3.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.02.00.00 Жисмоний тарбия ва спорт / 14.02.06.00 Спорт]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Жисмоний тарбия ва спорт;
2.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 августдаги 500-сонли «Жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчилари ҳамда спорт ҳакамларига малака тоифаларини бериш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2026 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида» 2019 йил 15 февралдаги ПҚ-4193-сон қарорига мувофиқ ҳамда спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-методистларига малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:
биринчи — жисмоний шахсларга давлат хизматлари марказлари орқали спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатиш тартибини белгилаш;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.32.00 Малака тоифалари]
иккинчи — спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш ишларини амалга ошириш;
учинчи — спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифалари бериш бўйича мезонларни тасдиқлаш;
тўртинчи — спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини беришда тан олинадиган нуфузли спорт мусобақаларини белгилаш;
бешинчи — спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш бўйича малака комиссиясини ташкил этиш ва унинг фаолиятини белгилаш.
2. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентга мувофиқ кўрсатиладиган давлат хизматидан фойдаланиш учун жисмоний шахслар фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали мурожаат қиладилар.
3. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда давлат хизматлари марказларининг ходимлари иштирокида ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентни амалда қўллашнинг самарадорлиги ва амалда қўлланилиши натижадорлиги даражасини оширишга йўналтирилган ўқув семинарлари ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУК Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда:
Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизмати ЯИДХП орқали амалга оширилишини таъминласин;
ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда ЯИДХПда давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги:
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартиби бажарилиши юзасидан улар фаолияти бўйича, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин;
ушбу қарор билан тасдиқланган маъмурий регламентнинг талабларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазоларни қўлласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Қ. Давлетов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 3 март,
118-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 3 мартдаги 118-сон қарорига ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Регламент жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда ариза берувчилар деб аталади) давлат хизматлари марказлари орқали спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизмати (кейинги ўринларда давлат хизмати деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
тренер-ўқитувчи — спорт-таълим муассасалари, шу жумладан, ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларида муайян спорт тури бўйича таълим дастури асосида бевосита таълим берувчи ва спортчиларни тайёрловчи мутахассис;
йўриқчи-услубчи — спорт-таълим муассасалари, шу жумладан, ихтисослаштирилган спорт-таълим муассасаларида ташкилий, тарбиявий, соғломлаштириш ва ўқув-услубий ишларни ташкил этувчи ва амалга оширувчи мутахассис.
3. Давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) орқали Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади) томонидан кўрсатилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
Ушбу Регламент «Халқаро тоифали тренер» малака тоифасини беришга нисбатан татбиқ этилмайди.
6. Иккинчи ва биринчи тоифали тренер ҳамда иккинчи ва биринчи тоифали йўриқчи-услубчи малака тоифалари Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари томонидан берилади.
«Олий тоифали тренер» ва «Олий тоифали йўриқчи-услубчи» малака тоифалари Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан берилади.
Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга берилган малака тоифалари уларга табақалаштирилган тарзда ҳақ тўлаш учун асос бўлади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
7. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўртасидаги ахборот алмашинуви электрон рақамли имзони (кейинги ўринларда ЭРИ деб аталади) мажбурий тартибда қўллаш орқали фақат идоралараро ўзаро электрон боғланиш ёрдамида амалга оширилади.
8. Давлат хизмати кўрсатиш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
2-боб. Давлат хизмати кўрсатиш тартиби
1-§. Мурожаатларни шакллантириш ва юбориш
9. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
10. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги тегишли сўровномани электрон равишда тўлдиради.
Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
а) тренер-ўқитувчилар малака тоифаларини олиш учун:
11. Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
12. Давлат хизмати кўрсатилгани учун қуйидаги миқдорда тўловлар ундирилади:
«Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган ёки «Камбағал оилалар реестри» ахборот модулининг сариқ тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг иккинчи-учинчи хатбошиларида белгиланган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида, «Камбағал оилалар реестри» ахборот модулининг қизил тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига белгиланган йиғимнинг 75 фоизи миқдорида чегирма қўлланилади.
(12-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 378-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2025 й., 09/25/378/0518-сон)
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» ёки «Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» унвонига, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида илмий даражага эга бўлган шахслар ҳақ тўлашдан озод этилади.
Давлат хизмати кўрсатилгани учун тўлов тўланганлигини тасдиқлаш ахборот-коммуникация тизимлари орқали амалга оширилади.
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат қилганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
иккинчи ва биринчи тоифали тренер ҳамда иккинчи ва биринчи тоифали йўриқчи-услубчи малака тоифалари учун — тўлиқ равишда Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармаларининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
(13-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
олий тоифали тренер ва олий тоифали йўриқчи-услубчи малака тоифалари учун — тўлиқ равишда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
(13-банд «а» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
б) ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ҳисоб рақамига ўтказилади;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази» ДУКнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
иккинчи ва биринчи тоифали тренер ҳамда иккинчи ва биринчи тоифали йўриқчи-услубчи малака тоифалари учун — тўлиқ равишда Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармаларининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
(13-банд «б» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
олий тоифали тренер ва олий тоифали йўриқчи-услубчи малака тоифалари учун — тўлиқ равишда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
(13-банд «б» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
малака комиссиясини ўтказиш учун тўлов тўлиқ миқдорда ваколатли органнинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
14. Ариза берувчи томонидан аризада ҳақиқий бўлмаган, сохта ва нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос бўлиб ҳисобланади, бундан мурожаат қилинган вақтда маълумотлар қайта тўғриланган ҳолатлар мустасно.
Давлат хизматлари кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Ариза берувчи малака тоифаларини бериш рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек, малака тоифаларини берувчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
15. Ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.
Бунда ариза кўриб чиқилганлиги учун тўланган тўлов суммаси қайтарилмайди.
Ариза берувчининг номзодини комиссиядан ўтказиш учун тўланган тўлов суммаси ариза берувчининг ёзма мурожаатига асосан тўлиғича ваколатли орган томонидан ариза берувчига қайтарилади.
16. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат қилганда, унинг сўровномаси Марказ ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг, барча ҳужжатлар 10 дақиқа мобайнида ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
2-§. Малака тоифаларини бериш тартиби
17. Малака тоифалари 5 йил муддатга берилади. Ушбу муддат ўтгандан сўнг тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчилар ўз малака тоифаларини белгиланган тартибда қайтадан тасдиқлатиши шарт.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» унвонига эга бўлган шахсларга малака тоифалари чекланмаган муддатга берилади.
Малака тоифалари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижодий таътил олинганда ижодий таътил муддатига, шунингдек, ёшга доир пенсияга чиқиш муддатига бир йил қолганда бир йил муддатга узайтирилади.
(17-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Малака тоифалари қайтадан тасдиқлангунга қадар тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга иш ҳақи мутахассис лавозими бўйича тўланади.
18. Малака тоифаларининг амал қилиш муддати тугашидан қоидага кўра икки ой олдин ариза берувчилар ушбу Регламентга мувофиқ қайта мурожаат қиладилар.
19. Тренер-ўқитувчиларга малака тоифалари Олимпия, Паралимпия ва Осиё, Параосиё ўйинлари, Жаҳон ва Осиё чемпионатлари ва кубоклари, турли халқаро спорт мусобақалари, Ўзбекистон Республикаси чемпионати, кубоги бўйича берилади.
Малака тоифаларини беришда тан олинадиган нуфузли спорт мусобақалари ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ белгиланади.
20. Спортчиларни кейинги спорт маҳоратини ошириш гуруҳларига берган тренер-ўқитувчилар ушбу спортчиларнинг натижалари бўйича тегишли малака тоифаларини олишга ҳақли. Бунда ушбу тренер-ўқитувчи даъвогарлик қилаётган малака тоифасидан олдинги малака тоифаси мезонларига тўғри келадиган натижаларга эришган спортчиларга эга бўлиши шарт. Бу спортчилар эришган натижалар бўйича тренер-ўқитувчи фақат бир марта малака тоифаси олиши мумкин.
21. Ваколатли органнинг масъул ходими сўровнома ва зарур ҳужжатлар тушган куни керакли ҳужжатларни тегишли малака тоифасини бериш ёки тегишли малака тоифасини беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун ваколатли органнинг малака тоифаларини бериш бўйича комиссиясига (кейинги ўринларда Малака комиссияси деб аталади) киритади.
22. Сўровнома ва ҳужжатларда нотўғри маълумотлар кўрсатилиши, шунингдек, малака комиссиясини ўтказиш учун тўловни тўламаслик малака тоифасини беришнинг рад этилиши учун асос ҳисобланади.
Малака тоифаси берилишини бошқа асосларга биноан рад этиш қатъиян тақиқланади. Малака тоифалари ушбу Регламентга 4, 5 ва 6-иловаларда назарда тутилган мезонларга мувофиқ берилади.
23. Ваколатли орган 3 иш кун ичида тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича QR-код (матрик штрихли код) қўйилган малака тоифасини бериш ёки малака тоифасини беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун малака комиссиясига киритади ва малака комиссиясининг қарорини тайёрлайди. Малака тоифасини бериш тўғрисидаги қарор ёки асосланган рад жавоби расмийлаштирилган куни масъул шахснинг ЭРИси билан тасдиқланган ҳолда давлат хизматлари марказига (ўзи келган ҳолда мурожаат қилинганда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат қилинганда) ЯИДХП орқали электрон тарзда юборилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
24. Давлат хизматлари марказига электрон тарзда малака тоифасини бериш тўғрисидаги қарор ёки асослантирилган рад жавоби тушгандан сўнг давлат хизматлари маркази 10 дақиқа мобайнида уни ариза берувчининг электрон манзилига (мавжуд бўлса) юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими (телефон рақами) орқали хабардор қилади. Давлат хизматлари маркази ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда, ариза берувчининг сўровига асосан унга электрон шаклда қарор ёки асосланган рад жавобини ёки қоғоз шаклида муҳр босиб бериши мумкин.
3-§. Малака тоифаларини бериш бўйича малака комиссияси
25. Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга малака тоифаларини бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳузурида аъзолари бир йил муддатга тайинланадиган малака комиссияси ташкил этилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
26. Ўзбекистон Республикаси спорт вазирининг ўринбосари малака комиссиясининг, Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари бошлиқларининг ўринбосари — малака комиссиясининг раиси ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари, спорт федерациялари (уюшмалари), спорт мактабларининг раҳбарлари ҳамда вакиллари малака комиссиясига аъзо сифатида киритилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
27. Малака комиссияси унинг аъзоларининг учдан икки қисми қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
29. Малака комиссияси қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Комиссия қарори йиғилишда иштирок этган аъзоларнинг кўпчилиги овоз берган тақдирда, қабул қилинган ҳисобланади. Овозлар тенг бўлган тақдирда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. Малака комиссияси аъзоси бўлган мутахассиснинг ҳужжатлари комиссияда кўрилганда комиссия аъзоси бўлган мутахассиснинг овози ҳисобга олинмайди.
30. Малака комиссиясининг йиғилишлари ҳар ойнинг учинчи ўн кунлигида ўтказилади. Комиссиянинг навбатдан ташқари йиғилишлари қуйидаги ҳолларда раис томонидан чақирилади:
янги ўқув йили бошланиши билан боғлиқ бўлган ҳолларда;
тақдим этилган ҳужжатлар йиғилиб қолганда.
31. Малака комиссияси қарори баённома билан расмийлаштирилади ва раис ҳамда йиғилишда иштирок этган аъзолар томонидан имзоланади.
«Халқаро тоифали тренер» малака тоифасини олган тренер-ўқитувчиларнинг ҳисоби ваколатли орган томонидан юритилади ҳамда малака тоифасини бериш бўйича барча ҳужжатлар икки йил мобайнида сақланиб, тегишли архив муассасаларига топширилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
32. Давлат хизматлари марказлари ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
33. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва давлат хизматлари марказлари ушбу Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан доимий назорат қиладилар ва мониторинг олиб борадилар.
34. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
35. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш ишларини амалга ошириш
1. Давлат хизматлари марказларига ўзи келган ҳолда мурожаат қилиш ёки электрон тарзда давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
1. Хоҳишига қўра
2. Давлат хизмати кўрсатгани учун белгиланган йиғимларни тўлайди.
2. Мурожаат қилинганда
2-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
Иккинчи ва биринчи тоифали тренер ҳамда иккинчи ва биринчи тоифали йўриқчи-услубчи малака тоифаларини бериш бўйича сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар спорт бошқармаларига юборади.
1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқа ичида
2. Ягона интерактив давлат хизматлари портали
«Олий тоифали тренер» ва «Олий тоифали йўриқчи-услубчи» малака тоифаларини бериш бўйича сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигига юборади.
2. Автоматик тарзда
3-босқич
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар спорт бошқармалари (кейинги ўринларда ваколатли орган деб аталади)
1. Сўровнома ва илова қилинган ҳужжатларни кўриб чиқади.
2. QR-код (матрик штрихли код) қўйилган малака тоифасини бериш ёки малака тоифаси беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун малака комиссиясига киритади.
1 иш куни мобайнида
4-босқич
Малака комиссияси
QR-код (матрик штрихли код) қўйилган малака тоифасини бериш ёки малака тоифаси беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва ваколатли органга киритади.
Ҳар ойнинг учинчи ўн кунлигида
5-босқич
Ваколатли орган
Малака комиссиясининг қарори асосида QR-кодли (матрик штрихли код) малака тоифасини расмийлаштиради ҳамда тегишли давлат хизматлари марказига ёки (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ариза берувчига (ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда) электрон тарзда юборади.
Ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида
6-босқич
Давлат хизматлари маркази
1. Малака тоифаси тушгандан сўнг уни ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
1. 10 дақиқа ичида
2. Ўзи келиб мурожаат қилганда гувоҳномани электрон тарзда ёки қоғоз шаклида ариза берувчига тақдим этади.
2. Ариза берувчининг сўровига кўра
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Спорт-таълим муассасаларининг йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш учун СЎРОВНОМА
II тоифа
I тоифа
Олий тоифа
I. Ариза берувчи тўғрисида маълумотлар:
1. Ф.И.О.:
2. Паспорт маълумотлари (серияси, рақами, санаси, ким томонидан берилган):
3. Яшаш манзили:
4. Электрон манзили (мавжуд бўлса):
5. Телефон рақами:
6. Ариза берувчининг спорт тури:
II. Илова қилинадиган ҳужжатлар:
1. Йўриқчи-услубчи фаолиятини амалга ошириш учун нашр этилган услубий қўлланма(лар) нусхаси (мавжуд бўлса):
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон — 2022 йил 1 мартрдан кучга киради)
Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Малака тоифаларини олишда тан олинадиган нуфузли спорт
Нуфузли спорт мусобақаларига халқаро ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган комплекс мусобақалар (Олимпия, Паралимпия, Махсус олимпия, Сурдолимпия, Осиё, Параосиё ўйинлари ва бошқалар), жаҳон, Осиё, Марказий Осиё чемпионатлари ва кубоклари ҳамда халқаро мусобақалари, хорижий давлатлар ва қитъаларнинг очиқ чемпионатлари киради. Бунда:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)
1. Олимпия, Паралимпия ўйинларининг нуфузи Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан белгиланади.
2. Олимпия, Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича Жаҳон ёки Осиё чемпионати ва кубогининг нуфузи тегишли халқаро спорт федерацияси (уюшмаси) томонидан белгиланади.
3. Олимпия, Паралимпия ўйинлари дастурига киритилмаган спорт турлари бўйича Жаҳон чемпионати ва кубогининг нуфузи ушбу спорт мусобақаларида камида 20 та мамлакатнинг вакиллари ва (ёки) терма жамоалари қатнашган тақдирда тан олинади, Осиё чемпионати ва кубогининг нуфузи эса, ушбу спорт мусобақаларида камида 10 та мамлакатнинг вакиллари ва (ёки) терма жамоалари қатнашган тақдирда тан олинади.
4. Халқаро спорт мусобақаларининг нуфузи спорт турлари бўйича тегишли халқаро спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан рўйхатга олинган халқаро спорт мусобақалари бўйича тан олинади. Бунда ушбу спорт мусобақаларида камида 6 та мамлакатнинг вакиллари ва (ёки) терма жамоалари қатнашган бўлиши керак.
5. Ўзбекистон Республикаси чемпионати, кубоги нуфузи ушбу спорт мусобақаларининг халқаро ва республика миқёсидаги спорт ҳамда оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига киритилиши билан белгиланади.
Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Тренер-ўқитувчиларнинг иш натижаларини баҳолаш
МЕЗОНЛАРИ
Тренер-ўқитувчи томонидан тайёрланган спортчиларнинг спорт мусобақаларида эришган натижаси бўйича:
Спортчи томонидан спорт мусобақасида эгалланган ўрин (эришган натижаси)**
олий тоифа
биринчи тоифа
иккинчи тоифа
Олимпия ва Паралимпия ўйинлари
1
1 — 10
11 — 20
иштирок этган бўлиши кифоя
Жаҳон чемпионати ва кубоги
1
1 — 6
7 — 10
11 — 20
Ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионати ва (ёки) кубоги
1
1 — 3
4 — 6
7 — 10
Осиё, Параосиё ўйинлари
1
1 — 6
7 — 10
10 — 14
Осиё чемпионати ва кубоги
1
1 — 3
4 — 6
7 — 10
Ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати ва (ёки) кубоги
1
1-2
3 — 5
6 — 8
Халқаро спорт мусобақалари
2
1
2-3
4 — 6
Ўзбекистон Республикаси чемпионати ёки кубоги
2
—
1 — 3
4 — 6
Ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси чемпионати ёки кубоги
2
—
1
2-3
* Тренер-ўқитувчига тегишли малака тоифасини бериш учун у томонидан спорт мусобақасида қатнашиш учун тайёрланиши лозим бўлган спортчилар сони.
** Спортчининг спорт мусобақасида эгаллаши лозим бўлган ўрни (эришган натижаси).
«Олий тоифали тренер» малака тоифасини беришда тренер-ўқитувчи томонидан тайёрланган спортчиларнинг Ўзбекистон Республикаси чемпионати ёки кубоги ҳамда Ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси чемпионати ёки кубогида эгаллаган ўрни кўрсаткич сифатида инобатга олинмайди.
Ушбу жадвалда кўрсатилган спорт мусобақаларининг нуфузи Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатиш маъмурий регламентга 3-иловага мувофиқ аниқланади.
Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА
* Тренер-ўқитувчига тегишли малака тоифасини бериш учун у томонидан Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоаларини шакллантириш ҳамда спорт захирасини яратиш учун тайёрлаши лозим бўлган спортчилар сони. Бунда «Олий тоифали тренер» малака тоифасини беришда ушбу кўрсаткичлар инобатга олинмайди.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 декабрдаги 731-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 09/22/731/1141-сон)
Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига 6-ИЛОВА
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги раҳбарлик лавозимидаги ҳамда ташкилий-услубий ишлари:
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигида
5
3
2
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида
5
3
2
Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармаларида
7
4
3
Республика даражасидаги спорт федерациялари (уюшмалари)да
5
3
2
Ҳудудий спорт федерациялари (уюшмалари)да
7
5
3
Республика даражасидаги жисмоний тарбия-спорт жамиятларида
7
4
3
Ҳудудий жисмоний тарбия-спорт жамиятларида
10
6
4
Бевосита раҳбарлик лавозимидаги ишлари:
Олий спорт маҳорат мактаби, олий маҳорат спорт мактаби, Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази, ихтисослаштирилган спорт мактабларида
6
5
4
Спорт мактабларида
7
5
3
Илмий-тадқиқот институтлари ва олий таълим муассасаларида жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги фаолияти:
Илмий унвон ёки илмий даражага эга бўлган ҳолда
7
4
2
Илмий унвон ва илмий даражага эга бўлмаган ҳолда
10
7
4
* Иш стажини ҳисоблашда тегишли ишда (лавозимда) тўлиқ ишланган йиллар ҳисобга олинади.
Йўриқчи-услубчининг иш натижаларини баҳолашда унинг иш стажидан қатъи назар, Ихтисослаштирилган мувофиқлаштирувчи услубий Кенгаш томонидан рухсат берилган ҳолда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида якка муаллифликда чоп этган услубий қўлланмалари ҳисобга олинади. Бунда «Олий тоифали йўриқчи-услубчи» малака тоифасини олиш учун камида 1 та услубий қўлланма чоп этилган бўлиши лозим.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 09/24/272/0337-сон)