1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.04.00 Кичик ва хусусий тадбиркорлик. Оилавий тадбиркорлик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик. Узумчилик]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 11 декабрдаги ПҚ-4549-сон қарори ижроси юзасидан, шунингдек, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш ҳисобига аҳоли бандлигини, даромадларини ва турмуш даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Марказий банк ва тижорат банкларининг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳамда Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) томонидан интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
2. Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш тартиби тўғрисидаги низомиловага мувофиқ тасдиқлансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармонига асосан 2021 йил 1 августдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон)
а) интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ишлари Агентлик ва Жамғарма томонидан, шунингдек, Агентлик билан келишган ҳолда бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилади;
(4-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 мартдаги ПҚ-115-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2024 й., 07/24/115/0191-сон)
б) интенсив боғ, токзорлар ва иссиқхоналар тижорат банклари, лизинг компаниялари, Жамғарма ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан аҳолига лизинг ёки кредит шартлари асосида берилади;
в) интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналарни қуриш ишлари қуйидаги манбалар ҳисобига молиялаштирилади:
тижорат банкларининг оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида» 2018 йил 7 июндаги ПҚ-3777-сон қарори асосида «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури (кейинги ўринларда «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури деб аталади) доирасида ажратиладиган кредитлар;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари;
(4-банд «в» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
(4-банд «в» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 мартдаги ПҚ-155-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2024 й., 07/24/115/0191-сон)
Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;
(4-банд «в» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;
(4-банд «в» кичик бандининг еттинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
г) интенсив боғ ёки токзорлар — улар ҳосилга киргунга қадар (турига кўра) имтиёзли давр билан, иссиқхоналар — уч йилгача имтиёзли давр билан лизинг олувчига етти йилгача муддатга лизингга берилади;
(4-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 мартдаги ПҚ-115-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2024 й., 07/24/115/0191-сон)
д) тижорат банклари интенсив боғ ва токзорлар ташкил этиш ҳамда иссиқхона қуриш лойиҳаларини молиялаштириш учун ташаббускорларга — 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга кредит ажратиши мумкин.
(4-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 мартдаги ПҚ-115-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2024 й., 07/24/115/0191-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
аҳолига интенсив боғ, токзорлар ва иссиқхоналарни лизинг шартлари асосида бериш тўғрисидаги лизинг шартномасининг намунавий лойиҳасини ишлаб чиқсин;
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 30 январь,
52-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 январдаги 52-сон қарорига ИЛОВА
Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 мартдаги ПҚ-115-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2024 й., 07/24/115/0191-сон)
лизинг (кредит) олувчи — лизинг (кредит) шартномаси бўйича лизинг (кредит) объектини эгалик қилиш ва фойдаланиш учун олаётган жисмоний ёки юридик шахс;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 мартдаги ПҚ-115-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2024 й., 07/24/115/0191-сон)
лизинг (кредит) тўловлари — лизинг (кредит) олувчи томонидан лизинг (кредит) берувчига лизинг (кредит) объекти қийматини қоплаш учун тўланадиган тўловлар, фоиз (устама) тўловлари, шунингдек, лизинг (кредит) объектини барпо этиш, қуриш, сотиб олиш, етказиб бериш билан боғлиқ бўлган барча харажатларни қоплаш учун тўланган тўловлар йиғиндиси;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 мартдаги ПҚ-115-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2024 й., 07/24/115/0191-сон)
ташаббускорлар — интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонага талабгор бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки хўжалик юритувчи субъектлар.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 мартдаги ПҚ-115-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2024 й., 07/24/115/0191-сон)
3. Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ишлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ва Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан келишган ҳолда бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
4. Интенсив боғ, токзорлар ва иссиқхоналар ташаббускорларга лизинг ва кредит шартлари асосида тижорат банклари, лизинг ташкилотлари (кейинги ўринларда лизинг берувчи деб аталади) ва Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан берилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
5. Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ишлари қуйидаги манбалар ҳисобига молиялаштирилади:
тижорат банкларининг оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисида» 2018 йил 7 июндаги ПҚ-3777-сон қарори асосида «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури (кейинги ўринларда «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури деб аталади) доирасида ажратиладиган кредитлар;
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 мартдаги ПҚ-155-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2024 й., 07/24/115/0191-сон)
Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари;
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
(5-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
6. Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига лизинг ёки кредит шартлари асосида бериш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Интенсив боғ, токзорлар барпо этиш ва иссиқхоналар қуриш
7. Туман ҳокимлиги:
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан биргаликда интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонага талабгор бўлган ташаббускорларнинг дастлабки рўйхатини ушбу Низомга 2-иловада келтирилган жадвалга мувофиқ шакллантиради;
интенсив боғ, токзор барпо этиш ёки иссиқхона қуриш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлигига ёки Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда сотувчи деб аталади) ёзма равишда мурожаат қилади.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
8. Сотувчи интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонани ташаббускорларга лизинг ёки кредит шартлари асосида бериш учун лизинг берувчини ёки тижорат банкини аниқлайди, икки ой муддатда туман ҳокимлиги томонидан таклиф этилаётган ер майдонининг тупроқ-иқлим шароити, сув таъминоти ҳамда ташаббускорларнинг талабини инобатга олган ҳолда интенсив боғ, токзор барпо этиш ёки иссиқхона қуриш лойиҳасини ишлаб чиқиб тасдиқлайди ва туман ҳокимлигига тақдим этади.
9. Туман ҳокимлиги тақдим этилган интенсив боғ, токзор барпо этиш ёки иссиқхона қуриш лойиҳасини ташаббускорлар билан келишган ҳолда уларнинг якуний рўйхатини ушбу Низомга 2-иловада келтирилган жадвалга мувофиқ тасдиқлайди. Мазкур рўйхатга киритилган ташаббускорлар лизинг (кредит) объектини харид қилишдан бош тортган тақдирда, тегишли ҳоким ёрдамчилари тавсиясига кўра алмаштирилиши мумкин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 мартдаги ПҚ-115-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2024 й., 07/24/115/0191-сон)
Туман ҳокимлиги томонидан якуний рўйхат тақдим этилмаган тақдирда, ушбу Низомга 2-иловада келтирилган жадвалга мувофиқ якуний рўйхат сотувчи томонидан тегишли ҳоким ёрдамчилари тавсия этган рўйхат асосида шакллантирилади.
Ҳоким ёрдамчиси томонидан ташаббускорлар тавсия этилмаган тақдирда, сотувчи томонидан якуний рўйхат мустақил равишда шакллантирилади ва ушбу рўйхат ахборот тариқасида туман ҳокимлигига тақдим этилади.
Якуний рўйхатга маҳаллий аҳоли билан кооперация асосида ишни ташкил этиш истагида бўлган бир ёки бир нечта хўжалик субъектлари ҳам киритилиши мумкин.
(9-банд Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 мартдаги ПҚ-115-сон қарорига асосан иккинчи — тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2024 й., 07/24/115/0191-сон)
10. Туман ҳокимлиги ўн кун муддатда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган очиқ ер майдонлари, захирада турган ҳосилдорлиги паст бўлган пахта ва ғалладан қисқарган майдонлар, шунингдек, яроқсиз деб топилган боғ ва токзорлар жойлашган ерларда интенсив боғ, токзор барпо этиш учун 10 гектардан, иссиқхона қуриш учун 3 гектардан кам бўлмаган ер майдонини ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукционга чиқарилишини таъминлайди ва бу ҳақида сотувчига хабар беради.
Сотувчи ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали қўлга киритиши керак.
Агар электрон онлайн-аукционда сотувчидан бошқа юридик ёки жисмоний шахс ғолиб бўлса, ушбу шахс мазкур Низомда сотувчи учун назарда тутилган барча ҳуқуқларга эга бўлади ҳамда унга юклатилган мажбуриятларни ўз зиммасига олади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
11. Сотувчи интенсив боғ, токзор барпо этиш ёки иссиқхона қуриш учун ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини қўлга киритгандан сўнг ўн кун муддатда:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
лизинг объектини сотиш юзасидан лизинг берувчи билан шартнома имзолайди, Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси бундан мустасно;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонани ташаббускорларга кредит шартлари асосида бериш бўйича тижорат банки билан битим тузади.
12. Сотувчи интенсив боғ, токзор барпо этиш ёки иссиқхона қуриш лойиҳасини амалга оширишда танлов савдолари ташкил этувчиларни, лойиҳачи ташкилотларни, шунингдек, таъминотчи ва қурилиш ташкилотларини белгиланган тартибда жалб қилиши мумкин, шунингдек, маҳаллий ва хорижий маслаҳатчиларни (экспертларни) ёллаши мумкин.
3-боб. Интенсив боғ, токзор ёки иссиқхоналарни лизинг ва кредит шартлари асосида бериш
1-§. Интенсив боғ, токзор ёки иссиқхоналарни лизинг шартлари асосида бериш
13. Лизинг берувчи лизинг олувчи билан лизинг объектини тўғридан-тўғри сотиш бўйича лизинг шартномасини имзолайди ҳамда лизинг олувчи ўн беш кун муддатда лизинг объекти қийматининг 20 фоиздан кам бўлмаган миқдорида аванс (бўнак) маблағни лизинг берувчига тўлаб беради.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 мартдаги ПҚ-115-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2024 й., 07/24/115/0191-сон)
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлигининг Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобига барпо қилинадиган боғ ва токзорлар ёки қуриладиган иссиқхоналар қийматининг қолган қисми сотувчи билан лизинг берувчи ўртасида тузиладиган олди-сотди шартномасига мувофиқ бўлиб-бўлиб тўланади.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан лизинг объектини лизингга сотиш тартиби Жамғарма Васийлик кенгаши томонидан тасдиқланган низом асосида амалга оширилади.
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
15. Аванс (бўнак) маблағ тўлаб берилгандан сўнг сотувчи ва лизинг берувчи ўртасида тузилган олди-сотди шартномаси билан сотувчининг розилик хати лизинг объектига бўлган мулк ҳуқуқи ва эгаллаб турган ер участкасига бўлган ҳуқуқ лизинг берувчи номига давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади.
16. Давлат хизматлари маркази орқали ҳудудий туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри филиали лизинг объекти эгаллаган ер майдонини ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган муддат ва шартлар асосида лизинг берувчи номига белгиланган тартибда расмийлаштириб беради.
17. Лизинг объекти, жумладан, интенсив боғ ёки токзор — улар ҳосилга киргунга қадар (турига кўра) имтиёзли давр билан, иссиқхона — уч йилгача имтиёзли давр билан лизинг олувчига етти йилгача муддатга лизингга берилади. Бунда имтиёзли давр асосий қарзга нисбатан татбиқ этилади, «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури ҳамда Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган лизинг объектлари бундан мустасно.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
18. Лизинг фоиз ставкаси ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ҳар бир молиялаштириш манбаи учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган фоиз ставкаларига лизинг берувчининг маржаси қўшиб ҳисобланган ҳолда белгиланади. Бунда лизинг берувчининг маржаси 4 фоиздан юқори бўлмаслиги лозим.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
19. Тижорат банклари ўзаро келишилган шартлар асосида лизинг берувчига интенсив боғ, токзор ёки иссиқҳона сотиб олиш учун тижорат кредити ажратиши мумкин.
20. Тасодифан нобуд бўлиши, йўқолиши, ўғирланиши, шикастланиши, бузилиши ва барвақт эскириши хавфи билан боғлиқ бўлган тарздаги ҳар қандай етказилиши мумкин бўлган зарардан лизинг объектини суғурталаш тарафларнинг келишувига биноан амалга оширилади. Бундай келишув бўлмаган тақдирда, лизинг олувчи лизинг объекти суғуртаси учун жавоб беради.
21. Лизинг объекти қийматининг 20 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги аванс (бўнак) маблағ тўлангандан сўнг лизинг берувчи ўн кун муддатда лизинг объектини лизинг олувчига қабул қилиш — топшириш далолатномаси асосида топширади.
Лизинг тўловларининг қолган қисми шартноманинг бутун амал қилиш муддатига тақсимланади ва бўлиб-бўлиб тўланади. Лизинг тўловларининг миқдорлари ва даврийлиги лизинг шартномаси билан белгиланади.
22. Лизинг объектига бўлган мулк ҳуқуқи лизинг олувчи томонидан лизинг объекти қиймати тўлиқ тўлангунга қадар лизинг берувчига тегишли бўлади.
23. Лизинг берувчи лизинг муддати давомида лизинг объектидан мақсадли фойдаланилишини ва лизинг тўловлари ўз вақтида тўлаб борилишини назорат қилади.
24. Лизинг объектидан мақсадсиз фойдаланилганда ёки лизинг тўловлари лизинг шартномасида белгиланган муддатларда амалга оширилмаганда лизинг шартномаси бекор қилиниши мумкин.
2-§. Интенсив боғ, токзор ёки иссиқхоналарни кредит шартлари асосида бериш
25. Интенсив боғ, токзорлар ёки иссиқхоналар мазкур Низомнинг 2-иловаси билан тасдиқланган якуний рўйхатга киритилган ташаббускорларга кредит шартлари асосида тўғридан-тўғри сотилиши (берилиши) мумкин.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 мартдаги ПҚ-115-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2024 й., 07/24/115/0191-сон)
26. Тижорат банклари интенсив боғ ва токзорлар ташкил этиш ҳамда иссиқхона қуриш лойиҳаларини молиялаштириш учун 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга ташаббускорларга кредит ажратиши мумкин.
Кредитлар рақамлашган ҳолда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларининг ягона электрон платформаси орқали ажратилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 мартдаги ПҚ-115-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2024 й., 07/24/115/0191-сон)
261. Ташаббускорга кредит расмийлаштириб берилгандан ва кредит объекти суммаси тижорат банки томонидан сотувчига ўтказиб берилгандан сўнг сотувчининг розилик хати асосида кредит объектига бўлган мулк ҳуқуқи ва эгаллаб турган ер участкасига бўлган ҳуқуқ тижорат банки номига давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади.
262. Давлат хизматлари маркази орқали ҳудудий туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри филиали кредит объекти эгаллаган ер майдонини ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган муддат ва шартлар асосида тижорат банки номига белгиланган тартибда расмийлаштириб беради.
263. Кредит объекти қиймати тўлангандан сўнг сотувчи тижорат банки вакили иштирокида ўн кун муддатда кредит объектини ташаббускорга қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида топширади.
Кредит тўловлари кредит шартномасининг бутун амал қилиш муддатида бўлиб-бўлиб тўланади. Кредит тўловларининг миқдорлари ва даврийлиги кредит шартномаси билан белгиланади.
264. Кредит объектига бўлган мулк ҳуқуқи ташаббускор томонидан кредит объекти қиймати тўлиқ тўлангунга қадар тижорат банкига тегишли бўлади.
265. Тижорат банки кредит шартномаси муддати давомида кредит объектидан мақсадли фойдаланилишини ва кредит тўловлари ўз вақтида тўлаб борилишини назорат қилади.
266. Кредит объектидан мақсадсиз фойдаланилганда ёки кредит тўловлари кредит шартномасида белгиланган муддатларда амалга оширилмаганда кредит шартномаси бекор қилиниши мумкин.
(261 — 266-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 5 мартдаги ПҚ-115-сон қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2024 й., 07/24/115/0191-сон)
27. Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш ҳамда иссиқҳона қуриш лойиҳаларини молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан кредитлар белгиланган тартибда ажратилади.
28. Кредит фоизи ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳар бир молиялаштириш манбаси учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган фоиз ставкаларида қўлланилади. Бунда тижорат банкининг маржаси 4 фоиздан юқори бўлмаслиги лозим.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
29. Тижорат банклари ўзаро келишилган шартларда ташаббускорларга интенсив боғ, токзор ёки иссиқхона сотиб олиш учун тижорат кредити ажратиши мумкин.
3-§. Интенсив боғ, токзор ёки иссиқхоналарни электрон онлайн аукцион савдолари орқали сотиш
267. Сотувчи томонидан интенсив боғ, токзор барпо этилиб ёки иссиқхона қуриб битказилгандан сўнг туман ҳокимлиги томонидан 6 ой муддатда уларни харид қиладиган ташаббускорларнинг якуний рўйхати тақдим этилмаган тақдирда, сотувчи интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонани лотларга бўлган ҳолда «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали электрон онлайн аукцион савдоларига қўйиши мумкин.
268. Интенсив боғ, токзор ёки иссиқхоналарни лотларга бўлган ҳолда «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали электрон онлайн аукцион савдоларида сотиш ва шартномани расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарори билан тасдиқланган Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламентида белгиланган тартиб ва муддатларда амалга оширилади.
269. Сотувчи ва аукцион ғолиби ўртасидаги Интенсив боғ, токзор ёки иссиқхоналарнинг олди-сотди шартномасида тўловларни тўлаш шартлари ва муддатлари кўрсатилади.
Электрон онлайн аукцион савдолари ғолиби тўловларни тўлаш учун «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури ҳамда Ўзбекистон фермерлари кенгаши ҳузуридаги Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тижорат банклари орқали кредит олиши мумкин.
(269-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПФ-22-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон)
2610. Электрон онлайн аукцион савдолари ғолиби томонидан интенсив боғ, токзорлар ва иссиқхона қиймати тўлиқ тўлангандан сўнг объект сотувчи томонидан қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида ўтказиб берилади.
(3-параграф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 5 мартдаги ПҚ-115-сон қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2024 й., 07/24/115/0191-сон)
4-боб. Интенсив боғ, токзорлар ёки иссиқхоналарга бўлган ҳуқуқни расмийлаштириш
30. Лизинг берувчи лизинг тўловлари тўлиқ тўлаб бўлингандан сўнг беш кун муддатда лизинг объектининг мулк ҳуқуқини лизинг олувчига ўтказиш тўғрисида далолатнома расмийлаштиради, лизинг объектининг мулк ҳуқуқини ва эгаллаган ер майдонини лизинг олувчи номига расмийлаштириш тўғрисида туман ҳокимлигига ёзма равишда мурожаат қилади.
Кредит олувчи кредит эвазига сотилган интенсив боғ, токзор ва иссиқхоналарнинг барча тўловлари тўлиқ тўлаб бўлингандан сўнг беш кун муддатда кредит объектининг мулк ҳуқуқини кредит олувчига ўтказиш тўғрисида далолатнома расмийлаштиради, кредит объектининг мулк ҳуқуқини ва эгаллаган ер майдонини кредит олувчи номига расмийлаштириш тўғрисида туман ҳокимлигига ёзма равишда мурожаат қилади.
(30-банд Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 мартдаги ПҚ-115-сон қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2024 й., 07/24/115/0191-сон)
31. Сотувчи интенсив боғ, токзорлар ёки иссиқхона қиймати ташаббускорлар томонидан тўлиқ тўлаб берилгандан сўнг беш кун муддатда интенсив боғ, токзорлар ёки иссиқхонага мулк ҳуқуқини ва улар эгаллаган ер участкасига ижара ҳуқуқини ташаббускор номига расмийлаштириш тўғрисида туман ҳокимлигига ёзма равишда мурожаат қилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон — 2021 йил 1 августдан кучга киради)
32. Туман ҳокимлиги ўн кун муддатда ташаббускорларни (лизинг ёки кредит олувчини) деҳқон хўжалиги сифатида рўйхатдан ўтказилишини ва унга интенсив боғ, токзорлар ёки иссиқхонага бўлган мулк ҳуқуқини ва улар эгаллаган ер участкасига ижара ҳуқуқини бериш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоят ҳокимларига тегишли қарор қабул қилинишини сўраб мурожаат қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоят ҳокимлари беш кун муддатда туман ҳокимлиги томонидан деҳқон хўжалиги сифатида рўйхатдан ўтказилган ташаббускорлар (лизинг ёки кредит олувчи)га интенсив боғ, токзорлар ёки иссиқхонага бўлган мулк ҳуқуқини ва улар эгаллаган ер участкасига ижара ҳуқуқини бериш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ва вилоят ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинишини таъминлайди.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 мартдаги ПҚ-115-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2024 й., 07/24/115/0191-сон)
33. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоят ҳокимларининг қарорида деҳқон хўжалигининг интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонадаги ягона ирригация ва бошқа ягона объектлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 30-моддасига асосан ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) мавжудлиги ҳамда ердан фойдаланишга оид мажбуриятлар кўрсатилиши шарт.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 мартдаги ПҚ-115-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2024 й., 07/24/115/0191-сон)
5-боб. Якунловчи қоидалар
34. Барпо этилган интенсив боғ, токзор ёки қурилган иссиқхонанинг сифати учун сотувчи масъул ҳисобланади.
35. Лизинг берувчи лизинг даврида лизинг олувчилар томонидан интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонада экилган кўчатларни (экинларни) белгиланган агротехник талаблар асосида парваришлаш ишларини мунтазам назорат қилиб боради.
36. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш, уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш, уларни аҳолига лизинг ва кредит шартлари асосида бериш
Туман ҳокимлиги, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари
Интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонага талабгор бўлган ташаббускорларнинг дастлабки рўйхатини шакллантириш.
Ташаббускорлар мурожаати асосида
2-босқич
Туман ҳокимлиги
Интенсив боғ, токзор барпо этиш ёки иссиқхона қуриш лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлигига ёки Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ёзма мурожаат қилиш.
1. Интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонани ташаббускорларга лизинг ёки кредит шартлари асосида бериш учун лизинг ташкилотини ёки тижорат банкини аниқлаш.
2. Интенсив боғ, токзор барпо этиш ёки иссиқхона қуриш лойиҳасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва туман ҳокимлигига тақдим этиш.
Икки ой муддатда
4-босқич
Туман ҳокимлиги
Ташаббускорга лизинг ёки кредит шартлари асосида бериш учун интенсив боғ, токзор барпо этишга 10 гектардан ҳамда иссиқхона қуриш учун 3 гектардан кам бўлмаган ер майдонини Агросаноатни ривожлантириш агентлигига, Фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига 10 йилдан кам бўлмаган муддатга вақтинча фойдаланиш шарти билан ажратиш.
Истисно ҳолларда ер участкасининг жойлашуви, контур яхлитлиги ва бошқа шароитларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда интенсив боғ ва токзор барпо этиш учун 5 гектардан кам бўлмаган ер майдони ажратилиши мумкин.
1. Лизинг тўловлари тўлиқ тўлаб бўлингандан сўнг интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонага мулк ҳуқуқини ташаббускорга ўтказиш тўғрисидаги далолатномани расмийлаштириш;
2. Интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонага бўлган мулк ҳуқуқи ва эгаллаган ер майдонига бўлган ҳуқуқни ташаббускор номига расмийлаштириш тўғрисида туман ҳокимлигига ёзма равишда мурожаат қилиш.
5 кун муддатда
10-босқич
Туман ҳокимлиги
1. Ташаббускорларни (лизинг олувчини) деҳқон хўжалиги сифатида рўйхатдан ўтказиш.
2. Деҳқон хўжалигига интенсив боғ, токзорлар ёки иссиқхонага мулк ҳуқуқини ва улар эгаллаган ер участкасига ижара ҳуқуқини бериш тўғрисида вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинишини таъминлаш.
10 кун
муддатда
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
Интенсив боғ ва токзорлар барпо этиш, иссиқхоналар қуриш ҳамда уларни аҳолига имтиёзли лизинг шартлари асосида бериш тартиби тўғрисидага низомга 2-ИЛОВА
___________вилояти ______________туманида интенсив боғ, токзор ёки иссиқхонани лизинг (кредит) шартлари асосида олувчи ташаббускорлар
РЎЙХАТИ
Т/р
Ташаббускорлар
Барпо этиладиган интенсив боғ, токзор ёки қуриладиган иссиқхона манзили
(ҳудуди, контур рақами)
Барпо этиладиган интенсив боғ ёки токзорнинг жами майдони,
га
шундан:
токзор майдони,
га
узум навлари номи
интенсив боғ майдони,
га
мевали дарахт тури ва навлари
1
2
3
4
...
Жами:
Туман ҳокими (муҳр)
имзо
Ф.И.О.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.01.2020 й., 09/20/52/0100-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон; 24.06.2021 й., 09/21/391/0590-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 07.03.2024 й., 07/24/115/0191-сон; 18.02.2025 й., 06/25/22/0156-сон; 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)