давлат солиқ органлари ходимларига кўп йил ишлаганлик учун қўшимча ойлик пул тўлаш тартиби Давлат солиқ бош бошқармаси томонидан ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари ходимлари касаба уюшмаси Марказий қўмитаси билан келишилган кўп йил ишлаганлик учун қўшимча пул тўлаш ҳақидаги низомга мувофиқ Давлат солиқ бош бошқармаси бошлиғининг буйруғи билан белгиланади.