Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Ижро учун масъуллар | |
1. | «E-qaror» электрон тизимини яратиш. | 1. «E-qaror» электрон тизимининг техник топшириғини ишлаб чиқиш. 2. «E-qaror» электрон тизимининг дастурий таъминотини ишлаб чиқиш бўйича белгиланган тартибда танлов эълон қилиш. 3. «E-qaror» электрон тизимининг дастурий таъминотини ишлаб чиқиш бўйича ғолиб ташкилот билан шартнома тузилишини таъминлаш. 4. «E-qaror» электрон тизимини ишлаб чиқиш. | 2020 йил 1 июнь
| Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) |
2. | «E-qaror» электрон тизимини Қашқадарё вилоятидаги давлат органлари ва ташкилотларида жорий этиш | 1. Қуйидагиларни ўрганиш учун Қашқадарё вилоятидаги давлат органлари ва ташкилотларини хатловдан ўтказиш: уларни «E-qaror» электрон тизимга улаш; мазкур давлат органлари ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва масъул ижрочиларида электрон рақамли имзоларнинг мавжудлиги; «E-qaror» электрон тизимда ишлаш бўйича масъул ходимларни бириктириш. 2. Хатлов якунларига кўра Қашқадарё вилоятидаги давлат органлари ва ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази томонидан белгиланган тартибда бериладиган электрон рақамли имзо билан бепул таъминлаш. 3. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, масъул ижрочилар (ташкилот раҳбари томонидан аниқланади) «E-qaror» электрон тизимига уланишини таъминлаш. | 2021 йил январь
| Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Давлат солиқ қўмитаси |
3. | Қашқадарё вилояти туман (шаҳар) ҳокимликларида «E-qaror» электрон тизимида ишлашнинг моҳияти ва тартибини тушунтириш. | 1. Масъул шахслар контингенти билан белгилаган ҳолда семинарлар ўтказиш режасини тасдиқлаш ҳамда семинар ўтказувчи мутахассислар рўйхатини шакллантириш. 2. Семинар иштирокчилари учун тарқатма материаллар тайёрлаш. 3. Семинарларни режа-жадвал асосида самарали ташкил қилиш. | 2021 йил январь | Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Давлат солиқ қўмитаси |
4. | Қашқадарё вилояти маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида қарорларни «E-qaror» электрон тизими орқали қабул қилиш бўйича эксперимент ўтказиш. | 1. Қарорлар «E-qaror» электрон тизими орқали фақат «E-qaror» электрон тизими орқали қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, уларга такрорланмайдиган махсус рақам бериш ва автоматик тарзда эълон қилинишини таъминлаш. 2. Эксперимент натижалари юзасидан хулоса ва таклифлар тайёрлаш. | 2021 йил январь — май
| Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков) |
5. | «E-qaror» электрон тизимини республиканинг барча даражадаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жорий этиш. | 1. Қуйидагиларни ўрганиш учун маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотларини хатловдан ўтказиш: уларни «E-qaror» электрон тизимга улаш; мазкур ташкилотларнинг раҳбарлари ва масъул ижрочиларида электрон рақамли имзоларнинг мавжудлиги; «E-qaror» электрон тизимда ишлаш бўйича масъул ходимларни бириктириш. 2. Хатлов якунларига кўра маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат органлари ва ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази томонидан белгиланган тартибда бериладиган электрон рақамли имзо билан бепул таъминлаш. 3. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, масъул ижрочилар (ташкилот раҳбари томонидан аниқланади) «E-qaror» электрон тизимига уланишини таъминлаш. | 2021 йил июль | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Давлат солиқ қўмитаси |
6. | «E-qaror» электрон тизимида ишлаш тартибини тушунтириш. | 1. Масъул шахслар контингенти билан белгилаган ҳолда семинарлар ўтказиш режасини тасдиқлаш ҳамда семинар ўтказувчи мутахассислар рўйхатини шакллантириш. 2. Семинар иштирокчилари учун тарқатма материаллар тайёрлаш. 3. Семинарларни режа-жадвал асосида самарали ташкил қилиш. | 2021 йил июнь | Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Давлат солиқ қўмитаси |
7. | «E-qaror» электрон тизимининг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш. | 1. «E-qaror» электрон тизимини техник қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни доимий равишда ўтказиб бориш. 2. «E-qaror» электрон тизимини мунтазам такомиллаштириб бориш ва модернизация қилиш. | Тизим ишга туширилганидан сўнг доимий равишда | Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) |