Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўрмонларнинг давлат ҳисобини ва мониторингини юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
«Ўрмон тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ижросини таъминлаш, шунингдек, ўрмонларни муҳофаза қилиш, кўпайтириш, қайта тиклаш ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш, ўрмонлардан оқилона фойдаланишни ташкил этиш, ўрмонларга салбий таъсирларнинг, улар ҳолатидаги ўзгаришларнинг ўз вақтида олдини олиш, уларни аниқлаш, баҳолаш ва прогноз қилиш юзасидан ўрмонлар мониторинги ҳамда ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш ишларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўрмонлар мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари 2021 йил 31 декабрга қадар:
республика ҳудудида мавжуд бўлган ўрмонзор ер майдонларини;
Фанлар академияси билан биргаликда республика ҳудудида мавжуд бўлган табиий ҳолда ўсувчи ўсимлик ва ҳайвонот дунёси тур таркиби ва унинг захираларини тўлиқ хатловдан ўтказилишини таъминласин.
3. Белгилансинки, республика ҳудудидаги ўрмон фонди ер майдонларини ҳамда ушбу ҳудудларда мавжуд бўлган табиий ўсимлик ва ҳайвонот дунёси турлари, таркиби ва уларнинг захираларини хатловдан ўтказишни молиялаштириш манфаатдор вазирлик ва идораларга йиллик ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари доирасида ҳамда уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 17 январь,
31-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 январдаги 31-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш давлат ўрмон фонди ерлари доимий фойдаланишга бериб қўйилган ўрмон хўжалиги ташкилотлари томонидан уларга йиллик ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари доирасида ҳамда уларнинг ўз маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
3. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикасининг Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) томонидан ўрмон фонди тизимида бўлаётган ўзгаришларни назорат қилиш ҳамда ўрмонларнинг миқдор ва сифат ҳолатига даврий аниқлик киритиб бориш мақсадида амалга оширилади.
4. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ўрмонларнинг давлат ҳисоби — ўрмонларнинг ҳолати ва миқдори тўғрисидаги маълумотлар;
ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш ҳужжатлари — ўрмон тузиш лойиҳалари, давлат ўрмон фондини хатловдан ўтказиш ва текшириш материаллари асосида давлат ўрмон хўжалиги органлари томонидан тўлдирилиб, тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг қарори билан тасдиқланадиган ҳужжатлар;
ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари — белгиланган мақсади ва бажарадиган вазифаларига мувофиқ алоҳида ҳимоя, сувни муҳофаза қилиш, санитария-гигиена, рекреацион, илмий, тарихий ёки бошқа махсус мақсадлар бўйича ажратилган ўрмонлар.
5. Ўрмонларнинг давлат ҳисоби ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида юритилади.
2-боб. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш
6. Ўрмонлар ҳолатида бўлаётган ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар ўрмонларни кузатиш ва бошқа ўрганиш материаллари асосида ўрмон хўжалигини юритувчи субъектлар томонидан ҳар йили ўрмон кадастри ва ҳисобга олиш ҳужжатларига киритиб борилади.
7. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш ҳужжатларида давлат ўрмон фондининг ҳудудий, географик жойлашуви, майдони, қўриқланиш тоифалари, ўрмонзорларнинг тур таркиби, дарахт ва буталарнинг турлари, улар захирасининг миқдори ва сифат кўрсаткичлари тўғрисидаги аниқ маълумотлар акс эттирилади.
8. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш ҳужжатлари янгиланган маълумотлар асосида, қоида тариқасида, ҳар ўн йилда бир маротаба янгилаб борилади.
3-боб. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритишни ташкил этиш
9. Ўрмонзорлар мавжуд бўлган бошқа вазирлик ва идоралар тизимидаги ташкилотларга ўрмонларнинг давлат ҳисоби юритилишида Қўмита ва унинг ҳудудий органлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилади.
10. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш ҳужжатлари мазкур Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тайёрланади.
11. Давлат ўрмон фондининг ер турлари ва ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари бўйича тақсимланиши тўғрисидаги маълумотлар туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари билан келишилади.
12. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш ҳужжатлари вилоят, туман (шаҳар)лар бўйича Қўмитанинг ҳудудий органлари томонидан умумлаштирилади.
13. Давлат ўрмон фонди ерлари ўзларига доимий фойдаланишга бериб қўйилган ўрмон хўжалиги ташкилотлари ҳамда ўрмонзорлар мавжуд бўлган субъектлар ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш ҳужжатларини ўрмонларнинг давлат ҳисоби ўтказилган йилдан кейинги йилнинг 1 февралига қадар Қўмитанинг ҳудудий органларига тақдим этишлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Қўмитанинг ҳудудий органлари туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари билан биргаликда давлат ўрмон фондининг ер турлари ва ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари бўйича тақсимланишини тасдиқлаш тўғрисида тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг қарори лойиҳасини тайёрлайди ва туман (шаҳар) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлимлари билан келишилган ҳолда, февраль ойининг 15 санасига қадар тегишли туман (шаҳар) ҳокимига тасдиқлаш учун киритади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 апрелдаги 230-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2022 й., 09/22/230/0377-сон)
15. Қўмитанинг ҳудудий органлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари билан биргаликда давлат ўрмон фондининг ер турлари ва ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари бўйича тақсимланишини тасдиқлаш тўғрисида тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг қарорини тасдиқлаш ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ёки вилоят ҳокимининг қарори лойиҳасини тайёрлайди ва март ойининг 1 санасига қадар белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади.
16. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш ҳужжатларини умумлаштириш ишлари якунлангандан сўнг давлат ўрмон фондининг ер турлари ва ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари бўйича тақсимланишини тасдиқлаш тўғрисида тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг қарори ўрмонларнинг давлат ҳисоби ўтказилган йилдан кейинги йилнинг март ойи 15 санасига қадар қабул қилинади ва ушбу қарор 15 кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ёки тегишли вилоят ҳокимининг қарори билан тасдиқланади.
17. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш ҳужжатларини ўрмонларнинг давлат ҳисоби ўтказилган йилдан кейинги йилнинг апрель ойи 15 санасига қадар тегишли қарор нусхаси билан биргаликда Қўмитага тақдим этади.
18. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш ҳужжатлари келгусида ўрмонларнинг миқдор ва сифат ҳолатини белгилаш, ўрмон ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва давлат ўрмон кадастрини юритишда фойдаланиш учун Қўмитада доимий сақланади.
4-боб. Якунловчи қоида
19. Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш тўғрисидаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва тўғри тузилишига ўрмонларнинг давлат ҳисобини олиб борувчи субъектларнинг раҳбарлари масъул ҳисобланади.
Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар


1-босқич

Ўрмон хўжалиги ташкилотлари ҳамда ўрмонзорлар мавжуд бўлган бошқа ташкилотлар

Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш ҳужжатларини Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ҳудудий органларига тақдим этади.

Ўрмонларнинг давлат ҳисоби ўтказилган йилдан кейинги йилнинг
1 февралига қадар


2-босқич

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари

Давлат ўрмон фондининг ер тоифалари ва ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари бўйича тақсимланишини тасдиқлаш тўғрисидаги тегишли туман (шаҳар) ҳокимининг қарори лойиҳасини тайёрлайди ва тасдиқлаш учун киритади.

Ўрмонларнинг давлат ҳисоби ўтказилган йилдан кейинги йилнинг
15 февралига қадар


3-босқич

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ҳудудий органлари

Давлат ўрмон фондининг ер тоифалари ва ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари бўйича тақсимланишини тасдиқлаш тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокимининг қарорини тасдиқлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ёки вилоят ҳокимининг қарори лойиҳасини тайёрлайди ва тасдиқлаш учун киритади.

Ўрмонларнинг давлат ҳисоби ўтказилган йилдан кейинги йилнинг
1 мартига қадар


4-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари

Давлат ўрмон фондининг ер тоифалари ва ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари бўйича тақсимланишини тасдиқлаш тўғрисидаги туман (шаҳар) ҳокимининг қарорини тасдиқлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ёки вилоят ҳокимининг қарори қабул қилинади.

Ўрмонларнинг давлат ҳисоби ўтказилган йилдан кейинги йилнинг
15 мартига қадар


5-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

Давлат ўрмон фондининг ер тоифалари ва ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари бўйича тақсимланишини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорларни келгусида ўрмонларнинг миқдор ва сифат ҳолатини белгилаш, ўрмон ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш тадбирларини ишлаб чиқилиши ва давлат ўрмон кадастрини юритилишида фойдаланиш учун Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасига тақдим этади.

Ўрмонларнинг давлат ҳисоби ўтказилган йилдан кейинги йилнинг
15 апрелига қадар

Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

________________ вилояти, ________________ туманидаги _______________ ўрмон хўжалиги ташкилотида давлат ўрмон

фондининг ер тоифалари ва ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари бўйича тақсимланиши

20 __ йил 1 январь ҳолатига

Қўриқланиш тоифалари

Умумий майдон

Ўрмонли ерлар

Жами ўрмонли ерлар

Ўрмонсиз ерлар

Ўрмон билан қопланган

Туташмаган ўрмонзорлар

Ўрмон кўчатхоналари

Ўрмон билан қопланмаган ерлар

Экин ерлар

Пичанзорлар

Яйловлар

Сув остидаги ерлар

Боғ, узумзор ва тутзорлар

Йўллар

Томорқа ерлари

Қумликлар

Бошқа ерлар

Жами ўрмонсиз ерлар

жами

Шундан маданий ўрмонзорлар

Сийрак ўрмонлар

Табиий офат ҳамда ўрмон ёнғинлари туфайли нобуд бўлган майдон

Соғломлаштириш учун ва режа асосида кесилган майдон

Тақир ер (яланглик)лар

Жами ўрмон билан қопланмаган ўрмонзорлар

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

21

22

Ўрмонларнинг дарёлар, кўллар,

сув омборлари ва бошқа сув

объектлари соҳиллари бўйлаб

ўтган тақиқланган ҳудудлари

Ўрмонларнинг овланадиган

қимматли балиқлар увилдириқ

сочадиган жойларини муҳофаза

қилувчи тақиқланган ҳудудлари

Эрозиядан сақлайдиган

ўрмонлар

Ўрмонларнинг темир йўл ва

автомобиль йўллари бўйлаб

ўтган иҳота ҳудудлари

Чўл ва чала чўл

ҳудудидаги ўрмонлар

Шаҳар ўрмонлари ва

ўрмон-боғлар

Шаҳарлар, бошқа аҳоли

пунктлари ва саноат

марказлари атрофидаги

кўкаламзорлаштирилган

ҳудуд ўрмонлари

Сув объектларини муҳофаза

қилиш ҳудудидаги ўрмонлар

Табиий курорт ҳудудлари

ва дам олиш ҳудудларидаги

ўрмонлар

Алоҳида қимматга эга

бўлган ўрмон мавзелар

Ёнғоқзор ўрмонлар

Ўрмоннинг мевали

дарахтзорлари

Давлат қўриқхона ўрмонлари

Комплекс (ландшафт)

буюртма,табиий боғлар ва

давлат биосфера

резерватларидаги ўрмонлар

Илмий ёки тарихий

аҳамиятга эга бўлган

ўрмонлар

Жами


Ташкилот раҳбари

имзо

(муҳр)

(Ф.И.О.)


Масъул ходим (бош ўрмончи)


имзо


(Ф.И.О.)


Келишилди: Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи


имзо


(муҳр)

Ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

________________ вилояти, ________________ туманидаги _______________________________________________________

(ўрмон хўжалиги номи)

ўрмонларни ташкил этувчи асосий дарахт ва буталарнинг турлар ҳамда ёш тоифалари бўйича тақсимланиши

20__йил 1 январь ҳолатига

Дарахт турлари

Ўрмонларни ташкил этувчи дарахт ва бута турлари ва ёш тоифалари (га)

Дарахтларнинг ёш тоифалари бўйича умумий захираси (куб метр)

Умумий ўртача ўсиш ҳажми (куб метр)

Ўртача ёши (йил)

Жами

Ёш

Ўрта ёшли

Улғайиш

арафасида

Етилган

(пишган)

Етилиб ўтган

Жами

Ёш

Ўрта ёшли

Улғайиш

арафасида

Етилган

(пишган)

Етилиб ўтган

1-тоифа

2-тоифа

1-тоифа

2-тоифа

1. Ўрмонзорларнинг асосий турлари

а) Игна барглилар

Қрим қарағайи

Элдор қарағайи

Оддий қарағай

Зарафшон арчаси

Ярим шарсимон арча

Туркистон арчаси

б) Қаттиқ барглилар

Эман

Оддий шумтол

Яшил шумтол

заранг (клён)

Қайроғоч

Қора (оқ) саксовул

Оқ акация

Чинор

Тикандарахт (гледичия)

Сафора

Каштан

Айлант

в) Юмшоқ барглилар

Қайин (оқ қайин)

Терак

Туронғи

Қора тол

2. Бошқа турдаги дарахт турлари

Ўрик

Бехи

Олча

Арғувон (багрянник)

Сариқ дўлана

Қора гилос

Нок

Анжир

Туғдона (каркас)

Каталпа

Қизил

Майда баргли жийда

Йирик мевали жийда

Маклюра

Бухоро бодоми

Оддий бодом

Ширин бодом

Грек ёнғоғи

Рябина

Олхўри

Жилон жийда

Писта

Хурмо

Шумурт (чеёмуха)

Гилос

Тут

Олма

3. Бутасимонлар

Сариқ акация

Қум акацияси (қуйнсуяк)

Қорақанд (барбарис)

Қазил дўлана

Тоғ олчаси

Узум

Анор

Юлғун

Учқат (жмилост)

Бутасимон тол

Қандим

Можжевельник

Чаканда (облепиха)

Шафтоли

Торилис (пузиреплодник)

Настарин (сирен)

Тотум (сумах)

Наматак

Черкез

Қорамарт (экзохорда)

Саксовул

Кесилган дарахт ва буталар ўрни

Ёнган дарахт ва буталар ўрни



Ташкилот раҳбари

имзо

(муҳр)

(Ф.И.О.)


Масъул шахс (бош ўрмончи)


имзо


(
Ф.И.О.)

Изоҳ: Ўрмонларни ташкил этувчи дарахт ва бута турларининг ёш тоифалари:
Ёш — дарахтларнинг шохлари ёпилишининг ва ривожланиш тоифалари бўйича табиий табақаланиши жараёнининг бошланиш даври.
Ўрта ёшли — дарахтларнинг интенсив ўсиши (баландлиги ва диаметри)да маълум бир пасайиш юзага келадиган даври.
Улғайиш арафасида — дарахтларнинг сифат белгилари аниқ намоён бўлган, узлуксиз ўсиб бораётган, пишиш ёшининг бошланишидан олдинги ёш даври.
Етилган (пишган) — ёғоч маҳсулотини энг кўп кўпайтириш ёшига етган пишиб етилган дарахтлар, секин ўсиши билан ажаралиб турадиган даври.
Етилиб ўтган — дарахт пишиб етиш даври бошланишидан икки ёки ундан ортиқ ёш тоифасида бўлиб, дарахт ўсиши камаяди ва унинг техник хусусиятлари ёмонлашади, ёғоч олиш даражаси аста-секин камайиб борадиган даври.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 январдаги 31-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўрмонлар мониторингини юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом ўрмонлар мониторингини юритиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
ўрмонлар мониторинги — ўрмонларга салбий таъсирларнинг ўз вақтида олди олиниши учун давлат ўрмон фонди ҳолатидаги ўзгаришларни аниқлаш, уни баҳолаш ва прогноз қилишга доир мунтазам кузатувлардан иборат ахборот тизими;
ўрмон мониторинги ҳужжатлари — ўрмон хўжаликлари, туманлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) ҳудудий органлари томонидан умумлаштириладиган ўрмонлар мониторинги тўғрисидаги маълумотлар базаси;
ўрмонлар мониторинги объекти — Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги барча ўрмонзорлар;
ўрмон патологияси мониторинги — вазиятни тезкор баҳолаш, ўз вақтида башорат қилиш, патологик ўзгаришларни тезкор аниқлаш орқали ўрмонларни муҳофаза қилиш, ўрмонларни бошқариш бўйича қарор қабул қилиш мақсадида ўрмонларнинг патологик ҳолатини тезкор назорат қилиш, ўрмон зараркунандалари ва касалликлари таъсирида улар барқарорлигининг бузилиши натижасида зарарланиши, антропоген таъсирлар натижасида ўрмон патологиясидаги мавжуд ўзгаришларни сифатли баҳолаш тизими;
ўрмон ёнғинлари мониторинги — ўрмонларни ёнғиндан ҳимоя қилиш, ёнғинлар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари мониторингини юритиш, ёнғинларни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш, ўрмон ёнғинлари тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш, ёнғин хавфини башорат қилишга қаратилган ўрмон ёнғинлари кузатуви тизими;
радиация билан зарарланган ва атроф-муҳит техноген ифлосланган зоналардаги ўрмонзорлар мониторинги — ўрмон фонди ерларига, ўрмон фондидаги ўрмон ресурсларига ва маҳсулотларига атроф-муҳитнинг антропоген ифлосланиши таъсир этиш даражасини ўрганиш тизими.
3. Ўрмонлар мониторингининг мақсади ўрмонлардан фойдаланиш натижасида келиб чиқадиган табиий ва техноген ҳолатларнинг ўрмонларга таъсирини тезкор кузутиб бориш, ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш, ўрмонларни қўриқлаш, муҳофаза қилиш, ўрмон ресурсларидан самрали фойдаланиш ва ўрмончилик тизимини барқарор бошқариш борасида келгусидаги ишларни прогнозлаш ҳамда давлат ўрмон фондидаги ўзгаришлар ҳолатини тезкор кузатиб боришдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўрмонлар мониторинги давлат ўрмон фонди ерлари доимий фойдаланишга бериб қўйилган ўрмон хўжалиги ташкилотлари томонидан уларга йиллик ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари доирасида ҳамда уларнинг ўз маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
5. Ўрмонлар мониторинги Қўмита ва унинг ҳудудий органлари томонидан ташкил этилади ва давлат ўрмон фонди ерлари доимий фойдаланишга бериб қўйилган ўрмон хўжалиги ташкилотларида мавжуд бўлган ўрмонзорларнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланилади.
6. Ўрмонлар мониторинги мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида юритилади.
2-боб. Ўрмонлар мониторингининг асосий турлари
7. Ўрмонлар мониторинги қуйидаги асосий турларга бўлинади:
ўрмон ресурслари ва ўрмон фонди ерлари мониторинги;
ўрмон патологияси мониторинги;
ўрмон ёнғинлари мониторинги;
радиация билан зарарланган ва атроф-муҳит техноген ифлосланган зоналардаги ўрмонзорлар мониторинги.
8. Ўрмон ресурслари ва ўрмон фонди ерлари мониторинги ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш ва ўрмон тузиш маълумотларига асосланади ҳамда ўрмон ресурслари ва ўрмон фонди ерларидаги жорий ўзгаришлар баҳоланишини таъминлайди.
9. Ўрмон патологияси, ўрмон ёнғинлари ҳамда радиация билан зарарланган ва атроф-муҳит техноген ифлосланган зоналардаги ўрмонзорлар мониторинги ўрмон хўжаликлари томонидан амалга оширилади ҳамда Қўмита томонидан мувофиқлаштирилади.
10. Ўрмонлар мониторинги тўғрисидаги маълумотлар ўрмон хўжаликлари, туманлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича Қўмита ҳудудий органлари томонидан умумлаштирилади ва ҳар чоракда Қўмитага тақдим этилади.
3-боб. Ўрмонларнинг мониторингини юритиш
11. Ўрмонларнинг мониторинги ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ ўрмонларнинг ҳолати ва улардан фойдаланиш кўрсаткичлари асосида амалга оширилади.
12. Ўрмонларнинг мониторинги қуйидаги асосий талабларга мувофиқ амалга оширилади:
ўрмонларнинг мониторинги ўрмон тузиш лойиҳалари асосида, ўрмон тузиш ишлари ўтказилмаган жойларда эса, давлат ўрмон фондини ҳисобга олиш, ўрмонни хатловдан ўтказиш, ўрмон кадастри, ўрмон мониторинги ҳужжатлари ва бошқа ўрмонларни ўрганиш материаллари асосида олиб борилади;
ўрмонларнинг мониторинги ўрмон фонди тизимидаги бўлаётган ўзгаришлар тўғрисида мониторинг олиб бориш мақсадида ўрмонларнинг миқдор ва сифат ҳолатига даврий аниқликлар киритиб борилишини таъминлаши лозим;
ўрмонлар ҳолатида бўлаётган ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар ўрмонларни кузатиш ва бошқа ўрганиш материаллари асосида ўрмон хўжалигини юритувчи субъектлар томонидан ҳар йили ўрмон кадастри ва ҳисобга олиш ҳужжатларига киритиб борилади;
ўрмонларнинг мониторингини амалга ошириш ҳужжатларида ўрмон фондининг умумий тавсифи, ўрмондан фойдаланиш, ўрмон барпо қилиш ва тиклаш тадбирлари, ўрмонларга салбий таъсирни баҳолаш, ўрмон билан қопланган майдондаги ўзгаришлар, ўрмонларни муҳофаза қилиш тадбирлари ва ўрмон ёнғинларидан сақлаш тўғрисидаги аниқ маълумотлар акс эттирилади.
4-боб. Ўрмонларнинг мониторингини юритишни ташкил этиш
13. Республика бўйича ўрмонларнинг мониторинги ҳужжатларини умумлаштириш ва ўрмон мониторинги ҳужжатларининг белгиланган тартибда юритилиши юзасидан идоравий назорат Қўмита томонидан амалга оширилади.
14. Ўрмон фонди ерлари доимий фойдаланишга бириктириб қўйилган бошқа вазирлик ва идоралар тизимидаги ўрмонзорлари мавжуд бўлган ташкилотларга ўрмонлар мониторинги юритилишида Қўмита ва унинг ҳудудий органлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилади.
15. Ўрмонларнинг мониторингини юритиш ҳужжатлари мазкур ҳужжатларни тузган ташкилот раҳбари ва масъул ходим томонидан имзоланади.
16. Ўрмон фонди ерлари ўзларига доимий фойдаланишга бириктириб қўйилган ўрмонзорлари мавжуд ташкилотлар ўрмонлар мониторингини юритиш ҳужжатларини ўрмонлар мониторинги ўтказилган йилдан кейинги йилнинг 1 февралига қадар Қўмитанинг ҳудудий органларига умумлаштириш учун тақдим этишлари шарт.
17. Ўрмонлар мониторингини юритиш ҳужжатлари вилоят, туман (шаҳар)лар бўйича Қўмитанинг ҳудудий органлари томонидан умумлаштирилади.
18. Қўмитанинг ҳудудий органлари томонидан ўрмонларнинг мониторинги умумлаштирилгандан сўнг ўрмонлар мониторинги ўтказилган йилдан кейинги йилнинг 1 мартига қадар республика бўйича умумлаштириш учун Қўмитага тақдим этилади.
19. Ўрмонларнинг мониторингини юритиш ҳужжатлари келгусида ўрмонларнинг миқдор ва сифат ҳолатини белгилаш, ўрмон ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш тадбирларини ишлаб чиқилишида фойдаланиш учун Қўмитада доимий сақланади.
5-боб. Якунловчи қоида
20. Ўрмонларнинг мониторингини юритиш тўғрисидаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва тўғри тузилишига ўрмонларнинг мониторингини юритувчи субъектлар раҳбарлари масъул ҳисобланади.
Ўрмонлар мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ўрмонлар мониторингини юритиш
Схемаси

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар


1-босқич

Ўрмон фонди ерлари ўзларига доимий фойдаланишга бириктириб қўйилган ўрмонзорлари мавжуд ташкилотлар

1. Ўрмонлар мониторинги ҳужжатларини тайёрлайди.

2. Ўрмонлар мониторинги ҳужжатлари ташкилот раҳбари ва масъул ходим томонидан имзоланади ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ҳудудий органларига тақдим этилади.

Ўрмонлар мониторинги ўтказилган йилдан кейинги йилнинг
1 февралига қадар


2-босқич

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ҳудудий органлари

1. Ўрмонлар мониторингини юритишда ўрмонзорлари мавжуд ташкилотларга амалий ёрдам кўрсатади.

2. Ўрмонлар мониторинги ҳужжатларини вилоят, туман (шаҳар) миқёсида умумлаштиради.

3. Ҳужжатларни Ўрмон хўжалиги давлат кўмитасига такдим этади.

Доимий

Ўрмонлар мониторинги ўтказилган йилдан кейинги йилнинг
1 мартига қадар


3-босқич

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси

1. Ўрмонлар мониторинги ҳужжатларини республика миқёсида умумлаштиради.

2. Келгусида ўрмонларнинг миқдор ва сифат ҳолатини белгилаш, ўрмон ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уларни қайта тиклаш тадбирларини ишлаб чиқилишида фойдаланиш учун сақлайди.

3. Ўрмонлар мониторингини юритишда идоравий назоратни амалга оширади.

Доимий

Ўрмонлар мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ўрмонларнинг ҳолати ва улардан фойдаланиш кўрсаткичлари (хўжалик, туман, вилоят, ҳудуд номи)

20 __ йил 1 январь ҳолатига

Т/р

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

01.01.20 ___ йил

01.01.20 ___ йил

Жами

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида

Ўрмондан бошқа фойдаланувчилар

Жами

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида

Ўрмондан бошқа фойдаланувчилар

1.

Ўрмон фондининг умумий тавсифи

1.1

Умумий майдон

га

1.1.1.

шу жумладан, ўрмон билан қопланган майдон

га

1.1.2.

Шундан, маданий ўрмонзорлар

1.1.3.

ўрмон билан қопланмаган майдон

га

1.2.

Муҳофаза этиладиган ҳудудлар умумий майдони

га

1.3.

Игнабаргли ўрмонларнинг умумий майдони

га

1.3.1.

шу жумладан, ёш ўрмонлар

га

1.3.2.

ўрт� ёшли ўрмонлар

га

1.3.3.

улғайиш арафасидаги ўрмонлар

га

1.3.4.

етилган (пишган) ўрмонлар

га

1.3.5.

етилиб ўтган ўрмонлар

га

1.4.

Қаттиқ ёғочли ўрмонзорлар

га

1.4.1.

шу жумладан, ёш ўрмонлар

га

1.4.2.

ўрта ёшли ўрмонлар

га

1.4.3.

улғайиш арафасидаги ўрмонлар

га

1.4.4.

етилган (пишган) ўрмонлар

га

1.4.5.

етилиб ўтган ўрмонлар

га

1.5.

Юмшоқ баргли ўрмонзорлар

га

1.5.1.

шу жумладан, ёш ўрмонлар

га

1.5.2.

ўрта ёшли ўрмонлар

га

1.5.3.

улғайиш арафасидаги ўрмонлар

га

1.5.4.

етилган (пишган) ўрмонлар

га

1.5.5.

етилиб ўтган ўрмонлар

га

1.6.

Бошқа турдаги дарахт турлари

га

1.6.1.

шу жумладан, ёш ўрмонлар

га

1.6.2.

ўрта ёшли ўрмонлар

га

1.6.3.

улғайиш арафасидаги ўрмонлар

га

1.6.4.

етилган (пишган) ўрмонлар

га

1.6.5.

етилиб ўтган ўрмонлар

га

1.7.

Бутасимонлар

га

1.7.1.

шу жумладан, ёш ўрмонлар

га

1.7.2.

ўрта ёшли ўрмонлар

га

1.7.3.

улғайиш арафасидаги ўрмонлар

га

1.7.4.

етилган (пишган) ўрмонлар

га

1.7.5.

етилиб ўтган ўрмонлар

га

1.8.

Ўрмон фондидан чиқарилган майдон

га

1.9.

Ўрмон фондига олинган майдон

га

1.10.

Бошқа ўрмон хўжалигига берилган майдон

га

1.11.

Бошқа ўрмон хўжалигидан олинган майдон

га

1.12.

Чўл ҳудудидаги ўрмонлар майдони

га

1.13.

Тоғ ҳудудидаги ўрмонлар майдони

га

1.14.

Водий ҳудудидаги ўрмонлар майдони

га

1.15.

Тўқай ҳудудидаги ўрмонлар майдони

га

2.

Ўрмондан фойдаланиш

2.1.

Ўрмонларни қайта тиклаш мақсадида кесиш режаси

га

2.1.1.

амалда

га

2.1.2.

Ўрмонларни қайта тиклаш мақсадида кесиш режаси

куб метр

2.1.3.

амалда

куб метр

2.1.4.

Ўрмонларни соғломлаштириш мақсадида кесиш режаси

га

2.1.5.

амалда

га

2.1.6.

Ўрмонларни соғломлаштириш мақсадида кесиш режаси

куб метр

2.1.7.

амалда

куб метр

2.1.8.

Ўрмонларни парваришлаш мақсадида кесиш режаси

га

2.1.9.

амалда

га

2.1.10.

Ўрмонларни парваришлаш мақсадида кесиш режаси

куб метр

2.1.11.

амалда

куб метр

2.1.12.

Тўнкалардан тозаланмаган майдон

га

3.

Ўрмон барпо қилиш ва тиклаш тадбирлари

3.1.

Ўрмон барпо қилиш ва тиклаш топшириғи

га

3.2.

амалда

га

3.3.

шундан, табиий кўпайишга кўмаклашиш топшириғи

га

3.4.

амалда

га

3.5.

Ўрмон билан қопланган майдонга ўтказилди

га

3.6.

шундан, маданий экилган майдондан

га

3.7.

табиий кўпайган майдондан

га

3.8.

Нобуд бўлган майдон

га

3.9.

шундан, ўрмон ёнғинлари натижасида нобуд бўлган

га

3.10.

Қурғоқчилик натижасида нобуд бўлган майдон

га

3.11.

Чорва моллари томонидан нобуд қилинган майдон

га

4.

Ўрмонларга салбий таъсирни баҳолаш

4.1

Ўрмон ёнғини таъсир қилган майдон

га

4.2

Ўрмон ёнғинлари сони

та

4.3

Антропоген ифлосланиш натижасида зарарланган майдон

га

4.4

шундан, саноат чиқиндилари натижасида зарарланган майдон

га

4.5

Ўрмон зараркунандалари ўчоғи майдони

га

4.6

шундан, (ўрмон заракунандалари турлари бўйича)

га

4.7

Ўрмон касалликлари натижасида зарарланган майдон

га

4.8

шундан, (ўрмон касалликлари турлари бўйича)

га

5

Ўрмон билан қопланган майдондаги ўзгаришлар

5.1.

Ўрмон билан қопланган майдоннинг камайиши

га

5.1.1.

шундан, кесилганлиги сабабли

га

5.1.2.

нобуд бўлганлиги сабабли

га

5.1.3.

шундан, ўрмон ёнғини таъсирида

га

5.1.4.

антропоген ифлосланиш сабабли

га

5.1.5.

саноат чиқиндилари заралаганлиги сабабли

га

5.1.6.

ўрмон зараркунандалари сабабли

га

5.1.7.

ўрмон касалликлари сабабли

га

5.2.

Ўрмон билан қопланган майдоннинг кўпайиши

га

5.2.1

шундан, ёш ўрмонлар ҳисобидан

га

5.2.2.

ўрмон фондига захирадан қабул қилиш ҳисобидан

га

5.2.3.

бошқа ўрмон хўжалигидан олиниши ҳисобидан

га

6.

Ўрмонларни муҳофаза қилиш тадбирлари ва ўрмон ёнғинларидан сақлаш

6.1.

Ўрмон зараркунандалари ва касалликларига қарши кураш тадбирлари

га

6.2.

шундан, биологик кураш

га

6.3.

кимёвий кураш

га

6.4.

Ўрмон ёнғинларидан фаол ҳимоя қилиш

га

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2020 й., 09/20/31/0062-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 30.04.2022 й., 09/22/230/0377-сон)