Ҳужжат кучини йўқотган " " 26.11.2025
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5325-сон Фармонига ўзгартириш киритиш ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ташкилий тузилмасини янада мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, оилаларни мустаҳкамлаш, оилавий муносабатларни тартибга солиш, шунингдек, мазкур йўналишда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ишларини кучайтириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5325-сон Фармонига иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 22 ноябрь,
ПФ-5880-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 ноябрдаги ПФ-5880-сон Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5325-сон Фармонига киритилаётган ўзгартириш
2 ва 3-иловалар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси марказий аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси марказий аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сони 32 нафардан иборат.
Техник ва ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмиталари ижро аппаратларининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмиталари ижро аппаратлари бошқарув ходимларининг чекланган сони — 5 нафардан, жами 70 нафардан иборат.
Техник ва ёрдамчи ходимлар штат бирликлари сони ўрнатилган меъёрлар асосида белгиланади».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2019 й., 06/19/5880/4044-сон)