Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг харбий хизматни ўташ тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим Фармонларини ўз кучини йўкотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги хизмат тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим Фармонлари иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 12 сентябрь,
ПФ-5821-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПФ-5821-сон Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим Фармонлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-4209-сон Фармонига 1-илованинг 3-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ПФ-5040-сон Фармонига илованинг 4-банди.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш, шунингдек, айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-5159-сон Фармонига 1-илованинг 4-банди.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-5456-сон Фармонига 1-илованинг 27-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.09.2019 й., 06/19/5821/3748-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)