Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш бўйича амалий ҳаракатлар режаси («Йўл харитаси») 1-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 — 20 декабрь кунлари Японияга расмий ташрифи давомида имзоланган ҳужжатларни ўз вақтида ижро этиш бўйича амалий ҳаракатлар режаси («Йўл харитаси») 2-иловага* мувофиқ;
Инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини ўз вақтида ижро этиш бўйича амалий ҳаракатлар режаси («Йўл харитаси») 3-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Японияга расмий ташрифи давомида имзоланган ҳужжатлар ижросини таъминлаш масалалари бўйича Ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) таркиби 4-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Японияга расмий ташрифи давомида эришилган келишувлар ва имзоланган битимларнинг ўз вақтида ва сўзсиз амалга оширилишини мониторинг ҳамда назорат қилишни таъминлаш механизми 5-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
мазкур қарорнинг 3-иловасига* киритилган инвестиция лойиҳалари ва савдо шартномаларини амалга оширишнинг тармоқ жадвалларини;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4135-сон қарорига 6-иловага* мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Элчихонаси штат жадвали 7-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1 — 7-иловалар рус тилидаги матнда берилган.