Ҳужжат кучини йўқотган " " 10.05.2022
Ўзбекистон Республикаси Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 25 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2131-4]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2022 йил 10 майдаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3366, 10.05.2022 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4525-сон «Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитасининг 2010 йил 19 июлдаги ЭГ-01/10-4014, 60, 01-02/8-10-сон қарори (рўйхат рақами 2131, 2010 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 33-сон, 279-модда) билан тасдиқланган Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. УМУРЗАКОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 11 август,
9-СП-сон
Давлат Божхона қўмитаси раиси М.Б. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 7 август,
01-02/8-35-сон
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 8 август,
35-сон
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2020 йил 11 августдаги 9-СП-сон, Молия вазирлигининг 2020 йил 8 августдаги 35-сон ва Давлат божхона қўмитасининг 2020 йил 7 августдаги 01-02/8-35-сон қарорига
ИЛОВА
Товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган
ўзгартиришлар
1. 27-банднинг иккинчи хатбошиси, 273-банднинг биринчи хатбошиси ва 274-банддан «ва муҳри (мавжуд бўлса)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 1а-иловадан «М.Ў. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 10/20/2131-4/1220-сон)