Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ички ишлар органларининг кинология бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 432-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/432/0672-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органларининг кинология бўлинмалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 432-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/432/0672-сон)
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг амалдаги штатлари доирасида ички ишлар органларининг хизмат итлари наслчилик питомнигини (кейинги ўринларда наслчилик питомниги деб аталади);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари кинология бўлинмалари ва хизмат итлари питомникларининг амалдаги штатлари ва иш ҳақи фонди доирасида кинология бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимларини;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 432-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/432/0672-сон)
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг хизмат итлари питомниклари ва туман (шаҳар) ички ишлар органлари кинология гуруҳларининг амалдаги штатлари доирасида туманлараро кинология гуруҳларини (кейинги ўринларда кинология гуруҳлари деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:
2. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
наслчилик питомниги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизматига бевосита бўйсунади ҳамда ўз ваколати доирасида республика ички ишлар органлари эҳтиёжлари учун яроқли бўлган зотдор хизмат итларини сотиб олиш, кўпайтириш, етиштириш ва ёш итларга бошланғич кўникмаларни шакллантириш бўйича ихтисослаштирилган бўлинма ҳисобланади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 432-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/432/0672-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
кинология гуруҳлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаларига бевосита бўйсунади ҳамда ҳудудий ички ишлар органларига жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда кўмаклашади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 432-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/432/0672-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
кинология бўлинмалари жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатига асосан уларга тегишли итларни умумий бўйсунувчанлик ҳамда ҳимоя-қоровул кўникмалари бўйича тайёрлаш учун шартнома асосида пулли хизматлар кўрсатади, шунингдек, уларга етиштирилган ва ўзларининг эҳтиёжидан ортиқ бўлган ҳамда комиссия томонидан хизматга яроқсиз деб топилган итларни сотиш ҳуқуқи берилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 432-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/432/0672-сон)
3. Қуйидагилар:
а) наслчилик питомнигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
наслдор итларни танлаш, баҳолаш, жуфтликларни тўғри саралаш ҳамда ўз вақтида урчитиш ишларини олиб бориш;
ички ишлар органлари учун хизмат сифатлари юқори бўлган ҳамда зоти стандарт талабларига жавоб берадиган кучукларни етиштириш, уларни ўстириш ва кинолог ходимларга бириктирилишига қадар парвариш қилиш;
зотдор итларни кўпайтириш ва саралаш, шунингдек, уларнинг иш сифатини яхшилашда маҳаллий иқлимга мослашишлари ва турли касалликларга бардошлигини оширишда илмий ва амалий фаолиятни амалга ошириш;
хизмат итларининг сифатини, зотини ва маҳаллий иқлим шароитига мослашишини яхшилаш мақсадида насл олиш ишларининг замонавий усулларини татбиқ этиш;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар, олий таълим муассасалари, шунингдек, жамоат бирлашмалари билан зотдор итлар сонини ошириш масалаларида ҳамкорлик қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) кинология бўлим (бўлинма)ларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
(3-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 432-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/432/0672-сон)
кинология бўлинмаларини ташкилий-штат тузилмасини такомиллаштириш ва инфратузилмасини ривожлантириш;
хизмат итлари билан ишлаш қобилиятига эга бўлган ходимларни танлаш, ходимларни иш фаолиятини тўлиқ таҳлил қилган ҳолда уларни лавозимга тайинлаш, эгаллаб турган лавозимларидан озод қилиш, навбатдаги ва навбатдан ташқари махсус унвонлар бериш юзасидан таклифлар киритиш;
турли ўргатиш усулларига яроқли бўлган зотдор хизмат итларини танлаш, етиштириш ва уларга ветеринар хизмат кўрсатишнинг самарали тизимини яратиш ва фаолиятини ташкил этиш;
ички ишлар органларининг кинология хизмати ходимлари ўртасида кўпкураш мусобақаларини, кўрик-танловларини ва семинар-машғулотларни ўтказилишини ташкиллаштириш;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг Кинология хизматлари билан ўзаро ҳамкорликни ташкиллаштириш, шунингдек Кинология хизматлари ривожланган чет давлатларда эришилаётган ютуқларини ўрганиш, ижобий натижаларини татбиқ этиш.
в) кинология гуруҳларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
оғир ва ўта оғир ҳамда шахсга қарши жиноятларни фош этишда махсус йўналишлар бўйича тайёрланган хизмат итлари имкониятларидан самарали фойдаланиш;
жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, гиёҳвандлик воситалари, портловчи моддалар, қурол ва ўқ-дориларни аниқлашда иштирок этиш;
кўчалар, майдонлар, истироҳат боғлари, вокзаллар, аэропортлар ва бошқа жамоат жойларида, шунингдек, оммавий тадбирларни ўтказиш чоғида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда қатнашиш.
4. Қуйидагилар:
Ички ишлар органларининг кинолог ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака тоифасини бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
2020 — 2022 йилларда ички ишлар органларининг хизмат итлари наслчилик питомниги ҳамда кинология гуруҳлари объектларини қуриш дастури 2-иловага мувофиқ;
Ички ишлар вазирлиги хизмат итларини суткалик озиқлантириш меъёрлари 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Махсус тайёргарлик ўқув маркази ҳамда Ички ишлар органларининг хизмат итлари наслчилик питомниги эҳтиёжлари учун хорижий мамлакатлардан юқори наслдор ит зотларини босқичма-босқич сотиб олиш режаси 4-иловага мувофиқ;
2019-2020 йилларда ички ишлар органларининг кинология бўлинмалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари дастури 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаларининг кинология бўлим (бўлинма)лари бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизмати билан келишилган ҳолда, тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 432-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/432/0672-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
кинология бўлими (бўлинмаси, гуруҳи) ходимлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармалари бошлиқларининг тақдимномасига кўра Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 432-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/432/0672-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари куч ва воситаларини бошқаришнинг сифат жиҳатдан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 29 майдаги ПҚ-4343-сон қарорига мувофиқ Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси минтақавий кинология гуруҳи ходимлари минтақавий ҳудудлар раҳбарлари томонидан лавозимга тайинланиши ва лавозимдан озод этилиши белгиланганлиги инобатга олинсин;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 432-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/432/0672-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
наслчилик питомниги, кинология бўлим (бўлинма, гуруҳ)ларида (кейинги ўринларда кинология бўлинмалари деб аталади) хизматни ўташ учун кўрилаётган номзодлар ушбу бўлинмаларда бир ойлик синов муддатидан ўтказилади ва мазкур бўлинмалар бошлиқларининг хулосалари асосида лавозимга тайинланади;
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 432-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/432/0672-сон)
кинология бўлинмаларида мавжуд бўш лавозимларга тайинланаётган ва янгидан ишга қабул қилинаётган ходимлар кинология бўлинмаларида камида беш йил хизмат ўташлари, қоида тариқасида, таъминланади;
белгиланган тартибда хизматга яроқсиз деб топилган хизмат итлари кинолог ходимларнинг истагига кўра уларга бепул берилиши мумкин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳар бир оғир ва ўта оғир турдаги, шунингдек, шахсга қарши жиноятларни хизмат итлари иштирокида фош этган кинология бўлинмалари ходимлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки баравари миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланади;
(5-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 432-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/432/0672-сон)
кинология бўлинмалари ходимларига хизматдан ташқари пайтларда хизмат итларини яшаш манзилларида сақлашга рухсат берилади;
кинология бўлинмалари ходимлари учун ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясида сиртқи таълим олишга қабул қилинадиган ходимлар (ҳарбий хизматчилар) умумий сонининг бир фоизи миқдорида қабул квотаси ажратилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда, инновацион ғоялар асосида тизимда янгилик яратиш ва соҳани такомиллаштиришда муносиб ҳисса қўшган, хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришган ходимларни тақдирлаш мақсадида қуйидаги идоравий кўкрак нишонлари таъсис этиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин:
I. «3-тоифали кинолог»;
II. «2-тоифали кинолог»;
III. «1-тоифали кинолог».
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
а) бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасининг кинология хизмати ва кинология бўлинмаларининг тузилмасини тасдиқласин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) икки ой муддатда ички ишлар органларининг хизмат итлари наслчилик питомнигининг уставини ҳамда кинология бўлим (бўлинма, гуруҳ)лари ҳамда кинология хизматлари ва кинология гуруҳлари тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
(7-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 432-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/432/0672-сон)
в) уч ой муддатда наслчилик питомнигини қуриш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрласин ва белгиланган тартибда мутасадди идоралар билан келишсин;
г) наслчилик питомнигида хизмат итларини етиштиришда немис овчаркаси ва бошқа зотдор итлардан фойдаланиш амалиётини йўлга қўйсин;
д) хизмат итларини табиий ва қуруқ озуқа билан озиқлантириш амалиётини йўлга қўйсин;
е) кинология бўлинмалари лавозимларига бошқа туман (шаҳар, вилоят)лардан тайинланган ходимларни хизмат уй-жойлари билан таъминлаш ёки шартнома асосида ижарага олинган уй-жойларнинг ижара ҳақини қоплаш чораларини кўрсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ж) кинология бўлинмалари объектларида қурилиш ишлари якунлангунига қадар ушбу бўлинмаларга ҳудудий ички ишлар органларида мавжуд бўлган кичик питомниклардан фойдаланишга рухсат берсин;
(7-банднинг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 432-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/432/0672-сон)
з) уч ой муддатда:
кинолог ходимларнинг идоравий кўкрак нишонлари тўғрисидаги низомни;
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлиги хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги билан биргаликда «Энг яхши кинолог» республика идоралараро кўрик-танловини ўтказиш тартибини;
ҳар бир оғир ва ўта оғир турдаги, шунингдек, шахсга қарши жиноятларни хизмат итлари иштирокида фош этган кинология бўлинмалари ходимларини мукофотлаш тартибини;
ички ишлар органлари кинология бўлинмаларида махсус йўналишлар бўйича сақланиши лозим бўлган хизмат итларининг меъёрий миқдорини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ташкил қилинаётган кинология бўлинмаларининг қуриладиган объектлари учун зарур ер майдонлари ажратилишини таъминласинлар.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 432-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/432/0672-сон)
9. Тошкент вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда наслчилик питомниги бино ва иншоотларини қуриш учун Тошкент шаҳрига туташган туманлар ҳудудидан ер майдони ажратилишини таъминласин.
10. 2020 — 2022 йилларда ички ишлар органларининг хизмат итлари наслчилик питомниги ҳамда кинология гуруҳлари объектларини қуриш дастури доирасида:
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги — буюртмачи этиб белгилансин;
бош лойиҳачи ва бош пудрат ташкилотлари — белгиланган тартибда танлов (тендер) асосида аниқлансин.
11. «Ўзавтосаноат» акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг сўрови асосида ички ишлар органларининг кинология гуруҳларига 56 та «Дамас» автотранспорт воситаларини сотиб олиш учун тегишли шартномалар тузилишида амалий ёрдам кўрсатсин.
12. Белгилансинки:
ички ишлар органларининг кинология бўлинмалари объектларини қуриш ишлари 2020 йил ва келгуси йиллар учун Инвестиция дастурларини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ажратиладиган марказлаштирилган капитал қўйилмалар доирасида амалга оширилади;
ички ишлар органларининг хизмат итлари наслчилик питомнигини қуриш, автотранспорт воситалари ва зотдор итларни сотиб олиш ҳамда бошқа сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари ва Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига молиялаштирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
пулли хизматлар кўрсатиш ва эҳтиёжидан ортиқ бўлган ҳамда хизматга яроқсиз деб топилган итларни сотишдан тушадиган маблағлар тўлиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Махсус бюджетдан ташқари жамғармасига йўналтирилади ва улардан ички ишлар органларининг кинология бўлинмалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ходимларни моддий рағбатлантириш учун белгиланган тартибда фойдаланилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 432-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/432/0672-сон)
13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 9 сентябрь,
750-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 750-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ички ишлар органларининг кинолог ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака тоифасини бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом ички ишлар органларининг кинолог ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака тоифасини (кейинги ўринларда махсус малака тоифаси деб аталади) беришнинг асосий мақсади ва принципларини, махсус малака тоифасини белгилаш мезонлари ва уни бериш (бекор қилиш) тартиби ҳамда қўшимча устамаларнинг тўлов миқдорини белгилайди.
2. Қуйидагилар ички ишлар органларининг кинолог ходимлари ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизматининг кинология бўлими ходимлари;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 432-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/432/0672-сон)
ички ишлар органларининг хизмат итлари наслчилик питомниги ходимлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари кинология бўлим (бўлинма, гуруҳ)лари ходимлари.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 432-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/432/0672-сон)
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
махсус малака тоифаси — кинолог ходимларга жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, кинология хизматини такомиллаштириш ҳамда ривожлантиришда эришган натижалари асосида ҳар йил якунлари бўйича баҳолаш мезонларига мувофиқ қўшимча устама тўлаш мақсадида бериладиган малака тоифаси;
баҳолаш мезонлари — кинолог ходимлар томонидан жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда хизмат итлари имкониятларидан фойдаланиш, шунингдек, кинология хизмати фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантиришдаги вазифаларни бажариш сифати ва ҳажмини белгиловчи кўрсаткич.
4. Кинолог ходимларга махсус малака тоифасини бериш қонунийлик, холислик, ошкоралик принциплари асосида амалга оширилади.
2-боб. Махсус малака тоифасини белгилаш мезонлари ва уни бериш тартиби
5. Кинолог ходимларнинг махсус малака тоифаси ушбу Низомга 1 — 12-иловаларда кўрсатилган мезонлар асосида, 100 балли баҳолаш тизими бўйича белгиланади.
6. Махсус малака тоифаси қуйидаги тўпланган баллар асосида берилади:
«3-тоифали кинолог» — 56 баллдан 70 баллгача;
«2-тоифали кинолог» — 71 баллдан 85 баллгача;
«1-тоифали кинолог» — 86 баллдан 100 баллгача.
7. Махсус малака тоифаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ҳузурида тузиладиган Махсус малака тоифасини бериш бўйича доимий комиссиянинг (кейинги ўринларда доимий комиссия деб аталади) қарори асосида ушбу Низомга мувофиқ берилади.
8. Доимий комиссияларнинг таркиби, фаолият юритиш тартиби, раиси ва аъзоларининг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари тегишли доимий комиссияларнинг раиси ҳисобланади.
Доимий комиссия раиси ва аъзолари ушбу комиссия қарорининг қонунийлиги, адолатлилиги ва холислиги учун масъул ҳисобланади.
9. Ички ишлар органларининг кинолог ходимларига махсус малака даражасини бериш тартиби ушбу Низомга 13-иловага мувофиқ амалга оширилади:
махсус малака тоифасини белгилашда йил давомида кинология бўлинмалари бошлиқлари ходимнинг фаолиятини мунтазам баҳолаб боради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳар йили январь ойининг 10-санасига қадар кинология гуруҳи (наслчилик питомнигининг бўлинмаси) бошлиги белгиланган мезонлар асосида тўпланган баллар ва уларга илова қилинадиган ҳужжатларни кинология бўлими (бўлинмаси, наслчилик питомниги) бошлиғига тақдим этади;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 432-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/432/0672-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
уч кун муддатда кинология бўлими (бўлинмаси, наслчилик питомниги) бошлиғи тўпланган ҳужжатларни махсус малака даражасини бериш масаласини кўриб чиқиш учун доимий комиссияга тақдим этади;
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 432-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/432/0672-сон)
доимий комиссия тақдим этилган ҳужжатларни ўн кун муддатда кўриб чиқади ва қарор қабул қилади;
уч кун муддатда доимий комиссия томонидан қабул қилинган қарор ички ишлар органларининг молия ва моддий-техника таъминоти бўлинмаларига тақдим этилади;
уч кун муддатда молия ва моддий-техника таъминоти бўлинмалари доимий комиссия қарори асосида қўшимча устамалар тўлаш ҳақидаги буйруқ лойиҳасини тайёрлайди;
бир кун муддатда қўшимча устамалар тўлаш ҳақидаги буйруқ чиқарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизмати кинология бўлими, наслчилик питомниги, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари кинология бўлим (бўлинма, гуруҳ)лари ходимларига махсус малака тоифаси ишга қабул қилинган (лавозимга тайинланган) давридан қатъи назар, кейинги ҳисобот йилида тўплаган баллар асосида йил якуни бўйича берилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 432-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/432/0672-сон)
3-боб. Махсус малака тоифаси учун қўшимча устамалар тўлаш тартиби
11. Махсус малака тоифаси учун қўшимча устамалар кинолог ходимларга доимий комиссиянинг қарорига мувофиқ тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг буйруқлари асосида тўланади.
12. Қўшимча устамалар махсус малака тоифасига эга бўлган кинолог ходимларга Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи асосида бериладиган малака тоифасидан қатъи назар, йил давомида ҳар ойлик маошига қўшиб тўланади.
13. Махсус малака тоифаси учун тўлов миқдори қуйидагича белгиланади:
«3-тоифали кинолог» учун — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг бир баравари миқдорида;
«2-тоифали кинолог» учун — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки баравари миқдорида;
«1-тоифали кинолог» учун — меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг уч баравари миқдорида.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Ички ишлар органларининг кинология бўлинмалари ходимларига махсус малака тоифаси бўйича бериладиган қўшимча устамалар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари ва Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 432-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/432/0672-сон)
4-боб. Якунловчи қоидалар
15. Ушбу Низомга 1 — 12-иловаларда кўрсатилган махсус малака тоифасини белгилаш мезонлари асосида ҳар бир ходимнинг фаолиятини баҳолаш доимий комиссия томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Махсус малака тоифасига эга кинолог ходимлар ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жамоат хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизмати кинология бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармалари кинология бўлим (бўлинма)лари томонидан юритилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 432-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/432/0672-сон)
17. Ходимга берилган махсус малака тоифаси учун қўшимча устама тўлаш қуйидаги ҳолатларда бекор қилинади:
болани уч ёшга тўлгунча парваришлаш таътилига чиққанда;
ички ишлар органларининг бошқа соҳавий хизматига ўтказилганда;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги кадрларининг амалдаги захирасига киритилганда;
ички ишлар органларидан бўшатилганда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Махсус малака тоифасини бериш ҳамда уни бекор қилиш жараёнида келиб чиққан низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ички ишлар органларининг кинолог ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака тоифасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармалари кинология бўлим (бўлинма, гуруҳ)лари кичик инспектор-кинолог (ҳайдовчи-кинолог)ларининг махсус малака тоифасини белгилаш
МЕЗОНЛАРИ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 432-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/432/0672-сон)

Т/р

Мезонлар

Балл

Ижобий кўрсаткичлар

1.

Хизмат вазифаси ва кинология соҳасидаги билимларни тўлиқ ўзлаштирганлиги

19

2.

Бириктирилган хизмат итининг умумий ва махсус тайёргарлиги талаб даражасидалиги (ҳар бир хизмат ити учун)

19

3.

Хизмат ити иштирокида фош этилган жиноят учун (ҳар бир жиноят учун)

10

4.

Содир этилган жиноят жойида хизмат итидан фойдаланилганлик далолатномалари сифатли ва тўлиқ жамланганлиги (ҳар бир далолатнома учун)

1

5.

Қидирувда бўлган айбланувчини шахсан ушлаганлиги ёки берган кўрсатмаси асосида ушланганлиги (ҳар бир ушланган шахс учун)

25

6.

Жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдаги тадбирларда иштирок этганлиги (ҳар бир иштирок этган тадбир учун)

1

7.

Хизматда фойдаланиш учун ажратилган автотранспортни унга тегишли ҳужжатларни тартибга келтирган ҳолда бошқарганлиги

5

8.

Йил давомида республика ОАВ орқали чиқишлари учун (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун — 2 маротаба, Тошкент шаҳри учун — 3 маротаба)

10

9.

Йил давомида вилоят ОАВ орқали чиқишлари учун (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун — 3 маротаба, Тошкент шаҳри учун — 4 маротаба)

10

Салбий кўрсаткичлар

1.

Ходимнинг кинология соҳасидаги билими талаб даражасида эмаслиги

40

2.

Бириктирилган хизмат итининг махсус тайёргарлиги талаб даражасида эмаслиги (хар бир хизмат ити учун)

40

3.

Хизматда фойдаланиш учун ажратилган автотранспортни ҳамда унга тегишли ҳужжатларни тартибга келтирмаган ҳолда бошқарганлиги

10

4.

Бир ой давомида содир этилган жиноят қидирув йўналишидаги жиноят жойига (воқеа жойига) чиқилмаганлиги (ҳудудда жиноят содир этилмаган бўлмаса ёки содир этилган жиноят таҳлили асосида эҳтиёж бўлмаса, бундан мустасно)

10

Ички ишлар органларининг кинолог ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака тоифасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармалари кинология бўлими (бўлинмаси) инструктор-кинологлари махсус малака тоифасини белгилаш
МЕЗОНЛАРИ
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 432-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/432/0672-сон)

Т/р

Мезонлар

Балл

Ижобий кўрсаткичлар

1.

Хизмат вазифаси ва кинология соҳасидаги билимларни тўлиқ ўзлаштирганлиги

15

2.

Бириктирилган хизмат итининг умумий ва махсус тайёргарлиги талаб даражасидалиги (хар бир хизмат ити учун)

15

3.

Хизмат ити иштирокида фош этилган жиноят учун (ҳар бир жиноят учун)

10

4.

Ҳар ойда 4 ва ундан ортиқ маротаба ходимларнинг билим савияси ва касб маҳоратини оширишга доир ўқув машғулотлари ташкил этилиши (буйруқ талаблари асосида ўтказиладиган машғулотлар бундан мустасно)

8

5.

Методик қўлланма тайёрлаш ва чоп эттириш (электрон нусхасини тарқатиш) (шахсан ўзи)

10

6.

Қидирувда бўлган айбланувчини шахсан ушлаганлиги ёки берган кўрсатмаси асосида ушланганлиги (ҳар бир ушланган шахс учун)

10

7.

Жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдаги тадбирларда иштирок этганлиги (ҳар бир иштирок этган тадбир учун)

1

8.

Хизматда фойдаланиш учун ажратилган автотранспортни унга тегишли ҳужжатларни тартибга келтирган ҳолда бошқарганлиги

5

9.

Тизимга янгича инновация усуллари жорий қилиниб, ижобий натижаларга эришилганлиги

10

10.

Йил давомида республика ОАВ орқали чиқишлари учун (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун — 2 маротаба, Тошкент шаҳри учун — 3 маротаба)

8

11.

Йил давомида вилоят ОАВ орқали чиқишлари учун (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун — 3 маротаба, Тошкент шаҳри
учун — 4 маротаба)

8

Салбий кўрсаткичлар

1.

Ходимнинг кинология соҳасидаги билими талаб даражасида эмаслиги

40

2.

Бириктирилган хизмат итининг махсус тайёргарлиги талаб даражасида эмаслиги (ҳар бир хизмат ити учун)

40

3.

Хизматда фойдаланиш учун ажратилган автотранспортни ҳамда унга тегишли ҳужжатларни тартибга келтирмаган ҳолда бошқарганлиги

10

4.

Хизмат олиб бораётган питомникдаги инспектор-кинологга бириктирилган хизмат итининг махсус тайёргарлиги талаб даражасида эмаслиги (ҳар бир хизмат ити учун)

10

Ички ишлар органларининг кинолог ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака тоифасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари Жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармалари, кинология гуруҳлари бошлиқларининг махсус малака тоифасини белгилаш
МЕЗОНЛАРИ
(3-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 432-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/432/0672-сон)

Т/р

Мезонлар

Балл

Ижобий кўрсаткичлар

1.

Хизмат вазифаси ва кинология соҳасидаги билимларни тўлиқ ўзлаштирганлиги

7

2.

Бириктирилган хизмат итининг умумий ва махсус тайёргарлиги талаб даражасидалиги (хар бир хизмат ити учун)

8

3.

Хизмат ити иштирокида фош этилган жиноят учун (ҳар бир жиноят учун)

5

4.

Ҳудудда жиноятчиликнинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни фош этишда юқори натижаларга эришилганлиги (ҳудудда содир этилган жиноятлар сони, кинолог ходимларни жамоат тартибини сақлаш тадбирларида иштирокига кўра)

10

5.

Бўлинмада кинолог ходимлар ва хизмат итлари учун барча шароитлар яратилганлиги, ободонлаштирилганлиги

5

6.

Инновацион ғоялар асосида тизимда янгилик яратилганлиги (ушбу янгилик кинология тизимида хизмат самарадорлигини оширишда ижобий натижа бериши лозим)

8

7.

Питомник ходимларига бириктирилган хизмат итларини умумий ва махсус йўналишлар бўйича сифатли тайёрлашга эришилганлиги

7

8.

Содир этилган жиноятлар (тезкор-тергов гуруҳи таркибида чиқилиши лозим бўлганлари) бўйича воқеа жойларига кинолог ходимларни бириктирилган хизмат ити билан ўз вақтида тўлиқ чиқиши, йўналиш бериши (шахсан фош этиши), воқеа жойига чиқиш далолатномалари сифатли ва тўлиқ жамланиши аҳволи, далолатномалар доимий равишда 1-шакл, 2-шакл дафтарлари билан солиштириб борилаётганлиги

10

9.

Қидирувда бўлган айбланувчини шахсан ушлаганлиги ёки берган кўрсатмаси асосида ушланганлиги (ҳар бир ушланган шахс учун)

5

10.

Ходимлар билан тарбиявий ишлар олиб борилганлиги ва оилавий шароитлари ўрганилганлиги (ҳар чоракда 2 та)

2

11.

Танлаган номзодининг ишга қабул қилиниши

10

12.

Ҳар ойда 2 ва ундан ортиқ маротаба ходимларнинг билим савияси ва касб маҳоратини оширишга доир ўқув машғулотлари ташкил этилиши (буйруқ талаблари асосида ўтказиладиган машғулотлар бундан мустасно)

5

13.

Ходимлар томонидан хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этилганлиги ва бу борада амалга оширилган ишлар (текширув ва рейдлар ўтказиш, ҳар ойда 2 ва ундан ортиқ)

2

14.

Йил давомида республика ОАВ орқали чиқишлари учун (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун — 2 маротаба, Тошкент шаҳри учун — 3 маротаба)

8

15.

Йил давомида вилоят ОАВ орқали чиқишлари учун (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун — 3 маротаба, Тошкент шаҳри учун — 4 маротаба)

8

Салбий кўрсаткичлар

1.

Хизмат вазифаси ва кинология соҳасидаги билимлар тўлиқ ўзлаштирмаганлиги

15

2.

Бириктирилган хизмат итининг махсус тайёргарлиги талаб даражасида эмаслиги (ҳар бир хизмат ити учун)

20

3.

Питомникда кинолог ходимлар ва хизмат итлари учун етарли шароит яратилмаганлиги

15

4.

Содир этилган оғир ва ўта оғир турдаги, шахсга қарши, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига қарши жиноятлар бўйича воқеа жойларига кинолог ходимлар бириктирилган хизмат ити билан чиқиши ва йўналиш бериш салмоғи кам бўлса

20

5.

Бўлинмадаги ходимларга бириктирилган хизмат итининг махсус тайёргарлиги талаб даражасида эмаслиги (ҳар бир хизмат ити учун)

10

6.

Ходимлар томонидан хизмат интизоми ва қонунчилик бузилишига йўл қўйилганлиги

20

Ички ишлар органларининг кинолог ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака тоифасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Жамоат тартибини сақлаш хизмати кинология бўлими, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари Жамоат хавфсизлиги хизматининг жамоат тартибини сақлаш бошқармалари кинология бўлим (бўлинма)лари ветеринария хизмати ходимларининг махсус малака тоифасини белгилаш
мезонлари
(4-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 432-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/432/0672-сон)

Т/р

Мезонлар

Балл

Ижобий кўрсаткичлар

1.

Мавжуд хизмат итларини парваришлаш, соғлигини таъминлаш борасида ижобий натижаларга эришилганлиги

10

2.

Кинология бўлинмалари ҳудудларида мавжуд бўлган эпизоотик ҳолатларни чуқур таҳлил қилган ҳолда даволаш-профилактик ва эпизоотияга қарши кураш борасидаги чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилганлиги ва ижрога қаратилганлиги

8

3.

Кинология бўлинмалари ҳудудини юқумли касалликларга қарши барқарорлигини таъминлашда ҳудудий ветеринария ташкилотлари билан ҳамкорлиги

7

4.

Мавжуд хизмат итларини парваришлашга инновацион ғояларни тарғиб қилиш орқали ижобий натижаларга эришилганлиги

10

5.

Касалланган хизмат итларини даволаб, соғломлаштирганлиги ҳамда ушбу хизмат итини касаллик асоратларисиз хизмат сифатларини сақлаб қолганлиги

15

6.

Кинология бўлинмаларида мавжуд бўлган хизмат итлари билан ветеринария-профилактик тадбирларни ўтказиш учун керак бўлган зарур асбоб-ускуналар ва дори-дармонлар харид қилинганлиги

8

7.

Мавжуд хизмат итларининг касалланиш сабаблари таҳлили натижалари, зоогигиеник қоидалар ва ветеринария-санитария талабларини қўпол равишда бузаётган ходимлар тўғрисида билдирги киритиб борилганлиги

10

8.

Кинология бўлинмаларида хизмат итларининг турли сабабларга кўра ўлганлиги юзасидан хизмат текшируви ўтказганлиги

7

9.

Кинология хизмати ходимларининг ветеринария хизмати юзасидан назарий билимларини ошириш бўйича машғулотлар ўтказилганлиги (ҳар бир питомникда чоракда бир маротаба)

5

10.

Хизматда фойдаланиш учун ажратилган автотранспортни унга тегишли ҳужжатларни тартибга келтирган ҳолда бошқарганлиги

5

11.

Йил давомида республика ОАВ орқали чиқишлари учун (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун — 2 маротаба, Тошкент шаҳри учун — 3 маротаба)

8

12.

Йил давомида вилоят ОАВ орқали чиқишлари учун (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун — 3 маротаба, Тошкент шаҳри учун — 4 маротаба)

7

Салбий кўрсаткичлар

1.

Ветеринария-профилактик тадбирларни талаб даражасида ўтказмаганлиги натижасида ўлган ҳар бир хизмат ити учун

25

2.

Хизмат итлари белгиланган тартибда чиқим қилинмаганлиги.

25

3.

Хизматда фойдаланиш учун ажратилган автотранспортни унга тегишли ҳужжатларни тартибга келтирмаган ҳолда бошқарганлиги

10

4.

Билим савияси сустлиги, хизмат вазифасини ўзлаштирмаганлиги ва белгиланган чора-тадбирлар амалга оширилмаганлиги

40

Ички ишлар органларининг кинолог ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака тоифасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Жамоат тартибини сақлаш хизмати кинология бўлими мутахассис (етакчи, катта мутахассис-кинолог ва бошқа) ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари Жамоат хавфсизлиги хизматининг жамоат тартибини сақлаш бошқармалари кинология бўлими (бўлинмаси) мутахассис ходимларининг махсус малака тоифасини белгилаш
мезонлари
(5-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 432-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/432/0672-сон)

Т/р

Мезонлар

Балл

Ижобий кўрсаткичлар

1.

Хизмат вазифаси ва кинология соҳасидаги билимлар тўлиқ ўзлаштирганлиги

10

2.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасида тайёрланган таҳлилий ҳужжатларда кўрсатилган таклифларни амалиётга жорий этиш

7

3.

Фаолиятдаги муаммолар ва тизимли камчиликлар таҳлил қилиниши, мониторинг олиб борилиши орқали иш самарадорлигини янада ошириш борасида таклифларнинг ишлаб чиқилиши ва амалиётга жорий этилиши

8

4.

Методик қўлланма тайёрлаш ва чоп эттириш (электрон нусхасини тарқатиш)

10

5.

Инновацион ғоялар асосида тизимда янгилик яратилганлиги (ушбу янгилик кинология тизимида хизмат самарадорлигини оширишда ижобий натижа бериши лозим)

10

6.

Ҳар ойда 2 ва ундан ортиқ маротаба ходимларнинг билим савияси ва касб маҳоратини оширишга доир ўқув машғулотлари ташкил этилиши (буйруқ талаблари асосида ўтказиладиган машғулотлар бундан мустасно)

5

7.

Воқеа жойига чиқиш далолатномалари сифатли ва тўлиқ жамланганлиги, далолатномалар 1-шакл, 2-шакл дафтарлари билан солиштирилганлиги

5

8.

Қидирувда бўлган айбланувчини шахсан ушлаганлиги ёки берган кўрсатмаси асосида ушланганлиги (ҳар бир ушланган шахс учун)

10

9.

Ходимлар томонидан хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этилишини аниқлашга йўналтирилган текширув ва рейдлар (ҳар ойда 2 ва ундан ортиқ)

5

10.

Жиноятчиликнинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни фош этишда хизмат ити имкониятидан фойдаланишнинг самарали амалиёти юзасидан ўқув фильмлари тайёрланганлиги (ҳар бир тайёрланган фильм учун)

10

11.

Кўпкураш мусобақаси ва кўрик-танловлар ташкил этилганлиги ва юқори савияда ўтказилганлиги

5

12.

Йил давомида республика ОАВ орқали чиқишлари учун (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун — 2 маротаба, Тошкент шаҳри учун — 3 маротаба)

8

13.

Йил давомида вилоят ОАВ орқали чиқишлари учун (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун — 3 маротаба, Тошкент шаҳри учун — 4 маротаба)

7

Салбий кўрсаткичлар

1.

Кинология хизмати фаолиятидаги муаммолар ва тизимли камчиликлар таҳлил қилинмаганлиги ва мониторинг олиб борилмаганлиги

40

2.

Содир этилган оғир ва ўта оғир турдаги, шахсга қарши, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига қарши жиноятлар бўйича воқеа жойларига кинолог ходимларнинг хизмат ити билан чиқишлари талаб даражасида ташкил этилмаганлиги

30

3.

Кўрик-танлов ва кўпкураш мусобақаларининг ташкил этилмаганлиги

30

Ички ишлар органларининг кинолог ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака тоифасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Жамоат тартибини сақлаш хизмати кинология бўлими бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари Жамоат хавфсизлиги хизматининг жамоат тартибини сақлаш бошқармалари кинология бўлим (бўлинма)лари бошлиқларининг махсус малака тоифасини белгилаш
мезонлари
(6-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 432-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/432/0672-сон)

Т/р

Мезонлар

Балл

Ижобий кўрсаткичлар

1.

Ҳудудда жиноятчиликнинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни фош этишда юқори натижаларга эришилганлиги (ҳудудда содир этилган жиноятлар сони, кинолог ходимларни жамоат тартибини сақлаш тадбирларида иштирокига кўра)

7

2.

Ходимлар ўртасида қонунчилик ва хизмат интизомини таъминлашга эришилганлиги

8

3.

Оғир ва ўта оғир турдаги, шахсга қарши, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига қарши жиноятларни фош этиш салмоғи (ҳудудда содир этилган ушбу турдаги жиноятлар сонига кўра)

5

4.

Кинология бўлинмаларида кинолог ходимлар ва хизмат итлари учун барча шароитлар яратилганлиги, ободонлаштирилганлиги

5

5.

Инновацион ғоялар асосида тизимда янгилик яратилганлиги (ушбу янгилик кинология тизимида хизмат самарадорлигини оширишда ижобий натижа бериши лозим)

8

6.

Кинолог ходимлар ва хизмат итларини махсус йўналишлар бўйича хизматга яроқлилиги борасида синовдан ўтказиш ишлари ташкил этилганлиги

7

7.

Кўрик-танлов ёки кўпкураш мусобақалари ўтказилиши ташкил этилганлиги

10

8.

Қидирувда бўлган айбланувчини шахсан ушлаганлиги ёки берган кўрсатмаси асосида ушланганлиги (ҳар бир ушланган шахс учун)

5

9.

Ходимларнинг оилавий шароитларини ўрганиши ва асосли таклифлар киритиши (ҳар чоракда 2 та)

5

10.

Танлаган номзодининг ишга қабул қилиниши

10

11.

Методик қўлланма тайёрлаш ва чоп эттириш (электрон нусхасини тарқатиш)

5

12.

Ходимлар билан якка тартибдаги тарбиявий ишлар олиб бориши (ҳар ойда 4 нафар ходим билан)

5

13.

Ходимлар томонидан хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этилишини аниқлашга йўналтирилган текширув ва рейдлар (ҳар ойда 2 ва ундан ортиқ)

5

14.

Йил давомида республика ОАВ орқали чиқишлари учун (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун — 6 маротаба, Тошкент шаҳри учун — 8 маротаба)

8

15.

Йил давомида вилоят ОАВ орқали чиқишлари учун (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун — 10 маротаба, Тошкент шаҳри учун — 12 маротаба)

7

Салбий кўрсаткичлар

1.

Питомникларда кинолог ходимлар ва хизмат итлари учун етарли шароит яратилмаганлиги (ҳар бир кинология хизмати учун)

20

2.

Содир этилган жиноятлар (таҳлил асосида) бўйича воқеа жойларига кинолог ходимларнинг чиқиши талаб даражасида ташкил этилмаганлиги

20

3.

Кўрик-танлов ва кўпкураш мусобақалари ташкил этилмаганлиги

20

4.

Питомникларда ветеринария-профилактик тадбирлар ўтказилмаганлиги

20

5.

Ходимлар томонидан хизмат интизоми ва қонунчилик бузилишига йўл қўйилганлиги

20

Ички ишлар органларининг кинолог ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака тоифасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари Жамоат хавфсизлиги хизматининг жамоат тартибини сақлаш бошқармалари кинология бўлим (бўлинма)лари таъминлаш гуруҳи ходимларининг махсус малака тоифасини белгилаш
мезонлари
(7-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 432-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/432/0672-сон)

Т/р

Мезонлар

Балл

Ижобий кўрсаткичлар

1.

Ходим кинология соҳасидаги билимларни тўлиқ ўзлаштирганлиги

10

2.

Бириктирилган хизмат итининг умумий ва махсус тайёргарлиги талаб даражасида эканлиги (хар бир хизмат ити учун)

15

3.

Тасарруфида бўлган моддий-товар бойликлар сифатли сақланиши, ҳисоби юритиб борилиши, хизматда фойдаланиш учун зарур бўлган моддий-товар бойликлар билан мунтазам равишда таъминлаб борилганлиги

10

4.

Хизмат итларига овқат тайёрлаш учун озиқ-овқат маҳсулотлари меъёр асосида ажратилганлиги

15

5.

Олинган товар-моддий бойликларнинг сарф-харажати ҳисоботи Молиявий таъминот хизмати билан ҳамкорликда сифатли юритиб борилганлиги

10

6.

Бўлинмаларда зарур шарт-шароитлар яратиш ва ободонлаштириш борасида амалга оширган ишлар учун

10

7.

Жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдаги тадбирларда иштирок этганлиги (ҳар бир иштирок этган тадбир учун)

5

8.

Қидирувда бўлган айбланувчини шахсан ушлаганлиги ёки берган кўрсатмаси асосида ушланганлиги (ҳар бир ушланган шахс учун)

15

9.

Хизматда фойдаланиш учун ажратилган автотранспорт воситасини ҳужжатларни тартибга келтирган ҳолда бошқариш

10

Салбий кўрсаткичлар

1.

Ходимнинг кинология соҳасидаги билим савияси талаб даражасида эмаслиги

25

2.

Бириктирилган хизмат итининг махсус тайёргарлиги талаб даражасида эмаслиги

25

3.

Тасарруфида бўлган товар-моддий бойликлар сифатли сақланмаслиги, тақсимоти юритиб борилмаслиги, хизматда фойдаланиш учун керак бўлган товар-моддий бойликлар билан таъминлаб борилмаслиги

20

4.

Хизмат итлари учун озиқ-овқат маҳсулотлари меъёр асосида таъминланмаганлиги

20

5.

Хизматда фойдаланиш учун ажратилган автотранспортни тегишли ҳужжатларни тартибга келтирмаган ҳолда бошқариш

10

Ички ишлар органларининг кинолог ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака тоифасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ички ишлар органлари хизмат итлари наслчилик питомнигининг Насл кўпайтириш бўлинмаси ходимларининг (бўлинма бошлиғидан ташқари) махсус малака тоифасини белгилаш
мезонлари
(8-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 432-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/432/0672-сон)

Т/р

Мезонлар

Балл

Ижобий кўрсаткичлар

1.

Ходимнинг хизмат вазифаси ва кинология соҳасидаги билимларни тўлиқ ўзлаштирганлиги

15

2.

Бириктирилган наслдор хизмат итларининг умумий ва махсус тайёргарликлари талаб даражасида эканлиги (ҳар бир хизмат ити учун)

15

3.

Бириктирилган наслдор хизмат итлари билан минтақа, республика ва халқаро кўргазма ҳамда мусобақаларда қатнашганлиги ва фахрли ўринни эгаллаганлиги учун

5

4.

Бириктирилган наслдор хизмат итларидан олинган барча кучук болалари хизматда фойдаланишга яроқлилиги учун (ҳар бир яроқли кучук боласи учун)

5

5.

Зотдор итларни кўпайтиришда янгича инновацион усуллар тарғиб қилиниб, ижобий натижаларга эришилганлиги

15

6.

Кинология соҳасидаги илмий ишлари бўйича (ҳар бир чиқарилган илмий мақола учун)

20

7.

Йил давомида республика ОАВ орқали чиқишлари учун (хар бир чиқиш учун)

10

8.

Қидирувда бўлган айбланувчини шахсан ушлаганлиги ёки берган кўрсатмаси асосида ушланганлиги (ҳар бир ушланган шахс учун)

15

Салбий кўрсаткичлар

1.

Ходимнинг хизмат вазифаси ва кинология соҳасидаги билимларни тўлиқ ўзлаштирмаганлиги

25

2.

Бириктирилган наслдор хизмат итларининг умумий ва махсус тайёргарликлари талаб даражасида эмаслиги (хар бир наслдор ит учун)

25

3.

Бириктирилган наслдор хизмат итларидан олинган кучук болалари хизматда фойдаланишга яроқсизлиги учун (ҳар бир яроқсиз кучук боласи учун)

15

4.

Бириктирилган наслдор хизмат ити ходимнинг айби билан касал бўлганлиги учун

35

Ички ишлар органларининг кинолог ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака тоифасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
9-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ички ишлар органлари хизмат итлари наслчилик питомнигининг Хизмат итларини етиштириш бўлинмаси ходимларининг (бўлинма бошлиғидан ташқари) махсус малака тоифасини белгилаш
мезонлари
(9-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 432-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/432/0672-сон)

Т/р

Мезонлар

Балл

Ижобий кўрсаткичлар

1.

Ходимнинг хизмат вазифаси ва кинология соҳасидаги билимларни тўлиқ ўзлаштирганлиги

15

2.

Бириктирилган кучук болалари билан минтақа, республика ва халқаро кўргазмаларда қатнашганлиги ва фахрли ўринларни олганлиги учун (хар бир иштирок учун)

5

3.

Бириктирилган бошланғич тайёргарликка эга бўлган итларни ҳудудий кинология хизматларига топширганлиги (ҳар бир яроқли наслдор ит учун)

10

4.

Бириктирилган яроқли итлар умумий ва махсус тайёргарлик бўйича бошланғич кўникмаларга ўргатилганлиги (хар бир кучук боласи учун)

10

5.

Бириктирилган яроқли наслдор итлар наслчилик ишлари учун қолдирилганлиги (ҳар бир наслдор ит учун)

10

6.

Зотдор итларни кўпайтириш ва етиштиришда янгича инновацион усулларни тарғиб қилиб, ижобий натижаларга эришганлиги

10

7.

Кинология соҳасидаги илмий изланишлари бўйича (ҳар бир чиқарилган илмий мақола учун)

15

8.

Қидирувда бўлган айбланувчини шахсан ушлаганлиги ёки берган кўрсатмаси асосида ушланганлиги (ҳар бир ушланган шахс учун)

15

9.

Йил давомида республика ОАВ орқали чиқишлари учун (хар бир чиқиш учун)

10

Салбий кўрсаткичлар

1.

Ходимнинг хизмат вазифаси ва кинология соҳасидаги билимларни тўлиқ ўзлаштирмаганлиги

30

2.

Бириктирилган хизмат итларининг хизматда фойдаланишга яроқсизлиги ва бошланғич кўникма шакллантирилмаганлиги учун (ҳар бир яроқсиз хизмат ити учун)

30

3.

Бириктирилган итлар ходимнинг айби билан касал бўлганлиги учун

40

Ички ишлар органларининг кинолог ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака тоифасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
10-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ички ишлар органларининг хизмат итлари наслчилик питомниги, насл кўпайтириш бўлинмаси ва хизмат итларини етиштириш бўлинмаси бошлиқларининг махсус малака тоифасини белгилаш
мезонлари
(10-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 432-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/432/0672-сон)

Т/р

Мезонлар

Балл

Ижобий кўрсаткичлар

1.

Хизмат вазифаси ва кинология соҳасидаги билимларни тўлиқ ўзлаштирганлиги

10

2.

Бириктирилган наслдор ва хизмат итлари билан минтақа, республика
ва халқаро кўргазмаларда қатнашганлиги ва фахрли ўринларни олганлиги учун (хар бир иштирок учун)

10

3.

Бўлим наслдор хизмат итларининг умумий ва махсус тайёргарликлари талаб даражасида эканлиги (ҳар бир наслдор ва хизмат ити учун)

10

4.

Бириктирилган наслдор хизмат итларидан урчитиб олинган яроқли кучуклар учун (ҳар бир яроқли кучук учун)

5

5.

Бириктирилган бошланғич тайёргарликка эга бўлган итлар ҳудудий кинология хизматларига топширилганлиги (ҳар бир яроқли наслдор ит учун)

5

6.

Тизимга янгича инновацион усуллар тарғиб қилиниб, ижобий натижаларга эришилганлиги

10

7.

Кинология соҳасидаги илмий изланиш ишлари бўйича (ҳар бир чиқарилган илмий мақола учун)

15

8.

Танлаган номзодининг ишга қабул қилиниши

10

9.

Бириктирилган яроқли кучукларнинг наслчилик ишлари учун қолдирилганлиги (ҳар бир кучук учун)

10

10.

Ходимлар билан якка тартибдаги тарбиявий ишлар олиб бориши (ҳар ойда 2 нафар ходим билан)

5

11.

Ходимлар томонидан хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этилганлиги (бу борада амалга оширилган ишлар таҳлили асосида)

5

12.

Йил давомида республика ОАВ орқали чиқишлари учун (ҳар бир чиқиш учун)

5

Салбий кўрсаткичлар

1.

Хизмат вазифаси ва кинология соҳасидаги билимларни тўлиқ ўзлаштирмаганлиги

15

2.

Бириктирилган наслдор хизмат итларининг махсус тайёргарлиги талаб даражасида эмаслиги (хар бир наслдор хизмат ити учун)

20

3.

Ходимлар ва хизмат итлари учун етарли шароит яратилмаганлиги ва ободонлаштирилмаганлиги

20

4.

Бириктирилган хизмат итларининг хизматда фойдаланишга яроқсизлиги ва бошланғич кўникма шакллантирилмаганлиги учун (ҳар бир яроқсиз хизмат ити учун)

20

5.

Бириктирилган итлар ходимнинг айби билан касал бўлганлиги учун

15

6.

Қўл остидаги ходимлар томонидан хизмат интизоми ва қонунчилик бузилишига йўл қўйилганлиги

10

Ички ишлар органларининг кинолог ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака тоифасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
11-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ички ишлар органларининг хизмат итлари наслчилик питомниги, ветеринария бўлинмаси ходимларининг махсус малака тоифасини белгилаш
мезонлари
(11-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 432-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/432/0672-сон)

Т/р

Мезонлар

Балл

Ижобий кўрсаткичлар

1.

Мавжуд наслдор хизмат итлари ва кучукларни парваришлаш, соғлигини таъминлаш борасида ижобий натижаларга эришилганлиги

10

2.

Питомник ҳудудида мавжуд бўлган эпизоотик ҳолатларни чуқур таҳлил қилган ҳолда даволаш-профилактик ва эпизоотияга қарши кураш борасидаги чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилганлиги ва ижрога қаратилганлиги

10

3.

Питомник ҳудудининг юқумли касалликларга қарши барқарорлигини таъминлашда ҳудудий ветеринария ташкилотлари билан ҳамкорлиги

10

4.

Мавжуд наслдор хизмат итлари ва кучукларни парваришлашга инновацион ғояларни тарғиб қилиш орқали ижобий натижаларга эришганлиги

10

5.

Касалланган наслдор хизмат итлари ва кучукларни даволаб, соғломлаштирганлиги ҳамда ушбу хизмат итининг касаллик асоратларисиз хизмат сифатлари сақлаб қолинганлиги

15

6.

Питомникда мавжуд бўлган наслдор хизмат итлари ва кучуклар билан ветеринария-профилактик тадбирларни ўтказиш учун керак бўлган зарур асбоб-ускуналар ва дори-дармонларни харид қилиш учун тегишли ташкилотлар билан шартнома тузиш ишлари амалга оширганлиги ва харид қилинганлиги

8

7.

Мавжуд наслдор хизмат итлари ва кучукларнинг касалланиш сабабларни таҳлил натижалари, зоогигиеник қоидалар ва ветеринария-санитария талабларини қўпол равишда бузаётган ходимлар тўғрисида билдирги киритиб борилганлиги

10

8.

Питомникда наслдор хизмат итлари ва кучукларни турли сабабларга кўра ўлганлиги юзасидан хизмат текшируви ўтказганлиги.

7

9.

Питомник ходимларининг ветеринария хизмати юзасидан назарий билимларини ошириш, хизмат итларининг физиологияси, биологияси, генетикаси ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш чора-тадбирлари бўйича машғулотлар ўтказилганлиги ва синовлар қабул қилинганлиги (ҳар ойда бир маротаба).

5

10.

Йил давомида республика ОАВ орқали чиқишлар учун

15

Салбий кўрсаткичлар

1.

Ветеринария-профилактик тадбирларни талаб даражасида ўтказмаганлиги натижасида ўлган хар бир хизмат ити учун

25

2.

Наслдор хизмат итлари ва кучуклари белгиланган тартибда чиқим қилинмаганлиги, хизмат текшируви ўтказмаганлиги (ҳар бир хизмат ити учун)

25

3.

Билим даражаси сустлиги, хизмат вазифасини ўзлаштирмаганлиги ва белгиланган чора-тадбирлар амалга оширилмаганлиги

50

Ички ишлар органларининг кинолог ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака тоифасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
12-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ички ишлар органларининг хизмат итлари наслчилик питомниги бухгалтер ва комендантларининг махсус малака тоифасини белгилаш
мезонлари
(12-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 432-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/432/0672-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Мезонлар

Балл

Ижобий кўрсаткичлар

1.

Ходимнинг хизмат вазифаси ва кинология соҳасидаги билимларни тўлиқ ўзлаштирганлиги

5

2.

Бириктирилган хизмат итининг умумий ва махсус тайёргарлиги талаб даражасидалиги (хар бир хизмат ити учун)

10

3.

Тасарруфида бўлган моддий-товар бойликлар сифатли сақланиши, ҳисоби юритиб борилиши, хизматда фойдаланиш учун зарур бўлган моддий-товар бойликлар билан мунтазам равишда таъминлаб борганлиги

5

4.

Бўлим ва бўлинмалардаги яроқсиз ҳолга келиб қолган моддий товарларни ҳисобдан чиқариш тўғрисида ўз вақтида далолатномалар ёзилганлиги

5

5.

Шахсий таркибга иш ҳақи, моддий ёрдам, мукофот пулларини ҳисоблаб, қайдномалар тайёрланганлиги

10

6.

Ходимларнинг ойлик маошларини белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилиб, қайднома (ведомость) тайёрлаганлиги, ҳар ойнинг 20-кунига қадар ойлик иш ҳақи ва бошқа харажатларнинг сўровномасини текшириб, молиялаштириш бўйича таклиф киритилганлиги

10

7.

Ходимларига ҳисобланган иш ҳақи ҳисобидан ушланган солиқлар ўз вақтида туман Давлат солиқ инспекциясига, ижтимоий суғурта фондига ҳамда касаба уюшмаларига тўлов топшириқномалари орқали тўланиши назорат қилинганлиги ва ҳисоботи олиб борилганлиги

10

8.

Хизмат итларига овқат тайёрлаш учун озиқ-овқат маҳсулотлари меъёр асосида ажратилганлиги

10

9.

Олинган моддий-товар бойликларнинг сарф-харажати ҳисоботи Молиявий таъминот хизмати билан ҳамкорликда сифатли юритиб борганлиги

5

10.

Бўлинмаларда зарур шарт-шароитлар яратиш ва ободонлаштириш борасида амалга оширилган ишлар учун

5

11.

Жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашдаги тадбирларда иштирок этганлиги (ҳар бир иштирок этган тадбир учун)

5

12.

Қидирувда бўлган айбланувчини шахсан ушлаганлиги ёки берган кўрсатмаси асосида ушланганлиги (ҳар бир ушланган шахс учун)

15

13.

Хизматда фойдаланиш учун ажратилган автотранспорт воситаларини ҳужжатларни тартибга келтирган ҳолда бошқариш

5

Салбий кўрсаткичлар

1.

Ходимнинг кинология соҳасидаги билими талаб даражасида эмаслиги

25

2.

Бириктирилган хизмат итининг махсус тайёргарлиги талаб даражасида эмаслиги

25

3.

Тасарруфида бўлган товар-моддий бойликлари сифатли сақланмаганлиги, тақсимоти юритиб бормаганлиги, хизматда фойдаланиш учун керак бўлган товар-моддий бойликлар билан таъминлаб борилмаганлиги

20

4.

Хизмат итлари учун озиқ-овқат маҳсулотлари меъёр асосида таъминланмаганлиги

20

5.

Хизматда фойдаланиш учун ажратилган автотранспортни тегишли ҳужжатларни тартибга келтирмаган ҳолда бошқариш

10

(12-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 майдаги 255-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ички ишлар органларининг кинолог ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака тоифасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
13-ИЛОВА
Ички ишлар органларининг кинолог ходимларига қўшимча устамалар тўланадиган махсус малака даражасини бериш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар номи

Бажариш муддати


1-босқич

Кинология бўлинмалари бошлиқлари

Ходимнинг фаолиятини мунтазам баҳолаб бориш.

Йил давомида


2-босқич

Кинология гуруҳи (наслчилик питомнигининг бўлинмаси) бошлиғи

Белгиланган мезонлар асосида тўпланган баллар ва уларга илова қилинадиган ҳужжатларни Кинология бўлими (бўлинмаси) ёки наслчилик питомниги бошлиғига тақдим этиш.

Ҳар йили январь ойининг 10-санасига қадар


3-босқич

Кинология бўлими (бўлинмаси) (наслчилик питомниги) бошлиғи

Махсус малака даражасини бериш масаласини кўриб чиқиш учун тўпланган ҳужжатларни доимий комиссияга тақдим этиш.

Уч кун муддатда


4-босқич

ИИВ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ, вилоятлар ИИБ ҳузурида тузиладиган Махсус малака тоифасини бериш бўйича доимий комиссия

Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш.

Ун кун муддатда


5-босқич

ИИВ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ, вилоятлар ИИБ ҳузурида тузиладиган Махсус малака тоифасини бериш бўйича доимий комиссия

Доимий комиссия қарорини ички ишлар органларининг молия ва моддий-техника таъминоти бўлинмаларига тақдим этиш.

Доимий комиссия қарори қабул қилингандан сўнг уч кун муддатда


6-босқич

Молия ва моддий-техника таъминоти бўлинмалари

Доимий комиссия қарори асосида қўшимча устамалар тўлаш ҳақидаги буйруқ лойиҳасини тайёрлаш.

Уч кун муддатда


7-босқич

Ички ишлар органлари раҳбарлари ва бошлиқлари

Қўшимча устамалар тўлаш ҳақидаги буйруқни чиқариш.

Бир кун муддатда

(13-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 432-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2023 й., 09/23/432/0672-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 750-сон қарорига
2-ИЛОВА
2020 — 2022 йилларда ички ишлар органларининг хизмат итлари наслчилик питомниги ҳамда кинология гуруҳлари объектларини қуриш
ДАСТУРИ

Т.Р

Ҳудудлар номи

Жами

шундан йиллар бўйича

Тахминий қиймати млн сум

Ижро учун масъул

Ижро назорати

2020

2021

2022

1

2

3

4

5

6

7

8

9

Республика бўйича қуриш, жами

43

15

14

14

53973

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

4

2

1

1

3450

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ

Нукус шаҳар

1

1

862,5

Тўрткўл тумани ИИБ

1

1

862,5

Қўнғирот тумани

1

1

862,5

Чимбой тумани

1

1

862,5

2.

Андижон вилояти

3

1

1

1

2587,5

Андижон вилояти ҳокимияти

Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Андижон вилояти ИИБ

Балиқчи тумани ИИБ

1

1

862,5

Қўрғонтепа тумани

1

1

862,5

Асака тумани

1

1

862,5

3.

Бухоро вилояти

3

1

1

1

2587,5

Бухоро вилояти ҳокимияти

Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Бухоро вилояти ИИБ

Когон шаҳар ИИБ

1

1

862,5

Қоракўл тумани ИИБ

1

1

862,5

Вобкент тумани ИИБ

1

1

862,5

4.

Жиззах вилояти

3

1

1

1

2587,5

Жиззах вилояти ҳокимияти

Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Жиззах вилояти ИИБ

Ғаллаорол тумани ИИБ

1

1

862,5

Зомин тумани ИИБ

1

1

862,5

Дўстлик тумани ИИБ

1

1

862,5

5.

Қашқадарё вилояти

3

1

1

1

2587,5

Қашқадарё вилояти ҳокимияти

Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Қашқадарё вилояти ИИБ

Шаҳрисабз шаҳар ИИБ

1

1

862,5

Касби тумани ИИБ

1

1

862,5

Ғузор тумани

1

1

862,5

6.

Навоий вилояти

3

1

1

1

2587,5

Навоий вилояти ҳокимияти

Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Навоий вилояти ИИБ

Зарафшон шаҳар ИИБ

1

1

862,5

Хатирчи тумани ИИБ

1

1

862,5

Қизилтепа тумани

1

1

862,5

7.

Наманган вилояти

3

1

1

1

2587,5

Наманган вилояти ҳокимияти

Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Наманган вилояти ИИБ

Учқўрғон тумани

1

1

862,5

Янгиқўрғон тумани

1

1

862,5

Поп тумани

1

1

862,5

8.

Самарқанд вилояти

3

1

1

1

2587,5

Самарқанд вилояти ҳокимияти

Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Самарқанд вилояти ИИБ

Пайариқ тумани ИИБ

1

1

862,5

Ургут тумани ИИБ

1

1

862,5

Каттақўрғон шаҳар

1

1

862,5

9.

Сирдарё вилояти

3

1

1

1

2587,5

Сирдарё вилояти ҳокимияти

Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Сирдарё вилояти ИИБ

Оқолтин тумани ИИБ

1

1

862,5

Янгиер шаҳар

1

1

862,5

Сирдарё тумани

1

1

862,5

10.

Сурхондарё вилояти

3

1

1

1

2587,5

Сурхондарё вилояти ҳокимияти

Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Сурхондарё вилояти ИИБ

Денов тумани ИИБ

1

1

862,5

Қумқўрғон тумани ИИБ

1

1

862,5

Шеробод тумани

1

1

862,5

11.

Тошкент вилояти

3

1

1

1

2587,5

Тошкент вилояти ҳокимияти

Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Тошкент вилояти ИИБ

Янгийўл тумани ИИБ

1

1

862,5

Оҳангарон тумани

1

1

862,5

Бўка тумани

1

1

862,5

12.

Тошкент шаҳар

2

0

1

1

12982

Тошкент шаҳар ҳокимияти

Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ

Тошкент шаҳар ИИББ (Яшнобод туман)

1

1

6491

Тошкент шаҳар ИИББ (Яккасарой туман)

1

1

6491

13.

Фарғона вилояти

3

1

1

1

2587,5

Фарғона вилояти ҳокимияти

Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Фарғона вилояти ИИБ

Қўқон шаҳар ИИБ

1

1

862,5

Фурқат тумани

1

1

862,5

Олтиариқ тумани

1

1

862,5

14.

Хоразм вилояти

3

1

1

1

2587,5

Хоразм вилояти ҳокимияти

Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Хоразм вилояти ИИБ

Ҳазорасп тумани ИИБ

1

1

862,5

Хива тумани ИИБ

1

1

862,5

Шовот тумани ИИБ

1

1

862,5

15.

ИИВ Хизмат итлари наслчилик питомниги

1

1

0

0

6491

ИИВ

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ППХ ва ЖТСББ

Тошкент вилоятида

1

1

6491

Изоҳ. Қурилиш ишларининг якуний баҳоси, лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда ишлаб чиқилгандан сўнг аниқлаштирилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 750-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ички ишлар органларининг хизмат итларини суткалик озиқлантириш
меъёрлари

Т/р

Маҳсулотнинг номи

Ўлчов бирлиги

Бир бош ит ва кучук боласи учун маҳсулотларнинг миқдори

Кучук боласи

Катта ёшли ит

1 ойликкача

1 — 3 ойлик

3 — 6 ойлик

Майда зотли итлар

Ўрта зотли итлар

Йирик зотли итлар

1

2

3

4

5

6

7

8

9

1.

Дон ёрмаси (буғдой, сули, гуруч ва гуруч ёрмалари ва бошқа)

гр.

50

100

150

200

400

600

2.

1-2-тоифали гўшт (мол, от ва қўй гўшти)

гр.

50

150

240

240

320

400

3.

Ўсимлик ёғи

гр.

3

4

6

10

20

25

4.

Сут (қатиқ)

мл.

150

400

300

300

300

300

5.

Творог

гр.

20

50

100

250

350

500

6.

Товуқ тухуми

дона

Икки кунда бир донадан

7.

Картошка

гр.

20

70

100

100

150

200

8.

Сабзавотлар (сабзи, карам ва бошқалар )

гр.

20

70

100

100

100

100

9.

Ош тузи

гр.

0,5

3

5

10

15

15

10.

Суяк уни

гр.

-

10

10

15

15

15

11.

Балиқ ёғи

гр.

-

5

5

10

10

10

Изоҳ:
1. Катта ёшли хизмат итларини озиқлантиришда ушбу меъёрга асосан қуйидагиларга рухсат этилади:
арпа, буғдой, сули, гуруч ва гуруч ёрмаларини алоҳида ёки аралаш ҳолда беришга;
ветеринар мутахассислар билан келишган ҳолда бир турдаги озуқа маҳсулотини бошқа турдаги маҳсулот билан алмаштиришга;
ветеринар мутахассислар хулосасига асосан, катта ёшли касал итларга арпа, буғдой, сули ёрмаларини бир бош ит учун суткалик миқдордаги гуруч маҳсулотига (сечка) алмаштиришга.
2. Хизмат итларини озиқлантириш бўйича юқорида кўрсатилган суткалик маҳсулотлар ветеринар хулосасига асосан бошқа турдагига алмаштирилганда, майда зотли итлар учун суткалик миқдор 2000-2500 килокалориядан, ўрта зотли итлар учун 2500 — 3000 килокалориядан ҳамда йирик зотли итлар учун 3000 килокалориядан кам бўлмаслиги ҳисобга олинади.
3. Қишки мавсумда тўшаш (итнинг тагига солиш) учун ҳафтасига катта ёшли хизмат итлари учун — 1000 граммдан ва кучук болалари учун — 500 граммдан сомон ажратилади.
4. Ветеринар мутахассислар хулосасига асосан ушбу меъёрга қўшимча сифатида бир бош ит учун суткалик қуйидаги маҳсулотлар қўшиб берилади:
касал итлар учун — 500 миллилитр сут ёки кефир;
ҳомиладор ва эмизикли урғочи итларга кучук болалари ажратиб олингунга қадар — 80 грамм гўшт (мол, қўй, от) ёки субпродукт (озуқа маҳсулотларини алмаштириш меъёрига асосан).
5. Олти ойдан юқори бўлган кучук болаларининг озиқлантирилиши катта ёшли итларнинг меъёри билан тенглаштирилади.
6. Ушбу меъёрга асосан 12 соатдан ортиқ вақт мобайнида меъёрий озуқалар билан таъминлаш имконияти бўлмаганда (хизмат сафарлари ва бошқалар), ушбу озуқалар ўрнига бир бош хизмат ити учун суткалик қуйидаги тайёр озуқалар ажратилади: гўшт ва ўсимликлардан тайёрланган консерва (гўштли бўтқа) — 1020 грамм, жавдар ва буғдойнинг 1-тоифали унидан тайёрланган нон — 600 грамм.
Гўшт ва ўсимликлардан тайёрланган консервалар бўлмаганда озуқа маҳсулотларини алмаштириш меъёрига асосан гўштли консервалар берилади.
7. Дон ёрмаларининг суткалик миқдорини ветеринар мутахассиснинг хулосасига асосан 30-40 % гача кўпайтириш ёки камайтириш мумкин.
8. Хизмат итларини қуруқ озуқалар билан озиқлантириш сарфланган энергияни қоплаш, республиканинг иқлими ва қуруқ озуқа ишлаб чиқарувчининг тавсияларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги тартибда амалга оширилади:
майда зотли итлар учун (Рус овчи спаниельи, Англия коккер спаниельи, Фокстерьер, Ягдтерьер, Такса) суткада 2000 — 2500 килокалория миқдорида;
ўрта зотли итлар учун (Немис овчаркаси, Лабрадор, Шарқий Европа овчаркаси, Бельгия овчаркаси, Ирланд сеттери, Шотланд сеттери, Дратхаар, Курцхаар ва бошқалар) суткада 2500 — 3000 килокалория миқдорида;
йирик зотли итлар учун (Ўрта Осиё овчаркаси, Кавказ овчаркаси, Ротвейлер, Ризеншнауцер, Қора терьер) суткада 3000 килокалориядан кам бўлмаган миқдорда.
9. Хизмат итлари қуруқ озуқалар билан озиқлантирилганда доимий ичимлик сув билан таъминланган бўлиши лозим.
10. Ветеринар мутахассиснинг хулосасига асосан хизмат итларини қуруқ озуқалар билан озиқлантириш бўйича юқорида кўрсатилган суткалик миқдорлар ўзгартирилиши мумкин. Бир турдаги озуқа бошқа турдагига алмаштирилганда, қуруқ озуқанинг суткалик меъёри майда зотли итлар учун суткалик миқдор 2000 — 2500 килокалориядан, ўрта зотли итлар учун 2500 — 3000 килокалориядан ҳамда йирик зотли итлар учун 3000 килокалориядан кам бўлмаслиги ҳисобга олинади.
11. Наслдор итларни урчитишга, шунингдек, хизмат итларини мусобақа ва кўргазмаларга тайёрлаш даврида ветеринар хулосасига асосан қўшимча равишда суткада 200 граммдан қуруқ озуқа берилиши мумкин.
12. Ветеринар мутахассиснинг кўрсатмасига асосан касал хизмат итлари учун 20 % гача суткалик рацион оширилиши, шунингдек, хизмат итларининг семизлик даражасига кўра 20 % гача оширилиши ёки камайтирилиши мумкин.
13. Хизмат итларини суткалик озиқлантириш меъёридаги маҳсулотларни куйидаги маҳсулотлар билан алмаштириш мумкин:

Т/р

Маҳсулотлар номи

Миқдори (грамм)

Алмаштириладиган маҳсулот

Ўрнини босувчи маҳсулот

1.

Турли хилдаги ёрмалар қуйидагиларга алмаштирилади:

1.1. макарон маҳсулотлари

1.2. картошка ва сабзавотлар

100

100

500

2.

Сули ёрмаси қуйидагиларга алмаштирилади:

2.1. пиширилган нон

2.2. қайнатилган картошка

2.3. қотган жавдар нони

1

1,5

3,0

1,0

3.

2-тоифали мол гўшти қуйидагиларга алмаштирилади:

3.1. чўчқа гўштига (айрим ҳолларда)

3.2. от гўштига

3.3. гўштли консерваларга

100

140

100

50

4.

Ўсимлик ёғи ҳайвон ёғларига алмаштирилади (мол, қўй, чўчқа, от)

100

130

5.

Мол ва от гўштлари қуйидагиларга алмаштирилади:

5.1. юрак

5.2. ўпка

5.3. қорин

5.4. ичаклар

5.5. гўшт-суяк ёки балиқ уни

5.6. ёғи олинмаган сут

5.7. ёғли творог

5.8. ёғи олинган сут

5.9. творог

1

0,75

1,5

1,5

2,0

0,5

0,75

0,75

3,0

1,5

6.

Ўсимлик ва гўштдан тайёрланган консервалар гўштли консерваларга алмаштирилади.

100

85

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 750-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Махсус тайёргарлик ўқув маркази ҳамда Ички ишлар органларининг хизмат итлари наслчилик питомниги эҳтиёжлари учун хорижий мамлакатлардан юқори наслдор ит зотларини босқичма-босқич сотиб олиш
РЕЖАСИ

Зотларнинг номи

Эҳтиёж

(бош)

Жинси

2020 йил

2021 йил

2022 йил

бош

бош

бош

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси Махсус тайёргарлик ўқув маркази эҳтиёжи учун

Немис овчаркаси

12

эркак

1

1

1

урғочи

4

3

2

Бельгия овчаркаси (Малинуа)

9

эркак

1

1

1

урғочи

2

2

2

Шарқий Европа овчаркаси

5

эркак

1

1

урғочи

1

1

1

Лабрадор

5

эркак

1

1

урғочи

1

2

Жами

31

10

10

11

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Патруль пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармаси Ички ишлар органларининг хизмат итлари наслчилик питомниги эҳтиёжи учун

Немис овчаркаси

12

эркак

2

урғочи

5

5

Жами

12

7

5

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 сентябрдаги 750-сон қарорига
5-ИЛОВА
2019-2020 йилларда ички ишлар органларининг кинология бўлинмалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари
ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Ички ишлар органлари кинология хизматларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга доир тадбирлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари хизмат итлари наслчилик питомнигини қуриш учун ер участкаси ажратиш.

Тошкент вилояти ҳокимининг қарори

2019 йил 1 сентябрь

Тошкент вилояти ҳокимлиги
(Р. Холматов),
Ички ишлар вазирлиги
(Р. Эргашев)

2.

Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот ва Чимбой туманларида;

Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Бўка туманларида;

Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳри ва Сирдарё туманида;

Навоий вилоятининг Қизилтепа туманида;

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида;

Андижон вилоятининг Қўрғонтепа ва Асака туманларида;

Наманган вилоятининг Учқўрғон, Янгиқўрғон ва Поп туманларида;

Сурхондарё вилоятини Шеробод туманида;

Қашқадарё вилоятини Ғузор туманида;

Фарғона вилоятининг Олтиариқ ва Фурқат туманларида 15 бош хизмат итларига мўлжалланган кинология гуруҳлари объектларини қуриш учун ер участкалари ажратиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари қарорлари

2019 йил 1 сентябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари

3.

15 бош хизмат итларига мўлжалланган кинология гуруҳлари объектларини қуриш бўйича намунавий лойиҳани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Лойиҳа ҳужжатлари

2019 йил 1 ноябрь

Ички ишлар вазирлиги
(Р. Эргашев)

4.

60 бош хизмат итларига мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари хизмат итлари наслчилик питомнигини қуриш бўйича лойиҳани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Лойиҳа ҳужжатлари

2019 йил 1 ноябрь

Ички ишлар вазирлиги
(Р. Эргашев), Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров)

5.

Тошкент шаҳрида 60 бош хизмат итларига мўлжалланган кинология гуруҳларини қуриш бўйича лойиҳани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Лойиҳа ҳужжатлари

2019 йил 1 ноябрь

Ички ишлар вазирлиги
(Р. Эргашев, Р. Джураев), Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров)

6.

Ички ишлар органлари кинология хизматларини замонавий юқори технологик ветеринария асбоб-ускуналари (УТТ (УЗИТ) аппарати, гемотологик анализатор, биохимик анализатор, портатив рентген аппарати, хирургик ускуналар, махсус «Сапожников» хирургик столи ва ҳ.к.) билан таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2019-2020 йиллар

Ички ишлар вазирлиги (Р. Эргашев, М. Жўраев)

7.

Кинология хизмати хизмат итларининг юқумли касалликларига қарши курашиш бўйича ҳудудий ветеринария хизматлари билан биргаликда эмлаш тадбирларини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2019-2020 йиллар

Ички ишлар вазирлиги (Р. Эргашев)

Давлат ветеринария қўмитаси (Ш. Джаббаров)

8.

Ички ишлар органларининг кинология бўлинмаларида хизмат итларини турли юқумли ва паразитар касалликлардан асраш ҳамда даволаш мақсадида зарур ветбио-препаратлар ва ветеринария дори-дармонлари билан таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2019-2020 йиллар

Ички ишлар вазирлиги (Р. Эргашев, М. Жўраев)

9.

Ички ишлар органлари кинология хизматининг моддий-техник базасини табел меъёри асосида мустаҳкамлаш, фаолиятга замонавий ахборот коммуникацияларини жорий қилиш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

2019-2020 йиллар

Ички ишлар вазирлиги (Р. Эргашев, М. Жўраев)

10.

Кинология бўлинмаларини транспорт воситалари, экипировка, кийим-кечак, махсус воситалар ва бошқа моддий-техник анжомлар ва жиҳозлар бўйича таъминлашнинг табел меъёрини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ички ишлар вазирининг буйруғи

2019 йил 1 ноябрь

Ички ишлар вазирлиги (Р. Эргашев, М. Жўраев, Р. Хатамов)

11.

Ички ишлар органларининг кинология бўлинмаларини 56 та «Дамас» русумли автотранспорт воситалари билан таъминлаш.

Амалий чора-тадбирлар

2019-2020 йиллар

Ички ишлар вазирлиги (Р. Эргашев, М. Жўраев)

II. Ички ишлар органларининг кинология хизматлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича норматив базани мустаҳкамлаш

12.

Ички ишлар органларининг кинология бўлинмалари фаолиятига доир норматив-ҳуқуқий ва ички идоравий ҳужжатларни хатловдан ўтказиб, уларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш.

Тегишли норматив-ҳуқуқий ва ички идоравий ҳужжатлар

2019 йил 1 ноябрь

Ички ишлар вазирлиги
(М. Жўраев)

III. Ички ишлар органлари кинология хизматларининг кадрлар салоҳиятини ва ижтимоий-ҳуқуқий таъминотини ошириш

13.

Ички ишлар органларининг кинология бўлинмаларига номзодларни хизматга қабул қилиш тартибини белгилаш. Бунда ички ишлар органларига тор ихтисослик бўйича мутахассислар сирасига кирадиган номзодлар танловсиз ҳамда махсус биометрик параметрлар асосида хизматга қабул қилинишини назарда тутиш.

Ички ишлар вазирининг буйруғи

2019 йил 1 октябрь

Ички ишлар вазирлиги (Р. Хатамов, М. Жўраев)

14.

Кинология бўлинмалари ходимларининг хизмат, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлигини сифат жиҳатдан янги тамойиллар асосида ташкил этиш тартибини танқидий қайта кўриб чиқиш, унда унинг мазмуни бўлинмалар эҳтиёжига мос келиши, ҳудуд, лавозим мажбуриятлари ва хизмат хусусияти инобатга олинишини таъминлаш.

Чора-тадбирлар дастури

2019 йил 1 ноябрь

Ички ишлар вазирлиги (Р. Хатамов)

15.

Иш натижаларини баҳолаш, эришилган ютуқларни хизмат фаолиятига татбиқ этиш, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан семинар-машғулотлар, шунингдек, хизмат итларининг юқори тайёрланганлик даражасини таъминлаш мақсадида кўрик-танлов ва кўпкураш мусобақаларини ташкил қилиш.

Чора-тадбирлар дастури

2019-2020 йиллар

Ички ишлар вазирлиги (Р. Хатамов, М. Жўраев)

16.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши кураш, инновацион ғоялар асосида тизимда янгилик яратиш ва соҳани такомиллаштиришга муносиб ҳисса қўшган, хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органлар кинология хизмати ходимлари тақдирланадиган «1-тоифали кинолог», «2-тоифали кинолог» ва «3-тоифали кинолог» идоравий кўкрак нишонини жорий этиш.

Ички ишлар вазирининг буйруғи

2019 йил 1 октябрь

Ички ишлар вазирлиги (Р. Хатамов, М. Жўраев)

17.

Кинология бўлинмалари томонидан жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини рейтинг тизимида баҳолашни ўтказиш ва бунда юқори натижаларга эришган бўлинмаларни, шу жумладан, уларнинг ходимларини моддий рағбатлантириш, шунингдек, юкланган вазифаларни лозим даражада бажармаганлик учун жазо чораларини назарда тутиш.

Ички ишлар вазирининг буйруғи

ҳар йил якунига қадар

Ички ишлар вазирлиги (Р. Хатамов, М. Жўраев)

Изоҳ. Лойиҳаларни амалга ошириш давомида ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш соҳаси ва мавзусига кўра ишлаб чиқилаётган идоравий ҳужжатлар бирлаштирилиши ҳамда идоравий ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг шакли ўзгариши мумкин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.09.2019 й., 09/19/750/3721-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 13.05.2022 й., 09/22/255/0412-сон; 04.09.2023 й., 09/23/432/0672-сон)