Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини юритиш тизимини янада такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ташқи савдо контрактлари ва инвойслар бўйича маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритиш тартиб-таомилларини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар (белгиланган тартибда ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида рўйхатга олинганлар бундан мустасно) ташқи савдо контрактлари, далолатномалар ва инвойслар бўйича маълумотларни электрон шаклда электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «E-kontrakt» ташқи савдо ахборот тизимига (кейинги ўринларда — Тизим) киритади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
2. Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси Тизимга ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда тегишли ўзгартиришлар киритсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси М.Б. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Д. Қудбиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 14 май,
283-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом (кейинги ўринларда — Низом) Ўзбекистон Республикасининг валютани назорат қилувчи органлари ва банкларида ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш ва назорат қилиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
бартер контракти — пул маблағларида ўзаро ҳисоб-китоблар қилмаган ҳолда муайян миқдордаги бир ёки бир неча турдаги товарларни (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) бошқасига алмаштириш назарда тутилган Ўзбекистон Республикасининг резиденти билан норезиденти ўртасида тузилган контракт;
импорт контракти — товарлар (ишлар ва хизматлар) импорти бўйича Ўзбекистон Республикаси резиденти ва норезиденти ўртасида тузилган контракт;
импорт қилувчилар — юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар — товарлар (ишлар ва хизматлар) импортига Ўзбекистон Республикаси норезидентлари билан ташқи савдо келишувларини (контракт, инвойс) тузган Ўзбекистон Республикаси резидентлари;
инвойс (ҳисоб-фактура) — халқаро тижорат амалиётида сотувчи томонидан харидорга тақдим этиладиган товарлар ва хизматлар рўйхати, уларнинг миқдори ва харидорга етказиб берилган нархлари, товарларнинг расмий хусусиятлари, етказиб бериш шартлари, жўнатувчи ва олувчи тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжат;
ишлар (хизматлар) импорти — хорижий давлатнинг юридик ва жисмоний шахси томонидан Ўзбекистон Республикаси резидентига ишлар бажарилиши (хизматлар кўрсатилиши), уларнинг бажарилиш (кўрсатилиш) жойидан қатъи назар;
ишлар (хизматлар) экспорти — экспорт қилувчи томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентига ишлар бажарилиши (хизматлар кўрсатилиши), уларнинг бажарилиш (кўрсатилиш) жойидан қатъи назар;
молия агенти — пул талабномасидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш эвазига молиялаштириш бўйича шартномалар тузиш ҳуқуқига (лицензия) эга бўлган банклар ва бошқа кредит ҳамда тижорат ташкилотлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
норезидентнинг идентификация коди — импорт контрактини тузувчи хорижий ҳамкор ва ушбу контракт бўйича товар жўнатувчи норезидентларга халқаро ёки миллий стандартлар асосида бериладиган ягона, такрорланмас идентификация рақами;
республика ҳудудида экспорт контракти — экспорт қилувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш назарда тутилган ва ишлаб чиқарилган товар (иш, хизмат)ларни етказиб бериш учун Ўзбекистон Республикасининг норезиденти билан хорижий валютада тўғридан-тўғри тузилган контракт;
сотиб олиш контракти — Ўзбекистон Республикасининг резиденти ва норезиденти ўртасида товарларни божхона ҳудудига олиб кирмаган ёки транзит тартибида олиб ўтган ҳолда сотиб олиш бўйича тузилган контракт;
сотиш контракти — сотиб олиш контракти доирасида сотиб олинган товарларни бошқа норезидентга сотиш назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси резиденти ва норезиденти ўртасидаги контракт;
ташқи савдо контрактлари — Низомнинг ушбу бандида келтирилган экспорт контракти, импорт контракти, бартер контракти, республика ҳудудида экспорт контракти, сотиш контракти ва сотиб олиш контракти;
(2-банднинг тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарорига асосан тўққизинчи — ўн учинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
товарлар импорти — импорт контрактига мувофиқ товарларни республикага олиб кириб, «эркин муомалага чиқариш (импорт)» ёки «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимларига ёхуд кейинчалик хорижга сотиш мақсадида «божхона омбори», «эркин омбор» ва «эркин божхона зонаси» божхона режимларига расмийлаштириш;
товарлар экспорти — экспорт контрактига мувофиқ товарларни «экспорт» божхона режимига ёки божхона ҳудудига аввал олиб кирилган товарларни «реэкспорт» божхона режимига ёхуд «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимидан кейинги қайта ишлаш операцияси учун «эркин омбор» божхона режимига расмийлаштириш;
факторинг — хўжалик юритувчи субъектларнинг қарздорлик бўйича мажбуриятларини сотиб олиш ёки қайта сотиш;
хўжалик юритувчи субъектлар — Низомнинг ушбу бандида келтирилган ташқи савдо шартномаларини (инвойсларни) тузган Ўзбекистон Республикасининг резидентлари;
экспорт контракти — товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти бўйича Ўзбекистон Республикаси резиденти ва норезиденти ўртасида тузилган контракт;
экспорт қилувчилар — юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар — товарлар (ишлар ва хизматлар) экспортига Ўзбекистон Республикаси норезидентлари билан ташқи савдо битимлари (контракт, инвойс) тузган Ўзбекистон Республикаси резидентлари.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 февралдаги 77-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 09/25/77/0155-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 19 май)
3. Ташқи савдо контрактлари ва инвойслар бўйича ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ идентификация рақамлари шакллантирилади.
2-боб. Ташқи савдо контрактлари ва инвойсга қўйиладиган энг кам талаблар
4. Ташқи савдо контрактларида қуйидаги асосий бўлимлар ва маълумотлар бўлиши керак:
а) Муқаддима. Контрактнинг кириш қисмида контрактнинг тартиб рақами, контракт тузилган жой ва сана, юридик шахсларнинг тўлиқ номи, контрактни тузган шахсларнинг лавозими, фамилияси ва исми. Агар шахс контрактни ишончнома асосида тузса, бу контрактнинг муқаддимасида кўрсатилади ва ушбу ишончнома контрактга илова қилинган ҳолда унинг ажралмас қисми ҳисобланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ташқи савдо контрактини тузган томон — харидор билан ушбу контракт бўйича тўловни амалга оширувчи ёки товар (иш, хизмат ) қабул қилиб олувчи томон фарқ қилса, шунингдек, ташқи савдо контрактини тузган томон — сотувчи билан ушбу контракт бўйича товарни жўнатувчи (ишларни бажарувчи, хизматлар кўрсатувчи) томон фарқ қилса, контрактда улар алоҳида кўрсатилиши лозим;
(4-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 429-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 09/21/429/0654-сон)
б) Контрактнинг мавзуси. Ушбу бўлимда товарлар, ишлар ва хизматларнинг номи, шунингдек битишув тури кўрсатилади. Товарнинг номи билан биргаликда унинг тавсифи ҳамда миқдори ва сифати бўйича ассортименти кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда товарнинг умумий қабул қилинган халқаро стандартлари, Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи товар (хизмат) стандартлари, шунингдек, хусусияти бўйича унинг типи, модели, маркаси, нави, тури ва давлат рўйхатидан ўтганлик гувоҳномаси (мувофиқлик сертификати мавжуд бўлса) тўғрисида маълумотлар ҳам кўрсатилиши лозим.
(4-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 августдаги 502-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.08.2024 й., 09/24/502/0644-сон — 2024 йил 25 ноябрдан кучга киради)
Товарнинг миқдори ўлчовларнинг метрик тизимида қабул қилинган халқаро бирликларда ифодаланади. Ўлчов бирлигини аниқлашга Ўзбекистон Республикасида тасдиқланган миқдорларини белгилаш ва қўллаш тартибига мувофиқ йўл қўйилади.
Товарнинг сифат тавсифи товардан фойдаланиш учун унинг яроқлилигини акс эттирувчи хоссалар жамини белгилайди. Шунингдек, ТИФ ТН бўйича товарнинг кодига ҳавола ҳам зарур.
Машиналар, асбоб-ускуналар ва технологик линияларни етказиб бериш учун контрактда уларнинг янгилиги ёки улардан фойдаланганлиги ҳолати кўрсатилади (фойдаланилганлари учун — эскириш фоизи ёки фойдаланиш муддати);
в) Етказиб беришнинг базис шартлари («Инкотермс» халқаро қоидалари бўйича).
«Инкотермс»дан фойдаланилганда етказиб бериш жойи (темир йўл станцияси, порт, аэропорт ва бошқаларнинг номи) кўрсатилиши керак (қисқартирилган сўзларнинг бош ҳарфлари билан биргаликда);
г) Товарни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш муддати ёки санаси кўрсатилади.
Товар етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш контрактларига мувофиқ товар етказиб берувчи — сотувчи, ишларни бажарувчи ва хизматлар кўрсатувчи томонидан шартлашилган муддатларда товарни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишнинг охирги муддати тушунилади;
д) Контрактнинг умумий суммаси, товарнинг ўлчов бирлигидаги нархи кўрсатилади.
Товарнинг ўлчов бирлиги ТИФ ТНдаги ўлчов бирлигига мувофиқ белгиланади.
Контрактнинг умумий суммаси сотилаётган товар, ишлар ва хизматларнинг қийматини англатади. Ишларни бажаришга ва хизматлар кўрсатишга контрактни тузиш пайтида контракт суммасини белгилаш имкони бўлмаган ўзига хос контрактлар тузилган тақдирда контрактнинг умумий суммаси кўрсатилмайди.
Етказиб берувчилар томонидан монтаж ва (ёки) ишга тушириш-созлаш ишлари амалга оширилишини, улар томонидан ходимларни ўқитиш хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатилишини, роялти тўланишини назарда тутувчи асбоб-ускуналар, қурилмалар, механизмлар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар харид қилишга (сотишга) ташқи савдо контрактлари бўйича контрактларда (спецификацияларда) бажариладиган ишлар, кўрсатиладиган хизматлар ва роялти суммаси алоҳида кўрсатилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) Тўлов шартлари. Контрактдаги тўлов шартларида валюта, тўлов шакли ва муддати белгиланади. Ташқи савдо контрактлари ва инвойсларда тўлов валютаси томонлар ўртасидаги келишувга асосан белгиланади. Агар тўлов валютаси контракт валютасидан фарқ қилса, у ҳолда валютани қайта ҳисоблаб чиқиш курси ва ушбу курсни аниқлаш манбаи кўрсатилади;
(4-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 09/21/429/0654-сон)
ж) Товарнинг келиб чиқиши, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш жойи. Контрактда етказиб берилаётган товар келиб чиққан мамлакат ва ишлаб чиқарувчи, шунингдек, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш жойи (мамлакати) кўрсатилади;
з) Томонларнинг жавобгарлиги. Қабул қилинган мажбуриятларнинг томонлар томонидан бажарилишини таъминловчи шартлар сифатида контрактда, қоидага кўра, контракт мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун томонлар тўлайдиган пеня ва/ёки жарима шаклидаги жавобгарлик назарда тутилади. Айбдор томонга зарар кўрган томоннинг талабига кўра неустойка тўлаш мажбурияти юкланади;
и) Томонларнинг реквизитлари. Контракт матнида томонларнинг реквизитлари кўрсатилади. Почта реквизитлари, манзил, банк ва юклаб жўнатиш реквизитлари кўрсатилади;
к) Бартер контрактларида импорт товарларни жадал етказиб беришни ёки муқобил банк кафолатлари тақдим этишни назарда тутувчи шартлар мажбурий тартибда ҳисобга олинади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
л) Ташқи савдо контрактининг матни давлат тилида ёки томонларнинг келишувига кўра бошқа тилда баён қилиниши керак. Бунда, ташқи савдо контракти давлат тилидан бошқа тилда тузилган бўлса, ушбу контракт матни давлат тилига таржима қилиниши ва белгиланган тартибда тасдиқланиши керак.
(4-банднинг «л» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 09/21/429/0654-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Контракт шартларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги маълумотлар қўшимча битим билан қайд этилиши керак ҳамда контрактлар билан бўлгани сингари тартибда «E-kontrakt» ташқи савдо ахборот тизимига (кейинги ўринларда — Тизим) киритилади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Республикага товарларни олиб кириш назарда тутилган контрактларга ёки инвойсларга қўшимчалар киритилиб, уларга мувофиқ хорижий ҳамкор мамлакат Эркин савдо режимини яратган ҳолда, савдо-иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги битимлар имзоланган давлатлар рўйхатида қайд этилган давлатдан ушбу рўйхатда келтирилмаган бошқа давлатга ўзгарган тақдирда, хўжалик юритувчи субъектлар ушбу қўшимчалар ҳақидаги маълумотлар Тизимга киритилган санадан бошлаб ўн иш куни мобайнида контракт бўйича тўлов амалга оширилмаган қисми доирасида «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштирилган сўнгги божхона юк декларацияларига тегишли ўзгартиришларни киритиш бўйича давлат божхона хизмати органларига мурожаат этишлари шарт.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда ушбу контрактлар бўйича маблағлар (молиявий транзакциялар) божхона юк декларацияларига тегишли ўзгартиришлар киритилгандан сўнг ўтказилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 24 октябрдаги 560-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.10.2023 й., 09/23/560/0796-сон)
6. Хўжалик юритувчи субъектларга товарларни (ишлар ва хизматларни) экспорт ва импорт контрактларини тузмасдан, инвойслар асосида экспорт ва импорт қилишга, шунингдек, ушбу инвойслар бўйича тижорат банклари орқали хорижий шериклар билан ўзаро тўловларни амалга оширишга рухсат этилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3351-сон қарорига иловада келтирилган товарларни экспорт қилиш ҳоллари бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда экспорт товарлари, ишлар ва хизматлар хўжалик юритувчи субъектларнинг Ўзбекистон Республикаси банкларидаги ҳисобварақларига олдиндан тўлов 50 фоиз тушгандан сўнг амалга оширилиши, импорт товарлари, ишлар ва хизматлар эса улар бўйича тўловлар хорижий шерикка ўтказилмасдан аввал амалга оширилиши лозим.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 24 октябрдаги 560-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.10.2023 й., 09/23/560/0796-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматларнинг экспорт ва импорти бўйича маълумотлар далолатнома тузилган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирилмаган муддатда;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 24 октябрдаги 560-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.10.2023 й., 09/23/560/0796-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ташқи савдо шартномаси бўйича ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш далолатномаларининг нусхаси Тизимга бириктирилганда, ишлар бажарилган ва хизматлар кўрсатилган деб ҳисобланади.
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур банд талабларига риоя қилмаслик ҳамда Тизимда шартнома маълумотларини нотўғри шакллантириш экспорт-импорт операцияларини амалга оширишнинг белгиланган тартибини бузиш сифатида баҳоланади ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликни келтириб чиқаради.
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ушбу боб талабларига риоя этилиши учун масъулият хўжалик юритувчи субъектларга (белгиланган тартибда ўзини ўзи банд қилган шахслар сифатида рўйхатга олинганлар бундан мустасно) юкланади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 806-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.12.2020 й., 09/20/806/1662-сон)
3-боб. Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузилган ташқи савдо контрактлари ва инвойслар бажарилиши устидан зарур назоратни таъминлаш ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар, валютани назорат қилувчи органлар, товар-хомашё биржаси, ғазначилик бўлинмалари ва тижорат банклари ўртасида ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ схема бўйича Тизим орқали ахборот айирбошлаш мақсадида жорий этилади.
Бунда Ягона ғазна ҳисобварағи билан қамраб олинган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг ташқи савдо контрактлари бўйича тўловларнинг амалга оширилиши бўйича тегишли маълумот Тизимга ғазначилик бўлинмалари томонидан киритилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Тизим реал вақт режимида ишлайди ва унда ушбу Низомга 3-иловада келтирилган маълумотлар акс эттирилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
11. Тижорат банклари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
аванс тўловлар (олдиндан ҳақ тўлаш) амалга оширилишида ёки аккредитив очишда;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 09/21/429/0654-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
аванс тўлови (олдиндан тўланган ҳақ) тушганлиги, аккредитив очилганлиги, банк кафолати расмийлаштирилганлиги, экспорт контрактини суғурталаш бўйича полис берилганлиги тўғрисидаги белгиланган тартибда берилган ҳисоб-китоб маълумотномаларини Тизимда расмийлаштиришда Тизимдаги маълумотларни (шу жумладан, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тегишли вазирлик ва идораларнинг хулосаси мавжудлигини) солиштирадилар, ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Бунда ҳисоб-китоб маълумотномаси фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3351-сон қарорига иловада келтирилган товарларни экспорт қилишда расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Контракт билан хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Тизимга киритилган маълумотлар ўртасида фарқлар мавжуд бўлмаган тақдирда, банклар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу контракт бўйича банк операцияларини амалга оширадилар.
(11-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда олдиндан тўлов кафолатланган товарларни экспорт қилиш назарда тутилган контрактлар ва инвойслар бўйича ҳисоб-китоб маълумотномалари Тизимга товарларнинг божхона расмийлаштирувига қадар киритилиши лозим.
(11-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ташқи савдо контрактларининг шартларига, шу жумладан, товарлар қисмига қўшимча келишувларсиз ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади. Бундан, Тизимда контракт маълумотларини нотўғри шакллантирилганлик ҳолатлари мустасно.
(11-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бундай ҳолатда, хўжалик юритувчи субъект томонидан нотўғри шакллантирилган маълумотлар тўғриланиб, контрактлар каби Тизимга киритилади. Нотўғри шакллантирилган маълумотлар тижорат банклари ва давлат божхона хизмати органлари томонидан тасдиқланади.
(11-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Киритилаётган ўзгартиришларнинг контракт ижросида амалга оширилган тўловларга таъсири тижорат банклари томонидан, расмийлаштирилган божхона юк декларацияларига таъсири давлат божхона хизмати органлари томонидан ўрганиб чиқилади.
Ушбу ўзгартиришларнинг киритилиши контракт ижросида муқаддам расмийлаштирилган божхона юк декларациялари маълумотларини ўзгартиш заруратини келтириб чиқарган тақдирда, божхона юк декларациялари белгиланган тартибда амалдаги қонунчиликка мувофиқ қайта расмийлаштирилиши лозим.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 24 октябрдаги 560-сонли қарорига асосан саккизинчи — ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.10.2023 й., 09/23/560/0796-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 266-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағларини олувчиларнинг ташқи савдо операциялари мониторингини амалга ошириш мақсадида ғазначилик бўлинмалари тўловларни амалга оширишда ёки аккредитив очишда, Тизимдаги маълумотларни контракт шартлари билан таққослайди.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан Тизимга киритилган маълумотлар ўртасида фарқлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ғазначилик бўлинмалари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу контракт бўйича операцияларни амалга оширадилар.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лойиҳаолди, лойиҳа, тендер ҳужжатлари ва контрактларни экспертизадан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 20 февралдаги ПҚ-3550-сон қарорининг 2-банди «в» кичик бандида кўрсатилган меъзонларга мос келувчи стратегик, бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар, чет эл грантлари ва ташқи қарзлар, давлат иштирокидаги корхоналар, давлат аҳамиятидаги лойиҳалар ва давлат харидларига оид ташқи савдо контрактлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК томонидан экспертизадан ўтказилади ва рўйхатга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг божхона постлари хўжалик юритувчи субъект томонидан Тизимга киритилган контракт (шу жумладан, инвойс) маълумотларини «эркин муомалага чиқариш (импорт)», «экспорт» божхона режимларидаги божхона юк декларацияси маълумотлари билан, шунингдек, тижорат банклар томонидан Тизимга киритилган ҳисоб-китоб маълумотномасида кўрсатилган валюта миқдорини тўлов кафолатланган товарларнинг экспорт қийматига нисбатан мувофиқлиги ёки ортиқлиги билан солиштирадилар ҳамда фарқлар мавжуд бўлмаганда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона юк декларациясини расмийлаштирадилар, ушбу Низомнинг 17-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Бунда экспортга божхона расмийлаштируви, тўлов кафолатланган товарлардан ташқари, Тизимга ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотномаларсиз амалга оширилади.
(14-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Ҳисоб-китоб маълумотномаси асосида экспорт қилиниши белгиланган товарлар «экспорт» божхона режимига расмийлаштирилаётганда товарларнинг умумий фактура қиймати ҳисоб-китоб маълумотномасида кўрсатилган қийматдан ортиқ бўлишига йўл қўйилмайди.
15. Қуйидагиларга:
тўлов импорт қилувчининг ўз валюта маблағлари ҳисобига амалга оширилган бир хўжалик юритувчи субъектнинг икки ва ундан ортиқ импорт контрактлари доирасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишга;
хўжалик юритувчининг икки ва ундан ортиқ экспорт контрактлари доирасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишга йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Ташқи савдо контракти бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар хўжалик юритувчи субъект томонидан, агар қонунчилик ҳужжатларида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, унинг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкидаги ҳисоб варағи орқали амалга оширилиши мумкин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хўжалик юритувчи субъектлар ташқи савдо операциялари доирасида хорижий ижтимоий тармоқларда ва интернет-ресурсларда реклама бериш хизматлари учун чет эл валютасидаги корпоратив банк карталари орқали календарь ойида 5 000 (беш минг) АҚШ долларидан ошмаган миқдорда тўловларни амалга оширишлари мумкин. Бунда, тўловлар тўғрисидаги маълумотлар Тизимга киритилади.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тизимга маълумот киритишда хорижий ижтимоий тармоқ, интернет-ресурс номи ва у рўйхатдан ўтган давлат, реклама хизмати кўрсатувчи хорижий ташкилот номи, тўлов санаси ва суммаси, хизмат кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжат рақами, санаси ва суммаси тўғрисидаги маълумотлар киритилиши лозим.
(16-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Бунда, кўрсатилган хизматлар бўйича хорижий ташкилот томонидан ҳужжат тақдим этилмаган ҳолларда, хизмат кўрсатиш санаси ойнинг охирги санаси деб ҳисобланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 майдаги 207-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2023 й., 09/23/207/0288-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
161. Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (кейинги ўринларда — IT-парк) резидентларига реклама хизматлари ва дастурий таъминотдан фойдаланишга бўлган обуналар учун корпоратив банк карталари орқали тўловларни календарь йил давомида экспорт тушумлари доирасида, бироқ 500 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда тўлашга рухсат этилади. Бунда:
а) реклама Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланган рўйхатга киритилган 100 миллиондан ортиқ аудиторияга эга ахборот ресурслари ва тизимларида (шу жумладан, веб-сайтлар, платформалараро ресурслар, мессенжерлар ва ижтимоий тармоқлар) жойлаштирилиши талаб этилади;
б) реклама хизматлари ва дастурий таъминотдан фойдаланиш обунаси бўйича оммавий оферта ва инвойслар, шунингдек, тўловлар тўғрисидаги маълумотлар «E-contract» ташқи савдо ахборот тизимига киритилади;
в) умумий суммаси 5 минг АҚШ долларигача бўлган оммавий оферта, инвойс ва тўловлар тўғрисидаги маълумотлар «E-contract» ташқи савдо ахборот тизимига киритилиши талаб этилмайди ҳамда ушбу харажатлар дебиторлик қарз сифатида ҳисобга олинмайди.
162. IТ-парк резидентлари томонидан яратилган дастурий маҳсулотлар обунаси учун хорижий давлатлардан келиб тушадиган тўловларни «E-contract» ташқи савдо ахборот тизимига киритмаган ҳолда, оммавий оферта орқали қабул қилишга рухсат берилади.
(161, 162-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 мартдаги 93-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2026 й., 09/26/93/0210-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Экспорт қилувчилар қонунчилик ҳужжатларида бошқача назарда тутилмаган бўлса, Тизимга инвойслар тўғрисидаги тегишли маълумотлар киритилиб, товарлар (ишлар, хизматлар) қиймати тўлиқ тўлангандан кейин ва экспорт қилувчиларнинг Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобрақамларига маблағлар тушгандан сўнг товарларни (ишлар, хизматларни) божхона юк декларацияси асосида Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги онлайн дўконлар орқали экспорт қилишга ҳақли.
Бунда 5000 (беш минг) АҚШ долларигача бўлган товарлар (ишлар, хизматлар) электрон тижорат орқали божхона юк декларациясини расмийлаштирмасдан, Тизимга ахборот киритмасдан, почта хизматларини кўрсатиш қоидаларига мувофиқ реализация қилиниши мумкин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Экспорт қилувчилар Тизимга инвойслар тўғрисидаги тегишли маълумотлар киритилиб, товарлар (ишлар, хизматлар) қиймати 50 фоиз тўлангандан кейин ва экспорт қилувчиларнинг Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобрақамларига маблағлар тушгандан сўнг товарларни (ишлар, хизматларни) (хом ашё товарларидан ташқари) экспорт контрактисиз инвойс асосида экспорт қилиш ҳуқуқига эга.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларга заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда маълумотларни Тизимга киритмасдан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига тижорат мақсадларида олиб чиқишга рухсат берилади.
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
19. Экспорт қилувчилар товарлар (ишлар ва хизматлар) экспортини, Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича айрим товарлардан ташқари, Интернет тармоғининг электрон савдо майдончалари воситасида экспорт контракти тузмасдан ва товарлар (ишлар ва хизматлар) экспорти учун банк воситачилик ҳақи олинмасдан амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо операциялари мониторингини амалга ошириш бўйича давлат божхона ва солиқ хизматлари органлари ҳамда тижорат банклари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Давлат божхона хизмати органлари, тижорат банклари ва Тизимга уланган бошқа идоралар ўз ваколатлари доирасида тизимдаги мавжуд ахборотни рухсат берилмаган фойдаланишдан, маълумотларни бузишдан ёки ташқи савдо операцияларини амалга ошираётган хўжалик юритувчи субъектларга ёки давлатга зарар етказиши мумкин бўлган бошқа хатти-ҳаракатлардан ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ташкилий ва техник чора-тадбирларни кўришлари керак.
Давлат божхона хизмати органлари, тижорат банклари ва Тизимдаги мавжуд маълумотлардан фойдаланадиган бошқа идораларнинг раҳбарлари ва бошқа ходимлари мазкур маълумотларни ошкор қилиш, улардан шахсий мақсадларда ёки учинчи шахсларнинг манфаатлари йўлида фойдаланиш, шунингдек, шу жумладан, ахборотни ҳимоя қилишнинг белгиланган қоидаларини бузиш оқибатида учинчи шахсларнинг маълумотларни олишига имконият яратиш ҳуқуқига эга эмас.
Тизимдаги мавжуд ахборотни ҳимоя қилишнинг белгиланган қоидалари бузилганлиги, улардан ташқи савдо операцияларини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектларга ёки давлатга зарар етказилишига олиб келган шахсий мақсадларда ёки учинчи шахсларнинг манфаатлари йўлида фойдаланганлиги учун идораларнинг айбдор раҳбарлари ёки бошқа ходимлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Тизимдан фойдаланувчининг ташаббуси ёки таклифи билан Тизимни дастурий таъминлашга ўзгартиришлар киритиш ёки ҳисобот шаклларини жорий этиш зарур бўлган тақдирда, Тизимни дастурий таъминлашга ўзгартиришлар ва ҳисобот шакллари мазкур ўзгартиришлар ташаббускори бўлган идора ҳисобидан молиялаштирилади.
Бунда Тизимга киритиладиган ўзгартиришлар ёки ҳисобот шакллари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банк ҳамда Тизимнинг ҳуқуқий эгаси бўлган давлат органи билан мажбурий тартибда келишилган ҳолда амалга оширилиши лозим.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
4-боб. Ташқи савдо операцияларининг амалга оширилишини назорат қилиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактлари ва инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари томонидан Тизим орқали амалга оширилади.
Бунда валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари ўртасида Тизимда шаклланган маълумотларни ўзаро талаб этиш тақиқланади.
Тизимда сотиб олиш контракти сотиш контракти билан ўзаро боғлиқ ҳолда мониторинг қилинади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Товарларни республикага олиб кириб, «эркин муомалага чиқариш (импорт)», «божхона ҳудудида қайта ишлаш» ёки кейинчалик хорижга сотиш мақсадида «божхона омбори», «эркин омбор», «эркин божхона зонаси» божхона режимларидан бирига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларни қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
Бунда товарларнинг шартнома ижросида акс этиши божхона юк декларациясининг битим хусусияти бандига мувофиқ амалга оширилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 февралдаги 77-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 09/25/77/0155-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 19 май)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Экспорт контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарлар бўйича «экспорт», «реэкспорт» ёки кейинги қайта ишлаш учун «эркин омбор» божхона режимига расмийлаштирилган санадан, хизматлар (ишлар) бўйича бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак.
Бунда товарларнинг шартнома ижросида акс этиши божхона юк декларациясининг битим хусусияти бандига мувофиқ амалга оширилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 февралдаги 77-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 09/25/77/0155-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 19 май)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 февралдаги 77-сонли қарорига асосан 241-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 19 май — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 09/25/77/0155-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
241. Сотиб олиш контракти бўйича товарлар сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни Тизимга киритиш ёки улар учун тўланган пул маблағларни қайтариш муддати тўлов амалга оширилган санадан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак. Бунда товарлар сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар сифатида юк жўнатувчи давлатнинг экспорт декларацияси ва товарнинг кузатув ҳужжатлари асос бўлади.
Сотиш контракти бўйича тушум тушиши товарлар сотилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни Тизимга киритилган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак. Бунда товарлар сотилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида юк қабул қилувчи давлатнинг импорт декларацияси ва товарнинг кузатув ҳужжатлари асос бўлади.
Сотиб олиш контракти бўйича тўланган пул маблағлари миқдоридан сотиш контракти бўйича келиб тушган пул маблағларининг миқдори кам бўлмаслиги лозим.
Тизимга товарлар сотиб олинганлиги ёки сотилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳақидаги маълумотларни киритиш ва уларнинг нусхаларини бириктириш хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалга оширилади. Бунда сотиб олиш ва сотиш контрактлари бўйича Тизимга бириктирилган декларациялар ва товарнинг кузатув ҳужжатларидаги юк қабул қилувчи ва юк жўнатувчилар ўзаро мувофиқ бўлиши лозим.
Тизимга бириктирилган ҳужжатлар мазкур банд талабларига мувофиқлиги божхона органлари томонидан тасдиқлангандан сўнг улар ҳақидаги маълумотлар Тизимда акс этади.
Бунда сотиб олиш ва сотиш контрактлари доирасида белгиланган тартибда тақиқ ва чекловлар ўрнатилган товарлар бўйича операцияларни амалга ошириш тақиқланади.
(241-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
25. Экспорт контрактлари бўйича тўловлар вакил банклар орқали амалга оширилган ва вакил банкнинг банк воситачилик ҳақи экспорт қилувчининг ҳисоб рақамига тушувчи маблағлар ҳисобига тўланадиган ҳолларда, у дебиторлик қарз сифатида ҳисобга олинмаслиги, балки экспорт қилувчи балансининг харажат қисмида ҳисобга олиниши керак.
Аванс тўловлар бўйича маблағлар қайтариб берилганда ёки вакил банкнинг банк воситачилик ҳақи импорт қилувчининг маблағлари ҳисобига тўланганда импорт контрактлари бўйича товарлар тўлиқ етказиб берилмаган ҳолларда, у дебиторлик қарз сифатида ҳисобга олинмаслиги, балки импорт қилувчи балансининг харажат қисмида ҳисобга олиниши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Экспорт шартномалари бўйича тўловлар учинчи шахслар, яъни экспорт шартномаси бўйича инвойс (ҳисоб-фактура) асосида етказиб берувчининг пуллик ҳуқуқларини бериш асосида дебиторлик қарзларини сотиб олган ёки етказиб берувчига экспортолди молиялаштиришни амалга оширган молия агентлари (инвесторлар) томонидан амалга оширилган бўлса, учинчи шахс-инвесторлар томонидан кўрсатилган молиявий хизмат учун ушлаб қолинадиган мукофотлаш ҳақи миқдори тегишли экспорт контрактлари бўйича дебиторлик қарзи ҳисобланмайди. Бундай ҳолларда тегишли экспорт контрактларидан тушадиган валюта миқдори учинчи шахс-инвесторларнинг мукофотлаш ҳақи миқдорида камайтирилади ва етказиб берувчилар балансининг харажатлар қисмида ҳисобга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда мавжуд экспорт контракти бўйича дебиторлик қарздорлигини сотиб олиш тўғрисидаги шартнома Тизимда рўйхат олинмайди.
(25-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Енгиб бўлмас куч таъсири юзага келганда активларни репатриация қилиш муддати енгиб бўлмас кучнинг таъсир муддатига узайтирилади. Енгиб бўлмас куч таъсири ҳолатлари юз берганлиги ушбу ҳодиса ўзида содир бўлган давлатнинг қонунчилигига мувофиқ ваколатли орган томонидан тасдиқланади.
Экспортга оид контрактнинг суғурта полиси бўйича суғурта товони суммаси резидентларнинг ҳисобварағига келиб тушганда (миллий ва (ёки) хорижий валюталарда) жарима қўллаш мақсадида мазкур экспортга оид контракт бўйича дебитор қарздорлик суммаси келиб тушган суғурта товони суммасига камайтирилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Молия агентлари резидент бўлганда, улар тўғрисидаги маълумотлар Тизимга экспорт контракти бўйича валюта маблағларини олувчи сифатида киритилади ҳамда активларни репатриация қилиш тўғрисидаги талабнинг бажарилишини таъминлаш мажбурияти мазкур молия агентларига ўтади.
(25-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Молия агентлари норезидент бўлганда, активларни репатриация қилиш тўғрисидаги талабнинг бажарилишини таъминлаш мажбурияти экспорт қилувчида қолади. Бунда экспорт контрактлари бўйича дебитор қарздорликни сотиб олиш шартномаси асосида норезидент молия агентидан маблағ келиб тушганда, активларни репатриация қилиш тўғрисидаги талаб бажарилган ҳисобланади.
Кўрсатилган хизматлар учун молия агентлари томонидан ушлаб қолинадиган пул талабномаси суммасининг 10 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдордаги мукофот пули (дисконт) дебиторлик қарзи сифатида ҳисобга олинмайди.
Бундай ҳолларда тегишли экспорт контрактларидан тушадиган валюта миқдори молия агентларининг мукофот пули (дисконт) миқдорида камайтирилади ва етказиб берувчилар балансининг харажатлар қисмида ҳисобга олинади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 февралдаги 77-сонли қарорига асосан еттинчи — ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 09/25/77/0155-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 19 май)
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Хизматлар экспортини амалга оширувчи ва импорт қилувчининг мамлакатида кўрсатилган хизматлар учун олинган даромадлардан (фойдадан) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқлар тўлаган экспорт қилувчилар ўзининг тижорат банкига ушбу солиқлар чет элда тўланганлиги тўғрисидаги тасдиқномани тақдим этадилар. Бунда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланган сумма контракт бўйича дебиторлик қарз сифатида ҳисобга олинмайди.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ушбу солиқлар асоссиз тўланганлиги, уларнинг камайтирилганлиги ёки қайтарилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда контракт бўйича дебиторлик қарз тикланиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки маблағларнинг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатларда таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар Ўзбекистон Республикасининг «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунининг 111-моддасида белгиланган жаримани тўлайдилар.
Қуйидаги ҳолларда ташқи савдо операциялари бўйича дебитор қарздорлик муддати ўтган ҳисобланмайди:
асбоб-ускуналарни ва (ёки) бутловчи қисмларни етказиб бериш муддатлари уларнинг техник тавсифларига ҳамда ўзига хос хусусиятига қараб бир юз саксон кундан ортиқ этиб белгиланган импортга оид контрактлар бўйича етказиб бериш муддати даврида;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида тузилган импортга оид контрактларда ёки маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш доирасида бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган импортга оид контрактларда белгиланган муддатлар бузилмаган бўлса;
инвестиция лойиҳалари доирасида тузилган контрактлар бўйича лойиҳалаштириш, асбоб-ускуналар ва эҳтиёт қисмларни етказиб бериш, шунингдек, асбоб-ускуналарни ўрнатиш ҳамда қурилиш-монтаж ишлари билан боғлиқ бўлган ишларни (хизматларни) кўрсатиш юзасидан импортга оид контрактларда белгиланган муддатлар бузилмаган бўлса.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 сентябрдаги 551-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2024 й., 09/24/551/0706-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Ушбу Низомнинг 27-бандида келтирилган хўжалик юритувчи субъектларга давлат солиқ хизмати органи томонидан жарима қўллаш тўғрисида талабнома (кейинги ўринларда — талабнома) юборилади.
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 09/21/429/0654-сон)
Талабнома ёзма ёки электрон шаклда расмийлаштирилади ва унда қуйидагилар кўрсатилиши керак:
хўжалик юритувчи субъектнинг тўлиқ номи;
солиқ тўловчининг идентификация рақами;
талабнома санаси, рақами;
ташқи савдо контракти идентификация рақами;
контракт тури;
хорижий шерик номи, давлати;
валюта тури;
муддати ўтган дебиторлик қарз юзага келган санаси, суммаси;
Марказий банк томонидан белгиланган валюта курси ва санаси;
муддати ўтган дебиторлик қарзнинг сўмдаги қиймати;
талабнома олинганидан сўнг хўжалик юритувчи субъект томонидан кўриладиган чоралар ва муддати;
муддати ўтган дебиторлик қарз бартараф этилмаган тақдирда қўлланиладиган чоралар.
Талабнома хўжалик юритувчи субъект ёки унинг вакилига олганлиги ва олинган санани тасдиқловчи усулда топширилиши лозим, солиқ тўловчининг шахсий кабинети мавжуд бўлган тақдирда, у орқали юборилиши мумкин.
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан талабнома почта орқали буюртма хат билан юборилганда у жўнатилган кундан эътиборан беш кун ўтганидан сўнг топширилган, шахсий кабинет орқали юборилганда эса кейинги иш куни хўжалик юритувчи субъект томонидан қабул қилиб олинган кун деб ҳисобланади.
Талабномада жарима суммаси уни жўнатиш санасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта курси бўйича сўмда ҳисобланади.
Хўжалик юритувчи субъект давлат солиқ хизмати органига талабнома олинган кундан эътиборан ўн кун муддатда ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликларнинг бартараф этилганлиги ёки жарима суммаси ихтиёрий равишда тўлаб берилганлиги ҳақидаги маълумот(лар)ни ёзма ёки электрон шаклда тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банднинг ўн тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 сентябрдаги 551-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2024 й., 09/24/551/0706-сон)
Хўжалик юритувчи субъект томонидан ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликлар ихтиёрий равишда тўлаб берилмаган ёхуд тўлашни рад этган тақдирда, давлат солиқ хизмати органи жарима қўллаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилади.
Ариза киритиш санасида хорижий валюта курси ўзгарган тақдирда, талабномада кўрсатилган сумма қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича валюта маблағларининг тушиши ёки товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда:
жарима қўллаш масаласи судда кўриб чиқилаётган пайтда — аризани қаноатлантириш қисқартирилиши таъминланган қарздорлик миқдорига мутаносиб равишда рад этилади;
суд ҳужжати қонуний кучга кирмаган вақтда — ижрога қаратилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга киргандан сўнг 120 кун ичида аризада кўрсатилган ташқи савдо контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда активлар репатриация қилиниши таъминланган тақдирда — тўланган жарима суммасининг 75 фоизи қайтариб берилади.
(28-банднинг йигирма тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 сентябрдаги 551-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2024 й., 09/24/551/0706-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда ундирилган маблағлар хўжалик юритувчи субъектнинг аризаси асосида банк ҳисобварағига қайтариб берилади. Агар, ундирилган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси депозит ҳисобварағида сақланаётган бўлса, Мажбурий ижро бюроси томонидан қайтариб берилади.
(28-банднинг йигирма олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банднинг йигирма еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банднинг йигирма саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банднинг йигирма тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-банднинг ўттизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)
Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг давлат солиқ хизмати органи хўжалик юритувчи субъектнинг шахсий варақасида қўлланилган жарима суммасини ҳисобга олади.
Ҳисобга олинган жарима суммаси солиқ қарзи сифатида эътироф этилиб, белгиланган тартибда мажбурий ундирув чоралари кўрилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Ташқи савдо операцияларида хорижий шериклар томонидан олдиндан ўтказилган пул маблағлари бўйича товарларни экспорт божхона режимига расмийлаштириш (шу жумладан, «реэкспорт» ёки «эркин омбор» божхона режимига расмийлаштириш), ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш ёхуд Ўзбекистон Республикасига импорт қилинган товарлар (шу жумладан, «божхона омбори», «эркин омбор», «эркин божхона зонаси», «божхона ҳудудида қайта ишлаш» божхона режимларига жойлаштирилган товарлар), бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари орқали пул маблағларини ўтказиш муддати 365 кундан ошиб кетмаслиги керак.
Бунда ушбу муддат товарларни экспорт (шу жумладан, «реэкспорт» ёки «эркин омбор») божхона режимига расмийлаштириш, ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш хорижий шериклар томонидан ўтказилган пул маблағлари хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида қайд этилган кундан бошлаб, Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари орқали пул маблағларини ўтказиш хорижий шериклар томонидан Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган товарлар эркин муомалага чиқариш (импорт) (шу жумладан, «божхона омбори», «эркин омбор», «эркин божхона зонаси», «божхона ҳудудида қайта ишлаш») божхона режимига расмийлаштирилган, шунингдек, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар далолатномаси имзоланган кундан бошлаб ҳисобланади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 февралдаги 77-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 09/25/77/0155-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 19 май)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Хўжалик юритувчи субъектлар, тижорат банклари, бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилар, Ғазначилик бўлинмалари ва давлат божхона хизмати органлари тегишли ахборот Тизимга ўз вақтида ва тўғри киритилиши учун жавоб берадилар.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
31. Давлат божхона хизмати органлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
товарларнинг келиб тушиши ёки юклаб жўнатилиши тўғрисидаги божхона юк декларациялари маълумотлари Тизимга ўз вақтида ва тўғри киритилиши учун жавоб берадилар, товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш бўйича маълумотларни ҳамда улар бўйича амалга оширилган божхона тўловларини таҳлил этадилар, шунингдек, божхона юк декларациялари маълумотларининг электрон базаси Тизимга ўз вақтида қўшилишини таъминлайдилар;
(31-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ноқонуний олиб кириш механизмларини аниқлаш ҳамда барҳам бериш, ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги бошқа жиноятларни очиш бўйича тезкор-таҳлилий ва қидирув чора-тадбирлари ўтказилишини таъминлайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 октябрдаги 604-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2022 й., 09/22/604/0929-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 октябрдаги 604-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2022 й., 09/22/604/0929-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 октябрдаги 604-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2022 й., 09/22/604/0929-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортидан тушум қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддатларда тушмаганлиги ёки тўлиқ тушмаганлиги ёхуд импорт бўйича товарлар тўлиқ тушмаганлиги (ишлар ва хизматлар бажарилмаганлиги) (аванс тўлови қайтарилганлиги) ҳолатлари тўғрисидаги ахборот Тизимда шакллантирилади. Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ ва божхона хизматлари органлари тегишли чора-тадбирлар кўриш учун Тизим маълумотларидан фойдаланади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
5-боб. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ташқи савдо контрактлари ва инвойсларга идентификация рақамларини бериш
ТАРТИБИ
1. Ушбу Тартиб ташқи савдо контрактлари ва инвойсларга идентификация рақамлари бериш қоидаларини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ташқи савдо контрактлари ва инвойсларга идентификация рақамлари хўжалик юритувчи субъектлар томонидан «E-kontrakt» ташқи савдо ахборот тизимига (кейинги ўринларда — Тизим) ушбу Тартиб талабларига мувофиқ зарур ахборотни киритиш орқали берилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Тизимда идентификация рақамлари қуйидаги тартибда шакллантирилади:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

21

22

23

24

25

26

27

28

29

30

31

32

А

Б

В

Г

Д

«А» қисми 9 та рақамдан иборат бўлиб, ташқи савдо келишувига оид ҳужжат бўйича банк операцияларини амалга ошираётган тижорат банкининг СТИРи кўрсатилади. Ташқи савдо контракти биржа (ярмарка)да тузилган тақдирда, «А» қисмида ушбу биржа (ярмарка)нинг СТИРи кўрсатилади.
«Б» қисми (импорт қилувчи/экспорт қилувчи — Ўзбекистон Республикаси резидентининг) юридик шахслар учун СТИРни, жисмоний шахслар учун ЖШШИРни ифода этадиган 14 та рақамдан иборат бўлади. Бунда СТИР ифода этилган тақдирда, СТИРдан кейин 5 та «0» қўйилади.
«В» қисми 2 та рақамдан иборат бўлиб, йилнинг охирги 2 та рақами кўрсатилади (масалан: 2019 бўлса, унда 19 кўрсатилади).
«Г» қисми ташқи савдо операцияларини ифода этадиган 2 та рақамдан иборат бўлади, яъни:
01 — экспорт контракти;
02 — импорт контракти;
03 — бартер контракти;
09 — республика ҳудудида экспорт контракти;
14 — инвойс асосида экспорт;
15 — инвойс асосида импорт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18 — сотиб олиш контракти;
19 — сотиш контракти;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарорига асосан ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Д» қисми контракт ёки инвойснинг Тизим томонидан автоматик равишда бериладиган тартиб рақамини ифода этадиган 5 та рақамдан иборат бўлади.
(3-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Тизимда ташқи савдо контрактлари ва инвойсларнинг тартиб рақамлари ҳар йилнинг бошида 00001 рақами билан бошланади. Бунда идентификация рақамлари ҳар бир контракт ва инвойс учун алоҳида берилади. Ташқи савдо контракти биржада (ярмаркада) тузилган бўлса, идентификация рақами биржада (ярмаркада) рўйхатга олиш журнали (реестри) бўйича берилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
5. Ташқи савдо контрактлари ва инвойсларнинг идентификация рақамида ушбу Тартибда назарда тутилмаган ажратиш белгилари (каср, тире, нуқта, вергул ва бошқалар) қўйилишига йўл қўйилмайди.
Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг ва назорат олиб бориш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар


 

1-босқич

«E-kontrakt» ташқи савдо ахборот тизимига (Тизим):

1. Хўжалик юритувчи субъект*

1. Тузилган ташқи савдо контрактлари ва инвойслар ҳамда давлат рўйхатидан ўтганлик гувоҳномалари (мувофиқлик сертификатлари мавжуд бўлса);

1. Ташқи савдо операциялари бошлангунига қадар

2. Биржа (ярмарка)

2. Биржа (ярмарка)да тузилган контрактларни киритиш.

2. Контракт биржа (ярмаркада) тузилгандан сўнг 1 иш куни мобайнида


 

2-босқич

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК (қонунчиликда белгиланган ҳолларда)*

Импорт контракларини комплекс экспертиза қилиш.*

20 кун ичида*

Тизимга валюта ва товарлар ҳаракати тўғрисидаги маълумотларни:

1. Тижорат банклари, Ғазначилик бўлинмалари, товар-хомашё биржаси

1. Контракт ва инвойслар бўйича валюта маблағларнинг ҳаракати тўғрисида ахборотларни;

1. Ҳисоб-китоблар амалга оширилганда онлайн тарзда келиб тушади

2. Давлат божхона хизмати органлари

2. Контракт ва инвойс бўйича божхона юк декларацияси маълумотларини;

2. Товарлар тушганда ёки юклаб жўнатилганда онлайн тарзда келиб тушади

3. Хўжалик юритувчи субъектлар

3. Ишлар ва хизматлар далолатномасини киритиш.

3. Далолатнома тузилган ойдан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирилмаган муддатда


 

3-босқич

Валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари

Амалга оширилган ташқи савдо операциялари устидан тааллуқлилиги бўйича ўз ваколати доирасида мониторинг ва назоратни амалга ошириш.

Доимо


 

4-босқич

Давлат божхона хизмати органлари ва тижорат банклари

Божхона ва валюта қонунчилиги, ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби бузилиши аломатлари аниқланганда ахборотни солиқ органларига тақдим этиш.

Ҳолатлар аниқланганда

ҳар ой якуни бўйича

* Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лойиҳаолди, лойиҳа, тендер ҳужжатлари ва контрактларни экспертизадан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 20 февралдаги ПҚ-3550-сон қарорида белгилган тартибда контрактлар экспертизадан ўтказилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
«E-kontrakt» ташқи савдо ахборот тизимига киритиладиган маълумотлар тўғрисидаги
АХБОРОТ
(3-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
1. Контракт бўйича умумий ахборот*:
Олдинги таҳрирга қаранг.
импорт қилувчи (экспорт қилувчи)нинг номи ва реквизитлари, шу жумладан, СТИР ёки ЖШШИР;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)
хорижий шерикнинг номи ва унинг реквизитлари;
контрактнинг санаси ва тартиб рақами;
контракнинг ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ тури;
контрактнинг предмети (товар ёки ишлар ва хизматлар);
контрактнинг умумий суммаси;
контрактнинг валютаси;
тўлов валютаси;
товарни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш шартлари ва муддатлари;
тўлов шартлари;
қўшимча битимларнинг санаси ва тартиб рақами;
бажарилган ишлар ва/ёки кўрсатилган хизматларнинг далолатномалари;
контракт бўйича операцияларни тугаллаш.
Бунда далолатнома ҳақидаги ахборотга қуйидагилар киритилади:
далолатнома рақами ва санаси;
кўрсатилган ишлар ва хизматларнинг тури;
кўрсатилган ишлар ва хизматларнинг ўлчов бирлиги ва ҳажми;
кўрсатилган ишлар ва хизматларнинг қиймати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
факторинг операцияси тўғрисида ахборот (факторинг санаси, тартиб рақами, молия агенти номи факторинг суммаси);
(1-банднинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 февралдаги 77-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 09/25/77/0155-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 19 май)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 февралдаги 77-сонли қарорига асосан 1-банднинг йигирма биринчи хатбошсининг чиқарилиш санаси 2025 йил 19 май — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 09/25/77/0155-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
сотиб олиш контрактлари бўйича товарлар сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
сотиш контрактлари бўйича товарлар сотилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
норезидентнинг идентификация коди.******
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарорига асосан йигирма биринчи, йигирма иккинчи ва йигирма учинчи хатбошлари билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
2. Инвойс бўйича умумий маълумот*:
Олдинги таҳрирга қаранг.
импорт қилувчи (экспорт қилувчи)нинг номи ва реквизитлари, шу жумладан, СТИР ёки ЖШШИР;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)
хорижий шерикнинг номи ва унинг реквизитлари;
инвойснинг санаси ва тартиб рақами;
инвойснинг ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ тури;
инвойснинг предмети (товар ёки ишлар ва хизматлар);
инвойс суммаси;
инвойс валютаси;
3. Биржа (ярмарка) контрактлари Товар-хом ашё биржа ва кўргазма-ярмаркаси**:
Олдинги таҳрирга қаранг.
импорт қилувчи (экспорт қилувчи)нинг номи ва реквизитлари, шу жумладан, СТИР ёки ЖШШИР;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)
хорижий шерикнинг номи ва унинг реквизитлари;
контракнинг санаси ва тартиб рақами;
контракнинг ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ тури;
контрактнинг предмети;
контрактнинг умумий суммаси;
контрактнинг валютаси;
тўлов валютаси;
қўшимча битимларнинг санаси ва тартиб рақами;
маблағлар ҳаракати тўғрисидаги ахборот.
4. Маблағлар ҳаракати тўғрисидаги ахборот***:
тўлов санаси ва суммаси;
тўлов топшириғининг санаси ва тартиб рақами;
аккредитив очиш санаси, тартиб рақами, суммаси ва муддати ҳамда унинг бажарилиши тўғрисидаги ахборот;
берилган кафолатнинг санаси, тартиб рақами, суммаси ва муддати, кафилнинг номи ва кафолат бажарилганлиги тўғрисидаги ахборот;
берилган суғурта полисининг санаси, тартиб рақами, суммаси ва муддати, суғурта компаниясининг номи;
контрактлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар;
дебиторлик ва кредиторлик қарзларни ҳисобдан чиқариш;
жазо жарималари ва норезидентнинг даромадига солиқ тўлаш;
хорижий банкнинг воситачилик ҳақи;
Олдинги таҳрирга қаранг.
факторинг операциясининг санаси, тартиб рақами ва суммаси.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 февралдаги 77-сонли қарорига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 09/25/77/0155-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 19 май)
5. Товарлар юклаб жўнатилганлиги ва тушганлиги тўғрисидаги ахборот****:
товарнинг номи ва ТИФ ТН бўйича код;
товарнинг миқдори;
товар келиб чиққан мамлакат;
божхона юк декларацияси расмийлаштирилган сана ва унинг тартиб рақами;
товарнинг фактура, божхона ва статистика қиймати;
божхона режими;
ўлчашнинг қўшимча бирлиги, коди (зарурат бўлганда);
товарнинг оғирлиги;
ташқи савдо контракти ва инвойс бўйича хўжалик юритувчи субъект ва хорижий шерик номи ва реквизитлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Факторинг хизмати*****:
молия агенти номи;
СТИР рақами;
факторинг операциясининг санаси;
тартиб рақами;
факторинг суммаси;
факторинг суммасини амал қилиш муддати;
факторинг хизматини бажарилиши тўғрисидаги ахборот.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 февралдаги 77-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 09/25/77/0155-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 19 май)
* Маълумотлар хўжалик юритувчи субъектлар томонидан киритилади.
** Товар-хом ашё биржа ва кўргазма-ярмаркаси томонидан киритилади.
*** Тижорат банклари томонидан киритилади.
**** Давлат божхона хизмати органлари томонидан божхона юк декларациялари расмийлаштирилгандан сўнг киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
***** Молия агенти томонидан киритилади.
(изоҳ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 февралдаги 77-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 09/25/77/0155-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 19 май)
Олдинги таҳрирга қаранг.
******2026 йил 1 апрелдан ихтиёрий, 2027 йил 1 январдан мажбурий тартибда;
(изоҳ қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Изоҳ. Тизимда ташқи савдо контрактларини ва инвойсларни ижро этиш билан боғлиқ тўлдириладиган бошқа маълумотлар ҳам бўлиши мумкин.
(изоҳ қисмининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 январдаги 40-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Экспорт-импорт операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 30 сентябрдаги 416-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 9-сон, 92-модда):
а) 1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 2-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси божхона юк декларациялари асосида маълумотларнинг электрон базасини шакллантиради ҳамда товарларнинг келиб тушиши ёки юклаб жўнатилиши тўғрисидаги ахборотларнинг Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ўз вақтида ва тўғри киритилиши учун жавоб беради».
в) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«4. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда экспертизадан ўтказиладиган ва рўйхатга олинадиган импорт контрактлари бўйича маълумотларни хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритиш ушбу Марказнинг тегишли хулосаси мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади»;
г) 5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
д) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
е) 2-илованинг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 21 июлдаги 199-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 74-модда):
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи — бешинчи хатбошилар тегишли равишда иккинчи — тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 31-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «уч» сўзи «беш» сўзи билан алмаштирилсин;
1-банднинг «б» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
5-банднинг «б» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон)
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 31 июлдаги 605-сон қарор билан тасдиқланган Товарларни божхонада электрон шаклда декларациялаш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 4-банднинг тўққизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Электрон декларация автоматлашган тартибда божхона органларининг ахборот тизими орқали расмийлаштирилади ёки товарларнинг божхона расмийлаштирувини амалга оширувчи божхона органи ходимлари ўртасида тақсимланади. Бунда ҳужжатларда мавжуд маълумотларнинг ишончлилигига декларацияловчи шахс жавобгардир»;
б) 5-банднинг олтинчи хатбошидаги «қўллаши мумкин» сўзлари «қўллайди» сўзи билан алмаштирилсин;
в) 6-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«6. БЮДни тўлдириш ҳамда электрон декларацияларни автоматик ҳолда рўйхатга олиш ва расмийлаштириш, шунингдек, тақсимлаш тизими ишлаши тартиби ДБҚ томонидан белгиланади»;
г) 14-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Божхона органлари ходимлари электрон декларацияларнинг ўз вақтида расмийлаштирилиши учун шахсан жавоб берадилар, божхона органларининг ахборот тизими томонидан расмийлаштирилган электрон декларациялар бундан мустасно»;
3-босқич блокининг «Тадбирлар» устуни 3-қисми қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Дастлабки текширув натижасида камчиликлар аниқланмаса, ЯААТ БЮДни расмийлаштириш учун қабул қилиб, автоматлашган тартибда расмийлаштиради ёки расмийлаштириш учун божхона ходимларига тақсимлайди»;
1-позициянинг «Ваколатли орган номи» устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Лойиҳа ва импорт контрактларини комплекс экспертизадан ўтказиш маркази» ДУК» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУК» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-позициянинг «Ваколатли орган номи» устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
7-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«

7.

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиб кириш ёки олиб чиқиш, транзит қилиш, сотиб олиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, сотиш, қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш ҳамда кўргазмага қўйиш учун рухсатнома.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

»;

9 ва 10-позициянинг «Ваколатли орган номи» устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария қўмитаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 171-позицияси қўшилсин:

«

171.

Экологик сертификат.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

».

5. Вазирлар Маҳкамасининг «Интеграциялашган тариф» интерактив хизматини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 октябрдаги 829-сон қарорига 2-иловада:
а) 3-позициянинг «Ваколатли органнинг номи» устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 5-позиция қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«

5.

Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини олиб кириш ёки олиб чиқиш, транзит қилиш, сотиб олиш, сақлаш, олиб юриш, ташиш, сотиш, қурол ва унинг ўқ-дориларини коллекциялаш ҳамда кўргазмага қўйиш учун рухсатнома.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

».

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Биржадан ташқари валюта бозорини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2000 йил 29 июндаги 245-сон қарорининг 4 ва 6-бандлари (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 6-сон, 33-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 9 августдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 8-сон, 40-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари томонидан хорижий мамлакатлардаги улар ташкил этган савдо уйлари, ваколатхоналар, корхоналар орқали, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг хорижий мамлакатлардаги савдо инвестиция уйлари орқали олиб чиқилаётган товарларни божхонада расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2005 йил 12 августдаги 196-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 32-33-сон, 251-модда) 2-илованинг 38-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 34-36-сон, 264-модда) 1-илованинг 45-банди «б» кичик банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон)
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва тадбиркорлик фаолияти эркинлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 25 августдаги ПҚ–1604-сон қарори)» 2011 йил 20 октябрдаги 284-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 42-сон, 455-модда) илованинг 3-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи савдо операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиботларни либераллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 30 декабрдаги 379-сон қарорига 2-илованинг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2003 й., 2-сон, 24-модда) 6-банди «а» ва «б» кичик бандлари.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2012 йил 13 ноябрдаги ПФ-4483-сон Фармони)» 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 37-сон, 485-модда) 1-илованинг 36-банди.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Электрон тижорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2015 йил 22 майдаги ЎРҚ-385-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 8 сентябрдаги 259-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 36-сон, 477-модда) илованинг 2-банди.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компаниясини ташкил этиш тўғрисида» 2015 йил 27 октябрдаги ПФ-4761-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 28 октябрдаги ПҚ-2422-сон қарори)» 2015 йил 25 декабрдаги 372-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 52-сон, 647-модда) 1-илованинг 5-банди.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг тузилмасини мақбуллаштириш ва унинг фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 31 декабрдаги ПҚ-2463-сон қарори)» 2016 йил 27 февралдаги 57-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 9-сон, 91-модда) илованинг 3-банди.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон Фармони)» 2016 йил 26 декабрдаги 414-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 52-сон, 604-модда) илованинг 2-банди.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2017 йил 7 июлдаги 477-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 28-сон, 654-модда) илованинг 2-банди.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 13 апрелдаги ПФ-5012-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 13 апрелдаги ПҚ-2887-сон қарори)» 2017 йил 14 июлдаги 499-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 29-сон, 693-модда) илованинг 16-банди.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сон Фармони)» 2017 йил 16 августдаги 638-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 33-сон, 863-модда) 1-илованинг 26-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида («Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сон Қонуни)» 2017 йил 1 декабрдаги 960-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 49-сон, 1197-модда) илованинг 5-банди.
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 2 сентябрдаги ПФ-5177-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3270-сон қарори)» 2018 йил 8 январдаги 16-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2-сон, 27-модда) 1-илованинг 8-банди.
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи бозорларда маҳаллий маҳсулотлар экспорт қилинишини рағбатлантириш ва рақобатбардошлигини таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 15 декабрдаги ПФ-5286-сон Фармони)» 2018 йил 9 февралдаги 102-сон қарорига 1-илованинг 1-банди.
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5349-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 19 февралдаги ПҚ-3549-сон қарори)» 2018 йил 20 апрелдаги 297-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 16-сон, 337-модда) илованинг 1-банди.
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3724-сон қарори)» 2018 йил 26 июлдаги 583-сон қарорига илованинг 1-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)
23. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 17 октябрдаги ПҚ-3978-сон қарори)» 2019 йил 13 мартдаги 216-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 3-сон, 37-модда) илованинг 2-банди.
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармони)» 2019 йил 30 мартдаги 269-сон қарорига илованинг 3-банди «б» кичик банди.
25. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон қарори)» 2019 йил 10 августдаги 661-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 8-сон, 179-модда) илованинг 7-банди.
26. Вазирлар Маҳкамасининг «Донни қайта ишлаш корхоналари ва қолипли нон ишлаб чиқарувчиларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 30 сентябрдаги 829-сон қарорига 1-илованинг 1-банди.
27. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электротехника саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 30 майдаги ПҚ-4348-сон қарори)» 2019 йил 10 октябрдаги 860-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 10-сон, 246-модда) илованинг 1-банди.
28. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 15 мартдаги ПФ-5690-сон Фармони)» 2019 йил 21 октябрдаги 886-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 10-сон, 258-модда) илованинг 3-банди.
29. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4126-сон қарори)» 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сон қарорига илованинг 15-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.05.2020 й., 09/20/283/0587; 24.12.2020 й., 09/20/806/1662-сон; 15.04.2021 й., 09/21/216/0337-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 09/21/429/0654-сон, 07.10.2021 й., 09/21/623/0939-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 22.07.2022 й., 09/22/396/0656-сон; 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон; 15.10.2022 й., 09/22/604/0929-сон; 13.01.2023 й., 06/23/2/0024-сон; 20.05.2023 й., 09/23/207/0288-сон; 25.10.2023 й., 09/23/560/0796-сон; 31.10.2023 й., 06/23/185/0814-сон; 24.08.2024 й., 09/24/502/0644-сон; 12.09.2024 й., 09/24/551/0706-сон; 08.10.2024 й., 09/24/630/0793-сон; 18.02.2025 й., 09/25/77/0155-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон; 09.02.2026 й., 07/26/49/0121-сон; 05.02.2026 й., 09/26/40/0112-сон; 07.03.2026 й., 09/26/93/0210-сон)