Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.04.2025
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг
қарори
«Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкасининг бюджет ташкилотлари ва муассасалари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 30 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1026-1]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 26 декабрдаги 33-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3594, 27.12.2024 й.) асосан 2025 йил 1 апрелдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига, «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, шунингдек, Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкасининг бюджет ташкилотлари ва муассасалари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар олиш ҳуқуқини берадиган иш стажини ҳисоблаб чиқишни тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг «Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкасининг бюджет ташкилотлари ва муассасалари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 2001 йил 5 апрелдаги 2, 33-сон қарорига (рўйхат рақами 1026, 2001 йил 13 апрель) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив ҳужжатлари бюллетени, 2001 йил, 7-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 15 август,
9-2019/қ/қ-сон
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 15 август,
32-сон
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2019 йил 15 августдаги 9-2019/к/қ, 32-сон қарорига
ИЛОВА
«Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкасининг бюджет ташкилотлари ва муассасалари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкаси бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида».
1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкаси бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.».
а) номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкаси бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар тўлаш тартиби тўғрисида низом»;
б) сўзбошининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Низом Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкаси ҳудудида жойлашган бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларига муайян давр учун ишлаганлик учун ойлик тўловлар тўлаш тартибини белгилайди»;
в) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкаси бюджет ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар, ходимнинг юқорида келтирилган шаҳарлардаги бюджет ташкилотларида ишлаган иш стажидан келиб чиқиб, қуйидаги миқдорларда белгиланади:

Иш стажига кўра

Ойлик тўловларнинг миқдори, ойлик тариф ставкасининг ёки лавозим окладининг улушида белгиланади

3 йилгача

0,25

3 йилдан 5 йилгача

0,5

5 йилдан ортиқ

0,75

»;

г) 3-банднинг 1 ва 2-кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1) Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкасидаги бюджет ташкилотларида ишлаган даври;
2) Ходим ҳақиқатда ишламаган бўлса ҳам, лекин амалдаги қонунчиликка асосан Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкасидаги бюджет ташкилотларида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланган давр.»;
д) қуйидаги мазмундаги 31-банд билан тўлдирилсин:
«31. Мулкчилик шаклидан қатъий назар бошқа ташкилотдан Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкасидаги бюджет ташкилотларига ишга кирганда, иш стажи сақланиб қолинади.
Бунда мулкчилик шаклидан қатъий назар бошқа ташкилотдаги (Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва шаҳар типидаги Зафаробод посёлкасидаги бюджет ташкилотларидан ташқари) иш, бюджет ташкилотлари ходимларига муайян давр ишлаганлик учун ойлик тўловлар тўланиши ҳуқуқини берадиган иш стажига киритилмайди.».