Ҳужжат кучини йўқотган " " 19.04.1994
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДА БЎЛМАГАН ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 19 апрелдаги 215-сонли «Фаолиятнинг айрим турлари билан шуғулланиш учун махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида» 1992 йил 2 июлдаги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Давлат тасарруфида бўлмаган таълим муассасаларини ташкил этиш ва лицензиялаш тартиби тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ноҳиялари ҳамда ноҳияларга бўлинувчи шаҳарлар ҳокимлари республика ҳудудидаги ишлаб турган, давлат тасарруфидан бўлмаган барча таълим муассасалари ва ташкилотларини илова қилинаётган Низомда назарда тутилган тартибда такроран рўйхатга олсинлар.
Илова қилинаётган Низомга мувофиқ рўйхатга олинмаган давлат тасарруфида бўлмаган барча турдаги таълим муассасаларининг фаолият кўрсатиши тақиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддат ичида идоравий меъёрий ҳужжатларни илова қилинаётган Низомга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ М.Қ. Қорабоев зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 6 октябрь,
462-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 6 октябрдаги 462-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Давлат тасарруфида бўлмаган таълим муассасаларини ташкил этиш ва лицензиялаш тартиби тўғрисида
НИ3ОМ
1. Мазкур Низом давлат тасарруфида бўлмаган таълим муассасаларини (кейинги ўринларда — муассасалар) «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ташкил этиш ва лицензиялаш тартибини белгилаб беради.
2. Муассасаларни ташкил этиш ва лицензиялаш қуйидаги мақсадларни кўзлайди: таълим жараёнини амалга ошириш учун шарт-шароитларнинг, муайян муассаса педагогик ходимлари таълим цензининг давлат ва маҳаллий шароитларга мувофиқлигини аниқлаш; ўқув-моддий негизнинг мавжудлиги ва ҳолати, муассасалар битирувчиларини тайёрлашнинг мазмуни, даражаси ва сифатининг давлат таълим андазалари талабларига мувофиқлигини белгилаш; муқобил таълим муассасалари тармоғини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш.
3. «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 38-моддасига мувофиқ қуйидагилар муассасаларнинг муассислари бўлишлари мумкин: давлат бошқарувининг республика ва маҳаллий органлари: мулкчиликнинг барча шаклларидаги муассасалар, ташкилотлар, корхоналар; жамоат бирлашмалари; диний ташкилотлар; алоҳида фуқаролар; хорижий мамлакатларнинг фуқаролари ва ташкилотлари ҳамда халқаро ташкилотлар.
4. Муассаса муассиснинг қарори билан ташкил этилади ва таълим фаолиятига лицензия бериш ҳуқуқига эга бўлган таълим бошқарув органининг ёзма хулосаси асосида ариза бериш тартибида маҳаллий ҳокимликда рўйхатга олинади.
Рўйхатга олиш рад этилганда муассис суд тартибида шикоят қилиши мумкин.
5. Муассасаларнинг муассислари давлат таълим бошқарув органига қуйидагиларни тақдим этадилар:
давлат томонидан рўйхатга олиниши учун дастлабки хулоса беришга 1-иловага мувофиқ ариза;
таълим дастурининг қисқача тавсифи билан бирга таълим фаолияти концепцияси;
2-иловага мувофиқ муассаса паспорти;
муассаса устави.
Дастлабки хулоса беришга вакил қилинган орган ҳужжатлар тегишли тартибда расмийлаштирилмаган, шунингдек улар амалдаги қонунчилик ва мазкур Низом талабларига номувофиқ бўлган ҳолларда ҳужжатларни ариза берувчига қайтариб беришга ҳақлидир, у бу ҳақда ариза берувчига уч кун муддат ичида ёзма равишда маълум қилади.
Хулосалар бир ой муддат ичида берилади.
6. Муассасани давлат томонидан рўйхатга олиш учун муассис рўйхатга олиш тўғрисида ариза, тегишли таълимни бошқариш органининг дастлабки хулосасини, муассиснинг муассасани ташкил этиш тўғрисидаги қарорини ёки муассислар шартномасини, муассаса уставини, давлат томонидан рўйхатга олиш пошлинаси тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этади.
7. Ҳокимлик 2 ҳафта муддат ичида таълим муассасасини рўйхатга олади, бу ҳақда ариза берувчини, молия органларини, тегишли давлат таълимни бошқариш органини ёзма равишда хабардор қилади.
8. Давлат томонидан рўйхатга олинганлик тўғрисидаги гувоҳнома муассасага у ҳокимликда рўйхатга олинган пайтдан бошлаб уставнинг таълим жараёнини тайёрлашга йўналтирилган молия-хўжалик фаолиятни юритиш қисми бўйича юридик шахс мақомини беради.
9. Таълим фаолияти ҳуқуқини берувчи лицензия берилишидан олдин муассасалар таълимни бошқариш маҳаллий органлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ёки Халқ таълими вазирлиги томонидан экспертизадан ўтказилиши керак.
10. Барча муассасалар шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб турган, уставларида таълим фаолияти назарда тутилган кичик корхоналар, ташкилотлар ва уларнинг филиаллари, муассисларидан, ташкил топиш муддатидан қатъи назар, шу жумладан, хорижий мамлакатлар фуқаролари ва ташкилотлари мазкур Низомга мувофиқ аккредитациядан ўтадилар.
Олий ва ўрта махсус маълумотли мутахассислар тайёрлашни, шунингдек, олий ва ўрти махсус таълим негизида қайта тайёрлаш ва малака оширишни амалга оширувчи муассасалар очишга лицензиялар, муассаса ихтисосига боғлиқ ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ёки Халқ таълими вазирлиги томонидан берилади.
Маҳаллий бошқарув органлари томонидан таълим соҳасида 3-иловага мувофиқ маҳаллий аҳамиятга эга бўлган, давлат тасарруфида бўлмаган таълим муассасалари очишга лицензия берилади.
Фақат мутахассислар малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш билан боғлиқ бўлган хизматлар кўрсатиш учун тижорат ташкилотларига лицензиялар белгиланган тартибда давлат иш билан таъминлаш хизмати томонидан берилади.
Диний таълим муассасаларига таълим фаолияти ҳуқуқини берувчи лицензиялар тегишли конфессия раҳбариятининг тақдимномаси бўйича, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита билан келишилгандан кейин Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан берилади.
11. Лицензиялар олиш учун муассасаларни экспертизадан ўтказиш ариза бериш тартибида, давлат таълим бошқарув органи фан вакиллари ва тегишли ихтисос мутахассисларидан иборат таркибда тузиладиган эксперт комиссияси томонидан шартнома асосида амалга оширилади. Комиссия таркибига тенглик асосида давлат таълимни бошқариш органи, тегишли ҳокимият органи, фаолият кўрсатаётган таълим муассасалари, жамоатчилик вакиллари, киришлари мумкин.
Муассаса лицензия олиш тўғрисидаги аризага:
ўқув режалари ва дастурларини;
давлат томонидан рўйхатга олинганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхасини;
давлат пошлинаси ва бир марталик йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади.
12. Экспертиза ўтказиш билан боғлиқ харажатлар (экспертларни жалб қилиш, ўқув режалари ва дастурларини тақриз қилиш, хизмат сафари харажатлари ва бошқалар)ни ариза берувчи тўлайди. У экспертиза ўтказишга вакил қилинган органга 3000 сўм миқдорида бир йўла йиғим ўтказади.
13. Эксперт комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар асосида: ўқув режалари ва дастурларининг давлат андазаларига мувофиқлигини; педагог кадрлар таркибининг касб тайёргарлиги даражасини; қурилиш меъёрлари ва қоидалари жиҳатидан давлат ва маҳаллий талабларга мувофиқлигини; таълим олувчилар, муассасалар тарбияланувчилари ва ходимлари саломатлигининг муҳофаза қилинишини текширади.
14. Экспертиза рўйхатга олинган кундан бошлаб бир ойдан кечикмай ўтказилади.
Эксперт комиссияси экспертиза натижалари бўйича асосланган хулосани ва таълим фаолияти ҳуқуқини берувчи лицензия бериш ёки буни рад этиш тўғрисидаги ўз тавсияларини давлат таълимни бошқариш органига тақдим қилади.
15. Давлат таълимни бошқариш органи эксперт комиссиясининг хулосаси асосида лицензия бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Қарор вазирлик ҳайъати томонидан тасдиқланади.
Лицензия беришнинг рад этилиши тўғрисидаги қарор асосланган бўлиши керак ҳамда ариза берувчига ёзма равишда юборилади. Мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабли рад этишга йўл қўйилмайди.
16. Лицензия берилганлиги учун қуйидаги миқдорларда давлат пошлинаси тўланади:
олий ва ўрта махсус ўқув юртларига мувофиқ келадиган муассасалар учун — 8 минг сўм;
3-иловага мувофиқ маҳаллий аҳамиятга эга бўлган муассасалар — 4 минг сўм.
Таълим фаолиятини бепул амалга оширувчи, маҳаллий аҳамиятга эга бўлган муассасалар давлат пошлинаси тўлашдан озод қилинади.
Тўланган давлат пошлинаси:
давлат бошқаруви республика органлари томонидан лицензиялар берилганда — республика бюджетига;
ҳокимликлар томонидан лицензиялар берилганда тегишли маҳаллий бюджетга ўтказилади.
17. Муассасага бериладиган лицензияда мутахассисларни тайёрлаш амалга ошириладиган мутахассисликлар рўйхати ва лицензиянинг амал қилиш муддати 4-иловага мувофиқ қайд қилинади.
18. Лицензия 5 йил муддатга берилади. Лицензиянинг амал қилиш муддати пошлинанинг белгиланган миқдори тегишлича тўлангандан кейин яна шунча муддатга узайтирилиши мумкин. Лицензиянинг узайтирилиши ариза берувчининг илтимосига мувофиқ Аттестация ўтказиш ва аккредитация қилиш тўғрисидаги Низом билан белгиланган тартибда аттестация натижалари ва муассасанинг аккредитация қилиниши бўйича амалга оширилади. Аттестациядан ўтказишда муассаса битирувчиларини тайёрлаш мазмуни, даражаси ва сифатининг давлат таълим андазалари талабларига мувофиқлиги аниқланади. Таълим жараёнининг мазмуни, ташкил этилиши ва услубияти аттестациянинг предмети ҳисобланмайди.
Лицензия олган таълим муассасаси янги ихтисосликлар жорий қилган тақдирда янгидан очилган ихтисосликлар бўйича таълим бериш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш зарурдир.
Давлат тасарруфида бўлмаган таълим муассасаларининг мазкур Низомга амал қилишини назорат қилиш лицензия берган вазирлик зиммасига юклатилади.
19. Эксперт комиссиясининг салбий хулосаси ва унинг асосида лицензия беришга рад жавоби берилиши устидан муассис судга шикоят аризаси бериши мумкин.
20. Муассаса очиш ва таълим фаолияти учун берилган лицензия:
а) агар лицензия олиш учун тақдим қилинган материалларда ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар мавжудлиги аниқланса;
б) агар лицензия талаблари ва ундаги мавжуд текшириш нормативлари бузилса лицензияни берган орган томонидан бекор қилиниши мумкин.
21. «Таълим тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига мувофиқ муассаса томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги бузилган ҳолларда лицензия берган давлат таълимни бошқариш органи низо суд йўли билан ҳал қилингунга қадар бу муассаса фаолиятини тўхтатиб туришга ҳақлидир.
22. Лицензияни бекор қилиш учун асослар аниқланган ҳолларда лицензия берган орган муассасага йўл қўйилган бузилишларни бартараф қилиш тўғрисида ёзма кўрсатма беради.
Агар муассаса ёзма кўрсатма олингандан кейин 30 кун муддат ичида лицензияни бекор қилишга асос бўлган бузилишларни бартараф этмаса, лицензия берган орган уни бекор қилади, таълим фаолияти тўхтатилиши керак бўлган муддатни белгилайди ва муассаса қонунда белгиланган тартибда ёпилади.
Таълим фаолияти билан шуғулланиш учун такроран лицензия олиш одатдаги тартибда, лекин аниқланган камчиликлар ва нуқсонлар давлат тасарруфида бўлмаган ўқув юрти томонидан албатта бартараф этилган тақдирда расмийлаштирилади.
23. Лицензия берган орган 30 кун муддат ичида лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини муассасага ва муассаса рўйхатга олинган ҳокимликка юборади.
24. Муассаса лицензия бекор қилиниши ҳақидаги қарорнинг нусхасини олгандан кейин 30 кун муддат ичида қарорнинг бекор қилиниши ва зарарни ундириб олиш учун судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
25. Лицензия беришга вакил қилинган таълимни бошқариш органлари аккредитация қилинган муассасаларга илмий-услубий ёрдам кўрсатган ҳолда уларнинг ҳисобини юритадилар.
26. Муассасаларни аттестациядан ўтказиш, аккредитациялаш ва лицензиялаш билан боғлиқ ишларни бажариш учун давлат таълимни бошқариш органлари ҳузурида тўла хўжалик ҳисобида ва ўз харажатларини ўзи қоплаш шароитида ишловчи доимий фаолият кўрсатувчи ишчи органлар (марказ, шуъба, бўлим ва бошқалар) ташкил этилиши мумкин ёки бу ишлар бевосита таълимни бошқариш органи томонидан бажарилади.
Давлат тасарруфида бўлмаган таълим муассасаларини ташкил этиш ва лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

‎Аттестация ўтказиш ва лицензия беришга
‎вакил қилинган вазирлик
‎(ҳокимлик)нинг номи



‎Ҳокимликда давлат томонидан рўйхатга олиниш ҳуқуқини олиш юзасидан
‎дастлабки хулоса бериш тўғрисида
‎АРИЗА

1. Ариза берувчининг номи__________________________________________________________________
‎2. Почта манзили __________________________________________________________________________

телефон ______________________________________ ‎

телефакс ____________________________‎

телекс _______________________________________ ‎ ‎

3. Аризага илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати:

Раҳбар


‎(имзо)

Давлат тасарруфида бўлмаган таълим муассасаларини ташкил этиш ва лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Давлат тасарруфида бўлмаган таълим муассасаси
ПАСПОРТИ
1. Давлат тасарруфида бўлмаган таълим муассасасининг тўлиқ номи _____________________________________________________________________________
‎_____________________________________________________________________________‎‎
2. Муассислар, уларнинг манзили ва телефони __________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
3. Давлат томонидан рўйхатга олиш тартиб рақами, санаси _____________________________________________________________________________

‎4. Лицензия олинган сана ____________________________________________________________________
‎5. Муассасанинг юридик ва ҳақиқий манзили, телефонлари _______________________________________‎
6. Филиалларнинг манзиллари ________________________________________________________________
7. Таълим дастурлари рўйхати (курс неча йилга мўлжалланган)_____________________________________________________________________________
8. Профессор-ўқитувчилар таркиби тўғрисидаги маълумотлар (штатдаги ўқитувчилар ва ўриндошлар сони, уларнинг малакаси) _____________________________________________________________________________
9. Таълим олувчилар контингенти (янгидан очилаётган ўқув юртлари учун — мўлжалланаётган контингент)
10. Аудитория фонди ва моддий-техника негизининг қисқача тавсифи (ўзининг биноси ёки ижарага олинган бино) __________________________________‎‎‎___________________________________________
Бинонинг умумий майдони (кв. м)_____________________________________________________________________________
Бинонинг жиҳозланиши:

электр билан ___________________________________________________________‎

канализация билан‎‎______________________________________________________

водопровод билан______________________________________________________‎_

Лабораториялар ва кабинетларнинг жиҳозланганлиги (мавжуд приборлар, компьютерлар, ўқитишнинг техника воситалари ва бошқалар)_______________________________________________________________________
Маданий-маиший ва маъмурий-хизмат бинолари _____________________________
Мавжуд ётоқхоналар, ўринлар сони ________________________________________
Мавжуд спорт зали, стадион, сув ҳавзаси ____________________________________
Энг яқин жойдаги соғлиқни сақлаш пункти __________________________________
Давлат тасарруфида бўлмаган таълим муассасаларини ташкил этиш ва лицензиялаш тартиби тўғрисидаги Низомга
3-ИЛОВА
Маҳаллий аҳамиятга эга бўлган таълим муассасалари
РЎЙХАТИ
1. Мактабгача тарбия болалар муассасалари
2. Мактабдан ташқари муассасалар
3. Бошланғич, базавий, ўрта мактаблар, бошқа ўрта ўқув юртлари (гимназиялар, колледжлар, лицейлар ва бошқалар)
4. Ўрта ҳунар-техника билим юртлари, ўқув-ишлаб чиқариш, ўқув-курс комбинатлари, марказлари ва ҳунар таълимининг бошқа ўқув юртлари
Давлат тасарруфида бўлмаган таълим муассасаларини ташкил этиш ва лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

Лицензия беришга вакил қилинган
‎(вазирлик) ҳокимликнинг номи‎


‎ЛИЦЕНЗИЯ № _______‎‎

______________________ шаҳри ‎

берилган вақти ________________________‎_

Берилди шу ҳақдаким __________________________________________________________
____________________________________________________________________________

‎‎(ариза берувчининг номи)

____________________________________________________________________________

ўқув юрти, муассаса мақоми)‎‎

‎‎очиш (олий, ўрта махсус ва бошқалар) таълим тизимида (мутахассислик ва ихтисос) ________
‎____________________________________________________________________________
курси бўйича таълим фаолияти билан шуғулланиш ___________________________________‎‎

Курс, мутахассислик номи ‎

Ўқувчилар сони‎

1. ____________________________________________________________________________

2. ____________________________________________________________________________

‎‎3. ____________________________________________________________________________‎

‎‎____________________________________________________________________________

ва унга __________________________________________________ бериш ҳуқуқини олди‎‎

(мутахассислик, касб, малака)‎

Назорат нормативлари ________________________________________________________
‎‎Лицензиянинг амал қилиш муддати 5 йил, 199___ йилдан 199__ йилгача
Лицензия беришга вакил
‎ қилинган вазирлик раҳбари (ҳоким) ‎


‎(имзо)‎