Ҳужжат кучини йўқотган " " 13.04.2020
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
қарори
Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 8 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2465-7]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 15 февралдаги 3/11-сонли ««Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2465-8, 13.04.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги ПФ-5476-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3724-сонли қарори)»ги Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июлдаги 533-сон «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ ҳўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида низомини тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2013 йил 26 апрелдаги 9/1-сон қарори (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 309-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 24 август,
21/8-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 24 августдаги 21/8-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низомга киритилаётган қўшимчалар
1. 7-банд «тўловларнинг учинчи шахслар (хўжалик юритувчи субъектлар) ҳисобидан ундирилишига йўл қўйилмайди,» деган сўзлардан кейин «товарларни (хизматларни) электрон тижорат орқали реализация қилиш ҳолатлари ва» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. 59-банд қуйидаги мазмундаги «д» кичик банд билан тўлдирилсин:
«д) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) — Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат агентларига («Ўзпахтасаноат» АЖ, «Ўздонмаҳсулот» АК, «Ўзагролизинг» АЖ, «Ўзмашлизинг» МЧЖ) ажратилган мақсадли маблағларни қайтариш бўйича мажбуриятлар тижорат агентлари томонидан бажарилмаган тақдирда, уларнинг банк ҳисобварақларига.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.10.2019 й., 10/19/2465-7/3877-сон)