Ҳужжат кучини йўқотган " " 16.08.2024
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
СУПЕРМАРКЕТЛАР ШОХОБЧАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА КЕНГАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш тўғрисида» 1995 йил 5 январдаги ПФ-1030-сон Фармонининг 11-бандини бажариш юзасидан, шунингдек, савдо хизмати кўрсатиш маданиятини янада ошириш, аҳолини зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ва халқ истеъмол товарлари билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Супермаркет туридаги дўкон тўғрисидаги Вақтинчалик низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
дўконларнинг кўрсатиб ўтилган турлари учун Вақтинчалик низомда қайд этилган талабларни ҳисобга олган ҳолда, улар негизида супермаркет туридаги дўконлар ташкил қилиш мўлжалланаётган савдо корхоналарининг жойлаштирилишини икки ҳафта муддатда белгиласинлар;
хусусий тадбиркорларга, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга супермаркет туридаги дўконлар ташкил этиш учун уларга белгиланган тартибда бинолар, хоналар, ер участкалари сотишда кўмаклашсинлар.
Белгилаб қўйилсинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ушбу корхоналарни ташкил этишга доир қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини таъминлаш бўйича шахсан жавоб берадилар.
3. «Ўзбексавдо» давлат уюшмаси (Файзиев), Ўзбекбирлашув (Абдусаниев):
савдо корхоналарининг супермаркет туридаги дўконлар учун Вақтинчалик низом талабларига мувофиқлигини экспертизадан ўтказиш ҳамда кўрсатиб ўтилган корхоналарга тегишли хулосалар бериш учун ваколатли мутахассислардан махсус комиссиялар тузсинлар;
супермаркет туридаги дўконлар ташкил этишга доир ишларни мувофиқлаштиришни таъминласинлар, савдо ишларини ташкил қилишга ҳамда қўйилаётган талабларни ҳисобга олган ҳолда уларни зарур озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан тўлдиришга ёрдам берсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 472-сонли қарорига асосан 2020 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2020 й., 09/20/472/1155-сон)
5. Супермаркет туридаги дўконлар учун озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари мажбурий турларининг тахминий рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари М. 3. Усмонов, Б. С. Ҳамидов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 19 апрель,
135-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
1995 йил 19 апрелдаги 135-сон қарорига
1-ИЛОВА
Супермаркет туридаги дўкон тўғрисида Вақтинчалик
намунавий низом
I. Умумий қоидалар
1. Супермаркет туридаги дўконлар республика аҳолисини кундалик зарур озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан таъминлашни яхшилаш мақсадида шаҳарларда ва туман марказларида ташкил этилади.
2. Супермаркет сотишнинг илғор шаклларини қўллаган ҳамда аҳолига комплекс харид талабларини қондирувчи турли хизматлар кўрсатган ҳолда кенг ассортиментдаги озиқ-овқат товарларини ва кундалик зарур ноозиқ-овқат товарларини сотиш учун мўлжалланган савдо корхоналарининг энг мақбул тури ҳисобланади.
3. Супермаркет туридаги дўконлар универсал ассортиментли, бўш савдо майдонлари бўлган, зарур талабларга жавоб берадиган универсамлар, озиқ-овқат дўконлари, йирик озиқ-овқат дўконлари негизида, шунингдек, савдо майдони камида 600 кв метр бўлган, қишлоқ жойларидаги туман марказларида камида 400 кв метр бўлган ҳамда товарларни қабул қилиб олиш, сақлаш, уларни сотишга тайёрлаш ва сотиш учун барча зарур шароитларга эга бўлган янги қурилишлар ҳисобига ташкил этилиши мумкин.
4. Технологик ечимлар ҳисобга олинган ҳолда супермаркет биноси нормал савдо жараёнини амалга ошириш, савдонинг илғор усулларини қўллаш ва харидорлар учун қулайликларини ҳисобга олиб қўшимча хизматлар кўрсатишни ташкил этиш учун махсус ва ёрдамчи хоналарга эга бўлиши керак.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 29 мартдаги 91-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 14-сон, 180-модда)
5. Супермаркет бинолари ва хоналари эстетик талабларга жавоб бериши керак. Архитектура шакллари, бинокорлик материаллари танлаш, биноларни бўяш, витриналарни безаш, савдо зали интерьери — буларнинг барчаси ўзаро боғлиқ бўлиб, улар замонавий ансамблни ташкил этиши ҳамда шаҳар (жой)нинг умумий архитектурасига қўшилиб кетиши керак.
6. Супермаркет туридаги дўконларда юқори хизмат кўрсатиш маданияти, товарларнинг кенг ассортименти, кўргазмали анжомлар ва уларни мақбул жойлаштириш, сотишнинг илғор усуллари, аҳоли учун қулай бўлган иш тартиби, турли қўшимча хизматлар кўрсатиш, иш ўринларини тўғри ташкил этиш, дўконларни энг янги савдо-технологик ва совутгич ускуналар, касса машиналари, электрон тарозилар, юк кўтариш-транспорт ускуналари билан жиҳозлаш таъминланиши керак.
7. Супермаркетларда савдо жараёнини ташкил этиш ўзига ўзи хизмат кўрсатиш усулида амалга оширилади.
Супермаркетнинг савдо залига озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари фақат қадоқланган ва ўралган кўринишда сотишга қўйилади.
8. Харид қилинган товар учун харидорлар билан пул ҳисоб-китоблари фақат республика ҳудудида фойдаланиш учун рухсат берилган назорат-касса машиналари Давлат реестрига киритилган назорат-касса машиналари қўлланган ҳолда амалга оширилади.
9. Савдо майдони 400 кв метр бўлган супермаркет савдо залига қўйилган озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари ассортименти камида 800 номдаги, 600 кв метр майдонда камида 1200 номдаги, 1000 ва ундан кўп кв метр майдонда — камида 2000 номдаги товарларни ташкил этиши керак.
10. Супермаркетларда озиқ-овқат товарлари бўйича товар обороти улуши дўкон товар оборотининг умумий ҳажмида камида 70 — 80 фоизни, ноозиқ-овқат товарлари бўйича 20 — 30 фоизни ташкил этиши керак, мавжуд савдо майдонларига товарларни жойлаштириш мана шундан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
11. Қўшимча савдо майдонлари мавжуд бўлган тақдирда супермаркетларда бар-ресторан, қаҳвахона ёки «экспресс» кафе ҳамда эшиги алоҳида бўлган бошқа турдаги ва иш тартиби узайтирилган умумий овқатланиш корхоналари ташкил этиш зарур.
Аҳолини иссиқ нон ва нон-булка маҳсулотлари билан таъминлаш учун кичик новвойхоналар ҳам ташкил этиш мумкин.
II. Супермаркет туридаги дўконларга қўйиладиган асосий талаблар
1. Супермаркет ташкил этиш учун биноларни, жойларни аниқлашда қуйидагиларни ҳисобга олиш зарур:
супермаркет, шаҳар транспорти кесишиши ҳисобга олинган ҳолда, аҳоли гавжум жойларда, майдонларда, Марказий кўчаларда, деҳқон бозорлари ва саноат корхоналари яқинида, шунингдек, йирик уй-жой даҳаларида жойлашган бўлиши керак;
хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони;
автомашиналар тўхтаб туриш жойлари ташкил этиш.
2. Ассортиментни тўғри шакллантириш ва товарлар ҳамда товар гуруҳларининг юқори даражада айланувчанлиги супермаркет туридаги дўконлар учун зарур шартлардан бири ҳисобланади.
Супермаркетларда сотиладиган товарлар ассортиментига озиқ-овқат товарларининг кенг номенклатураси, шу жумладан, нон, нон-булка маҳсулотлари, қандолатчилик маҳсулотлари, баққоллик товарлари, сут ва сут маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, гўшт ва гўшт маҳсулотлари, балиқ ва балиқ маҳсулотлари, алкоголсиз ичимликлар, шарбатлар, вино-арақ маҳсулотлари, консерваланган маҳсулотлар, сабзавотлар ва ҳўл мевалар, умумий овқатланиш корхоналарининг ярим тайёр маҳсулотлари, пазандачилик, ундан тайёрланган ва қандолатчилик маҳсулотлари кириши керак.
Кундалик зарур ноозиқ-овқат товарларидан қуйидагилар бўлиши керак: ички трикотаж, пайпоқлар ва узун пайпоқлар, тўқимачилик ва металлдан ишланган атторлик буюмлари, иплар, пойабзалга оҳор бериш буюмлари, туалет анжомлари, пардоз-андоз, хўжалик-маиший ва маиший кимёнинг айрим буюмлари, мактаб-ёзув, идора, спорт буюмлари, болалар товарлари ва ўйинчоқлари, фототоварлар, боғдорчилик-полизчилик анжомлари.
3. Савдо корхоналарини супермаркет сифатида қайта барпо қилишда савдонинг илғор усулларини қўллашни ва харидорларга энг юқори қулайлик яратишни, тўлиқ ўзига ўзи хизмат кўрсатишни жорий этишни, энг янги савдо-технология асбоб-ускуналарини қўллашни, пулли хизматлар кўрсатишни кенгайтиришни, ходимларнинг меҳнат шароитларини яхшилашни ва хизмат кўрсатиш маданиятини оширишни ҳисобга олган ҳолда савдонинг ягона ташкилий-техник жараёнларини комплекс ҳал этиш, шунингдек харидорларга қулай бўлиши, алоҳида кириш ва чиқиш эшиклари бўлиши учун ҳисоб-китобнинг ягона усулини ташкил этишни назарда тутиб технологик ечимга алоҳида эътибор бериш зарур.
4. Супермаркет ташкил этишда технологик ечимларга мувофиқ қўшимча, ёрдамчи хоналар, хизмат хоналари ва маиший хоналарни мақбул жойлаштириш масалаларини ҳал этиш зарур.
5. Супермаркетнинг савдо залида харидорларнинг сумкалари ва болалар аравачалари сайланадиган жой албатта назарда тутилиши керак.
6. Барча Супермаркетларда харидорлар томонидан товарлар танланиши буюм корзиналари ва аравачаларида амалга оширилиши керак, улар харидорлар оқимини ҳисобга олган ҳолда етарли миқдорда бўлиши лозим.
7. Савдо залида товар гуруҳларининг жойлаштирилиши у ёки бу товарларга харидорларнинг талабини, харидорлар оқимини, савдо зали режалаштирилишини, ҳисоб-китоб узели жойлаштирилишини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак.
Ягона ҳисоб-китоб узели ва «кириш-чиқиш» зоналари ташкил этилиши харидорлар оқими савдо залига тўғри йўналтирилган бўлишини, масофанинг қисқаришини, кириш-чиқишда тиқилинч бўлмасликни, барча касса кабиналарини ягона зонада жойлаштиришни, харидорларнинг шахсий буюмларини сақлаш ва ўраш учун буюм корзиналари ва аравачалари тўпланадиган махсус жойлар ажратилишини таъминлаши керак.
8. Аҳолига қулайлик бўлиши учун шиша идишларнинг барча турларини қабул қилиш пунктлари ташкил этилиши керак.
Тунда келтирилган сут ва нонни сақлаш учун алоҳида жой, алмаштирилган бўш шиша идишлар жамланадиган ва сайланадиган майдонни назарда тутиш тавсия этилади.
9. Супермаркетларда харидорларга қуйидагича қўшимча хизматлар ташкил этилиши керак:
буюртмалар салони;
товарларни ўраш столлари ташкил этиш;
совға тўпламларини бутлаш;
товарларни уйга элтиб бериш;
вақтинча фойдаланишга бериш пунктлари ва маиший хизматларнинг бошқа турлари.
10. Барча супермаркетларда сотиладиган товарлар намойиш қилинган ҳолда витриналар зарур даражада безатилган, реклама масалалари ҳал этилган бўлиши керак, товарларнинг хусусиятлари ва улар қўйилган жойлар, иш тартиби тўғрисида турли ахборот ва кўрсаткичлар бўлиши керак.
11. Барча савдо жараёнлари савдо тартибини бошқарувчи амалдаги норматив ҳужжатларни ҳисобга олган ҳолда ташкил этилиши керак.
12. Маиший ва маъмурий бинолар таркибида супермаркет ходимлари меҳнатининг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилайдиган хоналар, руҳий енгиллашиш (релоксация) хонаси, овқатланиш хонаси, жамоат тадбирлари ўтказиладиган хона ва бошқалар аниқ шароитлар ва имкониятлардан келиб чиққан ҳолда зарур ҳажмларда назарда тутилиши тавсия этилади.
Супермаркет туридаги дўконлар учун маҳаллий шароитларни ва харидорларга қўшимча қулайликлар яратишни ҳисобга олган ҳолда иш тартибининг соат 7 дан кечкурун соат 21-22-23 гача ва ундан кеч бўлган узайтирилган мақбул тартиби белгиланади. Уларнинг кеча-кундуз ишлашини ташкил этиш масаласи ҳам ишлаб чиқилади,
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 20 октябрдаги 413-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Вазирлар Маҳкамасининг
1995 йил 19 апрелдаги 135-сон қарорига
3-ИЛОВА
Супермаркет туридаги дўконлар учун озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари турларининг
тахминий рўйхати

‎‏Т/Р

Товар гуруҳлари номи‎‏

Супермаркет майдони‎‎

400 кв м‎

600 кв м‎

1000 кв м‎

I. Озиқ-овқат товарлари‎

‎‎Товарларнинг мавжуд бўлиши мажбурий бўлган энг кам турлари

1.‎ Нон ва нон-булка маҳсулотлари‎ 10‎ 15‎ 25‎
2.‎ Ун‎ 3‎ 4‎ 5‎
3.‎ Макарон маҳсулотлари‎ 7‎ 10‎ 52‎
4.‎ Ёрма ва дуккали ўсимликлар маҳсулотлари‎ 15‎ 20‎ 35‎
5.‎ Чой‎ 5‎ 7‎ 10‎
6.‎ Қандолатчилик маҳсулотлари‎ 50‎ 100‎ 200‎
7.‎ Қандолатчилик маҳсулотлари‎ 50‎ 100‎ 200‎
8.‎ Мураббо, жем, повидло, асал‎ 10‎ 15‎ 25‎
9.‎ Парранда гўшти‎ 5‎ 7‎ 15‎
10.‎ Гўштли консервалар‎ 4‎ 6‎ 10‎
11.‎ Колбаса ва дудланган маҳсулотлар‎ 5‎ 10‎ 15‎
12.‎ Балиқ ва денгиз озиқ-овқат маҳсулотлари‎ 5‎ 10‎ 15‎
13.‎ Сельд‎ 2‎ 3‎ 5‎
14.‎ Балиқ консервалари‎ 15‎ 17‎ 25‎
15.‎ Мол ёғи‎ 2‎ 3‎ 5‎
16.‎ Ўсимлик ёғи‎ 4‎ 7‎ 10‎
17.‎ Эритилган озиқ-овқат ёғлари ва бошқа озиқ-овқат мол ёғлари‎ 2‎ 3‎ 5‎
18.‎ Маргарин маҳсулотлари‎ 2‎ 3‎ 5‎
19.‎ Майонез маҳсулотлари‎ 2‎ 3‎ 5‎
20.‎ Қаймоғи олинмаган сут маҳсулотлари‎ 5‎ 7‎ 10‎
21.‎ Сут консервалари‎ 2‎ 5‎ 8‎
22.‎ Пишлоқ-бринза‎ 5‎ 7‎ 10‎
23.‎ Тухум ва тухум маҳсулотлари‎ 2‎ 3‎ 5‎
24.‎ Туз ва зироварлар‎ 5‎ 7‎ 30‎
25.‎ Янги ва қайта ишланган сабзавот маҳсулотлари‎ 8‎ 15‎ 20‎
26.‎ Картошка ва картошка маҳсулотлари‎ 2‎ 3‎ 10‎
27.‎ Томат маҳсулотлари‎ 3‎ 4‎ 10‎
28.‎ Мева ва резаворлар‎ 5‎ 10‎ 15‎
29.‎ Цитрус ва бошқа субтропик мевалар‎ 3‎ 5‎ 7‎
30.‎ Мева-сабзавот консервалари‎ 5‎ 10‎ 15‎
31.‎ Мева-резавор ва шу кабилардан тайёрланган консервалар‎ 15‎ 17‎ 30‎
32.‎ Сабзавот, мева, цитрус мевалар шарбати‎ 15‎ 20‎ 30‎
33.‎ Қуруқ мевалар ва ёнғоқ‎ 5‎ 7‎ 20‎
34.‎ Алкоголсиз ичимликлар ва минерал сувлар‎ 10‎ 15‎ 20‎
40.‎ Озиқ-овқат концентратлари‎ 15‎ 20‎ 25‎
41.‎ Бошқа озиқ-овқат товарлари (янчилмаган кофе, кофели ичимликлар, крахмал, озиқ-овқат содаси, сирка эссенцияси, овқатбоп сирка, гармдори, озиқ-овқат ёғи, зираворлар ва бошқалар)‎ 100‎ 130‎ 170‎
42.‎ Тамаки маҳсулотлари‎ 10‎ 15‎ 20‎
43.‎ Умумий овқатланиш маҳсулотлари‎ 10‎ 15‎ 30‎
ЖАМИ:‎ 400‎ 600‎ 1000‎
II. Ноозиқ-овқат товарлари

Товарларнинг мавжуд бўлиши мажбурий бўлган энг кам турлари

1.‎ Атторлик товарлари‎ 50‎ 80‎ 150‎
2.‎ Атир-упа-косметика товарлари‎ 40‎ 50‎ 100‎
3.‎ Синтетик ювиш ва тозалаш воситалари‎ 10‎ 15‎ 20‎
4.‎ Кир совун ва атир совун‎ 5‎ 10‎ 15‎
5.‎ Идиш-товоқ ва рўзғор товарлари‎ 50‎ 70‎ 100‎
6.‎ Металл идишлар‎ 20‎ 25‎ 30‎
7.‎ Шиша идишлар‎ 10‎ 15‎ 25‎
8.‎ Чинни-фаянс идишлар‎ 10‎ 15‎ 20‎
9.‎ Асбоблар‎ 10‎ 10‎ 15‎
10.‎ Электр товарлар‎ 30‎ 40‎ 60‎
11.‎ Оқ қоғоз товарлар‎ 30‎ 50‎ 100‎
12.‎ Мактаб-ёзув анжомлари‎ 20‎ 30‎ 50‎
13.‎ Ўйинчоқлар‎ 20‎ 30‎ 45‎
14.‎ Бошқа маданий товарлар‎ 10‎ 15‎ 50‎
15.‎ Фототоварлар‎ 15‎ 20‎ 30‎
16.‎ Рўзғор кимёвий товарлари‎ 10‎ 20‎ 30‎
17.‎ Ич кийим (эркаклар, аёллар, болалар) трикотажи‎ 20‎ 30‎ 40‎
18.‎ Пайпоқ-носки (эркаклар, аёллар, болалар)‎ 20‎ 30‎ 50‎
19.‎ Боғ-томорқа асбоб-ускуналари‎ 10‎ 15‎ 20‎
20.‎ Спорт ва туризм товарлари‎ 20‎ 30‎ 50‎
ЖАМИ:‎ 400‎ 600‎ 1000‎
ҲАММАСИ:‎ 800‎ 1200‎ 2000‎
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)