Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.11.2023
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 31 январдаги ПФ-5930-сон Фармони)
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сонли «Давлат хизматларини кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 октябрдаги 797-сон қарори билан тасдиқланган Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 8 июнь,
364-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июндаги 364-сон қарорига
ИЛОВА
Судланганлик ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Мазкур маъмурий регламент (кейин ўринларда — Регламент) Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, Ўзбекистон ҳудудида доимий яшовчи жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами мавжуд бўлган чет эл фуқаролари (шу жумладан МДҲ давлатлари фуқаролари) ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) Давлат хизматлари марказлари орқали муқаддам судланганлиги, жиноий жавобгарликка тортилганлиги, реабилитация қилинмайдиган асосларга кўра жавобгарликдан озод этилганлиги ҳолатига оид маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди».
2. 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. Давлат хизмати Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тезкор-маълумотлар бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда — ваколатли органлар) томонидан кўрсатилади».
3. 6-банд куйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда учинчи шахс манфаати учун шартнома (ордер) асосида адвокатлар томонидан мурожаат қилинганда нотариал тасдиқланган ишончнома талаб этилмайди».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.06.2020 й., 09/20/364/0739-сон)