Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Масъул ижрочилар |
1. | Мақом мактаб-интернатларида мақом санъатининг кўп асрлик ижро йўллари, қадимий тарихи, ноёб санъати, анъана ва урф-одатлари бўйича илмий-ижодий семинарлар ташкил қилиш, уларга ўқувчи ёшларни кенг жалб этиш. | Илмий-ижодий семинарларнинг режа ва дастурини ишлаб чиқиш, масъул ташкилотлар ва мутахассисларни белгилаш. Илмий-ижодий семинарлар ўтказиш. | режа ишлаб чиқиш — 2019 йил ноябрь, амалга ошириш-режа асосида | Маданият вазирлиги, Ўзбек миллий мақом |
2. | Ўқувчи ёшлар орасида мақом санъатини кенг тарғиб қилиш мақсадида жойлардаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида «устоз-шогирд» анъаналари асосида мақом ансамблларини ташкил этиш. | Мақом мактаб-интернатларини болалар мусиқа ва санъат мактабларига бириктириш, ихтисосликлар бўйича ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, «устоз-шогирд» анъаналарини давом эттириш ҳамда мақом ансамбллари фаолиятини ташкил қилиш режасини ишлаб чиқиш. Ўқувчи ёшлар орасида мақом санъатини кенг тарғиб қилиш. | режа ишлаб чиқиш — 2019 йил ноябрь, амалга ошириш-режа асосида | Маданият вазирлиги, Ўзбек миллий мақом |
3. | Мақом мактаб-интернатларини миллий мақом санъатига доир ўқув-қўлланма ва дарсликлар, фонотекалар, миллий чолғу асбоблари ҳамда аудио- ва видеотасмалар билан таъминлаш. | Мақом мактаб-интернатларида ўқув режа ва фан дастурлари асосида мақом санъатига доир ўқув-қўлланма ва дарсликларни яратиш бўйича муаллифлар гуруҳларини шакллантириш. | 2019 йил | Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги ва Хоразм вилояти ҳокимлиги, Маданият вазирлиги |
Ўзбекистон давлат консерваторияси томонидан таянч муассаса сифатида тайёрланган режа асосида мактаб-интернатлар билан ҳамкорликда илмий-ижодий, услубий адабиётларни ишлаб чиқиш ва нашр этиш. | мунтазам | |||
Фонотекалар учун зарур қурилмалар, миллий чолғу асбоблари ҳамда аудио- ва видеотасмалар рўйхатини ишлаб чиқиш ва уларни харид қилишни ташкил қилиш. | рўйхат ишлаб чиқиш — 2019 йил ноябрь, харид қилиш- мунтазам | |||
4. | Мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб интернатлари малака талаблари, ўқув режалари ҳамда ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | Ўзбек миллий мақом санъати маркази, Ўзбекистон давлат консерваториясидан соҳанинг етакчи мутахассисларини жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳ тузиш. | 2019 йил | Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги |
Малака талаблари, ўқув режалари ҳамда ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2019 йил декабрь | |||
5. | Ўқувчиларни мақом санъати дурдоналарининг юксак намуналаридан кенг баҳраманд қилиш, эстетик билимлар тарғиботини йўлга қўйиш, иқтидорли ўқувчиларни шу соҳанинг олий таълим муассасаларига тайёрлаш. | Мақом санъати йўналишида иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш дастурини ишлаб чиқиш, шу соҳанинг олий таълим муассасаларига мақсадли тайёрлаш. | мунтазам | Маданият вазирлиги |
6. | Мақом ижрочилиги йўналишида ўқувчилар ўртасида турли республика танлов ва фестивалларини ташкил этиш. | Мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ҳамда болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари ўртасида «Ёш мақомчи» Республика танлов-фестивалини ҳар икки йилда бир марта ўтказилишини ташкил қилиш. | 2020 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир маротаба | Маданият вазирлиги |
8. | Мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда миллий мусиқа чолғулари ясаш ва таъмирлаш устахоналари, овоз ёзиш студияларини ташкил этиш. | Уста-ҳунармандларни кенг жалб қилган ҳолда миллий мусиқа чолғулари ясаш ва таъмирлаш устахоналари фаолиятини йўлга қўйиш, овоз ёзиш студияларида ўқувчиларнинг ижро дастурларини ёзиб боришни ташкил қилиш. | 2020 йил июнь ойидан бошлаб мунтазам | Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги Маданият вазирлиги |
9. | Мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда мақом санъати бўйича хорижий етук ижрочиларнинг ўзаро тажриба алмашуви, маҳорат дарсларини ташкил қилиш. | Хорижий етук ижрочиларни ўқув ва илмий-ижодий жараёнларга жалб қилиш, ижрочиларни шунингдек, ўқув жараёнини янада такомиллаштириш ва ҳамкорликда илмий-ижодий ҳамкорликни ташкил қилиш мақсадида маҳорат дарсларини ташкил қилиш. | режа ишлаб чиқиш — 2020 йил февраль, амалга ошириш-режа асосида | Маданият вазирлиги, Ўзбек миллий мақом |
10. | Республикадаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб-интернатлар ҳамда мусиқа академик лицейларда мақом санъатини ўқитиш бўйича бўлимлар фаолиятини кучайтириш. | Республикадаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб-интернатлар ҳамда мусиқа академик лицейлари фан дастурлари мазмунини қайта кўриб чиқиш. Ўзбек миллий мақоми назарияси ва амалиёти юзасидан мавзулар билан бойитиш. | қайта кўриб чиқиш чиқиш — 2020 йил февраль, бойитиб бориш-мунтазам | Маданият вазирлиги, Ўзбек миллий мақом санъати маркази |
11. | Соҳага оид етакчи таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш. | Соҳага оид етакчи таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида Ўзбек миллий мақом санъати маркази ҳамда Ўзбекистон давлат консерваторияси профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва талабаларининг ҳар йили бўлиб ўтадиган республика конференция ва симпозиумларда, ижрочилар танловларида иштирок этиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | режа асосида | Маданият вазирлиги, Ўзбек миллий мақом санъати маркази, Ўзбекистон давлат консерваторияси |
12. | Мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатларнинг ўқувчи-ёшларини Ватанга муҳаббат, унинг тақдирига даҳлдорлик, касбга садоқат ҳиссини мустаҳкамлашни ҳисобга олган ҳолда тарбиявий ишлар тизимни такомиллаштириш. | Мақом санъатига ихтисослаштирилган мактаб-интернатларнинг ўқувчи-ёшлари билан маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш: ёш авлод қалбида санъатга бўлган меҳр-муҳаббат туйғуларини камол топтириш, ўзбек миллий мақом санъатини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, унинг ноёб намуналарини кенг тарғиб этиш; ушбу йўналишда педагог-ходимларнинг масъулиятини ошириш, таълим ва тарбиянинг ўзаро уйғунлигини таъминлаш. | 2020 йил август | Маданият вазирлиги, Ўзбек миллий мақом санъати маркази |