Ҳужжат кучини йўқотган " " 03.12.2021
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги
Қарори
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотишни расмийлаштириш масалаларига оид ҳужжатларни тайёрлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 22 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2909-2]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги бўйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 31 октябрдаги ПФ-5566-сон «Жиноий-ҳуқуқий статистика тизимини тубдан такомиллаштириш ва жиноятларни тизимли таҳлил қилиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигининг 2017 йил 7 июлдаги 28, 21-сон қарори (рўйхат рақами 2909, 2017 йил 1 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 31-сон, 785-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотишни расмийлаштириш масалаларига оид ҳужжатларни тайёрлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 19 сентябрь,
61-ққ-сон
Ташқи ишлар вазири А. КАМИЛОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 15 сентябрь,
56-сон
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 19 сентябрдаги 61-ққ-сон ва Ташқи ишлар вазирлигининг 2020 йил 15 сентябрдаги 56-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотишни расмийлаштириш масалаларига оид ҳужжатларни тайёрлаш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. ИИВ ҳудудий бошқармаларининг МваФРБваБ келиб тушган ҳужжатларни ўн иш куни ичида ИИВ ҳудудий бошқармалари манзил-маълумот бюролари (бундан буён матнда ММБ деб юритилади) ҳамда Тезкор-маълумотлар бошқарма (бўлим)ларининг маълумотлар базалари орқали текширади ва уларни ИИВ МваФРББга юборади.».
2. 26-банддан «хусусий» деган сўз чиқариб ташлансин.
3. 34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«34. ИИВ МваФРББ келиб тушган рўйхатларни текширади ва айни вақтда уларни ИИВ Тезкор-маълумотлар бошқармасига юборади. Тезкор-маълумотлар бошқармаси етти иш куни ичида натижалар ҳақида ИИВ МваФРББга ахборот беради.».
4. 60-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«60. ИИВ ҳудудий бошқармаларининг МваФРБваБ келиб тушган ҳужжатларни ўн иш куни ичида ИИВ ҳудудий бошқармалари ММБ ва Тезкор-маълумотлар бошқарма (бўлим)ларининг маълумотлар базалари орқали текширади ҳамда уларни ИИВ МваФРББга юборади.».
5. 66-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «(ахборот маркази, ММБ ва бошқалар)» деган сўзлар «(Тезкор-маълумотлар бошқарма (бўлим)лари, ММБ ва бошқалар)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2020 й., 10/20/2909-2/1402-сон)