Ҳужжат кучини йўқотган " " 03.07.2026
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини муносиб рағбатлантиришни ташкил этиш, олий таълим муассасаларида жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлигини ҳамда юқори меҳнат самарадорлигига эришаётган жисмоний тарбия фани ўқитувчиларини муносиб рағбатлантиришни ташкил этиш, олий таълим муассасаларида жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш, талабаларга жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш учун муносиб шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Ташкенбаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 20 февраль,
106-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 106-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 09/21/572/0891-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги 467-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловада:
а) III бўлим қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

III. Талабалар билими ва битирувчилар сифати

27

15.

Талабаларнинг билим даражаси (назорат ишлари натижалари асосида)

8

16.

Битирувчиларнинг ишга жойлашиш даражаси (битирганидан сўнг 6 ой ичида)

8

17.

Олий таълим муассасалари битирувчилари билим ва кўникмалари сифати ҳақида иш берувчиларнинг баҳоси (сўровнома асосида аниқланади)

8

18.

Рейтинг йилида халқаро ва республика олимпиадаларида, нуфузли танловлар ва спорт мусобақаларида совринли ўринларни қўлга киритган ҳамда мукофот (диплом)ларга сазовор бўлган талабалар салмоғи, шу жумладан:

3

а) халқаро миқёсда

2

б) республика миқёсида

1

»;

б) қуйидаги мазмундаги IV бўлим қўшилсин:

«

IV. Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича фаолияти

3

19.

Спорт клуби ва секцияларига аъзо бўлиб,спорт билан мунтазам шуғулланувчи ҳамда спорт таснифига (разрядга) эга бўлган талабалар сони

2

20.

Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш бўйича моддий-техник базанинг ҳолати, спорт инфратузилмасининг мавжудлиги ва жиҳозланиш даражаси

1

».

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/106/199-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2021 й., 09/21/572/0891-сон)