«Жамоатчилик назорати тўғрисида», «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида», «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоатчилик назоратини кучайтиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 29 августдаги ЎРҚ-559-сон Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Биологик ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисида» 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 43-сон, 530-модда):
а) 1-илованинг 71-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
б) 2-илованинг 114-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 октябрдаги 287-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 10-сон, 91-модда) билан тасдиқланган Жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда:
а) 3-бандга «Ўзбекистон Республикасининг» сўзларидан кейин «Жамоатчилик назорати тўғрисида» сўзлари қўшилсин;
д) 22-банднинг биринчи хатбошидаги «ўз уставларига мувофиқ» сўзлари чиқариб ташлансин;
е) 25-банддаги «Ўзбекистон Республикаси фуқаролари» сўзлари «Фуқаролар» сўзи билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 765-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018 й., 39-сон, 780-модда) билан тасдиқланган Маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш тартиби тўғрисида низомнинг 47-бандидаги «Фуқароларнинг» сўзи «Оммавий ахборот воситалари, фуқароларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 787-сон қарори билан тасдиқланган Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидаларининг 55-бандидаги «Фуқароларнинг» сўзи «Оммавий ахборот воситалари, фуқароларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатиш қоидаларининг 46-бандидаги «Фуқароларнинг» сўзи «Оммавий ахборот воситалари, фуқароларнинг» сўзлари билан алмаштирилсин.