Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН ҚИЗИЛ ЯРИМ ОЙ ЖАМИЯТИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти тўғрисида»ги 1992 йил 28 майдаги Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ноябрь ойининг иккинчи ўн кунлиги Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида Қизил Ярим ой жамияти Жамғармасига хайрия тўплаш ўн кунлиги деб эълон қилинсин.
Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг Жамғармасига маблағ тўплаш ўн кунлигини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти корхоналари ва ташкилотлари жамиятнинг устав фаолиятини амалга оширишга йўналтириладиган валюта ажратмаларини ўтказишдан озод этилсин.
3. Республика фуқароларини нафақа билан таъминлаш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилингунга қадар Қизил Ярим ой жамиятининг меҳр-шафқат ҳамширалари иш ҳақи фондидан етти фоиз миқдорда ижтимоий суғуртага ажратма ўтказиш белгилансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятини иқтисодий алоқалар иштирокчиси сифатида белгиланган тартибда рўйхатга олсин ҳамда имтиёзли шартлар асосида унинг ташқи иқтисодий фаолиятига ҳар томонлама ёрдам кўрсатсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси Қизил Ярим ой жамиятига халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой миллий жамиятлари Халқаро Федерациясига ҳар йилги бадални тўлаш ва унинг халқаро фаолиятини амалга ошириш учун валюта маблағларини ажратишни назарда тутсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти ҳамда унинг корхоналари ва ташкилотлари томонидан ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда имтиёзли шартларда халқаро ҳисоб-китоблар хизматларини кўрсатсин.
7. «Ўзшартномасавдо» Жамиятга зарур моддий техника ресурсларини сотиб олишда ҳар йили ёрдам кўрсатсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги Қизил Ярим ой жамиятининг халқаро фаолияти билан боғлиқ ҳужжатларни биринчи навбатда расмийлаштиришни таъминласинлар.
9. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, Ўрта Осиё темир йўли бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги, Алоқа вазирлиги, Республика божхона қўмитаси табиий офатлар ва шу каби бошқа экстремал вазиятлар рўй берган пайтларда Жамият юкларини ва унинг вакилларини биринчи навбатда ташилишини таъминласинлар.
10. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясига Ўрта Осиё темир йўли бошқармасига, Чет эл туризми Тошкент ва вилоятлар бўлимларига Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой жамиятлари халқаро ташкилотларининг вакилларига Ўзбекистон меҳмонxоналарида яшаганлик авиа ва темир йўл билетларини сотиб олганлик учун сўмларда ҳақ тўлашга рухсат берилсин.
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар, Ўзбекистон Республикаси вилоятлари ва ноҳиялари ҳокимликлари:
икки ой муддат ичида Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти органлари ва муассасаларини тегишли равишда хизмат хоналари билан таъминлаш масаласини ҳал этсинлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 19 августдаги 291-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
Қизил Ярим ой жамияти патронажида бўлган кекса ёшдаги фуқароларнинг бошқа жойга кўчиши ёки вафоти туфайли бўшайдиган уй-жой фондини жамият хомийлигида бўлганларга бериш масаласи кўриб чиқилсин.
12. Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти зиммасига Ўзбекистон Республикаси ташқарисидаги Ўзбекистон Республикаси болалари — фуқароларига васийлик қилиш, уларни фарзандликка олиш ва тарбиясини ташкил этишни назорат қилиш вазифаси юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 5 октябрь,
458-сон
Қизил Ярим ой жамияти жамғармасига маблағ тўплаш акциясини ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи ўн кунлигида Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти ҳисобига маблағ тўплаш ўн кунлиги эълон қилинади.
2. Қорақалпоғистон Республикасида, Ўзбекистоннинг вилоятларида, шаҳарларида ва ноҳияларида ҳокимлар бошчилигида ташкилий қўмиталар тузилади.
3. Ўзбекистон Республикаси оммавий ахборот воситалари Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой халқаро ҳаракатини реклама қилиш компаниясини ўтказадилар.
4. Ўзбекистон Республикасининг корxоналари, жамоа, давлат хўжаликлари, биржалари, банклари, қўшма корхоналари, савдо уйлари, бошқа бирлашмалари, ташкилотлари ва хусусий шахслари чет эллик юридик ва жисмоний шахслар маблағ тўплаш хайрия компаниясида қатнашадилар.
5. Республика Мудофаа вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги шахсий состав ўртасида Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти ҳисобига шахсий бадал топшириш ва маблағ тўплаш юзасидан тушунтириш ишларини олиб борадилар.
6. Молия вазирлиги, «Ўзбексавдо» давлат акционерлик уюшмаси, Ўзбекбирлашув Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятига пул-буюм лотереяларини кимошди савдоларини, олди-сотдиларни, ярмаркаларни ва бошқа хилдаги хайрия акцияларини ўтказишда ёрдам кўрсатадилар.
7. Вазирликлар ва идоралар маблағ тўплаш даврида Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятига хайрия чипталарини тарқатишда ёрдам кўрсатадилар.
8. Давлат матбуот қўмитаси Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти Марказий қўмитасига хайрия акциясини тарғибот этишга қаратилган нашрий-матбаа маҳсулотларини чиқаришда ёрдам кўрсатади.
9. Маданий-томоша тадбирларини амалга оширувчи ташкилотлар, Маданият ишлари вазирлиги, Давлат жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, «Ўздавкинокомпания» ўн кунлик давомида хайрия концертларини театр томошаларни спорт тадбирларини ва ҳоказоларни ташкил этадилар ва улардан тушган маблағ Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти ҳисобига ўтазилади.
10. Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти хайрия акцияларини ўтказиш тартибини ишлаб чиқади.
Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамияти Марказий қўмитасининг ҳисоб-китоб счёти қуйидагича: Саноат-қурилиш банкининг Тошкент шаҳар Юнусобод ноҳияси бўлимидаги ҳисоб-китоб счёти 000700378, МФО 172682304.
Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкидаги валюта счёти — 700000001.