1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.01 Мактабгача таълим ва тарбия]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 494-сонли «Мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, болаларнинг мактабгача таълим билан қамраб олинишини кенгайтириш, аҳолига мактабгача таълим хизматлари кўрсатишни ташкил этиш, шунингдек, мактабгача таълим ва тарбиянинг янги инновацион муқобил шаклларини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг:
2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини мазкур қарорга 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва республика вилоятлари туманларида амалга ошириш;
мобиль гуруҳларни замонавий талабларга жавоб берадиган ва қайта жиҳозланган ISUZU НC 40 автобусларида ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг мобиль гуруҳлар базасида мактабгача таълим хизматларини кўрсатиш бўйича тажриба-синов лойиҳасини (кейинги ўринларда тажриба-синов лойиҳаси деб аталади) амалга оширишда асосий вазифалари этиб белгилансин:
мобиль гуруҳларни мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болалардан шакллантириш;
мобиль гуруҳлардаги таълим-тарбия жараёнига замонавий инновацион педагогик технологияларни, таълим-тарбиянинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;
мобиль гуруҳларни ўқув-услубий, дидактик материаллари, ривожлантирувчи ўйин ва ўйинчоқлар, миллий маданий-тарихий бойликларни акс эттирадиган ҳамда болаликдан китоб ўқишга қизиқишни оширадиган бадиий адабиётлар билан таъминлаш;
илғор хорижий тажриба инобатга олинган ҳолда, илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болаларнинг ҳар томонлама етук, интеллектуал, маънавий-эстетик, жисмоний камол топиши учун шарт-шароитлар яратиш;
мактабгача таълим муассасаларига бормайдиган болаларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш ва уларни бошланғич таълимга тайёрлаш;
ота-оналарга болаларнинг илк ривожланиши, уларга таълим-тарбия бериш масаласида маслаҳат ва услубий ёрдам кўрсатиш;
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги бир ҳафта муддатда:
мобиль гуруҳларнинг таълим бериш ва ўйин фаолияти майдончаларини ташкил этиш учун ер майдонлари ажратилиши ва тайёрланиши, зарур бўлганда санитария қоидалари ва нормалари, гигиена нормативлари талабларига мувофиқ янги болалар ўйин майдончаларини қуриш ёки мавжудларини капитал таъмирлаш тўғрисида таклифлар киритилишини;
мобиль гуруҳларнинг таълим бериш ва ўйин фаолияти майдончаларини ташкил қилиш учун маршрут ва тураргоҳлар жойлашган жойни кўрсатган ҳолда, мобиль гуруҳлар рўйхати шакллантирилишини;
мобиль гуруҳларни ўқув-услубий, дидактик материаллар, бадиий адабиётлар, ривожлантирувчи ўйин ва ўйинчоқлар билан таъминласин.
5. Қуйидагилар:
Мактабгача таълим мобиль гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Мобиль гуруҳларнинг таълим бериш ва ўйин фаолияти майдончаларини жиҳозлаш нормативлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш]
6. Белгилаб қўйилсинки, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 мартдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти болаларни мактабгача таълим мобиль гуруҳларга қабул қилишга татбиқ этилмайди.
7. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги бир ой муддатда мобиль гуруҳларни юқори малакали педагог кадрлар билан таъминлансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда мобиль гуруҳларнинг таълим-тарбия жараёни сифатини тизимли назорат қилиш ва фаолиятини ташкил қилиш мониторингини амалга оширсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини шакллантиришда тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағлар мазкур қарор доирасида ажратилишини назарда тутсин;
киритиладиган қўшимча штат бирликлари ва мобиль гуруҳларни сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган харажатлардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2019 йилги харажатлар параметрларига зарур ўзгартиришлар киритсин;
бир ой муддатда мобиль гуруҳлар бириктирилган мактабгача таълим ташкилотларининг намунали штатлар жадвалига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш якунлари бўйича мобиль гуруҳларда мактабгача ёшдаги болаларнинг бўлишини ташкил этишни ҳисобга олган ҳолда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим муассасаларини сақлаш, жойлаштириш ҳамда иш режимини ташкил қилиш юзасидан тегишли ўзгартиришлар киритсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қайта жиҳозланган ISUZU НC 40 автобуслари бепул расмийлаштирилиши, рўйхатдан ўтказилиши, уларга давлат рақами белгилари ажратилиши, шунингдек, улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган бошқа тартиб-таомиллар амалга оширилишини таъминласин.
12. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш натижалари бўйича 2020 йил 1 сентябрга қадар таҳлил ўтказиб, мазкур лойиҳани амалга оширишни давом эттириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклифлар киритсин.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 18 сентябрь,
786-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 786-сон қарорига 1-ИЛОВА
Мактабгача таълим мобиль гуруҳларни жорий этиш бўйича тажриба-синов лойиҳаси амалга ошириладиган Қорақалпоғистон Республикаси ва республика вилоятлари туманларининг
РЎЙХАТИ
Т/р
Туманлар
Мобил гуруҳлари бириктириладиган давлат мактабгача таълим муассасалари рақами
Мобил гуруҳлари ташкил этиладиган жойлар
Гуруҳлар сони
Қорақалпоғистон Республикаси
1.
Элликқалъа тумани
5-сонли
Думанқалъа МФЙ
3
Кичик Гулдурсун МФЙ
3
Сахтейн МФЙ
3
Андижон вилояти
2.
Андижон тумани
35-сонли
Човқандарё МФЙ
3
Чилон МФЙ
3
Рохат МФЙ
3
Бухоро вилояти
3.
Қоракўл тумани
21-сонли
Шўробот МФЙ
3
Қуввача МФЙ
3
Янги замон МФЙ
3
Жиззах вилояти
4.
Бахмал тумани
2-сонли
Бахмал МФЙ
3
Музбулоқ МФЙ
3
Сангзор МФЙ
3
Қашқадарё вилояти
5.
Чироқчи тумани
13-сонли
Наймансарой МФЙ
3
Хўжабод МФЙ
3
Шўрқудуқ МФЙ
3
6.
Касби тумани
12-сонли
Комилон МФЙ
3
7.
Муборак тумани
1-сонли
Амир Темур МФЙ
3
Навоий вилояти
8.
Нурота тумани
1-сонли
Янги ҳаёт МФЙ
3
Ҳайдоробод МФЙ
3
Жарма МФЙ
3
Наманган вилояти
9.
Янгиқўрғон тумани
10-сонли
Муғол МФЙ
3
Кандиен МФЙ
3
Ровот МФЙ
3
Самарқанд вилояти
10.
Ургут тумани
42-сонли
Жўроптепа МФЙ
3
Дўстлик МФЙ
3
Муродқишлоқ МФЙ
3
Сирдарё вилояти
11.
Боёвут тумани
13-сонли
Тинчлик МФЙ
3
Совотобод МФЙ
3
Дарвозакир МФЙ
3
Сурхондарё вилояти
12.
Қумқўрғон тумани
1-сонли
Тўғон МФЙ
3
Пахтаобод МФЙ
3
Элобод МФЙ
3
Фарғона вилояти
13.
Учкўприк тумани
15-сонли
Тўқсонқовун МФЙ
3
Йўлгунзор МФЙ
3
Тўрвоқ МФЙ
3
Хоразм вилояти
14.
Хозарасп тумани
26-сонли
Карвак МФЙ
3
Қиртепа МФЙ
3
Охунбобоев МФЙ
3
Тошкент вилояти
15.
Оҳангарон тумани
9-сонли
Қорасўвека МФЙ
3
Санам МФЙ
3
Чўвулдоқ МФЙ
3
16.
Янгийўл тумани
11-сонли
Деҳқонобод МФЙ
3
Дўстлик МФЙ
3
Ифтихор МФЙ
3
Жами
132
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 786-сон қарорига 2-ИЛОВА
Мактабгача таълим мобиль гуруҳлар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом мактабгача таълим мобиль гуруҳлар (кейинги ўринларда мобиль гуруҳлар деб аталади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
2. Мобиль гуруҳлар болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишни кенгайтириш, мактабгача таълим муассасаларига бормайдиган болаларга таълим хизматлари кўрсатиш мақсадида ташкил этилади.
3. Қуйидагилар мобиль гуруҳларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
илғор хорижий тажриба инобатга олинган ҳолда, илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болаларнинг ҳар томонлама етук, интеллектуал, маънавий-эстетик, жисмоний камол топиши учун шарт-шароитлар яратиш;
болаларнинг соғлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлаш;
болаларни миллий маданият ва умуминсоний қадриятлар билан таништириш;
таълим-тарбия жараёнига замонавий инновацион педагогик технологиялар, таълим-тарбиянинг самарали шакллари ва услубларини жорий этиш;
бола шахсининг асосларини шакллантириш, унинг билим орттириш бўлган қизиқишларини ривожлантириш;
мактабгача таълим муассасаларига бормайдиган болаларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш ва уларни бошланғич таълимга тайёрлаш;
ота-оналарга болаларнинг илк ривожланиши, уларга таълим-тарбия бериш масаласида маслаҳат ва услубий ёрдам кўрсатиш.
2-боб. Мобиль гуруҳларни ташкил этиш тартиби
4. Мобиль гуруҳлар Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари томонидан ҳудудлар эҳтиёжларини ўрганиш якунларига асосан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда ташкил этилади.
5. Мобиль гуруҳлар замонавий талабларга жавоб берадиган ва қайта жиҳозланган автобуслар базасида ташкил этилади.
6. Мобиль гуруҳларда таълим-тарбияни ташкил этиш учун санитария нормалари ва қоидалари ҳамда гигиена нормативларига мувофиқ фақат фанларни ривожлантирувчи муҳит ва ўйин фаолиятини ташкил этиш мақсадида фойдаланиладиган ер майдонлари ажратилади.
7. Қайта жиҳозланган автобуснинг ички қисми унда болалар ўзини қулай ҳис этишига, илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ бўлиши зарур.
8. Мобиль гуруҳлар давлат мактабгача таълим муассасаларига тегишли туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларининг буйруғига асосан бириктирилади.
9. Мобиль гуруҳларда фаолият кўрсатадиган тарбиячи, тарбиячининг ёрдамчиси ва ҳайдовчи тегишли давлат мактабгача таълим муассасаси раҳбарига ҳисобот беради.
10. Мобиль гуруҳлар ходимлари мобиль гуруҳлар бириктирилган давлат мактабгача таълим муассасасининг штатида ҳисобда туради.
11. Мобиль гуруҳлар ходимлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳар йили тиббий кўрикдан ўтади.
3-боб. Мобиль гуруҳларда таълим-тарбия жараёнини ташкил этиш
12. Мобиль гуруҳларга мактабгача таълим муассасаларига бормайдиган 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади.
13. Мобиль гуруҳларга болалар бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда, ота-оналарнинг (қонуний вакилларнинг) аризаси ва боланинг саломатлиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома асосида қабул қилинади.
ота-онанинг (қонуний вакилнинг) фуқаролик паспорти нусхаси;
боланинг туғилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
боланинг 2 дона фотосурати;
боланинг саломатлиги тўғрисида тиббий хулоса.
15. Болалар мобиль гуруҳларга ушбу мобиль гуруҳлар бириктирилган давлат мактабгача таълим муассасаси раҳбарининг буйруғи асосида қабул қилинади.
16. Болаларни бир гуруҳдан иккинчи гуруҳга ўқув йили давомида ота-оналарнинг (қонуний вакилларнинг) аризаси асосида бўш ўрин бўлган тақдирда ўтказилади.
17. Тиббий салбий кўрсатмалар ва бўш ўрин бўлмаслиги болани мобиль гуруҳга қабул қилиш тўғрисидаги аризани рад этиш учун асос бўлади.
18. Мобиль гуруҳларда давлат мактабгача таълим хизматлари бепул кўрсатилади.
19. Мобиль гуруҳларда таълим-тарбия жараёни илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари асосида ташкил этилади ва овқатлантиришни мажбурий ташкил этмаган ҳолда, бир ҳафтада 7,5 соатдан (бир кунда 3-4 соат) кам бўлмаган таълим бериш назар тутилади.
20. Мобиль гуруҳлар таълим фаолиятини 2 сменада, бир ҳафтада 6 кун амалга оширади.
21. Мобиль гуруҳларда ўқув йили 2 сентябрдан бошланиб 31 майда якунланади, ёзги соғломлаштириш даври 1 июндан 31 августга қадар ҳисобланади.
22. Гуруҳлар бир хил ёки аралаш ёш принципи бўйича тўлдирилади.
23. Бир гуруҳда болалар сони 16 нафардан ортиқ бўлмаслиги лозим.
24. Мактабгача таълим муассасаларига бормайдиган алоҳида эхтиёжга эга бўлган болалар мобиль гуруҳларда тиббий салбий кўрсатмалар бўлмаганда таълим олишлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган мезонларга мувофиқ тиббий салбий кўрсатмалар мавжуд бўлганда, боланинг яшаш жойидаги тиббиёт ташкилоти томонидан мобиль гуруҳга боришга рухсат этиш тўғрисида хулоса берилади ва унда ота-онасининг бири ёки боланинг бошқа яқин қариндоши бўлиши зарурлиги кўрсатилади.
25. Мобиль гуруҳлардаги таълим-тарбия жараёни ўзига хос алоҳида ҳусусиятлари инобатга олинган ҳолда ташкил этилади.
26. Ўқув-услубий, дидактик материаллар, ривожлантирувчи ўйин ва ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар билан бюджет маблағлари ҳисобидан таъминланади. Минималлаштирилган алоҳида канцелярия анжомлари тўплами билан эса ота-оналар (қонуний вакиллар) ҳисобидан таъминланади.
27. Қайта жиҳозланган автобусда болалар бўлган вақтда унинг ҳаракатланишига йўл қўйилмайди.
4-боб. Таълим-тарбия жараёни иштирокчилари
28. Мобиль гуруҳларда тарбияланувчи, педагог ходим, ота-она ёки уларнинг қонуний вакиллари таъим-тарбия жараёнининг иштирокчилари ҳисобланади.
29. Мобиль гуруҳлар тарбияланувчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
30. Тегишли касбий маълумотга, тайёргарликка, юксак аҳлоқий ва маънавий фазилатларга эга бўлган шахслар мобиль гуруҳларда педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эгадир.
31. Ота-оналар ёки уларнинг қонуний вакиллари мобиль гуруҳлардаги таълим-тарбия жараёни билан танишиш ҳуқуқига эга.
5-боб. Мобиль гуруҳларнинг мулки ва молиявий-хўжалик фаолияти
32. Мобиль гуруҳлар фаолияти тасдиқланган сарф-харажатлар сметаси ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган штатлар жадвалига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.
34. Мобиль гуруҳлар педагог ходимлари, тарбиячи ёрдамчилари ва ҳайдовчиларининг иш ҳақи давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган тартибда тўланади.
6-боб. Якунловчи қоида
35. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда ўрнатилган тартибда жавобгар бўладилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 сентябрдаги 786-сон қарорига 3-ИЛОВА