Ҳозирги вақтда мазкур ҳужжатга ўзгартириш киритилмоқда
|
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Нақд пул муомаласини мустаҳкамлаш ва тижорат банкларининг масъулиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 22 июндаги 264-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 6-сон, 31-модда) 5-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 декабрдаги 422-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 12-сон, 74-модда) билан тасдиқланган Банкларнинг кредитлари бўйича қарздорлик ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда ундирувни қарздорларнинг ликвидли мол-мулкига қаратиш тартибининг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 24 сентябрдаги 445-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 94-модда) 6-бандида:
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 11 августдаги 226-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 8-сон, 83-модда) билан тасдиқланган Парвозлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолиятни амалга оширишга рухсат бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш рус тилидаги матнда берилган.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 15 июндаги 206-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 6-сон, 55-модда) билан тасдиқланган Янги мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш юзасидан давлат буюртмаси тўғрисидаги низом 12-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 354-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2022 й., 09/22/354/0593-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг «2018-2019 йилларда замонавий кинотеатрлар тармоғини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 18 майдаги 372-сон қарори 4-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 августдаги 657-сон қарори билан тасдиқланган Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи, Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси, Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибида:
«б»-кичик бандида «меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг бир баравари» сўзлари «меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 70,3 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин;
«г»-кичик бандида «меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг» сўзлари «базавий ҳисоблаш миқдорининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 3-банднинг «д»-кичик бандида «меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг» сўзлари «базавий ҳисоблаш миқдорининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «ЎзДЭУавто» қўшма корхонасининг самарали фаолиятини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 26 мартдаги 118-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 26 мартдаги 118-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 1996 йил 7 майдаги 174-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича мини-технологиялар ва ихчам асбоб-ускуналар сотиб олиш учун фермер хўжаликларига ва кичик бизнеснинг бошқа субъектларига имтиёзли кредитлар бериш ва лизинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2007 йил 20 августдаги 178-сон қарори.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Айланма маблағларни тўлдириш учун тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар ажратиш ҳисобига экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 8 июндаги 156-сон қарори.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 10 майдаги 86-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 5-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги эксперт комиссиялар тўғрисида низом 10-бандининг «в» кичик банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг Интеллектуал мулк агентлигини ташкил этиш тўғрисида» 2011 йил 24 майдаги ПҚ-1536-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 8 июндаги 166-сон қарори)» 2011 йил 6 сентябрдаги 248-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 9-сон, 74-модда) илованинг 15-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Оилаларнинг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 17 апрелдаги 111-сон қарори 6-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 21 июлдаги 154-сонли «Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш механизмини такомиллаштириш ва амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида» 2014 йил 27 июндаги 173-сон қарори.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Республиканинг чорвачилик ва паррандачилик хўжаликларида биогаз қурилмалари қуришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2015 йил 25 ноябрдаги 343-сон қарорининг 4-банди.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ жойлардаги аҳолига сервис хизмати кўрсатишни яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 4 майдаги 139-сон қарорининг 5-банди.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Деҳқон хўжаликлари ва аҳолининг томорқа ерларидан cамарали фойдаланиш, сувга чидамли, экспортбоп дарахт плантацияларини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 4 мартдаги 119-сон қарорининг 10-банди.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2019 йилларда тайёр маҳсулот турлари, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришнинг истиқболли лойиҳаларини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 26 декабрдаги ПҚ-2698-сон қарори)» 2017 йил 13 мартдаги 132-сон қарори.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Хоразм вилоятида паррандачиликни янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 3 апрелдаги 171-сон қарорининг 5-банди.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат ва корпоратив харидлар тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 31 июлдаги ПҚ-3166-сон қарори)» 2017 йил 2 октябрдаги 787-сон қарорига 1-илованинг 1-банди.
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Қорақалпоғистон Республикаси Ёшлар иттифоқи кенгаши раисини, вилоят, шаҳар, туман кенгашлари раисларини ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ходимларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 12 октябрдаги 818-сон қарорининг 1-банди.
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ҳамда саноат усулида қайта ишлашни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 27 январдаги 63-сон қарорининг 12-банди.
17. Вазирлар Маҳкамасининг «2018 — 2020 йилларда Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 31 майдаги 407-сон қарори.
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органларининг патруль-пост ва йўл-патруль хизматлари ходимларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 августдаги 696-сон қарори.