Ҳужжат кучини йўқотган " " 21.12.2022
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг
Қарори
Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 17 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3211]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 6 декабрдаги 14-2022-сонли ««Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3211-2, 21.12.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги ПҚ-4270-сон «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси A. АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 17 декабрь,
11-сон
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 17 декабрдаги 11-сон қарорига
ИЛОВА
Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги ПҚ-4270-сон «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш тартибини белгилайди.

1-боб Умумий қоидалар

1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси (бундан буён матнда кадастр муҳандиси деб юритилади) — риэлторлик ташкилоти билан тузиладиган меҳнат шартномаси асосида фаолият юритувчи ва кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасига эга жисмоний шахс;
талабгор — кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасини олишга талабгор бўлган жисмоний шахс;
малака имтиҳони — кадастр муҳандисига қуйилган талабларга талабгорнинг мос келишини текширишга йўналтирилган, малака имтиҳони комиссияси томонидан ўтказиладиган имтиҳон;
малака шаҳодатномаси — малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорнинг малакасини тасдиқловчи ҳужжат;
2. Малака шаҳодатномаси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) томонидан бепул берилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 10 августдаги 7-2022-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3211-1, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3211-1/0811-сон)
3. Кадастр муносабатлари соҳасида касбий қайта тайёргарлик дастури бўйича тайёрлаш Агентликнинг Давлат кадастрлари палатаси (бундан буён матнда Давлат кадастрлари палатаси деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 10 августдаги 7-2022-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3211-1, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3211-1/0811-сон)
4. Геодезия ва ер кадастри бўйича олий маълумотга эга ёки кадастр муносабатлари соҳасида касбий қайта тайёргарлик дастури бўйича таълим олган талабгорлар малака имтиҳонини топширишга қўйиладилар.
Бунда, талабгор геодезия ва ер кадастри бўйича олий маълумотга эгалигидан ёки кадастр муносабатлари соҳасида касбий қайта тайёргарлик дастури бўйича таълим олганлигидан қатьи назар, геодезия ва ер кадастри бўйича камида бир йил иш стажига эга бўлиши лозим.
5. Кадастр муҳандиси Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ҳудудида фаолият юритади. Бунда, кадастр муҳандиси ўз фаолиятини амалга ошириш учун риэлторлик ташкилоти билан меҳнат шартномаси тузади.
6. Кадастр муҳандиси Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ҳудудида шартнома асосида қуйидаги кадастр хизматларини кўрсатади:
кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш (бирламчи кадастр ҳисоби бундан мустасно);
кўчмас мулк объектларининг қаватма-қават режаларини тузиш;
кўчмас мулк объектлари техник режаларини расмийлаштириш;
кўчмас мулк объектларини техник ҳисобга қўйиш.

2-боб. Малака имтиҳонини топшириш тартиби

7. Малака имтиҳонини ўтказиш учун Агентлик директорининг буйруғи билан беш кишидан кам бўлмаган таркибда Малака имтиҳони комиссияси ташкил қилинади.
Агентлик директори Малака имтиҳони комиссияси раиси ҳисобланади.
Малака имтиҳони комиссияси таркиби Агентликнинг масъул ходимлари ва Давлат кадастрлари палатасининг масъул вакиллари орасидан шакллантирилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 10 августдаги 7-2022-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3211-1, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3211-1/0811-сон)
8. Малака имтиҳони комиссияси таркиби ҳар бир малака имтиҳони учун алоҳида тузилади ва доимий ҳисобланмайди.
9. Малака имтиҳони комиссияси қарорлари баённома билан расмийлаштирилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади ҳамда комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади.
10. Талабгор малака имтиҳонини топшириш учун Агентликка мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги аризани тақдим этади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 10 августдаги 7-2022-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3211-1, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3211-1/0811-сон)
11. Талабгор тақдим этган ҳужжатлар тўлиқ ва улардаги маълумотлар тўғри бўлиши зарур.
12. Мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатилган ариза талабгор томонидан Агентликка шахсан, почта ёки электрон алоқа воситалари орқали топширилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 10 августдаги 7-2022-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3211-1, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3211-1/0811-сон)
13. Агентлик ариза тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида талабгорга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 10 августдаги 7-2022-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3211-1, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3211-1/0811-сон)
14. Агентлик қуйидаги асосларга кўра малака имтиҳонини топширишга рухсат беришни рад этади:
талабгор мазкур Низомнинг 4-банди талабларига жавоб бермаганда;
талабгор нотўғри маълумотлар тақдим қилгани аниқланганда.
Бошқа асосларга кўра малака имтиҳонини топширишни рад этишга йўл қўйилмайди.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 10 августдаги 7-2022-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3211-1, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3211-1/0811-сон)
15. Талабгорнинг малака имтиҳонини топшириши рад этилган тақдирда Агентлик томонидан тегишли қарор қабул қилинади ва талабгор рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда, қабул қилинган қарор ҳақида уч иш куни ичида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилинади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 10 августдаги 7-2022-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3211-1, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3211-1/0811-сон)
16. Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш рад этилган талабгор рад этишга сабаб бўлган камчиликларни бартараф этгандан кейингина қайта ариза бериши мумкин.
17. Талабгорнинг малака имтиҳонини топширишига рухсат бериш ҳақида қарор қабул қилинганида талабгор малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган шахслар рўйхатига киритилади ва рўйхат малака имтиҳони бошланишидан олдин Малака имтиҳони комиссиясига топширилади.
18. Малака имтиҳонига қўйилган талабгор малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи ҳақида имтиҳон ўтказиладиган кундан камида ўн кун олдин мобиль телефони (мавжуд бўлганда), почта ёки электрон алоқа воситаси орқали хабардор қилинади.
19. Малака имтиҳонига қўйилган талабгорлар рўйхати ҳамда малака имтиҳонини ўтказиш тўғрисидаги маълумот уни ўтказиш ҳақидаги қарор қабул қилинган кундан бошлаб икки кундан кечиктирмай Агентлик ва Давлат кадастрлари палатасининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 10 августдаги 7-2022-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3211-1, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3211-1/0811-сон)
20. Малака имтиҳони гуруҳлар шаклланишига қараб, лекин икки ойда камида бир маротаба ўтказилиши лозим.
21. Малака имтиҳони комиссияси таркиби, иш регламенти, шунингдек тест саволлари Агентлик директори томонидан тасдиқланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 10 августдаги 7-2022-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3211-1, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3211-1/0811-сон)
22. Малака имтиҳонини топширишда талабгорлар паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта ёхуд шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 10 августдаги 7-2022-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3211-1, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3211-1/0811-сон)
23. Талабгор паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси ёхуд шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим қилмаганда ёхуд малака имтиҳонига кечиккан тақдирда имтиҳонга қўйилмайди ва малака имтиҳонига келмаган ҳисобланади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 10 августдаги 7-2022-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3211-1, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3211-1/0811-сон)
24. Малака имтиҳонига кечиккан талабгор навбатдаги малака имтиҳонидаги талабгорлар рўйхатига киритилади ва бу ҳақда мобил телефони, почта ёки электрон алоқа воситаси орқали уч иш кунидан кечиктирмай хабардор қилинади.
25. Агарда талабгор тегишли тарзда хабардор қилинганидан кейин икки маротаба малака имтиҳонини топшириш учун келмаса, тақдим этилган ҳужжатлар талабгорга қайтарилади. Бундай ҳолларда, талабгор малака имтиҳонидан ўтиш учун қайтадан ариза билан мурожаат қилиши лозим.
26. Малака имтиҳони тест синови усулида, компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда, талабгорнинг танловига кўра ўзбек ёки рус тилида ўтказилади.
27. Малака имтиҳонининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида уни ўтказиш жараёни узлуксиз равишда овозли видеоёзувга туширилади.
28. Тест саволлари ва уларнинг жавоблари Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг таклифларини ҳисобга олган ҳолда кадастр муносабатлари соҳасида касбий қайта тайёргарлик дастури асосида Давлат кадастрлари палатаси томонидан ишлаб чиқилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 10 августдаги 7-2022-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3211-1, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3211-1/0811-сон)
29. Тест саволларини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган мавзулар Агентлик ва Давлат кадастрлари палатасининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 10 августдаги 7-2022-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3211-1, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3211-1/0811-сон)
Тест саволлари қонунчилик ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда янгилаб борилади.
(29-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
30. Тест синови геодезия ва ер кадастри йўналиши бўйича 75 та саволдан иборат бўлади.
Талабгорга малака имтиҳонини топшириш учун бир соат вақт тақдим этилади.
31. Тест синовлари ўтказиладиган хонага жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, калькулятор, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш, бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш тақиқланади.
Ушбу талабларни бузган талабгорлар тест синовлари ўтказиладиган хонадан чиқариб юборилади ва малака имтиҳонидан ўтмаган ҳисобланади.
32. Малака имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб уч кун ичида Малака имтиҳони комиссиясининг тест синови натижалари қайд этилган баённомаси расмийлаштирилади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
33. Малака имтиҳони натижалари ҳамда Малака имтиҳони комиссиясининг баённомаси Давлат кадастрлари палатасининг масъул ходимида сақланиши лозим.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 10 августдаги 7-2022-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3211-1, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3211-1/0811-сон)
34. Малака имтиҳони натижалари Малака имтиҳони комиссиясининг баённомаси расмийлаштирилган куннинг ўзида эълон қилинади.
35. Талабгорнинг тўғри жавоблар бўйича якуний натижаси 70 фоиз ва ундан юқори кўрсаткични ташкил қилган бўлса, у малака имтиҳонини муваффақиятли топширган ҳисобланади.
36. Тўғри жавоблар бўйича якуний натижаси 70 фоиздан паст бўлган талабгор малака имтиҳонидан ўтмаган ҳисобланади.
37. Малака имтиҳонидан ўтмаган талабгорлар уни навбатдаги малака имтиҳонида такроран топшириш ҳуқуқига эга, бироқ шу куннинг ўзида қайта топширишга йўл қўйилмайди.
38. Малака имтиҳонини муваффақиятли топширган талабгорларга малака шаҳодатномаси берилади.
3-боб. Апелляцияни кўриб чиқиш тартиби
39. Малака имтиҳонидан ўтмаган талабгор имтиҳон ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ичида Агентликка апелляция бериш ҳуқуқига эга. Апелляция ёзма ёки электрон алоқа воситалари орқали тақдим этилиши лозим.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 10 августдаги 7-2022-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3211-1, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3211-1/0811-сон)
40. Агентлик бир ҳафталик муддатда апелляцияни кўриб чиқади ва талабгорга қабул қилинган қарор ҳақида у қабул қилинган кунда ёзма равишда хабар беради.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 10 августдаги 7-2022-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3211-1, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3211-1/0811-сон)
41. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича Агентлик томонидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
(41-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 10 августдаги 7-2022-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3211-1, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3211-1/0811-сон)
апелляцияни қаноатлантириш ва талабгорни малака имтиҳонини муваффақиятли топширган деб ҳисоблаш тўғрисида;
малака имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида.
42. Малака имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор апелляцияда кўрсатилган асослар ўз тасдиғини топмаган ҳолларда қабул қилинади.
43. Агентликнинг қароридан норози бўлган талабгорлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга мурожаат қилишлари мумкин.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 10 августдаги 7-2022-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3211-1, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3211-1/0811-сон)
4-боб. Малака шаҳодатномасини расмийлаштириш ва бериш
44. Малака шаҳодатномаси талабгорнинг фотосурати ёпиштирилган махсус бланкада мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда расмийлаштирилади ва Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятининг барча ҳудудларида амал қилади.
45. Малака шаҳодатномасининг бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади ва Агентлик буюртмасига асосан «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида тайёрланади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 10 августдаги 7-2022-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3211-1, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3211-1/0811-сон)
46. QR-код (матрик штрихли код) қўйилган малака шаҳодатномаси Агентлик томонидан Малака имтиҳони комиссиясининг баённомаси олинганидан бошлаб беш кун ичида расмийлаштирилади ва Кадастр муҳандислари реестрига имзо қўйилган ҳолда талабгорга берилади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 10 августдаги 7-2022-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3211-1, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3211-1/0811-сон)
47. Агар талабгор малака шаҳодатномасини у расмийлаштирилган кундан бошлаб уч ой ичида олишга келмаса ёки уни олишдан ёзма равишда бош тортса, Агентлик мазкур шаҳодатномани бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 10 августдаги 7-2022-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3211-1, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3211-1/0811-сон)
5-боб. Малака шаҳодатномасини қайта расмийлаштириш
(5-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 10 августдаги 7-2022-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3211-1, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3211-1/0811-сон)
48. Кадастр муҳандисининг фамилияси ёки исми ёҳуд отасининг исми ўзгарган тақдирда, у тегишли ўзгартиришларни тасдиқловчи ҳужжатлар берилган санадан бошлаб бир ой ичида Агентликка мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда ариза билан мурожаат қилади.
(48-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 10 августдаги 7-2022-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3211-1, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3211-1/0811-сон)
Бунда, аризага қайта расмийлаштирилиши лозим бўлган малака шаҳодатномасининг асл нусхаси билан бирга тегишли ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади.
49. Малака шаҳодатномасининг қайта расмийлаштирилиши кадастр муҳандиси томонидан ариза берилган пайтдан бошлаб беш кун ичида амалга оширилади.
50. Янги бланкада қайта расмийлаштирилаётган малака шаҳодатномасининг рақами қайд қилинади. Илгари берилган малака шаҳодатномаси бланкаси Агентликда қолдирилади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда йўқ қилинади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 10 августдаги 7-2022-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3211-1, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3211-1/0811-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 10 августдаги 7-2022-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3211-1, 09.09.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3211-1/0811-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 10 августдаги 7-2022-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3211-1, 09.09.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3211-1/0811-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 10 августдаги 7-2022-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3211-1, 09.09.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3211-1/0811-сон)
6-боб. Малака шаҳодатномаси амал қилишини тугатиш ва уни бекор қилиш
54. Малака шаҳодатномасининг амал қилишини тугатиш ва уни бекор қилиш Агентликнинг тегишли қарорига асосан амалга оширилади.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 10 августдаги 7-2022-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3211-1, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3211-1/0811-сон)
55. Қуйидагилар малака шаҳодатномаси амал қилишини тугатиш учун асос бўлади:
кадастр муҳандисининг аризаси;
кадастр муҳандиси фаолиятини амалга оширишда қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Низом талабларини қастдан бузиш;
(55-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
кўчмас мулк объектларини хатловдан ўтказиш (бирламчи кадастр ҳужжатлари бундан мустасно), уларнинг қаватма-қават режаларини тузиш, техник режаларни расмийлаштириш, шунингдек уларни техник ҳисобга қўйиш ишларини амалга оширишда қастдан нотўғри хулоса (маълумот) бериш;
фуқарони белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомалага лаёқати чекланган деб эътироф этиш тўғрисидаги суд қарори.
56. Малака шаҳодатномасининг амал қилиши уни тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган санадан бошлаб тугатилади.
57. Малака шаҳодатномаси қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
Агентликнинг малака шаҳодатномасини бериш тўғрисидаги қарори ноқонуний эканлиги аниқланганда;
(57-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 10 августдаги 7-2022-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3211-1, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3211-1/0811-сон)
малака шаҳодатномаси сохта ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.
58. Малака шаҳодатномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарор малака шаҳодатномаси берилган санадан бошлаб амал қилади.
59. Қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузгани учун малака шаҳодатномаси бекор қилинган ёки малака шаҳодатномасининг амал қилиши тугатилган кадастр муҳандисига, у бекор қилинган ёки амал қилиши тугатилган санадан бошлаб бир йил мобайнида такроран малака шаҳодатномаси берилмайди.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
60. Малака шаҳодатномаси амал қилишини тугатиш ёки малака шаҳодатномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарор Агентликнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
(60-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 10 августдаги 7-2022-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3211-1, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3211-1/0811-сон)
61. Малака шаҳодатномаси амал қилишини тугатиш ёки малака шаҳодатномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарор қабул қилинган куннинг ўзида тегишли кадастр муҳандиси ва риэлторлик ташкилотига унинг нусхаси юборилади.
62. Кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасини бекор қилиш ёки унинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарорни олган кундан бошлаб ўн кун ичида ўзининг шаҳодатномасини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда йўқ қилиш учун Агентликка қайтариши лозим.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 10 августдаги 7-2022-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3211-1, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3211-1/0811-сон)
63. Малака шаҳодатномасини бекор қилиш ёки унинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарор устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
(63-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
7-боб. Кадастр муҳандислари реестри
64. Агентлик томонидан Кадастр муҳандислари реестри юритилади ва унда кадастр муҳандисларининг қуйидаги маълумотлари қайд этилади:
(64-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 10 августдаги 7-2022-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3211-1, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3211-1/0811-сон)
кадастр муҳандисининг фамилияси, исми, отасининг исми;
малака шаҳодатномаси рақами, берилган сана;
малака шаҳодатномаси олинган сана;
малака имтиҳонида қайд этилган натижа;
малака шаҳодатномасини бекор қилиш ёки амал қилишини тугатиш, қайта расмийлаштириш ҳақидаги маълумотлар.
(64-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 10 августдаги 7-2022-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3211-1, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3211-1/0811-сон)
65. Кадастр муҳандислари реестри электрон шаклда юритилади.
Кадастр муҳандислари реестрининг шакли Агентлик директори томонидан тасдиқланади.
(65-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 10 августдаги 7-2022-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3211-1, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3211-1/0811-сон)
66. Кадастр муҳандислари реестрига киритилган маълумотлардан очиқ фойдаланилиши мумкин.
Кадастр муҳандислари реестри Агентликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
(66-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 10 августдаги 7-2022-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3211-1, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3211-1/0811-сон)
8-боб. Якуний қоидалар
67. Мазкур Низомни бажариш жараёнида келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
(67-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
68. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(68-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
69. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Бекенов

2019 йил 13 декабрь,
Савдо-саноат палатаси раиси А. Икрамов
2019 йил 16 декабрь,
Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига
_________________________________________________________________________да яшовчи

(яшаш манзили)

______________________________________________________________________________дан

(ариза берувчи Ф.И.О)

_________________________________________________________________________________

(алоқа телефони)

_________________________________________________________________________________

(электрон манзили)

АРИЗА

Менга кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасини олиш учун малака имтиҳонини топширишга/қайта расмийлаштиришга* рухсат беришингизни сўрайман.

20 __ йил «____» _______________
Шахсий имзо __________________
*Изоҳ: аризанинг туридан келиб чиқиб керакли сўзларнинг тагига чизинг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 10 августдаги 7-2022-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3211-1, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3211-1/0811-сон)
Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

НАМУНА

Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги

КАДАСТР МУҲАНДИСИНИНГ МАЛАКА ШАҲОДАТНОМАСИ

______________-сон

Расм
‎учун жой

20 __ йил «___» ____________

Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси малака шаҳодатномаси Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан

_________________________________________________________________________________га

(кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасини олган шахснинг Ф.И.О)

__________________________________________________________________________________

(жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами)

Малака имтиҳон комиссиясининг 20__ йил «__»_______даги қарорига асосан кадастр муҳандиси малака шаҳодатномаси берилди.

____________________________________

(ваколатли шахснинг Ф.И.О)

‏QR-код

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 10 августдаги 7-2022-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3211-1, 09.09.2022 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3211-1/0811-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2020 й., 10/20/3211/0065-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 09.09.2022 й., 10/22/3211-1/0811-сон)