Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг қабул қилиниши муносабати билан Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш ҳамда тегишли низомларни тасдиқлаш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2024 йил 5 июндаги 1339-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги ЎРҚ-544-сон Қонунининг 3-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 14 ва 16-моддаларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг айрим Низом ва Йўриқномалари, шунингдек, бошқа меъёрий ҳужжатлари 1-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари М. Истамов зиммасига юклансин.
Раис М. АБДУСАЛОМОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 23 июль,
924-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 23 июлдаги 924-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг ўз кучини йўқотган деб топилган айрим низом ва йўриқномалари, шунингдек, бошқа меъёрий ҳужжатлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ўтказиладиган сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича участка сайлов комиссиялари ишининг айрим масалалари тўғрисида» 1999 йил 9 октябрдаги 36-сон қарори.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутатлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқотини олиб боришларида қўшимча шароит яратиб бериш бўйича Марказий сайлов комиссиясининг йўриқномаси» тўғрисида» 1999 йил 9 октябрдаги 52-сон қарори.
3. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сайловини ўтказиш билан боғлиқ Марказий сайлов комиссиясининг низом ва йўриқномалари тўғрисида» 2004 йил 18 сентябрдаги 198-сон қарори 3-банди ва 3-иловаси.
4. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида»ги Қонуннинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларга тегишли айрим қоидаларини амалга оширишга доир масалалар ҳақида» 2004 йил 21 октябрдаги 211-сон қарори.
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайловда сайловчилар турган жойида овоз беришни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги Йўриқномани тасдиқлаш ҳақида» 2004 йил 23 декабрдаги 234-сон қарори.
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҳузуридаги Илмий-методик Кенгаш Низом» лойиҳаси тўғрисида» 2006 йил 14 апрелдаги 271-сон қарори.
7. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови бўйича методик жиҳатдан амалий ёрдам кўрсатиш ҳақида» 2006 йил 14 апрелдаги 272-сон қарори.
8. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сайловини ўтказиш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари тўғрисида» 2009 йил 17 сентябрдаги 417-сон қарори 3, 5 ва 6-бандлари ҳамда 3, 5 ва 6-иловалари.
9. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Ўзбекистон экологик ҳаракатидан Қонунчилик палатаси депутатларини сайлаш бўйича Конференцияси Саноқ комиссиясининг резина муҳри ва бюллетенларни бекор қилиш штампи тавсифини тасдиқлаш тўғрисида» 2009 йил 13 ноябрдаги 441-сон қарори.
10. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сайловида муддатидан илгари овоз бериш тартибини тасдиқлаш тўғрисида» 2009 йил 3 декабрдаги 450-сон қарори.
11. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Сайловчилар турган жойда овоз беришни ташкил этиш ва кўчма сайлов қутиларидан фойдаланиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида» 2009 йил 14 декабрдаги 464-сон қарори.
12. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов ўтказиш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2014 йил 11 сентябрдаги 618-сон қарори 1-бандининг учинчи, тўртинчи, еттинчи ва саккизинчи хатбошилари ҳамда 2, 3, 6 ва 7-иловалари.
13. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига номзодлар кўрсатиш тартиби бўйича услубий тавсияларни тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 11 августдаги 844-сон қарори.
14. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи сайлов комиссияларининг бинолари ва хоналарини жиҳозлаш тартиби тўғрисида»ги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 11 августдаги 845-сон қарори.
15. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссиялари ишини ташкил қилиш тўғрисида»ги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 1 декабрдаги 858-сон қарори;
16. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг «Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 14 декабрдаги 860-сон қарори.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 23 июлдаги 924-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига (бундан буён матнда Сайлов кодекси деб юритилади) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади), халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига (бундан буён матнда маҳаллий Кенгашлар деб юритилади) сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг фаолияти тартибини белгилайди.
I боб. Сайлов округларини тузиш
1. Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов округлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (бундан буён матнда Марказий сайлов комиссияси деб юритилади) томонидан тузилади.
2. Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш учун бир юз элликта ҳудудий сайлов округи тузилади.
3. Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов округларининг чегаралари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маъмурий-ҳудудий тузилиши инобатга олинган ҳолда, қоида тариқасида, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида сайловчилар сони тенг ҳолда белгиланади.
4. Маҳаллий Кенгашларга сайлов ўтказиш учун қуйидаги сайлов округлари тузилади:
халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказиш учун — олтмиштадан кўп бўлмаган сайлов округи;
халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказиш учун — ўттизтадан кўп бўлмаган сайлов округи.
5. Ҳар бир сайлов округидан битта депутат сайланади.
6. Маҳаллий Кенгашларга сайлов ўтказиш учун сайлов округлари сони тегишли маҳаллий Кенгаш томонидан аҳоли, сайловчилар сони, ҳудуд ва бошқа маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Маҳаллий Кенгашларга сайлов ўтказиш бўйича сайлов округлари тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан, қоида тариқасида, сайловчилар сони тенг ҳолда тузилади. Сайлов округларининг чегаралари вилоятлар, туманлар ва шаҳарларнинг маъмурий-ҳудудий тузилиши инобатга олинган ҳолда белгиланади.
7. Сайлов округларини тузишда сайлов округларидаги сайловчилар сонининг йўл қўйиладиган энг кўп четга чиқиши, қоида тариқасида, ўн фоиздан ошмаслиги керак.
8. Сайлов округларининг рўйхатлари уларнинг чегаралари, сайловчилар сони ва округ сайлов комиссияларининг жойлашган ери кўрсатилган ҳолда сайловдан камида етмиш беш кун олдин тегишинча Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
II боб. Округ сайлов комиссияларини тузиш
9. Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияси Марказий сайлов комиссияси томонидан, маҳаллий Кенгашларга сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияси эса тегишли вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан сайловга камида етмиш кун қолганида комиссия раиси, раис ўринбосари, котиби ва олти — саккиз нафар комиссия аъзосидан иборат таркибда тузилади.
10. Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари сайлов округлари тузилганидан сўнг уч кун ичида тавсия қилади ҳамда Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланади.
11. Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари сайлов округлари тузилганидан сўнг уч кун ичида тавсия қилади ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар сайлов комиссиялари томонидан тасдиқланади.
12. Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари сайлов округлари тузилганидан сўнг уч кун ичида тавсия қилади ҳамда туман ва шаҳар сайлов комиссиялари томонидан тасдиқланади.
III боб. Округ сайлов комиссияларига аъзолик
13. Йигирма бир ёшга тўлган, ўрта ёки олий маълумотга, қоида тариқасида, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш борасида иш тажрибасига эга бўлган, аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган фуқаролар округ сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин.
Қуйидагилар округ сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас:
14. Округ сайлов комиссияси аъзосига мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда гувоҳнома берилади.
Округ сайлов комиссиясининг раиси, раис ўринбосари, котиб ва бошқа аъзоларининг гувоҳномалари тегишинча Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссияларининг раислари томонидан имзоланади.
15. Округ сайлов комиссиясининг қарорига биноан комиссиянинг раиси, раис ўринбосари, котиби ёки бошқа аъзоси сайлов ўтказиш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан озод этилиши мумкин.
16. Округ сайлов комиссияси аъзоси округ сайлов комиссияси таркибидаги фаолияти даврида Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексида назарда тутилган давлат ёки жамоат вазифаларини бажариш билан боғлиқ кафолатлардан фойдаланади.
17. Округ сайлов комиссиясининг аъзоси тегишинча Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссияларининг қарорларига мувофиқ қуйидаги ҳолларда ўз вазифаларини бажаришдан озод этилиши мумкин:
шахсий аризасига кўра;
ваколатларидан маҳрум этилган тақдирда;
Сайлов кодекси талабларини бузган ёки зиммасидаги мажбуриятларига мунтазам равишда эътиборсизлик қилган тақдирда.
18. Қонунчилик палатаси, маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзод ёки номзоднинг ишончли вакили этиб рўйхатга олинган округ сайлов комиссияси аъзоси комиссия таркибидан чиқиб кетган деб ҳисобланади.
Зарур бўлган тақдирда, Сайлов кодексида белгиланган тартибда сайлов комиссиясининг янги аъзоси сайланади.
IV боб. Округ сайлов комиссияларининг ваколатлари
19. Округ сайлов комиссияси:
сайлов округи ҳудудида Сайлов кодекси ижроси устидан назоратни амалга оширади ва унинг бир хил тарзда қўлланилишини таъминлайди;
сайлов участкаларини тузади, округ бўйича уларнинг тартиб рақамини белгилайди, манзилини кўрсатган ҳолда уларнинг рўйхатини эълон қилади;
участка сайлов комиссияларини тузади ва уларнинг таркиби ҳақидаги маълумотларни эълон қилади;
участка сайлов комиссияларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;
ҳар бир сайлов участкасининг чегараси ва участка сайлов комиссиялари жойлашган жойи ҳамда овоз бериш хоналари ҳақида сайловчиларнинг хабардор этилишини ташкил этади;
участка сайлов комиссияларига ташкилий-услубий ёрдам беради, уларни сайловга оид қонун ҳужжатлари матнлари, Марказий сайлов комиссиясининг низомлари, йўриқномалари ва бошқа ҳужжатлари билан таъминлайди;
депутатликка номзодларга сайлов кампаниясида иштирок этиш учун тенг шароитларни таъминлайди;
депутатликка номзодларнинг сайловчилар билан учрашувларини ташкил этишга кўмаклашади;
сиёсий партиялар, бошқа жамоат бирлашмалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларининг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан ахборотини эшитади;
сайловчилар рўйхатларининг тузилишини ва уларнинг ҳамма танишиб чиқиши учун тақдим этилишини кузатиб боради;
пул маблағларини участка сайлов комиссиялари бўйича тақсимлайди, участка сайлов комиссияларининг бинолар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминланишини назорат қилади ҳамда сайловни моддий-техника жиҳатдан таъминлашнинг бошқа масалаларини кўриб чиқади;
сайлов округи бўйича сайлов натижаларини аниқлайди ва уларни тегишинча Марказий сайлов комиссиясига, вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссиясига тақдим этади;
сиёсий партияларнинг ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг кузатувчиларига мандат беради;
сайловчилар, кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакилларига муддатидан олдин овоз бериш ўтказиладиган вақт ва жой ҳақидаги маълумотларни етказади;
такрорий овоз бериш ва такрорий сайлов, шунингдек бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайлови ўтказилишини ташкил этади;
сайловчиларнинг ва сайлов жараёни бошқа иштирокчиларининг мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан қарорлар қабул қилади.
сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ маърифий тадбирларни (ўқув машғулотлари, семинарлар, конференциялар, давра суҳбатлари ва ҳоказоларни), шу жумладан участка сайлов комиссиялари аъзолари учун ўтказади;
Сайлов кодексига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
20. Округ сайлов комиссияси раиси:
округ сайлов комиссияси фаолиятига раҳбарлик қилади;
округ сайлов комиссияси мажлисларини чақиради, уларда раислик қилади ва уни ўтказиш тартибини белгилайди;
комиссия аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
давлат органлари, халқаро ташкилотлар, жамоат бирлашмалари билан муносабатларда округ сайлов комиссияси номидан иштирок этади;
округ сайлов комиссияси жойлашган бинонинг жиҳозланишини ташкил этади;
округ сайлов комиссиясининг қарорлари, участка сайлов комиссияси раислари, депутатликка номзод кўрсатган сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кузатувчилари, сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари, депутатликка номзодларнинг ишончли вакиллари гувоҳномаларини ҳамда бошқа ҳужжатларни имзолайди;
жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни комиссия аъзолари ўртасида кўриб чиқиш учун тақсимлайди;
округ сайлов комиссияси аъзоларининг овоз бериш кунидаги вазифаларини белгилайди;
сиёсий партияларнинг кузатувчилари, ваколатли вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг кузатувчилари билан ҳамкорликни амалга оширади;
Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнидаги ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, ҳуқуқбузарликка оид материалларни тўплаб, юқори турувчи сайлов комиссиясига ёки судга мурожаат қилади;
Ўзбекистон Республикаси бюджетидан участка сайлов комиссияси фаолиятини таъминлаш учун ажратилган маблағларни участка сайлов комиссиялари ўртасида тақсимлайди ва уларнинг мақсадли фойдаланишини назорат қилади;
округ сайлов комиссиясининг ваколат муддати тугаганидан сўнг комиссия фаолиятига оид ҳужжатларни ҳамда моддий қийматликларни туман (шаҳар) ҳокимлигига топширади;
Сайлов кодексига ҳамда мазкур Низомга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Округ сайлов комиссияси раиси ўз ваколатларини бажара олмаган, шунингдек округ сайлов комиссияси раиси бўлмаган тақдирда, унинг ваколатлари раис ўринбосари ёки округ сайлов комиссияси қарори билан комиссия аъзоларидан бирининг зиммасига юклатилади.
21. Округ сайлов комиссияси раиси ўринбосари:
округ сайлов комиссияси раиси ўз ваколатларини бажара олмаган тақдирда, унинг ваколатларини амалга оширади;
комиссия аъзоларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
округ сайлов комиссияси аъзоларининг малакасини ошириш ва уларнинг фаолиятини услубий жиҳатдан таъминлашни ташкил этади;
оммавий ахборот воситалари вакиллари билан алоқалар ўрнатади, уларда комиссия фаолиятини ҳар томонлама ёритилишини ташкиллаштиради;
сиёсий партияларнинг кузатувчиларини, ваколатли вакилларини, оммавий ахборот воситалари вакилларини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчиларни тегишли сайлов комиссияси томонидан берилган ҳужжатлар асосида рўйхатга олишни ташкиллаштиради;
жисмоний ва юридик шахсларни, шунингдек уларнинг вакилларини қабул қилади ва уларнинг мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқишни ташкил этади;
округ сайлов комиссияси аъзоларини жалб этган ҳолда комиссия қарорлари ижросини таъминлайди;
округ сайлов комиссияси раисининг топшириқларини бажаради;
ўз ваколатлари доирасида округ сайлов комиссиясининг бошқа аъзоларига топшириқлар беради;
Сайлов кодексига ҳамда мазкур Низомга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
22. Округ сайлов комиссияси котиби:
округ сайлов комиссияси раисининг ўринбосари ўз ваколатларини бажара олмаган тақдирда, унинг ваколатларини амалга оширади;
округ сайлов комиссияси мажлисларини ташкиллаштиради, муҳокама этиладиган масалалар бўйича қарор ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди;
округ сайлов комиссияси аъзоларини комиссия мажлиси ўтказилиши вақти ва жойи ҳақида хабардор қилади;
участка сайлов комиссияси аъзоларининг Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати (бундан буён матнда СЯЭР деб юритилади) билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
округ сайлов комиссияси раиси ва раис ўринбосари топшириқларини бажаради;
округ сайлов комиссиясининг фаолиятига тааллуқли иш ҳужжатларини номенклатура асосида юритиб боради;
Сайлов кодексига ҳамда мазкур Низомга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
23. Округ сайлов комиссиясининг аъзоси:
комиссиянинг мажлиси ҳақида олдиндан хабардор бўлишга;
комиссия мажлисида сўзга чиқишга, таклифлар киритишга, мажлис иштирокчиларига саволлар беришга ва жавоблар олишга;
сайловга тааллуқли ҳар қандай ҳужжатлар ва материаллар билан танишиш ва улардан нусхалар олишга;
мажлисда муҳокама қилинган масалалар юзасидан овоз беришга ва унинг қарорларини қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда имзолашга;
комиссия раиси топшириғига кўра сайлов бюллетенларини далолатномалар асосида тақсимлашга;
участка сайлов комиссияларига амалий ёрдам беришга;
участка сайлов комиссияларининг овозларни санаб чиқиш тўғрисидаги баённомаларини қабул қилишда ва сайлов натижаларини аниқлашда иштирок этишга;
округ сайлов комиссияси мажлисида муҳокама этиладиган масалалар юзасидан ўзининг алоҳида фикрини билдиришга;
қонун ҳужжатлари ва мазкур Низомга мувофиқ бошқа вазифаларни бажаришга ҳақли.
24. Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияси таркибида СЯЭР билан ишлайдиган масъул аъзо бўлиши лозим.
Мазкур масъул аъзо:
участка сайлов комиссияси аъзоларига Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимига (бундан буён матнда СЖБАТ деб юритилади) кириш учун тегишли маълумотларни беради;
участка сайлов комиссиялари томонидан СЖБАТ тизимида амалга ошириладиган ишларни мувофиқлаштириб боради;
ҳар бир участка сайлов комиссияси учун сайловчилар рўйхатини чоп этиш ишларини амалга оширади.
25. Сайловни ташкил этиш ва уни ўтказиш соҳасида ҳуқуқбузарлик содир этилган ҳолларда округ сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари ёки котиб томонидан белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузилади.
Баённома бошқа ҳужжатлар ва иш бўйича ашёвий далиллар билан бирга ҳуқуқбузарлик содир этилган ёки аниқланган пайтдан бошлаб бир суткадан кечиктирмай уни тузган шахс томонидан тегишли туман, шаҳар маъмурий судига юборилади.
26. Округ сайлов комиссияси сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан давлат органларига ҳамда жамоат бирлашмаларининг органларига, корхоналарга, муассасаларга, ташкилотларга, мансабдор шахсларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга, улар қўйилган масалани кўпи билан уч кунлик муддатда кўриб чиқиши ва округ сайлов комиссиясига жавоб қайтариши шарт.
Давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар округ сайлов комиссияларига ўз ваколатларини амалга оширишида кўмаклашиши, уларнинг иши учун зарур маълумотларни тақдим этиши шарт.
V боб. Округ сайлов комиссиялари ишини ташкил этиш
27. Округ сайлов комиссияси ўз фаолиятини қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик ва адолатлилик принциплари асосида амалга оширади.
28. Округ сайлов комиссиясининг фаолияти қуйидаги тадбирлар бўйича режалаштирилади:
округ сайлов комиссиясининг биринчи ташкилий мажлисини ўтказиш;
округ сайлов комиссиясининг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир иш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
округ сайлов комиссияси аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
округ сайлов комиссияси аъзолари томонидан сайловчиларнинг ҳар кунги қабулини ташкил этиш;
округ сайлов комиссияси аъзоларининг навбатчилигини ташкил қилиш;
округ сайлов комиссияси жойлашган бинони белгиланган тартибда жиҳозлаш;
сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ маърифий тадбирларни (ўқув машғулотлари, семинарлар, конференциялар, давра суҳбатлари ва ҳоказоларни) ташкил этиш;
участка сайлов комиссияларининг ишини ташкил қилиш ва биноларни жиҳозлашда амалий ёрдам кўрсатиш;
сайлов бюллетенларини участка сайлов комиссияларига тақсимлаш ва етказиш;
29. Округ сайлов комиссияси ишининг ташкилий шакли унинг заруратга қараб ўтказиладиган мажлиси ҳисобланади.
Округ сайлов комиссиясининг мажлиси, агар унда мажлис ўтказилаётган кундаги комиссия аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади.
30. Округ сайлов комиссиясининг мажлиси раиснинг ташаббусига кўра ёки комиссия аъзолари умумий таркибининг камида учдан бир қисми талабига биноан чақирилиши мумкин.
31. Округ сайлов комиссиясининг қарори очиқ овоз бериш йўли орқали комиссия аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
32. Округ сайлов комиссияси мажлисларида масалалар очиқ ва ошкора муҳокама этилади.
Мажлисда кун тартиби, унда иштирок этаётган комиссия аъзоларининг исми, фамилияси, отасининг исми, кўрилган ҳар бир масала бўйича овоз бериш натижалари, қабул қилинган қарор акс этган баённома юритилади.
Баённомага мажлисда қабул қилинган қарор, хулосалар ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек комиссия аъзоларининг у ёки бу масала юзасидан алоҳида фикрлари бўлса, ёзма шаклда илова қилинади.
33. Баённома раислик қилувчи ва котиб томонидан имзоланади.
Округ бўйича сайлов натижаларини белгилаш тўғрисидаги баённома комиссиянинг мажлисида иштирок этган барча аъзолари томонидан имзоланади.
34. Округ сайлов комиссиясининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарори барча давлат органлари, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат бирлашмалари, меҳнат жамоалари ва ҳарбий қисмлар, корхоналарнинг, муассасаларнинг ва ташкилотларнинг раҳбарлари ижро этиши учун мажбурийдир.
35. Округ сайлов комиссияси мажлисларида юқори турувчи комиссия аъзолари, рўйхатга олинган депутатликка номзодлар, уларнинг ишончли вакиллари, сиёсий партияларнинг, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан, бошқа давлатлардан, халқаро ташкилотлардан кузатувчилар иштирок этиши мумкин.
Мажлисларга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари вакиллари ва бошқалар таклиф этилиши мумкин.
36. Манфаатдор ташкилотлар ўз кузатувчилари тўғрисида округ сайлов комиссиясига сайловга кечи билан ўн беш кун қолганида ариза билан маълум қиладилар. Округ сайлов комиссияси манфаатдор ташкилотдан ариза олинганидан кейин беш кун ичида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги мандатни кузатувчига беради.
37. Округ сайлов комиссияси ўз муҳрига эга бўлиб, унинг намунаси тегишинча Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари томонидан тасдиқланади.
38. Округ сайлов комиссияси СЯЭР асосида тегишли сайлов участкалари бўйича сайловчилар рўйхатини сайловга уч кун қолганда қоғозда чоп этади ва участка сайлов комиссиясига етказилишини таъминлайди.
39. Сайлов куни округ сайлов комиссияси раиси ёки раис ўринбосари округ сайлов комиссиясига ташриф буюрган сиёсий партияларнинг кузатувчилари, ваколатли вакиллари, номзоднинг ишончли вакиллари, оммавий ахборот воситалари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчиларни тегишли ҳужжатлар асосида рўйхатга олади ва қабул қилади.
40. Округ сайлов комиссияси раиси ёки раис ўринбосари томонидан комиссия аъзоларининг овоз бериш кунидаги вазифалари белгиланади.
41. Округ сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари ёки котиби тегишли сайлов комиссиясига сайлов округи ҳудудида овоз бериш жараёнининг бориши ҳақида ҳар соатда хабар бериб боради.
VI боб. Округ сайлов комиссияларининг бинолари ва хоналарини жиҳозлаш
42. Давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар округ сайлов комиссияларига сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш учун зарур бўлган бинолар, мажлис заллари, хоналар ҳамда асбоб-ускуналарни бепул бериши шарт.
Округ сайлов комиссиялари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан камида тўрт хонадан иборат бино билан, шунингдек транспорт, алоқа воситалари ва Интернет тармоғига уланиш имконияти билан таъминланади.
43. Округ сайлов комиссиялари жойлашган бинолар тегишли тарзда жиҳозланиши ва қуйидагиларга эга бўлиши керак:
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи (бинонинг устида ва ичида);
Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби (бинонинг ичида);
зарур мебеллар, оргтехника воситалари, телефон, телевизор, 2 тадан кам бўлмаган СЖБАТ талабларига жавоб берувчи компьютер ва уларга керакли бўлган мосламалар (UPS, принтер, сканер ва бошқалар) ҳамда узлуксиз интернет алоқаси ва ҳ.к.;
ёнғинга қарши воситалар.
Округ сайлов комиссияси жойлашган бино ва унга олиб борувчи йўлаклар озода ва таъмирланган, ёритиш мосламалари ўрнатилган бўлиши керак.
Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиясида ҳар бир участка сайлов комиссиясига сайловчилар рўйхатини чоп этиш учун етарли даражада оргтехникалар бўлиши керак.
44. Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга тааллуқли маълумотлар жойлаштириладиган стендларда қуйидагилар жойлаштирилади:
сайлов санасига бағишланган плакат (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига___кун қолди);
сайлов округининг харитаси;
округ сайлов комиссиясининг таркиби, иш режаси, навбатчилик жадвали ҳақидаги ахборот;
барча рўйхатга олинган депутатликка номзодларнинг Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан нашр қилинган таржимаи ҳоли ва дастури;
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (ХХIII боб 117-модда), Сайлов кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (146 ва 147-моддалар), Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (V1 боб 512 —519-моддалар), Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси (27, 142 ва 167-моддалар)дан кўчирмалар;
сайловга оид инфографик ва схематик кўринишдаги тушунтириш материаллари.
45. Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиясида қўшимча равишда:
Марказий сайлов комиссиясининг ишонч телефони;
вилоят маъмурий суди ва прокуратураси телефон рақамлари акс эттирилган ахборот стендлари бўлиши лозим.
46. Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиясида қўшимча равишда:
вилоят сайлов комиссиясининг ишонч телефони;
вилоят маъмурий суди ва прокуратураси телефон рақамлари акс эттирилган ахборот стендлари бўлиши лозим.
47. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиясида қўшимча равишда:
туман (шаҳар) маъмурий суди ва прокуратураси телефон рақамлари акс эттирилган ахборот стендлари бўлиши лозим.
48. Стендларда жойлаштириладиган материалларда сайловолди ташвиқотига оид нишон ва аломатлар бўлмаслиги керак.
49. Округ сайлов комиссиясига олиб борувчи йўлларда сайлов округининг кўрсаткичлари кўринарли жойларга жойлаштирилган бўлиши керак.
50. Бинога кириш жойида ногиронлар аравачасига мослаштирилган нишаб йўлаклари (пандуслар) бўлишига (ғилдиракли аравачалар чиқишига мўлжалланган махсус йўлак) ва уларнинг белгиланган талабларга (эни камида 90 сантиметр, чиқиш бурчаги 300 дан кўп бўлмаган) мос келишига эътибор қаратилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва тегишли шаҳар, туман ҳокимликлари округ сайлов комиссиялари жойлашган биноларини таъмирлаш ва сайлов жиҳозлари билан таъминлашга ёрдам беради.
51. Округ сайлов комиссияси компьютерларини Интернет тармоғига улаш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари кўмагида амалга оширилади.
52. Округ сайлов комиссиясида бўлиши тавсия этиладиган иш юритиш жилдлари:
округ сайлов комиссиясининг қарорлари, баённомалари ва далолатномалари жилди;
Марказий сайлов комиссияси, вилоятлар, туман ва шаҳар сайлов комиссияларидан келган ҳужжатлар ва ёзишмалар жилди;
мурожаатлар қайдлов дафтари ва жилди;
корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан келиб тушган ҳужжатларни рўйхатга олиш журнали ва жилди;
чиқиш ҳужжатларини рўйхатга олиш журнали;
кузатувчиларни рўйхатга олиш журнали;
навбатчилик журнали.
VII боб. Сайлов бюллетенларини олиш ва тақсимлаш
53. Округ сайлов комиссияси тегишли органлардан сайлов округи ҳудудида истиқомат қилаётган аҳолининг миллий мансублигига кўра аҳоли сони тўғрисидаги маълумотларни сўраб олади.
Давлат органлари икки иш куни давомида сўралган маълумотларни округ сайлов комиссиясига тақдим этади.
55. Округ сайлов комиссияси икки кун ичида бошқа тилларда тайёрлаш зарур бўладиган сайлов бюллетенларининг миқдори тўғрисидаги маълумотларни мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда тегишинча Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссияларига тақдим этади.
56. Қонунчилик палатаси сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли ҳамда матни Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланади.
Маҳаллий Кенгашлар сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли ҳамда матни тегишинча вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари томонидан тасдиқланади.
Номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми сайлов бюллетенига унинг туғилган йили, эгаллаб турган лавозими (машғулотининг тури), иш жойи ва уни номзод этиб кўрсатган сиёсий партия кўрсатилган ҳолда алифбо тартибида киритилади.
57. Тегишинча Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссияларининг қарорига биноан сайлов бюллетенлари сайловга камида йигирма кун қолганида давлат тилида нашр этилади.
Сайлов бюллетенлари давлат тилида, шунингдек округ сайлов комиссиясининг қарорига биноан сайлов округининг кўпчилик аҳолиси сўзлашадиган тилларда ҳам нашр этилиши мумкин.
Брайль алифбоси асосида тайёрланган трафарет билан участка сайлов комиссияларини таъминлайди.
58. Округ сайлов комиссиялари сайлов округи чегараларида истиқомат қилаётган аҳолининг миллий мансублиги тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олган ҳолда сайлов бюллетенларини тегишли тиллар бўйича тақсимлайди.
59. Участка сайлов комиссиялари округ сайлов комиссияларидан қуйидагиларни қабул қилиб олади:
сайлов участкасидаги сайловчилар умумий сонининг беш фоизи миқдорида сайлов бюллетенларини муддатидан олдин овоз бериш бошланишига камида уч кун қолганда;
сайлов бюллетенларининг 95,5 фоизини — сайловга камида уч кун қолганида оладилар.
Берилган ва олинган сайлов бюллетенлари сонини мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги далолатномада тегишли округ ва участка сайлов комиссияларининг раиси ёки раис ўринбосари ёхуд комиссия котиби ўз имзоси билан тасдиқлайди.
60. Участка сайлов комиссияси оладиган сайлов бюллетенларининг сони сайлов участкаси бўйича сайловчиларнинг рўйхатларига киритилган сайловчилар сонидан ярим фоиздан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
VIII боб. Округ бўйича сайлов натижаларини аниқлаш
61. Округ сайлов комиссияси участка сайлов комиссияларидан овозларни санаб чиқиш натижалари бўйича баённомаларни соат 20:00 дан кейин қабул қилишни бошлайди.
62. Округ сайлов комиссиясининг аъзоси участка сайлов комиссиясининг баённомасини текширади ва баённома тўғри ёки нотўғри тўлдирилганлиги бўйича хулоса беради.
63. Участка сайлов комиссиясининг баённомасида акс эттирилган, овозларни санаб чиқиш чоғида номувофиқликлар аниқланган тақдирда, округ сайлов комиссияси ўз мажлисида участка сайлов комиссиясига ушбу номувофиқликларни бартараф этишни таклиф қилади.
64. Округ сайлов комиссияси аъзоси участка сайлов комиссиясининг баённомаси тўғри тўлдирилган бўлса, баённомадаги тегишли рақамларни дарҳол мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ Сайлов округи бўйича натижаларни жамлаб бориш жадвалга киритади.
Сайлов округи бўйича натижаларни жамлаб бориш жадвали А3-форматда нашр қилиниб, округ сайлов комиссияси жойлашган бинода ҳамма кўриши мумкин бўлган жойга осилади.
65. Округ сайлов комиссияси томонидан участка сайлов комиссияларидан овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомаларни қабул қилиб олиш ҳамда округ бўйича сайлов натижаларини аниқлаш жараёнида сиёсий партияларнинг кузатувчилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчилар ҳозир бўлишлари мумкин.
66. Сайлов округи бўйича сайлов натижалари фақат участка сайлов комиссияларининг тақдим этган баённомалари асосида аниқланади. Округ сайлов комиссияси:
сайлов округидаги сайлов участкалари сони;
сайлов округидаги сайловчиларнинг умумий сони;
округ сайлов комиссияси олган сайлов бюллетенлари сони;
сайлов бюллетенлари олган сайловчилар сони;
овоз беришда иштирок этган сайловчилар сони;
фойдаланилмаган ва бузиб қўйилиб бекор қилинган сайлов бюллетенларининг умумий сони;
ҳар бир номзод бўйича алоҳида-алоҳида ёқлаб берилган овозлар сони;
ҳақиқий эмас деб топилган сайлов бюллетенлари сонини аниқлайди.
67. Округ сайлов комиссияси мажлисида округ бўйича сайлов натижалари аниқланади ҳамда мазкур Низомнинг 6 а, 6 б ва 6 в-иловасига мувофиқ шаклда тузиладиган баённомада акс эттирилади.
Округ бўйича сайлов натижалари тўғрисидаги баённомани имзолаш вақтида баённома мазмуни юзасидан норози бўлган комиссия аъзоси ўзининг алоҳида фикрини баённомага илова қилишга ҳақли, бу ҳақда баённомада қайд этилади.
68. Сайлов округи бўйича сайлов натижалари округ сайлов комиссиясининг мажлисида аниқланади ва баённомага киритилади. Баённома комиссия раиси, раис ўринбосари, котиби ва бошқа аъзолари томонидан имзоланади ҳамда тегишинча Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиясига тақдим этилади.
IX боб. Такрорий овоз бериш
69. Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида сайлов округи бўйича икки нафардан ортиқ номзод қўйилган бўлсада, улардан ҳеч бири сайланмаса, округ сайлов комиссияси энг кўп овоз олган икки нафар номзод бўйича округда такрорий овоз беришни ўтказиш ҳақида қарор қабул қилади ва бу ҳақда тегишинча Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссияларини ҳамда округ сайловчиларини хабардор этади.
Такрорий овоз бериш Сайлов кодекси талабларига риоя этилган ҳолда икки ҳафталик муддатда ўтказилади.
70. Такрорий овоз беришда унда иштирок этган сайловчиларнинг овозини бошқа номзодга нисбатан кўпроқ олган номзод сайланган деб ҳисобланади.
71. Округ сайлов комиссиялари участка сайлов комиссиялари баённомалари асосида округ бўйича такрорий овоз бериш натижаларини белгилайди ва мазкур Низомнинг 66-67-бандларига мувофиқ уларни баённомага киритади. Такрорий овоз беришда сайловчиларнинг иштирок этиши фоизи ҳисобга олинмайди.
X боб. Такрорий сайлов
72. Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг такрорий сайлови қуйидаги ҳолларда ўтказилади:
агар сайлов округи бўйича сайлов ўтмаган ёхуд ҳақиқий эмас деб топилган бўлса;
агар такрорий овоз бериш сайланган депутатни аниқлаш имконини бермаган бўлса;
агар сайлов округи бўйича кўпи билан икки номзод қўйилган бўлса ва улардан ҳеч бири сайланмаган бўлса.
73. Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг такрорий сайлови тегишинча Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссияларининг топшириғига биноан округ сайлов комиссияси томонидан ўтказилади. Бунда округ ва участка сайлов комиссиялари фаолиятида сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши аниқланган тақдирда, тегишинча Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари такрорий сайлов янги таркибдаги округ ва участка сайлов комиссиялари томонидан ўтказилиши зарурлиги тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
74. Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг такрорий сайлови асосий сайловдан кейин кечи билан бир ойлик муддат ичида ўтказилади.
75. Овоз бериш асосий сайловни ўтказиш учун тузилган ўша сайлов участкаларида ва сайловчиларнинг ўша рўйхатлари бўйича ўтказилади.
76. Округ сайлов комиссиялари участка сайлов комиссиялари баённомалари асосида округ бўйича такрорий сайлов натижаларини белгилайди ва мазкур Низомнинг 66-67-бандларига мувофиқ уларни баённомага киритади.
XI боб. Округ сайлов комиссиялари фаолиятини молиялаштириш
77. Қонунчилик палатаси, маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
78. Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномаси асосида амалга оширилади.
(78-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 25 октябрдаги 969-сонли қарори таҳририда)
XII боб. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш
79. Депутатликка номзодлар кўрсатган сиёсий партиялар органлари, депутатликка номзодлар, ишончли вакиллар, кузатувчилар, сайловчилар, сайлов жараёни бошқа иштирокчилари (бундан буён матнда мурожаат этувчилар деб юритилади) бевосита ўзлари ёки вакиллари орқали ариза, таклиф ва шикоят билан мурожаат қилишлари мумкин.
Мурожаатлар оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда берилиши мумкин.
Мурожаатлар, уларнинг шакли ва туридан қатъий назар, бир хил аҳамиятга эга.
80. Жисмоний шахснинг мурожаатида жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак.
Юридик шахснинг мурожаатида юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак.
Жисмоний ва юридик шахснинг мурожаатида округ сайлов комиссиясининг тартиб рақами, мурожаат юборилаётган мансабдор шахснинг лавозими ва (ёки) фамилияси (исми, отасининг исми) кўрсатилган, шунингдек мурожаатнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.
Мурожаатларда мурожаат этувчиларнинг электрон почта манзили, алоқа телефонлари кўрсатилиши мумкин.
Мурожаатлар давлат тилида ёки бошқа тилларда берилиши мумкин.
81. Мурожаат этувчиларга, округ сайлов комиссияларига якка ёки жамоа тартибида мурожаат этиш ҳуқуқи кафолатланади.
82. Мурожаат этиш ҳуқуқи ихтиёрий амалга оширилади. Ҳеч ким бирон-бир мурожаатни ёхуд унга қарши қаратилган ҳаракатларда иштирок этишга мажбур қилиниши мумкин эмас.
Мурожаат этиш ҳуқуқининг амалга оширилиши бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини, шунингдек жамият ва давлат манфаатларини бузмаслиги керак.
84. Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар округ сайлов комиссияси раиси томонидан комиссия аъзолари ўртасида кўриб чиқиш учун тақсимланади.
Округ сайлов комиссияси сайлов кампаниясини ўтказиш даврида жисмоний ва юридик шахсларнинг Сайлов кодекси талаблари бузилганлиги ёки сайловни ташкил этишнинг бошқа масалалари хусусида ўзига келиб тушган мурожаатларини ўз ваколатлари доирасида кўриб чиқади.
Мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида текширувлар ўтказилиши мумкин.
Мурожаатларга уч кунлик муддатда, агарда сайловга камида олти кун қолганида ёки овоз бериш куни келиб тушган мурожаатларни эса дарҳол кўриб чиқиб, ёзма жавоб берилади.
Мурожаатда кўтарилган масала жойида ижобий ҳал этилса, мурожаатчининг розилиги билан ёзма жавоб берилмайди.
85. Мурожаатлар қайдлов дафтарида рўйхатга олиниши лозим.
Мурожаатни қабул қилишни ва рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Округ сайлов комиссияси мурожаатни қабул қилишни ёки кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этган тақдирда ёки мурожаатни кўриб чиқиш натижаси юзасидан мурожаат этувчи норози бўлса, юқори турувчи сайлов комиссиясига ёки бевосита туман (шаҳар) маъмурий судига ёҳуд прокуратурасига шикоят қилиши мумкин.
Округ сайлов комиссиясининг раиси мурожаатни кўриб чиқиш ва унга доир қарор қабул қилиш учун округ сайлов комиссиясини мазкур Низомнинг 84-бандида белгиланган муддатларда чақиради ва унинг мажлисини ўтказади. Мажлисга манфаатдор шахслар таклиф этилиши мумкин.
86. Округ сайлов комиссияси келиб тушган мурожаатда қўйилган масалаларни ҳал этиш ўз ваколатига кирмаган тақдирда, уни мурожаат юборган шахс хабардор қилинган ҳолда уч кунлик муддатда тегишли органларга юборади.
87. Қуйидаги мурожаатлар кўриб чиқилмайди:
аноним мурожаатлар;
жисмоний ва юридик шахслар вакиллари орқали юборилган мурожаатлар, агар уларнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаса;
қонунда белгиланган бошқа талабларга мос келмайдиган мурожаатлар.
Мурожаатлар кўрмай қолдирилганда тегишли хулоса тузилади, у округ сайлов комиссияси раиси ёки раиси ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Мурожаат этувчи вакилининг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги сабабли мурожаатлар кўрмай қолдирилганлиги тўғрисида мурожаат қилувчи тегишли тартибда хабардор қилинади.
88. Мурожаат этувчиларни, уларнинг вакилини, уларнинг оила аъзоларини, улар ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш ёки ҳимоя қилиш мақсадида давлат органларига, сайлов комиссиялари ва уларнинг мансабдор шахсларига мурожаат этганлиги, шунингдек мурожаатларда ўз фикрини билдирганлиги ва танқид қилганлиги муносабати билан таъқиб этиш ман этилади.
Мурожаат этувчиларни таъқиб қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
89. Мурожаатни кўриб чиққан округ сайлов комиссияси аъзолари уни кўриб чиқиш натижалари ва қабул қилинган қарор тўғрисида мурожаат юборган шахсни хабардор қилиши шарт.
90. Депутатликка номзодлар кўрсатган сиёсий партиялар органлари, депутатликка номзодлар, ишончли вакиллар, кузатувчилар ва сайловчилар округ сайлов комиссияларининг мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича ва бошқа қарорлари устидан ушбу қарорлар қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида юқори турувчи сайлов комиссиясига ёки вилоят, туман (шаҳар) прокуратурасига, маъмурий судига шикоят қилиши мумкин.
Шикоят келиб тушган сайлов комиссияси ёки туман (шаҳар) прокуратураси, маъмурий судига шикоят келиб тушганидан кейин уч кун ичида, сайловга камида олти кун қолганида эса дарҳол кўриб чиқиши керак.
Шикоят берган шахслар ўз хоҳишига кўра шикоятни кўриб чиқишда бевосита иштирок этиш, қўшимча далил ва исботларни тақдим этиш ҳуқуқларига эга.
91. Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари шикоятларни мазкур Низомнинг 84-бандида белгиланган муддатларда кўриб чиқади ва қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
округ сайлов комиссияси қарорини бекор қилиш юзасидан тегишли қарор қабул қилиш;
округ сайлов комиссияси қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилиш ва такрорий текширув ўтказиш учун шикоятни юбориш;
шикоятни қаноатлантирмаслик.
Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссияларининг қарорлари устидан судга шикоят қилиш мумкин.
92. Қонунчилик палатасига ўтказилган сайловни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги Марказий сайлов комиссиясининг қарори устидан сайлов якунлари эълон қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят қилиниши мумкин.
93. Маҳаллий Кенгашларга ўтказилган сайловни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги тегишли сайлов комиссиясининг қарори устидан сайлов якунлари эълон қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида тегишли вилоят, туман (шаҳар) маъмурий судига шикоят қилиниши мумкин.
94. Суднинг ҳал қилув қарори чиқарилиши биланоқ дарҳол тегишли сайлов комиссиясига ва мурожаатчига топширилиши лозим.
XIII боб. Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
95. Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш (ҳаммага маълум қилиш), шу жумладан ахборот тармоқларига, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш тақиқланади.
96. Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий иш юритишни расмийлаштириш Марказий сайлов комиссиясининг 2016 йил 7 октябрдаги 751-сон қарори билан тасдиқланган Сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий иш юритишни расмийлаштириш юзасидан услубий тавсиялар асосида амалга оширилади.
XIV боб. Сайловга оид ҳужжатларни ва муҳрни сақлаш
97. Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатлар Марказий сайлов комиссиясининг 2007 йил 28 декабрдаги 368-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари сайловига ва референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатларни сақлаш ва архивга топшириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ сақлаш учун тайёрланади ҳамда топширилади.
98. Округ сайлов комиссиясининг ваколатлари тугагандан сўнг тегишинча Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссияларига қуйидагилар тақдим этилади:
округ сайлов комиссияси қарорлари, баённомалари ва комиссия аъзоларининг алоҳида фикрлари;
округ бўйича сайлов натижалари тўғрисидаги баённоманинг иккинчи нусхаси;
участка бўйича овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённоманинг биринчи нусхаси;
округ сайлов комиссияси фаолияти даврида кўриб чиқилган мурожаатлар;
сайлов округи харитаси;
комиссиянинг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга ажратилган маблағлардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботи.
Ҳужжатлар жилдларга тикилган, уларнинг рўйхати шакллантирилган ва ҳар бир варағи рақамланган бўлиши лозим.
99. Округ сайлов комиссияси сайлов жараёнида фойдаланилган комиссия муҳри, Давлат герби ва байроғи каби моддий қимматликлар тегишли равишда туман ва шаҳар ҳокимликларининг ташкилий-назорат гуруҳига масъул, мансабдор шахсларига далолатнома асосида топширилади ва уларнинг жавобгарлигида сақланади.
XV боб. Якуний қоида
100. Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари тегишинча сайлов якунлари чиқарилганидан, тегишли сайлов округларидан сайланган депутатлар Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинганидан кейин ўз фаолиятини тугатади.
Маҳаллий Кенгашларга сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари тегишли сайлов округларидан сайланган депутатлар вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинганидан кейин ўз фаолиятини тугатади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисида низомга 3-ИЛОВА
Сайлов бюллетенлари ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида чоп этиш тақсимотининг
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисида низомга 4-ИЛОВА
САЙЛОВ БЮЛЛЕТЕНЛАРИНИ ТОПШИРИШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ДАЛОЛАТНОМАСИ
2019 йил «___» декабрь
_____________________________________________
(манзил)
________________________________________________округ сайлов комиссияси ________________ участка
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисида низомга 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи ____________________________-округ сайлов комиссиясининг сайлов округи бўйича натижаларни жамлаб бориш
ЖАДВАЛИ
САЙЛОВ УЧАСТКАСИ ТАРТИБ РАҚАМИ
1.
2.
3.
4.
5.
6.
7.1
7.2
7.3
7.4
7.5
8.
Сайлов участкасидаги сайловчиларнинг умумий сони
Участка сайлов комиссияси олган сайлов бюллетенлари сони
Сайлов бюллетенлари олган сайловчилар сони
Муддатидан олдин овоз берган сайловчилар сони
Овоз беришда иштирок этган сайловчилар сони
(сайлов қутиларидаги сайлов бюллетенлари)
Фойдаланилмаган ва бузиб қўйилиб, бекор қилинган сайлов бюллетенларининг умумий сони
________________ни
Номзодни ёқлаб овоз берганлар сони
________________ни
Номзодни ёқлаб овоз берганлар сони
________________ни
Номзодни ёқлаб овоз берганлар сони
________________ни
Номзодни ёқлаб овоз берганлар сони
________________ни
Номзодни ёқлаб овоз берганлар сони
Ҳақиқий эмас деб топилган сайлов бюллетенлари сони
№1
№2
№3
№4
№5
№6
№7
№8
№...
Сайлов округи бўйича жами
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисида низомга 6 а-ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИГА САЙЛОВ 20___ йил «__»_______ _____________________________ОКРУГ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ САЙЛОВ ОКРУГИ БЎЙИЧА САЙЛОВ НАТИЖАЛАРИНИ АНИҚЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ БАЁННОМАСИ
______________________округ сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 22, 95-моддаларига мувофиқ участка сайлов комиссияларининг сайлов участкаларида овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомаларига асосан ______________________сайлов округи бўйича қуйидагиларни аниқлади:
1. Сайлов округидаги сайлов участкалари сони 2. Сайлов округидаги сайловчиларнинг умумий сони 3. Округ сайлов комиссияси олган сайлов бюллетенлари сони 4. Сайлов бюллетенлари олган сайловчилар сони 5. Муддатидан олдин овоз берган сайловчилар сони 6. Овоз беришда иштирок этган сайловчилар сони 7. Фойдаланилмаган ва бузиб қўйилиб бекор қилинган сайлов бюллетенларининг умумий сони 8. Ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сони:
Баённома тўлдирилгач, округ сайлов комиссияси белгиланган тартибда унинг биринчи нусхасини Марказий сайлов комиссиясига тақдим этади.
Баённоманинг биринчи нусхасига сайлов натижалари аниқланаётганда ҳозир бўлган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатликка номзод кўрсатган сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кузатувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлардан ҳозир бўлган кузатувчилар рўйхати илова қилинади.
Баённоманинг иккинчи нусхасига комиссия аъзоларининг алоҳида фикри (агар мавжуд бўлса), овоз бериш чоғида ёки овозлар ҳисоблаб чиқилаётганда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан комиссия номига келиб тушган мурожаатлар, мазкур мурожаатларга доир комиссия хулосалари илова қилинади.
Баённоманинг 6-бандида кўрсатилган сон баённоманинг 8-банди 1,2,3,4, ва 5-сатрлардаги ва 9-банддаги сонлар йиғиндисига тенг (6-банд = 8-банднинг сатрлар йиғиндиси + 9-банд) бўлиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисида низомга 6 б-ИЛОВА
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ КЕНГАШЛАРИГА САЙЛОВ 20___ йил «__»_______ ОКРУГ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ САЙЛОВ ОКРУГИ БЎЙИЧА САЙЛОВ НАТИЖАЛАРИНИ АНИҚЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ БАЁННОМАСИ
______________________округ сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 22, 95-моддаларига мувофиқ участка сайлов комиссияларининг сайлов участкаларида овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомаларига асосан ______________________сайлов округи бўйича қуйидагиларни аниқлади:
1. Сайлов округидаги сайлов участкалари сони 2. Сайлов округидаги сайловчиларнинг умумий сони 3. Округ сайлов комиссияси олган сайлов бюллетенлари сони 4. Сайлов бюллетенлари олган сайловчилар сони 5. Муддатидан олдин овоз берган сайловчилар сони 6. Овоз беришда иштирок этган сайловчилар сони 7. Фойдаланилмаган ва бузиб қўйилиб бекор қилинган сайлов бюллетенларининг умумий сони 8. Ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сони:
Баённома тўлдирилгач, округ сайлов комиссияси белгиланган тартибда унинг биринчи нусхасини вилоят сайлов комиссиясига тақдим этади.
Баённоманинг биринчи нусхасига сайлов натижалари аниқланаётганда ҳозир бўлган халқ депутатлари вилоят Кенгашига депутатликка номзод кўрсатган сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кузатувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлардан ҳозир бўлган кузатувчилар рўйхати илова қилинади.
Баённоманинг иккинчи нусхасига комиссия аъзоларининг алоҳида фикри (агар мавжуд бўлса), овоз бериш чоғида ёки овозлар ҳисоблаб чиқилаётганда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан комиссия номига келиб тушган мурожаатлар, мазкур мурожаатларга доир комиссия хулосалари илова қилинади.
Баённоманинг 6-бандида кўрсатилган сон баённоманинг 8-банди 1, 2, 3, 4, ва 5-сатрлардаги ва 9-банддаги сонлар йиғиндисига тенг (6-банд = 8-банднинг сатрлар йиғиндиси + 9-банд) бўлиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисида низомга 6 в-ИЛОВА
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН (ШАҲАР) КЕНГАШЛАРИГА САЙЛОВ 20___ йил «__»_______ ОКРУГ САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ САЙЛОВ ОКРУГИ БЎЙИЧА САЙЛОВ НАТИЖАЛАРИНИ АНИҚЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ БАЁННОМАСИ
______________________округ сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 22, 95-моддаларига мувофиқ участка сайлов комиссияларининг сайлов участкаларида овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомаларига асосан ______________________сайлов округи бўйича қуйидагиларни аниқлади:
1. Сайлов округидаги сайлов участкалари сони 2. Сайлов округидаги сайловчиларнинг умумий сони 3. Округ сайлов комиссияси олган сайлов бюллетенлари сони 4. Сайлов бюллетенлари олган сайловчилар сони 5. Муддатидан олдин овоз берган сайловчилар сони 6. Овоз беришда иштирок этган сайловчилар сони 7. Фойдаланилмаган ва бузиб қўйилиб бекор қилинган сайлов бюллетенларининг умумий сони 8. Ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сони:
Баённома тўлдирилгач, округ сайлов комиссияси белгиланган тартибда унинг биринчи нусхасини туман (шаҳар) сайлов комиссиясига тақдим этади.
Баённоманинг биринчи нусхасига сайлов натижалари аниқланаётганда ҳозир бўлган халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига депутатликка номзод кўрсатган сиёсий партиялар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кузатувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлардан ҳозир бўлган кузатувчилар рўйхати илова қилинади.
Баённоманинг иккинчи нусхасига комиссия аъзоларининг алоҳида фикри (агар мавжуд бўлса), овоз бериш чоғида ёки овозлар ҳисоблаб чиқилаётганда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан комиссия номига келиб тушган мурожаатлар, мазкур мурожаатларга доир комиссия хулосалари илова қилинади.
Баённоманинг 6-бандида кўрсатилган сон баённоманинг 8-банди 1,2,3,4, ва 5-сатрлардаги ва 9-банддаги сонлар йиғиндисига тенг (6-банд = 8-банднинг сатрлар йиғиндиси + 9-банд) бўлиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 23 июлдаги 924-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига (бундан буён матнда Сайлов кодекси деб юритилади) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади), халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари (бундан буён матнда маҳаллий Кенгашлар деб юритилади) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича участка сайлов комиссиялари фаолияти тартибини белгилайди.
I боб. Умумий қоидалар
1. Участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан таклиф этилиб, бу номзодлар халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилинади ҳамда тегишли округ сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилади.
Участка сайлов комиссияларининг аъзолари йигирма бир ёшга тўлган, ўрта ёки олий маълумотга, қоида тариқасида, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш борасида иш тажрибасига эга бўлган, аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган фуқаролар бўлиши мумкин.
2. Участка сайлов комиссияси ўз фаолиятини қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик ва адолатлилик принциплари асосида амалга оширади.
3. Қонунчилик палатаси, маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бир вақтда ўтказилган тақдирда, Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари томонидан ягона сайлов участкалари тузилади.
4. Участка сайлов комиссияси округ сайлов комиссияси томонидан сайловга камида қирқ кун қолганида беш — ўн тўққиз нафар аъзодан, шу жумладан раис, раис ўринбосари ва котибдан иборат таркибда тузилади.
Агар комиссия етти нафаргача аъзодан иборат таркибда тузилса, раис ва котиб сайланади.
5. Участка сайлов комиссиясининг шахсий таркиби округ сайлов комиссиясининг қарори билан тасдиқланади.
Участка сайлов комиссияси аъзоларининг сони зарур ҳолларда (иш юкламаси ўзгарган ва бошқа ҳолларда) кўпайтирилиши ёки камайтирилиши мумкин.
6. Участка сайлов комиссияси аъзоларининг ярмидан кўпи битта ташкилотдан тавсия этилиши мумкин эмас.
Қуйидагилар сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас:
7. Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод ёки ишончли вакил этиб рўйхатга олинган участка сайлов комиссияси аъзоси комиссия таркибидан чиқиб кетган деб ҳисобланади.
8. Участка сайлов комиссиясининг аъзоси тегишинча округ сайлов комиссиясининг қарорига мувофиқ қуйидаги ҳолларда ўз вазифасини бажаришдан озод этилиши мумкин:
шахсий аризасига кўра;
ваколатларидан маҳрум этилган тақдирда;
Сайлов кодекси талабларини бузган ёки зиммасидаги мажбуриятларига мунтазам равишда эътиборсизлик қилган тақдирда.
Зарур бўлган тақдирда, Сайлов кодекси ва мазкур Низомда белгиланган тартибда сайлов комиссиясининг янги аъзоси сайланади.
9. Участка сайлов комиссияси аъзоси ўз ваколат муддати тугагунига қадар сайлов кампанияси даврида иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатилиши ёки унинг розилигисиз бошқа ишга ўтказилиши мумкин эмас.
10. Участка сайлов комиссияси аъзоларига Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси (бундан буён матнда Марказий сайлов комиссияси деб юритилади) томонидан белгиланадиган намунадаги гувоҳнома берилади.
Участка сайлов комиссияси раисининг гувоҳномаси округ сайлов комиссияси раиси томонидан имзоланади ва округ сайлов комиссиясининг муҳри билан тасдиқланади (1-илова).
Участка сайлов комиссияси раисининг ўринбосари, комиссия котиби ва аъзоларининг гувоҳномалари участка сайлов комиссияси раиси томонидан имзоланади ва участка сайлов комиссиясининг муҳри билан тасдиқланади (2-илова).
11. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналарида участка сайлов комиссияси раисининг вазифаларини ушбу ваколатхоналарнинг раҳбарлари амалга оширади.
II боб. Участка сайлов комиссияси фаолиятини ташкил этиш
12. Участка сайлов комиссияси ишининг ташкилий шакли унинг заруратга қараб ўтказиладиган мажлиси ҳисобланади.
13. Участка сайлов комиссияси ўз фаолиятини очиқ ва ошкора амалга оширади.
Участка сайлов комиссиясининг мажлисларида юқори турувчи комиссия аъзолари, рўйхатга олинган депутатликка номзодлар, уларнинг ишончли вакиллари, сиёсий партияларнинг, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан, бошқа давлатлардан, халқаро ташкилотлардан кузатувчилар иштирок этиши мумкин.
Мажлисларга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари вакиллари ва бошқалар таклиф этилиши мумкин.
14. Участка сайлов комиссиясининг мажлиси, агар унда мажлис ўтказилаётган кундаги комиссия аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этаётган бўлса, ваколатли ҳисобланади.
15. Участка сайлов комиссиясининг мажлиси раиснинг ташаббусига кўра ёки комиссия аъзолари умумий таркибининг камида учдан бир қисми талабига биноан чақирилиши мумкин.
16. Участка сайлов комиссиясининг қарори очиқ овоз бериш йўли орқали комиссия аъзолари умумий сонининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, раислик қилувчининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Мажлисда кун тартиби, унда иштирок этаётган комиссия аъзоларининг исми, фамилияси, отасининг исми, кўрилган ҳар бир масала бўйича овоз бериш натижалари, қабул қилинган қарор акс этган баённома юритилади.
Баённомага мажлисда қабул қилинган қарор, хулосалар ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек комиссия аъзоларининг у ёки бу масала юзасидан алоҳида фикрлари ёзма шаклда баённомага илова қилинади.
17. Сайловга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир барча тадбирларда, шунингдек сайлов куни овоз бериш хоналарида ва овозларни санаб чиқишда Қонунчилик палатаси депутатлигига, маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, бошқа давлатлардан, халқаро ташкилотлардан кузатувчилар иштирок этиш ҳуқуқига эга. Уларнинг ваколатлари тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак.
III боб. Участка сайлов комиссиясининг ваколатлари
18. Участка сайлов комиссияси:
сайлов участкаси бўйича сайловчиларнинг рўйхатини тузади;
сайловчиларни сайловчиларнинг рўйхати билан таништиради, рўйхатда йўл қўйилган хатолар ва ноаниқликлар тўғрисидаги аризаларни қабул қилади ҳамда кўриб чиқади ва рўйхатга тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалани ҳал этади;
сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш ва овоз беришда иштирок этиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилардан тўлдирилган сайлов бюллетенларини ёпиқ конвертларда қабул қилиб олади;
аҳолини сайлов куни ва овоз бериш жойи тўғрисида хабардор этади;
бинонинг яширин овоз бериш кабиналари ёки хоналари ва сайлов қутилари, шунингдек бошқа жиҳозлар билан тайёрлаб қўйилишини таъминлайди (3-илова);
сайлов куни участкада овоз беришни ташкил этади;
овозларни санаб чиқади;
сайловчиларнинг ва сайлов жараёни бошқа иштирокчиларининг мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда улар юзасидан қарорлар қабул қилади.
Сайлов кодексига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
19. Участка сайлов комиссияси раиси:
участка сайлов комиссияси фаолиятига раҳбарлик қилади;
участка сайлов комиссияси мажлисларини чақиради, уларда раислик қилади ва уни ўтказиш тартибини белгилайди;
комиссия аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
давлат органлари, халқаро ташкилотлар, жамоат бирлашмалари билан муносабатларда участка сайлов комиссияси номидан иштирок этади;
участка сайлов комиссияси жойлашган бино ва овоз бериш хонасининг жиҳозланишини ташкил этади;
участка сайлов комиссиясининг қарорлари, участка сайлов комиссияси раисининг ўринбосари, комиссия котиби ва аъзоларининг гувоҳномалари ҳамда бошқа ҳужжатларни имзолайди;
жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни комиссия аъзолари ўртасида кўриб чиқиш учун тақсимлайди;
участка сайлов комиссияси аъзоларининг овоз бериш кунидаги вазифаларини белгилайди;
сиёсий партияларнинг кузатувчилари, ваколатли вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотларнинг кузатувчилари билан ҳамкорликни амалга оширади;
Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнидаги ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, бу ҳақида юқори турувчи сайлов комиссиясига хабардор қилади;
участка сайлов комиссиясининг ваколат муддати тугаганидан сўнг комиссия фаолиятига оид ҳужжатларни ҳамда моддий қийматликларни туман (шаҳар) ҳокимлигига топширади;
Сайлов кодексига ҳамда мазкур Низомга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Участка сайлов комиссияси раиси ўз ваколатларини бажара олмаган, шунингдек участка сайлов комиссияси раиси бўлмаган тақдирда, унинг ваколатлари раис ўринбосари ёки участка сайлов комиссияси қарори билан комиссия аъзоларидан бирининг зиммасига юклатилади.
20. Участка сайлов комиссияси раиси ўринбосари:
участка сайлов комиссияси раиси ўз ваколатларини бажара олмаган тақдирда, унинг ваколатларини амалга оширади;
комиссия аъзоларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
участка сайлов комиссияси аъзоларининг малакасини ошириш ва уларнинг фаолиятини услубий жиҳатдан таъминлашни ташкил этади;
оммавий ахборот воситалари вакиллари билан алоқалар ўрнатади, уларда комиссия фаолиятини ҳар томонлама ёритилишини ташкиллаштиради;
сиёсий партияларнинг кузатувчиларини, ваколатли вакилларини, оммавий ахборот воситалари вакилларини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчиларни тегишли сайлов комиссияси томонидан берилган ҳужжатлар асосида рўйхатга олишни ташкиллаштиради;
жисмоний ва юридик шахсларни, шунингдек уларнинг вакилларини қабул қилади ва уларнинг мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқишни ташкил этади;
участка сайлов комиссияси аъзоларини жалб этган ҳолда комиссия қарорлари ижросини таъминлайди;
участка сайлов комиссияси раисининг топшириқларини бажаради;
ўз ваколатлари доирасида участка сайлов комиссиясининг бошқа аъзоларига топшириқлар беради;
Сайлов кодексига ҳамда мазкур Низомга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
21. Участка сайлов комиссияси котиби:
участка сайлов комиссияси раисининг ўринбосари ўз ваколатларини бажара олмаган тақдирда, унинг ваколатларини амалга оширади;
участка сайлов комиссияси мажлисларини ташкиллаштиради, муҳокама этиладиган масалалар бўйича қарор ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди;
участка сайлов комиссияси аъзоларини комиссия мажлиси ўтказилиши вақти ва жойи ҳақида хабардор қилади;
участка сайлов комиссияси раиси ва раис ўринбосари топшириқларини бажаради;
участка сайлов комиссиясининг фаолиятига тааллуқли иш ҳужжатларини номенклатура асосида юритиб боради;
сайловчилар рўйхатига киритилган сайловчилар тўғрисидаги маълумотларнинг тўғрилигини текшириш учун участка сайлов комиссияси аъзоларининг уйма-уй айланиб чиқишини ташкиллаштиради, мувофиқлаштириб боради ва Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига (бундан буён матнда СЯЭР деб юритилади) тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини назоратга олади;
Сайлов кодексига ҳамда мазкур Низомга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
22. Участка сайлов комиссиясининг аъзоси:
комиссия мажлислари ҳақида олиндан хабардор этилишга;
комиссия мажлисларида иштирок этишга, комиссия ваколатига киритилган масалалар юзасидан таклиф киритиш ва мазкур масала бўйича овоз беришни ўтказишни талаб қилишга;
комиссиянинг сайловга оид ҳужжатлари билан танишиш ҳамда бу ҳужжатларнинг нусхаларини олишга;
комиссия мажлисида муҳокама этилган масалалар юзасидан овоз беришга ва унинг қарорларини қонунда белгиланган тартибда имзолашга ҳақли.
23. Давлат органлари ва жамоат бирлашмаларининг органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар участка сайлов комиссияларига ўз ваколатларини амалга оширишида кўмаклашиши, уларнинг иши учун зарур маълумотларни тақдим этиши шарт.
24. Участка сайлов комиссияси сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ масалалар юзасидан давлат органларига ҳамда жамоат бирлашмаларининг органларига, корхоналарга, муассасаларга, ташкилотларга, мансабдор шахсларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга, улар қўйилган масалани кўпи билан уч кунлик муддатда кўриб чиқиши ва участка сайлов комиссиясига жавоб қайтариши шарт.
25. Участка сайлов комиссиясининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарори барча давлат органлари, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат бирлашмалари, меҳнат жамоалари ва ҳарбий қисмлар, корхоналарнинг, муассасаларнинг ва ташкилотларнинг раҳбарлари ижро этиши учун мажбурийдир.
26. Участка сайлов комиссияси Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган муҳрга эга бўлади.
IV боб. Участка сайлов комиссияси ишини режалаштириш
27. Участка сайлов комиссиясининг аъзолари тасдиқлангандан сўнг, уч кун ичида участка сайлов комиссиясининг биринчи ташкилий йиғилишини ўтказади.
Мажлисда участка сайлов комиссияси Сайлов кодекси ва юқори турувчи сайлов комиссиялари томонидан қабул қилинган ҳужжатларга мувофиқ участка сайлов комиссиясининг иш режасини тасдиқлайди.
Участка сайлов комиссияси аъзоларининг навбатчилик жадвалини ишлаб чиқади ва қабул қилади.
28. Участка сайлов комиссияси аъзоларидан уч нафаргача аъзосини сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ишлаб турган вазифасидан озод этиш ва участка сайлов комиссиясида доимий фаолият юритишга жалб қилиши мумкин.
29. Участка сайлов комиссияси ўзининг фаолиятини тўғри йўлга қўйиш мақсадида комиссиянинг иш ҳужжатлари номенклатурасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалда қўллаш тўғрисида қарор қабул қилади.
30. Участка сайлов комиссияси қуйидаги тадбирларни режалаштириши зарур:
аҳолини овоз бериш куни, вақти ва жойи тўғрисида сайловдан камида ўн беш кун олдин, участка сайлов комиссиясининг жойлашган жойи (аниқ манзилини кўрсатган ҳолда), телефон рақами, иш вақти, шунингдек, сайловчилар рўйхати ҳамда депутатликка номзодлар ҳақидаги маълумотлар билан танишиш учун сайловчиларни хабардор қилиш;
сайловчиларни қабул қилишни ташкил этиш;
комиссия аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
участка сайлов комиссияси биноси ҳамда овоз бериш хонасини жиҳозлаш;
округ сайлов комиссиялардан далолатномалар бўйича сайлов бюллетенларини олиш;
округ сайлов комиссиялардан олинган ҳар бир сайлов бюллетенини икки нафар комиссия аъзосининг имзоси ва комиссия муҳрини қўйиш орқали тасдиқлаш ҳамда уларнинг сақланишини таъминлаш.
31. Участка сайлов комиссияси жойлашган бино ва овоз бериш хонаси шай ҳолатга келтириш учун зарур чораларни кўриши лозим (4-илова).
32. Сайлов участкаси ҳудудида яшовчи имконияти чекланган шахсларнинг (ногирон, бемор, қария) рўйхатини шакллантириш лозим.
V боб. Участка сайлов комиссияси жойлашган бино ва овоз бериш хоналарини жиҳозлаш
33. Сайлов участкалари овоз бериш хоналарини ташкил этиш учун зарур бўлган бинолар ва жиҳозларни давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар участка сайлов комиссиялари ихтиёрига бепул бериб туриши шарт.
Лозим бўлган даражада жиҳозланган овоз бериш хоналари туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан участка сайлов комиссияларига сайловдан камида ўн бир кун олдин тақдим этилиши керак.
34. Яширин овоз бериш биносида ёритиш тизими билан жиҳозланган ва ёзув анжомлари билан таъминланган кабиналар бўлиши керак.
35. Участка сайлов комиссиялари жойлашган бинолар тегишли тарзда жиҳозланиши ва қуйидагиларга эга бўлиши керак:
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи (бинонинг устида ва ичида);
Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби (бинонинг ичида);
стационар кичкина сайлов қутиси (сайловчилар сони 20 дан 1000 нафаргача бўлса) ёки стационар катта сайлов қутиси (сайловчилар сони 1000 нафардан 3000 нафаргача бўлса);
кўчма сайлов қутиси;
яширин овоз бериш кабиналари ёки хоналари (20 дан 1000 нафар сайловчи учун камида 3 та, 1000 дан 3000 нафар сайловчи учун камида 4 та),
зарурат бўлса, жисмоний имконияти чекланган шахслар учун махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабиналари;
зарур мебеллар, оргтехника воситалари (телефон, телевизор, 2 тадан кам бўлмаган Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими (бундан буён матнда СЖБАТ деб юритилади) талабларига жавоб берувчи компьютер ва уларга керакли бўлган мосламалар (UPS, принтер, сканер ва бошқалар) ҳамда узлуксиз интернет алоқаси ва ҳ.к.;
ёнғинга қарши воситалар.
Участка сайлов комиссияси жойлашган бино ва унга олиб борувчи йўлаклар озода ва таъмирланган, ёритиш мосламалари ўрнатилган бўлиши керак.
36. Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга тааллуқли маълумотлар жойлаштириладиган стендларда қуйидагилар жойлаштирилади:
сайлов санасига бағишланган плакатлар (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига___кун қолди);
сайлов участкасининг харитаси;
участка сайлов комиссияси аъзоларининг таркиби, иш режаси, навбатчилик жадвали ҳақидаги ахборот;
барча рўйхатга олинган депутатликка номзодларнинг Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан нашр қилинган таржимаи ҳоли ва дастури;
участка сайлов комиссиясида сайловчилар мурожаати учун Марказий сайлов комиссиясининг ишонч телефони, вилоят, туман (шаҳар) сайлов комиссиялари, Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияси, халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияси, халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари, туман (шаҳар) маъмурий суди ва туман (шаҳар) прокуратурасининг телефон рақамлари акс эттирилган маълумотлар;
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси (ХХIII боб 117-модда), Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (146 ва 147-моддалар), Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (V1 боб 512 — 519-моддалар), Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси (27, 142 ва 167-моддалар)дан кўчирмалар;
овоз бериш тартиби;
сайловчилар рўйхати;
сайловга оид инфографик ва схематик кўринишдаги тушунтириш материаллари.
37. Стендларда жойлаштириладиган материалларда сайловолди ташвиқотига оид нишон ва аломатлар бўлмаслиги керак.
38. Овоз бериш хонасига олиб борувчи йўлларда сайлов участкасининг кўрсаткичлари кўринарли жойларга жойлаштирилган бўлиши керак.
39. Бинога кириш жойида ногиронлар аравачасига мослаштирилган нишаб йўлкалари (пандуслар) бўлиши (ғилдиракли аравачалар чиқишига мўлжалланган махсус йўлак) ва уларнинг белгиланган талабларга (эни камида 90 сантиметр, чиқиш бурчаги 300 дан кўп бўлмаган) лозим.
40. Участка сайлов комиссиясининг иш юритиш жилдлари:
Участка сайлов комиссиясининг қарорлари, баённомалари ва далолатномалари жилди;
Марказий сайлов комиссияси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси, вилоятлар, туман ва шаҳар ҳамда округ сайлов комиссияларидан келган ҳужжатлар ва ёзишмалар жилди;
мурожаатлар қайдлов дафтари ва жилди;
корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан келиб тушган ҳужжатларни рўйхатга олиш журнали ва жилди;
чиқиш ҳужжатларини рўйхатга олиш журнали;
кузатувчиларни рўйхатга олиш журнали;
навбатчилик журнали.
VI боб. Сайловчилар рўйхати
41. Сайловчилар рўйхати участка сайлов комиссияси томонидан тузилади.
Сайловчи фақат битта сайловчилар рўйхатига киритилиши мумкин.
Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган, рўйхат тузилаётган вақтда мазкур сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинча истиқомат қилиб келаётган Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари сайловчилар рўйхатига киритилади.
Сайловчилар рўйхатига ҳар бир сайловчининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва яшаш жойи манзили киритилади.
Суд томонидан муомалага лаёкатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловчилар рўйхатига киритилмайди.
42. Сайловчилар рўйхати СЯЭР шакллантириш буйича СЖБАТ маълумотлари асосида тузилади.
СЯЭР ваколатли давлат органларининг ахборот базаларига мувофиқ сайловчи фуқаролар, уларнинг доимий ва вақтинча яшаш жойлари манзиллари ҳақидаги ахборотни ўз ичига олган давлат ахборот ресурсидир.
Ҳарбий қисмлардаги ҳарбий хизматчи-сайловчиларнинг, шунингдек ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий қисмлар жойлашган худудларда яшовчи оила аъзолари ва бошқа сайловчиларнинг рўйхати ҳарбий қисмларнинг командирлари тақдим этадиган маълумотлар асосида тузилади.
Ҳарбий қисмлардан ташқарида яшовчи ҳарбий хизматчилар ўзларининг истиқомат жойидаги яшаш жойлари бўйича умумий асосларда сайловчилар рўйхатига киритилади.
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида, санаторий ва дам олиш уйларида, касалхоналарда ҳамда бошқа стационар даволаш муассасаларида, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида ташкил этилган сайлов участкалари бўйича сайловчилар рўйхати ушбу муассасалар раҳбарлари тақдим этган маълумотлар асосида участка сайлов комиссияси томонидан тузилади.
43. Участка сайлов комиссияси аъзолари СЖБАТга кириш ҳуқуқини олиш учун округ сайлов комиссиясига мурожаат қилади. Округ сайлов комиссияси СЖБАТда ишлашга масъул аъзоси мазкур тизимга кириш ҳуқуқини участка сайлов комиссияси аъзосига тақдим қилади.
Ҳар бир участка сайлов комиссияси тузилганидан сўнг уч кун ичида округ сайлов комиссияси томонидан белгиланган участка сайлов комиссиясининг масъул аъзоси тизимга кириб, СЯЭРдан сайлов участкасига кирувчи сайловчилар рўйхатининг дастлабки вариантини юклаб олади.
Участка сайлов комиссияси масъул аъзоси сайловчилар рўйхатини текшириб чиқади, чоп этади ва участка сайлов комиссияси раисига сайловчилар рўйхатини аниқлаштириш учун тақдим қилади.
44. Участка сайлов комиссияси сайлов участкаси ҳудудида яшовчи сайловчилар тўғрисида маълумотларни олганидан кейин, ушбу маълумотларнинг тўғрилигини уйма-уй айланиб чиқиш (хатлов) орқали аниқлик киритишни амалга оширади.
Сайловчиларнинг рўйхатини тузиш учун участка сайлов комиссиялари туман ва шаҳар ҳокимликларидан тегишли ҳудудда яшовчи сайловчилар тўғрисида зарур маълумотларни олиши мумкин.
Участка сайлов комиссияси сайловчилар рўйхатини тузиш ишларига жамоатчилик вакилларини жалб қилиши мумкин. Туман ва шаҳар ҳокимликлари сайловчиларнинг рўйхатларини аниқлаштириш ишларига кўмаклашади.
Уйма-уй айланиб юриш вақтида фуқаролар сайлов куни ушбу участка ҳудудида бўлиши-бўлмаслигига аниқлик киритилади.
Сайлов участкаси ҳудудида вақтинчалик яшаётган фуқаролар бўлса, уларнинг овоз бериш куни ушбу ҳудудда бўлиши ёки бўлмаслиги ўзаро суҳбат чоғида аниқланади.
Сайлов участкаси ҳудудида вақтинчалик яшаётган фуқаролар билан шахсан суҳбат қуриш имконияти бўлмаса, улар сайловчилар рўйхатига киритилмайди.
Агар сайлов участкаси ҳудудида вақтинчалик яшаётган фуқаролар билан ўзаро суҳбат чоғида улар овоз бериш куни ушбу ҳудудда бўлиши аниқланса, улар сайловчилар рўйхатига киритилади.
Хатлов натижасига кўра СЯЭРдан олинган сайловчилар рўйхатида аниқланган хато ва ноаниқликлар юзага келганда, участка сайлов комиссияси қуйидаги турдаги ўзгартиришларни киритади:
СЯЭРга мазкур ўзгаришларни киритиш масъул аъзо томонидан амалга оширилади.
Масъул аъзо ўзгартириш керак бўлган сайловчининг жисмоний шахслар идентификация рақами ёки паспорт маълумотларини киритган ҳолда сайловчини қайси сайлов участкасининг сайловчилар рўйхатига киритилганлигини аниқлайди ва сайловчининг маълумотлари бўйича рўйхатга тегишли ўзгартиришларни киритади.
Сайлов участкаси ҳудудида вақтинчалик яшаётган фуқаро сайловчилар рўйхатига киритилган тақдирда, доимий яшайдиган участка сайлов комиссиясига унинг сайловчилар рўйхатидан чиқариб, бошқа жойда рўйхатга олинганлиги ҳақидаги хабарнома СЖБАТ орқали автоматик тарзда юборилади.
45. Участка сайлов комиссияларининг алоқа маълумотлари (телефон рақамлари ва жойлашган манзили) сайлов округлари кесимида Марказий сайлов комиссияси расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
Фуқароларга участка сайлов комиссияси биносида сайловчилар рўйхати билан танишиш, шунингдек Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайти орқали сайловчилар рўйхатидан ўзларига тегишли маълумотлар билан танишиш имконияти яратилади.
Сайловчилар рўйхатида хато ва ноаниқликлар аниқланган тақдирда ҳар бир фуқаро участка сайлов комиссиясига мурожаат этишга ва сайловчилар рўйхатига киритилмаганлиги, нотўғри киритилганлиги ёки рўйхатдан чиқариб ташланиши, шунингдек рўйхатда сайловчи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилишида йўл қўйилган ноаниқликлар устидан шикоят қилишга ҳақли.
46. Участка сайлов комиссияси мурожаатни ўрганиб чиқиб:
сайловчилар рўйхатини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилади.
47. Қуйидагилар сайловчилар рўйхатига киритиш учун асос бўлиши мумкин:
сайловчининг тегишли сайлов участкаси ҳудудида доимий ёки вақтинчалик яшаши;
ёши ўн саккизга тўлганлиги;
суднинг фуқарони муомалага лаёқатсиз деб топиш тўғрисидаги ҳал қилув қарори бекор қилинганлиги ёки фуқаронинг озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод этилганини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари мавжуд бўлганда.
48. Қуйидагилар сайловчилар рўйхатига тузатишлар киритиш учун асос ҳисобланади:
фуқаро фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарганлиги;
сайловчилар рўйхатида мавжуд бўлган бошқа ноаниқликлар ёки хатолар.
49. Сайловчи тўғрисидаги маълумотларга киритилган ўзгартиришлар ҳақидаги ахборот автоматик тарзда СЖБАТ орқали округ сайлов комиссиясига юборилади.
50. Санаторий ва дам олиш уйлари, касалхоналар, бошқа стационар даволаш муассасалари, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида бўлган фуқаролар сайловчилар рўйхатига киритилганда, ушбу жойларда ташкил этилган участка сайлов комиссияси бундай фуқаролар доимий ёки вақтинча яшайдиган участка сайлов комиссияларига уларни сайловчилар рўйхатидан чиқариш зарурлиги тўғрисидаги ахборотни етказиш чораларини кўради.
51. Сайловчилар рўйхатини аниқлаштириш ишлари олиб борилаётган вақтда фуқароларга муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш имконияти ва бошқа ҳуқуқлар тушунтирилади.
Сайлов участкаси ҳудудида вақтинчалик яшаётган фуқаролар томонидан муддатидан олдин овоз бериш амалга оширилганда, участка сайлов комиссияси ушбу фуқароларни СЖБАТга сайловда иштирок этганлигини белгилаб қўяди.
Масъул аъзо муддатидан олдин овоз берган сайловчини СЖБАТдан қидириб топади ва овоз берган сайловчи сифатида белгилайди.
52. Сайловчиларнинг рўйхатлари сайловга ўн беш кун қолганида масъул аъзо томонидан СЯЭРдан юклаб олинади, чоп қилиб, ҳамма танишиб чиқиши учун тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида, санаторийларда ва дам олиш уйларида, касалхоналарда ва бошқа стационар даволаш муассасаларида, олис ва бориш қийин бўлган ҳудудлардаги фуқаролар турган жойларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган участкаларда сайловчилар рўйхати сайловга уч кун қолганида ҳамма танишиб чиқиши учун тақдим этилади.
Сайловчилар рўйхати участка сайлов комиссияси раиси ва котиби томонидан имзоланади ҳамда участка сайлов комиссияси муҳри билан тасдиқланади.
Участка сайлов комиссияси сайловчиларнинг рўйхатлари ҳамма танишиб чиқиши учун тақдим этилганидан кейин ҳам уларга ўзгартишлар киритиши мумкин.
Участка сайлов комиссияси сайловчиларни рўйхат билан танишиб чиқиш жойи ва вақти ҳақида хабардор қилади.
53. Сайловчиларнинг рўйхатларига ўзгартишлар киритиш сайловга уч кун қолганида тўхтатилади.
Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияси сайловдан уч кун олдин ўз ҳудудидаги сайловчиларнинг охирги рўйхатларини СЖБАТдан юклаб олади ва юклаб олинган рўйхатларни сайлов участкалари кесимида чоп этади.
Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияси икки кун ичида чоп этилган сайловчилар рўйхатларини ҳар бир участка сайлов комиссияси котибига етказиб беради.
54. Овоз бериш куни ҳар бир сайловчи сайлов бюллетени олганини тасдиқлаб, сайловчилар рўйхатидаги фамилияси қаршисига имзо чекади.
Овоз бериш куни бирон-бир сабаб билан сайловчилар рўйхатига кирмай қолган сайловчилар шахсини, фуқаролиги ва яшаш жойини тасдиқловчи ҳужжат асосида сайловчилар рўйхати иловасига киритилади.
Сайлов куни сайловчи сайловчилар рўйхати иловасига киритилган тақдирда, участка сайлов комиссияси уни қайси участка сайлов комиссиясига тегишлилигини аниқлайди ва тегишли участка сайлов комиссиясига сайловчи ушбу сайлов участкасида овоз берганлиги ҳақида алоқа воситалари орқали хабардор қилади.
Бунда хабардор қилинган участка сайлов комиссияси ушбу сайловчи бошқа сайлов участкасида овоз берганлиги ҳақидаги маълумотни сайловчилар рўйхатига киритади.
VII боб. Сайлов бюллетени
55. Қонунчилик палатаси депутатлари сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли ва матни Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланади.
Маҳаллий Кенгашлар сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли ва матни тегишинча вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари томонидан тасдиқланади.
56. Депутатликка номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми сайлов бюллетенига унинг туғилган йили, эгаллаб турган лавозими (машғулотининг тури), иш жойи ва уни номзод этиб кўрсатган сиёсий партия кўрсатилган ҳолда алифбо тартибида киритилади.
57. Сайлов бюллетенида уни тўлдириш тартиби тўғрисидаги тушунтириш бўлиши керак.
58. Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссияларининг қарорига биноан сайлов бюллетенлари сайловга камида йигирма кун қолганида давлат тилида нашр этилади.
Сайлов бюллетенлари давлат тилида, шунингдек округ сайлов комиссиясининг қарорига биноан тегишли округ аҳолисининг кўпчилиги сўзлашадиган тилларда нашр этилади.
59. Участка сайлов комиссиялари сайлов бюллетенларини овоз бериш кунига камида уч кун қолганида округ сайлов комиссияларидан олади.
Сайлов бюллетенларининг топширилганлиги ҳамда қабул қилинганлигини округ ва участка сайлов комиссиясининг раиси ёки раис ўринбосари ёхуд котиби далолатномада ўз имзоси билан тасдиқлайди.
60. Участка сайлов комиссияси оладиган сайлов бюллетенларининг сони сайлов участкаси бўйича сайловчилар рўйхатига киритилган фуқаролар сонига нисбатан ярим фоиздан ортиқроқ бўлиши мумкин эмас.
61. Сайлов бюллетени ўнг томонининг юқори бурчагига участка сайлов комиссиясининг икки аъзоси имзо қўяди, имзолар участка сайлов комиссиясининг муҳри билан тасдиқланади.
62. Участка сайлов комиссияси томонидан тасдиқланмаган сайлов бюллетенлари овозларни санаб чиқишда ҳисобга олинмайди.
63. Участка сайлов комиссиялари сайлов бюллетенларининг сақланишига масъулдир.
64. Миллий гвардия қўриқлаш бўлинмалари сайлов бюллетенлари олинган кундан бошлаб бюллетенлар ҳамда бошқа ҳужжатлар сақланадиган бинонинг қўриқланишини таъминлайди.
VIII боб. Муддатидан олдин овоз бериш
65. Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.
66. Муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганида бошланади ва сайловга уч кун қолганида тугалланади.
67. Участка сайлов комиссиялари сайлов участкасидаги сайловчилар умумий сонининг беш фоизи миқдорида сайлов бюллетенларини округ сайлов комиссияларидан муддатидан олдин овоз бериш бошланишига камида уч кун қолганида оладилар.
68. Муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш вақти тегишли округ сайлов комиссияси томонидан белгиланади ва сайловчиларнинг, кузатувчиларнинг эътиборига оммавий ахборот воситалари орқали етказилади.
69. Муддатидан олдин овоз беришни амалга ошириш учун сайловчи сайлов кунида бўла олмаслигининг сабаблари (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза асосида тегишли участка сайлов комиссиясидан сайлов бюллетенини олади.
Участка сайлов комиссияси сайловчидан сайлов кунида бўла олмаслигининг сабабларини тасдиқловчи қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
70. Сайловчи сайлов бюллетенини олганлиги ҳақида тегишли участка сайлов комиссиясининг камида икки нафар аъзоси ҳозирлигида мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги сайловчилар рўйхати кўчирмасига имзо қўяди.
71. Сайлов бюллетени махсус жиҳозланган яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида сайловчи томонидан тўлдирилади.
72. Сайловчи қарор қабул қилади ва тўлдирилган сайлов бюллетенини ёпиқ конвертда қолдиради. Конверт тегишли участка сайлов комиссиясининг сейфида сақланади. Конвертнинг елимланган жойига участка комиссиясининг икки нафар аъзосининг имзолари қўйилиб, улар комиссиянинг муҳри ва овоз берувчининг имзоси билан тасдиқланади.
IX боб. Участка сайлов комиссияси томонидан сайлов куни амалга ошириладиган вазифалар
73. Сайлов куни овоз бериш биноси участка сайлов комиссияси аъзоларининг учдан икки қисми ҳозир бўлганда очилади.
74. Соат 8:00 да Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси ижро этилади.
Участка сайлов комиссияси раиси овоз бериш бошланганлигини эълон қилади.
75. Участка сайлов комиссияси раиси ёки унинг ўринбосари сиёсий партияларнинг кузатувчиларини, ваколатли вакилларини, оммавий ахборот воситалари вакилларини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек, бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлардан кузатувчиларни тегишли сайлов комиссияси томонидан берилган ҳужжатлар асосида рўйхатга олади.
76. Участка сайлов комиссияси раиси ёки унинг ўринбосари томонидан сайлов участкасидаги сайловчилар сони, округ сайлов комиссиясидан олинган сайлов бюллетенларнинг сони, шунингдек, муддатидан олдин овоз берганлар сони маълум қилинади.
77. Участка сайлов комиссиясининг раиси комиссия аъзолари, кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳозирлигида сайлов қутиларининг бўшлигини текширади ва уларни бир маротаба ишлатиладиган пластмасса пломбалар билан пломбалайди, пломбалар рақами кўрсатилган ҳолда мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда далолатнома тузилади.
78. Участка сайлов комиссияси раиси ёки раис ўринбосари томонидан комиссия аъзоларининг овоз бериш кунидаги вазифалари белгиланади.
79. Участка сайлов комиссияси аъзоларига сайлов бюллетенлари мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги далолатнома асосида топширилади. Бунда сайловчиларга тартибли равишда бюллетенларни бериш мақсадида, ҳар бир участка сайлов комиссияси аъзоларига сайловчилар фамилияси алифбо кетма-кетлигида сайловчилар рўйхати асосида тақсимлаб берилади.
80. Участка сайлов комиссияси раиси, раис ўринбосари ёки котиби томонидан овоз бериш бошланганлиги ҳақида алоқа воситалари орқали округ сайлов комиссиясига хабар берилади.
82. Овоз бериш сайлов куни соат 8.00 дан 20:00 гача ўтказилади.
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида участка сайлов комиссияси сайлов кунидаги фаолиятини ушбу комиссия жойлашган ҳудуддаги маҳаллий вақт билан соат 8:00 дан 20:00 га қадар амалга оширади.
83. Овоз бериш биносига келгач, сайловчи участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатади (паспорт, ҳарбий гувоҳнома, фуқаролик паспортини йўқотган фуқароларга ички ишлар органлари томонидан берилган вақтинчалик маълумотнома, жазони ўтаб бўлганлик ёки жазодан озод қилинганлик тўғрисидаги маълумотнома) ҳамда сайловчилар рўйхатига имзо қўяди. Шундан кейин унга сайлов бюллетени берилади.
84. Айрим сайловчилар соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа сабабларга кўра овоз бериш биносига кела олмаган ҳолларда, тегишли участка сайлов комиссияси овоз беришни ушбу сайловчиларнинг сайлов куни ёки сайлов кунига қадар қилган ёзма ёки оғзаки илтимосига биноан улар турган жойда фақат сайлов кунида ташкил этади.
Бунда участка сайлов комиссияси аъзоси мурожаатлар қайдлов дафтарига сайловчининг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш жойи, мурожаат қилинган вақт ҳақида тегишли ёзув киритади ва ушбу маълумотлар участка сайлов комиссияси аъзосининг имзоси билан тасдиқланади.
Участка сайлов комиссияси томонидан сайловчи турган жойда сайловни ташкил этиш сайлов кунидаги иш ҳажми ва вазиятдан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Турган жойида овоз берган сайловчилар тўғрисидаги маълумотлар участка сайлов комиссияси аъзоси томонидан мазкур Низомнинг 8-илова мувофиқ шаклдаги сайловчилар рўйхатидан кўчирмага тегишли ёзув киритади ва сайловчи сайлов бюллетени олганини тасдиқлаб, ушбу рўйхатдаги фамилияси қаршисига имзо чекади.
Сайловчи яширин овоз бериб бўлганидан сўнг сайловчилар рўйхатининг тегишли жойига (сайловчининг фамилияси қаршисига) «турган жойида овоз берди» ёзуви киритилади ва участка сайлов комиссияси аъзолари имзо чекади.
Тегишли комиссиянинг камида икки нафар аъзоси кўчма сайлов қутиси билан сайловчининг турган жойига юборилади, улар сайловчининг хоҳиш-иродаси сир сақланишига риоя этилган ҳолда овоз бериш амалга оширилишини таъминлайди. Бунда кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳозир бўлиши мумкин.
85. Сайловчи сайлов бюллетенини олгач, уни яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида тўлдиради (9-илова).
86. Сайлов бюллетенини тўлдириш чоғида овоз берувчи шахсдан бошқа шахсларнинг ҳозир бўлиши тақиқланади.
87. Сайлов бюллетенини мустақил равишда тўлдириш имкониятига эга бўлмаган сайловчи ўз хоҳишига кўра яширин овоз бериш кабинасига ёки хонасига бошқа шахсни таклиф қилишга ҳақли, бундан сайлов комиссияси таркибига кирадиган шахслар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари мустасно.
88. Сайловчи ўзи ёқлаб овоз бераётган номзоднинг фамилияси рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга «+» ёки «» ёхуд «х» белгисини қўяди.
Овоз берувчи тўлдирилган сайлов бюллетенини сайлов қутисига ташлайди.
Бузиб қўйилган сайлов бюллетени сайловчининг илтимосига кўра янгисига алмаштирилиши мумкин. Бузиб қўйилган сайлов бюллетенлари ҳисобга олиниши, овозларни санаб чиқиш жараёнида бекор қилиниши (юқори чап бурчагини кесиш ёки сайлов бюллетенининг орқа томонида тегишли белги қўйиш йўли билан) ва алоҳида сақланиши лозим.
XI боб. Овоз бериш натижаларини аниқлаш
89. Участка сайлов комиссияси раиси ёки раис ўринбосари соат 20:00 да овоз бериш якунланганлигини эълон қилади.
Сайлов участкаси биносида ҳозир бўлган сайловчиларга овоз беришни тугаллаши учун имконият берилади (агар сайловчилар бор бўлса).
90. Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида, ҳарбий қисмларда, санаторийларда, дам олиш уйларида, касалхоналар ва бошқа стационар даволаш муассасаларида, олис ва бориш қийин бўлган ҳудудлардаги фуқаролар турган жойларда, қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида тузилган сайлов участкаларида участка сайлов комиссияси, агар рўйхатга киритилган барча фуқаролар овоз бериб бўлган бўлса, овоз бериш тугаганлигини исталган вақтда эълон қилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган сайлов участкаларида сайлов қутиларини соат 20:00 дан олдин очиш ва овозларни санаб чиқишга йўл қўйилмайди.
91. Сайловчиларнинг овозларини санаб чиқиш участка сайлов комиссия аъзолари томонидан овоз бериш қутиларида мавжуд бўлган сайлов бюллетенлари бўйича амалга оширилади. Сайловчиларнинг овозларини санаб чиқиш фақатгина овоз бериш биносида ўтказилади.
92. Комиссия аъзолари овоз бериш якунлангандан сўнг қонунчиликда белгиланган ҳаракатлар кетма-кетлигида қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
1-ҳаракат: овозларни санашни бошлашдан олдин столлар бирлаштирилади, барча ёзув ашёлари (ручка, қалам ва бошқа воситалар) ҳамманинг эътиборига ҳавола қилинган ҳолда четга олиб қўйилади;
2-ҳаракат: сайлов қутиларидаги бир марталик пломбадаги мавжуд рақамларни пломбалаш далолатномасидаги рақамлар билан солиштирилади;
3-ҳаракат: участка сайлов комиссиясининг раиси ёки раис ўринбосари комиссия аъзолари билан биргаликда муддатидан олдин овоз бериш бюллетенлари солинган ёпиқ конвертларни сайлов қутисига ташлайди;
4-ҳаракат: фойдаланилмаган ва бузилган сайлов бюллетенлари санаб чиқилади ва юқори чап бурчагини кесиш ёки сайлов бюллетенининг орқа томонида тегишли белги қўйиш йўли билан бекор қилинади, бу ҳақда якуний баённомага тегишли ёзув киритилади;
5-ҳаракат: стационар ва кўчма сайлов қутиларини очишдан олдин комиссия аъзолари томонидан сайловчилар рўйхати ва сайловчилар рўйхати иловасининг ҳар бир варағига шу варақ бўйича сайлов бюллетени олганларнинг умумий сони ҳақидаги маълумотлар киритилади;
6-ҳаракат: маълумотлар киритилганидан кейин сайловчилар рўйхати ва сайловчилар рўйхати иловасининг ҳар бир варағи ушбу маълумотларни киритган комиссия аъзоси томонидан имзоланади ва варақлардаги рақамлар умумлаштирилади. Сайловчилар рўйхатининг барча саҳифалари бўйича якуний умумий маълумотларни комиссия раиси эълон қилади, сайловчилар рўйхатининг охирги варағига киритади, ўз имзоси ва участка сайлов комиссиясининг муҳри билан тасдиқлайди. Сайлов бюллетенларини олган сайловчилар сони аниқлангандан сўнг якуний баённомага киритилади;
7-ҳаракат: сайловчилар рўйхати ва мазкур рўйхат иловаси бўйича участкадаги сайловчиларнинг умумий сони аниқланади ва якуний баённомага киритилади;
8-ҳаракат: округ сайлов комиссиясидан олинган сайлов бюллетенларининг сони аниқланади ва якуний баённомага киритилади;
9-ҳаракат: стационар ва кўчма сайлов қутилари очилади. Бюллетенлар стол устига тўкилади ва овоз беришда иштирок этган сайловчилар (сайлов қутиларидаги сайлов бюллетенлари) сони аниқланади.
Қонунчилик палатаси, вилоят ва туман (шаҳар) Кенгашлари сайлови бўйича сайлов бюллетенлари алоҳида-алоҳида ажратиб олинади.
Ҳар бир номзод бўйича берилган овозлар алоҳида-алоҳида санаб чиқилади ва ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сони аниқланади;
10-ҳаракат: сайлов бюллетенининг ҳақиқийлиги шубҳа туғдирганда, масала участка сайлов комиссияси томонидан овозга қўйиш орқали ҳал этилади;
11-ҳаракат: белгиланмаган шаклдаги (ҳажми, ранги, қоғоз сифати, босмахона шрифти ва ҳоказолар бўйича фарқланувчи) шунингдек, участка сайлов комиссияси томонидан тасдиқланмаган сайлов бюллетенлари овозларни санаб чиқишда ҳисобга олинмайди ва ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Овоз бериш вақтида биттадан ортиқ квадратга «+» ёки «» ёхуд «х» белгиси қўйилган ёки битта ҳам квадратга бундай белгилар қўйилмаган сайлов бюллетенлари ҳам ҳақиқий эмас деб топилади. Улар саналиб, алоҳида боғлам қилиб ўралади ва уларнинг сони ёзиб қўйилади. Ҳақиқий эмас деб топилган бюллетенлар сони баённомага киритилади;
12-ҳаракат: санаб чиқиш тугаганидан сўнг, сайлов бюллетенлари овоз берилган депутатликка номзодлар бўйича алоҳида-алоҳида боғлам қилиб ўралади. Боғламда номзоднинг исми, фамилияси ва отасининг исми ёзилиб, овозлар сони кўрсатилади;
13-ҳаракат: овоз бериш натижалари комиссия мажлисида кўриб чиқилади ва якуний баённомада акс эттирилади.
93. Зарур ҳаракатлар амалга оширилганидан кейин комиссия якуний мажлис ўтказади, унда овоз бериш ва сайловчилар овозларини санаб чиқиш вақтида йўл қўйилган қонунбузилишлар ҳақидаги шикоят ҳамда аризалар кўриб чиқилади.
94. Овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённома тузишдан олдин комиссия раиси ҳозир бўлганлар эътиборига овоз бериш кунида ва сайловчилар овозларини санаб чиқиш тугагунича комиссияга келиб тушган шикоятлар (аризалар) ва улар бўйича қабул қилинган қарорлар ҳақидаги ахборотни етказади, тегишли баённомага илова қилинадиган далолатномалар ва бошқа ҳужжатларни кўрсатиб ўтади, комиссия фаолияти бўйича эътирозлар, шикоятлар бор-йўқлигини аниқлайди (зарур ҳолларда комиссия эътироз, шикоятларни кўриб чиқади ва қарор қабул қилади).
Комиссияга овоз бериш кунида ва сайловчилар овозларини санаб чиқиш тугагунича келиб тушган барча шикоятлар (аризалар) овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомага илова қилинади.
95. Қонунчилик палатаси, маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бир вақтда ўтказилаётган бўлса:
1-навбатда: Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови бўйича;
2-навбатда: халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари депутатлари сайлови бўйича;
3-навбатда: халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайлови бўйича овозларни кетма-кетликда санаб чиқилади ва натижалар аниқланади.
Юқоридаги ҳар бир сайлов натижалари тегишинча мазкур Низомнинг 10 а, 10 б ва 10 в-иловаларига мувофиқ баённомалар билан расмийлаштирилади.
96. Участка сайлов комиссияси сайлов участкасида овозларни санаб чиқиш натижалари ҳақидаги баённомани тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Шундан кейин комиссия аъзолари томонидан овозларни санаб чиқиш натижалари ҳақидаги баённома имзоланади ва участка сайлов комиссияси муҳри билан тасдиқланади.
Овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомага бирон-бир ўзгартиришлар киритишга йўл қўйилмайди.
Агар овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомани тўлдириш вақтида комиссиянинг айрим аъзолари ҳозир бўлмасалар, бу ҳақда баённомада уларнинг ҳозир бўлмаганликлари сабаблари кўрсатиб ўтилади.
Шундан сўнг баённома участка сайлов комиссиясининг раиси ёки раис ўринбосари томонидан ўқиб эшиттирилади ҳамда мазкур баённоманинг кўчирма нусхаси ҳамма танишиб чиқиши учун участка сайлов комиссияси биносига камида қирқ саккиз соат муддатга дарҳол осиб қўйилади.
Овоз бериш натижаларини муҳокама қилиш вақтида ҳозир бўлган шахсларга уларнинг илтимосига кўра баённома нусхалари берилади.
97. Овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённомани имзолаш вақтида баённома мазмуни юзасидан норози бўлган комиссия аъзоси ўзининг алоҳида фикрини баённомага илова қилишга ҳақли, бу ҳақда баённомада қайд этилади.
98. Участка сайлов комиссияси баённомасининг кўчирма нусхаси ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда дарҳол тегишли округ сайлов комиссиясига тақдим этилади, асл нусха эса раис ёки унинг ўринбосари томонидан ички ишлар органлари ходимлари кузатувида олиб бориб топширилади.
Округ сайлов комиссиясида овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённома нотўғри тўлдирилганлиги ёки арифметик хатолар мавжудлиги аниқланганда, участка сайлов комиссияси қўшимча мажлис ўтказади ва хатоликларни тузатади. Аввалги баённомани асослари кўрсатилган ҳолда бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда янги қарор билан тузатилган баённома тасдиқланади. Ҳамма танишиб чиқиши учун осиб қўйилган баённома янгиси билан алмаштирилади.
981. Участка сайлов комиссиясининг овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги қароридан норози бўлган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига ёки маҳаллий Кенгаш депутатлигига номзодлар ёҳуд сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари овозларни қайта санаб чиқилишини сўраб тегишли округ сайлов комиссиясига, округ сайлов комиссияси томонидан сайлов округи бўйича сайлов натижалари юзасидан қарор қабул қилингунига қадар асосларни келтирган ҳолда, мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Тегишли округ сайлов комиссияси мурожаатни дарҳол кўриб чиқади. Агар мурожаатда келтирилган важлар асосли деб топилса, округ сайлов комиссияси участка сайлов комиссиясида овозларни қайта санаб чиқиш ҳақида қарор қабул қилади.
Бунда, участка сайлов комиссияси округ сайлов комиссиясининг камида бир нафар аъзоси иштирокида тегишли сайлов участкасида сайлов бюллетенларини қайта санаб чиқади. Овозларни дастлабки санаб чиқиш чоғида хатоликка йўл қўйилгани аниқланса, участка сайлов комиссияси аниқланган хатоликларни тузатади. Бу ҳақида мажлис ўтказиб, дастлабки баённомани бекор қилиш асосларини кўрсатган ҳолда қарор қабул қилади ҳамда янги қарор билан тузатилган баённомани тасдиқлайди. Ҳамма танишиб чиқиши учун осиб қўйилган дастлабки баённома дарҳол янгиси билан алмаштирилади.
Агар сайлов бюллетенларини қайта санаб чиқиш натижасига кўра дастлабки натижалар тўғри бўлганлиги аниқланса, бу ҳақда баённома тузилади ва ўқиб эшиттирилади.
Башарти, мурожаатда келтирилган важлар округ сайлов комиссияси томонидан асоссиз деб топилса, бу ҳақда мурожаатчи хабардор қилинади.
Участка сайлов комиссиясининг баённомаси ушбу Низомнинг 98-банди биринчи хатбошида белгиланган тартибда округ сайлов комиссиясига тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига ёки маҳаллий Кенгаш депутатлигига номзодлар ёхуд сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари қайта овозларни санаб чиқиш натижаларидан ҳам норози бўлган тақдирда, юқори турувчи сайлов комиссиясига ёки судга мурожаат қилиши мумкин.
Овозларни такроран қайта санаб чиқиш юқори турувчи сайлов комиссияси ёки суднинг қарорига асосан мазкур банднинг иккинчи хатбошисида белгиланган тартибда юқори турувчи сайлов комиссияси аъзоси иштирокида амалга оширилади.
(981-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 15 октябрдаги 964-сонли қарорига асосан киритилган)
XII боб. Сайлов комиссиялари фаолиятини молиялаштириш
99. Қонунчилик палатаси, маҳаллий Кенгашлар сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
100. Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби Марказий сайлов комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги йўриқномаси асосида амалга оширилади.
(100-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 25 октябрдаги 969-сонли қарори таҳририда)
XIII боб. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш
101. Депутатликка номзодлар кўрсатган сиёсий партиялар вакиллари, депутатликка номзодлар, ишончли вакиллар, кузатувчилар, сайловчилар, сайлов жараёни бошқа иштирокчилари (бундан буён матнда мурожаат этувчилар деб юритилади) бевосита ўзлари ёки вакиллари орқали ариза, таклиф ва шикоят билан мурожаат қилишлари мумкин.
Мурожаатлар оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда берилиши мумкин.
Мурожаатлар, уларнинг шакли ва туридан қатъий назар, бир хил аҳамиятга эга.
102. Жисмоний шахснинг мурожаатида жисмоний шахснинг фамилияси (исми, фамилияси, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак.
Юридик шахснинг мурожаатида юридик шахснинг тўлиқ номи, унинг жойлашган ери (почта манзили) тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак.
Жисмоний ва юридик шахснинг мурожаатида участка сайлов комиссиясининг тартиб рақами, мурожаат юборилаётган мансабдор шахснинг лавозими ва (ёки) фамилияси (исми, фамилияси, отасининг исми) кўрсатилган, шунингдек мурожаатнинг моҳияти баён этилган бўлиши керак.
Мурожаатларда мурожаат этувчиларнинг электрон почта манзили, алоқа телефонлари кўрсатилиши мумкин.
Мурожаатлар давлат тилида ёки бошқа тилларда берилиши мумкин.
103. Мурожаат этувчиларга якка ёки жамоа тартибида сайлов комиссияларига, прокуратура органлари, суд ва тегишли давлат органларига мурожаат этиш ҳуқуқи кафолатланади.
104. Мурожаат этиш ҳуқуқи ихтиёрий амалга оширилади. Ҳеч ким бирон-бир мурожаатни ёхуд унга қарши қаратилган ҳаракатларда иштирок этишга мажбур қилиниши мумкин эмас.
Мурожаат этиш ҳуқуқининг амалга оширилиши бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини, эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини, шунингдек жамият ва давлат манфаатларини бузмаслиги керак.
106. Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар участка сайлов комиссияси раиси томонидан комиссия аъзолари ўртасида кўриб чиқиш учун тақсимланади.
Участка сайлов комиссияси сайлов кампаниясини ўтказиш даврида жисмоний ва юридик шахсларнинг Сайлов кодекси талаблари бузилганлиги ёки сайловни ташкил этишнинг бошқа масалалари хусусида ўзига келиб тушган мурожаатларини ўз ваколатлари доирасида кўриб чиқади.
Мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнида текширувлар ўтказилиши мумкин.
Мурожаатларга уч кунлик муддатда, агарда сайловга камида олти кун қолганида ёки овоз бериш куни келиб тушган мурожаатларни эса дарҳол кўриб чиқиб, ёзма жавоб берилади.
Мурожаатда кўтарилган масала жойида ижобий ҳал этилса, мурожаатчининг розилиги билан ёзма жавоб берилмайди.
107. Мурожаатлар қайдлов дафтарида рўйхатга олиниши лозим.
Мурожаатни қабул қилишни ва рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Участка сайлов комиссияси мурожаатни қабул қилишни ёки кўриб чиқишни қонунга хилоф равишда рад этган тақдирда ёки мурожаатни кўриб чиқиш натижаси юзасидан мурожаат этувчи норози бўлса, улар устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи комиссияга ёки бевосита туман (шаҳар) прокуратураси ёки туман (шаҳар) маъмурий судига шикоят қилиши мумкин.
Участка сайлов комиссиясининг раиси мурожаатни кўриб чиқиш ва унга доир қарор қабул қилиш учун мазкур Низомнинг 106-бандида белгиланган муддатларда комиссияни чақиради ва унинг мажлисини ўтказади. Мажлисга манфаатдор шахслар таклиф этилиши мумкин.
108. Сайловчиларнинг рўйхатларидаги хато ёки ноаниқлик юзасидан тушган мурожаатлар участка сайлов комиссияси томонидан 24 соат ичида кўриб чиқилиши ва уларни текшириши ҳамда хатони ёки ноаниқликни бартараф этиши ёхуд мурожаат қилувчига унинг мурожаати рад этилганлиги тўғрисида асослантирилган жавоб бериши шарт.
109. Қўйилган масалаларни ҳал этиш ўз ваколатига кирмайдиган участка сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаат уч кунлик муддатда тегишли органларга мурожаат юборган шахс бу ҳақда хабардор қилинган ҳолда юборилади.
110. Қуйидагилар кўриб чиқилмайди:
аноним мурожаатлар;
жисмоний ва юридик шахслар вакиллари орқали юборилган мурожаатлар, агар уларнинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар бўлмаса;
қонунда белгиланган бошқа талабларга мос келмайдиган мурожаатлар.
Мурожаатлар кўрмай қолдирилганда тегишли хулоса тузилади, у участка сайлов комиссияси раиси ёки раис ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Мурожаат этувчи вакилининг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги сабабли мурожаатлар кўрмай қолдирилганлиги тўғрисида мурожаат қилувчи тегишли тартибда хабардор қилинади.
111. Мурожаат этувчиларни, уларнинг вакилини, уларнинг оила аъзоларини, улар ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш ёки ҳимоя қилиш мақсадида давлат органларига, сайлов комиссиялари ва уларнинг мансабдор шахсларига мурожаат этганлиги, шунингдек мурожаатларда ўз фикрини билдирганлиги ва танқид қилганлиги муносабати билан таъқиб этиш ман этилади.
Мурожаат этувчиларни таъқиб қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
112. Мурожаатни кўриб чиққан сайлов комиссиялари аъзолари уни кўриб чиқиш вақти, натижалари ва қабул қилинган қарор тўғрисида мурожаат юборган шахсни хабардор қилиши шарт.
113. Депутатликка номзодлар кўрсатган сиёсий партиялар органлари, депутатликка номзодлар, ишончли вакиллар, кузатувчилар ва сайловчилар участка сайлов комиссияларининг мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича ва бошқа қарорлари устидан ушбу қарорлар қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида юқори турувчи сайлов комиссиясига ёки вилоят, туман (шаҳар) прокуратурасига, маъмурий судига шикоят қилиши мумкин.
Шикоят келиб тушган сайлов комиссияси ёки туман (шаҳар) прокуратураси, маъмурий судига шикоят келиб тушганидан кейин уч кун ичида, сайловга камида олти кун қолганида эса дарҳол кўриб чиқиши керак.
Шикоят берган шахслар ўз хоҳишига кўра шикоятни кўриб чиқишда бевосита иштирок этиш, қўшимча далил ва исботларни тақдим этиш ҳуқуқларига эга.
114. Марказий сайлов комиссияси, вилоят, туман ва шаҳар, округ сайлов комиссиялари шикоятларни ушбу Низомнинг 106-бандида белгиланган муддатларда кўриб чиқади ва қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
участка сайлов комиссияси қарорини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
участка сайлов комиссияси қарорини тўлиқ ёки қисман бекор қилиш ва такрорий текширув ўтказиш учун шикоятни юбориш;
шикоятни қаноатлантирмаслик.
115. Қонунчилик палатасига ўтказилган сайловни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги Марказий сайлов комиссиясининг қарори устидан сайлов якунлари эълон қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят қилиниши мумкин.
116. Маҳаллий Кенгашларга ўтказилган сайловни ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги тегишли сайлов комиссиясининг қарори устидан сайлов якунлари эълон қилинган кундан эътиборан ўн кун ичида тегишли вилоят, туман (шаҳар) маъмурий судига шикоят қилиниши мумкин.
117. Суднинг ҳал қилув қарори чиқарилиши биланоқ дарҳол тегишли сайлов комиссиясига ва мурожаатчига топшириши лозим.
XIV боб. Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
118. Сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Сайлов куни ва овоз бериш бошланишидан бир кун олдин жамоатчилик фикри сўровлари натижаларини, сайлов натижалари прогнозларини, ўтказилаётган сайлов билан боғлиқ бошқа тадқиқотларни эълон қилиш (ҳаммага маълум қилиш), шу жумладан ахборот тармоқларига, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш тақиқланади.
119. Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий иш юритишни расмийлаштириш Марказий сайлов комиссиясининг 2016 йил 7 октябрдаги 751-сон қарори билан тасдиқланган Сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий иш юритишни расмийлаштириш юзасидан услубий тавсиялар асосида амалга оширилади.
XV боб. Участка сайлов комиссияларининг ҳужжатлари, муҳрлари ва овоз бериш қутиларини сақлаш
120. Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатлар Марказий сайлов комиссиясининг 2007 йил 28 декабрдаги 368-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари сайловига ва референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатларни сақлаш ва архивга топшириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ сақлаш учун тайёрланади ҳамда топширилади.
121. Участка сайлов комиссиясининг ваколат муддати тугаганидан сўнг ўн кун ичида туман ва шаҳар ҳокимликларига қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида қуйидагилар тақдим этилади:
сайлов бюллетенлари;
сайловчилар рўйхатлари;
участка сайлов комиссияси қарорлари, баённомалари ва комиссия аъзоларининг алоҳида фикрлари;
сайлов участкаси бўйича овозларни санаб чиқиш натижалари тўғрисидаги баённоманинг иккинчи нусхаси;
кузатувчилар рўйхатлари;
участка сайлов комиссияси фаолияти даврида кўриб чиқилган мурожаатлар;
сайлов участкаси харитаси.
Ҳужжатлар жилдларга тикилган, уларнинг рўйхати шакллантирилган ва ҳар бир варағи рақамланган бўлиши лозим.
122. Участка сайлов комиссияси сайлов жараёнида фойдаланилган сайлов қутилари, яширин овоз бериш кабиналари, комиссия муҳри, Давлат герби ва байроғи каби моддий қийматликлар тегишли равишда туман ва шаҳар ҳокимликларининг ташкилий-назорат гуруҳига масъул, мансабдор шахсларига далолатнома асосида топширилади ва уларнинг жавобгарлигида сақланади.
XVI боб. Якуний қоида
123. Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича участка сайлов комиссиялари тегишли сайлов округларидан сайланган депутатлар Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинганидан кейин ўз фаолиятини тугатади.
Маҳаллий Кенгашларга сайлов ўтказиш бўйича участка сайлов комиссиялари тегишли сайлов округларидан сайланган депутатлар вилоят, туман, шаҳар сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинганидан кейин ўз фаолиятини тугатади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Кўчма сайлов қутилари бинодан ташқарида овоз бериш учун мўлжалланган.
Овоз бериш учун кўчма сайлов қутиларининг габаритлари 30х20х35 см бўлиши керак.
Олдиндан овоз бериш учун кўчма сайлов қутиларининг сони тегишли участка сайлов комиссиясининг қарори билан белгиланади ва уларнинг ҳар бирига тартиб рақами қўйилган бўлиши керак.
Овоз бериш қутилари улар муҳрланган пайтдан то очилгунгача участка сайлов комиссияси аъзолари, кузатувчиларнинг назоратида бўлиши лозим.
Сайлов қутиларининг сақланиши юзасидан назорат олиб бориш комиссия қарори билан белгиланадиган участка сайлов комиссияси аъзоси зиммасига юклатилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ, ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ, ТУМАН ВА ШАҲАР КЕНГАШЛАРИ САЙЛОВИ ВЫБОРЫ В ЗАКОНОДАТЕЛЬНУЮ ПАЛАТУ ОЛИЙ МАЖЛИСА РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН, ОБЛАСТНЫЕ, РАЙОННЫЕ И ГОРОДСКИЕ КЕНГАШИ НАРОДНЫХ ДЕПУТАТОВ САЙЛОВЧИЛАР РЎЙХАТИДАН КЎЧИРМА ВЫПИСКА ИЗ СПИСКА ИЗБИРАТЕЛЕЙ (муддатидан олдин овоз берган сайловчилар бўйича) (по избирателям, проголосовавшим досрочно) ______ — сайлов округи избирательный округ ______ 20__й. «___»_______________ (сайлов санаси — дата выборов) ___________САЙЛОВ УЧАСТКАСИ ИЗБИРАТЕЛЬНЫЙ УЧАСТОК__________
* Сайлов куни 18 ёшга тўлган сайловчиларнинг туғилган куни ва ойи кўрсатилсин.
* Избирателям, которым исполняется 18 лет в день выборов — указать день и месяц рождения.
Изоҳ. Мазкур рўйхатга сайловчилар тўғрисидаги маълумотлар ёзув ручкаси орқали киритилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайлови ўтказувчи _____-участка сайлов комиссиясининг ДАЛОЛАТНОМАСИ
20__ йил ___ декабрь
Тошкент шаҳри
Қатнашдилар:
Участка сайлов комиссияси аъзолари
Ушбу далолатнома сайлов қутисини қутисини пломбалаш тўғрисида. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланган тартиб асосида овоз бериш қутилари __________-сонли, ____________-сонли, ________-сонли ва кўчма қути__________-сонли рақамланган пломбалар билан пломбаланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Участка сайлов комиссиясида сайлов бюллетенларини комиссия аъзоларига тақсимлаб бериш далолатномасининг намунаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайлови ўтказувчи -участка сайлов комиссиясининг ДАЛОЛАТНОМАСИ
20__ йил ___ декабрь
Тошкент шаҳри
Ушбу далолатнома участка сайлов комиссияси раиси ва аъзоси ўртасида сайлов бюллетенларини топшириш ва қабул қилиб олиш тўғрисида тузилди. Қуйидаги: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси сайлови бўйича ________ та сайлов бюллетенлари; Халқ депутатлари ________ вилоят Кенгаши сайлови бўйича ______ та сайлов бюллетенлари; Халқ депутатлари ________ туман (шаҳар) Кенгаши сайлови бўйича ________ та сайлов бюллетенларини топширилди ва қабул қилиб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ, ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ, ТУМАН ВА ШАҲАР КЕНГАШЛАРИ САЙЛОВИ ВЫБОРЫ В ЗАКОНОДАТЕЛЬНУЮ ПАЛАТУ ОЛИЙ МАЖЛИСА РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН, ОБЛАСТНЫЕ, РАЙОННЫЕ И ГОРОДСКИЕ КЕНГАШИ НАРОДНЫХ ДЕПУТАТОВ САЙЛОВЧИЛАР РЎЙХАТИДАН КЎЧИРМА ВЫПИСКА ИЗ СПИСКА ИЗБИРАТЕЛЕЙ (турган жойида овоз берган сайловчилар бўйича) (по избирателям, проголосовавшим в месте их пребывания) ______-сайлов округи избирательный округ ______ 20__й. «___»_______________ (сайлов санаси — дата выборов) ___________САЙЛОВ УЧАСТКАСИ ИЗБИРАТЕЛЬНЫЙ УЧАСТОК__________
* Сайлов куни 18 ёшга тўлган сайловчиларнинг туғилган куни ва ойи кўрсатилсин.
* Избирателям, которым исполняется 18 лет в день выборов — указать день и месяц рождения.
Изоҳ. Мазкур рўйхатга сайловчилар тўғрисидаги маълумотлар ёзув ручкаси орқали киритилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисидаги низомга 9-ИЛОВА
Яширин овоз бериш кабиналарининг
ЭСКИЗИ
Яширин овоз бериш кабинаси у жойлашган хонада ҳозир бўлганлар томонидан сайловчининг яширин овоз беришини кузатишга имкон бермайдиган ва унинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришини таъминлайдиган даражада ўралган ҳолда ташкил этилади.
Кабинанинг баландлиги 2 метр ва эни 0,75 метр бўлиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисидаги низомга 10 а-ИЛОВА
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ МАЖЛИСИНИНГ ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИГА САЙЛОВ 20___ йил «__»_______ УЧАСТКА САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ САЙЛОВ УЧАСТКАСИДА ОВОЗЛАРНИ САНАБ ЧИҚИШ НАТИЖАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ БАЁННОМАСИ
Участка сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 24, 54, 94-моддаларига мувофиқ, ______________________ сайлов округининг ______ сайлов участкасида овозларни санаб чиқиш натижасида қуйидагиларни аниқлади:
1. Сайлов участкасидаги сайловчиларнинг умумий сони 2. Участка сайлов комиссияси олган сайлов бюллетенлари сони 3. Сайлов бюллетенлари олган сайловчилар сони 4. Муддатидан олдин овоз берган сайловчилар сони 5. Овоз беришда иштирок этган сайловчилар сони (сайлов қутиларидаги сайлов бюллетенлари) 6. Фойдаланилмаган ва бузиб қўйилиб, бекор қилинган сайлов бюллетенларининг умумий сони 7. Ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сони:
Баённома 20___ йил «____»______________да тузилди.
М.Ў.
ЭСЛАТМА:
Баённома тузилиши билан унинг биринчи нусхаси белгиланган тартибда округ сайлов комиссиясига юборилади.
Баённоманинг биринчи нусхасига: сайлов натижаларини аниқлашда ҳозир бўлган депутатликка номзод кўрсатган сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кузатувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлардан ҳозир бўлган кузатувчилар рўйхати илова қилинади.
Баённоманинг иккинчи нусхаси комиссия аъзоларининг алоҳида фикрлари (агар бундай фикрлари бўлса); овоз бериш ёки овозларни санаб чиқиш чоғида йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида келиб тушган мурожаатлар, ушбу мурожаатлар бўйича комиссиянинг қабул қилган қарорлари; сайлов қутиларини пломбалаш бўйича тузилган баённома; сайлов бюллетенлари ҳамда бошқа сайлов ҳужжатлари билан бирга участка сайлов комиссиясида сақланади.
Баённоманинг 5-бандида кўрсатилган сон баённоманинг 7-банди 1,2,3,4, ва 5-сатрлардаги ва 8-банддаги сонлар йиғиндисига тенг (5-банд = 7-банднинг сатрлар йиғиндиси + 8-банд) бўлиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисидаги низомга 10 б-ИЛОВА
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ КЕНГАШИГА САЙЛОВ 20___ йил «__»_______ УЧАСТКА САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ САЙЛОВ УЧАСТКАСИДА ОВОЗЛАРНИ САНАБ ЧИҚИШ НАТИЖАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ БАЁННОМАСИ
Участка сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 24, 54, 94-моддаларига мувофиқ, ______________________ сайлов округининг ______ сайлов участкасида овозларни санаб чиқиш натижасида қуйидагиларни аниқлади:
1. Сайлов участкасидаги сайловчиларнинг умумий сони 2. Участка сайлов комиссияси олган сайлов бюллетенлари сони 3. Сайлов бюллетенлари олган сайловчилар сони 4. Муддатидан олдин овоз берган сайловчилар сони 5. Овоз беришда иштирок этган сайловчилар сони (сайлов қутиларидаги сайлов бюллетенлари) 6. Фойдаланилмаган ва бузиб қўйилиб, бекор қилинган сайлов бюллетенларининг умумий сони 7. Ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сони:
Баённома тузилиши билан унинг биринчи нусхаси белгиланган тартибда округ сайлов комиссиясига юборилади.
Баённоманинг биринчи нусхасига: сайлов натижаларини аниқлашда ҳозир бўлган депутатликка номзод кўрсатган сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кузатувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлардан ҳозир бўлган кузатувчилар рўйхати илова қилинади.
Баённоманинг иккинчи нусхаси комиссия аъзоларининг алоҳида фикрлари (агар бундай фикрлари бўлса); овоз бериш ёки овозларни санаб чиқиш чоғида йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида келиб тушган мурожаатлар, ушбу мурожаатлар бўйича комиссиянинг қабул қилган қарорлари; сайлов қутиларини пломбалаш бўйича тузилган баённома; сайлов бюллетенлари ҳамда бошқа сайлов ҳужжатлари билан бирга участка сайлов комиссиясида сақланади.
Баённоманинг 5-бандида кўрсатилган сон баённоманинг 7-банди 1,2,3,4, ва 5-сатрлардаги ва 8-банддаги сонлар йиғиндисига тенг (5-банд = 7-банднинг сатрлар йиғиндиси + 8-банд) бўлиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов ўтказувчи участка сайлов комиссияларининг фаолияти тартиби тўғрисидаги низомга 10 в-ИЛОВА
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН (ШАҲАР) КЕНГАШИГА САЙЛОВ 20___ йил «__»_______ УЧАСТКА САЙЛОВ КОМИССИЯСИНИНГ САЙЛОВ УЧАСТКАСИДА ОВОЗЛАРНИ САНАБ ЧИҚИШ НАТИЖАЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ БАЁННОМАСИ
Участка сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 24, 54, 94-моддаларига мувофиқ, ______________________ сайлов округининг ______ сайлов участкасида овозларни санаб чиқиш натижасида қуйидагиларни аниқлади:
1. Сайлов участкасидаги сайловчиларнинг умумий сони 2. Участка сайлов комиссияси олган сайлов бюллетенлари сони 3. Сайлов бюллетенлари олган сайловчилар сони 4. Муддатидан олдин овоз берган сайловчилар сони 5. Овоз беришда иштирок этган сайловчилар сони (сайлов қутиларидаги сайлов бюллетенлари) 6. Фойдаланилмаган ва бузиб қўйилиб, бекор қилинган сайлов бюллетенларининг умумий сони 7. Ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар сони:
Баённома тузилиши билан унинг биринчи нусхаси белгиланган тартибда округ сайлов комиссиясига юборилади.
Баённоманинг биринчи нусхасига: сайлов натижаларини аниқлашда ҳозир бўлган депутатликка номзод кўрсатган сиёсий партиялар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кузатувчилари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, бошқа давлатлар, халқаро ташкилотлардан ҳозир бўлган кузатувчилар рўйхати илова қилинади.
Баённоманинг иккинчи нусхаси комиссия аъзоларининг алоҳида фикрлари (агар бундай фикрлари бўлса); овоз бериш ёки овозларни санаб чиқиш чоғида йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида келиб тушган мурожаатлар, ушбу мурожаатлар бўйича комиссиянинг қабул қилган қарорлари; сайлов қутиларини пломбалаш бўйича тузилган баённома; сайлов бюллетенлари ҳамда бошқа сайлов ҳужжатлари билан бирга участка сайлов комиссиясида сақланади.
Баённоманинг 5-бандида кўрсатилган сон баённоманинг 7-банди 1,2,3,4, ва 5-сатрлардаги ва 8-банддаги сонлар йиғиндисига тенг (5-банд = 7-банднинг сатрлар йиғиндиси + 8-банд) бўлиши лозим.