1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5712-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистонда инклюзив таълимни ривожлантириш, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини такомиллаштириш ҳамда уларга кўрсатиладиган таълим хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
2020 — 2025 йилларда халқ таълими тизимида инклюзив таълимни ривожлантириш концепциясини 2020-2021 йилларда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» (кейинги ўринларда – «Йўл харитаси») 2-иловага мувофиқ;
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар таълимини 2025 йилгача ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилансинки, Концепция эришилган натижалар, мақсадли кўрсаткичлар ва тегишли даврга мўлжалланган асосий йўналишлардан келиб чиққан ҳолда 2022 йилдан бошлаб ҳар йили тасдиқланадиган алоҳида «Йўл харитаси» асосида босқичма-босқич амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар]
2. Халқ таълими вазирлиги 2021 йилдан бошлаб ҳар йили 1 декабрга қадар ўтаётган йилнинг «Йўл харитаси» бажарилиши якунларини батафсил ўрганиш асосида кейинги йил учун «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Вазирлар Маҳкамаси «Йўл хариталари» ҳамда мақсадли кўрсаткичларнинг (индикаторларнинг) бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб борсин ҳамда йилига бир марта унинг натижаларини Ҳукумат раёсати мажлисларида танқидий кўриб борсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар]
3. Белгилаб қўйилсинки, Концепция икки босқичда амалга оширилади, жумладан:
а) 2020 — 2022 йиллар давомида:
инклюзив таълим тизими соҳасидаги норматив база такомиллаштирилади;
инклюзив таълим тизими учун малакали педагог кадрлар тайёрланади, қайта тайёрланади ва малакаси оширилади;
инклюзив таълим жорий этилган муассасаларнинг моддий-техника базаси мустаҳкамланади, улар махсус мосламалар (кўтариш қурилмаси, пандус, тутқич ва бошқалар), зарур адабиётлар, методик қўлланмалар, турли касбларга ўқитиш учун ускуна ва жиҳозлар билан таъминланади;
инклюзив таълим соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва инновацион лойиҳалар жорий этилади;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг билим олиш ҳуқуқи, инклюзив ўқитишнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш орқали аҳоли ўртасида ижобий ижтимоий муҳит шакллантирилади;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни камситиш, уларга салбий муомалада бўлишнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилади;
инклюзив таълим тизими тажриба-синов тариқасида алоҳида таълим муассасаларининг фаолиятига жорий қилинади;
б) 2023 — 2025 йиллар давомида:
инклюзив таълим тизими босқичма-босқич бошқа умумий ўрта таълим муассасаларида жорий қилинади;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ҳар бир боланинг инклюзив таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилади;
инклюзив таълим жараёнида ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялашга, уларнинг жисмонан соғлом ва бақувват шаклланишига қаратилган чоралар кўрилади;
ўқувчиларнинг жисмоний ва ақлий эҳтиёжидан ҳамда таълим муассасаларининг географик жойлашувидан келиб чиқиб алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари (мактаб ва мактаб-интернатлар) (кейинги ўринларда — ихтисослаштирилган таълим муассасалари) сони оптималлаштирилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар]
4. Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг:
шаҳарларда ҳамда Тошкент шаҳрининг туманларида жойлашган биттадан умумтаълим мактабларида инклюзив таълим тизимини жорий қилиш;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган биттадан умумтаълим мактабида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун бошланғич таянч коррекцион синфларни очиш;
Қашқадарё, Фарғона ва Хоразм вилоятларида жойлашган биттадан касб-ҳунар мактабида ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг 9-синф битирувчилари ҳамда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган гуруҳларни ташкил этиш;
б) инклюзив таълим тизимини жорий қилиш, бошланғич таянч коррекцион синфларни очиш ва ихтисослаштирилган гуруҳларни ташкил этиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда ижобий тажрибани республиканинг бошқа ҳудудларига босқичма-босқич татбиқ этиш;
в) 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
ихтисослаштирилган таълим муассасаларида мажбурий умумий ўрта таълимни 11 йиллик (интеллектуал ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар учун (ёрдамчи) мактаблар, мактаб-интернатларда 9 йиллик) муддатда амалга ошириш;
ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг 10-11-синф (интеллектуал ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар учун (ёрдамчи) мактаблар, мактаб-интернатларда 8-9-синф) ўқувчиларини касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиққан ҳолда келажакда эгаллайдиган касблари бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланишлари учун кенг шарт-шароитлар яратиш мақсадида ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг қисқартирилаётган ўқув соатлари доирасида касбга ўқитиш курсларини ташкил этиш;
г) ихтисослаштирилган таълим муассасалари битирувчиларига касбга ўқитиш курсларида ўргатилган касблар бўйича сертификат бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги касбга ўқитиш курсларини ташкил этишда методик ёрдам кўрсатиш, ўқув жараёнини самарали олиб бориш ва малакали профессор-ўқитувчиларни жалб этиш учун тегишли ҳудуддаги профессионал таълим муассасалари ҳамда «Ишга марҳамат» мономарказларини ихтисослаштирилган таълим муассасаларига бириктирсин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар]
5. Белгилаб қўйилсинки:
а) 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
бошланғич таянч коррекцион синфларда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим бериш мослаштирилган (адаптив) ўқув дастурлари асосида амалга оширилади;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун инклюзив таълим тизими жорий қилинган ва таянч коррекцион синфлар очилган умумтаълим мактабларида ихтисослаштирилган таълим муассасалари штатларини босқичма-босқич мақбуллаштириш ҳисобидан махсус педагог штат бирликлари ажратилади;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг салоҳиятини ривожлантириш мақсадида инклюзив таълим тизими жорий қилинган умумтаълим мактаблари томонидан мазкур ўқувчилар учун улар ва уларнинг ота-оналари (қонуний вакиллари) иштирокида индивидуал ўқув дастурлари ишлаб чиқилиши мумкин;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга индивидуал таълим дастурларини ўзлаштиришда махсус педагоглар ва тьюторлар (ёрдамчи педагог ходимлар) яқиндан кўмаклашади;
инклюзив таълим тизими жорий қилинган умумтаълим муассасаларига тьютор (ёрдамчи педагог ходим) сифатида тегишли малакага эга волонтёрлар ва олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишидаги юқори курс талабалари педагогик амалиёт даврида ихтиёрийлик асосида жалб қилинади;
инклюзив таълим тизими жорий қилинган ва таянч коррекцион синфлар очилган умумтаълим мактаблари Кузатув кенгаши таркибига алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг ота-оналаридан (уларнинг қонуний вакилларидан) бири киритилади;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда профессионал таълим муассасалари учун умумий давлат гранти асосида қабул кўрсаткичларининг икки фоизгача бўлган қисми ушбу шахсларга ажратилади;
ўқувчиларга уй шароитида якка тартибда таълим бераётган ўқитувчилар иш ҳақларини ҳисоблаш Халқ таълими вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган тартиб бўйича амалга оширилади;
б) 2021 йил 1 январдан бошлаб:
ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг раҳбар ходимларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун ҳар ойда тўланадиган устама ҳақи базавий тариф ставкасининг 100 фоизи миқдорида тўланади;
Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги «Меҳрибонлик» уйлари республика соғломлаштириш оромгоҳи раҳбари базавий тариф ставкаси миқдори «Меҳрибонлик» уйларининг тегишли раҳбар ходими базавий тариф ставкасининг 90 фоизига, «Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчалари психологлари базавий тариф ставкаси миқдори умумтаълим мактаблари психологлари базавий тариф ставкасига, «Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчалари тўгарак ва мусиқа раҳбарлари, меҳнат ва тренер йўриқчиси базавий тариф ставкалари «Баркамол авлод» болалар мактабларининг тўгарак раҳбарлари базавий тариф ставкаларига тенглаштирилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.07.00 Хорижий мамлакатларнинг таълим муассасалари ва ташкилотлари;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим;
5.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
6. Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази қошида унинг белгиланган штат бирликлари доирасида «Инклюзив таълим лабораторияси» ташкил этилсин.
Инклюзив таълим лабораториясининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
умумтаълим мактабларида инклюзив таълим учун шарт-шароитлар яратиш, инклюзив таълим беришнинг сифати ва самарадорлигини аниқлаш мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
инклюзив таълимнинг методик таъминотини (дастурлар, раҳбар, педагог ва мутахассисларга методик тавсиялар ва бошқаларни) ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштириб бориш;
инклюзив таълимнинг барча субъектлари учун психологик-педагогик ва ижтимоий ривожлантиришга йўналтирилган технологияларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштириб бориш;
инклюзив шароитларда таълим олувчилар учун психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш ишларини ташкил қилиш;
инклюзив таълим бўйича илмий тадқиқотларни олиб бориш, илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва амалиётга татбиқ этиш;
инклюзив таълим тизими жорий қилинган умумтаълим муассасалари, уларда таълим олаётган ўқувчилар тўғрисида маълумотлар базасини яратиш ва уни доимий янгилаб бориш;
инклюзив таълимни ривожлантириш масалалари бўйича илмий конференциялар ва семинарларни ташкил этиш ва ўтказиш.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.05.00 Давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари]
7. Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги икки ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва амалга оширилишини таъминласин:
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим олиш ҳуқуқи ва эркинлигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек болаларнинг маданият, санъат, спорт ва бошқа йўналишларда эришган ютуқлари тўғрисида тарғибот тадбирларини ўтказиш;
инклюзив таълим-тарбияни матбуот ва ижтимоий тармоқларда кенг тарғиб этиш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш масалалари бўйича ота-оналар учун онлайн ўқув курсларини ташкил этиш ва видео маърузаларни ижтимоий тармоқларда жойлаштириш.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.02 Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим;
4.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим]
8. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 сентябрга қадар:
педагогик таълим соҳасидаги таълим йўналишлари ва мутахассисликларининг тегишли ўқув дастурларига инклюзив таълим методикаси бўйича мавзулар киритилишини таъминласин;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар (шахслар) тўсиқсиз ҳаракатланиши учун умумий ўрта, профессионал ва олий таълим муассасаларининг ўқув бинолари ҳамда талабалар турар жойларида зарур шароитлар (биноларнинг кириш қисмига пандуслар, тутқичлар ва бошқалар) яратсин;
ўқув жараёнини ташкил этишда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришда алоҳида масофавий ўқитиш элементларидан (онлайн ўқув дарслари, электрон таълим ресурслари) кенг фойдаланилишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 февралдаги «Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4185-сон қарорининг 2-банди учинчи хатбошидан «раҳбар ходимлари ва» сўзлари чиқариб ташлансин.
Белгилансинки, мазкур ўзгартириш 2021 йил 1 январдан кучга киради.
10. Халқ таълими вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 13 октябрь,
ПҚ-4860-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4860-сон қарорига 1-ИЛОВА
2020 — 2025 йилларда халқ таълими тизимида инклюзив таълимни ривожлантириш
концепцияси
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
1. 2020 — 2025 йилларда халқ таълими тизимида инклюзив таълимни ривожлантириш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни ўқитиш учун инклюзив таълим тизимини ташкил этиш, уларнинг таълим олиш ҳуқуқини кафолатлаш ва таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар]
2. Концепция Ўзбекистон Республикасида инклюзив таълимни ривожлантиришнинг мақсадлари, вазифалари, устувор йўналишлари, ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги босқичларини белгилайди ҳамда инклюзив таълимни ривожлантиришга йўналтирилган дастурлар ва комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун асос бўлади.
2-боб. Ўзбекистонда инклюзив таълимнинг жорий ҳолати ва мавжуд муаммолари
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.05.00 Давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари]
3. Бугунги кунда республика бўйича жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун жами 86 та ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларда (кейинги ўринларда — ихтисослаштирилган таълим муассасалари) 21,2 минг нафар, 21 та санаторий туридаги мактаб-интернатларда 6,1 минг нафар ўқувчилар таълим-тарбия олади. Шунингдек, узоқ муддат даволанишга муҳтож бўлган 13,3 минг нафар ўқувчилар уйда якка тартибда ўқитилади.
2014 — 2016 йилларда Европа Иттифоқи билан ҳамкорликда «Ўзбекистонда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун инклюзив таълим» лойиҳаси амалга оширилди. Лойиҳа доирасида:
республиканинг 5 та ҳудудида тажриба-синов майдончалари ташкил этилди;
150 нафардан ортиқ тиббий-психологик-педагогик комиссия ва 1,3 минг нафардан ортиқ педагог ходимлар инклюзив таълим хизматларига ўқитилди;
педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таълим муассасаларининг ўқув режаларига таълим тизимига инклюзив амалиётни татбиқ этишга доир 3 та ўқитиш модули киритилди;
2 минг нафардан ортиқ алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар ва уларнинг ота-оналарига инклюзив таълим хизматлари ташкил этилди;
Тошкент, Самарқанд, Наманган, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида 5 та тажриба-ресурс маркази ҳамда 15 та тажриба мактаблари ташкил этилиб, уларга 800 нафардан ортиқ болалар қамраб олинди.
Инклюзив таълим тизимини жорий қилиш бўйича қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Мазкур ҳужжатларда жамиятимизнинг бир бўлаги бўлган махсус ёрдамга муҳтож болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга таълим-тарбия бериш, уларнинг соғлом болалар қаторидан ўрин олиб ўз қобилияти, имкониятларини кўрсата олишига, маънавий камол топишига қаратилган чора-тадбирлар белгилаб берилган.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги «Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3931-сон қарорида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг ижтимоий кафолатларини таъминловчи чора-тадбирлар самарадорлигини янада ошириш, уларнинг таълим-тарбия (шу жумладан, инклюзив таълим-тарбия) олишига хизмат қиладиган мослашув муҳитини яратиш бўйича алоҳида вазифалар қайд этиб ўтилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги ПФ-5712-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга кўрсатиладиган таълим хизматлари сифатини яхшилаш бўйича:
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар таълим оладиган таълим муассасалари биноларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар ўқитиладиган таълим муассасаларини зарур адабиётлар, методик қўлланмалар, турли касбларга ўқитиш учун ускуна ва жиҳозлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни ўқитиш учун инклюзив таълим тизимини ташкил этиш, умумтаълим муассасаларини махсус мосламалар (кўтариш қурилмаси, пандус, тутқич ва бошқалар), шунингдек тегишли кадрлар (махсус педагог, болаларни руҳий-педагогик кузатиш бўйича мутахассислар) билан таъминлаш;
жамоатчилик ўртасида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг билим олиш ҳуқуқи, инклюзив ўқитишнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш;
ўқувчиларнинг жисмоний ва ақлий талаб-эҳтиёжидан ва таълим муассасаларининг географик жойлашувидан келиб чиққан ҳолда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар ўқитиладиган таълим муассасаларини оптималлаштириш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг мослашиши ва интеграцияси учун мактаб-интернатларни босқичма-босқич махсус жиҳозлар билан таъминлаш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ҳар бир боланинг инклюзив таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш каби вазифалар белгиланган.
Бундан ташқари, «Замонавий мактаб»ларни қуришда ушбу мактабларда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни ўқитиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, улар учун махсус инфратузилма бўлиши ва жиҳозланишини таъминлаш мақсадида инклюзив таълимни ташкил этиш бўйича «Замонавий мактаб»га қўйиладиган меъёрий талаблар лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Келгусида «Замонавий мактаб»ларни ушбу талаблар асосида қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилган.
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни соғлом болалар қаторида умумтаълим мактабларида ўқитиш амалиётини ривожлантириш мақсадида ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таълим олаётган ўқувчиларнинг умумтаълим мактабларига интеграциялашуви (уйғунлаштирган ҳолда таълим-тарбия бериш) тажрибаси қўлланилиши натижасида сўнги йилларда 500 нафарга яқин алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчилар умумий ўрта таълим мактабларига қайтарилди.
Ҳозирги кунда 3,2 мингдан ортиқ умумий ўрта таълим мактабларида 13 минг нафарга яқин ўқувчилар инклюзив таълим билан қамраб олинган.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар]
4. Шу билан бирга, Халқ таълими тизимида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни ўқитиш учун инклюзив таълим тизимини ташкил этиш, уларнинг таълим олишга бўлган тенг ҳуқуқларини таъминлаш борасида айрим бўшлиқ ва камчиликлар мавжуд, шу жумладан:
а) инклюзив таълимни ташкил этиш соҳасида:
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар ўқитиладиган айрим таълим муассасаларида улар учун тўсиқсиз муҳит ва имкониятлар яратилмаган;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар ўқитиладиган таълим муассасалари зарур адабиётлар, методик қўлланмалар, турли касбларга ўқитишга мўлжалланган ускуна ва жиҳозлар билан тўлиқ таъминланмаган;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг билим олиш ҳуқуқи, инклюзив таълим тизимининг мазмун-моҳияти ҳақида жамоатчилик ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш йўлга қўйилмаганлиги натижасида ота-оналар алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган фарзандларини умумтаълим муассасаларида ўқитиши мумкинлиги ҳақида етарли маълумотга эга эмас;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббус амалиётга татбиқ этилмаган;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни инклюзив таълимга жалб қилиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш масалаларига маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари томонидан етарли эътибор қаратилмаяпти;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнининг мураккаблиги ва шаффоф эмаслиги турли шаклдаги коррупция ҳолатларига сабаб бўлмоқда;
б) кадрларни тайёрлаш соҳасида:
умумтаълим муассасаларида инклюзив таълим тизими мазмунини сифат жиҳатидан янгилаш талаб этилмоқда;
педагогик кадрларнинг касбий тайёргарлиги ҳамда касбий малака даражаси инклюзив таълим учун етарли эмаслиги натижасида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим беришда қатор муаммолар юзага келмоқда;
педагогика йўналишидаги олий таълим муассасалари ўқув дастурларига инклюзив таълим бериш методикасига оид фанлар киритилмаган;
педагогика ва методика фанларига оид дарсликларда инклюзив таълим дастурлари киритилмаганлиги, шунингдек бўлажак педагогларнинг алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар жалб қилинган таълим муассасаларида амалиёт ўтамаётганлиги уларнинг касбий тайёргарлик сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда;
умумтаълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрлари инклюзив таълим ҳақида етарли маълумотларга эга эмаслиги инклюзив таълимни жорий этишнинг самарасизлигига олиб келмоқда;
малака ошириш ва қайта тайёрлаш таълим муассасаларида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар таълими бўйича малака ошириш курслари ташкил этилмаган, улар фаолиятига инклюзив таълим бўйича замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий қилинмаган;
в) ўқув жараёнини ташкил этиш соҳасида:
умумтаълим муассасаларида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга инклюзив таълим бериш методикаси ишлаб чиқилмаган;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга инклюзив таълим беришнинг сифати ва самарадорлигини аниқлаш мезонлари ишлаб чиқилмаган;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар таълим оладиган таълим муассасалари зарур махсус ўқув адабиётлари ва методик-қўлланмалар билан етарли даражада таъминланмаган;
д) инклюзив таълим тизимини молиялаштириш соҳасида:
инклюзив таълимни ривожлантириш учун етарли маблағларни самарали ва шаффоф тизим асосида тақсимлаш ва фойдаланиш талаб этилмоқда;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ўқув жиҳозлари ва материалларини янгилаш, мактаб биноларида инклюзив таълимни жорий этишга қаратилган шароитлар яратиш учун давлат бюджетидан таълим муассасаларига етарли маблағлар йўналтирилмаяпти.
3-боб. Инклюзив таълим тизимини ривожлантиришнинг мақсадлари ва устувор йўналишлари
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.05.00 Давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари;
5. Инклюзив таълим тизимини ривожлантиришнинг мақсади — таълим олиш учун тенг имкониятни таъминлаш ва барча болаларнинг индивидуал хусусиятларидан, олдинги таълим ютуқларидан, тили, маданияти, ота-оналарнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳолатидан қатъий назар таълимда муваффақиятга эришиши учун зарур шарт-шароитларни яратишдир.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар]
6. Инклюзив таълим тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари қуйидагилардир:
а) инклюзив таълим тизими учун педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш:
педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларида инклюзив таълим дастурларини жорий этиш, инклюзив таълим методикасига оид ўқув материалларини такомиллаштириш;
инклюзив таълим беришнинг замонавий назарияларини ўзлаштириш, инклюзив таълим тизимида фаолият олиб бораётган педагогларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказларини ташкил этиш ҳамда таълим беришда шахсга йўналтирилган ёндашувлар асосларини эгаллашга шароит яратиш;
ўқитувчи, ўқувчи, ота-она, жамоат ташкилотлари мутахассислари, кенг жамоатчилик учун инклюзив таълим бўйича ўқув-услубий мажмуалар ва оммабоп нашрлар яратиш;
инклюзив таълим тизими жорий этилган умумтаълим муассасаларида ўқитувчиларнинг сифат таркибини, хусусан магистрлик даражасига эга бўлган педагоглар сонини босқичма-босқич ошириш;
инклюзив таълимни жорий этишда аввало чекка ҳудудларда жойлашган, ўқувчилар сони кам бўлган умумтаълим мактабларидаги алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни ўқитишга эътибор қаратиш;
инклюзив таълим сифатини мустақил баҳолаш тизимини шакллантириш ва алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун қўшимча педагогик таълим хизматларини йўлга қўйиш;
халқ таълими соҳасида раҳбар кадрлар тайёрлаш бўйича стандартлаштирилган дастур ишлаб чиқиш, уларга инклюзив таълимини амалга ошириш механизмларини кўзда тутувчи ўқув курсларини киритиш;
масофавий курсларни йўлга қўйган ҳолда, инклюзив таълим тизими жорий қилинган умумтаълим муассасаларида фаолият олиб борувчи педагогларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизими самарадорлигини кучайтириш ва қамровини кенгайтириш;
педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларининг «Махсус педагогика» таълим йўналиши бўйича қабул параметрларини ошириш, Халқ таълими вазирлиги тавсияси асосида педагог ходимларга эҳтиёжи катта бўлган чекка ҳудудлардаги абитуриентлар учун мақсадли қабул кўрсаткичларини белгилаш механизмини жорий этиш;
инклюзив таълим тизими жорий этилган умумтаълим муассасаларида ёш ўқитувчиларни, уларнинг хизмат мавқеи ўсишини ҳисобга олган ҳолда, касбий қўллаб-қувватлаш ва ҳамкорликда ишлаш механизмини такомиллаштириш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга инклюзив таълим-тарбия беришда инновацион технологияларни қўллаш юзасидан педагог ходимлар учун методик тавсиялар ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш;
А. Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ўқув дастурларига инклюзив таълим-тарбияга оид махсус ўқув дастурлари ва машғулотларини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш орқали таълим-тарбия жараёни самарадорлигини ошириш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ҳар бир боланинг инклюзив таълим олишига бўлган ҳуқуқини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни камситиш, уларга нисбатан шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалада бўлишнинг олдини олишга қаратилган механизмларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни эрта аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш;
болаларнинг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда сифатли таълим олиши учун тенг имкониятларга эга бўлишини ҳамда қулайликни таъминлаш бўйича давлат кафолатларининг амалга оширилишини таъминловчи ташкилий-бошқарув механизмларини яратиш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни инклюзив таълим тизими жорий қилинган умумий ўрта ва профессионал таълим муассасаларига юбориш учун асос бўлувчи тиббий кўрсатмалар рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
ҳудудлар имкониятларини инобатга олган ҳолда инклюзив таълимни ривожлантириш ҳолати ва тенденциялари мониторингини олиб бориш;
ҳар бир болага ўзининг шахсий темпига мос равишда ривожланиш ҳуқуқини таъминлаш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга улардаги ақлий ёки жисмоний нуқсонларнинг ифодаланганлик даражасидан келиб чиққан ҳолда умумтаълим мактабида тегишли билимларни олишига шароит яратиш;
инклюзив таълим жараёнида ўқувчиларда ўқишга соғлом, кучли ва таъсирчан мотивацияни шакллантириш ҳамда касб танлаш, касбий ўсишини мустақил режалаштириш, замонавий касбларни эгаллаш қобилиятини ривожлантириш;
инклюзив таълим дастурлари асосида замонавий дарсликлар, ўқув-услубий қўлланмалар, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этган ҳолда мультимедиа иловаларини яратиш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни касб-ҳунарга ўқитишни такомиллаштириш ва ушбу йўналишларда қисқа муддатли курсларни ташкил этиш;
инклюзив таълимнинг ривожланишини мониторинг қилиш ҳамда амалга оширилаётган ишлар натижаларини ёритиб бориш;
в) инклюзив таълим жараёнида ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, боланинг жисмонан соғлом ва бақувват шаклланишига эришиш:
инклюзив таълим муассасаларида ўқувчилар учун соғлом овқатланиш тамойилларини оммалаштириш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун спорт тўгаракларини ташкил қилиш;
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ота-оналар ўртасида инклюзив таълим тизими тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш;
ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганган ҳолда инклюзив таълим тизими жорий қилинган таълим муассасаларида ўқувчилар ўртасида зўравонлик (буллинг)нинг олдини олишга қаратилган дастурларни жорий этиш;
г) алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга кўрсатиладиган таълим хизматлари сифатини яхшилаш:
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар таълим оладиган таълим муассасалари биноларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар ўқитиладиган таълим муассасаларини зарур адабиётлар, методик қўлланмалар, турли касбларга ўқитишга мўлжалланган ускуна ва жиҳозлар билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
д) инклюзив таълим соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ва инновацион лойиҳаларни жорий этиш:
барча инклюзив таълим тизими жорий қилинган таълим муассасаларини маълумотларни узатиш бўйича ягона тармоққа бирлаштириш;
таълим муассасаларини инклюзив таълимга жалб қилинган ўқувчилар учун махсус жиҳозланган компьютер техникаси, интерактив доска, эшитиш мосламалари ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш;
давлат-хусусий шериклик асосида инклюзив таълим жараёнини автоматлаштириш бўйича ахборот тизимини жорий этиш, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун дарслик ва методик материалларнинг электрон шаклларини eduportal.uz порталида жойлаштириш ва мунтазам янгилаб бориш;
инклюзив таълимга жалб қилинган болалар учун мавжуд дарслик ва ўқув-услубий адабиётларни электрон шаклга ўтказиш;
инклюзив таълим жараёни учун мультимедиа маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва уларни қўллаш жараёнини тизимли ташкил этиш;
е) инклюзив таълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва уларни бюджетдан молиялаштириш самарадорлигини ошириш:
илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда инклюзив таълим жорий этилган муассасалардаги қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларида илғор технологиялар ва муҳандислик ечимларига таяниш;
халқаро тажрибалардан келиб чиққан ҳолда, «Замонавий мактаб» давлат дастури доирасида умумтаълим мактаблари учун инклюзив таълим шароитларини ҳисобга олган ҳолда қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш;
инклюзив таълим тизими жорий қилинган умумтаълим муассасаларининг ўқув хоналари ва лабораторияларини замонавий мебель, жиҳозлар, ўқув-услубий материаллар, компьютер ва мультимедиа техникалари, видеокузатув тизимлари билан жиҳозлаш;
нодавлат умумтаълим мактабларида инклюзив таълим тизимини жорий қилиш амалиётини кенгайтириш;
ж) инклюзив таълимга жалб қилинган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган бешта ташаббусни амалиётга татбиқ этиш:
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни маданият ва санъат муассасаларига кенг жалб этиш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар ўртасида компьютер технологиялари ва Интернетдан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган ўқувчи-қизларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг маданият, санъат, спорт ва бошқа йўналишларда эришган ютуқлари тўғрисида тарғибот тадбирларини ўтказиш.
4-боб. Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.01.00 Умумий қоидалар]
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган шахсларнинг ривожланиши, реабилитацияси, жамиятга интеграциялашувида инклюзив таълимнинг стратегик омил сифатидаги роли тасдиқланади;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълимий муҳити яхлитлиги мустаҳкамланади, уларнинг жамиятга интеграцияси учун зарур шароитлар таъминланади;
давлат, жамият, шахснинг инклюзив таълим соҳасидаги манфаатларини мувофиқлаштириш механизмлари яратилади;
инклюзив таълим тизимининг умумий қулайлиги, узлуксизлиги, таълим сифати, шунингдек ўқувчиларнинг ривожланиш даражаси, хусусиятларига мослашувчанлиги ва вариативлигига эришилади;
инклюзив таълим соҳасидаги халқаро муносабатлар доирасида ўзаро ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланади;
ўқувчилар таълимий эҳтиёжларнинг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда сифатли таълим олиши учун улар давлат томонидан қўллаб-қувватланади;
инклюзив таълимни босқичма-босқич жорий этиш орқали алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари оптималлаштирилади, уларда таълим олаётган ўқувчиларнинг тенг ҳуқуқли жамият аъзоси сифатида умумтаълим муассасаларида билим олиши таъминланади;
педагогик йўналишдаги олий таълим муассасаларида инклюзив таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади;
инклюзив таълим муассасаларининг Интернет тармоғига тўлиқ уланиши таъминланади;
инклюзив таълим муассасаларида ўқувчиларни қабул қилиш ва бошқа таълим муассасаларига ўтказиш учун давлат хизматларини кўрсатиш механизми жорий этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4860-сон қарорига 2-ИЛОВА
2020 — 2025 йилларда халқ таълими тизимида инклюзив таълимни ривожлантириш концепциясини 2020-2021 йилларда амалга ошириш бўйича
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Т/р
Тадбирларнинг номланиши
Амалга ошириш механизми
Молиялаштириш манбаи
Ижро муддатлари
Масъул ижрочилар
I. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим бериш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш
Умумтаълим муассасаларида инклюзив таълим тизимини ривожлантириш, жумладан:
Умумтаълим муассасаларида алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга инклюзив таълим бериш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни инклюзив таълим тизими жорий қилинган умумий ўрта ва профессионал таълим муассасаларига юборишга имкон берувчи тиббий кўрсатмалар рўйхатини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни эрта аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш;
халқ таълими тизимидаги тиббий-психологик-педагогик комиссиянинг алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни ўқитиш, тарбиялаш ва соғломлаштиришга қаратилган вазифаларини қайта кўриб чиқиш ҳамда унинг фаолиятини халқаро талабларга мослаштириш;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни ихтисослаштирилган таълим муассасаларига қабул қилиш тартибини соддалаштириш.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори
—
2021 йил 1 майга қадар
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (У. Ташкенбаев), Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар
Олий таълим муассасаларининг педагогика йўналишидаги юқори курс талабаларини педагогик амалиёт даврида ихтиёрийлик асосида тьютор (ёрдамчи педагог ходим) сифатида инклюзив таълим тизими жорий қилинган умумтаълим муассасаларига бириктириш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Инклюзив таълим тизими жорий этилган умумтаълим муассасаларига тьютор (ёрдамчи педагог ходим) сифатида ихтиёрийлик асосида тегишли малакага эга волонтёрларни жалб қилиш.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг қўшма буйруғи
—
2021 йил 1 январга қадар
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари (мактаблар, мактаб-интернатлар) (кейинги ўринларда — ихтисослаштирилган таълим муассасалари) раҳбар ходимларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низомни ишлаб чиқиш.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ҳамда Халқ таълими вазирлигининг қўшма буйруғи
—
2021 йил 1 январга қадар
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (У. Ташкенбаев), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун тўсиқсиз муҳит ва имкониятларни яратиш мақсадида улар ўқиётган таълим муассасаларининг бинолари ва жиҳозларига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Идоравий ҳужжат
—
2021 йил 1 мартга қадар
Қурилиш вазирлиги (Б. Зокиров), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Қўлдошев), манфаатдор вазирликлар ва идоралар
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўқувчилари учун касбга ўқитиш курсларини ташкил этиш ва сертификат бериш тартибини ишлаб чиқиш.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори
—
2021 йил 1 июнга қадар
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)
Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига махсус педагог лавозимини киритиш.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори
—
2021 йил 1 майга қадар
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов)
Тошкент шаҳридаги ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўқувчиларининг овқатланишини аутсорсинг шартларида ташкил этиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори
—
2021 йил 1 майга қадар
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)
Давлат умумтаълим муассасаларининг инклюзив ва таянч коррекцион синфларида ҳамда касб-ҳунар мактабларнинг ихтисослаштирилган гуруҳларида ишлайдиган педагог кадрлар ва тиббиёт ходимларининг мансаб йўриқномаси ва касбий стандартларини қайта кўриб чиқиш ҳамда уларга инклюзив таълимни жорий қилишга оид вазифаларни киритиш.
Мансаб йўриқномаси ва касбий стандарт
—
2021 йил 1 мартга қадар
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)
Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторида «Дефектология» таълим йўналиши ўрнига «Махсус педагогика» таълим йўналишини киритиш.
Вазирлар Маҳкамасининг қарори
—
2021 йил 1 мартга қадар
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Ортиқов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)
Ўқувчиларга уйда якка тартибда таълим бераётган ўқитувчилар иш ҳақларини ҳисоблаш методикасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг қўшма буйруғи
—
2021 йил 1 январга қадар
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)
Вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш институтини янада такомиллаштириш. Бунда, шу жумладан:
вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир ягона давлат сиёсатини олиб бориш;
вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган механизмларни кучайтириш ва уларни мониторинг қилиш тартибини такомиллаштириш;
вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда халқаро стандартларни жорий қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори
—
2020 йил 1 декабрга қадар
Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (А. Юнусова), Бош прокуратура (С. Ортиқова), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), манфаатдор вазирлик ва идоралар
II. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга кўрсатиладиган таълим хизматлари сифатини яхшилаш
Бошланғич таянч коррекцион синфларда ўқитиладиган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун намунавий адаптив таълим дастурларини ишлаб чиқиш, уларни кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйиш ва тасдиқлаш.
Ташкилий чора-тадбирлар
—
2021 йил 1 майга қадар
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар таълим оладиган таълим муассасаларини махсус ўқув адабиётлари ва методик-қўлланмалар билан таъминлаш.
Ташкилий чора-тадбирлар
Ажратилган давлат бюджети маблағлари доирасида
2021 йил 1 августга қадар
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари раҳбар ва педагог ходимларини аттестациядан ўтказиш.
Ташкилий чора-тадбирлар
—
2021 йил 1 майга қадар
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (У. Ташкенбаев), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов)
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга инклюзив таълим-тарбия беришда инновацион технологияларни қўллаш юзасидан педагог ходимлар учун методик тавсиялар ишлаб чиқиш.
Услубий қўлланмалар
—
2021 йил 1 мартга қадар
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)
А. Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ўқув дастурларига инклюзив таълим-тарбияга оид махсус ўқув машғулотларини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш орқали таълим-тарбия жараёни самарадорлигини ошириш.
Ташкилий чора-тадбирлар
—
2021 йил 1 январга қадар
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар таълим оладиган таълим муассасалари раҳбарлари ва педагог ходимларининг малакасини ошириш.
Жадвал асосида
—
Доимий равишда
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов)
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар таълим оладиган таълим муассасаларини малакали мутахассислар билан таъминлаш.
Ташкилий чора-тадбирлар
—
2020/2021 ўқув йили давомида
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов)
Касбга ўқитиш курслари ташкил этиладиган ихтисослаштирилган таълим муассасаларини малакали кадрлар ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш.
Ташкилий чора-тадбирлар
Маҳаллий бюджет маблағлари
2020/2021 ўқув йили давомида
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)
III. Инклюзив таълим тизимини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилаш
Ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг кириш йўлаклари, ётоқхоналари, ўқув ва дам олиш хоналари, ошхона ҳамда муассасанинг бошқа муҳим жойларига видеокузатув мосламаларини ўрнатиш.
Ташкилий чора-тадбирлар
Маҳаллий бюджет маблағлари
2021 йил 1 сентябрга қадар
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни камситиш, уларга нисбатан шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалада бўлишнинг олдини олишга қаратилган механизмларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш.
Ташкилий чора-тадбирлар
—
2021 йил 1 сентябрга қадар
Ёшлар ишлари агентлиги (А. Сагдуллаев), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р. Маматов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Республика Маънавият ва маърифат маркази (М. Ходжиматов), Бош прокуратура (С. Ортиқова), Ички ишлар вазирлиги (Ш. Собиров)
Таълим муассасаларини битирган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларни иш билан таъминлаш.
Ташкилий чора-тадбирлар
—
2020-2021 йиллар давомида
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Сагдуллаев), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р. Маматов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг таълим олиш ҳуқуқи ва эркинлигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, шунингдек болаларнинг маданият, санъат, спорт ва бошқа йўналишларда эришган ютуқлари тўғрисида тарғибот тадбирларини ўтказиш.
Инклюзив таълим-тарбияни матбуот ва ижтимоий тармоқларда кенг тарғиб этиш.
Ижтимоий реклама ва роликлар, теле- ва радио эшиттиришлар, мақолалар
—
Доимий равишда
МТРК (А. Хаджаев), ЎзА (А. Кўчимов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р. Маматов), Республика Маънавият ва маърифат маркази (М. Ходжиматов)
Манфаатдор вазирлик ва идораларнинг мутахассислари ҳамда инклюзив таълимнинг бевосита иштирокчиларини жалб қилган ҳолда инклюзив таълим муаммоларига бағишланган семинарлар ва анжуманлар ўтказиш.
График асосида
—
Доимий равишда
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), манфаатдор вазирлик ва идоралар
Инклюзив таълим бўйича ижобий хорижий тажрибаларни ўрганиш ва халқаро алоқаларни йўлга қўйиш.
Хорижий мамлакатлар конференцияларида иштирок этиш, комплекс чора-тадбирлар
—
2020-2021 йиллар давомида
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш масалалари бўйича ота-оналар учун онлайн ўқув курсларини ташкил этиш ва видео маърузаларни Халқ таълими вазирлигининг веб-сайтида жойлаштириш.
Ташкилий чора-тадбирлар
—
2020-2021 йиллар давомида
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов)
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга умумтаълим мактабларида қўшимча таълим беришга қаратилган таълим хизматларини кўрсатиш бўйича таклиф киритиш.
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Молия вазирлиги (Т. Ишметов)
Хорижий мутахассислар томонидан ихтисослаштирилган таълим муассасаларида таълим олаётган ўқувчиларга беғараз (хайрия) тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил қилиш ҳамда даволаш ва жарроҳлик амалиётларини ўтказиш.
Ташкилий чора-тадбирлар
—
2020/2021 ўқув йили давомида
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л. Кудратов)
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари ўқувчиларининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида мусиқа, рассомчилик, тасвирий санъат, кулолчилик ва бошқа тўгаракларни очиш ҳамда уларни амалдаги меъёрга мувофиқ мусиқа асбоблари билан таъминлаш.
Ташкилий чора-тадбирлар
Ижрочининг бюджетдан ташқари маблағлари
2020/2021 ўқув йили давомида
Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг спорт залларини спорт жиҳозлари ва анжомлари ҳамда даволаш-соғломлаштириш асбоб-ускуналари билан таъминлаш.
Ташкилий чора-тадбирлар
Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
2020/2021 ўқув йили давомида
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида биттадан компьютер синф хоналарини замонавий компьютерлар билан таъминлаш, уларда ўқувчиларни фикрлашга йўналтирадиган компьютер ўйинлари базасини яратиш.
Ташкилий чора-тадбирлар
Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
2020/2021 ўқув йили давомида
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Ихтисослаштирилган таълим муассасаларини ўқишга тавсия этилган бадиий адабиётлар билан таъминлаш.
Ташкилий чора-тадбирлар
Ижрочининг бюджетдан ташқари маблағлари
2020/2021 ўқув йили давомида
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев), Ёзувчилар уюшмаси (С. Сайид), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида касб-ҳунар ўрганаётган қизларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш мақсадида ушбу муассасаларни зарур миқдорда тикув машиналари ва бошқа анжомлар билан таъминлаш.
Ташкилий чора-тадбирлар
Ижрочининг бюджетдан ташқари маблағлари
2020/2021 ўқув йили давомида
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р. Маматов), Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Изоҳ:
1. Тадбирларни амалга ошириш шакли ўзгариши, ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар эса ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш предмети ва соҳасидан келиб чиққан ҳолда бирлаштирилиши мумкин;
2. Икки ва ундан ортиқ бандлар бирлаштирилганда ушбу бандлар учун белгиланган энг кеч муддат ижро муддати этиб белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4860-сон қарорига 3-ИЛОВА
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар таълимини 2025 йилгача ривожлантиришнинг
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ (ИНДИКАТОРЛАРИ)
Т/р
Мақсадли кўрсаткичлар
Ўлчов бирлиги
Йиллик кўрсаткичлар
Жорий ҳолат
2021 йил
2022 йил
2023 йил
2024 йил
2025 йил
I. Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг инклюзив таълимга кенгроқ қамраб олинишига эришиш
1.
Инклюзив таълим тизими жорий қилинган умумий ўрта таълим муассасалари улуши
Фоизда (умумий ўрта таълим муассасаларининг умумий сонига нисбатан)
18,4
27
33
39
47
51
2.
Умумий ўрта таълим муассасаларида инклюзив таълим шартларида таълим олаётган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар улуши
Фоизда (алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг умумий сонига нисбатан)
16,5
20
24
29
35
40
3.
Умумий ўрта таълим муассасаларида коррекцион синфларда таълим олаётган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар улуши
Фоизда (алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг умумий сонига нисбатан)
—
0,4
1,3
2,2
3,1
4
4.
Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларида таълим олаётган болалар улуши
Фоизда (алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг умумий сонига нисбатан)
26,8
25
23
21
19
16
5.
Уйда якка тартибда таълим олаётган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар улуши
Фоизда (алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг умумий сонига нисбатан)
16,8
15
14
13
12
11
6.
Мусиқа, рассомчилик, тасвирий санъат, кулолчилик, жисмоний тарбия ва спорт, компьютер, тикувчилик ва бошқа мактабдан ташқари тўгаракларга қатнашаётган алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар улуши
Фоизда (алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг умумий сонига нисбатан)
3,9
5,8
6,8
7,9
9,9
12
II. Инклюзив таълим тизими учун педагог кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш
7.
Умумий ўрта таълим муассасаларини малакали махсус педагоглар билан таъминлаш
Нафар
—
31
93
155
217
310
8.
Умумий ўрта таълим муассасаларини малакали тьюторлар (ёрдамчи педагог ходимлар) билан таъминлаш
Нафар
—
31
93
155
217
310
9.
Махсус педагогларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш
Фоизда (махсус педагогларнинг умумий сонига нисбатан)
4,8
10
15
20
30
50
10.
Тьюторларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш
Фоизда (тьюторларнинг умумий сонига нисбатан)
4,8
10
15
20
30
50
11.
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар таълим олаётган умумий ўрта таълим муассасаларининг раҳбар кадрлари малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш
Фоизда (раҳбар кадрларнинг умумий сонига нисбатан)
15
26
38
50
60
75
12.
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларда ўрта махсус маълумотли педагог кадрлар улуши
Фоизда (педагог кадрларнинг умумий сонига нисбатан)
26,2
20
16
12
8
0
III. Инклюзив таълим тизими жорий қилинган умумтаълим муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш
13.
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун зарур махсус жиҳозлар, ўқув адабиётлар ва методик-қўлланмалар билан таъминланган умумий ўрта таълим муассасалари улуши
Фоизда (умумий ўрта таълим муассасаларининг умумий сонига нисбатан)
2,4
5
8
Тасдиқланадиган режа асосида
14.
Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун зарур махсус жиҳозлар билан таъминланган мактабдан ташқари таълим муассасалари улуши
Фоизда (мактабдан ташқари таълим муассасаларининг умумий сонига нисбатан)
40,5
62
72
81
91
100
15.
Ўқув жараёнларини ташкил этишда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун масофавий ўқитиш элементларини жорий қилган умумий ўрта таълим муассасалари сони
Сони
—
250
310
550
1 000
1 500
16.
Ташкил этилган инклюзив таълимнинг ресурс марказлари сони
Сони
5
14
55
87
144
203
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.10.2020 й., 07/20/4860/1383-сон)