|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 14.06.2023
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 июндаги ПФ-94-сонли «Маъмурий ислоҳотлар доирасида транспорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Мамлакатимиз транспорт тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш, соҳада илғор ва рақамли технологияларни жорий этиш орқали рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари лавозими киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мазкур қарордан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш юзасидан зарур чораларни кўрсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2020 йил 6 май,
ПҚ-4705-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 майдаги ПҚ-4705-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4143-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш
2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги марказий аппарати тузилмаси
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 152 нафар.
* Марказий аппаратнинг умумий штат бирлигига кирмайди».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.05.2020 й., 07/20/4705/0547-сон)