Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Экин майдонлари ва аҳоли томорқаларидан оқилона фойдаланиш, экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шу жумладан саримсоқпиёз етиштириш ва экспорт қилиш ҳажмларини кўпайтириш, камбағалликни қисқартириш ва аҳолининг моддий манфаатдорлигини ошириш борасидаги ишларни тизимли давом эттириш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
Саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси (кейинги ўринларда — Уюшма) ҳамда унинг масъулияти чекланган жамият шаклидаги ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда — ҳудудий жамиятлар) ташкил этилганлиги;
ҳудудий жамиятлар Уюшманинг муассислари ҳисобланиши;
Уюшма фаолиятини молиялаштириш манбалари аъзолик бадаллари, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, илмий тадқиқотларни олиб бориш учун ажратилган давлат грантлари ҳамда халқаро молия институтлари грантлари ҳисобланиши;
Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида Саримсоқпиёз етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси ташкил этилганлиги, 400 гектар майдонда кластер усулида аҳоли хонадонларини бириктириш орқали саримсоқпиёз етиштириш йўлга қўйилганлиги;
Уюшмага маҳсулот етиштирувчиларга агрономик тавсиялар беришда, энг мақбул давлатларга қулай вақтларда экспорт қилишда кўмаклашиш, уларнинг малакасини ошириш вазифалари юклатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг 2021-2022 йиллар ҳосили учун август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини турлари бўйича етиштириш ҳажми тўғрисидаги таклифлари 1 — 3-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.
3. Белгилансинки:
Уюшмага ташқи ва ички бозор талабларидан келиб чиқиб, ҳар йили 1 июнга қадар август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштириш бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлигига таклифлар киритиш ҳуқуқи берилади;
август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот экинлари Уюшма таклифига мувофиқ пахта ва ғалла майдонларидан қисқартирилган, фойдаланишга киритиладиган, захирадаги ерлар, шунингдек, такрорий экин сифатида ғалладан бўшайдиган ва бошқа ер майдонларига жойлаштирилади;
август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштириш «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида ажратиладиган, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
Уюшма Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот экинларини кластер ва кооперация усулида етиштириш бўйича халқаро молия институтларининг маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган аниқ лойиҳаларни тижорат банкларига тақдим этади.
4. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги билан биргаликда саримсоқпиёз етиштириш лойиҳасини амалга ошириш учун 7 млрд сўм миқдоридаги маблағлар Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармасидан Марказий банк асосий ставкасининг 50 фоизи миқдорида 1 йиллик муддатга Булоқбоши тумани ҳокимлиги ва Уюшма кафиллиги асосида тенг улушларда ссуда сифатида ажратилишини таъминласин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Булоқбоши туманида жорий этилган тажрибани кенг татбиқ этиш чораларини кўрсин.
5. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг деҳқон хўжаликлари ва томорқа экин майдонларидан фойдаланиш масалалари бўйича ўринбосари (кейинги ўринларда — Кенгаш раисининг ўринбосари)га:
Уюшма фаолиятини амалга оширишга, қайта ишлаш корхоналари, экспорт қилувчилар ва маҳсулот етиштирувчиларга ҳар томонлама кўмаклашиш;
август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот экинларини етиштириш харажатларини молиялаштириш учун халқаро молия институтларининг имтиёзли ресурслари ва грантларини, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини жалб этиш;
кооперация (кластер) асосида ишлайдиган кластер ва экспорт қилувчи ташкилотлар маҳсулот етиштирувчиларга бириктирилишини таъминлаш;
маҳсулот етиштирувчиларнинг билим ва кўникмаларини ошириш учун ҳар йили июнь-июль ойларида ўқув-семинарларни ташкил қилиш;
хорижий давлатлар фитосанитария талабларидан келиб чиқиб, август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот экинларининг экспортбоп навларини етиштириш ва экспорт қилиш борасидаги ишларни ташкиллаштириш вазифалари юклатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
6. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига икки ҳафта муддатда:
мавжуд вазифалар тақсимотини ва штат бирликларини қайта кўриб чиқиб, Кенгаш раисининг ўринбосарига марказий аппарат, ҳудудий бошқарма ва туман бўлимларидан тегишли тузилмаларни бириктириш;
Кенгаш раисининг ўринбосари таклифига кўра, хўжалик ҳисобидан қўшимча штат бирликлари олинишини таъминлаш тавсия этилсин.
7. Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бир ой муддатда:
хорижий давлатлар фитосанитария талабларидан келиб чиқиб, саримсоқпиёзнинг экспортбоп навларини етиштириш, тайёрлаш ва қадоқлаш борасида тавсиялар ишлаб чиқсин ҳамда амалий ёрдам бериш учун карантин инспекторларини туманлар миқёсида маҳсулот етиштирувчиларга бириктирсин;
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Экспорт қилувчилар уюшмаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда Уюшма билан биргаликда маҳсулотнинг энг мақбул давлатларга қулай вақтларда экспорт қилинишини таъминлаш, янги экспорт бозорларини очиш чораларини кўрсин.
8. Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштириш бўйича 2021 — 2025 йилларга мўлжалланган фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион илмий-техник лойиҳаларнинг грант танловлари асосида амалга оширилишини таъминласин.
Белгилаб қўйилсинки, грант танловларида август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот экинларининг янги, экспортбоп навларини яратиш, оналик уруғ ва кўчатзорларни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилади.
9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда:
икки ҳафта муддатда Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази билан биргаликда ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароити ўзига хослигидан келиб чиқиб, август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот экинлари навларини жойлаштириш ва етиштириш агротехникаси бўйича тавсиявий қўлланма ишлаб чиқиб, жойларга етказсин;
бир ой муддатда Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминласин;
Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот экинларини сув билан таъминлаш, сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш чораларини кўрсин;
Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти томонидан Уюшма билан биргаликда август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот экинларининг ҳудудлар тупроқ-иқлим шароитларига мос, шўрга ва сувсизликка чидамли навларини яратиш бўйича илмий-тадқиқот лойиҳалари амалга оширилишини таъминласин;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда Уюшмага маҳсулотни сақлаш, экспорт қилишда кўмаклашсин.
10. Уюшмага Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Уюшманинг қисқа муддатларда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши, унинг ташкилий тузилмаси, низоми ва ҳудудий жамиятларнинг намунавий тузилмасини тасдиқлаш тавсия этилсин.
Уюшма Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Келес шаҳарчасидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги билан биргаликда саримсоқпиёз ва сабзавот экинларининг экспортбоп навларини етиштириш, уларни экспорт қилиш, хорижий давлатлар фитосанитария талабларини тушунтиришга оид махсус кўрсатувлар ташкил этиш ва мунтазам намойиш этиб бориш тавсия этилсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 февралдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2022 й., 06/22/67/0128-сон)
12. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 15 октябрь,
ПҚ-4863-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 октябрдаги ПҚ-4863-сон қарорига
1-ИЛОВА
Республикада барча тоифа хўжаликларида 2021-2022 йилларда август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотлари етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари тўғрисидаги
ҲИСОБ-КИТОБ

тонна

Т/р

Ҳудудлар номи

Жами етиштириладиган ялпи ҳосил, тонна

Шу жумладан, турлари бўйича етиштириш

пиёз

саримсоқпиёз

сабзи

ош лавлаги

кўкатлар

карам

2021
йил

2022
йил

2021
йил

2022
йил

2021
йил

2022
йил

2021
йил

2022
йил

2021
йил

2022
йил

2021
йил

2022
йил

2021
йил

2022
йил

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

78 414

79 247

66 423

67 023

11 991

12 224

2.

Андижон вилояти

356 537

367 651

157 401

160 195

40 548

43 498

21 933

23 281

65 284

66 715

54 980

56 952

16 391

17 011

3.

Бухоро вилояти

110 223

113 577

72 648

73 812

16 658

17 440

7 940

8 218

1 526

1 526

6 797

7 581

4 654

5 000

4.

Жиззах вилояти

98 068

103 942

48 094

49 519

8 180

8 486

18 397

20 829

2 029

3 129

12 605

12 936

8 763

9 044

5.

Қашқадарё вилояти

363 483

384 293

146 248

152 620

25 871

27 605

108 963

115 400

2 691

2 921

57 126

62 748

22 585

22 999

6.

Навоий вилояти

138 974

142 828

72 013

73 804

17 777

18 035

18 662

19 681

30 523

31 308

7.

Наманган вилояти

378 141

408 191

128 005

141 711

42 594

45 091

54 651

60 622

31 979

36 009

68 274

69 959

52 638

54 799

8.

Самарқанд вилояти

353 347

374 638

150 185

164 666

31 809

33 262

45 395

47 392

8 380

8 632

96 552

99 259

21 026

21 426

9.

Сурхондарё вилояти

813 230

870 943

302 908

315 757

21 765

22 521

107 161

121 433

29 647

29 881

180 088

192 684

171 662

188 667

10.

Сирдарё вилояти

86 479

90 475

53 347

55 051

13 005

13 588

3 156

3 340

14 804

15 420

2 167

3 076

11.

Тошкент вилояти

484 542

501 357

184 055

190 231

33 881

35 794

60 135

62 860

19 865

20 088

150 125

153 387

36 481

38 997

12.

Фарғона вилояти

687 556

753 619

337 344

392 629

92 517

96 378

81 949

84 466

25 275

26 650

84 251

86 266

66 220

67 230

13.

Хоразм вилояти

66 293

70 018

56 842

60 221

9 451

9 797

Жами

4 015 285

4 260 779

1 775 513

1 897 239

366 046

383 718

528 342

567 522

186 674

195 552

756 123

788 499

402 587

428 250

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 октябрдаги ПҚ-4863-сон қарорига
2-ИЛОВА
Республикада фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида 2021-2022 йилларда август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотлари етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари тўғрисидаги
ҲИСОБ-КИТОБ

тонна

Т/р

Ҳудудлар номи

Жами етиштириладиган ялпи ҳосил, тонна

Шу жумладан, турлари бўйича етиштириш

пиёз

саримсоқпиёз

сабзи

ош лавлаги

кўкатлар

карам

2021
йил

2022
йил

2021
йил

2022
йил

2021
йил

2022
йил

2021
йил

2022
йил

2021
йил

2022
йил

2021
йил

2022
йил

2021
йил

2022
йил

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

11 400

11 513

9 600

9 600

1 800

1 913

2.

Андижон вилояти

118 542

124 931

74 217

76 100

16 784

18 717

2 186

2 186

6 852

7 812

18 503

20 115

3.

Бухоро вилояти

13 312

14 041

10 702

11 214

2 609

2 827

4.

Жиззах вилояти

41 310

45 330

26 516

26 991

3 095

3 246

8 761

10 992

2 029

3 129

765

797

145

176

5.

Қашқадарё вилояти

110 379

119 664

36 591

42 370

10 656

11 548

29 430

31 203

2 691

2 921

22 940

23 107

8 073

8 516

6.

Навоий вилояти

48 594

49 302

46 645

47 236

927

989

283

302

740

775

7.

Наманган вилояти

248 627

268 822

104 769

116 080

15 063

16 075

40 764

44 124

21 547

23 991

29 687

30 216

36 796

38 335

8.

Самарқанд вилояти

88 404

92 408

38 422

39 820

4 372

4 708

10 277

11 063

8 380

8 632

22 446

23 619

4 507

4 565

9.

Сурхондарё вилояти

365 299

380 243

161 532

162 969

5 486

5 738

34 309

39 188

3 657

3 864

58 356

59 064

101 957

109 419

10.

Сирдарё вилояти

38 795

39 994

28 898

29 864

603

652

3 156

3 340

6 138

6 138

11.

Тошкент вилояти

250 002

253 329

102 985

104 161

10 863

11 762

42 247

42 635

19 865

20 088

48 491

48 667

25 552

26 015

12.

Фарғона вилояти

377 473

429 138

227 255

271 524

26 471

27 486

47 596

49 976

23 480

24 848

36 473

38 296

16 198

17 008

13.

Хоразм вилояти

16 416

18 210

14 463

16 143

1 953

2 068

Жами

1 728 553

1 846 924

882 596

954 071

100 683

107 728

219 008

235 010

88 500

95 286

244 539

250 794

193 227

204 035

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 октябрдаги ПҚ-4863-сон қарорига
3-ИЛОВА
Республикада деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқа майдонларида 2021-2022 йилларда август пиёзи, саримсоқпиёз ва тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари тўғрисидаги
ҲИСОБ-КИТОБ

тонна

Т/р

Ҳудудлар номи

Жами етиштириладиган ялпи ҳосил, тонна

Шу жумладан, турлари бўйича етиштириш

пиёз

саримсоқпиёз

сабзи

ош лавлаги

кўкатлар

карам

2021
йил

2022
йил

2021
йил

2022 йил

2021
йил

2022 йил

2021
йил

2022 йил

2021
йил

2022 йил

2021
йил

2022 йил

2021
йил

2022 йил

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

67 014

67 735

56 823

57 423

10 191

10 312

2.

Андижон вилояти

237 994

242 720

83 184

84 095

23 764

24 781

19 747

21 095

58 432

58 903

36 477

36 837

16 391

17 011

3.

Бухоро вилояти

96 911

99 536

61 946

62 598

14 049

14 613

7 940

8 218

1 526

1 526

6 797

7 581

4 654

5 000

4.

Жиззах вилояти

56 757

58 612

21 578

22 528

5 085

5 240

9 637

9 837

11 840

12 140

8 618

8 868

5.

Қашқадарё вилояти

253 104

264 628

109 657

110 250

15 215

16 058

79 534

84 197

34 186

39 641

14 513

14 483

6.

Навоий вилояти

90 380

93 526

25 368

26 568

16 850

17 046

18 379

19 379

29 783

30 533

7.

Наманган вилояти

129 514

139 368

23 236

25 630

27 531

29 016

13 887

16 497

10 432

12 018

38 586

39 743

15 842

16 464

8.

Самарқанд вилояти

264 943

282 230

111 763

124 847

27 437

28 554

35 118

36 329

74 106

75 639

16 519

16 861

9.

Сурхондарё вилояти

447 931

490 701

141 376

152 788

16 278

16 783

72 851

82 245

25 990

26 017

121 732

133 620

69 704

79 248

10.

Сирдарё вилояти

47 684

50 481

24 449

25 188

12 402

12 936

8 666

9 282

2 167

3 076

11.

Тошкент вилояти

234 539

248 028

81 070

86 070

23 018

24 031

17 889

20 225

101 634

104 720

10 928

12 982

12.

Фарғона вилояти

310 083

324 481

110 089

121 105

66 045

68 892

34 353

34 491

1 795

1 802

47 778

47 969

50 022

50 222

13.

Хоразм вилояти

49 877

51 808

42 379

44 079

7 498

7 729

Жами

2 286 732

2 413 855

892 917

943 168

265 363

275 989

309 334

332 512

98 174

100 266

511 585

537 705

209 360

224 215

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.10.2020 й., 07/20/4863/1390-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2022 й., 06/22/67/0128-сон)