1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.06.00 Шахсга доир маълумотлар ва уларнинг ҳимояси]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрини юритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
«Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, шунингдек, шахсга доир маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш, шахсга доир маълумотларга ишлов беришда қонунчилик талабларига мувофиқлик назорат қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрини юритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:
бир ой муддатда Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрини юритиш бўйича ахборот тизимини яратсин;
икки ой муддатда Интернет жаҳон ахборот тармоғида Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрини юритиш бўйича ахборот тизимини ишга туширсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази директори Н.С. Тураходжаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 февралдаги 71-сон қарорига ИЛОВА
Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрини юритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Маъмурий регламент (кейинги ўринларда — Регламент) шахсга доир маълумотлар базаларини Шахсга доир маълумотлар базалари давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш, реестрдан чиқариш, реестрга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламент талаблари:
жисмоний шахс томонидан шахсга доир маълумотларга шахсий, маиший мақсадларда ва ўз касбий ёки тижорат фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ишлов бериш;
Миллий архив фонди ҳужжатларини ва шахсга доир маълумотларни ўз ичига олган бошқа архив ҳужжатларини шакллантириш, сақлаш ва улардан фойдаланиш;
давлат сирларини ташкил этадиган маълумотлар жумласига киритилган шахсга доир маълумотларга ишлов бериш;
тезкор-қидирув, разведка ва контрразведка фаолияти, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқ-тартиботни сақлаш жараёнида, шунингдек, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш доирасида олинган шахсга доир маълумотларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ўз таркибида:
жамоат бирлашмасининг ёки диний ташкилотнинг иштирокчиларига (аъзоларига) тааллуқли бўлган ҳамда тегишлигича жамоат бирлашмаси ёки диний ташкилот томонидан ишлов бериладиган шахсга доир маълумотлар уларни учинчи шахсларга тарқатмаслик ёки ошкор этмаслик шарти билан;
субъект томонидан ҳамма фойдаланиши мумкин қилиб қўйилган;
субъектларнинг фақат фамилиясини, исмини ва отасининг исмини ўз ичига олган;
субъектнинг мулкдор ва (ёки) оператор турган ҳудудга бир марталик кириши учун ёки бошқа шунга ўхшаш мақсадлар учун зарур бўлган;
автоматлаштирилган давлат ахборот тизимлари мақомига эга бўлган шахсга доир маълумотларнинг ахборот тизимларига киритилган;
автоматлаштириш воситаларидан фойдаланмаган ҳолда ишлов бериладиган;
меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ишлов бериладиган шахсга доир маълумотлар мавжуд бўлган шахсга доир маълумотлар базалари рўйхатдан ўтказилмайди.
3. Шахсга доир маълумотлар базалари давлат реестри шахсга доир маълумотлар базаларини рўйхатга олиш ва уларнинг ҳисобини тизимлаштириш ҳамда шахсга доир маълумотларга ишлов бериш жараёнида қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқликни назорат қилиш мақсадида шакллантирилади.
4. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти;
шахсга доир маълумотлар — муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон, қоғоз шаклида ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот;
шахсга доир маълумотлар субъекти (кейинги ўринларда — субъект) — шахсга доир маълумотлар ўзига тааллуқли бўлган жисмоний шахс;
шахсга доир маълумотлар базаси — таркибида шахсга доир маълумотлар мавжуд бўлган ахборот тизими тарзидаги маълумотлар базаси;
шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдори (кейинги ўринларда — мулкдор) — шахсга доир маълумотлар базасига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган давлат органи, жисмоний ва юридик шахс;
Шахсга доир маълумотлар базалари давлат реестри (кейинги ўринларда — Давлат реестри) — шахсга доир маълумотлар базасининг мулкдори ва (ёки) шахсга доир маълумотлар базасининг оператори томонидан ариза бериш орқали рўйхатдан ўтказилган шахсга доир маълумотлар базаларининг рўйхати;
Шахсга доир маълумотлар базасининг давлат реестридаги қайд рақами (кейинги ўринларда — қайд рақами) — мулкдор ва (ёки) оператор томонидан ариза бериш орқали хабардор қилиш йўли билан рўйхатдан ўтказилган шахсга доир маълумотлар базасининг Давлат реестридаги қайд этилган рақами.
5. Шахсга доир маълумотлар базалари мулкдор ва (ёки) оператор томонидан Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилиши лозим.
6. Давлат хизмати ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.
2-боб. Давлат хизматини кўрсатиш тартиби
7. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.
Аризалар ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари тушганда, навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун ҳисобланади.
8. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда — Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда эса — мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Давлат хизматларидан фойдаланиш учун вакил орқали мурожаат қилинганда вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ишончнома сўровномага илова қилинади.
Зарур маълумотлар сўровномага киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (электрон рақамли имзо, дактилоскопия, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
9. Ушбу Регламентда назарда тутилган давлат хизмати бепул кўрсатилади.
10. Ваколатли орган сўровнома келиб тушган кундан кейин беш иш куни мобайнида шахсга доир маълумотлар базасини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказади ёки рўйхатдан ўтказишни рад этади.
Бунда ваколатли орган Давлат реестрида рўйхатдан ўтказган куннинг ўзида ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган давлат реестрида рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида гувоҳномани расмийлаштиради ва уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ҳамда Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.
11. Сўровномада назарда тутилган маълумотлар нотўғри эканлиги ёки тўлиқ тақдим этилмагани давлат хизматини рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асосларга, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра рад этишга йўл қўйилмайди.
12. Давлат хизматлари маркази ўн дақиқа мобайнида хизмат натижасини ариза берувчининг электрон манзилига юборади ҳамда ариза берувчини бу ҳақида ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Ариза берувчининг сўровига кўра Давлат хизматлари маркази хизмат натижасини электрон ёки қоғоз шаклда тақдим этиши мумкин.
13. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш бўйича қабул қилинган қарор асосида ваколатли орган масъул ходими Давлат реестрида такрорланмайдиган қайд рақами билан рўйхатдан ўтказади.
14. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома берилган сана Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган сана ҳисобланади.
15. Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш маълумотларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш зарурати юзага келган тақдирда, ариза берувчи етти иш кунидан кечиктирмасдан, ушбу Регламентнинг 7-бандида белгиланган тартибда мурожаат қилиши шарт.
Бунда ваколатли орган сўровномани ушбу Регламентнинг 10-бандида белгиланган муддатда кўриб чиқади ва киритилган ўзгартиришлар тўғрисида Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали мурожаат этилганда — ариза берувчига хабарнома юборади.
16. Давлат реестрига қайд рақами ўзгартирилмаган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
17. Давлат реестридан қуйидаги ҳолларда чиқарилади:
Давлат реестридан чиқариш бўйича мулкдор ва (ёки) операторнинг аризасига асосан;
мулкдор ва (ёки) операторнинг фаолияти тугатилганда;
суднинг мулкдор ва (ёки) операторнинг шахсга доир маълумотларига ишлов беришни тўхтатиш тўғрисидаги қарори асосида.
Мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолда мулкдор ва (ёки) оператор ушбу Регламентнинг 7-бандида белгиланган тартибда мурожаат қилади.
18. Давлат реестридан чиқарилгандан сўнг кейинчалик унинг қайд рақами ишлатилмайди, аввал берилган шахсга доир маълумотлар базаси Давлат реестрида рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома ҳақиқий ҳисобланмайди.
3-боб. Якунловчи қоидалар
19. Давлат реестри маълумотлари юридик ва жисмоний шахсларнинг улар билан танишиши учун очиқ ҳисобланади.
Мулкдор ва (ёки) операторнинг Давлат реестри рўйхатидан ўтказилгани ҳақидаги маълумотлар ушбу маълумотлар базасининг қайд рақамини Давлат реестрини юритиш ахборот тизимига киритиш орқали автоматик тарзда олинади.
20. Давлат хизматлари маркази ва ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотлар сир сақланишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари маркази ушбу Регламент талаблари бажарилиши бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолияти устидан давлат хизматларини кўрсатиш давомида, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ва мониторингни амалга оширади.
21. Ариза берувчилар шахсга доир маълумотлар базасини Давлат реестрида рўйхатдан ўтказишда ваколатли органга тақдим этилган маълумотларнинг нотўғри ёки ноаниқ кўрсатилгани учун жавобгар бўладилар.
22. Ваколатли органнинг Давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги устидан қонунчиликда белгиланган тартибда мулкдор ва (ёки) оператор томонидан юқори турувчи давлат органи ёки судга шикоят қилиниши мумкин.
23. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрини юритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрини юритиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Ариза берувчилар
Давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади.
Шахсга доир маълумотлар базаси ушбу мулкдор ва (ёки) операторнинг ўзига тегишлими?
Шахсга доир маълумотларга ишлов бериш жараёнида шахсий маълумотларни трансчегаравий узатиш имконияти мавжудми?
Шахсга доир маълумотларни қайта ишлаш учун жавобгар шахснинг Ф.И.О. ва лавозими:
Шахсга доир маълумотлар базасига нисбатан ҳуқуқи:
Шахсга доир маълумотлар базасида қайта ишланувчи шахсга доир маълумотлар рўйхати:
□ Ф.И.О.
□ Туғилган йили
□ Туғилган ойи
□ Туғилган куни
□ Туғилган жойи
□ Фуқаролиги
□ ЖШШИР
□ Фотосурати
□ Таълим муассасалари
□ Яшаш манзили
□ Оилавий ҳолати
□ Меҳнат фаолияти
□ Ойлик харажатлари
□ Телефон рақами
□ Диний қараши
□ Ирқий келиб чиқиш
□ Ижтимоий келиб чиқиши
□ Касаба уюшмага аъзолиги
□ Сиёсий партияга аъзолиги
□ Миллати
□ Молиявий ҳолати
□ Жисмоний ҳолати
□ Мулкий ҳолати
□ Судланганлик ҳолати
□ Ҳарбий хизматга алоқадорлиги
□ Руҳий ҳолати
Биометрик маълумотлар:
Генетик маълумотлар:
Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрини юритиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
(илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 821-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.02.2020 й., 09/20/71/0141-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон; 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон)