|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.09.2022
|
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
қарори
Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 27 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2093-12]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 22 августдаги 19/5-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3389, 28.09.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Микрокредит ташкилотлари тўғрисида»ги, «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги ва «Давлат божи тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2010 йил 23 январдаги 3/5-сон қарори (рўйхат рақами 2093, 2010 йил 13 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 14-15-сон, 116-модда) билан тасдиқланган Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 25 май,
12/3-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 25 майдаги 12/3-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 7-банддаги «олиб ташланмаган судланганликка эга бўлган» деган сўзлар «судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. Микрокредит ташкилотига лицензия берилганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.»
3. 10-банддаги «ва давлат божининг ставкалари» деган сўзлар «миқдори» деган сўз билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2020 й., 10/20/2093-12/1004-сон)