Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.01.2025
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришнинг муқобил шаклларини танлаш, оила институтини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий етимликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сонли «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштириш шакллари бўйича айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан 2025 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
«Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада кучайтириш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 27 июндаги ПҚ-3808-сон ҳамда «Етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 11 февралдаги ПҚ-4185-сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
2019 — 2023 йилларда «Меҳрибонлик» уйларини ноинституционаллаштириш дастури 1-иловага мувофиқ;
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага қабул қилаётган номзодларни (фуқароларни) танлаш, кузатиб бориш ҳамда назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки:
2019 йил 1 ноябрдан бошлаб етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага тарбияга (патронат) олаётган ёки оилавий болалар уйи ташкил этиш орқали қабул қилаётган номзод фуқароларни (кейинги ўринларда тутинган ота-оналар деб аталади) тайёрлаш мақсадида «Меҳрибонлик» уйлари ва болалар шаҳарчаларида Тутинган ота-оналарни тайёрлаш курслари (кейинги ўринларда Тайёрлов курслари деб аталади) ташкил этилади;
тутинган ота-оналарга Тайёрлов курсларини тугатганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади;
Тайёрлов курслари машғулотларини ўтказиш учун тегишли тармоқ вазирликлари, идоралар ва ташкилотларнинг ижтимоий ишлар соҳасида тутинган ота-оналарни маслаҳат ёрдами, ижтимоий, ҳуқуқий, психологик-педагогик, тиббий жиҳатдан комплекс қўллаб-қувватлашни таъминловчи мутахассислари ҳамда давлат тарбия муассасаларининг ижтимоий-психологик-педагогик кўмаклашув хизмати ходимлари жалб этилади;
тутинган ота-оналарнинг Тайёрлов курсларида ўқиши бепул ташкил этилади;
Тайёрлов курсларининг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади;
2020 йил 1 январдан бошлаб тутинган ота-оналар Тайёрлов курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжати мавжуд бўлган фуқаролар орасидан танланади;
2020 йил 1 январга қадар болаларни оилага тарбияга (патронат) олган ва оилавий болалар уйларининг тарбиячи ота-оналаридан тайёрлов курсларини якунлаганлик тўғрисидаги ҳужжат талаб этилмайди.
3. Қуйидагилар тайёрлов курсларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
тутинган ота-оналарнинг болалар психологияси ва педагогикаси соҳасидаги билим ва амалий кўникмаларини ривожлантириш;
тутинган ота-оналарни етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик асослари билан таништириш;
тутинган ота-оналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан таништириш;
тутинган ота-оналарни етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялаш, парвариш қилиш, соғлиғини муҳофаза қилиш, унинг ижтимоийлашуви, таълими ва ҳар томонлама ривожланиши учун қулай шароитларни яратиш билан боғлиқ ота-оналик салоҳиятини шакллантириш;
тутинган ота-оналарнинг болани оилага қабул қилишга тайёрлик даражасини аниклаш, болани оилага қабул қилиш шаклини танлашга ёрдам бериш, шунингдек, болани тарбиялаш ва ривожланиши билан шуғулланиш жараёнида дуч келиши мумкин бўлган муаммо ва қийинчиликларни англашга кўмаклашиш, уларнинг болалар психологияси ва педагогикаси соҳасидаги билим ва амалий кўникмаларини ривожлантириш.
4. Тутинган ота-оналарни тайёрлаш тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2019 йил 1 ноябрдан бошлаб амалга киритилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази билан биргаликда 2019 йил 1 октябрга қадар:
Тайёрлов курсларининг машғулотлари дастурини ишлаб чиқсин;
Тайёрлов курслари ўқитувчилари учун тренинг машғулотлари ўтказилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага қабул қилиш истагини билдирган номзодларни танлашда уларга қўйиладиган талабларга ҳар томонлама мос бўлган номзодларни (шахсларни) танлаш ҳамда ҳисобга олиш, шунингдек, номзодларни топиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш чораларини кўрсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорнинг амалга оширилиши учун зарур маблағларни 2019 йилда «Таълим» соҳаси учун ажратилган маблағлар доирасида ажратсин, 2020 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрларида ҳар йили назарда тутсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 30 сентябрь,
824-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 824-сон қарорига
1-ИЛОВА
2019 — 2023 йилларда «Меҳрибонлик» уйларини ноинституционаллаштириш
ДАСТУРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддати

Ижрога масъуллар

Молиялаштириш манбаи

Амалга ошириш механизми ва кутилаётган натижа

I. Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоялаш тизими таҳлили ҳамда тизимда ахборот технологияларини жорий этиш

1.

Васийлик ва ҳомийлик органининг ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришга оид фаолиятини ўрганиш.

2019 йил

ноябрь

Халқ таълими вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашув маркази,

Бош прокуратура

-

1. Ўрганиш натижалари юзасидан таҳлилий маълумотнома тайёрлаш.

2. Болаларни ота-она қарамоғидан маҳрум бўлишининг асосий сабабларини аниқлаш ва уларни жойлаштириш шаклини танлашда қонуний тўғри қарор қабул қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

3. Ижтимоий хавфли шароитда қолган болани ҳимоя қилиш, болани оилада қолдириш ва оилани кризис даврини енгиб ўтишида тезкор ёрдам кўрсатиш ва эрта аралашувдаги тўсиқларни аниқлаш.

4. Васийлик ва ҳомийлик органи мутахассисининг иш вақти ва бажарадиган иш юкламасини ҳамда фаолият самарадорлигига эришишдаги муаммоларни таҳлил қилиш.

2.

Оила ва болаларга ижтимоий хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятини ўрганиш.

2019 йил

ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази,
Халқ таълими вазирлиги,
Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази,

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

-

1. Оила ва болаларга ижтимоий хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолиятини атрофлича ўрганиш.

2. Ўрганиш якунлари бўйича аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик-педагогик хизматларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш.

3. Заруратга кўра, оила ва болаларга ижтимоий хизмат кўрсатувчи ташкилотларда ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик-педагогик хизмат турларини жорий этиш ва кенгайтириш.

3.

Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун ташкил этилган Болалар уйлари, «Меҳрибонлик» уйлари ва Болалар шаҳарчалари фаолиятини ўрганиш.

2019 йил ноябрь

Халқ таълими вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бош прокуратура,
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази,
«Сен ёлғиз эмассан» Республика жамоатчилик болалар жамғармаси

-

1. Болалар уйлари, «Меҳрибонлик» уйлари ва Болалар шаҳарчалари фаолиятини ўрганиш бўйича таҳлилий маълумот тайёрлаш.

2. Оилага қайтариладиган ёки тутинган оилага жойлаштириладиган болалар рўйхатини шакллантириш.

3. Болалар уйлари, «Меҳрибонлик» уйлари ва Болалар шаҳарчалари моддий-техник шароитлари ҳамда кадрлар салоҳиятини таҳлил қилиш.

4. Тарбияланувчиларни оилага қайтаришда ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатадиган ташкилотлар фаолиятини ўрганиш.

5. Фаолияти босқичма-босқич ўзгартириладиган ёки тугатиладиган Болалар уйлари ва «Меҳрибонлик» уйларини аниқлаш.

6. Болаларнинг оилада ва Болалар уйлари, «Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчасида ижтимоий ҳимояси учун ажратиладиган маблағларни иқтисодий таҳлил қилиш.

7. Ўрганиш ва таҳлил қилиш натижалари бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

4.

Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бо?а?ар учун давлат тарбия муассасалари фаолиятини мақбуллаштириш (оптималлаштириш) соҳасидаги хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш.

2019 йил декабрь

Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бош прокуратура,
Молия вазирлиги,
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази,

«Сен ёлғиз эмассан» Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, ЮНИСЕФ болалар жамғармаси

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги

Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

1. Европа давлатларининг ноинституционаллаштириш, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун давлат муассасалари фаолиятини оптималлаштириш соҳасидаги тажрибаларини ўрганиш.

2. Ўрганиш якунлари натижасида таҳлилий маълумотнома тайёрлаш ва республикада фаолият олиб бораётган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун давлат муассасалари фаолиятини оптималлаштириш бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш.

5.

Васийлик ва хомийлик органи ҳисобида турган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисида ягона электрон базани яратиш ва шакллантириш тартибини ишлаб чиқиш.

2020 йил август

Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази,

Давлат статистика қўмитаси

Халқ таълими ҳузуридаги Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари,

имтиёзли хорижий кредитлар
ва грантлар

1. Васийлик ва ҳомийлик органлари фаолиятида маълумотлар базасининг электрон дастури таъминотини ишлаб чиқиш.

2. Васийлик ва ҳомийлик органлари ходимларини замонавий компьютер ва интернет ресурслари билан таъминлаш ҳамда мутахассисларни электрон дастурдан фойдаланиш бўйича касбий салоҳиятини ошириш.

3. Васийлик ва ҳомийлик органлари ҳисобида турган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисида шакллантирилган ва янгиланадиган ягона маълумотлар базасини яратиш.

6.

Болани оилага тарбияга (патронат) васийлик ёки ҳомийлик, фарзандликка олиш, Оилавий болалар уйининг тарбияловчи ота-онаси бўлиш истагини билдирган фуқаролар ҳақидаги ягона маълумотлар базасини яратиш.

2021 йил апрель

Халқ таълими вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази,
Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари,

имтиёзли хорижий кредитлар ва грантлар

1. Болани оилага тарбияга олиш истагини билдирган фуқароларнинг ягона маълумотлари базасини яратиш ва уни мунтазам равишда юритиб бориш.

2. Васийлик ва ҳомийлик органларининг ягона маълумотлар базасидан кенг омма фойдаланишига эришиш.

3. Васийлик ва ҳомийлик органларининг шаффоф ишлашини таъминлаш, коррупция ва суиистеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олиш.

II. Ижтимоий етимликнинг олдини олиш соҳасидаги долзарб масалалар ва «Меҳрибонлик» уйларини ноинституционаллаштириш дастурининг моҳиятини аҳоли ва жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб қилиш

7.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарлари ҳамда болалар тақдирини ҳал этишда иштирок этувчи органлар вакиллари билан «Меҳрибонлик» уйларини ноинституционаллаштириш дастурининг моҳиятини кенг тарғиб қилиш, болаларнинг оилавий муҳитда яшашини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни белгилаш юзасидан учрашувлар ўтказиш.

2019 йил ноябрь

Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази,
«Сен ёлғиз эмассан» Республика жамоатчилик болалар жамғармаси,

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, Бош прокуратура, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

1. Маҳаллий давл?т ҳокимияти органлари раҳбарларини ноинституционаллаштириш дастуридан кўзланган мақсад ҳамда бу соҳадаги хорижий давлатлар тажрибаси билан таништириш.

2. Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун давлат муассасалари ҳамда васийлик ва ҳомийлик органларида олиб борилган тадқиқот натижалари билан таништириш.

3. Ҳар бир туман, шаҳар ва вилоят ҳокимликларида «Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоялаш тизимида ноинституционаллаштириш дастурини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар»ни ишлаб чиқиш орқали кам таъминланган оилалар болаларини Болалар уйлари, «Меҳрибонлик» уйлари ва Болалар шаҳарчаларига жойлаштирилишининг олдини олиш ишларини кучайтириш.

4. Ноинституционаллаштириш ўтказилиши зарурлиги жамоатчилик томонидан тан олинишига эришиш мақсадида болаларни ижтимоий ҳимоялаш тизимида фаолият юритувчи соҳа мутахассисларининг хабардорлик даражасини ошириш.

8.

Боланинг оилавий муҳитда яшаш ва ривожланишга бўлган ҳуқуқи, оила қадриятлари, қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган оилаларга ёрдам кўрсатишнинг зарурияти ҳамда бундай ёрдам шаклларини ёритувчи ижтимоий реклама яратиш ва тақдим этиш.

2019 йил октябрдан бошлаб

мунтазам равишда

МТРК, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот
ва оммавий коммуникациялар агентлиги,
Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази,
Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маънавият ва маърифат маркази

Республика бюджети маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

1. Қийин ҳаётий вазиятга тушган оилалар муаммолари, оилавий инқирозни бартараф этишда давлат органлари ва жамоатчиликни фаоллаштириш.

2. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун муассаса тарбияланувчиларининг орзу ва армонлари, институционализациянинг салбий оқибатлари ҳақида кенг жамоатчилик хабардорлигини ошириш.

9.

Ота-она меҳри ва ғамхўрлигидан маҳрум
бўлган болалар муаммолари, ота-оналарнинг ўз мажбуриятларини бажаришдаги масъулиятсизлиги оқибатлари, ота-она назорати, меҳри ва ғамхўрлигидан маҳрум бўлган болаларга васийлик белгилашнинг муҳимлиги, уларни жойлаштиришнинг муқобил шакллари ҳақида телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар тайёрлаш.

мунтазам равишда

Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги,
МТРК,
Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маънавият ва маърифат маркази

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги

Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари,

имтиёзли хорижий кредитлар ва грантлар

1. Ота-оналарнинг фарзанд тарбияси, таъминоти ва парваришидаги масъулиятини ошириш.

2. Болаларнинг оилавий муҳитга бўлган ҳуқуқини таъминлаш, уларни жойлаштиришнинг муқобил шакллари тўғрисида кенг жамоатчилик хабардорлигини ошириш.

3. Ижтимоий кўрсатув ёки эшиттиришлар ичида «Боланинг бегонаси бўлмайди» рукнини юритиш.

III. Боланинг ота-онасидан ажратилиши ва оилавий муаммоларнинг бартараф этилишига йўналтирилган фаолиятни кучайтириш

10.

Янги туғилган боладан воз кечмоқчи бўлган аёллар билан профилактика ишларига йўналтирилган ижтимоий ва психологик кузатув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Мазкур дастурлар ижросини таъминлаш.

2019 йил ноябрь

мунтазам равишда

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази,
«Сен ёлғиз эмассан» Республика жамоатчилик болалар жамғармаси,

Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги

Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари,

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

1. Туғруқ комплекслари, перинатал марказлари қошидаги «Оналар мактаблари» фаолиятида фарзандидан воз кечувчи оналар билан ишлаш дастурларини жорий этиш.

2. Туғруқ комплекслари, перинатал марказларида семинар тренинглар ташкил этиш йўли орқали масъул мутахассисларни фарзандидан воз кечувчи оналар билан ишлашнинг психологик-педагогик, ижтимоий-ҳуқуқий технологияларига ўргатиш.

3. Тиббиёт муассасаларида оналарнинг янги туғилган болалардан воз кечишининг олдини олишга қа??тилган психологик-педагог?к, и??имоий-ҳуқуқий чоралар кўриш.

4. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида қийин ҳаётий вазиятларга тушиб қолган аёлларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирларини кучайтириш.

11.

Жисмоний ёки руҳий ривожланишида нуқсони бўлган фарзандлари бор оилаларга жойлардаги оилавий поликлиника, ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари шароитларида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида эрта тиббий-психологик, педагогик, маънавий, ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишини кучайтириш.

Патронаж ташриф давомида,

мунтазам равишда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Мактабгача таълим вазирлиги,
«Соғлом авлод учун» фонди, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази,
«Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти

-

1. Болалар ногиронлигининг олдини олиш ишларини кучайтириш.

2. Ижтимоий етимликнинг, яъни ота-оналар томонидан болаларни етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун таълим-тарбия, даволаш-соғломлаштириш муассасаларига жойлаштирилишининг олдини олиш чораларини кўриш.

3. Ривожланишида нуқсони бўлган чақалоқлари бор оилаларга мунтазам комплекс (психологик-педагогик, тиббий-ижтимоий, ҳуқуқий ва б.) ёрдам кўрсатишни ташкил қилиш.

4. Ривожланишида нуқсони бўлган бола тарбиялаётган оилаларга болада жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун моддий кўмак кўрсатиш ишларини кучайтириш.

12.

Анъанавий оила қадриятлари, оила муносабатлари, ота-она мажбуриятининг англанилиши, боланинг оилада яшашга бўлган ҳуқуқини таъминлаш ва ижтимоий етимликни олдини олиш (бартараф этиш)га қаратилган тадбирлар ўтказиш.

Ҳар чоракда камида бир маротаба

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти,
«Сен ёлғиз эмассан» Республика жамоатчилик болалар жамғармаси

-

1. Аҳоли ва ёшлар орасида оила қадриятлари, соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий етимликнинг олдини олишга қаратилган давра суҳбатлари, учрашувлар, савол-жавоблар, лекциялар орқали ташвиқот ишларини олиб бориш.

2. Ёшлар ва ёш оилалар ўртасида масъулиятни ошириш, ижтимоий етимликнинг олдини олиш.

13.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва болаларга хизмат кўрсатиш масалалари билан шуғулланувчи ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш.

режа асосида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази

Республика бюджети маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

1. Олий таълим муассасалари тизимида ижтимоий ходимларни тайёрлаш ишларини кенгайтириш.

2. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва болаларга ижтимоий хизматларни амалга оширувчи давлат ва нодавлат ташкилот, муассасалар мутахассисларини «Ижтимоий иш» бўйича қайта тайёрлаш курсларини ташкил этиш.

IV. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага жойлаштиришнинг муқобил шаклларини ривожлантириш

14.

Оилага тарбияга олинган (патронат), васийлик ёки ҳомийликка, фарзандликка олинган, Оилавий болалар уйлари ва бошқа етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун давлат муассасаларида тарбияланаётган болалар учун яратилган шароитлар сифатини баҳолашнинг минимал стандартларини ишлаб чиқиш.

2019 йил ноябрь

Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази,
SOS Болалар маҳаллалари ассоциацияси, ЮНИСЕФ болалар жамғармаси,
Ватандош жамғармаси

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги

Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари,

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

1. «Тутинган оилаларда тарбияланаётган болалар учун яратилган шароитлар сифатини баҳолашнинг минимал стандартлари» ва «Етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун муассасалардаги минимал мажбурий стандартлар» услубий йўриқномани ишлаб чиқиш.

2. Мазкур йўриқнома асосида Васийлик ва ҳомийлик органлари ҳамда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун таълим-тарбия ва даволаш-соғломлаштириш муассасалари фаолиятини ташкил қилиш.

3. Тутинган оилалар ва давлат муассасаларида тарбияланаётган болаларнинг таълим-тарбияси, ривожланиши, таъминоти сифати самарадорлигини ошириш.

15.

Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
ва оилага жойлаштиришнинг муқобил шаклларини татбиқ этиш юзасидан васийлик
ва ҳомийлик органлари мутахассислари учун услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш.

2019 йил ноябрь

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази,
Халқ таълими вазирлиги, Бош прокуратура,
ЮНИСЕФ болалар жамғармаси,
«Сен ёлғиз эмассан» Республика жамоатчилик болалар жамғармаси

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги

Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

1. Етим ва ота-она қарамоғидан маҳҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда васийлик ва ҳомийлик органлари фаолиятини услубий таъминлаш.

2. Васийлик ва ҳомийлик белгиланишига муҳтож болаларни оилага жойлаштиришнинг муқобил шаклларини ривожлантириш.

16.

Тутинган оила ва боланинг ижтимоий ва психологик мослашувини таъминлаш мақсадида ижтимоий, психологик-педагогик кузатиб бориш механизми — дастурини ишлаб чиқиш.

2019 йил ноябрь

Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази,
Халқ таълими вазирлиги, ЮНИСЕФ болалар жамғармаси,
Ватандош жамғармаси

Жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

1. Болаларни тутинган оилага мослашуви бўйича комплекс ижтимоий, психологик-педагогик ва консультатив хизматлар кўрсатиш механизмини тартибга солиш.

2. Болаларнинг тутинган оилалардан муассасаларга қайтишининг олдини олиш чораларини кучайтириш.

17.

Васийлик ва ҳомийлик органлари мутахассислари ва ижтимоий ходимлар учун ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага жойлаштиришнинг муқобил шаклларини ривожлантириш масалалари бўйича ўқув семинарларини ташкил этиш.

Режа асосида

Халқ таълими вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази,
ЮНИСЕФ болалар жамғармаси,
«Сен ёлғиз эмассан» Республика жамоатчилик болалар жамарғаси

-

Болаларни оилага жойлаштиришнинг муқобил шаклларини ривожлантиришда васийлик ва ҳомийлик органлари мутахассислари ва ижтимоий ходимларнинг касбий маҳорати (салоҳияти)ни ошириш.

18.

Касбий салоҳиятли тутинган (фостер) оилаларни ташкил этиш бўйича чет эл тажрибасини таҳлил қилиш ва ўрганиш.

2019 йил декабрь

Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
Адлия вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази,
ЮНИСЕФ болалар жамғармаси, Ватандош жамғармаси

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги

Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари,

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

1. Касбий салоҳиятли тутинган (фостер) оилаларни ташкил этиш бўйича чет эл тажрибасини таҳлил қилиш ва ўрганиш мақсадида манфаатдор вазирлик, идоралар
ва бошқа ташкилотлар вакилларидан иборат Ишчи гуруҳини ташкил этиш.

2. Ишчи гуруҳ томонидан касбий салоҳиятли тутинган (фостер) оилалар масаласига тааллуқли АҚШ ва Европа давлатларининг тажрибасини жойига бориб ўрганишни ташкил этиш.

3. Ишчи гуруҳнинг хизмат сафари билан боғлиқ харажатлар учун тегишли маблағлар ажратиш.

4. Ўрганиш якунлари бўйича Ўзбекистонда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришнинг оилавий шаклларининг турларини кенгайтириш бўйича амалий чора-тадбирлар белгилаш.

19.

Касбий салоҳиятли тутинган (фостер) оилалар тажрибасини пилот тарзида жорий қилиш.

2020 йил март ойидан бошлаб

Мунтазам равишда

Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти, Адлия вазирлиги,
ЮНИСЕФ болалар жамғармаси,
Ватандош жамғармаси

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги

Халқ таълими соҳасидаги ислоҳотларга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари

Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун фаолияти тугатилаётган таълим-тарбия, даволаш-соғломлаштириш муассасалари тарбиячиларидан касбий салоҳиятли тутинган (фостер) тарбиячилар сифатида фойдаланишни йўлга қўйиш.

V. Институционал муассасалар тарбияланувчиларининг оилавий муҳитда реинтеграциялашуви

20.

«Болалар уйлари», «Болалар шаҳарчалари», «Меҳрибонлик» уйлари, «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси тизимидаги муассасалар тарбияланувчиларини қондош оилаларига қайтариш ёки тутинган оилаларга жойлаштиришга йўналтирилган ишларни фаоллаштириш.

2019 йил ноябрдан

бошлаб мунтазам равишда

Халқ таълими вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,
«SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси,
«Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти,

Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси

Республика бюджети маблағлари

1. Институционал муассасалар тарбияланувчиларининг оилавий муҳитга реинтеграциялашуви бўйича илмий-услубий базани мустаҳкамлаш.

2. Ижтимоий ходимларга, педагог-тарбияланувчиларга, психологларга ота-оналар билан ишлаш, ота-оналарни излаш, қариндошлик муносабатларини тиклаш, ҳиссий боғланганлик ҳиссини шакллантириш, ота-онанинг болани оилага қайтариб олишга тайёрлаш, болаларни оилавий ҳаётда яшашга тайёрлаш каби ижтимоий иш кўникмаларини ўргатиш.

3. Болани оилага қайтариш/жойлаштиришда оиланинг имкониятларини ва маҳаллий ресурсларни аниқлаш ва қўллаб-қувватлаш.

4. Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болани оилага қабул қилиши мумкин бўлган оилаларни танлаш, уларни ижтимоий, психологик-педагогик жиҳатдан тайёрлаш.

5. Ота-оналар масъулиятини ошириш, ота-она ва болалар муносабатларини тиклаш ва болаларни ота-онасига қайтариш ишларини фаоллаштириш.

21.

Оила муҳитига берилган (реинтеграцияланган) болаларнинг мослашиш, ривожланиш даражасини ижтимоий-психологик жиҳатдан ўрганиш.

Ҳар 6 ойда бир маротаба

Халқ таълими вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти

-

1. Боланинг қондош оиласига қайта мослашиш ёки оила ўрнини босувчи тутинган оилада муваффақиятли мослашиш даражасини аниқлаш.

2. Оила ўрнини босувчи тутинган оилаларнинг ижтимоий, психологик-педагогик кузатувини ташкил қилиш.

VI. Институционал муассасаларни тугатиш ва қайта ташкил этиш

22.

Оила институтини мустаҳкамлаш, ижтимоий етимликнинг олдини олиш, шунингдек, «Меҳрибонлик» уйларини босқичма-босқич кам комплектли Болалар шаҳарчаларига ҳамда муассасаларнинг бошқа муқобил шаклларига ўтказиш.

2020 — 2023 йиллар

Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази,
«Сен ёлғиз эмассан» Республика жамоатчилик болалар жамғармаси,
Бош прокуратура,
Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Республика ?юджети маблағлари,

имтиёзли хорижий кредитлар ва грантлар,

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

1. Институционал муассасаларга келиб тушаётган болалар сонини қисқартириш.

2. «Меҳрибонлик» уйларини тарбияланувчилар сонидан келиб чиқиб мақбуллаштириш.

3. Республика бўйича «Меҳрибонлик» уйларини босқичма-босқич кам комплектли Болалар шаҳарчаларига айлантириш: 2020 йилда 2 та; 2021 йилда 4 та; 2022 йилда 6 та; 2023 йилда 7 та.

4. Фаолияти тугатилган муассаса педагог ходимлари таркибидан ёки васийлик ва ҳомийлик органида болани оилага тарбиялашга қабул қилиш истагини билдирган шахслар орасидан касбий салоҳиятли тутинган оилаларнинг ташкил этилишини йўлга қўйиш.

23.

Институционал муассасаларни кундузги ташриф марказлари, кризис марказлари, оила ва болаларни қўллаб-қувватлаш марказлари, мослашув марказлари, оилага жойлаштириш хизматлари, дам олиш марказлари сифатида қайта ташкил этиш ишларини режали бажариш.

2022 йил июль

Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази,

«Сен ёлғиз эмассан» Республика жамоатчилик болалар жамғармаси,
Бош прокуратура,

Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Республика бюджети маблағлари,

имтиёзли хорижий кредитлар
ва грантлар,

жисмоний
ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари

1. Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун фаолияти модернизациялаштирилган таълим-тарбия, даволаш-соғломлаштириш муассасаларида кўрсатилиши мумкин бўлган янги хизматларни режалаштириш.

2. Институционал муассасаларни босқичма-босқич ижтимоий хизматлар кўрсатувчи кризис марказлари, оила ва болаларни қўллаб-қувватлаш марказлари, мослашув марказлари, оилага жойлаштириш хизматлари, дам олиш марказларига айлантириш (ўзгартириш).

24.

Ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва иш билан таъминлаш юзасидан тегишли чоралар кўриш.

2020 — 2023 йиллар

Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Республика бюджети маблағлари,

имтиёзли хорижий кредитлар ва грантлар

1. Тугатилаётган муассасалар ходимларини касбга қайта тайёрлаш ва ишга жойлаштириш масалаларини ҳал қилиш.

2. Янги типда ташкил этилган муассасаларда болалар ва оилалар билан ишлашда касбий тажрибага эга маҳоратли ходимларни иш билан таъминлаш.

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 824-сон қарорига
2-ИЛОВА
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага қабул қилаётган номзодларни (фуқароларни) танлаш, кузатиб бориш ҳамда назорат қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни (кейинги ўринларда бола деб аталади) тарбиялаш учун оилага қабул қилаётган (васийликка, ҳомийликка, оилага тарбияга (патронат), оилавий болалар уйига олаётган) номзод фуқароларни (кейинги ўринларда номзодлар деб аталади) танлаш, кузатиб бориш ҳамда назорат қилиш тартибини белгилайди.
2. Номзодларни танлаш, кузатиб бориш ҳамда назорат қилиш васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан амалга оширилади.
Васийлик ва ҳомийлик органи аҳоли ўртасида болани оилага жойлаштиришнинг устуворлиги, улар учун номзодларни топиш бўйича оммавий тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширади, болаларни оилага қабул қилишнинг шакллари, тартиби ҳақида фуқароларни хабардор қилади.
2-боб. Номзодларни танлаш
3. Болани тарбиялаш учун оилага қабул қилиш истагини билдирган номзодлар ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ танлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Болани тарбиялаш учун оилага қабул қилиш истагини билдирган номзодлар ўзининг яшаш жойи бўйича васийлик ва ҳомийлик органига амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ талаб этиладиган ҳужжатларни тақдим этиладилар.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Болаларни оилага тарбияга (патронат) олаётган ёки оилавий болалар уйларини ташкил қилаётган ота-оналар белгиланган ҳужжатлардан ташқари тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсларида (кейинги ўринларда тайёрлов курслари деб аталади) ўқиганлиги ҳақидаги сертификатни ҳам тақдим этадилар.
5. Васийлик ва ҳомийлик органи болани тарбиялаш учун оилага қабул қилиш истагини билдирган номзодлардан ариза ҳамда тегишли ҳужжатларни қабул қилган кундан бошлаб етти кун мобайнида уларнинг турмуш ва таъминот шароитларини ўрганиб чиқади ҳамда бу ҳақда тегишли далолатнома тузади.
Номзодларнинг турмуш ва таъминот шароитлари ўрганилаётганда васийлик ва ҳомийлик органи турар жойнинг маиший-хўжалик шароитларини, ариза берувчининг соғлиғини, шахсий фазилатлари ва болани оилага олишга ундаган сабабларни, уларнинг болани тарбиялаш бўйича қобилиятларини, оилада яшовчиларнинг болани тарбиялаш учун оилага қабул қилинишига нисбатан муносабатини ўрганади.
Ногиронлиги бўлган бола оилага тарбиялаш учун қабул қилинаётганда далолатномада боланинг яшаши учун зарур шарт-шароитлар мавжудлиги акс эттирилиши лозим.
6. Васийлик ва ҳомийлик органи ўрганиш якунлари бўйича уч иш куни мобайнида болани тарбиялаш учун оилага қабул қилиш истагини билдирган номзодларни номзод бўла олиши мумкинлиги (мумкин эмаслиги) тўғрисида хулоса тайёрлайди.
Болани тарбиялаш учун оилага қабул қилиш истагини билдирган номзодларни номзод бўла олиши мумкинлиги тўғрисида хулоса тайёрлашга қуйидагилар асос ҳисобланади:
тақдим қилинган ҳужжатларнинг қонунчилик талабларига мувофиқлиги;
тайёрлов курсларида ўқиганлигини тасдиқловчи сертификатнинг мавжудлиги (болаларни оилага тарбияга (патронат) олаётган ёки оилавий болалар уйларини ташкил қилаётган ота-оналар учун);
Олдинги таҳрирга қаранг.
болани тарбиялаш учун оилага қабул қилиш истагини билдирган номзодларнинг болани тарбиялашда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган мажбуриятларини бажара олиш имкониятлари;
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
номзодларнинг психологик ҳолати ва бола тарбиялашда етарлича кўникмалари мавжудлиги;
болани тарбиялаш учун оилага қабул қилиш истагини билдирган номзодларнинг болага ҳуқуқий, ижтимоий, психологик-педагогик ва тиббий ёрдам кўрсатиш борасида билим ва кўникмага эгалиги.
7. Васийлик ва ҳомийлик органи болани тарбиялаш учун оилага қабул қилиш истагини билдирган номзодларни танлаш жараёнида, заруратга кўра, қуйидаги манфаатдор ва ишга алоқадор шахсларни жалб этиши мумкин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакиллари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Болалар масалалари бўйича комиссия аъзолари;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон)
тайёрлов курслари экспертлари;
етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган давлат тарбия муассаса мутахассислари;
боланинг қариндошлари.
3-боб. Болаларни оилага тарбияга (патронат) олаётган ёки оилавий болалар уйларини ташкил қилаётган ота-оналарни тайёрлаш
8. Болаларни оилага тарбияга (патронат) олаётган ёки оилавий болалар уйларини ташкил қилаётган ота-оналар тайёрлов курсларида белгиланган тартибда тайёргарликдан ўтадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур қарорнинг 3-иловаси.
9. Болаларни оилага тарбияга (патронат) олаётган ёки оилавий болалар уйларини ташкил қилаётган ота-оналарни тайёрлашда қуйидагилар назарда тутилади:
номзодларнинг болани тарбиялаш учун оилага қабул қилишга тайёрлаш, боланинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, улар учун қулай шароитларни яратиш билан боғлиқ салоҳиятларини шакллантириш;
номзодларнинг болани оилага қабул қилишга тайёрлик даражасини аниқлаш, болани оилага қабул қилгач, уларни тарбиялаш ва ривожланиши билан шуғулланиш жараёнида дуч келиши мумкин бўлган муаммо ва қийинчиликларни англашга кўмаклашиш, болалар психологияси соҳасидаги билим ва амалий кўникмаларини ривожлантириш;
болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик асослари, тутинган ота-оналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан таништириш, давлат томонидан бериладиган ижтимоий ёрдам турларидан хабардорлик даражасини ошириш.
10. Тайёрлов курсларини муваффақиятли якунлаган болани тарбиялаш учун оилага қабул қилиш истагини билдирган номзодларга тегишли сертификат берилади.
11. Сертификат номзодларни тутинган ота-оналар бўла олиши ҳақидаги хулоса берилиши ва ҳисобга қўйилиши учун асос бўлади.
4-боб. Тутинган ота-оналарни кузатиб бориш ҳамда назорат қилиш
12. Болаларни васийликка, ҳомийликка, оилага тарбияга (патронат) ҳамда оилавий болалар уйига олган фуқароларга (кейинги ўринларда тутинган ота-оналар деб аталади) тарбиялаш учун берилган боланинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, унинг турмуш шароитлари ва тарбияланишини назорат қилиш боланинг яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органи томонидан олиб борилади.
13. Тутинган ота-оналарнинг фаолиятини кузатиш, улар томонидан ўз мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилиш боланинг яшаш жойидаги васийлик ва ҳомийлик органи томонидан режали ва режадан ташқари шаклда амалга оширилади.
14. Тутинган ота-оналарни режали кузатиш ва назорат қилиш тутинган ота-оналарнинг хонадонига ташриф буюрган ҳолда қуйидагича амалга оширилади:
бола оилага берилгандан сўнг дастлабки уч ой давомида бир маротаба;
бола оилага берилгандан сўнг ҳар йили камида икки маротаба.
15. Тутинган ота-оналарни режадан ташқари кузатиш ва назорат қилиш васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан исталган вақтда амалга оширилиши мумкин.
16. Васийлик ва ҳомийлик органи тутинган ота-оналарни режали ва режадан ташқари кузатиш ва назорат қилишда қуйидагиларни жалб қилиши мумкин:
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари вакилларини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Болалар масалалари бўйича комиссия аъзоларини;
(16-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон)
тайёрлов курслари экспертларини;
етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган давлат тарбия муассаса мутахассисларини;
боланинг қариндошлари ва бошқаларни.
17. Режали ва режадан ташқари кузатиш ва назорат қилишда қуйидаги ҳолатларга алоҳида эътибор қаратилади:
боланинг яшаши учун шароитлар мавжудлиги;
хонадоннинг маиший-хўжалик шароитлари;
боланинг оила муҳитига ва оила аъзоларининг бола хулқи ва характерига мослашганлиги;
боланинг тарбияси, таълими, ақлий ривожланиши, соғлиғи, ташқи кўриниши, гигиенага риоя қилиниши, хулқи, эмоционал ҳамда жисмоний ривожланиши;
боланинг алоҳида қизиқиш ва қобилиятларининг қўллаб-қувватланиши;
оила аъзоларининг ўзаро муносабатлари ва бошқалар.
Боланинг мулкий ва номулкий ҳуқуқлари таъминланганлигига алоҳида эътибор қаратилади.
18. Кузатиш ва назорат қилиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг буйруғи билан тасдиқланадиган Оилада тарбияланаётган болалар учун яратилган шароитларни баҳолашнинг минимал стандартлари асосида амалга оширилади.
19. Кузатиш ва назорат қилиш натижалари бўйича васийлик ва ҳомийлик органи томонидан боланинг турмуш шароитлари ва тарбияланиши тўғрисида комплекс баҳолашга асосланган ҳисобот акс эттирилган далолатнома тузилади.
20. Кузатиш ва назорат қилиш давомида боланинг тарбияси ёки ривожланиши, ҳуқуқлари таъминланиши билан боғлиқ муаммо ёки камчиликлар аниқланган тақдирда, васийлик ва ҳомийлик органи тегишли давлат ва нодавлат ташкилотларини жалб қилган ҳолда, муаммони бартараф этишга қаратилган маслаҳат, психологик-педагогик, ижтимоий, ҳуқуқий, тиббий ва бошқа ижтимоий хизматлар ташкил этилишини таъминлайди.
21. Тутинган ота-оналар томонидан ўзларига юклатилган мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки боланинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари таъминланмаганлиги билан боғлиқ далиллар аниқланган тақдирда, васийлик ва ҳомийлик органи ўрганиш далолатномасида қуйидагиларни акс эттиради:
боланинг яшаши ва ривожланиши учун зарур бўлган шароитни яхшилаш ҳамда мажбуриятларни бажариш юзасидан кўрсатма ва тавсиялар;
тутинган ота-оналарга юклатилган мажбуриятларни етарли даражада бажарилмаганлиги ёки умуман бажарилмаганлиги сабабли уларни жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар (зарурат бўлганда).
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Тутинган ота-оналар томонидан ҳаракатлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга зид равишда амалга оширилаётган тақдирда ёхуд унинг ҳаракатлари боланинг соғлиғи, жисмоний, психологик, аҳлоқий ривожланишига жиддий зарар етказаётган бўлса, шунингдек, назоратли текширув мобайнида аниқланган камчиликларни болани оиладан ажратиб олмай ҳал қилиб бўлмаслиги маълум бўлганда, васийлик ва ҳомийлик органи текширув ўтказилгандан сўнг уч кун ичида:
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
тутинган ота-оналарни белгиланган мажбуриятларини бажаришдан четлаштириш ҳамда болани оиладан олиш ҳақида қарор қабул қилади;
болани вақтинча жойлаштириш чораларини кўради;
болани бошқа тутинган ота-оналарга бериш ёки етим бола ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун мўлжалланган муассасаларга жойлаштириш чораларини кўради.
23. Юридик ёки жисмоний шахслар томонидан тутинган ота-оналар қарамоғидаги болани тарбиялаш, парваришини таъминлаш билан боғлиқ мажбуриятларини етарли даражада бажармаётганлиги ёхуд бола ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг бузилиши ҳақидаги мурожаатлар келиб тушган тақдирда, васийлик ва ҳомийлик органи режадан ташқари назоратни амалга оширади.
24. Боланинг яшаш манзили ўзгарганда янги манзил жойлашган ҳудуддаги васийлик ва ҳомийлик органи болага тегишли шахсий ҳужжатлар йиғмажилдини қабул қилган кунидан 7 кун ичида режадан ташқари назоратни амалга ошириши шарт.
25. Ўрганиш далолатномаси назоратли текширув амалга оширилган кундан бошлаб 5 кун ичида расмийлаштирилади, ўрганишда иштирок этган томонлар ҳамда васийлик ва ҳомийлик органи томонидан имзоланади ва туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири томонидан тасдиқланади.
Далолатнома камида икки нусхада расмийлаштирилади, битта нусхаси васийлик ва ҳомийлик органида, иккинчиси тутинган ота-онада ҳамда бошқа ваколатли шахсларда сақланади.
26. Ўрганиш далолатномаси қатъий назоратдаги ҳужжат бўлиб, боланинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдида сақланади.
4-боб. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага қабул қилаётган номзодларни (фуқароларни) танлаш, кузатиб бориш ҳамда назорат қилиш тартиби тўғрисида низомга
ИЛОВА
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага қабул қилаётган номзодларни (фуқароларни) танлаш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Ижрочилар

Тадбирлар

Муддатлар


1-босқич

Васийлик ва ҳомийлик органи

Аҳоли ўртасида болани оилага жойлаштиришнинг устуворлиги, улар учун номзод васий ва ҳомийларни излаш бўйича оммавий тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш. Болаларни оилага қабул қилишнинг шакллари, тартиби ҳақида фуқароларни хабардор қилади.

Мунтазам


2-босқич

Болаларни тарбиялаш учун оилага қабул қилиш истагини билдирган фуқаролар

Ўзининг яшаш жойи бўйича васийлик ва ҳомийлик органига болани оилага тарбияга олиш учун номзод сифатида ҳисобга олинишини сўраб ариза билан мурожаат қилади.

Хоҳишига қараб


3-босқич

Васийлик ва ҳомийлик органи

1. Болани тарбиялаш учун оиласига қабул қилиш истагини билдирган фуқаролардан уларнинг турмуш ва таъминот шароитларини ўрганиб чиқади ҳамда бу ҳақда тегишли далолатнома тузади.

2. Ўрганиш якунлари бўйича болани тарбиялаш учун оиласига қабул қилиш истагини билдирган фуқаронинг номзод бўла олиши мумкинлиги тўғрисида хулоса тайёрлайди.

Ариза қабул қилинган кундан бошлаб етти кун мобайнида

Уч кун мобайнида

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 824-сон қарорига
3-ИЛОВА
Тутинган ота-оналарни тайёрлаш тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни (кейинги ўринларда бола деб аталади) оилага тарбияга (патронат) олаётган ёки оилавий болалар уйи ташкил қилаётган фуқароларни (кейинги ўринларда тутинган ота-оналар деб аталади) тайёрлаш курсларини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Тайёрлов курслари етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар учун давлат тарбия муассасаси (кейинги ўринларда давлат тарбия муассаса деб аталади) негизида ташкил этилади.
Тайёрлов курслари оила ва болаларга хизматлар кўрсатувчи бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлар томонидан ҳам ташкил этилиши мумкин.
Тайёрлов курсларининг фаолияти васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан назорат қилинади.
2-боб. Тайёрлов курсларининг мақсади ва вазифалари
3. Тайёрлов курсларининг асосий мақсади:
болаларни жойлаштиришнинг муқобил шаклларини танлашда тутинган ота-оналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
оилалардаги маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш ва соғломлаштириш бўйича тутинган ота-оналарнинг касбий билимлари, қобилиятлари ва кўникмаларини ошириш;
оила институтини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоий етимликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш.
4. Қуйидагилар тайёрлов курсларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
тутинган ота-оналарнинг болалар психологияси ва педагогикаси соҳасидаги билим ва амалий кўникмаларини ривожлантириш;
тутинган ота-оналарни болаларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчилик асослари билан таништириш;
тутинган ота-оналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан таништириш;
тутинган ота-оналарни болаларни тарбиялаш, парвариш қилиш, соғлиғини муҳофаза қилиш, унинг ижтимоий мослашуви, таълими ва ҳар томонлама ривожланиши учун қулай шароитларни яратиш билан боғлиқ ота-оналик салоҳиятларини шакллантириш;
тутинган ота-оналарнинг болани оилага қабул қилишга тайёрлик даражасини аниқлаш, болани оилага қабул қилиш шаклини танлашга ёрдам бериш, шунингдек, болани тарбиялаш ва ривожланиши билан шуғулланиш жараёнида дуч келиши мумкин бўлган муаммо ва қийинчиликларни англашга кўмаклашиш.
3-боб. Тайёрлов курсларини ташкил этиш тартиби
5. Тайёрлов курслари ташкил этилаётган туман (шаҳар) ҳокимлиги тайёрлов курсларининг муассиси бўлади.
Тайёрлов курслари муассиснинг қарори асосида ташкил этилади.
Нодавлат ташкилотлар, шунингдек, жисмоний шахслар нодавлат тайёрлов курсларининг муассиси бўлиши мумкин.
Нодавлат тайёрлов курслари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда тайёрлов курслари ташкил этилаётган туман (шаҳар) ҳокимлиги билан келишган ҳолда ташкил этилади.
6. Тайёрлов курсларининг устави Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 542-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва муассасаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва давлат органларини тугатиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти.
7. Тайёрлов курсларининг фаолияти Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва давлат тарбия муассасаси томонидан мувофиқлаштирилади.
8. Давлат тарбия муассасасида ташкил этилган тайёрлов курслари фаолиятига ушбу муассаса директорининг ижтимоий ҳимоя бўйича ўринбосари раҳбарлик қилади.
9. Тайёрлов курсларида гуруҳлар болаларни оилага қабул қилиш истагини билдирган номзод фуқаролар (кейинги ўринларда тингловчи деб аталади) ҳисобидан шакллантирилади.
10. Тингловчилар тайёрлов курсларида бепул ўқитилади.
11. Тингловчилар тайёрлов курсларида ўқиш учун курс ташкил этилган давлат тарбия муассасаси директори номига ариза билан мурожаат этадилар.
Ариза уч иш кунида давлат тарбия муассасаси директори томонидан кўриб чиқилади ва тегишли буйруқ билан расмийлаштирилади.
Ариза билан мурожаат этган номзод фуқаролар алоҳида журналда рўйхатга олинади. Ушбу журнал рақамланади, тикилади, журналнинг сўнгги саҳифасида журналнинг саҳифалари сони тасдиқланиб, юқори турувчи ташкилот раҳбари томонидан имзоланади ва муҳрланади.
Тайёрлов курсларида ўқишнинг бошланиши тўғрисида гуруҳ шакллантирилишига қараб тингловчилар олдиндан огоҳлантирилади.
12. Тайёрлов курсларида ўқиш махсус ўқув режа ва дастурга мувофиқ ташкил этилади. Ўқув режа ва дастур оилага оид давлат сиёсатининг устувор йўналишлари асосида такомиллаштирилиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Тайёрлов курсларида тингловчилар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти билан келишилган ва тасдиқланган 72 соатлик ўқув дастури бўйича бир ой давомида ишдан ажралмаган ҳолда ўқитилади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Ўқув юкламасининг энг кўп ҳажми ҳафтасига 36 соат этиб белгиланади.
4-боб. Тайёрлов курслари ташкилотчиларининг асосий вазифалари
14. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
тайёрлов курслари фаолиятига ўқув-методик раҳбарликни амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, «Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти билан биргаликда тайёрлов курслари бўйича ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди ҳамда уларнинг янгиланиб боришини таъминлайди;
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
тайёрлов курсларини такомиллаштириб боради;
тайёрлов курсларига ўқитишнинг замонавий шакл ва усулларини, илғор педагогика, ахборот-коммуникация ва инновация технологияларини жорий этади;
тайёрлов курсларида ўқитиш жараёни мониторингини олиб боради.
15. Тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар:
ижтимоий-ҳуқуқий, психологик-педагогик, тиббий масалалар бўйича маърузалар билан иштирок этишлари учун тегишли мутахассисларни тайёрлов курсларининг ўқув машғулотларига жалб этади;
тайёрлов курсларига етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар муаммоларидан хабардор, бола таълим-тарбияси, соғлиғи, қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиш соҳасидаги салоҳиятли ва тажрибали (юрист, педагог, психологлар, тиббиёт мутахассислари ва бошқалар) ходимларни курс ўқитувчиси сифатида жалб қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази билан ҳамкорликда:
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 декабрдаги 833-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)
тайёрлов курсларининг ўқув-методик асосларини ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришга мунтазам равишда кўмаклашади;
марказ мутахассисларини тайёрлов курсларида ўқув машғулотларини ўтказиш учун жалб этади;
тайёрлов курслари ўқитувчиларининг етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар билан ишлаш масалалари юзасидан малакасини оширишини ташкил этишда амалий ва услубий ёрдам кўрсатади.
5-боб. Тайёрлов курсларининг ўқув жараёнини ташкил этиш ва тингловчилар билимини баҳолаш
17. Тайёрлов курслари ўқув режа ва дастурларини ҳисобга олган ҳолда, тингловчиларни сифатли ўқитиш учун моддий-техник база ҳамда мутахассислар таркиби мавжуд бўлган ҳолда ташкил этилади.
18. Тайёрлов курсларида ўқув машғулотлари давлат тарбия муассаса ходимлари ҳамда тайёрлов курсига жалб этилган мутахассислар томонидан олиб борилади.
Зарур ҳолларда, тайёрлов курсларига хорижий мутахассислар, шунингдек, болани тарбиялаш бўйича ижобий тажрибага эга бўлган тутинган ота-оналар кўнгилли равишда жалб этилиши мумкин.
19. Машғулотлари интерфаол тарзда олиб бориладиган тайёрлов курсларида ўқув машғулотлари маъруза, семинар, амалий машғулот, кўчма машғулот, тажриба алмашиш шаклларида олиб борилади.
Тегишли ахборот-методик ва ташкилий-техник база мавжуд бўлган тақдирда тайёрлов курслари масофадан ўқитиш усуллари қўлланилган ҳолда ташкил этилиши мумкин.
20. Аудиторияда ўтказиладиган барча машғулотлар турлари 80 дақиқа давом этади, ўқув машғулотлари оралиғидаги танаффус камида 10 дақиқани ташкил этади.
21. Тайёрлов курсларидаги ўқув жараёни гуруҳларнинг тўлдирилишига боғлиқ ҳолда тингловчилар сони, қоидага кўра, камида 5 ва кўпи билан 22 кишини ташкил этган академик гуруҳларда ташкил этилади.
Ташкил этилган гуруҳлар тингловчиларининг давомати ва ўзлаштиришини қайд этадиган гуруҳ журнали юритилади. Ушбу журнал рақамланади, тикилади, журналнинг сўнгги саҳифасида журналнинг саҳифалари сони тасдиқланиб, давлат тарбия муассасаси раҳбари томонидан имзоланади ва муҳрланади.
Тутинган ота-оналар учун тайёрлов курслари камида уч ойда бир маротаба ташкил этилади.
22. Узрли сабаблар билан ўқишни давом эттира олмайдиган тингловчилар ўз аризасига кўра тингловчилар сафидан чиқарилади. Узрсиз сабаблар билан 30 соатдан кўп ҳажмда машғулотларда қатнашмаганлик учун курсларнинг тингловчилари давлат тарбия муассасаси директори буйруғи билан тингловчилар сафидан чиқарилади.
23. Тайёрлов курсларида машғулотлар олиб бориш учун ўқитувчиларни танлашда бола ва оилалар, жумладан, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар билан ишлаш тажрибасига ҳамда катта ёшдагиларни ўқитиш кўникмасига эга бўлган мутахассислар ва ходимларга устунлик ҳуқуқи берилади.
24. Тайёрлов курсларида тингловчиларнинг билими суҳбат асосида баҳоланади.
Тингловчиларни баҳолашни ташкил этиш ва ўтказиш учун давлат тарбия муассасаси томонидан тегишли соҳаларнинг илғор мутахассислари орасидан камида 3 — 5 кишидан иборат комиссия шакллантирилади.
25. Баҳолаш жараёнида узрли сабаб билан иштирок этмаган тингловчилар навбатдаги гуруҳ тингловчилари билан биргаликда иштирок этишлари мумкин.
26. Тайёрлов курсларини томомлаган тингловчиларга ушбу Низомга иловага мувофиқ сертификат берилади.
27. Тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсидан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатнинг амал қилиш муддати 3 йил қилиб белгиланади.
28. Амал қилиш муддати тугаган сертификат эгалари тайёрлов курсларидан қайта ўтишлари талаб этилади.
6-боб. Тайёрлов курслари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш
29. Тайёрлов курсларида ўқув машғулотлари олиб борган давлат тарбия муассасаси ходимларининг меҳнатига қўшимча ҳақ тўланмайди.
30. Тайёрлов курсларига жалб этилган ўқув машғулотларини олиб борувчи мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш амалдаги ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларига мувофиқ амалга оширилади.
Бунда иш ҳақи миқдори умумтаълим мактабларининг олий малака тоифали бошланғич ва юқори синфлари ўқитувчиларининг базавий лавозим маоши миқдорига тенглаштирилади.
31. Кўнгилли равишда тайёрлов курсларига жалб этилган хорижий мутахассислар ва тутинган ота-оналарга иш ҳақи тўланмайди.
7-боб. Тайёрлов курсларини молиялаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Тайёрлов курсларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатларни, шу жумладан ўқув машғулотларини ўтказишга жалб этиладиган мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш, курслар тингловчилари учун ўқув, тарқатма материаллар ва канцелярия анжомларини харид қилиш харажатларини молиялаштириш маблағлари курслар ташкил этилган давлат тарбия муассасаларининг тегишли молия органларида рўйхатдан ўтказилган ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
8-боб. Якунловчи қоида
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Тутинган ота-оналарни тайёрлаш тўғрисида низомга
ИЛОВА

Тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсидан ўтганлиги тўғрисидаги
‎СЕРТИФИКАТ

SERTIFIKAT
‎ТК № 000000

____________________________________________________________________________________________

(tinglovchining familiyasi, ismi, otasining ismi)

20____ yil___________ dan 20________ gacha
‎‎__________________________________________________________________________________________da

(Davlat tarbiya muassasasining nomi)

jami_____________________________________________________________________________________soatli
‎____________________________________________________________________________________________

(kursning nomi)

bo`yicha tayyorlov kursini tugatdi.

Muhr o`rni‎

‎Tayyorlov kurs rahbari _________________

Sana _________________ Qayd raqami __________

Тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсидан ўтганлиги тўғрисидаги сертификатнинг
ТАВСИФИ
Тутинган ота-оналарни тайёрлаш курсидан ўтганлиги тўғрисидаги сертификат А4 форматли оқ қоғоздаги варақда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун — қора рангда, расмлар тасвири учун — яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун — оч кул рангда босиб чиқарилади.
Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири, паст қисмида эса — 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган.
Варақнинг юқори қисми марказида лотин ёзуви билан давлат тилида «SERTIFIKAT» сўзлари босилади. Сертификат икки лотин ҳарфи қисқартмаси — ТК ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч кул ранг фонда босиб чиқарилади.
Сертификат:
босиб чиқаришнинг икки усули — офсет ва юқори усули;
ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар;
нақшли растр;
ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш;
махсус қоғозлар;
ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 09/19/824/3835-сон; 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон; 11.12.2024 й., 09/24/833/1016-сон)