Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Нукус» эркин иқтисодий зонаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Нукус» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 4 сентябрдаги ПФ-5809-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда чет эл ва маҳаллий инвестицияларни ташкил этилган эркин иқтисодий зоналарга жалб қилиш, республика саноатини ривожлантиришга йўналтирилган юқори технологик ва замонавий инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашадиган зарур транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини барпо этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Нукус» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 4 сентябрдаги ПФ-5809-сон Фармонига асосан «Нукус» эркин иқтисодий зонаси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Бошқарув ходимлари сони 7 нафардан иборат бўлган «Нукус» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) ташкил этилсин.
3. Қуйидагилар:
«Нукус» эркин иқтисодий зонаси таркибига кирувчи ҳудудлар 1-иловага мувофиқ;
«Нукус» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонасининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
«Нукус» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонасининг устави 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Қорақалпоғистон Республикаси махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгашига Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан келишилган ҳолда, «Нукус» махсус иқтисодий зонаси ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар сонининг ортишига қараб, Дирекция тузилмаси ва ходимлари сонига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
5. Қорқалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Дирекцияни текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида зарур хизмат хоналари билан таъминласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан Дирекцияга келгуси йилларда ўзини ўзи молиялаштиришга ўтказиш шарти билан 2019 — 2021 йиллар даврида сақлаш харажатлари учун асосланган ҳисоб-китоблар бўйича зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 январдаги 29-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида» 2019 йил 30 мартдаги 267-сон қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Ў. Умурзаков ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Р. Сариев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 22 ноябрь,
941-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 ноябрдаги 941-сон қарорига
1-ИЛОВА
«Нукус» ЭИЗ таркибига кирувчи ҳудудлар чегараси таърифи
1-ер участкаси
1-бошланғич нуқта Нукус шаҳридаги Божхона пости иморатининг шарқий томонида, саноат зонаси ҳудудида жойлашган.
1-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб шарқий йўналишда 122 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.
2-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб шарқий йўналишда 48 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.
3-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб жанубий йўналишда 238,5 метр масофада 4-нуқтагача давом этади.
4-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб ғарбий йўналишда 148,5 метр масофада 5-нуқтагача давом этади.
5-нуқтадан чегара Нукус шаҳридаги Божхона пости иморати ҳудуди бўйлаб шимолий йўналишда 257,3 метр масофада 1-нуқтагача давом этади.
2-ер участкаси
1-бошланғич нуқта Нукус шаҳридаги Божхона пости иморатининг шарқий томонидан 255 метр масофада, саноат зонаси ҳудудида жойлашган.
1-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб шарқий йўналишда 346,6 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.
2-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб жанубий йўналишда 330,6 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.
3-нуқтадан чегара Нукус ун ишлаб чиқариш заводи иморати бўйлаб ғарбий йўналишда 233 метр масофада 4-нуқтагача давом этади.
4-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб шимолий йўналишда 148 метр масофада 5-нуқтагача давом этади.
5-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб ғарбий йўналишда 108,7 метр масофада 6-нуқтагача давом этади.
6-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб шимолий йўналишда 242,4 метр масофада 1-нуқтагача давом этади.
3-ер участкаси
1-бошланғич нуқта Нукус шаҳридаги «Нукус текстил» МЧЖ иморатининг шарқий томонида, А-380 автомобиль йўли бўйида жойлашган.
1-нуқтадан чегара Нукус шаҳридаги давлат ўрмон хўжалигининг ҳудуди бўйлаб шарқий йўналишда 229 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.
2-нуқтадан чегара Нукус шаҳридаги давлат ўрмон хўжалигининг ҳудуди бўйлаб жанубий йўналишда 436 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.
3-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг А-380 автомобиль йўли бўйлаб ғарбий йўналишда 229 метр масофада 4-нуқтагача давом этади.
4-нуқтадан чегара Нукус шаҳридаги «Нукус текстил» МЧЖ иморатининг ҳудуди бўйлаб шимолий йўналишда 436 метр масофада 1-нуқтагача давом этади.
4-ер участкаси
1-бошланғич нуқта Нукус шаҳрининг Беруний кўчаси бўйлаб шимолий томонда 35 метр масофа узоқликда жойлашган.
1-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг «Нукус строй стил» МЧЖ ҳудуди бўйлаб шарқий йўналишда 123,2 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.
2-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг «Аманжол автотех» МЧЖ ҳудуди бўйлаб жанубий йўналишда 120 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.
3-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг Беруний кўчаси бўйлаб ғарбий йўналишда 64 метр масофада 4-нуқтагача давом этади.
4-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг Идора иморати ҳудуди бўйлаб шимолий йўналишда 33 метр масофада 5-нуқтагача давом этади.
5-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг Идора иморати ҳудуди бўйлаб ғарбий йўналишда 55,2 метр масофада 6-нуқтагача давом этади.
6-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг «Дауыт» хусусий фирмаси ҳудуди бўйлаб шимолий йўналишда 87 метр масофада 1-нуқтагача давом этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5-ер участкаси
1-бошланғич нуқта Нукус шаҳридаги «Нукус ун заводи» корхонасидан жануби-шарқий томондан 610 метр масофада, саноат зонаси ҳудудида жойлашган.
1-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб шарқий йўналишда 589,78 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.
2-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб жануби-шарқий йўналишда 792,6 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.
3-нуқтадан чегара Нукус шаҳридаги «Нукус-полимер» корхонаси томонга шимолий йўналишда 430,5 метр масофада 4-нуқтагача давом этади.
4-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб жануби-ғарбий йўналишда 1219,2 метр масофада 5-нуқтагача давом этади.
5-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб ғарбий йўналишда 435,1 метр масофада 6-нуқтагача давом этади.
6-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб шимолий йўналишда 862,56 метр масофада 7-нуқтагача давом этади.
7-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб шарқий йўналишда 425,42 метр масофада 8-нуқтагача давом этади.
8-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб шимолий йўналишда 731,13 метр масофада 1-нуқтагача давом этади.
(5-бўлимнинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 09/23/105/0144-сон)
6-ер участкаси
1-бошланғич нуқта Нукус шаҳридаги «Каракалпак дан онимлери» АЖ кархонасидан жанубий томонидан 67 метр масофада, саноат зонаси ҳудудида жойлашган.
1-нуқтадан чегара Нукус шаҳридаги «Каракалпак дан онимлери» АЖ кархонасидан шарқий йўналишда 387,6 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.
2-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб жанубий йўналишда 515,6 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.
3-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб ғарбий йўналишда 387,6 метр масофада 4-нуқтагача давом этади.
4-нуқтадан чегара Нукус шаҳрининг саноат зонаси ҳудуди бўйлаб шимолий йўналишда 515,6 метр масофада 1-нуқтагача давом этади.
7-ер участкаси
1-бошланғич нуқта Тўрткўл туманининг «Пахтачи» овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги, «Қўнғирот-Тошкент» темир йўл линиясининг ғарб томонида, «Тўрткўл» темир йўл вокзалининг шимолий қисмидан 800 метр узоқликда жойлашган.
1-нуқтадан чегара «Қўнғирот-Тошкент» темир йўл линияси бўйлаб жанубий йўналишда 428 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.
2-нуқтадан чегара К2 коллектори бўйлаб жанубий-ғарбий йўналишда 143 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.
3-нуқтадан чегара К3 коллектори бўйлаб шимолий йўналишда 100 метр масофада 4-нуқтагача давом этади.
4-нуқтадан чегара К3 коллектори бўйлаб шимолий-шарқий йўналишда 358 метр масофада 1-нуқтагача давом этади.
8-ер участкаси
1-бошланғич нуқта Тўрткўл туманининг «Оққамиш» ОФЙ худудидан ўтувчи А-380 Ўзбекистон миллий автомагистрал йўлининг шимоли-ғарбидан 206 метр масофа узоқликда жойлашган.
1-нуқтадан чегара 2-нуқтагача, «Муҳаммад Юсуф Орифжон» МЧЖ биноси бўйлаб шимолий-шарқий йўналишда 109 метр масофага давом этади.
2-нуқтадан чегара 3-нуқтагача, қуруқ ер бўйлаб жанубий-шарқий йўналишда 500 метр масофага давом этади.
3-нуқтадан чегара 4-нуқтагача, қуруқ ер бўйлаб жанубий-ғарбий йўналишда 107 метр масофага давом этади.
4-нуқтадан чегара 1-нуқтагача, қуруқ ер бўйлаб шимолий-ғарбий йўналишда 499 метр масофага давом этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 89-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/89/0136-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
9-ер участкаси
1-бошланғич нуқта Беруний тумани, «Абай» МФЙ ҳудуди А-380 автомобиль йўли бўйидан жанубий томонда 92 метр масофа узоқликда жойлашган.
1-нуқтадан жануби-ғарбий йўналишда 211,7 метр масофада 2-нуқтагача давом этади.
2-нуқтадан А-380 автомобиль йўли бўйлаб шимоли-ғарбий йўналишда 1092 метр масофада 3-нуқтагача давом этади.
3-нуқтадан шимоли-шарқий йўналишда А-380 автомобиль йўли томонга 211,7 метр масофада 4-нуқтагача давом этади.
4-нуқтадан А-380 автомобиль йўли бўйлаб жануби-шарқий йўналишда 462 метр масофада 5-нуқтагача давом этади.
5-нуқтадан жануби-ғарбий йўналишда 114,1 метр масофада 6-нуқтагача давом этади.
6-нуқтадан жануби-шарқий йўналишда А-380 автомобиль йўли бўйлаб 84,6 метр масофада 7-нуқтагача давом этади.
7-нуқтадан шимоли-шарқий йўналишда А-380 автомобиль йўли томонга 112,0 метр масофада 8-нуқтагача давом этади.
8-нуқтадан жануби-шарқий йўналишда А-380 автомобиль йўли бўйлаб 528,0 метр масофада 1-нуқтагача давом этади.
(9-бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 августдаги 538-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 ноябрдаги 941-сон қарорига
2-ИЛОВА
«Нукус» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонасининг
тузилмаси
Бошқарув ходимларининг умумий сони — 7 нафар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 ноябрдаги 941-сон қарорига
3-ИЛОВА
«Нукус» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхонасининг
устави
1-боб. Умумий қоидалар
1. «Нукус» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) оператив бошқарув учун ўзига берилган давлат мулки негизида давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этилган тижорат ташкилоти ҳисобланади ва ўзига бириктирилган мулкка нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган доирада ўз фаолияти мақсадларига, мулкдор (ёки унинг топшириғига биноан унинг томонидан масъул этиб тайинланган давлат органи — муассис) топшириқларига мувофиқ эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва тасарруф этиш ҳуқуқини амалга оширади.
2. Дирекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Уставга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
3. Дирекция юридик шахс ҳисобланади, алоҳида мулкка, мустақил балансга, банкларда ҳисобрақамларига, шу жумладан валюта ҳисобрақамларига, эмблемага, штамплар ва бланкаларга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бошқа реквизитларга эга бўлади.
4. Дирекциянинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — «Нукус» erkin iqtisodiy zonasi direktsiyasi» davlat unitar korxonasi;
қисқартирилган номи — «Nukus» EIZ direktsiyasi» DUK;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Государственное унитарное предприятие «Дирекция свободной экономической зоны «Нукус»;
қисқартирилган номи — ГУП «Дирекция СЭЗ «Нукус»;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — «Directorate of free economic zone «Nukus» State Unitary Company;
қисқартирилган номи — «Directorate of FEZ «Nukus» SUC.
5. Дирекциянинг жойлашган жойи (почта манзили): Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, А. Досназаров кўчаси, 97-уй.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Дирекциянинг муассиси (кейинги ўринларда Муассис деб аталади) ҳисобланади.
7. Дирекция ўз номидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ва амалга ошириши, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши, низоларни ҳал этишда бошқа органларда вакиллик қилиши мумкин.
8. Дирекция Муассиснинг розилигига кўра тижорат ташкилотларининг, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ юридик шахсларнинг қатнашишига йўл қўйиладиган нотижорат ташкилотларида иштирокчи (акциядор, аъзо) бўлиши мумкин.
9. Дирекция бошқа давлат корхонасининг муассиси бўлиши мумкин эмас.
2-боб. Дирекция фаолиятининг мақсади ва асосий йўналишлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Дирекция фаолиятининг асосий мақсади «Нукус» эркин иқтисодий зонасини (кейинги ўринларда — «Нукус» ЭИЗ) ва «Қорақалпоқ-агро» эркин иқтисодий зонаси (кейинги ўринларда — «Қорақалпоқ-агро» ЭИЗ) ривожлантириш давлат дастурларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш, шунингдек, «Нукус» ва «Қорақалпоқ-агро» ЭИЗлар ҳудудида алоҳида ҳуқуқий режимга риоя этилишини таъминлаш йўли билан оператив бошқариш, «Нукус» ва «Қорақалпоқ-агро» ЭИЗлар қатнашчиларига хизматлар кўрсатишдан ҳамда ушбу Уставда назарда тутилган бошқа ишларни (хизматларни) бажаришдан (кўрсатишдан) фойда олиш ҳисобланади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 89-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/89/0136-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Қуйидагилар Дирекция фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси махсус иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашининг (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) қабул қилинган қарорларига мувофиқ «Нукус» ЭИЗ ва «Қорақалпоқ-агро» ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, уларнинг реестрини юритиш;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
Маъмурий кенгаш қарорларига мувофиқ инвесторлар билан «Нукус» ЭИЗ ва «Қорақалпоқ-агро» ЭИЗ ҳудудида инвестиция киритиш тўғрисида битимлар, давлат мулкини «нол» харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида «Нукус» ЭИЗ қатнашчилари билан шартномалар тузиш;
«Нукус» ЭИЗ ва «Қорақалпоқ-агро» ЭИЗ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни топиш ва жалб этиш;
«Нукус» ЭИЗ ва «Қорақалпоқ-агро» ЭИЗнинг ишлаб чиқилган бош режаси ва Маъмурий кенгаш қарори билан маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш;
«Ягона дарча» тамойили асосида муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси тармоқларига уланиш учун зарур бўлган барча рухсатномаларни беришни ташкил этиш;
белгиланган тартибда танланган инвесторларнинг ўз зиммасига олган мажбуриятларнинг зарур тарзда бажаришини тизимли назорат қилиш, кейинчалик натижаларни Маъмурий кенгашга тақдим этиш;
«Нукус» ЭИЗ ва «Қорақалпоқ-агро» ЭИЗ ҳудудида жойлашган давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектларини ўзига берилган ваколатлар доирасида бошқариш;
«Нукус» ЭИЗ ва «Қорақалпоқ-агро» ЭИЗ ҳудудидаги лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш ва ташкилотларнинг доимий фаолият юритишини таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда «Нукус» ЭИЗ ва «Қорақалпоқ-агро» ЭИЗ қатнашчиларига кўмаклашиш;
«Нукус» ЭИЗ ва «Қорақалпоқ-агро» ЭИЗни ривожлантириш дастурининг амалга оширилишини таъминлаш;
экологик ҳолатнинг яхшиланиши юзасидан назоратни таъминлаш, шунингдек, «Нукус» ЭИЗ ва «Қорақалпоқ-агро» ЭИЗ ҳудудида жойлашган тарихий-маданий бойликлар асраб-авайланиши учун жавоб бериш;
«Нукус» ЭИЗ ва «Қорақалпоқ-агро» ЭИЗ фаолиятини бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга ошириш.
Дирекция қонун ҳужжатларида ушбу Уставда назарда тутилган тегишли фаолият турининг лицензияланиши зарурлиги белгиланган тақдирда, Дирекция фаолиятнинг ушбу турини лицензия олмасдан, тегишли лицензияловчи орган билан тузилган лицензия битими асосида амалга оширишга ҳақлидир.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 89-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/89/0136-сон)
12. Дирекция қонун ҳужжатларида фаолиятнинг тақиқланмаган бошқа турларини ҳам амалга ошириши мумкин.
3-боб. Дирекция фаолиятини бошқариш
13. Дирекция Муассисга ва Маъмурий кенгашга ҳисобот беради.
14. Муассис қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Дирекция фаолиятининг мақсади ва йўналишларини белгилаш;
Дирекция Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
Дирекциянинг ортиқча, фойдаланилмаётган ёхуд белгиланган мақсадда фойдаланилмаётган мулкини олиб қўйиш ва тасарруф этиш;
Дирекцияга берилган мулкдан фойдаланишдан олинган соф фойданинг бир қисмини ёки ҳаммасини олиш;
Дирекция мулки бўйича амалга оширилган битимларни ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш ва Дирекцияга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиш;
Дирекцияни қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш ва оралиқ, тугатиш балансини тасдиқлаш;
меҳнатга оид қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Дирекция раҳбари билан меҳнат шартномасини муддатидан олдин тўхтатиш;
меҳнатга оид қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Дирекция раҳбари билан меҳнат шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш.
15. Вазирлар Маҳкамаси Дирекция фаолиятига раҳбарлик қилади ва назоратни амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий кенгаш «Нукус» ЭИЗ ва «Қорақалпоқ-агро» ЭИЗ мустақил бюджетининг ва «Нукус» ЭИЗ ва «Қорақалпоқ-агро» ЭИЗни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилади.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 89-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/89/0136-сон)
16. Қуйидагилар Вазирлар Маҳкамаси ваколатларига киради:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Дирекциянинг «Нукус» ЭИЗ ва «Қорақалпоқ-агро» ЭИЗни ривожлантириш бўйича фаолияти стратегик вазифалари ва йўналишларини белгилаш;
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 89-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/89/0136-сон)
ҳар чоракда Дирекция фаолияти ҳақидаги ҳисоботни эшитиш.
17. Маъмурий кенгаш ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун Дирекция фаолиятига тааллуқли ҳужжатларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга. Маъмурий кенгаш олинган ҳужжатлардан фақат хизмат мақсадларида фойдаланади.
18. Дирекциянинг жорий фаолиятига раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Маъмурий кенгаш томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Директор раҳбарлик қилади.
19. Директор ижро этувчи орган ҳисобланади.
20. Директор:
қонун ҳужжатлари талабларини бажаришга, Дирекция ходимларининг меҳнат шароитларини муҳофаза қилиш ва яхшилаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги норма ва қоидаларга риоя қилинишини таъминлаш тадбирларини ишлаб чиқади ва жорий этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Нукус» ЭИЗ ва «Қорақалпоқ-агро» ЭИЗни ривожлантириш дастурларининг амалга оширилишини ташкил қилади;
(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 89-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/89/0136-сон)
Дирекциянинг асосий фаолиятини такомиллаштиришга, бошқаришнинг энг замонавий усулларини жорий этишга доир чора-тадбирларни амалга оширади;
Дирекция номидан ишончномасиз ҳаракат қилади, барча ташкилотларда, шу жумладан хорижий ташкилотларда унинг манфаатларини ифода этади;
ходимларни ишга қабул қилади, улар билан меҳнат шартномаларини (контрактларни) тузади, ўзгартиради ва уларнинг амал қилишини тўхтатади;
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишончномалар беради;
кадрларни тайёрлаш ва ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш чора-тадбирларини амалга оширади;
Дирекциянинг барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Дирекциянинг ички иш тартибини ва хўжалик фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатларни тасдиқлайди;
Дирекция томонидан қонун ҳужжатларига риоя қилинишини ташкил этиш ва назорат қилишни таъминлайди;
Дирекцияга юкланган мақсадлар ва вазифаларни бажариш учун зарур бўлган бошқа функцияларни амалга оширади.
21. Директор Муассис ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига Дирекция фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда ҳисобот беради.
22. Директор ўз ҳуқуқларини амалга оширишда ва вазифаларни бажаришда Дирекция манфаатларини кўзлаган ҳолда ҳаракат қилиши лозим ҳамда бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга тўловлар, иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши, меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи барча талабларнинг ва уларга тенглаштирилган тўловларнинг қондирилиши, ишлаб чиқариш фаолияти билан бевосита боғлиқ эҳтиёжларга маблағлар ўтказилмаганлиги, Дирекциянинг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан, жумладан, Дирекцияга берилган давлат мол-мулки йўқолган тақдирда, етказилган зарар юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. «Нукус» ЭИЗ ва «Қорақалпоқ-агро» ЭИЗнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда, Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланадиган мустақил бюджети маблағларининг тасарруф этувчиси ҳисобланади ҳамда «Нукус» ЭИЗ ва «Қорақалпоқ-агро» ЭИЗнинг мустақил бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисоботни белгиланган тартибда тақдим этади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 89-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/89/0136-сон)
24. Директор ўз зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши, шунингдек, Дирекцияга берилган давлат мулкининг сақланиши ва ундан мақсадли фойдаланилиши юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
4-боб. Дирекциянинг устав фонди
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Дирекциянинг устав фонди «Нукус» ЭИЗ ва «Қорақалпоқ-агро» ЭИЗ фаолиятини оператив бошқаришни амалга ошириш учун Муассис томонидан ўзига берилган маблағлар, мол-мулк ва бошқа активлар йиғиндисидан иборат бўлади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 89-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/89/0136-сон)
26. Дирекция устав фондининг миқдори 1 млрд сўмни ташкил қилади.
5-боб. Дирекциянинг устав фондини кўпайтириш ва камайтириш тартиби
27. Дирекциянинг устав фонди қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Муассис қарорига биноан кўпайтирилади ёки камайтирилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуни.
6-боб. Дирекция мулкини тасарруф этиш
28. Муассис томонидан Дирекцияга оператив бошқарув ҳуқуқи билан берилган асосий фондлар ва айланма маблағлар Дирекция мол-мулкини ташкил қилади.
29. Дирекциянинг асосий фондлари ва айланма маблағлари бўлинмайди ва улушлар (ҳиссалар, пайлар) бўйича тақсимланиши мумкин эмас.
30. Маъмурий кенгаш Дирекцияга берилган давлат мулкидан белгиланган мақсадда фойдаланилишини ва унинг сақланишини, шунингдек, ўзгага берилишини Муассис номидан назорат қилади.
31. Директор Муассис билан келишган ҳолда, Дирекция мулкини қуйидагича тасарруф этиши мумкин:
асосий воситаларни сотиш, уларни ижарага ёки гаровга бериш;
мол-мулкни бошқа хўжалик жамиятининг устав фондига улуш сифатида киритиш;
бошқа хўжалик жамиятларининг акцияларини (улушларини) сотиб олиш ва сотиш;
мол-мулкни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқача тарзда тасарруф этиш.
7-боб. Дирекция бюджетини шакллантириш
32. Қуйидагилар Дирекция фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат мулки бўлган ва «Нукус» ЭИЗ ва «Қорақалпоқ-агро» ЭИЗ ҳудудида жойлашган бинолар ва иншоотларни ижарага беришдан олинган даромадларнинг бир қисми;
(32-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 89-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/89/0136-сон)
хизматлар кўрсатишдан олинган даромадлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Нукус» ЭИЗ ва «Қорақалпоқ-агро» ЭИЗ қатнашчиларининг ажратмалари ва «Нукус» ЭИЗ ва «Қорақалпоқ-агро» ЭИЗ қатнашчилари сифатида рўйхатдан ўтиш учун тўловлар;
(32-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 89-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/89/0136-сон)
Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларидаги маблағлар;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар.
8-боб. Захира фондини ва бошқа фондларни шакллантириш тартиби
33. Дирекция ўз тасарруфида қоладиган соф фойда ҳисобига захира фондини, шунингдек, бошқа фондларни ташкил этиши мумкин, уларнинг миқдори ва шакллантириш тартиби Муассис томонидан тасдиқланади.
9-боб. Даромадни (фойдани) тақсимлаш ва зарарларни қоплаш тартиби
34. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва муассисга ажратмалар белгиланган тартибда тўлангандан сўнг қоладиган Дирекциянинг соф фойдаси Дирекция тасарруфида қолади ва ундан Муассис қарорига биноан фойдаланилади.
35. Муассис ўз қарори билан бошқа юридик ва жисмоний шахсларга хайрия мақсадлари учун йўналтириладиган маблағларнинг чекланган суммасини уларни тасарруф этиш ҳуқуқини Директорга берган ҳолда белгилайди.
36. Дирекциянинг хўжалик фаолияти натижасида кўрилган зарарлар ушбу мақсадлар учун ташкил этилган захира фонди маблағлари ҳисобидан қопланиши мумкин.
10-боб. Ҳисоботларни тақдим этиш тартиби
37. Дирекция ҳисобот даври тугагач, ваколатли органларга молия ҳисоботини ва рўйхати қонун ҳужжатларида белгиланадиган бошқа ҳужжатларни тақдим этади ҳамда ҳужжатларнинг сақланиши ва давлат томонидан сақлашга берилиши юзасидан белгиланган тартибда жавоб беради.
38. Дирекциянинг хўжалик субъекти сифатидаги фаолияти Маъмурий кенгаш томонидан, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилинади.
39. Директор ҳар чоракда Дирекция фаолиятининг натижалари ва тасдиқланган ривожлантириш дастурларининг амалга оширилиши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
11-боб. Дирекциянинг жавобгарлиги
40. Дирекция ўз мажбуриятлари бўйича ўзига тегишли мулк билан жавоб беради. Муассис Дирекциянинг мулки етарли бўлмаган тақдирда, унинг мажбуриятлари бўйича субсидиар жавобгарликни амалга оширади.
41. Дирекция Муассис мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.
12-боб. Дирекцияни тугатиш ва қайта ташкил этиш
42. Дирекция Муассиснинг қарорига кўра, қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ёки суд қарорига биноан тугатилиши ёхуд қайта ташкил этилиши мумкин.
43. Дирекцияни тугатиш Дирекция фаолиятининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворислик тартибида бошқа шахсларга ўтмаган ҳолда тўхтатилишига сабаб бўлади.
Дирекция қайта ташкил этилган тақдирда, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворисга ўтади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 ноябрдаги 941-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
ЎЗГАРТИРИШЛАР
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Нукус-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Зомин-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Косонсой-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Сирдарё» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Бойсун-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Бўстонлиқ-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Паркент-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхоналарининг уставларини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 25 июлдаги 542-сон қарорида:
а) номидан «Нукус-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» сўзлари чиқариб ташлансин;
биринчи хатбошидан «Нукус-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» сўзлари чиқариб ташлансин;
иккинчи хатбошидан «Нукус-фарм» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) 2-банддан «Нукус-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» сўзлари чиқариб ташлансин;
г) 3-банддан «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши» сўзлари чиқариб ташлансин;
д) 5-банддан «Нукус-фарм» ЭИЗ» сўзлари чиқариб ташлансин;
е) 1-илова номидан «Нукус-фарм» сўзлари чиқариб ташлансин;
ж) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисолансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 январдаги 29-сон қарорида:
а) 2-банддан «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши» ва «Нукус-фарм» сўзлари чиқариб ташлансин;
номидан «Нукус-фарм» сўзлари чиқариб ташлансин;
1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2019 й., 09/19/941/4057-сон; 22.02.2021 й., 09/21/89/0136-сон; 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2023 й., 09/23/105/0144-сон; 27.08.2025 й., 09/25/538/0782-сон)