1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.08.00.00 Асиллик даражаси ишлари. Қимматбаҳо металлар ва тошлар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 майдаги ПФ-5721-сон Фармони)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 майдаги ПФ-5721-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирлик ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси раиси Д.Н. Саматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 20 февраль,
103-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги 103-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.01.00 Олди-сотди / 03.11.01.02 Чакана олди-сотди;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.06.00 Чакана савдо (шунингдек, 03.11.01.02 га қаранг)]
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 2-сон, 15-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларида:
«VII. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан чакана савдо қилиш хусусиятлари
92. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар билан чакана савдо белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган хўжалик юритувчи субъектлар — юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси (кейинги ўринларда Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси деб аталади) чакана савдо ҳуқуқи учун берадиган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини мажбурий тарзда олган ҳолда амалга оширилади.
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар — юридик шахслар Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан чакана савдо қилиш учун бериладиган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олмасдан, ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни чакана сотиш, аҳолидан ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланиладиган қимматбаҳо металлар парчаларини, қимматбаҳо тошлар ва улардан ясалган буюмларни лицензияда кўрсатилган манзил бўйича сотиб олиш ҳуқуқига эга.
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларнинг чакана савдоси айрим турдаги товарлар билан чакана савдо ҳуқуқи учун йиғим объекти ҳисобланмайди.
93. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ҳамда бошқа буюмлар, қайта ишланган, тозаланмаган қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар фақат ихтисослаштирилган заргарлик дўконлари, савдо марказлари ва/ёки комплексларнинг бўлимлари ҳамда секцияларида сотилади.
94. Савдо залида белгиланган тартибда метрологик назоратдан ўтказилган, биринчи ёки иккинчи тоифа аниқликдаги (электрон ёки таҳлилий) тарозилар ва тошлар, узук ўлчагичлар, бармоқ ўлчагичлар мажбурий тартибда бўлиши шарт.
95. Ихтисослаштирилган заргарлик дўконлари, савдо марказлари ва/ёки комплексларнинг бўлимлари ҳамда секцияларида Ўзбекистон Республикасида белгиланган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларнинг пробалари тўғрисидаги ахборот, шунингдек, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни текшириш, таҳлил қилиш ва тамғалаш тартибини белгилайдиган норматив ҳужжатлардан кўчирмалар, асиллик даражаси тамғаларининг излари, белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгилари изларининг тасвири, Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг чакана савдо ҳуқуқи учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси, мазкур Қоидалар ва харидор учун зарур бўлган бошқа маълумотлар кўзга кўринадиган жойга осиб қўйилиши зарур.
Ўзлари ишлаб чиқарган заргарлик буюмларининг чакана савдосини амалга оширувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар (лицензияга эга заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар) учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларнинг пробалари тўғрисидаги ахборот, асиллик даражаси тамғаларининг излари, белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгилари изларининг тасвири, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун бериладиган лицензия, ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғасининг коди ва харидорлар учун зарур бўлган бошқа маълумотлар кўзга кўринадиган жойга осиб қўйилиши зарур.
96. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар фақат уларда ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси, Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси қўйган асиллик даражаси тамғасининг белгиси ёки заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи томонидан мустақил равишда қўйиладиган белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси излари мавжуд бўлсагина сотилади (Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган заргарлик буюмлари учун).
Заргарлик ва бошқа буюмларга қўйилган асиллик даражасининг ишончлилиги учун уларни ишлаб чиқарувчиси жавобгар бўлади.
Чет элдан сотиш мақсадида келтирилган хорижда ишлаб чиқарилган буюмларда ҳам асиллик даражаси белгиси ва тамға, Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғамасининг изи мажбурий тартибда қўйилиши шарт.
Гардишга солинмаган қимматбаҳо тошлар қирраланган шаклда, гардишга солинмаган ярим қимматбаҳо тошлар эса қайта ишланган шаклда сотилади.
Қирраланган олмос, зумрад, ёқут, лаъл, александритлар ҳар бир шундай тош ёки сотиладиган қимматбаҳо тошлар тўплами учун импорт қилувчининг сертификати бўлган тақдирдагина сотилади.
Сотилиши лозим бўлган қирраланган қимматбаҳо тошлар (0,3 каратдан ортиқ) алоҳида ўрамга эга бўлиши, шунингдек, гардишга солинган қимматбаҳо тош учун импорт қилувчининг сертификати бўлиши шарт.
97. Чакана савдога қўйилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларда буюмнинг номи, қимматбаҳо металл тури, асиллик даражаси, қўшимчаларнинг турлари ва хусусиятлари, шу жумладан қимматбаҳо тошнинг сифат ҳамда ранги ва қиймати хусусиятларини ўзгартирган ишлов бериш усули, буюмнинг чакана нархи кўрсатилган тамғаланган ёрлиқли бўлиши керак (қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар улгуржи сотилганда, ҳар бир буюм учун алоҳида тамғаланган ёрлиқлар бўлиши талаб қилинмайди).
Қимматбаҳо тошлар хусусиятига эга бўлган сунъий материаллардан қўшимчалар сифатида фойдаланилганда, ёрлиқларда ушбу тош сунъий тайёрлангани ҳақидаги ахборот кўрсатилиши шарт.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ, тамғаланмайдиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмларнинг айрим турларида сифат сертификати бўлиши зарур.
98. Қимматбаҳо тошлар ва қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар савдо залига қўйилишидан аввал сотувдан олдин тайёргарликдан ўтиши зарур. Бу жараён буюмларни кўздан кечириш ва саралаш, давлат асиллик даражаси тамғасининг изи ёки ишлаб чиқарувчи мустақил равишда қўйган белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган буюмлар учун) ва ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғасинининг изи, пломба ва ёрлиқларнинг сақлангани, ўлчамлари бўйича сараланганлигини текширишни ўз ичига олади.
Ишлаб чиқарувчиларнинг расмий рўйхатдан ўтган шахсий тамғалари тўғрисидаги маълумотлар Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан эркин фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикасининг очиқ маълумотлар порталига жойлаштирилади.
Сотувчи харидорга малакали ёрдам кўрсатиши ва қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни танлашда, яхши сақлашда зарур маслаҳат билан таъминлаши, харидорни сотувдаги мавжуд намуналар билан таништириши керак.
Харидорнинг хоҳишига кўра, сотувчи-ходим харидор танлаган қимматбаҳо тошлар ва металлардан ясалган заргарлик буюмларини дўкон иш кунининг охиригача бўлган муддатгача сақлаб туриш ҳуқуқига эга.
Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган безаклар алоҳида ўраб жойланган бўлиши керак.
Сотувчи қўшимча товарлар сотишни ташкил этиши ва харидорга қўшимча комплекс хизматлар кўрсатиши мумкин (ўйма нақш солиш, олдиндан буюртма қабул қилиш, совғани етказиб бериш ва топшириш, чиройли қилиб ўраб жойлаш ва бошқа турдаги хизматлар).
Сотувчи харидорга сотиб олган товарни беришда унда давлат асиллик даражаси тамғасининг изи ёки ишлаб чиқарувчи мустақил равишда қўйган белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган буюмлар учун) ва ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғасинининг изи, шунингдек, қиррали қимматбаҳо тошлар учун сертификатни текшириши ҳамда булар ҳақида харидорни хабардор қилади.
Сотувчи харидорнинг талабига биноан сотиб олинган қимматбаҳо тошлар ва қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни ўлчашда хатолиги 0,01 граммдан ошмайдиган тарозиларда унинг иштирокида ўлчайди.
Сотувчи харидорнинг талаби бўйича ишлаб чиқарувчиларнинг расмий рўйхатдан ўтган шахсий тамғалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим қилиши шарт.
99. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар алмаштирилмайди ва қайтариб олинмайди, уларда сотиб олунгунга қадар сотувчи томонидан қайд қилинмаган нуқсонлар (зиракка тошлар, илгакларнинг, билакузукка шарнирли бирикмаларнинг бўш маҳкамлангани, ёриқлар, синган, тирналган жойлар, ғудурлар ва бошқа нуқсонлар) аниқланган, давлат асиллик даражаси тамғаси ёки белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси изининг заргарлик қотишмасининг ҳақиқий асиллик даражасига, буюм хусусиятининг пломбаланган ёрлиқ маълумотларига мос келмаган ҳолатлар бундан мустасно.
Сотилган буюмлар, гардишга солинмаган қимматбаҳо тошлар ва қайта ишлов берилган ярим қимматбаҳо тошлар учун харидорга касса чеки берилади.
Қиррали қимматбаҳо (0,3 каратдан ортиқ) тошлар алмаштирилиши ва қайтарилиши мумкин эмас.
100. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларда сотувчи томонидан қайд қилинмаган нуқсонлар аниқланган тақдирда, харидор уларни харид қилинган кундан бошлаб 6 ой ичида харид нархи тегишлича қайта ҳисобланган ҳолда, шундай буюмларга ёки бошқа буюмларга алмаштириш ҳуқуқига эга ёки улардаги нуқсонлар текин бартараф этилиши ёхуд харид нархи мутаносиб равишда камайтирилиши керак.
Харидор, шунингдек, зарари қопланган ҳолда олди-сотди шартномасини бекор қилишга ҳам ҳақли. Харидорнинг кўрсатиб ўтилган талаблари товар чеки нусхаси тақдим этилгандан кейингина кўриб чиқилади.
101. Алмаштириш ёки нуқсонларни текинга бартараф этиш муддати бузилган тақдирда, сотувчи «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ жарима тўлаши шарт.
102. Сифатга оид нуқсонлар пайдо бўлиши сабаблари масаласида келишмовчиликлар келиб чиқса, сотувчи қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмни харидордан қабул қилиб олишга ва уни мустақил экспертиза ўтказиш учун Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасига юборишга мажбур, экспертизадан ўтказиш ишлари учун тўлов сотувчи томонидан тўланади.
Маҳсулот сифати бўйича эътирозлар Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг хулосасига асосан асоссиз бўлган тақдирда, харидор қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотувчининг харажатларини тўлиқ қоплайди.
103. Сотилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар учун харидордан нақд пуллар қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, назорат-касса машиналари ёки тўлов терминаллари орқали қабул қилинади ҳамда албатта чек берилади.
104. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмлар билан воситачилик савдоси товарлар билан воситачилик савдоси қоидаларига мувофиқ фақат мазкур Қоидаларнинг 92-93-бандларида кўрсатилган ва Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг гувоҳномасига эга бўлган юридик шахслар томонидан савдо объектларида амалга оширилади.
105. Сотувчи қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларни сотиш қоидаларини бузганлиги, заргарлик буюмларини асиллик даражасини белгилаш ва тамғалаш, шунингдек, кирим қилинмаган контрафакт маҳсулотларни сотганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
106. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг чакана, воситачилик ҳамда улгуржи савдоси билан шуғулланадиган юридик шахслар ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда, олинган ва сотилган заргарлик буюмларининг электрон реестрини юритиши шарт.
Мазкур банднинг бузилиши Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади»;
«107. Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларнинг чакана савдоси билан шуғулланиш ҳуқуқи учун берилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасига эга бўлган юридик шахслар аҳолидан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари парчаларини, улардан тайёрланган буюмларни, шунингдек, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни заргарлик дўконлари, савдо марказлари ва/ёки комплексларининг бўлимлари, секцияларидаги махсус жиҳозланган пунктларда ташкил қилинган сотиб олиш пунктлари орқали (кейинги ўринларда сотиб олиш пунктларида деб аталади) харид қилиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Бунда Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларнинг чакана савдоси билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасига эга юридик шахсларга:
а) аҳолидан шартнома асосида қуйидагиларни сотиб олишга рухсат этилади:
олтин, кумуш, платина ва платина гуруҳига кирувчи қимматбаҳо тошлар (паладий, иридий, родий, рутений ва осмий) ва улардан ясалган маданий-маиший буюмлар;
қимматбаҳо металлардан стандарт, ўлчовли ёмбилар;
қимматбаҳо металлардан ясалган тангалар;
қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар;
қимматбаҳо металлардан ясалган соатлар ва уларнинг қисмлари;
кумуш гардишли чинни ва биллур буюмлар;
б) қуйидагиларни сотиб олиш тақиқланади:
техник олмослар;
ишлов берилмаган қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар;
соф ҳолдаги, шлих, пластиналардаги, сим ва қум шаклидаги олтин, кумуш платина ва платина гуруҳига кирувчи металлар (палладий, иридий, родий, рутиний ва осмий);
ишлаб чиқариш учун мўлжалланган олтин, платина, паладий ва кумушдан ясалган буюмлар (перчинлар, платинали лаборатория шиша идишлари ва анжомлари — тигллар, косачалар, тигл қопқоқлари, электродлар, шпателлар, синов найчалари, термал конверторлар, платина ва платина родийли қотишмаларидан тайёрланган термоўзгартиргичлар ва бошқалар);
давлат, нодавлат ва нотижорат ташкилотларининг қимматбаҳо буюмлари»;
«1071. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан бериладиган гувоҳномани олмасдан, фақат ишлаб чиқариш мақсадида фойдаланиш шарти билан жисмоний шахслардан лицензияда кўрсатилган манзил бўйича (лицензияда кўрсатилган манзилдан бошқа манзилда бўлса — рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олган ҳолда) қуйидагиларни сотиб олиш ҳуқуқига эга:
қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари, заргарлик буюмларининг парчалари ва улардан тайёрланган буюмлар;
қимматбаҳо металлардан ясалган тангалар, стандарт ва ўлчовли ёмбилар;
тиш ясашга мўлжалланган маҳсулотлар учун қимматбаҳо металлардан тайёрланган дисклар;
қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар;
соф ҳолдаги, шлих, пластиналардаги, сим ва қум шаклидаги олтин, кумуш платина ва платина гуруҳига кирувчи металлар (палладий, иридий, родий, рутиний ва осмий);
давлат, нодавлат ва нотижорат ташкилотларнинг қимматбаҳо буюмлари.
1072. Нотариуснинг ижро хатларига эга бўлган ломбардлар, микрокредит ташкилотлари ихтиёрида қоладиган заргарлик буюмлари, шунингдек, ушбу буюмлар парчалари заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга ёки сотиб олиш учун рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасига ёки аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларга шартнома асосида сотилиши мумкин.
1073. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар (якка тартибдаги тадбиркорлар) заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун лицензияда кўрсатилган манзилда махсус шохобча очмасдан ва Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан бериладиган гувоҳномасиз сотиб олишни амалга оширади.
1074. Аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари:
а) Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан бериладиган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олмасдан, фақат лицензияда кўрсатилган манзил бўйича (лицензияда кўрсатилган манзилдан бошқа манзилда бўлса — рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олган ҳолда) юридик ва жисмоний шахслардан:
қимматбаҳо металлардан тайёрланган заргарлик буюмлари ва заргарлик буюмларининг парчалари;
қимматбаҳо металлардан тайёрланган тангалар, стандарт ва ўлчовли ёмбилар;
тиш ясашга мўлжалланган маҳсулотлар учун қимматбаҳо металлардан тайёрланган дисклар;
соф ҳолдаги, шлих, пластиналардаги, сим ва қум шаклидаги олтин, кумуш платина ва платина гуруҳига кирувчи металлар (палладий, иридий, родий, рутиний ва осмий), ишлаб чиқариш-техник йўналишдаги буюмлар;
қимматбаҳо металлар ишлаб чиқариш парчалари ва чиқиндилари;
давлат, нодавлат ва нотижорат ташкилотларнинг қимматбаҳо буюмларини сотиб олиш;
б) қимматбаҳо металларни сотиш;
в) олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти билан шуғулланувчи субъектларга хизмат кўрсатиш учун сотиб олинадиган қимматбаҳо металлнинг сақланишини таъминлайдиган, шунингдек, мазкур Қоидаларнинг 112-банди талабларига мувофиқ жиҳозланган сайёр пунктлар ташкил этиш ҳуқуқига эгадир»;
«109. Сотиб олиш пунктлари томонидан тўлов амалга оширилгандан сўнг харид қилинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар, улардан тайёрланган буюмлар, шунингдек, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар қимматбаҳо сотувчиларга қайтарилмайди»;
«114. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар, заргарлик буюмлари парчалари, шунингдек, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни сотиб олиш билан боғлиқ барча операциялар қимматбаҳо буюмлар сотувчи иштирокида амалга оширилади (асиллик даражасини аниқлаш, ўлчаш, штифтлар, канифолни олиб ташлаш ва бошқалар)»;
«117. Сотиб олиш пунктлари орқали сотиб олинган ва келгусида сотишга яроқли бўлган, ушбу Қоидаларнинг 98-банди талабларига мос келадиган заргарлик буюмлари сотувга қўйилади»;
«1171. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар ҳам аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган юридик шахслар томонидан ташкил этилган сотиб олиш пунктлари каби сотиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва ҳисоб-китоб қилиш тартибини мустақил белгилайди.
1172. Бошқа барча сотиб олиш пунктлари учун сотиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қабул қилиш ҳамда ҳисоб-китоб қилиш бўйича мустақил ишлаб чиқилган ва ҳужжатлар билан расмийлаштирилган тартиб талаб этилади.
1173. Сотиб олиш пунктлари Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси қўядиган Ўзбекистон Республикасининг асиллик даражаси изи ёки ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғасига ҳамда заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиси томонидан мустақил равишда қўйиладиган белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг изига (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар учун) эга бўлмаган ва сотувга қўйилмайдиган буюмларини сотиб олганда, уларни заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларга ва аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларга шартнома асосида сотиши мумкин.
1174. Контрафакт заргарлик буюмларининг ноқонуний айланиши, шунингдек, сотилишининг олдини олиш мақсадида сотиб олиш пунктларига Ўзбекистон Республикасининг асиллик даражаси изи ёки ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғасига ҳамда заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчиси томонидан мустақил равишда қўйиладиган белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисининг изига (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар учун) эга бўлмаган сотиб олинган буюмларни Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасига асиллик даражасини белгилаш ва тамғалаш операцияларини амалга ошириш учун бериш тақиқланади.
Бундай буюмлар ушбу Қоидаларнинг 1173-бандига асосан сотилади»;
учинчи хатбошидаги «назорат-касса машиналари» сўзларидан кейин «ва пластик карталардан тўловларни қабул қилиш учун ҳисоб-китоб терминаллари» сўзлари қўшилсин;
«148. Сотилган товар пули комитент — жисмоний шахсга комиссионер томонидан берилган воситачилик битими ва фуқаролик паспорти тақдим этилган ҳолда, харажат-касса ордери ёки банк ўтказмаси тўланади»;
н) қуйидаги мазмундаги Х1 бўлим қўшилсин:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.20.00 Воситачилик]
«Х1. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг воситачилик савдосининг хусусиятлари
1561. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг (кейинги ўринларда товар деб аталади) воситачилик савдоси Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган юридик шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.
1562. Воситачиликка қабул қилинадиган товарда Ўзбекистон Республикаси Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг тамға изи ёки ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси изи ва заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи томонидан мустақил қўйиладиган белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси (Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар учун) бўлиши шарт.
1563. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган антиквар буюмларни воситачиликка қабул қилиш ва сотиш, Ўзбекистон Республикасининг антиквар буюмларини сотиш тартибини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларига асосан амалга оширилади.
Воситачиликка қабул қилинадиган товарнинг қиймати ва комиссионер мукофоти ўзаро келишув бўйича белгиланади»;
о) қуйидаги мазмундаги XVII2 бўлим қўшилсин:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.07.00 Электрон тижорат. Электрон рақамли имзо (шунингдек, 12.03.02.02, 12.03.02.03ларга қаранг)]
«XVII2. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар савдосини интернет-дўконлар орқали амалга ошириш хусусиятлари
18710. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар «Электрон тижорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда интернет-дўконлари орқали сотилади.
Бунда юридик шахсда чакана савдо билан шуғулланиши учун Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан бериладиган рўйхатдан ўтиш гувоҳномаси бўлиши шарт»;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.08.00.00 Асиллик даражаси ишлари. Қимматбаҳо металлар ва тошлар]
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 30 сентябрдаги 778-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 40-сон, 1057-модда) билан тасдиқланган Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун қимматбаҳо металларни сотиш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 2-банддаги «Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги берадиган (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади)» сўзлари «Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси (кейинги ўринларда Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси деб аталади) берадиган» сўзлари билан алмаштирилсин;
«4. «Навоий КМК» ДК ва «Олмалиқ КМК» АЖ ёки бошқа қимматбаҳо металларни ишлаб чиқарувчилар қимматбаҳо металларни (тилла ва кумуш) ўлчамли пластиналар ва гранулалар кўринишида давлат стандарти асосида ишлаб чиқаришни таъминлайди»;
в) 5-банднинг иккинчи хатбошидаги «заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун лицензиясини текширади ва» сўзлари «заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун амалдаги лицензиясини Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар портали орқали текширади ёки» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Навоий КМК» ДК ва «Олмалиқ КМК» АЖдан қимматбаҳо металлар мустақил сотиб олинган тақдирда, Марказий банкка қимматбаҳо металллар пластиналарини ишлаб чиқариш (қайта ишлаш, ташиш, сақлаш ва бошқалар) билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун воситачилик ҳақи тўланмайди ва банк ихтиёрида қолади»;
и) 18-банддаги «Агентликни хабардор қилган ҳолда,» сўзлари чиқариб ташлансин;
«19. Давлат асллик даражасини белгилаш палатаси ва давлат солиқ хизмати органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан сотиб олинган қимматбаҳо металлардан мақсадли фойдаланишни назорат қилади (устав жамғармасида давла улушига эга бўлмаган ёки камида 50 фоиз давлат улушига эга бўлган юридик шахслар, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорлар бундан мустасно)».
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.18.00.00 Давлат божи / 07.18.02.00 Давлат божи миқдорлари]
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг асиллик даражасини белгилаш ва тамғалаш билан боғлиқ юридик аҳамиятга эга ҳаракатларни амалга оширганлик учун асиллик даражаси тўловини ундириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 октябрдаги 819-сон қарорида:
«Қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг асиллик даражасини белгилаш ва уларни тамғалаш, таҳлиллар ўтказиш ва бошқа хизматлар учун асиллик даражаси тўлови миқдорлари
Асиллик даражаси тўлови миқдори, базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан фоизларда
Асиллик даражасини белгилаш ва тамғалаш учун тўлов
(асиллик даражасини белгилаш учун тўлов асиллик даражаси тўлов миқдорининг 80, тамғалаш учун 20 фоизни ташкил қилади)
1.1.
Ўзбекистон Республикасида юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар (соат корпусларидан ташқари):
олтин
дона
2,76
кумуш
дона
0,59
платина, палладий
дона
2,67
1.2.
Чет элда ишлаб чиқарилган ва юридик ва жисмоний шахслар томонидан тақдим этилган қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар (соат корпусларидан ташқари):
олтин
дона
6,43
кумуш
дона
1,83
платина, палладий
дона
6,43
1.3.
Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғаси ва собиқ Иттифоқ рамзи туширилган асиллик даражаси тамға изларини қайта тамғалаш учун жисмоний шахслар томонидан тақдим этилган қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлар (соат корпусларидан ташқари):
*) Элемент — заргарлик ва бошқа маҳсулотларнинг таркибий қисми
III. Техник экспертизадан ўтказиш учун тўлов
3.1.
Қуйидагиларни:
Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғалари изларининг ҳақиқийлигини, Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғаларининг излари қалбакилигини, шунингдек, буюмларда ҳар хил тамға излари мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш.
дона
5,40
3.2.
Асиллик даражасини аниқлаш:
спектрометрда рентген-флуоресцентли усул билан;
дона
18,20
металл туридан қатъий назар, намуна тошида текшириш усули билан:
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 09/20/103/0196-сон, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 09/22/88/0165-сон)